Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ, Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли қилсин!
📆 Бугун — пайшанба:
16 ноябрь, 2023 м;
02 жумодул аввал, 1445 ҳ:
"اللَّهُمَّ أَهِلَّهُ عَلَيْنَا بِالْيُمْنِ وَالْإِيمَانِ وَالسَّلَامَةِ وَالْإِسْلَامِ رَبِّي وَرَبُّكَ اللهُ"
Ўқилиши: "Аллоҳумма аҳиллаҳу алайна билюмни вал иймани, вас-салаамати вал-Ислами, Роббий ва Роббукаллоҳ”.
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial #Rosulullohga_muhabbat
✅ Habibimni tushimda ko'rsam
📖 Rosulullohga muhabbat kitobi
👤 Nozim Jumayev
☪️ Mir Arab o'rta maxsus islom ta'lim muassasasi
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
#tafakkur
Аллоҳ уларни шарманда қилди
Аллоҳ инсоннинг кечинмаларини жуда яхши билади. Бироқ Аллоҳга иймон келтирмаганлар бунга ишонмайдилар. “Қани бунинг исботи?” дейдилар. Ақлий далиллар албатта мавжуд. Аллоҳ инсоннинг кечинмаларини ҳам билишининг исботи ўлароқ қуйидаги ояти каримани нозил қилган:
﴿إِذَا جَاءَكَ الْمُنَافِقُونَ قَالُوا نَشْهَدُ إِنَّكَ لَرَسُولُ اللَّهِ وَاللَّهُ يَعْلَمُ إِنَّكَ لَرَسُولُهُ وَاللَّهُ يَشْهَدُ إِنَّ الْمُنَافِقِينَ لَكَاذِبُونَ﴾
“Вақтики мунофиқлар ҳузурингга келиб: “Сиз Аллоҳнинг Расули эканлигингизга гувоҳлик берамиз” дедилар. Аллоҳ Унинг ҳақиқий Расули эканингни билади ва Аллоҳ гувоҳлик берадики мунофиқлар ёлғончидир” (Мунофиқун сураси, 1-оят).
Мунофиқлар тўпланиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келишди ва гўёки у зотнинг пайғамбар эканларини тасдиқладилар. Буни ояти каримадан англашимиз мумкин. Бироқ улар гувоҳлик берган бўлсалар қандай қилиб ёлғончи бўлишлари мумкин?
Аллоҳ айтмоқдаки, уларнинг тил учида айтган гапларини қалблари тасдиқламади. Улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг пайғамбар эканликларини фақат тилларида тан олдилар. Қалблари билан эса инкор қилдилар.
Мунофиқлар қалбларидагини яширадилар. Бироқ Аллоҳ таоло эълон қилиб қўйган оятни инкор эта олмадилар. Яъни, уларга ҳам худди Абу Лаҳабга берилган имконият берилган эди. Улар келиб “Биз рост айтган эдик, сиз Расулуллоҳсиз” десалар бўларди. Ҳеч ким уларнинг қалбини очиб кўра олмас эди. Бироқ Аллоҳ уларнинг бундай дея олмасликларини эълон қилди ва уларни шарманда этди. Аллоҳ қалблардаги нарсаларни ҳам билишини Қуръони каримнинг бир қанча жойларида айтиб ўтган. Жумладан:
﴿وَإِنْ تَجْهَرْ بِالْقَوْلِ فَإِنَّهُ يَعْلَمُ السِّرَّ وَأَخْفَى﴾
“У Зот сирни ҳам, ундан махфийроғини ҳам билади” (Тоҳа сураси, 7-оят).
Одатда сир икки киши ўртасида бўлади. Аммо сирдан ҳам махфийроқ нарса нима? У инсон ҳеч кимга айтмаган, билдирмаган қалбидаги туйғуларидир. Аллоҳ таоло мунофиқларни шарманда қилган оятлардан бирида бундай деган:
﴿وَيَقُولُونَ فِي أَنْفُسِهِمْ لَوْلَا يُعَذِّبُنَا اللَّهُ بِمَا نَقُولُ﴾
“(Мунофиқлар) ичларида “Аллоҳ бизга азоб жўнатмасайди” дерлар” (Мужодала сураси, 8-оят).
