mirarabmadrasa | Неотсортированное

Telegram-канал mirarabmadrasa - MIRARABMADRASA.UZ

7312

©️Mir Arab o'rta maxsus islom bilim yurtining rasmiy kanali 🔹www.mirarabmadrasa.uz 🔹facebook.com/mirarabmadrasauz 🔹Instagram.com/mirarabmadrasauz 🔹youtube.com/channel/UCXntdLJNhep2JTceT_gsPaw Telefon: 956004597 Savollar: savollar.muslim.uz

Подписаться на канал

MIRARABMADRASA.UZ

Кун Ҳадиси

Макҳул розияллоҳу анҳу:
«Ким «Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳи. Ва лаа манжаа миналлоҳи иллаа илайҳи» деса, Аллоҳ ундан етмиш зарарнинг эшигини ёпади. Уларнинг энг кичиги фақирликдир», деди».
Термизий ривоят қилган.

Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

Кун Ҳадиси

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бир фақиҳ шайтон учун минг обиддан ҳам ашаддийроқ (душман)дир», дедилар».

Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

НАМОЗДА БЕЛ ОЧИЛИБ ҚОЛИШИ
#намоз

❓CАВОЛ:
Бир отахон намозда бел очилиб қолса намоз бузилади, дедилар. Ҳақиқатан ҳам шундайми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Намоз дуруст бўлиши учун аврат аъзоларининг барчаси ёпиқ бўлиши шарт. Чунки, аврат ёпилиши намознинг фарзларидан бири ҳисобланади. Зеро, Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:

يَا بَنِي آَدَمَ خُذُوا زِينَتَكُمْ عِنْدَ كُلِّ مَسْجِدٍ

яъни: “Эй, Одам авлоди! Ҳар бир масжид (намоз) олдидан зийнатларингиз (пок кийимларингиз)ни (кийиб) олингиз!” (Аъроф сураси, 31-оят).
Маълумки, намоздаги бирор бир фарз амал бажарилмаса намоз дуруст бўлмайди. Эркак киши намозда киндигининг остидан бошлаб тиззасининг остигача ёпиши фарздир (Манба: “Шарҳун нуқоя”).

Уламоларимиз аврат аъзолардан бирининг тўртдан бир қисми бир муддат очилиб қолса намоз бузилади, деганлар. Бунда аёл кишининг соқи (яъни болдири), эркак кишининг сони алоҳида аъзо ҳисобланади. Бир муддат миқдори эса уч марта тасбеҳ айтиш миқдорича экани билан изоҳланган (манба: “Ҳошиятут-Таҳтовий”).
Ҳозирги пайтда эса баъзи ёшлар калта ва тор кўйлак билан намоз ўқиб, руку ва саждага борганларида мана шу аъзоларининг тўртдан бири тугул ярмидан кўпроғи кўриниб қолиб, натижада шунча ҳаракат қилиб ўқиётган намозлари ўзлари билмаган ҳолда бузилишига олиб келмоқда. Бу ҳам етмагандай орқа сафдаги намозхонларнинг кўзлари аврат аъзоларга тушишига сабабчи бўлмоқдалар.

Яна шуни ҳам таъкидлаш керакки, ҳозирги кунда баъзилар калта шим (шортик)да намоз ўқимоқдалар. Ундай калта кийимда белни ёпганда, тизза очилиб қолиши, тиззани ёпганда эса бел очилиб қолиши табиий. Ваҳоланки, тиззанинг ўзи ҳам аврат аъзо ҳисобланиб, уни тўртдан бирини очилиб қолиши намозни бузади.
Шунинг учун ҳар бир намозхон ўзига қулай бўлган ва аврат аъзоларни ёпадиган кенг ҳамда узун кийимда намоз ўқиши динимиз талабидир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
#Савол

Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

#tafakkur

Тарихнинг гувоҳлиги

Миср тарихини ўрганган киши у ерда милоддан аввал фиръавнлар деб аталувчи бошлиқлар бўлганини яхши билади. Яъни, милоддан аввал Миср ҳудудида подшоҳликлар ўтган ва улар ўз подшоҳларини фиръавн деб атаганлар. Бу нарса Қуръони каримда ҳам келган. Бироқ Юсуф сурасини ўқир эканмиз Юсуф алайҳиссалом Мисрда яшаганлари, лекин подшоҳлар фиръавн деб аталмаганини, балки подшоҳ деб аталганини гувоҳи бўламиз.
Тарихдан маълумки, фиръавнлар маълум муддат ҳукронлик қилгач Ҳуксус Мисрни эгаллайди. У фиръавнлардан эмас эди. Шунингдек, унинг даврида подшоҳ фиръавн деб аталмас эди. Юсуф алайҳиссалом ўша подшоҳ Ҳуксус даврида яшаганлар. Кейинчалик мисрликлар Ҳуксусни ҳайдаб соладилар ва у ерларга яна фиръавнлар ҳукмронлик қила бошлаган.
Хўш, бу тарихий ҳақиқатни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ким билдирди? Ахир фиръавнлар даврида Ҳуксус ҳам ҳукмронлик қилганини, у фиръавн деб аталмаганини олимлар яқинадагина, эҳромлардаги битиктошлардан аниқлашди-ку?

Шайх Муҳаммад Мутавалли Шаъровийнинг
“Аллоҳнинг борлигига ақлий далиллар” номли китобидан олинди.
Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

Juma ayyomingiz muborak!

Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ, Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли қилсин!

📆 Бугун —жума:
01 декабрь, 2023 м;
17 жумодул аввал, 1445 ҳ:


“Ким бирор гуноҳни кулган ҳолда қилса, Аллоҳ уни дўзахга йиғлаган ҳолда киритади. Кимки Аллоҳга йиғлаган ҳолда итоат қилса, Аллоҳ уни жаннатга кулган ҳолда киритади”.

Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

🌙 “ВАҚФ” ФОНДИ ЧЕККА ҲУДУДЛАРДА ХАЙРИЯЛАР УЛАШАДИ

Инсонларга меҳр улашиш, шодлик бахш этиш одамийликнинг энг олий кўринишидир. Шу боис ҳам Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги “Вақф” хайрия жамоат фонди турли ҳудудлардаги ёрдамга муҳтож кишиларга хайриялар улашишни кенг кўламда ва тизимли равишда давом эттирмоқда.

🚛 Бугун, 30 ноябрь куни озиқ-овқат маҳсулотлари, мавсумий кийим-кечаклар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, санитария жиҳозлари ва бошқа турдаги зарур буюмлар ортилган юк машинаси Жиззах вилояти томон йўлга тушди.

✅ Ушбу моддий ёрдамларни мазкур вилоятдаги кам таъминланган, ижтимоий кўмакка муҳтож, боқувчиси йўқ ва имконияти чекланган юзлаб оилаларга етказиш мақсад қилинган. Шунингдек, савобли ишлар давомида чекка ҳудудлардаги оилаларинг қиш мавсумига тайёргарликлари учун кўмир маҳсулотлари ҳам тарқатилади. Аҳамиятли жиҳати шундаки, мана шундай оилалар ҳолидан вақти-вақти билан мунтазам равишда хабар олиш тизими жорий этилади.

Маросим аввалида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадиси шарифлари келган “Ким бир мусулмоннинг ташвишини аритса, Аллоҳ унинг Қиёмат кунидаги ташвишларидан бирини аритади”, деган ҳадисларининг мазмунини шарҳлаб, мурувват карвонига оқ фотиҳа бердилар.
Мана шундай меҳр-оқибат ишлари орқали инсонларнинг кўнгилларини кўтариб, дилларига мамнунлик улашиш ҳар бир виждонли инсон учун ҳузурбахш амаллардандир.


O‘zbekiston musulmonlari idorasi
Matbuot xizmati


MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LINGVA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🌐 Facebook

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

Кун Ҳадиси

Абу Саъид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мўмин интиҳоси жаннат бўлгунча ўзи эшитган яхшиликдан зинҳор тўймайди», дедилар».

Термизий ривоят қилган.

Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

#Хушхабар

ҚУРЪОНИ КAРИМНИ ТЎЛИҚ ЁД ОЛГAН НAВБAТДAГИ ТAЛAБA МAДРAСA РAҲБAРИЯТИ ТОМОНИДAН ТAҚДИРЛAНДИ!

