#tafakkur
Ғамдан ҳам, қарздан ҳам қутилдим
Абу Саъийд розияллоҳу анҳу айтадилар: “Кунларнинг бирида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидга кирдилар, ансорлардан Абу Умомани кўриб қолдилар. Шунда у зот: “Эй Абу Умома! Масжидда намоз вақтидан бошқа вақтда ўтирганингни кўряпманми?” дедилар. “Мени ғамлар ва қарзлар босди, ё Аллоҳнинг Расули!”, деди. Шунда Набий алайҳиссалом: “Сенга агар айтсанг, Аллоҳ ғамларингни кетказадиган ва қарзларингни узадиган калималарни ўргатиб қўяйми?” дедилар. “Ҳа, ё Аллоҳнинг Расули!” деди у. “Тонг отганда ва кеч кирганда: Аллоҳим! Сендан ғам босишидан, маҳзунликдан, ожизликдан, дангасаликдан, қўрқоқликдан, бахилликдан, қарзга ботишдан ва одамларнинг ғолиб келишидан паноҳ сўрайман, дегин”, дедилар. Абу Умома айтади: “Ўшандоқ қилган эдим, Аллоҳ ғамларимни кетказди ва қарзларимни узди” (Абу Довуд ривояти).
Бу сўзларни такрорлаш, шубҳасиз, ҳаётни ўзгартирадиган янги кайфиятнинг калитига айланади. Кейин қадамлар тўғриланади ва Аллоҳнинг ёрдами унга қўшилади. Ҳадисда кўришингиз мумкинки, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидда ўтирган кишининг ҳолатидан ажабландилар. Шундан сўнг унга руҳий тангликдан қутқарадиган ва ёмон фикрларнинг унга ҳужум қилишидан сақлайдиган дуони ўргатдилар.
Шаддод ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга бундай дейишни таълим берардилар: “Аллоҳим, мен Сендан ишда собитқадамликни, тўғри юришда азму қарорни сўрайман. Сендан неъматингга шукр қилишни, ибодатингни гўзал қилишни сўрайман. Сендан содиқ тил, соғлом қалб сўрайман. Сендан ўзинг билган нарсаларнинг ёмонлигидан паноҳ сўрайман. Сендан ўзинг биладиган нарсаларнинг яхшилигини сўрайман. Сендан ўзинг биладиган нарсалар (гуноҳларимга) мағфират сўрайман. Албатта, Сен ғайбларни ўта яхши билувчидирсан” (Имом Абу Довуд ривояти).
Бу дуолар жангчиларнинг шижоатларини уйғотадиган ҳаяжонли мадҳияга ўхшайди. Улар алсо бир жойда ўтирганларнинг ўкириши ҳам, ҳаракатсизларнинг илтижолари ҳам эмас. Аксинча, булар нур ва иймондан иборат жўшқин ёрдам бўлиб, одамларга ҳаёт қийинчилиларини енгишга ва кундалик муаммолардан халос бўлишга ёрдам беради.
©️ Шайх Муҳаммад Ғаззолий
Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
#ixlos
Синаманг, ихлос қилинг!
Солиҳлардан бири айтади:
-Мен садақа қилар эдим, молим зиёда бўларди.
Буни кўрган бир дўстим ҳам садақа қила бошлабди. Лекин унинг моли кўпаймабди.
Ҳузуримга келиб савол қилди:
-Садақа қилсам молим озаймоқда?!
Солиҳ киши жавоб берди:
-Мен Роббимни ваъдасига ишонган ҳолда садақа қиламан. Сен эса синаш учун садақа қиласан!
Ўтинч...
Ё Роббий, узоғимизни Яқийн* қил!
Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
Кун ҳикмати
“Банда гуноҳи сабабли душманига мағлуб бўлади.