Демак, мунофиқлар бу гапни ҳеч кимга, ҳатто ўзаро ҳам айтмаганлар. Фақат ичларида сақлаб юрганлар. Лекин Аллоҳ уларни шарманда қилиб бу туйғуларини ошкор қилди. Улар эса буни инкор ҳам эта олмадилар. Агар ихтиёрлари ўзларида бўлганида ҳеч бўлмаса ёлғондан бўлса ҳам “Ичимизда ҳеч нарса деганимиз йўқ” деган бўлардилар. Бироқ Аллоҳнинг илми, ихтиёри олдида ҳамма қатори ожиз эдилар.
Шайх Муҳаммад Мутавалли Шаъровийнинг
“Аллоҳнинг борлигига ақлий далиллар” номли китобидан олинди.
Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
#кун_ҳадиси
Абдуллоҳ ибн Зайддан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта, уйим билан минбарим ўртасида жаннат боғларидан бир боғ бор”, дедилар”.
Qamariy oylar tartibi!
Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
#Rosulullohga_muhabbat
✅ Sahobalar u zot alayhissalomni sog'insalar
📖 Rosulullohga muhabbat kitobi
👤 Nozim Jumayev
☪️ Mir Arab o'rta maxsus islom ta'lim muassasasi
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
#Видеолавҳа
150. ТУШ ВА УНИНГ ТАЪБИРИ
#Савол
Яқинларингизга улашинг:📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
ТОНГИ ДУО
الحَمْدُ لِلَّهِ الَّذي أحيانا بعد ما أماتَنا وإلَيْهِ النشُور
Алҳамду лиллаҳиллазий аҳйаана баъда ма амаатана ва илайҳин нушур
Бизни вафот эттиргандан кейин қайта тирилтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Қайта тирилиш Унинг Ўзигадир.
Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
Соғлик, хотиржамлик ва гўзал хулқ сўраб ўқиладиган дуо
اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ الصِّحَّةَ وَالعِفَّةَ وَالْأَمَانَةَ وَحُسْنَ الْخُلُقِ وَالرِّضَا بِالقَدَرِ
Ўқилиши: Аллоҳумма инний асъалукас-сиҳҳата вал ъиффата вал аманата ва ҳуснал хулуқи вар-ризо бил қодар.
Таржимаси: Аллоҳим! Сендан саломатлик, иффат, омонатдорлик, гўзал хулқ ва тақдирга рози бўлишни сўрайман.
#дуо
Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
ИДДА ВАҚТИДА МУМКИН БЎЛМАГАН ИШЛАР
#никоҳ_ва_талоқ
❓142-CАВОЛ:
Идда қачондан бошланади? Умуман олганда иддада ўтирган аёлга нима ишларни қилиш мумкин ва нима ишларни қилиш мумкин эмас?
💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Идда – эр ўз аёлини талоқ қўйиши ёки эр вафот этиши билан бошланади. Аёл билмаса ҳам муддат ўтиши билан идда тугайди.
Иддада ўтирган аёлга совчи қўйилмайди. Лекин киноя сўзлар билан ишора қилиш мумкин. Масалан, киноялардан бири – Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтганларидек, ўша аёлга эшиттириб, “Мен уйланмоқчиман”, дейишдир.
Боин талоқ бўлган ёки эри вафот этган аёл зийнатланмайди. Хушбўйлик сепиш, сурма, хино суртиш ва безанишни тарк қилади.
Барча турдаги иддалар эрнинг уйида ўтказилади.
Боин ёки ражъий талоқ бўлган хотин уйдан кундузи ҳам, кечаси ҳам чиқмайди. Идда пайтида унинг нафақаси эрнинг зиммасида вожиб бўлгани сабабли кўчага чиқишга шаръан рухсат йўқ.
