Мақола
Учинчи Ренессанс ўзи нима?
Дарвоқе, “Янги“ деган сўзнинг биз учун алоҳида аҳамияти бор. Масалан, энг кўҳна байрамларимиздан бири Наврўз-Янги кун деб аталишини эсга олайлик. Ушбу қадимий байрам билан боғлиқ қадрият ва анъаналар ҳаётимизга шу қадар сингиб кетганки, асрлар давомида, буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий айтганларидек, “Ҳар тунинг қадр ўлубон, ҳар кунинг бўлсин Наврўз!” деган эзгу тилаклар, пок ниятлар билан яшаб келади
Шавкат Мирзиёев М.
Батафсил
Лотин алифбосида ўқиш
Саидов Тўлқин Расул ўғли
Мир Араб ўрта махсус ислом
таълим муассасаси 303-гуруҳ талабаси
Яқинларингизга улашинг:
📱 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
Яқинларингизга улашинг:
📱 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
🚀Telegram 📷 Instagram
▶️mirarabmadrasauz">YouTube 🔵 Facebook
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ, Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли қилсин!
📆 Бугун — сешанба:
05 декабрь, 2023 м;
21 жумодул аввал, 1445 ҳ:
“Ким Аллоҳдан аълороқ, яқин дўст бор, деб гумон қилса, унинг Аллоҳни таниши оз экан. Ва кимдир нафсидан ҳам ашаддийроқ душмани бор, деб гумон қилса, у ўз нафсини таниши оз экан”.
Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
Кун Ҳадиси
Муовия розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ кимга яхшиликни ирода қилса, уни динда фақиҳ қилиб қўяди. Албатта, мен тақсимловчиман, холос, Аллоҳ беради. Албатта, бу уммат Аллоҳнинг иши (қиёмат) келгунча Аллоҳнинг амрида қоим бўлади. Уларга хилоф қилганлар зарар етказа олмайди», дедилар».
Тўртовлари ривоят қилишган.
Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
IJARADA ISTIQOMAT QILADIGAN TALABALAR HOLIDAN XABAR OLINDI
Mir Arab o'rta maxsus islom ta'lim muassasasi talabalaridan ijarada yashaydiganlarining yashash sharoitlarini o'rganish, moddiy va ma'naviy qo'llab-quvvatlash maqsadida ularning yashash manzillariga borib o'rganildi.
Ta'lim muassasamizda talabalarni moddiy va ma'naviy jihatdan qo'llab-quvvatlash, ularning nafaqat o'quv mashg'ulotlarida ilm olishlari, balki darsdan bo'sh vaqtlarini mazmunli o'tkazishlari, yashash sharoitlari va ehtiyojlarida boxabar bo'lib turiladi.
Yoshlar bilan ishlash, ma'naviyat va m'rifat bo'limi.
Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
ЧАЁН ТУШГАН СУВДАН ФОЙДАЛАНИШ ҲУКМИ
#Таҳорат
❓CАВОЛ:
Ҳовузга чаён тушиб кетса, унинг ҳукми сичқонники билан фарқ қиладими?
💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳовузга чаён тушиб кетса, унинг ҳукми сичқонникидан фарқли бўлади. Чунки шариатимизда чаён оқувчи қони бўлмаган жониворлар тоифасига киритилган ва унинг сувда ўлиши сувни нажосат қилмайди. Сичқон эса оқувчи қони бор жонивор ҳисобланиб, унинг сувда ўлиши сувни нажосат қилади.
Бу ҳақида ватандошимиз Имом Марғилоний “Ҳидоя” китобида шундай дейдилар:
وموت ما ليس له نفس سائلة في الماء لا ينجسه كالبق والذباب والزنابير والعقرب
яъни: “Оқувчи қони бўлмаган чивин, пашша, турли замбур (қовоғари) ва чаён каби жониворларнинг сувда ўлиши уни нажосат қилмайди”. “Ҳидоя”нинг шарҳи “Фатҳул қодир”да бунга далил сифатида қуйидаги ҳадисни келтирилган:
{ يَا سَلْمَانُ كُلُّ طَعَامٍ وَشَرَابٍ وَقَعَتْ فِيهِ دَابَّةٌ لَيْسَ لَهَا دَمٌ فَمَاتَتْ فِيهِ فَهُوَ حَلَالٌ أَكْلُهُ وَشُرْبُهُ وَوَضُوءُهُ } رَوَاهُ الامام الدَّارَقُطْنِيُّ
яъни: “Эй, Салмон! Ҳар қандай таом ёки ичимликка оқар қони бўлмаган жонивор тушиб ўлса, таомни ейиш, сувни эса ичиш ёки унда таҳорат қилиш ҳалолдир” (Имом Дорақутний ривояти).