Салафлардан бирлари бир кишини учратди. У қўпол муомала қилди ва таҳқирлади. Шунда у зот: “Тўхтаб тур, мен уйимга кириб чиқай” деди. Уйига кириб, Аллоҳга тазарру билан сажда қилди, гуноҳларига тавба қилди ва Роббисига юзланди. Қайтиб чиққанида нариги киши: “Нима иш қилдинг?” деб сўради. У зот: “Мендан сени устун келишингга сабаб бўлган гуноҳимдан Аллоҳга тавба қилдим” деди.
Демак банда, душманлик ва адоват билан устун келинган, унга ҳукмронлик қилинган, ерга урилган чоғида насуҳ тавбадан кўра фойдалироқ нарса йўқдир”.
Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
“Менга дуо қилинг ва сизга ижобат қилурман...” (Ғофир сураси, 60-оят)
Ижобат бўлган дуо
Нуҳ алайҳиссалом бор йўғи тўрт калимадан иборат дуо билан Ер куррасини сувга ғарқ қилдилар:
أَنِّى مَغْلُوبٌ فَٱنتَصِرْ
“Мен мағлубдирман, ёрдам қилгин!” (Қамар сураси, 10-оят).
Сулаймон алайҳиссалом эса, бор йўғи учта калимадан иборат дуо билан Ер юзига ҳукмрон бўлдилар:
وَهَبْ لِى مُلْكًا
“Менга мулк (ҳукмронлик) бергин!” (Сод сураси, 35-оят).
Демак, бирор нарсага эришмоқ, таъсир этмоқ, асар қолдирмоқ учун узундан узоқ дуога ҳожат йўқ экан. Бор йўғи, Аллоҳга ихлос ва ишонч билан чин дилдан дуо қилинса, бас. Зеро, Аллоҳ таоло ваъда берган:
ٱدْعُونِىٓ أَسْتَجِبْ لَكُمْ
“Менга дуо қилингиз, Мен (дуоларингизни) ижобат қиламан” (Ғофир сураси, 60-оят).
Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
#ХУШХАБАР: 🌙 ШАЙХ НУРИДДИН ХОЛИҚНАЗАР ҲАЗРАТЛАРИНИНГ "РАББОНИЙ НИДОЛАР" НОМЛИ КИТОБИ НАШРДАН ЧИҚДИ!
Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
ЧАЁН ТУШГАН СУВДАН ФОЙДАЛАНИШ ҲУКМИ
#Таҳорат
❓192-CАВОЛ:
Ҳовузга чаён тушиб кетса, унинг ҳукми сичқонники билан фарқ қиладими?
💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳовузга чаён тушиб кетса, унинг ҳукми сичқонникидан фарқли бўлади. Чунки шариатимизда чаён оқувчи қони бўлмаган жониворлар тоифасига киритилган ва унинг сувда ўлиши сувни нажосат қилмайди. Сичқон эса оқувчи қони бор жонивор ҳисобланиб, унинг сувда ўлиши сувни нажосат қилади.
Бу ҳақида ватандошимиз Имом Марғилоний “Ҳидоя” китобида шундай дейдилар:
وموت ما ليس له نفس سائلة في الماء لا ينجسه كالبق والذباب والزنابير والعقرب
яъни: “Оқувчи қони бўлмаган чивин, пашша, турли замбур (қовоғари) ва чаён каби жониворларнинг сувда ўлиши уни нажосат қилмайди”. “Ҳидоя”нинг шарҳи “Фатҳул қодир”да бунга далил сифатида қуйидаги ҳадисни келтирилган:
{ يَا سَلْمَانُ كُلُّ طَعَامٍ وَشَرَابٍ وَقَعَتْ فِيهِ دَابَّةٌ لَيْسَ لَهَا دَمٌ فَمَاتَتْ فِيهِ فَهُوَ حَلَالٌ أَكْلُهُ وَشُرْبُهُ وَوَضُوءُهُ } رَوَاهُ الامام الدَّارَقُطْنِيُّ
яъни: “Эй, Салмон! Ҳар қандай таом ёки ичимликка оқар қони бўлмаган жонивор тушиб ўлса, таомни ейиш, сувни эса ичиш ёки унда таҳорат қилиш ҳалолдир” (Имом Дорақутний ривояти).