Эри вафот этган аёлга нафақа берадиган кишиси йўқлиги учун кундузи ва кечанинг бир қисмида тирикчилик учун кўчага чиқиши мумкин, лекин эрининг уйида тунаши лозим.
Иддада ўтирган аёлнинг уйи бузилиб кетадиган бўлса ёки иддадаги аёл меросхўрлар томонидан мажбуран чиқарилса ёки ижара ҳақини тўлай олмаса, уйдан кўчиб кетиши мумкин.
Идда ўтирганда боин талоқ ёки уч талоқ бўлган хотин ва эр ўртасини тўсувчи тўсиқ ёки парда бўлиши лозим. Эр фосиқ бўлса, парда бўлса ҳам аёл бошқа ерга кўчиши мумкин.
Идда пайтида эр-хотин ўртасини тўса олувчи ишончли бир аёл бўлгани яхши. Агар идда ўтирган жой эр-хотинга торлик қилса, хотин у ердан чиқиб кетиши мумкин. Лекин эр чиқиб кетгани яхшироқ. (Манбалар: “Ҳидоя”, “Ихтиёр”).
Ҳозирги кунда иддага боғлиқ воқеликдаги хатолар шуки, кўпинча талоқ қилган эр хотинни болалар билан қўшиб уйдан ҳайдаб чиқаради ва уларни моддий таъминотдан бутунлай узиб қўяди. Ваҳоланки, болаларни таъминлаш эрнинг доимий бурчи ҳисобланади. У хотинини иддаси чиққунча уй-жой ва нафақа билан таъминлаши керак. Мана шу таъминотлар қилинмаса, эр шариат ҳукми билан гуноҳкор бўлади.
Баъзида, талоқ қилинган хотин эрга бўйсунмай кўчага чиқиб кетади, идда пайтида зийнатланиш қайтарилганига қарамай пардоз-андозини тарк этмайди. Минг афсуски, баъзи ҳолларда идда тугамай бошқасига эрга тегиб кетиш ҳоллари ҳам учрамоқда. Ваҳоланки, иддани ичида қилинган никоҳ боғланмайди ва уларнинг келгусидаги алоқалари зино ҳисобланади. Бунинг ортидан кўплаб фасод ишлар юзага келади ва аёл қаттиқ гуноҳкор бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. #Савол
Яқинларингизга улашинг:📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ, Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли қилсин!
📆 Бугун —шанба:
04 ноябрь, 2023 м;
20 рабиъус соний, 1445 ҳ:
Турли йўллар ичида сени ҳидоятга олиб борадиганини танлаб ол. Сени нобуд қиладиган йўлга қадамингни босма.
Маҳмуд ЗамахшарийЯқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
#кун_ҳадиси
Абдуллоҳ ибн Бурайдадан, у киши оталаридан (розияллоҳу анҳумо) бундай ривоят киладилар:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кишининг «Аллоҳим! Мен сендан сўрайман. Албатта, мен Сенинг Аллоҳ эканлигингга, Сендан ўзга илоҳи маъбуд йўқлигига, Сенинг Аҳаду Сомадлигингга, туғмаган ва туғилмаган ҳамда тенги йўқ зот эканлигингга шаҳодат келтираман» деганини эшитиб:
«Батаҳқиқ, Аллоҳдан у билан сўралса берадиган ва дуо қилинса, ижобат қиладиган исм ила сўрадинг», дедилар».
Сунан эгалари ривоят қилишган.Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
УЙИДА НАМОЗ ЎҚУВЧИ АЗОН АЙТАДИМИ?
#намоз
❓151-CАВОЛ:
Бир китобдан масжидда азон айтмасдан намоз ўқиш макруҳ, шаҳардаги хонадонларда эса азон айтмасдан намоз ўқиш макруҳ эмас, деб ўқидим. Шунга изоҳ берсангиз.
💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.