Қудуққа сичқон тушиб ўлса, йигирмадан ўттиз челаккача сув чиқариб ташланади. Агар қудуқда ўлиб, шишса ёки титилса, қудуқнинг ҳамма сувини чиқариб ташлаш шарт бўлади (“Фатҳу бабил иная”).
Демак, шариатимизда чаён ва сичқоннинг ҳукми турличадир. Оқар қони йўқ жониворлар, жумладан чаён ҳам сув ёки таомга тушиб ўлса, нажосат қилмайди. Уни олиб ташлаб, сув ёки таомдан бемалол фойдаланиш мумкин. Бу бандаларга шариатимизнинг енгиллигидир. Лекин киши ўз табиатидан келиб чиқиб, чаён ёки шунга ўхшаш ҳашарот тушган ичимликни истеъмол қилиш ёхуд ундан фойдаланишни истамаса ихтиёри ўзида. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. #Савол
Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
Кун ояти
"Сенга китобдан ваҳий қилинган нарсани тиловат қил ва намозни тўкис адо эт, албатта, намоз фоҳиша ва мункар ишлардан қайтарур. Албатта, Аллоҳнинг зикри буюк ишдир. Аллоҳ нима қилсангиз, билур. "
(Анкабут сураси 45- оят)
Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ, Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли қилсин!
📆 Бугун — душанба:
04 декабрь, 2023 м;
20 жумодул аввал, 1445 ҳ:
“Аллоҳнинг розилигига эргашиб, Унинг ғазабидан йироқда бўлиш ҳақиқий комилликдир”
Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
СИГИР ВОҚЕЪАСИ
(10-қисм)
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🌙 ЭНГ ГЎЗАЛ ҚИССАЛАР
Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
#tafakkur
Нега ўзингизни қийнайсиз?
Инсониятнинг хатоларидан бири бу – узоқ келажакнинг оғир юкини бугунги кунга қўшиш ва ҳаётини қийинлаштиришдир.
Киши хаёл сура бошласа, унинг фикрлари ниҳоясиз чегараларга тарқалади. Гумон ва васвасалар бу эрк берилган фикрларни жуда тез эгаллайди ҳамда оғир ташвишлар ва хавотирли ўйлар томон етаклайди. Шундай экан, нега кераксиз хаёлларга берилиб, қайғу билан ўзингизни қийнайсиз? Бугунингиз чегарасида яшанг. Мана шу сиз учун энг мос ва тўғри услубдир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Ким кўнгли хотиржам, бадани офиятда ва ҳузурида бир кунлик озуқаси бор бўлган ҳолида тонг оттирса, худди дунё унинг қўлида жамлангандек бўлибди” (Имом Термизий ривояти).
Агар сизда мана шу неъматлар бўлса, демак, сиз бутун дунёга эгасиз. Шундай экан, уларни кичик санаманг.
Тинчлик, саломатлик ва кунлик озиқ-овқат порлоқ ақлга хотиржам ва тўғри ўйлашни ҳадя этади. Натижада у бир шахснинг ҳаёти майли, ҳатто тарих ғилдирагини ўзгартириб юборадиган ғоялар топиши мумкин бўлади. Аслида, бу кичик кўринган неъматлар ўз соҳибига мукаммал фойда олинадиган вақт, юраётган йўлида мунтазамлик, қийинчилик ва ғовлардан дам олиш учун фурсат тақдим этади.
