ШИФО ОЯТЛАРИ
"Шифо" сўзи қатнашган олтита оят шифо оятлари, дейилади. Ривоят қилинишича, Абулқосим Қушайрийнинг фарзанди оғир касал бўлиб қолганда унга шифо оятлари ўқилган. Натижада бемор тезда соғайиб кетган.
Шифо оятлари қуйидагилар:
1. "Мўмин қавм дилларига шифо - ором беради" (Тавба сураси, 14-оят).
2. "Диллардаги нарсаларга шифо" (Юнус сураси, 57-оят).
3. "Унда одамлар учун шифо бордир" (Наҳл сураси, 69-оят).
4. "Биз мўминлар учун шифо ва раҳмат бўлган Қуръон оятларини нозил қиламиз" (Исро сураси, 82-оят).
5. "Касал бўлган вақтимда Унинг Ўзи менга шифо беради" (Шуаро сураси, 80-оят).
6. "Айтинг: "(Қуръон) имон келтирган зотлар учун ҳидоят ва шифодир" (Фуссилат сураси, 44-оят).
Бу маълумот Иброҳим Ҳаққийнинг "Руҳул баён" номли тафсиридан олинди.
"Қуръон қалблар шифоси"
китобидан.
Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |
#Кун_ҳикмати
Агар мутакаббир кишини кўрсанг билгинки, унинг намози кам ёки ундан бутунлай маҳрум бўлган. Чунки кибр билан кўп сажда қилиш бирга жамланмайди.
Имом Қуртубий раҳимаҳуллоҳ.
Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |
Ўзбекистон халқига Қурбон ҳайити табриги
Муҳтарам ватандошлар!
Сиз, азизларни, бутун халқимизни тинчлик, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик фазилатларидан тобора обод ва мунаввар бўлаётган юртимизга кириб келган Қурбон ҳайити билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.
Ушбу саодатли дамларда барчамиз бу улуғ айёмнинг руҳи ва шукуҳини чуқур ҳис этиб, эл-юртимиз билан биргаликда шундай ёруғ кунларга етказгани учун Яратганга чексиз шукроналар айтамиз...
⚡️Батафсил
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#arafa
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
🌙 ҚУРБОН ҲАЙИТИ НАМОЗИНИ ЎҚИШ ВАҚТЛАРИ
🕌 Юртимиздаги жоме масжидларда 2024 йил 16 июнь якшанба куни Қурбон ҳайити намози ўқилади. Унга кўра, Тошкент шаҳридаги жоме масжидларда эрталаб соат 05:10 да Қурбон ҳайити намози ўқилади.
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial «Масхара»
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ
Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |
ИНСОНЛАР ИЧИГА ЖИН КИРАДИМИ?
#ақида
❓296-CАВОЛ: Инсонларнинг ичига жин кириши ҳақида сўрамоқчи эдим. Баъзи видеоларда шу нарсаларни кўряпмиз, инсонни ичига жин кириши мумкинми? Олдиндан раҳмат!
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Инсонга жин кириш масаласи уламолар ўртасида ихтилофли масала ҳисобланади. “Умдатул Қорий” китобининг соҳиби Бадриддин Айний раҳимаҳуллоҳ бу борада Шайх Абул Аббоснинг сўзини келтирганлар: "Жубоиъй, Абу Бакр Розий, Муҳаммад ибн Закариё каби баъзи мўтазилалар ва бошқалар жиннинг мавжудлигини иқрор қилиш билан бир қаторда инсоннинг баданига жин киришини инкор қилганлар ва бир жасадда икки руҳ бўлишини амри маҳол иш санаганлар. Аммо бу хатодир".
Имом Абулҳасан Ал Ашъарий “Мақолоту аҳлис-сунна вал жамоъа”да зикр қилишича жинлар инсоннинг баданига киради. Бунга Бақара сураси 275-оятни далил қиладилар:
الَّذِينَ يَأْكُلُونَ الرِّبَا لَا يَقُومُونَ إِلَّا كَمَا يَقُومُ الَّذِي يَتَخَبَّطُهُ الشَّيْطَانُ مِنَ الْمَسِّ
яъни: “Судхўрлар (қиёмат куни қабрларидан) жин чалиб кетган одам каби (ҳолатда) турадилар...” (Бақара сураси 275-оят).