Охирги йилларда ислом динига берилган эътибор ўз самарасини кўрсатмоқда. Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муссасаси ҳам ўз ананасига содиқ қолган ҳолатда хатми кутублар Қуръони каримни тўлиқ ёдлаш одати давом этмоқда. 2021-2023 йиллар мобайнида мадрасамизда 26 та талаба Қуръони каримни тўлиқ ёд олганлиги тўғрисида хабар беган эдик. Бугун 2 босқич талабаси Набиев Шукуруллоҳ ҳам Каломллоҳни тўлиқ ёд олиб чиққан 27- қори талаба бўлди. Талабамиз ташаккурнома ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Аллоҳ таолодан талабаларимизга омад ва муваффақиятлар тилаб қоламиз.

Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасаси матбуот хизмати

Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

Мақола

Учинчи Ренессанс ёшлар нигоҳида

Азиз ўқувчи! Ушбу мақолада сиз энг ривожланган давлатларнинг аксарини тарихида бўлмаган , 2 буюк ренессансни бошидан ўтказган ва 3-ренессанс остонасида турган “Янги Ўзбекистон” нинг ёшлар нигоҳидаги талқинидан бохабар бўласиз.

Ўзи ренессанс сўзи луғатда уйғониш, юксалиш деган маънога далолат қилиб, истелоҳда маълум бир давлатнинг тараққий этишини, ҳар тарафлама етук эканлигини билдиради. Бу мақолада олдин ўтган икки ренессансни сабабчилари, омиллари ва натижалари ҳақида тўҳталиб ўтишни ирода этмадик. Зеро, бу ҳақида қаердан маълумот қидирманг мисли йўқ даражада фактлар , далиллар ва маълумотларга дуч келишингиз айни ҳақиқат.
Батафсил

Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

#tafakkur

Аллоҳнинг ҳақ эканига иймон келтиради

Ҳар биримиз Фил сурасининг нозил бўлиши ҳақида эшитганмиз. Унга кўра Абраҳа ўзининг қўшини билан Каъбани бузмоқчи бўлади. Каъбага яқинлашганида эса тош кўтарган қалдирғочдек Абобил қушлари ёпирилиб келади. Тошларни Абраҳанинг қўшини устига ташлайди ва душман қўшини буткул қирилиб кетади.
Бу воқеа пайғамбаримиз алайҳиссалом туғилган йилларда содир бўлган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қирқ ёшга етганларида Аллоҳнинг элчиси бўлдилар ва кўп ўтмай, ҳали Ислом қувватга эга бўлмай туриб Аллоҳ таоло Фил сурасини нозил қилди.
Демак, бу сура нозил бўлган пайтда Абраҳанинг қўшинининг ҳалокатли енгилишини ўз кўзи билан кўрган кишилар ҳаёт бўлган. Айтайлик, ёши олтмиш атрофидаги киши ўша пайтда бу воқеанинг тирик гувоҳи бўлган. Агар пайғамбар алайҳиссалом ёлғончи бўлганларида Исломга қаршилик қилган мушриклар бу оятларни ёлғонга чиқарган ва ақли бор кимсаларнинг бирортаси илоҳий ваҳийга эргашмаган бўларди.
Энди буни бирор кимса ёлғон дея оладими? Бу воқеани бўлмаган дея оладими? Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:
“Роббинг фил соҳибларини нима қилганини билмадингми? Уларнинг макр-у ҳийласини зое кетказмадими? Ва уларнинг устига тўп-тўп қушларни юбормадими? Лойдан пиширилган тошларни отадиган. Бас, уларни қурт еб ташлаган ўсимликка ўхшатиб юбормадими?” (Фил сураси).
Мана шундай ояти карималарни яхшилаб тафаккур қилган киши Аллоҳнинг Каломи ҳақ эканига иймон келтиради.

Шайх Муҳаммад Мутавалли Шаъровийнинг
“Аллоҳнинг борлигига ақлий далиллар” номли китобидан олинди.

Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

Кун Ҳадиси

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қачон бир банда «Лаа илаҳа иллаллоҳу»ни айтса, албатта, унга токи аршга етиб боргунча осмоннинг эшиклари очилур (модомики, гуноҳи кабиралардан четланган бўлса)»,
дедилар».

Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

Кун Ҳадиси

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким бир илмдан сўралсаю, бас, у ўшани яширса, қиёмат куни Аллоҳ уни оловдан бўлган юган билан юганлайди»
, дедилар».
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.

Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

🤝 ЎЗБЕКИСТОН ВА ТОЖИКИСТОН МУФТИЙЛАРИ ФАТВО ТАЙЁРЛАШДА ҲАМКОРЛИК ҚИЛИШНИ МУҲОКАМА ҚИЛДИЛАР

Шу йил 28 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Тожикистон муфтийси Саидмукаррам Абдуқодирзода жанобларини қабул қилдилар.

Самимий суҳбат чоғида Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари меҳмонни юртимизга ташрифи ва халқаро анжуманлардаги фаол иштироки учун миннатдорлик изҳор этдилар. Ўз навбатида Саидмукаррам Абдуқодирзода таклиф ва юқори даражада ташкил этилган тадбирлар учун ташаккур билдирди.

Мулоқотда томонлар азал-азалдан бир-бирига яқин қўшни, қондош-қариндош икки халқнинг бир-бирига меҳри ҳамиша осмон қадар баланд эканини таъкидладилар. Шунингдек, икки давлат раҳбарларининг одилона ва оқилона саъй-ҳаракатлари туфайли урф-одатлари, анъаналари, қадриятлари бири-бирига ҳамоҳанг бўлган икки халқнинг ҳамжиҳатлиги янада мустаҳкам бўлаётгани эътироф этилди.


✍️ Муфтийлар муҳим масалаларда фатволар ишлаб чиқиш, долзарб шаръий масалаларга ечим топиш ҳамда Рамазон ва икки ҳайит кунларини аниқлаш, шунингдек, даврнинг ўткир мавзуларида турли учрашув ва мулоқотлар қилишга келишиб олдилар.

O‘zbekiston musulmonlari idorasi
Matbuot xizmati



Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

#tafakkur

Инкор этиб бўлмас ҳақиқат

Биламизки дунё аҳолиси тобора кўпайиб бормоқда. Буни ҳеч ким инкор эта олмаса керак. Ҳозирги кунда ҳар йили аҳоли сони кўпайиб бораётгани, қанчага кўпаётганини ҳисоблаб борувчи ташкилотлар бор.
Яна бир нарса маълумки юз йиллар ортга қайтиб қарайдиган бўлсак дунё аҳолиси ҳозиргидан анча кам бўлганини билиб оламиз. Яна ҳам олдинроққа қайтсак янада озроқ бўлади. Худди шундай қанча ортга қараб қайтсак аҳоли сони кам эканлиги аён бўлаверади.
Дунёдаги ҳамма одам тарихнинг муайян муддатидаги одамлар сони ўзидан олдингисига нисбатан кўпроқ бўлганини билади. Агар шу қарашга таянадиган бўлсак ҳозирги миллиард инсонлар аввал миллионга, кейин мингга ва ҳоказо камайиб боради. Ниҳоят башариятнинг бошланғич нуқтасига етиб борамиз ва бутун башарият аслида битта эркак ва битта аёлдан яралган деган тўхтамга келамиз. Хўш, ўша эркак ва аёлни ким яратган? Албатта Аллоҳ таоло яратган.
Ҳеч қайси моддиятчи эркак ва аёл жинси қандай пайдо бўлганини исботлаш у ёқда турсин, ҳатто фаразан ҳам айтиб бера олмайди.
Демак, ҳеч бир моддиятчи аслида ўзининг қарашини асосли бир исботларга таянтира олмайди. Бориб-бориб ўша башариятнинг бошланғич нуқтасида турган бирламчи эркак ва аёлни Аллоҳ яратган деган гапдан бошқасини айта олмайди. Чунки бу инкор этиб бўлмайдиган ҳақиқатдир.

Шайх Муҳаммад Мутавалли Шаъровийнинг
“Аллоҳнинг борлигига ақлий далиллар” номли китобидан олинди.

Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ, Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли қилсин!

📆 Бугун — шанба:
02 декабрь, 2023 м;
18 жумодул аввал, 1445 ҳ:


“Ким гуноҳларни тарк этса, унинг қалби юмшоқ бўлади. Яна кимки ҳаромни тарк қилиб, ҳалолни еса, унинг фикри мусаффо бўлади”.

Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

Қиёматда сўраладиган 5 нарса

Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial 
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

Мақола

Учинчи ренессанс – ёшлар нигоҳида

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим!!!
Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Бизнинг шу даражага етишимизга сабабчи бўлган буюк алломаларимизга ўз илмини мукаммал қилиб берган Аллоҳ таалога туганмас ҳамдлар бўлсин. Суюкли пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллоллоҳу алайҳи васалламга дуру-ду саловатлар бўлсин. Батафсил

Исроилов Абдурауф,
Мир Араб ўрта махсус ислом
таълим муассасаси 102-гуруҳ талабаси


Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

Кун ояти

"Албатта, зикрни Биз нозил қилдик ва, албатта, уни Биз муҳофаза қилурмиз". (Ушбу зикр–Қуръон.)
(Ҳижр сураси 9 оят)

Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

Кун Ҳадиси

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга:
«Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳи»ни кўпроқ айт. Албатта, у жаннатнинг хазиналаридан бир хазинадир»,
дедилар».

Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

Дуода тўхтаманг

Яқинларингизга улашинг:

📱 t.me/mirarabmadrasaofficial 
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

Бухоро вилояти намоз вақтлари 01-07 декабрь кунлари учун

Яқинларингизга улашинг:

📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказида ўқув семинар

Ўзбекистон халқаро ислом академиясида Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан ташкил этилган Туркия Республикасининг Ибн Халдун университети Илоҳиёт факультети профессори, доктор Ҳамза Бакрий иштирокида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Диний таълим муассасалари ўқитувчилари учун 3 кунлик ўқув-семинар ташкил этилди.

Мазкур ўқув-семинарда Мир Араб ўота мазсус ислом таълим муассасаси ақоид фани мударриси устоз Жаҳонгир домла Худойқулов ҳам иштирок этдилар.

Мир Араб ЎМИТМ матбуот хизмати

Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

ҲАЙВОНЛАР ГЎНГИДАН ФОЙДАЛАНИШ
#ҳалол-ҳаром

❓CАВОЛ: Ҳали чиримаган гўнгни (ҳўл) ҳолича узумларимизнинг тагига соламиз. Шу ишимиз жоизми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳайвонларнинг гўнгидан экинларга ўғит сифатида фойдаланишга шариатимизда рухсат этилган. Бунда гўнгни қандай ҳолатда бўлишининг фарқи йўқ. Бизнинг ҳанафий мазҳабимизда гўнг нажас – нопок нарса бўлса-да унинг олди-соттиси ҳам дурустдир (Манба: “Мухтасарул виқоя” китоби).
Мулла Али Қори раҳматуллоҳи алайҳ гўнгни сотиш дурустлигининг сабабини баён қилиб шундай деганлар:

لِأَنَّهُ يُنْتَفَعُ بِهِ وَيُدَّخَرُ لِوَقْتِ الْحَاجَةِ فَإِنَّهُ يُلْقَى فِي الْأَرْضِ لِاسْتِكْثَارِ الزَّرْعِ

яъни: “Ўғитни сотишнинг дурустлигини сабаби, ундан фойда олинади ва эҳтиёж бўлгунгача сақланади. Сўнгра, ҳосилни кўпайтириш мақсадида ерга солинади”.

Демак, ҳайвоннинг гўнгидан фойдаланишга шариатимиз рухсат беради. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
#Савол

Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

ЗИКРНИНГ САККИЗ ФОЙДАСИ

1. Зикр шайтонни қувади ва савалайди.
2. Зикр Аллоҳ таолони рози қилади.
3. Зикр ғам-андуҳларни кетказади.
4. Зикр шодлик ва сурурни жалб қилади.
5. Зикр қалб ва баданни қувватлантиради.
6. Зикр қалб ва юзни мунаввар қилади.
7. Зикр ризқни жалб қилади.
8. Зикр зокирга маҳобат, ҳаловат ва гўзаллик тақдим этади.

Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

Кун ояти

"Батаҳқиқ, мўминлар нажот топдилар. Улар намозларида хушуъ қилувчилардир. Улар беҳуда нарсалардан юз ўгиргувчилардир."
Муъминун сураси 1-3 оятлар

Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ, Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли қилсин!

📆 Бугун —пайшанба:
30 ноябрь, 2023 м;
16 жумодул аввал, 1445 ҳ:


“Кичик гуноҳларни ҳақир ва паст санаманглар, чунки ундан катта гуноҳлар етилиб чиқади”.

Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

РАМАЗОНДА ҲАЙЗ КЎРГАН АЁЛНИНГ ҲОЛАТИ
#рўза

❓165-CАВОЛ:
Рамазон ойида ҳайз кўрган аёллар қандай йўл тутади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аёл киши Рамазон ойи давомида одати бошланиб қолса, у тугагунига қадар рўза тутмайди. Рамазон ойи ўтгандан кейин неча кун рўза тута олмаган бўлса, ўшанча кун қазо қилиб тутиб беради. Бу ҳукмга уламолар ижмоъ қилишган.
Муоза розияллоҳу анҳодан шундай ривоят қилинади:

عن معاذة العدوية أنها قالت لعائشة: ما بال الحائض تقضي الصوم ولا تقضي الصلاة؟ قالت عائشة: كان يصيبنا ذلك فنؤمر بقضاء الصوم ولا نؤمر بقضاء الصلاة. (رواه مسلم).

Муоза ал-Адавийя Оиша розияллоҳу анҳодан: “Нима учун ҳайз кўрган аёл рўзанинг қазосини тутадию намозни қазосини ўқимайди?” деб сўради. Оиша онамиз: “Узрли ҳолатга тушиб қолсак, рўзанинг қазосини тутишга, намознинг қазосини ўқимасликка буюрилганмиз”, деб жавоб бердилар (Имом Муслим ривояти).

Яъни, Пайғамбар алайҳиссалом ҳайз ҳолатидаги аёлларга рўзанинг қазосини тутиш, намознинг қазосини эса ўқимасликка буюрардилар. Ушбу ҳукм мўтабар фиқҳий китобларимизда атрофлича ёритилган:

“Аёл ҳайз ёки нифос кўрса, рўзасини очади. Кундуз куни мусофир сафардан келса ёки аёл ҳайздан покланса, куннинг қолган қисмида еб-ичишдан сақланади” (“Ҳидоя”).

“Ҳайз кўрган аёлдан намоз соқит бўлади, поклангач қазосини ўқимайди. Ҳайз кўрганнинг рўза тутиши ҳаром бўлади, поклангач қазосини тутади” (“Ал-Мухтор”).

“Фарз рўзани тутиб турган аёл ҳайз кўриб қолса, рўзаси ботил бўлади. Фарз адо бўлмай қолгани учун, поклангач унинг қазосини тутиш вожиб бўлади” (“Умдатур риъоя”).
Аёллар рўзани тўлиқ тутиш мақсадида дори истеъмол қилиб, одат қонини кечиктириши жоиз. Одатий қон келмагунча аёл киши пок саналади ва рўза тутиши лозим. Қонни тўхтатиб туриш-турмаслик борасида шаръан қайтариқ йўқ. Бу иш аёл кишининг соғлигига зарар қилмаса жоиз, зарар қилса жоиз эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
#Савол

Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

#Видеолар
#Долзарб_мавзу

ОЛИМЛАРГА ЭРГАШИШ - АЖДОДЛАРИМИЗ МЕЪРОСИ

Акрам домла Абдуллаев,
Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасаси мударриси

Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

Кунлик ўқиладиган дуолар

Соғлик, хотиржамлик ва гўзал хулқ сўраб ўқиладиган дуо

اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ الصِّحَّةَ وَالعِفَّةَ وَالْأَمَانَةَ وَحُسْنَ الْخُلُقِ وَالرِّضَا بِالقَدَرِ

Ўқилиши: Аллоҳумма инний асъалукас-сиҳҳата вал ъиффата вал аманата ва ҳуснал хулуқи вар-ризо бил қодар.

Таржимаси: Аллоҳим! Сендан саломатлик, иффат, омонатдорлик, гўзал хулқ ва тақдирга рози бўлишни сўрайман.

Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…
Подписаться на канал