Қудуққа сичқон тушиб ўлса, йигирмадан ўттиз челаккача сув чиқариб ташланади. Агар қудуқда ўлиб, шишса ёки титилса, қудуқнинг ҳамма сувини чиқариб ташлаш шарт бўлади (“Фатҳу бабил иная”).
Демак, шариатимизда чаён ва сичқоннинг ҳукми турличадир. Оқар қони йўқ жониворлар, жумладан чаён ҳам сув ёки таомга тушиб ўлса, нажосат қилмайди. Уни олиб ташлаб, сув ёки таомдан бемалол фойдаланиш мумкин. Бу бандаларга шариатимизнинг енгиллигидир. Лекин киши ўз табиатидан келиб чиқиб, чаён ёки шунга ўхшаш ҳашарот тушган ичимликни истеъмол қилиш ёхуд ундан фойдаланишни истамаса ихтиёри ўзида. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
Улуғлар бисотидан
Абдулвоҳид ибн Одам Тувавийсий айтади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни тушимда кўрдим. У зот билан асҳобларидан иборат жамоат бор эди. Тик турган эдилар. У зотга салом бердим. Саломимга алик олдилар.
Мен: “Ё Расулуллоҳ, бу туришингиз нечун?” дедим. У зот: “Муҳаммад ибн Исмоил Бухорийни кутиб турибман” дея жавоб бердилар. Бу тушимдан бир неча кун ўтиб, менга унинг вафоти хабари етди. Эсласам, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни тушимда кўрган вақтимда содир бўлган экан”.
“Сияру аъламин нубало” китобидан.
Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
Кун ҳадиси
Ан-Наввос ибн Самъон ал-Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан яхшилик ва ёмонлик ҳақида сўрадим. Шунда у зот:
«Яхшилик ҳусни хулқдир. Ёмонлик кўксингда тўқилган ва одамлар уни билиб қолишини ёқтирмаган нарсангдир», дедилар».
Муслим ва Термизий ривоят қилишган.
Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ, Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли қилсин!
📆 Бугун — чоршанба:
20 декабрь, 2023 м;
07 жумодуc соний, 1445 ҳ:,
Асмоий деди: “Кишининг вафоси ва аҳдига вафосини билмоқчи бўлсанг, унинг ватанига ва дўсту яқинларига бўлган соғинч, иштиёқига ҳамда ўтган кунларига қайғуриб йиғлашига назар солгин”.
Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
НАБИРАЛАР МЕРОС ОЛАДИМИ?
#мерос
❓190-CАВОЛ:
Яқинда қайнотам вафот этдилар. У кишидан уй-жой ва машиналар мерос қолган. Иккита қизлари, иккита ўғил набира ва битта қиз набиралари ҳамда келини бор (бу набиралар қайнотамнинг вафот этган ўғлидан). Мана шу набираларнинг меросда ҳаққи борми? Шу ҳолатда мерос қандай тақсимланади?
💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар сиз айтганлардан бошқа меросхўрлар бўлмаса, набираларнинг меросда ҳаққи бор. Бу ҳолатда маййитнинг ўғли ҳам вафот этгани учун унинг фарзандлари, яъни набиралар мерос олади. Лекин қизнинг фарзандлари меросхўр бўлмайди.
Мазкур ҳолатда маййитнинг икки қизи мероснинг учдан икки (2/3) қисмини олади. Уларни мерос илмида фарз эгалари, яъни ҳаққи қатъий белгилаб қўйилганлар, дейилади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Саъд ибн Робеънинг икки қизига отасининг меросидан учдан иккисини (2/3) берганлари ривоят қилинган (Имом Аҳмад, Имом Термизий ва Имом Абу Довуд ривоят қилишган).
Ибн Мунзир: “Икки қизга мероснинг учдан иккиси (2/3) берилишига ижмоъ қилинган”, - деганлар.