Иброҳим Халилуллоҳ алайҳиссалом тонгда бундай дуо қилар эдилар: “Аллоҳим! Яратганинг бу янги кунни сенга ибодат қилишим ила бошлат. Уни мен учун мағфират ва розилигинг билан тугат. Унда мени Ўзинг қабул қиладиган яхшиликлар билан ризқлантир. Улар ила мени покла ва куч-қувватли қил. Қилган гуноҳларимни мағфират эт. Албатта Сен ўта мағфиратли, раҳмли, барчага яхшиликни раво кўрувчи ва кўплаб неъматларни ато этувчи Зотсан”. У зот айтардилар: “Ким тонг оттирганда шу дуони айтса, батаҳқиқ, бугуннинг шукрини адо этибди”.
©️ Шайх Муҳаммад Ғаззолий
Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
Кун Ҳадиси
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«У зот эрталаб «Аллоҳумма бика асбаҳнаа ва бика амсайнаа ва бика наҳя ва бика намуту ва илайкан нушур», дер эдилар. Кечқурун бўлганда «Аллоҳумма бика амсайнаа ва бика наҳъя ва бика намуту ва илайкан нушур», дер эдилар».
Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
🕌 ТОШКЕНТ ШАҲРИДАГИ ЯНА БИР ЖОМЕ МАСЖИД ҚАЙТА БУНЁД ЭТИЛДИ
✅ Бугун, 2 декабрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Тошкент шаҳрида қайта қурилган “Искандархўжа” жоме масжидининг янги биноси очилиш маросимида иштирок этдилар.
Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари маросимда юртимизда диний-маърифий жабҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, янги масжид очиш, мавжудларини қайта қуриш ва таъмирлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани, уларда намозхонларга яратилган шарт-шароитлар ҳақида сўз юритдилар. Шунингдек, масжид қуриш ва обод этишнинг фазлини баён этиш баробарида қурилиш ишларида кўмакчи бўлган ҳомийлар, устаю-муҳандислар, қурувчилар ва масжид қавми улуғ ажрларга эга бўлганини билдирдилар. Муфтий ҳазратлари ушбу жоме атрофида яқин ўтмишдаги улуғ зотлар истиқомат қилганлари ва масжидда ҳам мўътабар зотлар хизмат қилганларига алоҳида урғу қаратдилар.
🤲 Маросим якунида Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов Қуръони карим тиловати қилди, Тошкент шаҳридаги "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти мудири, қори-домлалар устози, мазкур жомеда Рамазон ойларидаги бир неча бор хатми Қуръон ўқиган Абдуҳаким қори Матқулов томонидан хайрли дуолар қилинди.
➡️ БАТАФСИЛ
O‘zbekiston musulmonlari idorasi
Matbuot xizmati
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🌐 Facebook
СИГИР ВОҚЕЪАСИ
(9-қисм)
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🌙 ЭНГ ГЎЗАЛ ҚИССАЛАР
Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
ДАФН ПАЙТИДАГИ ОДАТЛАР
#дафн_маросими
❓CАВОЛ:
Ҳурматли устозлар, маййитни дафн қилиш чоғида одамлар тупроқ олиб, унга суфлаб, белбоғга йиғиб маййитнинг бошига қўйишади. Шу иш жоизми? Кейин, дафн давомида белкуракни қўлга бермай ерга қўйинглар, дейишади. Бу қандай амал?
💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Дафн пайтида маййитнинг бош томонига қўллари билан уч ҳовуч тупроқ сочиш мустаҳаб, яъни хуш кўрилган ишлардандир. Биринчи ҳовучни сочаётганда مِنْهَا خَلَقْنَاكُمْ “Биз сизларни ундан (ердан) яратдик”, иккинчи ҳовучни сочаётганда وَفِيهَا نُعِيدُكُمْ "унга қайтарурмиз”, учинчи ҳовучни сочаётганда وَمِنْهَا نُخْرِجُكُمْ تَارَةً أُخْرَى "ва (қиёмат кунида) сизларни яна бир марта ундан чиқарурмиз” ояти ўқилади (Тоҳа сураси, 55-оят).
Бу ҳақда муҳаддис олим Ибн Можа Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан қуйидаги ҳадиси шарифни келтирадилар:
أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ صَلَّى عَلَى جِنَازَةٍ ثُمَّ أَتَى الْقَبْرَ فَحَثَى عَلَيْهِ مِنْ قِبَلِ رَأْسِهِ ثَلَاثًا
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жаноза намозини ўқидилар, сўнгра қабр ёнига келиб бош томонидан уч марта тупроқ сочдилар”.