Аҳмад ибн Ҳанбалнинг ўғли Абдуллоҳ айтади: Мен отамга: “Баъзилар жинлар инсоннинг баданига кирмайди, дейдилар”, – дедим. Отам: “Ёлғон айтадилар. Қара ахир жин инсоннинг тилидан гапиради”, – дедилар. Абу Довуд Умму Абондан ривоят қилган ҳадисда: “Чиқ, эй Аллоҳнинг душмани!” – дейилади. Шунингдек, Усома ибн Зайднинг ҳадисида ҳам: “Чиқ, эй Аллоҳнинг душмани. Албатта, мен Аллоҳнинг Расулиман!” – дейилган. Шайх Абдулжаббор айтадилар: Жинларнинг жисми ҳаво кабидир. Шунинг учун улар инсоннинг баданига кириши мумкин. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.mirarabmadrasa.uz
| Facebook | Instagram | YouTube
#haj2024
#nocomment
#arafot
🕋 ДУОЛАР ҚАБУЛ БЎЛАДИГАН КУН!
Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |
Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасаси “55-хатмона” маросимидан фотолавҳалар.
Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |
Арафа куни
Муборак дамларни фазилат билинг,
Айтар сӯзларимни насиҳат билинг.
Дунё матоҳига боғланиб қолмай,
Арафа кунини ғанимат билинг.
Шу кунда динимиз мукаммал бӯлган,
Кофиру мушриклар ер тишлаб ӯлган.
Ердан самогача малаклар тӯлган,
Арафа кунини ғанимат билинг.
Иблис фарёд уриб, эриб кетади,
Аскарларин тӯплаб, териб кетади.
Бандага имконни бериб кетади,
Арафа кунини ғанимат билинг.
Ярим тунда туриб, ӯқинг таҳажжуд,
Яратганга қилинг чин қалбдан сужуд.
Маърифатга сингиб кетсин бу вужуд,
Арафа кунини ғанимат билинг.
Танингиз бӯлади дӯзахдан озод,
Ажал етган дамда тегмайди иснод.
Жаннат тахтларида ӯтиргайсиз шод,
Арафа кунини ғанимат билинг.
Бир кунлик рӯзаси минг кунга тенгдир,
Бир тунлик ибодат минг тунга тенгдир.
Ақлингиз жойида, соғломсиз ахир,
Арафа кунини ғанимат билинг.
Икки йиллик гуноҳ бӯлар каффорот,
Маҳшар майдонинда бергайдир нажот.
Насиҳатга қулоқ солмайсиз, наҳот,
Арафа кунини ғанимат билинг.
Эркин Қудратуллоҳ
Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |
Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ, Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли қилсин!
📆 Бугун — шанба:
15 июнь, 2024 йил
09 зулҳижжаа, 1445 йил
Албатта, ўз Роббларидан ғойибона қўрқадиганлар учун мағфират ва улуғ ажр бордир”, Мулк сураси, 12 – оят.
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial Мадрасам бағрингдан кетгим келмайди
Ҳаётнинг мазмунин англатган макон
Мен сендан сира ҳам кетгим келмайди
Кетмасдан талпинар юрак сен томон
Мадрасам бағрингдан кетгим келмайди
Эсимда илк бора келган кунларим
Қалб тўла ҳаяжон, баҳтли онларим
Бугунчи қайғуга тўлган юрагим
Мадрасам бағрингдан кетгим келмайди
Ҳарбир қаричингдан Қуръон таралур
Мингларча олимнинг бешиги ўзинг
Қадрингни англадим афсус кеч эрур
Мадрасам бағрингдан кетгим келмайди
Устозни отамдай суйдирган менга
Алиф не билмасдим англатган ўзинг
Бугунчи минг йиғлаб боқарман сенга
Мадрасам бағрингдан кетгим келмайди
Ҳабибим ишқини қалбимга солган
Каломи Роббимни суйдирган ўзинг
Қалбимда ўчмас бир нақш бўлиб қолган
Мадрасам бағрингдан кетгим келмайди
Кун сайин айрилиқ онлари келур
Елдек ўтиб кетди тўрт йил бағрингда
Яна бир оз қолсам айтгин не қилур
Мадрасам бағрингдан кетгим келмайди
Мир Араб ўрта махсус Ислом таълим муассасаси битирувчи талабаси Нозимжон Жумаев
Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |
#ҒАФЛАТДА_ҚОЛМАНГ!