Мероснинг қолгани (яъни 1/3 қисми) икки ўғил набира ва бир қиз набирага маййитга эркак томондан боғланганлар сифатида берилади. Бу ерда “эркакка аёлдан икки баробар ортиқ” қоидасига биноан ўғил набира қиз набирадан икки ҳисса кўпроқ олади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда:
يُوصِيكُمُ اللَّهُ فِي أَوْلَادِكُمْ لِلذَّكَرِ مِثْلُ حَظِّ الْأُنْثَيَيْنِ
яъни: “Аллоҳ фарзандларингизга (мерос тақсимида) бир ўғил учун икки қиз улуши баробарида (беришни) буюради” (Нисо сураси, 11-оят).
Шуни таъкидлаш керакки, келинлар ва куёвлар қайнотадан мерос олмайди. Демак, мерос моли ёки унинг қиймати ўн беш қисмга бўлинади: икки қизга ўн қисм, яъни ҳар бирига беш қисмдан берилади. Учта набирага беш қисм, яъни иккки ўғил набирага икки қисмдан, қиз набирага бир қисм берилади. Масалан, мерос қолган мол 150 млн сўм бўлса, қизлар 50 млн дан олади (жами 100 млн), икки ўғил набира 20 млн дан (жами 40 млн), қиз набира эса 10 млн мерос олади.
Шуни ҳам эслатиб ўтамизки, бу ерда саволингизга мувофиқ жавоб бердик. Агар Сиз айтган меросхўрлардан бошқа меросхўрлар ҳам бўлса, жавоб бундан фарқли бўлади. Шунинг учун ҳамма меросхўрлар йиғилиб, мерос илмини биладиган аҳли илмни иштирокида бу масалани ҳал қилишни тавсия қиламиз. Чунки маййитнинг васияти ёки қарзи ёки меросхўрлар билмайдиган бошқа ҳақ-ҳуқуқлари бўлиши, кутилмаган саволлар туғилиши мумкин. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
қинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
#nasihat
Ёмон одатларни катта бўлишингиздан олдин тарк этинг!
Тўққизга кирган ёш болага отаси оғзи кичик идиш ичида катта мева турганини кўрсатди. Бола ҳайрон бўлди. Қандай қилиб бу мева оғзи кичик идишнинг ичига сиғди экан-а?
Бола идиш ичидаги мевани чиқаришга ҳаракат қилмоқчи бўлиб турганда ота сўраб қолди:
- Бу катта мева оғзи кичик идиш ичига қандай кириб қолди экан?!
Ота болани қўлидан ушлаб боғга олиб кирди. Қўлига бир бўш шишани олиб энди пишиб келаётган мева ғўрасини ичига солиб, шохга боғлаб қўйди.
Кунлар ўтди. Мева катта бўлди. Буни кўрган бола сирдан воқиф бўлди.
Ота болага насиҳат қилди:
-Болажоним, кўрдингми, ёмон одатларга ёшликдан ўргансанг катта бўлганингда ундан халос бўлиш идиш ичидаги мева каби қийин бўлади.
Шунинг учун болаларимизни ёшликдан яхши одатларга ўргатайлик. Ёмон одатлардан уларни эҳтиёт қилайлик.
Яақинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
Кун ҳикмати
Агар Аллоҳ таоло умматга ёрдам, нусрат беришни хоҳласа, уларнинг ва уларнинг душманларининг ҳаёллари, хотирларига келмаган сабабларни ато қилиб, пайдо этади. Ва Унинг аскарларини Ўзидан ўзга ҳеч ким билмас. “Ва осмонлару ернинг лашкарлари Аллоҳникидир. Ва Аллоҳ ўта иззатлидир, ўта ҳикматлидир”, (Фатҳ сураси, 7-оят).
Яақинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
Кун ҳикмати
Агар бирон ишда кейинчалик афсусланиб, надомат чекмасликни истасанг, ҳар ишни Аллоҳнинг Юзи, Унинг розилиги учун амалга оширгин.
Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
Кун Ҳадиси
Абу Саъид ибн Абу Фазола розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қачонки, Аллоҳ қиёмат куни бўлишига шубҳа йўқ кунда одамларни жамласа, бир нидо қилувчи: «Ким Аллоҳ учун қилган амалида бошқа бировнинг шерик келтирган бўлса, савобини Аллоҳдан бошқанинг ҳузуридан талаб қилсин, Аллоҳ шериклардан энг беҳожат зотдир» деб нидо қилади», дедилар».
Термизий ривоят қилган.
Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
САЖДАДА ДУО ҚИЛИШ
#дуо
❓196-CАВОЛ: Сажда ҳолатида дуо қилинса, ижобат бўлади деб эшитганман. Намоздаги саждаларда ҳам дуо қилса бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Дарҳақиқат, сажда ҳолатида қилинган дуо ижобатга яқинлиги ҳақида ҳадиси шариф ва уламоларимизнинг сўзлари кўпдир. Чунки, киши саждада турганида Аллоҳга энг яқин ҳолатда бўлади. Бу ҳақда Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар:
"أقربُ مَا يَكونُ العبْدُ مِن ربِّهِ وَهَو ساجدٌ، فَأَكثِرُوا الدُّعاءَ" (رواهُ الإمام مسلم).
яъни: “Банда Раббисига энг яқин бўладиган ҳолати сажда қилган вақтидир. Шундай экан, (бу пайтда) дуони кўпайтиринглар” (Имом Муслим ривояти).
Демак, банда Аллоҳ таолога энг яқин ҳолатда туриб дуо қилса, дуоси ҳам ижобатга яқин бўлади.
Ҳанафий мазҳабимизда фарз ва вожиб намозларининг саждасида суннат бўлган тасбеҳларга ҳеч нарсани зиёда қилинмайди. Фақат “Субҳаана Роббиял аълаа” дейилади холос. Бу ҳақда Имом Шурунбулолий шундай дейдилар:
وَلاَ يَأْتِي فِي الرُّكُوعِ أَوِ السُّجُودِ بِغَيْرِ التَّسْبِيْحِ وَقَالَ الشَّافِعِيُّ يَزِيْدُ فِي الرُّكُوعِ اَللَّهُمَّ لَكَ رَكَعْتُ وَلَكَ خَشَعْتُ وَلَكَ أَسْلَمْتُ وَعَلَيْكَ تَوَكَّلْتُ. وَفِي السُّجُودِ سَجَدَ وَجْهِي لِلَّذِيْ خَلَقَهُ وَصَوَّرَهُ وَشَقَّ سَمْعَهُ وَبَصَرَهُ فَتَبَارَكَ اللهُ أَحْسَنُ الْخَالِقِيْنَ. كَمَا رُوِيَ عَنْ عَلِيٍّ قُلْنَا هُوَ مَحْمُولٌ عَلَى حَالَةِ التَّهَجُّدِ
яъни: “Руку ёки саждада тасбеҳдан бошқа нарсани айтмайди. Имом Шофеъий Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилингани каби рукуда:
اَللَّهُمَّ لَكَ رَكَعْتُ وَلَكَ خَشَعْتُ وَلَكَ أَسْلَمْتُ وَعَلَيْكَ تَوَكَّلْتُ.
“Эй, Аллоҳ сен учун руку қилдим, сенга хушу қилдим, сенга бўйсундим, сенга таваккал қилдим”, саждада эса:
سَجَدَ وَجْهِي لِلَّذِي خَلَقَهُ وَصَوَّرَهُ وَشَقَّ سَمْعَهُ وَبَصَرَهُ فَتَبَارَكَ اللهُ أَحْسَنُ الْخَالِقِينَ
“Юзим уни яратган, сурат берган, қулоқ ва кўзини очган зотга сажда қилди. Гўзал яратувчи Аллоҳ муборак бўлди”, деб айтади, дейдилар. Биз (яъни, Ҳанафийлар): “Бу (дуолар) таҳажжуд намозига хосдир”, деймиз” (“Мароқул-фалаҳ”).