Ҳақиқатан, масжидда азон ва иқомат ёки иккисидан бири айтилмай қолиши макруҳ ҳисобланади. Чунки азон ва иқоматнинг ҳар бири таъкидланган суннатдир (“Фатҳу бабил иная”).
Шаҳардаги уйида намоз ўқувчи намозининг адоси жамоат кўринишида бўлиши учун, азон ва иқомат билан ўқийди. Агар азон ва иқоматни айтмаса ҳам жоиз бўлади. Ибн Масъуд разияллоҳу анҳунинг: “Маҳаллада айтилган азон бизга кифоя қилади”, деган гаплари бунга далил бўлади.
Чунки маҳалла аҳли ўзларига муаззин танлагач, ҳукман, унинг азон айтиши маҳалла аҳлининг азонидек бўлади (“Ҳидоя”, “Фатҳу бабил иноя”).
Уйда намоз ўқийдиган киши азон ва иқоматни тарк қилиши, ўша маҳаллада азон айтилиб турган бўлса, макруҳ эмас. Лекин азон ва иқомат билан намоз ўқиши афзал ҳисобланади. Намозхон битта бўлса ҳам, кўпчилик бўлишса ҳам, фарқи йўқ.
Агар ўша маҳаллада азон айтилмайдиган бўлса, азон ва иқоматни тарк қилиш макруҳ бўлади, фақат азонни тарк қилиши макруҳ бўлмайди. Иқоматни тарк қилса, макруҳ бўлади (“Фатавои ҳиндия”).
Шуни ҳам айтиш керакки, катта қишлоқлар ҳам шаҳар ҳукмига киради.
Демак, доим масжидларида азон айтилиб турадиган шаҳар ва маҳаллаларда яшовчилар, уйларида азон ва такбирсиз намоз ўқишлари жоиз, макруҳ бўлмайди. Лекин азон ва такбир айтиб ўқисалар афзал бўлади, савобга эришадилар. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. #Савол
Яқинларингизга улашинг:📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌙 Янги Жумодул аввал ойингиз муборак бўлсин!
Фалакий ҳисоб-китобларга кўра, ҳижрий 1445 йил Жумодул аввал ойининг 1-куни — 2023 йил 15 ноябрь чоршанба кунига тўғри келмоқда.
🤲 Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон янги чиққан ойни кўрсалар бундай дуо қилардилар:
اللَّهُمَّ أَهِلَّهُ عَلَيْنَا بِالْيُمْنِ وَالْإِيمَانِ وَالسَّلَامَةِ وَالْإِسْلَامِ رَبِّي وَرَبُّكَ اللهُ
✅ Ўқилиши: Аллоҳумма аҳиллаҳу алайна билюмни вал иймани, вас-салаамати вал-Ислами, Роббий ва Роббукаллоҳ.
🔸 Маъноси: Аллоҳим! Бу ойни бизларга барака ва имон, саломатлик ва Ислом ойи қилгин! Эй, ҳилол, менинг ҳам, сенинг ҳам Роббинг Аллоҳдир!
Muslim.uz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar | @muminauz
Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ, Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли қилсин!
📆 Бугун — чоршанба:
15 ноябрь, 2023 м;
01 жумодул аввал, 1445 ҳ:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Мўминларнинг энг иймони комили хулқи энг гўзал бўлганларидир”.
Термизий ривояти
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial БИР ГУРУҲ УЛАМО ВА СОҲА ХОДИМЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ
Сўнгги йилларда мамлакатимизда диний-маърифий соҳа ривожи йўлида кенг кўламли ислоҳотлар ҳаётга татбиқ этилмоқда. Ушбу жараён соҳа ходимларидан ҳам алоҳида масъулият ва фаоллик талаб этади. Шу ўринда таъкидлаш керакки, уларнинг фидоийлиги, шарафли меҳнатлари ҳукуматимиз томонидан эътироф этилиб, қадрланмоқда.
Пойтахтимизда “16 ноябрь – Халқаро бағрикенглик куни” муносабати билан бўлиб ўтган тадбирда бир гуруҳ уламо ва соҳа ходимларининг самарали фаолияти эътироф этилиб, “Диний бағрикенглик” кўкрак нишони топширилгани ана шундай хайрли ишларнинг мантиқий давомидир...
➡️БАТАФСИЛ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
📝 РАСУЛИМИЗ СЎЗЛАРИ
Абу Идрис Хавлонийдан ривоят қилинади: “Ҳимс масжидига кирдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва ъалаа олиҳи васалламдан ҳадис айтаётган ҳалқага бориб ўтирдим. Кейин у ердан турган эдим, Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳуга йўлиқдим. “Эй Абу Валид, Муоз менга бир ҳадис айтди”, дедим. У: “Қайси ҳадисни айтди?” деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтган эканлар: “Аллоҳнинг жалоли сабаб ўзаро яхши кўришганлар соя йўқ кунда Аллоҳнинг соясида бўлади”. Убода: “Кел сенга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитганимни айтиб бераман. У зот Роббисидан айтган: “Мени деб яхши кўришганларни Мен ҳам яхши кўраман. Мен учун бирга ўтирганларни Мен ҳам яхши кўраман, Мени деб зиёратлашганларни яхши кўраман, Мени деб ёрдамлашганларни яхши кўраман".
Яқинларингизга улашинг:📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
#tafakkur
Нега иймон келтирмади?
“Абу Лаҳабнинг икки қўли ҳалок бўлсин, ҳалок! Унга моли ва касб қилган нарсалари фойда бермади. У тезда чўғи қизиб турган оловга кирадир. Ва унинг ўтин кўтарган хотини ҳам. Унинг бўйнида эшилган арқон” (Масад сураси).
Ушбу сура Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амакилари Абу Лаҳабнинг тириклик вақтида нозил бўлган. Ўша пайтда Маккада бошқа кофирлар ҳам кўп эди. Уларнинг аксарияти ҳидоят топиб мусулмон бўлдилар. Абу Лаҳаб ҳам улар каби иймон келтириши мумкин эди. Лекин агар у иймон келтирганида ҳақиқат юзага чиқмасди.
Нега? Чунки Аллоҳ таоло унинг кофир бўлиб ўлишини, жаҳаннамга киришини эълон қилиб бўлди. Агар у ёлғондан “иймон келтирдим” деб айтиб қўйганида ҳам мусулмонларни мот қилган бўларди. Бироқ илоҳий амр бунга тўсқинлик қилди. У ҳатто ёлғондан бўлса ҳам иймон калимасини айта олмади. Чунки Абу Лаҳабнинг ихтиёри мутлоқ, ҳақиқий маънода эркин эмас эди, худди бошқаларники каби.
Хўш, Абу Лаҳаб одамларни тўплаб: “Муҳаммад ўзича пайғамбарман деяпти. Унга осмондан ваҳий келаётган эмиш, айтишича мен кофир бўлар эканман. Лекин ҳаммангизнинг олдингизда мен шаҳодат калимасини айтаман ва уни мот қиламан” деганида нима бўларди?
Лекин ундай бўлмади. Ундай қилиш Абу Лаҳабнинг ҳатто хаёлига ҳам келмади. Бу Аллоҳнинг иродаси, ҳукми ҳар нарсадан устун эканлигига очиқ-ойдин далил эмасми?! Исломнинг энг катта душманига динни шарманда қилиш имконияти берилди ахир! Хоҳлаганида шарманда қилиши мумкин эди. Аммо, Аллоҳ унинг хоҳлашини ҳам истамади.
Шайх Муҳаммад Мутавалли Шаъровийнинг
“Аллоҳнинг борлигига ақлий далиллар” номли китобидан олинди.
Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
#кун_ҳадиси
Иброҳимдан ривоят қилинади: “Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу бир дарахтга чиққан эди, болдирининг нозиклигидан одамлар кулиб юборишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Куляпсизми? Бу икки болдир тарозида Уҳуд тоғидан ҳам оғирроқдир”, дедилар”.
Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ, Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли қилсин!
📆 Бугун — сешанба:
14 ноябрь, 2023 м;
30 рабиъус соний, 1445 ҳ:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Мўминларнинг энг иймони комили хулқи энг гўзал бўлганларидир”.
Термизий ривояти
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial Ҳаёсиз ва тақвосиз кимсанинг қалби ўликдир!
Жобир домла Элов
Бухоро вилояти бош имом-хатиби,
Мир Араб олий мадрасаси ректори
Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
#hikmat
Барчага яхшиликни раво кўр. Бошқаларнинг бахти сенинг бахтингни озайтирмайди. Бошқаларнинг бойлиги сенинг ризқингни камайтирмайди. Бошқаларнинг соғлиги сендан офиятни тортиб олмайди.
Яқинларингизга улашинг:📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
#bilasizmi
Нега айнан 13, 14 ва 15 – кунлари рўза тутиш лозим?
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қачонки бир ойдан уч кун рўза тутадиган бўлсанг, ўн уч, ўн тўрт ва ўн бешни тут”, дедилар (Имом Термизий ривояти).
Тадқиқотчилар Ойда инсон томири ва пешобида тўпланиб қолган сувни шимиш хусусияти борлигини аниқлашди. Ой инсон танасидаги бу сувни айнан 13, 14 ва 15 🌓 кунлик бўлганида шимиб олар экан. Шу сабабли улар қамарий ойнинг 13, 14, 15 кунлари еб-ичишни камайтиришни тавсия этадилар.
Соллаллоҳу алайка ё Расулуллоҳ
Яқинларингизга улашинг:📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
#кун_ҳадиси
Асма бинти Язид розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳнинг исми аъзами ушбу икки оятдадир: «Ва илоҳингиз бир илоҳдир. Роҳман ва Роҳийм бўлмиш, Ундан ўзга ибодатга сазовор зот йўқдир» ва Оли Имроннинг аввалидаги «Алиф. Лаам, Мийм. Аллоҳ, Ундан ўзга илоҳ йўқ. У тирик ва қаййум Зотдир» оятидадир», дедилар».
Аҳмад, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
#DuoЯқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
ҚАБР КАВЛАГАН КИШИ ҒУСЛ ҚИЛИШИ КЕРАКМИ?
#ақида
❓141-CАВОЛ: Баъзилар қабристонга ҳашар ёки қабр ковлагани бориб келингандан сўнг ғусл қилиб олинг, қабристон тупроғи ёмон, уйларга тушиб қолса, кўнгилсиз ҳодисалар рўй беради, дейишади. Шу гаплар тўғрими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қабристонни тозалаш учун ҳашарга бориб келгандан сўнг ғусл қилиш кераклиги ҳақида ҳеч қандай шаръий кўрсатма йўқ. "Қабристон тупроғи ёмон" деган тушунча, эътиқод мутлақо хато. Шариатимизда шумланиш йўқ. Шунингдек, маййитни кафанлаганлар ёки дафнда иштирок этганлар ёки тобут кўтарганларга ғусл лозим бўлмайди. Бу борада Имом Сарахсий раҳимаҳуллоҳ “Мабсут”да шундай деган:
وَلَا يَجِبُ عَلَيْهِ بِتَغْمِيضِ الْمَيِّتِ ، وَغَسْلِهِ ، وَحَمْلِهِ وُضُوءٌ ، وَلَا غُسْلٌ إلَّا أَنْ يُصِيبَ يَدَهُ ، أَوْ جَسَدَهُ شَيْءٌ فَيَغْسِلُهُ
“Маййитни кўзини юмиш, уни ювиш ва тобутини кўтариш сабабли таҳорат лозим бўлмайди. Шунингдек, ғусл ҳам лозим бўлмайди. Қўлига ёхуд жасадига бирор нажосат теккан ҳолатлардагина ўша жойни ювиш лозим бўлади”. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. #Савол
Яқинларингизга улашинг:📱 t.me/mirarabmadrasaofficial