Мўтабар ҳанафий манбалардан бири “Фатавои ҳиндия” китобида бу мавзуда шундай дейилади:
وَيُسْتَحَبُّ لِمَنْ شَهِدَ دَفْنَ الْمَيِّتِ أَنْ يَحْثُوَ فِي قَبْرِهِ ثَلَاثَ حَثَيَاتٍ مِنْ التُّرَابِ بِيَدَيْهِ جَمِيعًا وَيَكُونُ مِنْ قِبَلِ رَأْسِ الْمَيِّتِ وَيَقُولُ فِي الْحَثْيَةِ الْأُولَى : مِنْهَا خَلَقْنَاكُمْ وَفِي الثَّانِيَةِ : وَفِيهَا نُعِيدُكُمْ وَفِي الثَّالِثَةِ : وَمِنْهَا نُخْرِجُكُمْ تَارَةً أُخْرَى ، كَذَا فِي الْجَوْهَرَةِ النَّيِّرَةِ .
“Дафн маросимида иштирок этаётган киши қабрга маййитнинг бош томонидан икки қўллаб уч ҳовуч тупроқ сочиши мустаҳабдир. Биринчи ҳовучни сочаётганда مِنْهَا خَلَقْنَاكُمْ “Биз сизларни ундан (ердан) яратдик”, иккинчи ҳовучни сочаётганда وَفِيهَا نُعِيدُكُمْ "унга қайтарурмиз”, учинчи ҳовучни сочаётганда وَمِنْهَا نُخْرِجُكُمْ تَارَةً أُخْرَى "ва (қиёмат кунида) сизларни яна бир марта ундан чиқарурмиз” деб айтади. “Жавҳаротун наййироҳ” китобида шундай келтирилган”.
Аслида дафн маросими давомида қабрга тупроқ ташлаётган кишилар белкуракни бир-бирининг қўлига бериши ёки ерга қўйиши ихтиёрий мубоҳ ишлардандир. Лекин белкуракни қўлга берса, ёмон бўлади ёки гуноҳ бўлади, албатта уни ерга ташлаш керак, кейин қўлга олиш керак, дейилса бу бидъат амалга айланади. Динимизда бандага яхшилик ва ёмонлик келиши, фойда ва зарар етиши фақат Аллоҳ таолодан деб билинади, бу каби ишлардан шумланиб, ирим қилиш асло мумкин эмас. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. #Савол
Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
#tafakkur
Аллоҳга қочинг
Йўлда кетаётганингизда тўсатдан елдек учиб келаётган машина яқинлашаётганини ва у сизни уриб, ҳаётингизни тугатмоқчи эканини сезиб қолдингиз. Шундай пайтда қутилиш ва тезда қочишдан бошқа йўл йўқ эканини биласиз. Аллоҳ таоло ҳам бандаларига агар юз ўгирсалар, шундай ҳалокатларга йўлиқишларини ҳис қилдиришни истайди ва уларга зудлик билан фақат Ўзидагина бўлган нажотга келишларини тавсия этади: “Бас, фақат Аллоҳгагина қочинг. Албатта, мен сизларга Ундан (келган) очиқ-ойдин огоҳлантирувчиман” (Зориёт сураси, 50-оят).
Кўриб турганингиздек, бу тавба – қайтиш инсон ўзини янгилашини, ҳаётини қайта тартиблашини ва Роббиси билан яхшироқ муносабатларни ҳамда мукаммалроқ амалларни бошлашини талаб қилади. Шунингдек, тилига жо бўладиган қуйидаги дуо ила аҳд бермоғи лозим бўлади: "Аллоҳим! Сен менинг Роббимсан. Сендан бошқа илоҳ йўқ. Сен мени яратдинг ва мен Сенинг бандангман. Мен қурбим етганича Сенинг аҳду паймонинг ва ваъдангда турибман. Мен қилган ёмонлигимдан Сендан паноҳ тилайман. Менга берган неъматларингни ҳам, гуноҳларимни ҳам тан оламан. Мени кечир. Гуноҳларни фақат Сенгина мағфират этасан” (Имом Бухорий ривояти).