🌙 АРАФА КУНИ ТУТИЛГАН РЎЗА
2 ЙИЛЛИК ГУНОҲЛАРГА КАФФОРАТ
2024 йил 15 июнь шанба куни зулҳижжа ойининг 9-куни – арафа кунидир.
#хатмона #500_йил #мардаса
Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасасида 55-битирув хатмонаси тадбири бўлиб ўтди.
Бугун, 14 июн куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасасида 55-битирув хатмонаси тадбири бўлиб ўтди.
Файзли маросимда диний соҳа раҳбарлари, таниқли уламолар, профессор-ўқитувчилар, фахрийлар, имом-хатиблар, талаба-ёшлар ва ота-оналар иштирок этди.
Қуръони карим тиловати билан бошланган тадбир аввалида Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасаси мудири Жалолиддин домла Сабуров меҳмонларни ташриф билан қутлаш баробарида битирувчи талабаларни аҳли илм бўлганлари ва билим юртининг эришган ютуқлари ҳақида гапириб ўтдилар.
🖥 БАТАФСИЛ
Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |
#Видео_маъруза
Жаноза намози
Камол домла Ниёзов,
Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасаси
Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.mirarabmadrasa.uz
| Facebook | Instagram | YouTube |
Диний-маърифий йўналишдаги масалалар кўриб чиқилди
Президент Шавкат Мирзиёевга диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ишлар ҳақида ахборот берилди.
⚡️ Батафсил
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
#haj2024
#nocomment
🕋 ҒАНИМАТ ФУРСАТ
Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |
#Tabrik
Assalomu alaykum va rahmatullohi va barakatuh!
🎉 Barcha musulmon ahliga Qurbon hayiti muborak boʻlsin! Ushbu muborak ayyom bilan barcha dindoshlarimizni samimiy qutlaymiz!
Qurbon hayitidek ulugʻ bayramlarga yetkazgan Alloh taologa beadad shukrlar boʻlsin! Bu ayyomda qalblarmiz quvonch-u shodlikka toʻlib, ixlos ila ado etajak barcha ibodatlarimiz Robbimiz huzurida husni qabul boʻlsin!
Yaqinlaringizga ulashing:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |
#зулҳижжа
Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки икки ийд кечасини савоб талаб қилган ҳолатда бедор ўтказса, қалблар ўладиган кунда унинг қалби ўлмайди”, дедилар” (Имом Ибн Можа ривояти).
Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |
🌙 ҚУРБОН ҲАЙИТИ НАМОЗИНИ ЎҚИШ ТАРТИБИ
🌐 Youtube орқали томоша қилиш
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#namoz #Qurbon #hayit
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
#arafa
😎 АРАФА КУНИНИНГ ДУОСИ
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Дуонинг энг яхшиси арафа кунидаги дуодир. Мен ва мендан олдинги Пайғамбарлар айтган сўзнинг энг яхшиси "Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайин қодийр" деб айтишдир", деганлар.
Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |
Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасаси “55-хатмона” маросимидан фотолавҳалар.
Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |
Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасаси “55-хатмона” маросимидан фотолавҳалар.
Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |
Улуғ ибодат
🕋 Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Албатта Аллоҳ таоло само аҳлига Арафотда турганлар билан фахрланиб: "Бандаларимни кўриб қўйинглар! Улар сочлари тўзғиган, чангга ботган ҳолда (ернинг ҳар томонидан) Мен томон келишган", деб айтади", дедилар.
Ибн Хузайма, Байҳақий ва Ибн Ҳиббон ривояти.
Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.mirarabmadrasa.uz
| Facebook | Instagram | YouTube |
Arafa Ayyomingiz muborak bo'lsin!
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
#зулҳижжа
Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Арафа кунининг рўзаси сабабли Аллоҳ таоло ундан олдинги бир йил ва ундан кейинги бир йилни каффорат қилишини умид қиламан дедилар” (Имом Термизий ривояти).
Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |
Эслатма
☪️Такбири ташриқ айтишни унутманг
Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар! Аллоҳу акбар ва лиллааҳил ҳамд.
Маъноси: Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир. Аллоҳ таолодан ўзга илоҳ йўқдир. Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир ва ҳамд Аллоҳ таоло учундир.
🔹Изоҳ: Такбири ташриқ Арафа куни бомдод намозидан бошлаб Ҳайитнинг тўртинчи куни аср намозига қадар айтилади.
Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |
🌙 ҚУРБОН ҲАЙИТИ НАМОЗИНИ ЎҚИШ ВАҚТЛАРИ
🕌 Юртимиздаги жоме масжидларда 2024 йил 16 июнь якшанба куни Қурбон ҳайити намози ўқилади. Унга кўра, Тошкент шаҳридаги жоме масжидларда эрталаб соат 05:10 да Қурбон ҳайити намози ўқилади.
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial 🌙 ТАКБИРИ ТАШРИҚ АЙТИШНИ УНУТМАНГ
اللهُ أكبر اللهُ أكبر لا إلهَ إلَّا الله واللهُ أكبر اللهُ أكبر ولله الحَمْد
Ўқилиши: Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, Аллоҳу акбар ва лиллааҳил ҳамд.
Маъноси: Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир. Аллоҳ таолодан ўзга илоҳ йўқдир. Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир ва ҳамд Аллоҳ таоло учундир.
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial НАМОЗДА ҚИБЛАГА ЮЗЛАНИШНИ НИЯТ ҚИЛИШ
#намоз
❓295-CАВОЛ: Уйда ўқийдиган номозларимда “…юзимни қиблага қаратган ҳолатда холис Aллоҳ учун” деб ният қиламан. Масжидда ҳам шундай дейишим керакми? Масалан аср ёки шом намози учун?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Маълумки, қиблага юзланиш намознинг шартларидан биридир. Бунга барча уламолар ижмо қилишган. Лекин намозда қиблага юзланишни ният қилиш шарт ёки шарт эмаслиги борасида ҳанафий мазҳаби фуқаҳоларимизда икки хил гап бор: Абулкарим Журжоний "Киши намозда қиблага юзланганини ният қилиши шарт", – деган бўлсалар, Имом Сарахсий, Аллома ибн Нужайм, Аллома Шайхизода, Аллома Ҳаскафий ҳамда Ибн Обидийн каби муҳаққиқ уламолар шарт эмас, деган фикрни қатъий айтганлар (манба: “Баҳрур роиқ” (3/324), “Мажмаъул анҳур” (1/125), “Раддул муҳтор” китоблари (3/89)).
Мулла Хисрав ўзининг “Дурарул ҳуккам” номли асарида Аллома Фахриддин Қозийхондан қуйидагича нақл қилиб келтирган:
قَالَ قَاضِي خَانْ أَمَّا اشْتِرَاطُ نِيَّةِ اسْتِقْبَالِ الْقِبْلَةِ اخْتَلَفُوا فِيهِ قَالَ بَعْضُهُمْ إنْ كَانَ يُصَلِّي إلَى الْمِحْرَابِ لَا يُشْتَرَطُ وَإِنْ كَانَ يُصَلِّي فِي الصَّحْرَاءِ يُشْتَرَطُ
яъни: “Қозихон айтадилар: “(Намозда) Қиблага юзланишни ният қилиш шартлиги борасида уламолар турлича гап айтдилар: баъзилари меҳробга қараб намоз ўқиганда шарт бўлмайди, дейишди. Баъзилар эса саҳрода намоз ўқиганда шарт дейишди” (“Дурарул ҳуккам шарҳ ғурарул аҳкам” китоби (1/275)).
Шунга кўра Сиз намозни масжидда имомга иқтидо қилиб ўқиган пайтингизда қиблага қараб намоз ўқишни ният қилишингиз ва “...юзимни қиблага қаратган ҳолатимда...”, – дейишингиз шарт эмас. Балки бунинг ўрнига имомга иқтидо қилишни ният қилишингиз лозим бўлади. Масалан: “Аср намозининг фарзини шу имомга иқтидо қилган ҳолда, холис Аллоҳ учун ўқишни ният қилдим”, – дейсиз. Чунки, имомга иқтидо қилувчи киши ушбу намозида ҳозир бўлган имомга эргашаётганини ният қилиши шарт бўлади. Бу ҳақида уламоларимиз шундай дейишган:
اتفق الفقهاء علي ان نية المؤتم الاقتداء بالامام شرط لصحة الاقتداء (الموسوعة الفقهية 6ج 20ص)
яъни: “Фуқаҳолар шунга иттифоқ қилганларки, имомга эргашиш тўғри бўлиши учун имомга эргашувчи имомга иқтидо қилишни ният қилиши шартдир” (“Кувайт фиқҳ энциклопедияси” (6/20)). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.mirarabmadrasa.uz
| Facebook | Instagram | YouTube