mirarabmadrasa | Неотсортированное

Telegram-канал mirarabmadrasa - MIRARABMADRASA.UZ

7312

©️Mir Arab o'rta maxsus islom bilim yurtining rasmiy kanali 🔹www.mirarabmadrasa.uz 🔹facebook.com/mirarabmadrasauz 🔹Instagram.com/mirarabmadrasauz 🔹youtube.com/channel/UCXntdLJNhep2JTceT_gsPaw Telefon: 956004597 Savollar: savollar.muslim.uz

Подписаться на канал

MIRARABMADRASA.UZ

Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

#Duo

Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

Тилни тийиш ҳам ибодатдур
🕌Жалолиддин Мамададизов
Мир Араб мадрасаси мударриси

Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

#Duo

Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

#кун_ҳадиси

Тамийм ад-Дорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким ўн марта «Ашҳаду аллаа илаҳа иллАллоҳу, ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, илаҳан воҳидан, аҳадан сомадан, лам яттахиз соҳибатан, ва лаа валадан, ва лам якун лаҳу куфуван аҳадун» деса, Аллоҳ унга қирқ милён ҳасана ёзади», дедилар».

Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
#намоз

❓139-CАВОЛ:
Ҳурматли фатво ҳайъати аъзолари намоз вақтлари ҳақида маълумот берсангиз?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллоҳир Роҳманир Роҳим.

Бомдод намози: Бомдод намозининг вақти субҳи содиқдан (тонг отгандан) қуёш чиққунигачадир. Бомдод намозининг вақти киргандан бошлаб қуёш тўлиқ чиққунигача бомдоднинг икки ракат суннатидан бошқа нафл намоз ўқиш макруҳдир. Аммо қазо намоз ўқиса бўлади. Бомдод намозини ўқиш пайтида қуёш чиқиб қолса, бомдод намози бузилади ва қуёш тўлиқ чиққандан кейин қазоси ўқилади. Бугунги бомдоднинг фарзи суннати билан қазо бўлса ва қазосини заволгача ўқиса, суннати билан бирга қазоси ўқилади. Заволгача ўқилмаса, фарзини ўзи қазо қилинади. Бомдодни суннатига улгурмай, фарзини жамоат билан ўқиган киши фарздан кейин суннатни ўқимайди.

Пешин намози: Пешиннинг вақти қуёш заволга оғганидан ҳар бир нарсанинг сояси заволдаги соядан ташқари ўзининг узунлигидан икки баробар бўлгуничадир. Қуёш қиёмдан заволга қараб оғгандан бошлаб пешин намозининг вақти кирган бўлади. Заволдаги соядан ташқари ҳар бир нарсанинг сояси ўзининг бўйига икки баробар келгунича пешин вақти ҳисобланади.

Аср намози: Асрнинг вақти ҳар бир нарсанинг сояси заволдаги соядан ташқари ўзининг узунлигидан икки баробар бўлганидан бошлаб қуёш ботгуничадир. Аср намози адо қилинганидан кейин шом намози ўқилгунигача нафл намоз ўқиш макруҳ ҳисобланади. Аммо қазо намоз ўқиса бўлади. Асрга айтилган азондан кейин такбир айтилгунигача, бемалол нафл намоз ўқиса бўлади. Аср намозини қуёшни нури кўзни қамаштирмайдиган даражада кечиктириб ўқиш макруҳдир. Киши бугунги аср намозини ўқиш пайтида қуёш ботиб қолса, охиригача давом эттираверади ва намози бузилмайди.

Шом намози: Шомнинг вақти қуёш ботганидан шафақ йўқолгунича. Шафақ уфқдаги қизилликдир. Шом намозини доимо (йилнинг барча фаслларида) вақти кириши билан ўқиш мустаҳабдир. Демак, шом намозининг вақти қуёш уфққа ботиши билан бошланиб уфуқдаги қизиллик йўқолгунигача давом этади.

Хуфтон намози: Хуфтоннинг вақти шомнинг вақти тугагандан бошлаб тонггачадир. Витрнинг вақти хуфтон ўқилгандан бошлаб тонггачадир. Хуфтон намозини ярим кечадан кейин ўқиш макруҳдир.