Демак, юқорида келган ва Қуръони карим ҳамда ҳадиси шарифларда зикр қилинган дуоларни таҳажжуд намозида, шу жумладан нафл намозларда ҳам қилиш мумкин.
Аммо одамлардан сўраладиган нарсани нафақат фарз ва вожиб намозларининг саждасида, балки нафл намозларининг саждасида ҳам сўраш жоиз эмас. Масалан, “Аллоҳумма аъти маалан” яъни “Эй, Аллоҳ! Менга мол бер” ёки “Аллоҳумма аъти саманан” яъни “Эй, Аллоҳ! Менга пул бер” каби дуолар. Агар сўралса намоз бузилади.
Шуни ҳам билиш керакки, руку ёки саждада Қуръон қироат қилиш мумкин эмас. Бу ҳақда Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
قَالَ رَسُولُ اَللَّهِ صلى الله عليه وسلم {أَلَا وَإِنِّي نُهِيتُ أَنْ أَقْرَأَ اَلْقُرْآنَ رَاكِعًا أَوْ سَاجِدًا فَأَمَّا اَلرُّكُوعُ فَعَظِّمُوا فِيهِ اَلرَّبَّ وَأَمَّا اَلسُّجُودُ فَاجْتَهِدُوا فِي اَلدُّعَاءِ فَقَمِنٌ أَنْ يُسْتَجَابَ لَكُمْ} رَوَاهُ الامام مُسْلِمٌ
яъни: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Огоҳ бўлингки, мен руку ёки сажда ҳолида қироат қилишдан қайтарилдим. Рукуда Роббни улуғланглар, саждада дуога ҳаракат қилинглар. Мана шунда ижобатга лойиқ бўласизлар” (Имом Муслим ривояти).
Уламоларимиз бу ҳадисдаги саждада дуога жидду жаҳд қилишни ҳам нафл намозларга хос дейдилар.
Жумладан, Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда айтилишича Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам саждада мана бу дуони қилардилар:
«اللَّهُمَّ اغْفِرْ لي ذَنْبِي كُلَّهُ: دِقَّهُ وَجِلَّهُ، وَأَوَّلَهُ وَآخِرَهُ، وَعَلاَنِيَتَهُ وَسِرَّهُ». رواه الامام مسلم
яъни: “Эй, Аллоҳ! Менинг ҳамма гуноҳларимни кечир, кичигини ҳам, каттасини ҳам, аввалгисини ҳам, охиргисини ҳам, очиғини ҳам, махфийсини ҳам кечир” (Имом Муслим ривояти). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. #Савол
Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
#muftiy_minbari
ДУНЁДА ҚАНДАЙ ЯШАШ КЕРАК?
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
Кун ҳадиси
Усмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сизларнинг яхшиларингиз Қуръонни ўрганганларингиз ва ўргатганларингиздир», дедилар».
Бухорий, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.
Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ, Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли қилсин!
📆 Бугун — пайшанба:
21 декабрь, 2023 м;
08 жумодуc соний, 1445 ҳ:,
Ҳофиз ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳ деди: “Аллоҳ таоло бир бандасига яхшиликни ихтиёр этса, унинг тилига саййидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтишни осон қилиб қўяди”.
Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
Кун ояти
Аллоҳ таоло Моида сурасида:
«Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилинг. Гуноҳ ва душманлик йўлида ҳамкорлик қилманг. Аллоҳга тақво қилинг. Албатта, Аллоҳ иқоби шиддатли Зотдир», деган (2-оят).
Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
#Видео
Ижтимоий тармоқдан фойдаланишда вақтимиз қадрига етайлик!
Ғуломиддин домла Холбоев
Ўзбекистон мусулмонлари идорасиЯқинларингизга улашинг:
Фатво маркази директор ўринбосари
Тошкент ислом институти ўқитувчиси
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial #muftiy_minbari
ЁШЛИК УМР БАҲОРИ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
#tafakkur
Ғам-қайғулар Сизни "ўлдирмасин"
Одамларни энг кўп ўлдирадиган касаллик бу - қайғу. Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлганлар сони уч юз мингдан ошган бўлса, ўша пайтда юрак ҳасталигидан вафот этган фуқаролар сони икки миллион бўлган. Уларнинг бир миллионидаги юрак хасталиги қайғу ва асаб таранглигидан келиб чиққан. Дарҳақиқат, юрак хасталиги доктор Алексис Каррель айтган асосий сабаблардан биридир: “Безовталик билан курашишни билмайдиган ишбилармон одамлар ҳаётдан эрта кўз юмадилар”.
Шифокорлар қишлоқ хўжалиги ишлари билан банд бўлган ишчиларга нисбатан йигирма баробар кўп юрак фаолиятидаги етишмовчилик туфайли вафот этишади. Чунки шифокорлар жуда қаттиқ руҳий таранглик ва эътибор талаб қиладиган иш билан шуғулланидилар ва бунинг баҳосини жуда қиммат ўташга мажбур бўладилар”.
Ҳа, ғам ва қайғу улуғ сиймоларни ҳам ер тишлатади, ҳаётдан сармаст юзларни ҳам сўлғин ҳолатга келтириб қўяди. Шунинг учун ҳам шоир айтади:
Ғам-қайғу танани чарчатар ва қуритар,
Гўдакнинг ҳам сочин оқартириб қаритар.
Бир танишимнинг ачинарли фалокатдан кейин қаттиқ маҳзун бўлгани ва баъзи тишлари тўкилиб кетганидан ҳайратда қолган эдим. Кейин замонавий тиббиётнинг кашфиётларидан билдимки, психологик инқироз танага жуда қаттиқ таъсир қилади. Унинг натижасида овқат ҳазм қилиш гормонлари заҳарга айланади, ошқозон овқатдаги энг керакли моддаларни ололмайди, танадаги калций эрийди ва тишлар ўз ўрнидан чиқиб кетади.
Биз Ёқуб алайҳиссалом ўғли Юсуф алайҳиссалом учун кўп йиғлашлари кўзлари ожиз бўлиб қолишига сабаб бўлганини ўқиганмиз. Шунингдек, туҳматчилар бўҳтон қилганда Оиша розияллоҳу анҳо қанчалик хафа бўлганлари ва йиғлайвериб: “Мен қайғу жигаримни парчалаб юборади, деб ўйлагандим”, деганларидан хабардормиз.
©️ Шайх Муҳаммад Ғаззолий
Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
Кун ҳикмати
Салафлардан бирлари айтади: “Шайтон алайҳи лаъна шундай деркан: “Одам боласини бир нарса устидан зафар қучсам, кейин тарк этиб қўяверардим, кейин қанақа ибодат қилса қилаверсин”. Ундан: “Қайси амал экан?” деб сўрашди. Шайтон: “Касбини, тирикчилигини ҳаромдан қилиб олсам бўлди. Шундан сўнг еса ҳаромдан ейди, ичса ҳаромдан ичади, агар кийса ҳаромдан кияди, садақа қилса ҳаром молидан садақа қилади. Рўза тутиб ифтор қилса, у ҳам ҳаромдан топгани билан бўлади. Агар уйланиб оила қурса ҳам ҳаром молдан сарфлаб уйланади ва ҳаж қилса, ҳаром мол-дунёдан сарфлаб ҳаж қилади”, деди.
Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
Яқинларингизга улашинг:
📱 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
🚀Telegram 📷 Instagram
▶️mirarabmadrasauz">YouTube 🔵 Facebook
#tafakkur
Ҳақиқий бахтга эришганлар
Аллоҳга иймон келтириш, бир кун Унга йўлиқишга ишониш ва Унинг ҳузурида бериладиган нарсаларни ҳамма нарсадан устун кўриш; охиратнинг олдида дунёнинг қадри нақадар паст эканини англаш; Аллоҳ таолонинг қадри бошқа нарсалардан нақадар устун эканини билиш қайғу деб номланган қора булутларни аритади, қалбларга ишонч бағишлайди, бугунги ва эртанги кунга умид бахш этади. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Улар иймон келтирган қалблари Аллоҳни зикр қилиш — эслаш билан ором оладиган зотлардир. Огоҳ бўлингизким, Аллоҳни зикр қилиш билан қалблар ором олур. Иймон келтириб, яхши амаллар қилган зотлар учун хушнудлик ва гўзал оқибат — жаннат бордир” (Раъд сураси, 28–29-оятлар).
Ҳа, улар учун гўзал оқибат – жаннат бор. Улар Ислом кўрсатган тўғри йўлга аниқ ишонганлари, ихлослари ва мазкур тўғри йўлда мустаҳкам турганлари учун ҳақиқий бахтга эришдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан қуйидаги мазмундаги ҳадис ривоят қилинади: “Ҳалол пул топадиганлар, ич (қалб)лари солиҳ, ташлари саховатли ва одамларни ўзининг ёмонлигидан сақлаганларга жаннат бўлсин. Илмига амал қилиб, мол-дунёсининг ошиқчасини инфоқ-эҳсон қилиб, ошиқча сўзини сақлаганларга жаннат бўлсин” (“Тарғиб ва тарҳиб” китобидан).
©️ Шайх Муҳаммад Ғаззолий
Яақинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
Кун Ҳадиси
Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон дуода икки қўлларини кўтарсалар, уларни юзларига суртмасдан туриб қайтармас эдилар».
Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ, Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли қилсин!
📆 Бугун — сешанба:
19 декабрь, 2023 м;
06 жумодуc соний, 1445 ҳ:
Ҳасад, бошқаларнинг роҳатини кўролмаслик – ҳамма сифатларнинг пастроғидир. Ҳасад ҳиммат пастлиги ва кўнгил хасталигидан ҳосил бўлади.
Ҳусайн Воиз Кошифий
Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
#аудио
ҚИБЛА ҚАНДАЙ АНИҚЛАНАДИ?
Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
Яқинларингизга улашинг:
📱 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
🚀Telegram 📷 Instagram
▶️mirarabmadrasauz">YouTube 🔵 Facebook
😄🕌 “ЙИЛ ИМОМИ – 2023” ҒОЛИБИ АНИҚЛАНДИ ВА ҲАЖ ЙЎЛЛАНМАСИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИ
📊 Шу йил 5 декабрь куни масжидларда фаолият юритаётган имом-домлалар ўртасида “Йил имоми – 2023” кўрик танловининг республика босқичи бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий босқичларда ғолибликни қўлга киритган 14 нафар имом-домла беллашди.
📝 Иштирокчилар Қуръони карим қироати ва тафсири, ақида, фиқҳ, Ислом тарихи, ҳадис илмлари, алломалар ижодига оид саволларга жавоб бердилар. Шунингдек, меҳнат фаолиятлари давомида амалга оширган ишлари ва ижодларини намойиш этдилар. Қатнашчиларнинг чиқишлари ҳакамлар ҳайъати томонидан мезонлар асосида баҳоланди.
🗣 Танлов натижаларига кўра, қуйидаги иштирокчилар совринли ўринларга муносиб топилди:
🥇1-ўрин – Тошкент шаҳридаги “Холид ибн Валид” жоме масжиди имом-хатиби Исроилжон домла Исмоилжоновга I даражали диплом ва Ҳаж сафари йўлланмаси;
🥈2-ўрин – Андижон вилоятидаги “Мирзахолиқ ота” жоме масжиди имом-хатиби Муҳаммадийхон домла Ҳожиевга II даражали диплом ва 15 млн. сўм пул мукофоти;
🥉3-ўрин – Самарқанд вилоятидаги “Шайх Худойдод Вали” жоме масжиди имом-хатиби Анвар домла Аҳмедовга III даражали диплом ва 12 млн. сўм пул мукофоти топширилди.
🤲Аллоҳ таоло ғолибликни муборак айласин, қолган иштирокчиларга ҳам келгусида муваффақият ато этсин.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook