mirarabmadrasa | Неотсортированное

Telegram-канал mirarabmadrasa - MIRARABMADRASA.UZ

7312

©️Mir Arab o'rta maxsus islom bilim yurtining rasmiy kanali 🔹www.mirarabmadrasa.uz 🔹facebook.com/mirarabmadrasauz 🔹Instagram.com/mirarabmadrasauz 🔹youtube.com/channel/UCXntdLJNhep2JTceT_gsPaw Telefon: 956004597 Savollar: savollar.muslim.uz

Подписаться на канал

MIRARABMADRASA.UZ

Кун Ҳадиси

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қай бир қавм бир мажлисда ўтирсалару, унда Аллоҳни зикр қилмасалар ва набийларига саловот айтмасалар, албатта, бу улар учун ҳасрату надомат бўлгай. У Зот истаса, уларни азоблагай, истаса, мағфират қилгай»
, дедилар».

Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

Бухорода Мир Араб мадрасасининг 500 йиллигига бағишланган халқаро конференция ўтказилди

2023 йил 26 ноябрь куни Бухоро шаҳридаги Мир Араб олий мадрасаси мажлислар залида Мир Араб мадрасасининг 500 йиллигига бағишланган «Боқий Бухоронинг ислом цивилизациясидаги ўрни» мавзусида халқаро конференция ўтказилди. Батафсил

манба: islom.uz сайти

Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

ҲОМИЛАДОР ЁКИ ЭМИЗИКЛИ АЁЛНИНГ РЎЗА ТУТИШИ
#рўза

❓164-CАВОЛ:
Рамазон ойида рўза тутишни ният қилгандим, аммо эмизикли болам бор. Бундай ҳолда рўза тутсам бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.

Ҳомиладор ёки эмизикли аёл рўза тутганда боласига ёки ўзининг жонига зарар етишидан қўрқса, рўза тутмайди ва кейинчалик рўзанинг қазосини тутиб беради. Бу ҳақида мўътабар манбаларимизда қуйидагича дейилган:

الْحَامِلُ وَالْمُرْضِعُ إذَا خَافَتَا عَلَى أَنْفُسِهِمَا أَوْ ، وَلَدِهِمَا أَفْطَرَتَا وَقَضَتَا ، وَلَا كَفَّارَةَ عَلَيْهِمَا كَذَا فِي الْخُلَاصَةِ

“Ҳомиладор ва эмизикли аёл ўз жонига ёки боласига зарар етишидан қўрқса, рўзани очади ва (имкон бўлганда) қазосини тутади. Уларга рўзани очгани учун каффарот лозим бўлмайди. Зеро, “Хулоса”да шундай дейилгандир” (манба: “Фатавои ҳиндия”).
Бошқа бир манбаъда шундай дейилади:

(وَلِلْحَامِلِ وَالْمُرْضِعِ إذَا خَافَتَا عَلَى الْوَلَدِ أَوْ النَّفْسِ ) أَيْ لَهُمَا الْفِطْرُ دَفْعًا لِلْحَرَجِ وَلِقَوْلِهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ { إنَّ اللَّهَ وَضَعَ عَنْ الْمُسَافِرِ الصَّوْمَ وَشَطْرَ الصَّلَاةِ وَعَنْ الْحَامِلِ وَالْمُرْضِعِ الصَّوْمَ } قَيَّدَ بِالْخَوْفِ بِمَعْنَى غَلَبَةِ الظَّنِّ بِتَجْرِبَةٍ أَوْ إخْبَارِ طَبِيبٍ حَاذِقٍ مُسْلِمٍ كَمَا فِي الْفَتَاوَى الظَّهِيرِيَّةِ عَلَى مَا قَدَّمْنَاهُ ؛ لِأَنَّهَا لَوْ لَمْ تَخَفْ لَا يُرَخَّصُ لَهَا الْفِطْر

яъни: “Ҳомиладор ва эмизикли аёл боласи ёки ўзига зарар етишидан қўрқса, рўзани очиши жоиз бўлади. Бу рухсат қийинчиликни кетказиш учундир. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта, Аллоҳ мусофирдан рўзанинг (ҳаммасини) ва намознинг ярмини, ҳомиладор ва эмизикли аёлдан рўзанинг (ҳаммасини) кўтарган”, деганлар (Имом Насаий Анас ибн Моликдан ривоят қилган). Ҳомиладор ёки эмизикли аёлнинг рўзани очиши зарардан қўрқишга боғлаб қўйилди. Бу қўрқув ё тажрибалар натижасида пайдо бўлган ғолиб гумон билан ёки мусулмон, моҳир табибнинг хабар бериши билан юзага келади. Фатавои Зоҳирияда шундай келган. Агар ҳомиладор ёки эмизикли аёл боласи ё ўзининг жонига зарар етишидан қўрқмаса, рўзани очишига рухсат берилмайди” (манба: “Баҳрур-роиқ”).

Демак, ҳомиладор ёки эмизикли аёл рўза тутса боласига ёки ўзининг жонига зарар етишини тажриба орқали билса, ёки буни тажрибали, билимдон мусулмон (дин-диёнатли) тиббиёт ходими хабар берса, рўза тутмайди. Имкон топганда қолдирилган кунларни ҳар бир кунига бир кундан қазосини тутиб беради.

Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш керакки, ҳомиладор ва эмизикли аёллар рўза тутмаганлари учун фидя бермайдилар. Чунки улар келажакда рўзанинг қазосини тутишга қодир ҳисобланадилар.

Ҳомиладор ва эмизикли аёллар боласи ёки жонига зарар етмайдиган бўлса, рўза тутишлари шартдир. Уларга юқоридаги рухсатлар тегишли ҳисобланмайди. Айниқса болалари таом ейишга ўрганган эмизикли аёллар бу борада тақво билан иш тутишлари лозим бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
#Савол

Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

🤲 Уйдан чиқаётганда ўқиладиган дуо

Умму Салама онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйдан чиқаётиб:

بِاسْمِ اللهِ تَوَكَّلْتُ عَلَى اللهِ، اللهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ أَنْ أَضِلَّ أَوْ أُضَلَّ أَوْ أَزِلَّ أَوْ أُزَلَّ أَوْ أَظْلِمَ أَوْ أُظْلَمَ أَوْ أَجْهَلَ أَوْ يُجْهَلَ عَلَيَّ

«Бисмиллаҳи, таваккалту ъалаллоҳи. Аллоҳумма инний аъузу бика ан адилла ав удалла ав азилла ав узалла ав азлима ав узлама ав ажҳала ав йужҳала ъалаййа», деган дуони ўқир эдилар».

(Маъноси: Аллоҳ номи билан. Аллоҳга таваккал қилдим. Эй Раббим, адашиш ва адаштирилишдан, тойилиш ва тойилтирилишдан, зулм қилиш ва зулм кўришдан, жоҳиллик қилиш ва менга нисбатан жоҳиллик қилинишидан Сендан паноҳ сўрайман.)

Абу Довуд, Термизий, Насаий, Ибн Можа ривоятлари.

Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ, Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли қилсин!

📆 Бугун — сешанба:
28 ноябрь, 2023 м;
14 жумодул аввал, 1445 ҳ:


“Ким Аллоҳдан аълороқ, яқин дўст бор, деб гумон қилса, унинг Аллоҳни таниши оз экан. Ва кимдир нафсидан ҳам ашаддийроқ душмани бор, деб гумон қилса, у ўз нафсини таниши оз экан”.

Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

ШАК КУНИДА РЎЗА ТУТИШ
#рўза

❓163-CАВОЛ:
Шак куни рўза тутса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шак куни – Шаъбонданми ё Рамазонданми, деб шак қилинган кундир. Шак куни нафл рўза тутиш одатда тутиладиган рўзасига тўғри келиб қолганлар учун афзалдир. Масалан, бир киши ҳар пайшанба куни рўза тутар эди, шак куни ҳам пайшанба кунига тўғри келиб қолса, мана шу кишини шак кунида рўза тутиши афзалдир. Бу ҳақда Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: "لا تَقَدَّمُوا رَمَضَانَ بِصَوْمِ يَوْمٍ وَلا يَوْمَيْنِ إِلا رَجُلٌ كَانَ يَصُومُ صَوْمًا فَلْيَصُمْهُ" (روى الإمام البخاري والإمام مسلم).

яъни: “Рамазондан бир-икки кун олдин рўза тутманг. Кишининг одатда рўза тутиб юрадиган кунига тўғри келиб қолиши бундан мустасно бўлиб, у тутсин” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).

Шак куни фақат нафл рўзани ният қилиб, ниятда иккиланмасдан (масалан, агар Рамазон ойи кирган бўлса, Рамазон рўзасини тутишни ният қилдим, кирмаган бўлса, нафл рўзани тутишни ният қилдим, демасдан) нафл рўза тутиш мустаҳабдир. Мазкур ҳадисдаги “Рамазондан бир-икки кун олдин рўза тутманг” жумласидан мурод Рамазон рўзасидир. Яъни вақти келмасдан олдин Рамазон рўзасини ният қилишдан қайтарилган.

Демак, шак кунида бошқа рўзани ният қилмасдан, фақат нафл рўза тутишни ният қилиб рўза тутиш жоиздир (“Фатҳу бабил иная”).
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
#Савол

Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

#tafakkur

Гапириш учун эшитиш керак

Биламизки, инсон гапириши учун эшитиш қобилияти бўлиши керак. Шунинг учун қулоғи карлар табиий равишда гапиришни ҳам билмайдилар. Чунки гапириш учун инсон аввало эшитиши керак. Эшитгандан кейингина гапира олиши мумкин. Агар Одам алайҳиссалом дунёдаги биринчи инсон бўлса у гапиришни қаёқдан ўрганди?
Одам алайҳиссаломга барча нарсани Аллоҳ таоло ўргатган. Одам алайҳиссаломдан эса Ҳавво онамиз, улардан эса фарзандлари эшитган. Қуръони каримда Одам алайҳиссаломнинг фарзандлари Қобил ва Ҳобилнинг ўртасида бўлиб ўтган суҳбат келтирилган.
Демак, улар гапиришни Одам алайҳиссалом ва Ҳавво онамиздан эшитганлар. Айримлар “Дастлабки одамлар гапиришни билмаган. Имо-ишоралар орқали гаплашилган” деган фаразни илгари сурадилар. Бироқ бу фараз тўғри эмас. Чунки инсон гапириши учун аввало эшитиши керак. Биринчи одамлар гаплашишни кимдан эшитган бўлиши мумкин. Агар бу фараз тўғри бўлганида карларни ҳам гапиртиришнинг иложи бўлиши керак эди.
Баъзилар “Ҳамма ҳар хил тилда гаплашади-ку?” дейишлари мумкин. Лекин бу нарса аслида ўзларига қарши далил ҳисобланади. Чунки бирор нарсани қандай аталишини билиш учун ҳам инсон ўша нарсанинг номини кимдандир эшитган бўлиши керак. Инсон ўзича бир нарсани номлаб кетавермайди.

Шайх Муҳаммад Мутавалли Шаъровийнинг
“Аллоҳнинг борлигига ақлий далиллар” номли китобидан олинди.

Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ, Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли қилсин!

📆 Бугун — душанба:
27 ноябрь, 2023 м;
13 жумодул аввал, 1445 ҳ:


Ҳожатинг борлигида, бошингга ташвиш тушганда Аллоҳ таоло сени эслаши учун роҳат-фароғатга эришган пайтингда Аллоҳни эсла!
Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий роҳимаҳуллоҳ.


Яқинларингизга улашинг:

📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

🗣Мир Араб мадрасасининг 500 йиллигига бағишланган "Боқий Бухоронинг ислом цивилизациясидаги ўрни"  мавзусида халқаро анжуман давом этмоқда

#Мир_Араб_мадрасасининг_500_йиллиги
#Тошкент2023

O‘zbekiston musulmonlari idorasi
Matbuot xizmati

Muslim.uz


Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

#Мир_Араб_500_йил

Мир Араб мадрасасининг 500 йиллигига бағишланган "Боқий Бухоронинг ислом цивилизациясидаги ўрни"  мавзусида халқаро анжуманга ташриф бюрган меҳмонлар қадимий Мир Араб мадрасасига ташриф буюришди.

#Мир_Араб_мадрасасининг_500_йиллиги

Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

#Мир_Араб_500_йил

Мир Араб мадрасасининг 500 йиллигига бағишланган "Боқий Бухоронинг ислом цивилизациясидаги ўрни"  мавзусида халқаро анжуманга ташриф бюрган меҳмонлар қадимий Мир Араб мадрасасига ташриф буюришди.

#Мир_Араб_мадрасасининг_500_йиллиги

Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

Мир Араб мадрасаси 500 йиллиги кенг нишонланади

Бугун, 26 ноябрь куни Бухорои шарифда Мир Араб мадрасасининг 500 йиллигига бағишланган “Боқий Бухоронинг ислом цивилизациясидаги ўрни” мавзуидаги халқаро анжуман бўлиб ўтади.

Нуфузли тадбирда Халқаро мусулмон уламолар кенгаши ва Абу Даби Тинчлик форумининг обрў-эътиборли уламолари, Ўзбекистон, Миср, Озарбайжон, Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон сингари мамлакатлар муфтийлари, таниқли уламолар, исломшунос тадқиқотчи ва диний соҳа вакиллари (“Мир Араб” мадрасаси битирувчилари) иштирок этади.


Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

Оила тинч бўлиши учун ўқиладиган дуо

اللَّهُمَّ أَلِّفْ بَيْنَ قُلُوبِنَا، وَأَصْلِحْ ذَاتَ بَيْنِنَا، وَاهْدِنَا سُبُلَ السَّلَامِ

Ўқилиши: Аллоҳумма аллиф байна қулубинаа ва аслиҳ заата байнина, ваҳдинаа субулас саломи.

Маъноси: Аллоҳим қалбларимизни улфат ва ораларимизни ислоҳ қил, бизни саломатлик йўлларига ҳидоят эт.

(Ибн Ҳиббон ривояти).

📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

#Эълон
#Мир_Араб_500_йил

БОҚИЙ БУХОРОНИНГ ИСЛОМ ЦИВИЛИЗАЦИЯСИДАГИ ЎРНИ

Жорий йилнинг 26 ноябрь куни, "Мир Араб" олий мадрасасида, Мир Араб мадрасасининг 500 йиллигига бағишланган "БОҚИЙ БУХОРОНИНГ ИСЛОМ ЦИВИЛИЗАЦИЯСИДАГИ" ЎРНИ
мавзусидаги ҳалқаро конференция бўлиб ўтади.

Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

🤝 ТУРКИЙ ХАЛҚЛАР ҲАМКОРЛИГИ ВА БИРДАМЛИГИ НАМОЙИШИ

🇺🇿 Пойтахтимизда Туркий давлатлар ташкилоти мусулмон диний идоралари раҳбарлари кенгашининг тўртинчи йиғилиши бўлиб ўтди.

🤲Анжуман Қуръони карим тиловати билан очилди.

✅ Йиғилишда таъкидланганидек, мамлакатимизда сўнгги йилларда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан кўп асрлик миллий ва диний қадриятларимизни асраб-авайлаш, дунё илм-фани ва маданияти ривожига улкан ҳисса қўшган аждодларимизнинг бебаҳо меросини ўрганиш, улар асосида ёшларни комил инсон этиб тарбиялаш ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

🌙 Энг муҳими, Туркий давлатлар ташкилоти мусулмон диний идоралари раҳбарлари кенгаши вазифалари ҳам юртимизда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар билан ҳамоҳангдир. Мазкур кенгаш яқин йилларда ташкил этилганига қарамай, Ислом дини равнақи, мўмин-мусулмонлар фаровонлиги ва туркий халқлар бирдамлиги, шунинг билан бирга, буюк бобокалонларимиз меросини чуқур тадқиқ этиш ҳамда халқаро миқёсда кенг тарғиб этиш ишларига улкан ҳисса қўшиб келмоқда.

🟢Қолаверса, ташкилотга аъзо мамлакатлар ҳамкорлиги натижасида халқларимиз ўртасидаги дўстлик, биродарлик алоқаларини янада мустаҳкамланиб боряпти. Мамлакатларимиз ҳамда дунё мусулмонлари манфаатларини ҳимоя қилиш борасида дадил қадам ташламоқда. Бу эса ташкилотнинг замон билан ҳамнафас бўлиб, халқаро майдонда обрў-эътибори тобора ошиб бораётгани далолат беради...
➡️БАТАФСИЛ

#Туркий_давлатлар_ташкилоти
#Тошкент2023

O‘zbekiston musulmonlari idorasi
Matbuot xizmati

Muslim.uz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar | @muminauz

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ, Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли қилсин!

📆 Бугун —чоршанба:
29 ноябрь, 2023 м;
15 жумодул аввал, 1445 ҳ:


Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинади: “Доимий (бажариш билан бирор амал) кичиклигича қолмайди, истиғфор билан
эса (гуноҳ) катталигича қолмайди”.


Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

ҚОБИЛ ВА ҲОБИЛ ҚИССАСИ
Одам алайҳиссаломни яратилиш қиссаси (8-қисм)
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🌙 ЭНГ ГЎЗАЛ ҚИССАЛАР

Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

#tafakkur

Гапириш учун эшитиш керак

Биламизки, инсон гапириши учун эшитиш қобилияти бўлиши керак. Шунинг учун қулоғи карлар табиий равишда гапиришни ҳам билмайдилар. Чунки гапириш учун инсон аввало эшитиши керак. Эшитгандан кейингина гапира олиши мумкин. Агар Одам алайҳиссалом дунёдаги биринчи инсон бўлса у гапиришни қаёқдан ўрганди?
Одам алайҳиссаломга барча нарсани Аллоҳ таоло ўргатган. Одам алайҳиссаломдан эса Ҳавво онамиз, улардан эса фарзандлари эшитган. Қуръони каримда Одам алайҳиссаломнинг фарзандлари Қобил ва Ҳобилнинг ўртасида бўлиб ўтган суҳбат келтирилган.
Демак, улар гапиришни Одам алайҳиссалом ва Ҳавво онамиздан эшитганлар. Айримлар “Дастлабки одамлар гапиришни билмаган. Имо-ишоралар орқали гаплашилган” деган фаразни илгари сурадилар. Бироқ бу фараз тўғри эмас. Чунки инсон гапириши учун аввало эшитиши керак. Биринчи одамлар гаплашишни кимдан эшитган бўлиши мумкин. Агар бу фараз тўғри бўлганида карларни ҳам гапиртиришнинг иложи бўлиши керак эди.
Баъзилар “Ҳамма ҳар хил тилда гаплашади-ку?” дейишлари мумкин. Лекин бу нарса аслида ўзларига қарши далил ҳисобланади. Чунки бирор нарсани қандай аталишини билиш учун ҳам инсон ўша нарсанинг номини кимдандир эшитган бўлиши керак. Инсон ўзича бир нарсани номлаб кетавермайди.

Шайх Муҳаммад Мутавалли Шаъровийнинг
“Аллоҳнинг борлигига ақлий далиллар” номли китобидан олинди.

Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

#Бухоро
#Мир_Араб_мадрасаси_500_йиллиги

🇺🇿 Уламоларга бешик бўлган юрт - Ўзбекистон ёҳуд кўҳна "Бухоронинг Ислом цивилизациясидаги ўрни" мавзусидаги халқаро анжумани доирасида ўтказилган конференциядан видеолавҳа (26.11.2023).


Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

ИНСОНИЯТ ТАРИХИНИНГ БОШЛАНИШИ
Одам алайҳиссаломни яратилиш қиссаси (7-қисм)
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🌙 ЭНГ ГЎЗАЛ ҚИССАЛАР

Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

🎙Қозоғистон бош муфтийси: Ўзбекистондаги мулоқотлар ҳамжиҳатлигимизни мустаҳкамлади

Қозоғистон мусулмонлари идораси раиси, Бош муфтий Шайх Наврўзбай ҳожи Тағанули жанобларининг Туркий давлатлар ташкилоти диний идоралари раҳбарларининг IV Тошкент анжуманидаги интервьюси.

#Туркий_давлатлар_ташкилоти
#Тошкент2023

O‘zbekiston musulmonlari idorasi
Matbuot xizmati


Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу шундай деди:

"Одамларни мақташга ҳам, ёмонлашга ҳам шошилманглар. Бугун сизларни хурсанд қилган ишлари эртага сизга озор бериши мумкин."

"Шуъабул иймон" китобидан

📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

☪️«БОҚИЙ БУХОРОНИНГ ИСЛОМ ЦИВИЛИЗАЦИЯСИДАГИ ЎРНИ»

✅Аввал хабар берганимиздек, айни соатларда Бухоро шаҳридаги Мир Араб олий мадрасаси мажлислар залида Мир Араб мадрасасининг 500 йиллиги муносабати билан "Боқий Бухоронинг ислом цивилизациясидаги ўрни" мавзусида халқаро анжуман юқори савияда ўтказилмоқда.
Тадбирда Халқаро мусулмон уламолар кенгаши ва Абу Даби Тинчлик форумининг обрў-эътиборли уламолари, Ўзбекистон, Миср, Озарбайжон, Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон сингари мамлакатлар муфтийлари, таниқли уламолар, исломшунос тадқиқотчи ва диний соҳа вакиллари фаол иштирок этяптилар.

🔟Анжуманни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари табрик сўзи билан очиб бердилар.

✍️Шундан сўнг сўз Миср Араб Республикаси муфтийси, Шайх, профессор, Др. Шавқий Аллом ҳазратларига берилди. У киши  Ўзбекистон, хусусан, Бухоро заминидан етишиб чиққан буюк алломаларнинг бой маънавий мероси, уларнинг ислом тамаддуни тараққиётига қўшган ҳиссаси ҳақида маъруза қилди.
Халқаро мусулмон уламолар кенгаши раиси, Шайх, проф., Др. Алий Муҳйиддин Қорадоғий ҳазратлари, Туркия Диёнат ишлари бошқармаси раиси, профессор Али Эрбош жаноблари ҳам ўзларининг табрик сўзларида Ўзбекистон илм-фан ва маданият бешиги эканини, бу юрт алломалари олдида жаҳон халқлари қарздор эканини таъкидладилар.

🟢Мир Араб мадрасаси битирувчиси, Кавказ мусулмонлари диний идораси раиси, муфтий Шайхулислом Оллоҳшукур Пошозода ўзбекча маъруза қилиб, Ўзбекистон ўзи учун иккинчи ватан эканини ифтихор билан қайд этди.
Анжуман давом этади.

#Мир_Араб_мадрасасининг_500_йиллиги
#Тошкент2023

O‘zbekiston musulmonlari idorasi
Matbuot xizmati

Muslim.uz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar | @muminauz

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

ОДАМ ВА ҲАВВО (АС) ТАВБАСИ
Одам алайҳиссаломни яратилиш қиссаси (6-қисм)
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🌙 ЭНГ ГЎЗАЛ ҚИССАЛАР

Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

РЎЗАНИНГ ФИДЯСИНИ КИМЛАР БЕРАДИ?

162-CАВОЛ

#Савол

Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

#тафаккур

Дарё суви тошганда балиқлар қирғоқдаги чумолиларни ейди. Лекин акси бўлиб, сув қуриб қолса чумолилар балиқларни ейди.
Ҳаммага фурсат берилади. Даврингни кут.

Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

#tafakkur

Таълим нимадан бошланади?

Аллоҳ таоло Бақара сурасида бундай марҳамат қилади:
﴿وَعَلَّمَ آَدَمَ الْأَسْمَاءَ كُلَّهَا ثُمَّ عَرَضَهُمْ عَلَى الْمَلَائِكَةِ فَقَالَ أَنْبِئُونِي بِأَسْمَاءِ هَؤُلَاءِ إِنْ كُنْتُمْ صَادِقِينَ﴾
“Ва Одамга барча исмларни ўргатди. Сўнг уларни фаришталарга рўбарў қилиб “Агар ростгўйлардан бўлсангиз Менга анавиларнинг исмларини айтиб беринг” деди” (Бақара сураси, 31-оят).
Фарзандларимизга тарбия беришда аввало ҳамма нарсанинг номларини айтиб уларни тарбиялаймиз. Мисол учун, эндигина тили чиқишни бошлаган фарзандингизга “Бу стул, бу қалам” деб аввало ҳамма нарсанинг номларини айтамиз.
Аллоҳ таоло ҳам Одам алайҳиссаломни яратгач бутун башариятга таълим нимадан бошланиши кераклигини ўргатмоқда. Одам алайҳиссаломга аввало барча нарсанинг исмларини ўргатганини айтмоқда. Бу арзимас нарса эмас. Катта-катта ўқув юртларида ҳам мутахассисларни тайёрлашда аввало барча нарсанинг номи ўргатилади. Аллоҳ таоло ҳам таълим аввало нимадан бошланиши кераклигини башариятга ўргатди.

Шайх Муҳаммад Мутавалли Шаъровийнинг
“Аллоҳнинг борлигига ақлий далиллар” номли китобидан олинди.

Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ, Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли қилсин!

📆 Бугун — якшанба:
26 ноябрь, 2023 м;
12 жумодул аввал, 1445 ҳ:


Жаннат аҳли дунёда Аллоҳни зикр қилмай ўтказган бир соатига шу қадар ачинадиларки, бошқа бирон нарсага шунчалик афсусланишларини тасаввур қилиб ҳам бўлмайди.
Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу.


Яқинларингизга улашинг:

📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

#Янгиликлар_24 | Туркий давлатлар ташкилоти мусулмон диний идоралари раҳбарлари кенгашининг IV йиғилиши ўтказилди

#Туркий_давлатлар_ташкилоти
#Тошкент2023

manba

O‘zbekiston musulmonlari idorasi
Matbuot xizmati


Muslim.uz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar | @muminauz

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

МАН ҚИЛИНГАН МЕВА
Одам алайҳиссаломни яратилиш қиссаси
(5-қисм)
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🌙 ЭНГ ГЎЗАЛ ҚИССАЛАР

Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…
Подписаться на канал