©️ Шайх Муҳаммад Ғаззолий
Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
☪️ “Йил имоми – 2023” танлови бошланди (Фотолавҳа)
✅ Бугун, 5 декабрь куни масжидларда фаолият юритаётган имом-домлалар ўртасида “Йил имоми – 2023” танловининг якуний босқичи бошланди.
📊 Мазкур мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий босқичларда ғолибликни қўлга киритган имом-домлалар беллашади.
🟢 Айни пайтда қизғин ва кўтарингки руҳда бошланган танловда иштирокчилар чиқишларини ҳакамлар ҳайъати томонидан адолат мезонлари асосида муносиб баҳолаб борилмоқда.
📝 Танлов шартлари, тартиблари ва мукофотлари ҳақидаги маълумотларни ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Кун Ҳадиси
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ таолонинг наздида дуодан кўра мукаррамроқ нарса йўқ», дедилар».
Термизий, Аҳмад ва Ҳоким ривоят қилишган.
Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
Ҳикмат
Қачон хаёлингга бирор бир мусулмон ҳақида ёмон фикр келса, дарров унинг ҳаққига дуо қил. Чунки, бу шайтоннинг ғазабини келтиради ва "яна дуо қилиб қўймасин" деган хавфда шайтон сенинг хаёлингга ёмон фикрларни ташламайди.
Ибн Қудома.
Яқинларингизга улашинг:
📱 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
🚀Telegram 📷 Instagram
▶️mirarabmadrasauz">YouTube 🔵 Facebook
Яқинларингизга улашинг:
📱 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
🚀Telegram 📷 Instagram
▶️mirarabmadrasauz">YouTube 🔵 Facebook
Мақола Реннесанс
Инсон янги реннесанс ижодкори.
Афсуски, XVI асрнинг 30-40 йилларида бизда анъанавий жамият узил-кесил қарор топди. Илмий, бадиий изланишларга ижтимоий эҳтиёж пасайиб кетди. Ўтмиш ютуқлари олдида қуллук килиш, уларни идеаллаштириш ва фақат такрорлашга уриниш, янгиликларга салбий муносабат шаклланди. Аста-секин чуқур тургунлик ва инқироз бошланди.
Батафсил
Расулов Ворисбек
Мир Араб ўрта махсус ислом
таълим муассасаси 2-босқич талабаси
Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
#tafakkur
Қаноат ҳақиқий бойликдир
Баъзи одамлар Аллоҳ таоло унинг жони ва оиласига берган саломатлик ва хотиржамликни арзимас санайди, ҳатто бу буюк неъматларни менсимайди. Ўзида бор нарсаларнинг қадрига етмайди.
Ривоят қилинишича, бир киши Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳудан сўради:
– Мен муҳожирларнинг энг фақирларидан бўлсам керак-а?
Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу айтди:
– Уйга борганингда сени кутиб оладиган аёлинг борми?
– Ҳа, - дея жавоб берди ҳалиги киши.
– Яшайдиган уйингизчи? деб яна сўради Абдуллоҳ.
– Ҳа.
– Ундай бўлса сиз бойлардан экансиз.
– Менда хизматкорим ҳам бор.
– Унда сиз подшоҳлардан экансиз!
Қаноатли бўлиш, қўлида бор нарсалардан унумли фойдаланиш ва ўткинчи орзуларга берилишдан воз кечиш бу – буюк шахс бўлиш асоси ва қийин шароитларда муваффақият қозониш сиридир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Қуёш чиққан кун борки, унинг ёнида икки фаришта Ер аҳлига нидо қилади. Фақатгина сақолайн (инсонлар ва жинлар) мустасно (яъни улар буни эшитмайдилар). (Улар айтади:) “Эй инсонлар, Роббингиз томон шошингиз. Чунки оз ва етарли бўлган нарса кўп ва адаштирувчи бўлганидан кўра яхшироқдир. Қуёш ботган кун борки, унинг ёнида икки фаришта нидо қилади: “Аллоҳим, инфоқ қилувчига эваз бергин ва зиқнага йўқотиш бергин” (Ҳайсамий ривояти).
Ҳадисда қаноат билан бўлган оз нарсанинг адаштирувчи кўп нарсадан яхшироқ экани баён қилинмоқда. Бироқ ўз эгасини бой қилган, сўнг бошқаларнинг эҳтиёжларини кетказган ва уларга инфоқ-эҳсон қилинган бойлик баланд даражадир. Ҳадисда бунга эътироз билдирилмаган. Бу башоратли ҳадиснинг асосий мақсади – мўминларни йўқчиликдан қўрқмасдан ва зарурий эҳтиёжларнинг ўзи билан кифояланишдан чўчимай яхшилик қилишга ундаш ва инфоқ-эҳсон қилишда шижоатларини оширишдир. Бу тушунча мўминларга ҳаёт муаммоларини ҳал қилишда улкан шижоат бахш этади. Ҳадиснинг сўнггида сахийларга мукофот ваъда қилинмоқда, хасисларнинг жазоланиши огоҳлантирилмоқда.
©️ Шайх Муҳаммад Ғаззолий
Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
Кун Ҳадиси
Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким эрталаб ва кечқурун бўлганда: «Розийнаа биллаҳи Роббан ва бил Ислами дийнан ва би Муҳаммадин Росулан» деса, албатта, Аллоҳ учун уни рози қилиш ҳақ бўлур», дедилар».
Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
Кун Ҳадиси
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Икки хислат мунофиқда жам бўлмайди: гўзал шакл ва динда фақиҳ бўлишлик», деганлар».
Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
НАБИРАЛАР МЕРОС ОЛАДИМИ?
#мерос
❓CАВОЛ:
Яқинда қайнотам вафот этдилар. У кишидан уй-жой ва машиналар мерос қолган. Иккита қизлари, иккита ўғил набира ва битта қиз набиралари ҳамда келини бор (бу набиралар қайнотамнинг вафот этган ўғлидан). Мана шу набираларнинг меросда ҳаққи борми? Шу ҳолатда мерос қандай тақсимланади?
💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар сиз айтганлардан бошқа меросхўрлар бўлмаса, набираларнинг меросда ҳаққи бор. Бу ҳолатда маййитнинг ўғли ҳам вафот этгани учун унинг фарзандлари, яъни набиралар мерос олади. Лекин қизнинг фарзандлари меросхўр бўлмайди.
Мазкур ҳолатда маййитнинг икки қизи мероснинг учдан икки (2/3) қисмини олади. Уларни мерос илмида фарз эгалари, яъни ҳаққи қатъий белгилаб қўйилганлар, дейилади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Саъд ибн Робеънинг икки қизига отасининг меросидан учдан иккисини (2/3) берганлари ривоят қилинган (Имом Аҳмад, Имом Термизий ва Имом Абу Довуд ривоят қилишган).
Ибн Мунзир: “Икки қизга мероснинг учдан иккиси (2/3) берилишига ижмоъ қилинган”, - деганлар.
Мероснинг қолгани (яъни 1/3 қисми) икки ўғил набира ва бир қиз набирага маййитга эркак томондан боғланганлар сифатида берилади. Бу ерда “эркакка аёлдан икки баробар ортиқ” қоидасига биноан ўғил набира қиз набирадан икки ҳисса кўпроқ олади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда:
يُوصِيكُمُ اللَّهُ فِي أَوْلَادِكُمْ لِلذَّكَرِ مِثْلُ حَظِّ الْأُنْثَيَيْنِ
яъни: “Аллоҳ фарзандларингизга (мерос тақсимида) бир ўғил учун икки қиз улуши баробарида (беришни) буюради” (Нисо сураси, 11-оят).
Шуни таъкидлаш керакки, келинлар ва куёвлар қайнотадан мерос олмайди. Демак, мерос моли ёки унинг қиймати ўн беш қисмга бўлинади: икки қизга ўн қисм, яъни ҳар бирига беш қисмдан берилади. Учта набирага беш қисм, яъни иккки ўғил набирага икки қисмдан, қиз набирага бир қисм берилади. Масалан, мерос қолган мол 150 млн сўм бўлса, қизлар 50 млн дан олади (жами 100 млн), икки ўғил набира 20 млн дан (жами 40 млн), қиз набира эса 10 млн мерос олади.