Қазо бўлган ва нафл намозларни куннинг барча вақтида ўқиса бўлади. Фақат қуёш чиқиш, қиёмга келиш ва ботиш вақтлари бундан мустасно. Бу уч вақтда ҳеч қандай намоз ўқиб бўлмайди (Манба: “Фатҳу бабил иная”). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
#Савол

Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

🌙 Имом-домлалар билимларини синовдан ўтказиш ва малака тоифалари бериш жараёни давом этмоқда

🔹Бугунги кунда Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан диний соҳа ходимларининг билим ва малакаларига жиддий эътибор қаратилмоқда. Шу маънода кейинги кунларда барча масжидлар имом-хатиб ва имом ноиблари, отинойиларнинг билимлари, касб маҳоратлари ҳамда иш фаолиятлари натижалари баҳоланиб, тегишли малака тоифалари тақдим этилмоқда. 

🔸Мазкур жараёнда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосарлари, масъул ходимлари, диний-таълим муассасалари педагог-ўқитувчилари ҳамда ҳамкор ташкилот вакилларидан иборат баҳолаш комиссияси аъзолари гуруҳларга бўлинган ҳолда Самарқанд, Сурхондарё, Сирдарё ва Бухоро вилоятларида фаолият олиб бормоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

#Тезкор #Видео

❗️“Биз Фаластин халқи билан бирдам эканимизни қатъий билдирамиз” — Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Фаластин ва Исроил ўртасидаги вазият юзасидан билдирган муносабати

Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

⚡️ Шавкат Мирзиёев: Биз Фаластин халқи билан бирдам эканимизни қатъий билдирамиз

— Исроил армияси ва Хамас ҳаракати ўртасида
давом этаётган қуролли тўқнашувлар гуманитар инқирозни чуқурлаштирмоқда, тинч, бегуноҳ аҳоли орасида кўп сонли қурбонларга олиб келмоқда.

Болалар ва аёллар ҳалок бўлмоқда, одамлар бошпанасидан айрилмоқда, ўз уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлмоқда.

Биз Фаластин ва Исроил томонидан қурбон бўлган барча инсонларнинг оилаларига чин дилдан таъзия ва ҳамдардлик изҳор этамиз.

Мен Ғазо сектори аҳолисига баҳоли қудрат ёрдам кўрсатиш учун Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Яқин Шарқ агентлигига 1 миллион 500 минг доллар ажратиш ҳақида қарор қабул қилдим.
  
Биз Фаластин халқи билан бирдам эканимизни қатъий билдирамиз ва унинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси ва Хавфсизлик Кенгашининг илгари қабул қилинган резолюцияларига мувофиқ ўз мустақил давлатини барпо этишга бўлган ҳуқуқини қўллаб-қувватлаймиз.

Манба

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

🌱Табиат – Аллоҳ таолонинг омонатидир

🔹 Куни кеча, 30 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Жиззах вилоятига сафарлари давомида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида дарахт кўчатлари ўтқаздилар.

🔸Айтиш лозимки, яқинда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолари Кенгашининг навбатдаги йиғилишида иқлим ўзгаришининг салбий оқибатларига бефарқ бўлмаслик, табиатни асраб-авайлаш, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кузги дарахт экиш ишларини жадаллик билан амалга оширишга алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги таъкидланган эди. Шунингдек, унда ушбу лойиҳа соҳа ходимлари ўртасида "Табиат – Аллоҳ таолонинг омонатидир" шиори остида ўтказилиши белгилаб олинган эди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

МУҲАММАД ДЕГАН ИСМ OҒИРМИ?
#исм_қўйиш

❓138-CАВОЛ:
Бир танишим ўғлига “Муҳаммад” исмини қўйса, қариндошлари бу исм болага оғирлик қилади, дейишибди. Шу тўғрими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.

Исм болага оғирлик қилади, деган гап нотўғри. Бутун оламларга раҳмат қилиб юборилган зот – Муҳаммад алайҳиссаломнинг муборак исмлари ҳам оғир бўладими?! Аксинча, бу каби исмлар табаррук ҳисобланади. Бу исм бор оилада баракот бўлади.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
عن جابر أن النبي صلى الله عليه و سلم قال : سَمُّوا بِاسْمِي وَلَا تَكَنَّوْا بِكُنْيَتِي فَإِنِّي إِنَّمَا جُعِلْتُ قَاسِمًا أَقْسِمُ بَيْنَكُمْ) متفق عليه(

“Менинг исмимни қўйинглар! Кунямни қўйманглар. Чунки мен сизнинг ўртангизда (илмни) тақсимловчи қилиндим” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

Бу ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом очиқ-ойдин исмларини қўйишга тарғиб қилмоқдалар. Шу билан бирга кунялари бўлмиш “Абул Қосим” билан куняланишдан қайтармоқдалар. Уламолар бунинг сабаби борасида турли фикрларни билдирганлар. Кўпчиликлари, бу қайтариқ у зотнинг ҳаётлик чоқларига тегишли, деган сўзни устун кўрадилар.

Фарзандга чиройли исм қўйиш ота-онанинг бурчларидан биридир. Фарзанд келажакда ўз исмидан уялмайдиган бўлиши керак ва яхши одам экани билиниб туриши лозим.

عَنْ أَبِى الدَّرْدَاءِ رَضِىَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم :" إِنَّكُمْ تُدْعَوْنَ يَوْمَ الْقِيَامَةِ بِأَسْمَائِكُمْ وَأَسْمَاءِ آبَائِكُمْ فَأَحْسِنُوا أَسْمَاءَكُمْ " (رَوَاهُ أحْمَدُ وَأَبُو دَاوُدَ وَابْنُ حِبَّانَ وَالطَّبَرَانِىُّ).

Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алаҳи васаллам: “Қиёмат кунида ўз исмингиз ва оталарингиз исмлари билан чақириласизлар. Шунинг учун (фарзандларга) чиройли исм қўйинглар!” деганлар (Имом Аҳмад, Абу Довуд, Ибн Ҳиббон ва Табароний ривояти). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
#Савол

Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

ДУОНИНГ МАКОНИ ВА ЗАМОНИ

Аллоҳ таоло Қуръонда дуо қилиш одобидан таълим берган оятларга кўра мўмин Аллоҳ уни кўриб, эшитиб турганини ҳис қилиб Унга умид ва қўрқув билан дуо қилади. Қуръонда дуо қилиш учун маълум вақт белгиланмаган. Кишининг Аллоҳга юзланиб илтижо қилиши бу ибодат вақти –соати келганини кўрсатади. Одам боласининг истак ва эҳтиёжлари кўплиги боис дуоси ҳам кўп бўлади. Шу сабабли дуонинг маълум вақти тайин қилинмаган. Одам қачон дуога эҳтиёж сезса ўша вақтдаёқ дуо қилиши мумкин.

Фақат Қуръонда фазилатли вақтлар баъзи оятларда қисқача айтиб ўтилган:
"(Тақводорлар) сабр қилувчилар, содиқлар, доимий тоат қилувчилар, нафақа қилувчилар ва саҳарларда истиғфор айтувчилардир". (Оли Имрон сураси, 17-оят).

"Ва улар саҳарларда истиғфор айтар эдилар". (Заарият сураси,18-оят).

Бошқа оятларда эса тунги вақтни бошқа вақтларга нисбатан ибодат учун маъқул вақтлиги айтилган: "Албатта, кечки ибодат кўпроқ мувофиқ келур ва қироати тўғрироқ бўлур. Албатта, кундузи сенинг узоқ ишлашинг бор. Ва Роббингнинг исмини зикр эт ва Унинг ибодатига бутунлай ажралиб чиқ".
(Муззаммил сураси, 6-8-оятлар).

Дуо учун маълум вақт тайин қилинмаган бўлсада, юқоридаги оятларда саҳар ва тунгги вақтга алоҳида эътибор қаратилган. Албатта, бунинг ўзига яраша ҳикматлари бор. Янги кунни Аллоҳ билан самимий алоқа боғлаб, дуо билан кутиб олган мўминнинг кун давомида Уни норози қиладиган амалларга яқинлашиш эҳтимоли камаяди. Кунни дуо, ибодат, истиғфор билан қаршилаган одам кун давомида Аллоҳ уни кузатиб турганини ҳис қилиб шунга яраша ҳаракат қилади.
Қуръонда мақталган тунгги вақт эса дунёвий ишлар орқасидан елиб кунини ўтказган кимсаларнинг ўз виждонини ҳисобга тортиш учун жуда қулай фурсатдир. Тунгги вақт кун давомида бўлиб ўтган воқеалардан ўзига яраша ҳикмат излаш, тафаккур этиш, Аллоҳга шукр қилиш учун қулай имконият яратади. Тунда ибодат учун вақт ажратган одам кун давомида қилган хатою гуноҳлари учун тавба қилиб, мағфират сўраши билан бирга навбатдаги кунда хато ва гуноҳларни нисбатан камроқ содир қилиши учун ажойиб имкон ҳозирлаган бўлади.

Дуо қилиш учун Қуръонда баён қилинган маълум макон ҳам йўқ. Одам бозорда, мактабда, иш жойида қисқаси ҳамма ерда дуо қилиши мумкин. Дуо вақтида энг муҳими Аллоҳ унга жон томирларидан ҳам яқин эканлигини унутмасликдир.

Қуръонда Пайғамбарлар ҳар ерда ҳар он дуо қилганлиги шундай баён қилинган:
"(Мусо) бас, икковларига (ҳайвонларини) суғориб берди. Сўнгра сояга қайтди ва: "Эй Роббим, албатта, менга туширажагинг ҳар бир яхшиликка муҳтожман", деди".
(Қосос сураси, 24-оят).


📚"Қуръони каримга кўра дуо" китобидан.

Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ, Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли қилсин!

📆 Бугун —душанба:
31 октябрь, 2023 м;
16 рабиъус соний, 1445 ҳ:

Агар
қоидаларингни амалга оширишда муваффақиятсизликка учрасанг, услубларингни ўзгартир, қоидаларингни эмас. Дарахтлар баргларини ўзгартиради, илдизларини эмас.
Адҳам Шарқаовий

Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

🕌🕌🕌🕌🕌🕌🕌🕌

Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

Juma ayyomingiz muborak!

Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ, Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли қилсин!

📆 Бугун —жума:
03 ноябрь, 2023 м;
19 рабиъус соний, 1445 ҳ:

Кечани кундузга киритурсан ва кундузни кечага киритурсан, ўликдан тирикни чиқарурсан ва тирикдан ўликни чиқарурсан ҳамда хоҳлаган кишингга беҳисоб ризқ берурсан.

(Оли Имрон сураси 27)

Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

АБДУРРАҲМОН ИБН АВФ ЖАННАТГА ЭМАКЛАБ КИРАДИМИ?
#ҳадис_тахрижи

❓140-CАВОЛ:
Абдурраҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳу ҳақида “У киши жаннатга эмаклаб киради”, деган ҳадис саҳиҳми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.

Абдурраҳмон ибн Авф ал-Қураший (580-656 м.й.) Ислом динини биринчилардан бўлиб қабул қилган саккиз мусулмондан бири. Ҳабашистонга, кейин эса Мадинага ҳижрат қилган. Тириклигидаёқ жаннатга кириши башорат қилинган ўнта саҳоба розияллоҳу анҳумлардан.
Абдурраҳмон ибн Авф Пайғамбаримиз алайҳиссалом даврларидаги барча ғазотларда иштирок этганлар. Жумладан, “Бадр”, “Уҳуд” ва “Ҳандақ”, “Байъатур ризвон”да қатнашдилар. Аллоҳ таоло "Бадр” ғазоти ва “Байъатур ризвон”да қатнашган саҳобалардан рози бўлгани ва мағфират қилгани ҳақида Қуръони каримда очиқ баён қилган. Пайғамбаримиз алайҳиссалом Табук ғазотида Абдурраҳмон ибн Авфга иқтидо қилиб намоз ўқиганлар.

Умар розияллоҳу анҳу ўлими олдидан, ўзидан кейин халифа сайлаш учун олти кишилик кенгаш туздилар. Абдурраҳмон ибн Авф ўша кенгаш аъзоси эдилар.
У зот Аллоҳнинг фазли билан ниҳоятда бой киши бўлганлар. Жуда саҳоватли ва молни ўз ўрнига сарфлар эдилар. Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан кейин мўминларнинг оналарига кўп эҳсон қилганлар.
У зот 32 ҳижрий йилда вафот этдилар, жанозаларини Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу ўқидилар, Бақиъа қабристонига дафн қилиндилар.

Абдурраҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳунинг жаннатга эмаклаб кириши ҳақида баъзи ривоятлар етиб келган. Жумладан:
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Бир куни Оиша розияллоҳу анҳо уйларидан Мадинадаги шовқинни эшитиб, "Бу қандай шовқин?" деб сўрадилар. Шунда:
"Абдураҳмон ибн Авфнинг етти юзта туядан иборат карвони Шомдан юкларни олиб келяпти", дейишди. Мадина шаҳри карвон овозидан ларзага келди.
Шунда Оиша онамиз розияллоҳу анҳо:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Абдураҳмон ибн Авфни жаннатга эмаклаб кираётганини кўрдим”, деганларини эшитганман", дедилар.

Бу гап Абдураҳмон ибн Авфга етиб борди. У: “Қодир бўлсам тик турган ҳолда кираман” , деди-да, карвонни устидаги моллари билан Аллоҳ йўлида тарқатиб юборди”.

Ушбу ҳадисни Имом Аҳмад ва Имом Табароний ривоят қилган бўлиб, муҳаддис уламолар унинг тўқима ҳадис эканини айтганлар. Жумладан Имом Аҳмад “ушбу ривоят ёлғон ва мункардир. Унинг ровийларидан Аммора ибн Розон мункар ҳадисларни ривоят қилади”, деган. Имом Ибн Жавзий ва аллома Мулла Али Қори “тўқима ривоят”, дейишган (манба: Асрорул марфуа фил-ахбарил мавзуа).

Имом Баззор Абдуллоҳ ибн Шабийб санади ила мазкур ривоятга ўхшаш бошқа ҳадис ривоят қилган бўлса-да Имом Насоий, Имом Дорақутний ва бошқа муҳаддис уламолар уни ҳам заиф ва ҳужжатга яроқсиз эканини айтишган (манба: Мажмауз-завоид ва манбаул-фавоид).
Ибнул Имод Ҳанабалий бу борада бундай дейди:

“Абдурраҳмон ибн Авф бойлиги сабабли жаннатга эмаклаб киради деган ривоятларнинг асоси йўқ. Шундай зот жаннатга эмаклаб кирса, бойлиги сабабли жаннатга кириши кечикса, унда ким пешқадам ва тўғри юриб жаннатга киради?!” (Шазаротуз заҳаб).

Абдураҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳунинг шаънларига тўғри келмайдиган бу каби тўқима ривоятлардан ва уларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбат беришдан сақланиш лозим. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
#Савол

Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ, Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли қилсин!

📆 Бугун —пайшанба:
02 ноябрь, 2023 м;
18 рабиъус соний, 1445 ҳ:

Ихлос
– бажарган амалингга Аллоҳдан бошқа гувоҳни хоҳламаслигинг ва Аллоҳдан бошқа мукофот берувчи истамаслигингдир.
Шайх Муҳаммад Ротиб Наблусий

Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

⚡️Тайинлов: Сардор Раҳимхон – “Вақф” фонди раҳбари ўринбосари-“Вақф” хайрия ишлари бўйича директори

🔸2023 йил 1 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги “Вақф” хайрия жамоат фонди бошқаруви аъзоларининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда келгусидаги режалар ва ташкилий масала кўрилди.

🔹Фонд бошқаруви раҳбари Исахон Абдуллаев томонидан ёрдамга муҳтож кишиларга кўмак бериш, ногиронларга меҳр кўрсатиш, камбағал оилалар ҳолидан хабар олиш, қудуқ қазиш ҳамда илм-фанга оид инновацион лойиҳалар ҳамда талабаларни қўллаб-қувватлаш каби хайрия ишларини кенгайтиришга алоҳида урғу қаратилди.

🔸Йиғилишда ташкилий масала кўрилди. Фонднинг хайрия акцияларини оммалаштириш мақсадида, меҳр-мурувват ишларини уюштириш, ногирон болаларга ёрдам қўлини чўзиш ва синовли кунларда кўнгли ярим инсонлар қалбига йўл топишда «Юрак амри» номли хайрия ишлари билан танилган Сардор Раҳимхон (Санжар Раҳимов) Фонд раҳбари ўринбосари – “Вақф” хайрия ишлари бўйича директор лавозимига тайинлангани эълон қилинди.

➡️Батафсил

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

#Силсилавий_суҳбат

🔄 ОТА-ОНАГА ЯХШИЛИК ҚИЛИШ

📖Имом Бухорийнинг “Ал-Адаб ал-муфрад” асари асосидаги туркум суҳбатлар дастури.

🔈Жобир домла Элов
Бухоро вилояти бош имом-хатиби,
Мир Араб олий мадрасаси ректори

Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

#Rosulullohga_muhabbat


Nabiy alayhissalomga muhabbat
📖 Rosulullohga muhabbat kitobi
👤 Nozim Jumayev
☪️ Mir Arab o'rta maxsus islom ta'lim muassasasi

📱 t.me/mirarabmadrasaofficial 
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

#ҳикмат

Бир нарса истамоқчи бўлсанг, инсондан истама!
Зеро берса миннатдир, бермаса зиллат (хорлик)дир!
Аллоҳдан истагинки, берса неъматдир, бермаса ҳикматдир...
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий

Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

#кун_ҳадиси

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга:
«Мен сенга, агар сен мағфират қилинган бўлсанг ҳам уни айтсанг, Аллоҳ мағфират қиладиган калималарни ўргатиб қўяйми? Лаа илаҳа иллаллоҳул Алиййул Азийм. Лаа илаҳа иллАллоҳул Ҳалиймул Карийм. Лаа илаҳа иллаллоҳу. Субҳаналлоҳи Роббил аршил Азийм. Алҳамду лиллаҳи Роббил аламийн», дедилар».

Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

#Duo

Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

#кун_ҳадиси

Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан:
«Қайси ибодатнинг даражаси қиёмат куни Аллоҳнинг ҳузурида афзал?» деб сўради.
«Аллоҳни кўп зикр қилувчи эркаклар ва аёллар», дедилар.
«Эй Аллоҳнинг Расули! Аллоҳнинг йўлида ғазот қилувчи ким?» дедим.
«Агар кофирлар ва мушрикларга ҳаттоки қиличи сингунча зарба берган ва қонга бўялган бўлса ҳам, Аллоҳни зикр қилувчилар даражаси ундан афзал бўлгай» дедилар».


Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

ФАРЗАНД ТАРБИЯСИДА ЕТТИ ЗАҲАРДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ:

1. Бир бирига солиштириш. Болани бир бирига солиштириб, ажратиш унинг ҳаётини барбод қилади.

2. Жисмоний қўполлик, уриш ёки қўпол, уят сўз ишлатиш. Булар боланинг ўзига бўлган ишончини барбод қилади.

3. Масхаралаш. Доим масхара қилинган бола ўзини ҳурмат қилмайдиган бўлиб қолади.

4. Ортиқча эркалатиш. Кўп эркалатилган, талтайиб кетган бола масъулиятсиз бўлиб қолади.

5. Ортиқча тергаш. Доимий назорат ва ортиқча изоҳ талаб қилиш бошқалар фикрини қабул қилиш хусусиятидан маҳрум қилади.

6. Бепарволик. Боланинг дардиаг қулоқ солмаслик, у билан мулоқотга вақт ажратмаслик ундаги хотиржамлик ҳис туйғусини барбод қилади.

7. Шижоатлантирмаслик. Рағбатлантирилмаган бола янгилик яратишдан, ижод қилишдан маҳрум бўлиб қолади.

Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

#кун_ҳадиси

Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сизларга Роббингиз ҳузуридаги энг яхши, энг поқ даражотларингизни энг юқори қиладиган, сиз учун тилло-кумуш инфоқ қилишдан ҳам яхшироқ ва душманингизга йўлиқиб, сиз уларнинг бўйнингизга, улар сизнинг бўйнингизга зарба бергандагидан ҳам яхшироқ амалларингизнинг хабарини берайми?» дедилар.
«Оре, эй Аллоҳнинг Расули!» дейишди.
«Аллоҳ таолонинг зикри», дедилар».


Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

#Duo

Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…
Подписаться на канал