Шуни ҳам эслатиб ўтамизки, бу ерда саволингизга мувофиқ жавоб бердик. Агар Сиз айтган меросхўрлардан бошқа меросхўрлар ҳам бўлса, жавоб бундан фарқли бўлади. Шунинг учун ҳамма меросхўрлар йиғилиб, мерос илмини биладиган аҳли илмни иштирокида бу масалани ҳал қилишни тавсия қиламиз. Чунки маййитнинг васияти ёки қарзи ёки меросхўрлар билмайдиган бошқа ҳақ-ҳуқуқлари бўлиши, кутилмаган саволлар туғилиши мумкин. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. #Савол
Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
Кун ояти
"Ва ҳар бир жонга қилган амали (жазо ёки мукофоти) тўлиқ берилди. У зот улар қилаётган ишларни ўта яхши билгувчидир".
(Зумар сураси 70- оят)
Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ, Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли қилсин!
📆 Бугун — якшанба:
03 декабрь, 2023 м;
19 жумодул аввал, 1445 ҳ:
Аллоҳ баъзи набийларга:
“Мен сизларга амр қилган нарсада Менга итоат қилинглар. Ва Мен сизларга қилган насиҳатимда Менга осий бўлманглар”, деб ваҳий қилди.
Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
Кун Ҳадиси
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ҳикматли калима худди мўминнинг йўқотган нарсасидек, мўмин уни қаерда топса ҳам ҳақлироқдир», деганлар.
Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
Мақола
МЕНИНГ ҚАРАШИМ
Ҳар тараққий айлаган миллат элига сол қулоқ,
Кеча-кундуз сўзлари афкор илм, афкор илм.
Ул ҳақиқат ойиниға сайқал истарсан, Ниҳон,
Илм иста, илм иста, истагил зинҳор илм.
Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий
Бундан қарийб 100 йиллар муқаддам, собиқ шўролар даврида ўзларининг айрим ҳақ-ҳуқуқларини талаб қилган халқимизнинг 10000 нафари ваҳшийларча қириб ташланади.
Батафсил
Жумаев Нозимжон
Мир Араб ўрта махсус ислом
таълим муассасаси 4-босқич талабаси
Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
500 йиллигига бағишланган
Шайх Равил Гайнутдин табриги
Мир Араб мадрасасининг 500 йиллигига бағишланган “Шон-шарафли Бухоронинг ислом цивилизациясида тутган ўрни” халқаро илмий конференцияси ташкилотчилари ва иштирокчиларига муфтий Шайх Равил Гайнутдин табриги.
Ҳурматли Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари! Ҳурматли диндошлар!
Россия Федерацияси мусулмонлари диний бошқармаси ва бутун 25 миллионлик Россия мусулмонлари уммати номидан Мир Араб мадрасасини шонли – 500 йиллик юбилейи билан чин қалбимдан табриклайман! Ўзим ҳам жонажон мадрасамиз битирувчиси бўлганим учун бу улуғ санадан чин дилдан қувонаман! Биз, замонавий Россияда ислом динига хизмат қилаётган Мири Араб битирувчиларини “Бухоро муфтийлари” деб аташади. Бу эса Бухорои шарифда тарбияланиб, таҳсил олган, қадимий ислом анъаналарини ўрганган мусулмон кишиларнинг мавқеини юқорилигини таъкидлайди.
Батафсил
🎥 Видео табрикни кўриш учун босинг!
Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
Кун ояти
"Ва ер Робби нури ила ёришди. Китоб қўйилди. Пайғамбарлар ва гувоҳлар келтирилди. Улар орасида ҳақ ила ҳукм чиқарилди. Уларга зулм қилинмади." (Яъни, маҳшар майдони Аллоҳнинг нури ила ёп-ёруғ бўлди. У кунда фақат Аллоҳнинг нури бўлади. Энди ҳамма нарса ҳисоб-китобга тайёр ҳам бўлди. Бандаларнинг номаи амаллари–бу дунёда қилган амаллари фаришталар томонидан ёзиб юрилган китоб ўртага қўйилди.)
(Зумар сураси 69- оят)
Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa