mirarabmadrasa | Неотсортированное

Telegram-канал mirarabmadrasa - MIRARABMADRASA.UZ

7312

©️Mir Arab o'rta maxsus islom bilim yurtining rasmiy kanali 🔹www.mirarabmadrasa.uz 🔹facebook.com/mirarabmadrasauz 🔹Instagram.com/mirarabmadrasauz 🔹youtube.com/channel/UCXntdLJNhep2JTceT_gsPaw Telefon: 956004597 Savollar: savollar.muslim.uz

Подписаться на канал

MIRARABMADRASA.UZ

https://www.youtube.com/watch?v=orFHSbCXCCU

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

ҚИБЛАГА ҚАРАГАН ҲОЖАТХОНАДАН ФОЙДАЛАНИШНИНГ ҲУКМИ
#одоб

285-CАВОЛ: Чет эл сафарларида кўп юрамиз. Меҳмонхоналардаги ҳожатхоналарнинг айримлари қибла томонга қараган бўлади. Шундай ҳолатларда бу ҳожатхоналардан фойдаланиш ҳукми қандай?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Очиқ жойда ҳам, бинонинг ичида ҳам Қиблага олдини ёки орқасини қилиб ҳожат чиқариш макруҳдир. Бу мавзуда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дейдилар:

إِذَا أَتَيْتُمُ الْغَائِطَ فَلَا تَسْتَقْبِلُوا الْقِبْلَةَ وَلَا تَسْتَدْبِرُوهَا، وَلَكِنْ شَرِّقُوا أَوْ غَرِّبُوا». قَالَ أَبُو أَيُّوبَ: فَقَدِمْنَا الشَّأْمَ فَوَجَدْنَا مَرَاحِيضَ بُنِيَتْ قِبَلَ الْقِبْلَةِ، فَنَنْحَرِفُ وَنَسْتَغْفِرُ اللهَ تَعَالَى. (متفق عليه عن أبي أيوب رضي الله عنه )

яъни: “Қазои ҳожатга борганингизда қиблага юзланиб ҳам, унга орқа қилиб ҳам ўтирманглар, балки шарққа ёки ғарбга қаранг”, дедилар”. Абу Айюб разияллоҳу анҳу айтадилар: “Шомга келиб, қибла тарафга қаратиб қурилган ҳожатхоналарни кўрдик. Биз (қибладан) бироз бурилар ва Аллоҳ таолодан мағфират сўрар эдик” (Муттафақун алайҳ).

Бу ҳадиси шариф Мадина шаҳрида айтилгани учун у ерда турган киши шарққа ёки ғарбга қараб ўтириши тўғри экани айтилмоқда. Ўрта Осиё, хусусан юртимиз Ўзбекистонда эса, Жануб ёки Шимолга қараб ўтириш тўғри бўлади. Бизда Қибла Ғарб томонда жойлашгани учун, қуёш чиқиш ёки ботиш томонларига қараб ўтирилмайди.

Фуқаҳоларимиз киши ҳожатхонада узрсиз қиблага қараш макруҳ эканига иттифоқ қилганлар. Агар билмасдан қиблага қараб ўтириб олса, тезда бошқа тамонга юзланиб олади. Агар бошқа тамонга юзланишнинг имкони бўлмаса, макруҳ бўлмайди” (“Раддул муҳтор” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.


Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial

🌐 www.mirarabmadrasa.uz
| Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

#тонги_зикрлар #ибодат #раҳмат

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Ким тонг отган пайтда оятал курси ва Ғофир сурасининг аввалги икки ояти, "Ҳамим, танзийлул китааби миналлоҳил ъазийзил ъалийм..."ни ўқиса, ўша кун то кеч киргунича уни муҳофаза қилинади. Ким кеч кирган пайтда ўқиса, то тонг отгунича уни ўша тунда муҳофаза қилинади", дедилар.
Имом Байҳақий ривояти.

Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

🌙 РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ ЁШ БОЛАЛАРГА ҚАНДАЙ МУНОСАБАТДА БЎЛГАНЛАРИНИ БИЛАСИЗМИ?

Фарзанд ҳаётимиздаги энг катта неъматлардан биридир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: "Агар ораларингизда мункиллаган қариялар, ўтлаб юрган жонзотлар ва эмизикли чақалоқлар бўлмаганда эди, бошингизга балолар ёмғирдек ёғилар эди".

🌱Демак, орамизда ёш болаларнинг борлиги бу барчамиз учун Аллоҳнинг раҳмати экан. Буни асло унутмаслигимиз лозим.

🌙 Умму Холид ёшлигида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига боргани ҳақида сўзлаб беради. У Ҳабашистондан отаси билан бирга келган ва эгнига сариқ рангли кўйлак кийганди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни кўриб: "Сана, сана (Ҳабашистон лаҳжасида "яхши" деган маънони англатади)" дедилар сўнгра қизалоқ билан кулишиб, ҳабаш лаҳжасида гаплашдилар. Чунки қизалоқ Ҳабашистонда туғилгани учун фақат шу лаҳжада гаплаша оларди.

🌻 Қизалоқ жажжи қўлларини Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак кўйлакларининг орқасига киритиб, чап куракларининг устки қисмидаги кабутар тухумидек келадиган пайғамбарлик муҳрини ўйнай бошлади. Буни кўрган қизалоқнинг отаси қаттиқ танбеҳ берди. Аммо Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Уни тинч қўй!" дедилар. Кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам икки қўлларини кўтариб унинг ҳаққига: "Кўйлакингни кийиб, эскиртиравергин, Аллоҳ ўрнига бераверсин. Кийиб, эскиртиравергин, Аллоҳ ўрнига бераверсин" деб дуо қилдилар.

🤲 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуолари сабабли ўша қизнинг умри узун бўлди. Эскиргунича чиройли кийимларни киярди, кейин янада чиройлисини сотиб оларди.

💬Қаранг, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кичик болага қандай муносабатда бўляптилар. Жажжи қизалоққа қанчалик меҳрибонлик кўрсатдилар. Болаларнинг қизиқувчанлиги, ўйинқароқлигини яхши билганлар ва шунга муносиб жавоб қайтарганлар. Биз ҳам бундан ўзимизга ўрнак олишимиз керак. Зеро, бу ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг болаларга нисбатан муомаларига оид суннатлари, хулқларидан биридир...
🖥 БАТАФСИЛ 

Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

ВАЪДАНИ БАЖАРМАСЛИК ГУНОҲМИ?
#ҳалол-ҳаром

284-CАВОЛ: Кимгадур бирон нарсани (пул)ни ваъда қилиб ёки бугун тайёр бўлади деб айтилган вақтга қилиб бера олмасам, айтган гапимни устидан чиқа олмасам, бунинг ҳукми қандай бўлади? Жавоб учун олдиндан раҳмат.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Мусулмон киши ҳаром бўлмаган бирор ишга ёки нарсага ваъда берса, ваъдасини устидан чиқишга имкон қадар ҳаракат қилиши лозимдир. Бирор киши ваъдасини устидан чиқиш ниятида ваъда бериб, бирор узр сабабли ваъдасини бажара олмаса, гуноҳкор бўлмайди.

عن زيد بن أرقم عن النبي صلى الله عليه وسلم قال إذا وعد الرجل أخاه ومن نيته أن يفي له فلم يف ولم يجئ للميعاد فلا إثم عليه. (رواه أبو داود)

Зайд ибн Арқам розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам “Киши биродарига ваъдасига вафо қилиш ниятида ваъда берса, лекин ваъдасига вафо қила олмаса, ваъдалашган жойга кела олмаса, у кишига гуноҳ йўқ”, дедилар. (Имом Абу Давуд ривояти)

Аммо, ваъдани бажаришда сусткашлик қилса ёки бажармаслик ниятида ваъда берса-ю ваъдасини бажармаса, қаттиқ гуноҳкор бўлади. Чунки ваъда бериб, узрсиз уни бажармаслик шаръан ҳаром иш бўлиб, мунофиқлик аломатидандир (“Мирқот ул-Мафотиҳ” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.


Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial

🌐 www.mirarabmadrasa.uz
| Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

#Ташриф

▪️Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Бухоро вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

▫️Бухорога хориждан 5 миллион турист келиши учун катта замин ҳозирланмоқда. Лекин, вилоятдаги 30 та тарихий ёдгорликка эътибор сустлиги учун уларга сайёҳлар бормаяпти.

▫️Шу муносабат билан Имом ал-Бухорий, Аббос Алиев ва Мухтор Ашрафий обидаларига туташ ҳудудлар, деҳқон бозори ва минг йиллик тарихга эга Бухоро дарвозаси, Исмоил Сомоний мақбараси, истироҳат боғи ва сунъий кўлни жозибадор туризм мажмуасига айлантириш муҳимлиги таъкидланди.

▫️“Чор Минор” ва “Истеза” мадрасалари, “Самарқанд” ва “Дарвозаи Саллохона” дарвозалари, “Масжиди Калон” каби объектларни дренаж тизимини таъмирлашга 35 миллиард сўм ажратилади.

Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

#Ҳадис

НАМОЗГА БУЮРИНГ!

Амр ибн Шуъайб отасидан, у эса бобосидан ривоят қилади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Фaрзaндлaрингизни етти ёшгa етгaндa нaмoз ўқишгa буюринглaр. Ўн ёшгa етгaндa ўқимaca уринглaр вa тўшaклaрини бўлaкчa қилинглaр".
Абу Довуд ривоят қилган.

Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифда ёш болаларга исломий тарбия беришда муҳим ўрин тутган баъзи нарсалар хусусида сўз бормоқда: Болаларни қизиқтирадиган турли услублар билан, яхши ўрнак кўрсатиб, намозга ундаш керак бўлади. Ота-онасининг намоз ўқиётганини кўрган бола ўз-ўзидан уларга тақлид қилиб қолади. Ана шу ҳолатдан унумли фойдаланиб, болани тўғри йўлда давом этишини таъминлашга ҳаракат қилиш керак. Етти ёшга етганда боланинг ҳар намозни ўқишини кузатиб, ўқишга амр қилиб туриш керак. Ота-онасининг яхшилик билан қилган ундовларига ўн ёшида ҳам юрмаган бола уришмаса тўғри йўлга тушмайди. Баъзи болаларнинг табиати шундоқ бўлади. Улар яхши гапдан кўра, дўқ-пўписа ила осон йўлга тушадилар. Ўн ёшга етган болаларнинг ётар жойларини бошқа қилиб кўйиш. Агар ҳар бир оила ушбу набавий тавсияга амал қилганида, орамизда бенамозлар бўлмас эди.

"Намоз" рисоласидан.

Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ, Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

📆 Бугун — шанба:
01 июнь, 2024 йил
24 зулқаъда, 1445 йил


Аллоҳ таоло айтади: “Бас, ким Роббига рўбарў келишни умид қилса, солиҳ амал қилсин ва Роббининг ибодатига биронтани шерик қилмасин” дегин”, Каҳф сураси, 110-оят.


Яқинларингизга
улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial

🌐 www.mirarabmadrasa.uz
| Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

https://www.youtube.com/watch?v=cihihsXEosc

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

Давлатимиз раҳбари Бухоро вилоятига ташрифини Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилишдан бошлади

Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

Президент ташрифи Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилишдан бошланади.

Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

#Хушхабар #Мир_Араб #Қуръон

ҚУРЪОНИ КAРИМНИ ТЎЛИҚ ЁД ОЛГAН НAВБAТДAГИ ТAЛAБA

⚫️ Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасасининг яна бир талабаси Қуръони каримни ёд олди. 2021-2024 йиллар оралиғида мадрасамизда 32 та талаба Қуръони каримни тўлиқ ёд олди.
⚫️ Биринчи босқич талабаси Сулаймонов Сухробжон тўққиз ой мобайнида Қуръонни тўлиқ ёдлади.

Аллоҳ таолодан талабаларимизга омад ва муваффақиятлар тилаб қоламиз.

Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасаси матбуот хизмати

Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

Жума айёмингиз муборак!

Яқинларингизга
улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial

🌐 www.mirarabmadrasa.uz
| Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

🗣 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

🌙 Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди».
(Табароний ривоят қилган)

🌙АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД

☝️ Салавот айтиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига ноил этади.

☪️Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”, дедилар. (Имом Байҳақий ривояти)

#ЖУМА
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🌐 Facebook

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

#Haj2024
#Yangi_rukn

💜 НИШОНДА АЛИШЕР СОАТОВ

Макка шаҳридаги "Ал-Айям Элит" меҳмонхонасининг тиббиёт маркази



Яқинларингизга улашинг:

✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

#haj2024
🕋 ҲАЖ ИХЛОС ВА ДУО ИЛА МУКАММАЛ БЎЛАДИ!

✅ Бугун, 1 июнь куни Макка шаҳрида жойлашган “Al-Ayam Elite” меҳмонхонасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бўлғуси ҳожиларимизга навбатдаги суҳбатни қилиб бердилар.

🌙 Муфтий ҳазратлари маъруза аввалида зиёратчиларимизга бу диёрда Ҳақ таоло ваҳий нозил қилгани, Расул алайҳиссалом, саҳобалар яшаганлари, шу боис бу ернинг ҳурматини сақлаш, шукр ва зикрни кўпайтириш, тоат-ибодат, яхшиликларда бардавом бўлиш, гуноҳ-маъсиятлардан эса бутунлай сақланиш лозимлигига урғу қаратиб, энг сўнги саҳоба – Абу Туфайл ва Абу Даҳдаҳ розияллоҳу анҳулар ҳақларидаги таъсирли воқеаларни сўзлаб бердилар.

🟢Дилдан қилинган суҳбат чоғида Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Ҳақ таоло Ўзининг ибодатига чақирган барча бандаларини яхши кўриши, Роббимиз муқаддас маконда дуога очилган қўлларни қуруқ қайтаришдан ҳаё қилиши, шу боис дуоларни кўп ва хўп қилиши кераклиги, бунда ортда қолган яқинларни, она юрт ва ватандошларимизни-да унутмасликни алоҳида таъкидладилар.

🕋 Шунингдек, Муфтий ҳазратлари мабрур ҳаж, яъни ҳеч қандай гуноҳ аралашмаган, қабул бўлган ҳаж қандай бўлиши, бунда тавба, ихлос, ҳалол-пок мол, эҳромнинг талабларига амал қилиш, ибодатни чиройли адо қилиш лозимлигини баён этдилар.

🤲 Суҳбат сўнгида қалблари ёришиб, кўзлари намланган зиёратчиларимиз Муфтий ҳазратларининг барчанинг ҳажи мабрур бўлиши, элу юртимиз фаровонлиги, эртамиз эгалари бўлган фарзандларимизнинг бахту иқболини сўраб қилган дуоларига омин, дея қўл очдилар.

Айни кунларда Макка шаҳридаги меҳмонхоналарда уламолар, имом-хатиблар ва элликбошилар томонидан ҳаж ибодатига оид илмий-маърифий суҳбатлар ҳамда савол-жавоблар давом этмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


#hajning_mukofoti_jannat
#haj2024

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

#кун_ҳикмати

Албатта тил асло жим турмайди, сукут қилмайди. Тил ёки зикр қилувчи бўлади, ёки беҳуда сўз, лағв айтувчи бўлади. Албатта у иккисидан бири бўлади, бошқача эмас. Албатта у нафсдирки, уни ҳақ билан машғул қилмасанг, ботил билан сени машғул қилади. У қалбдирки, уни Аллоҳнинг муҳаббати ила сокин қилмасанг, шубҳасиз, маҳлуқнинг муҳаббати ила таскин топажак. У тилдирки, агар уни зикр ила машғул қилмасанг, у сени лағв билан машғул қилажак ва бу сени зарарингга бўлади, албатта. Энди сен ўзингга шу икки йўлдан бирини танлаб олгин ва икки манзилдан бирига тушгин.

Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ, Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

📆 Бугун — якшанба:
02 июнь, 2024 йил
25 зулқаъда, 1445 йил


Албатта, ўз Роббларидан ғойибона қўрқадиганлар учун мағфират ва улуғ ажр бордир”, Мулк сураси, 12 – оят.


Яқинларингизга улашинг:

✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

#muftiy_minbari

🌙 ДУНЁ ХАЗИНАСИНИНГ КАЛИТИ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

#янгиликлар #хушхабар #хатми_кутуб

Яна бир хатми кутуб

Бугун 01.06.2024 йил, Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасаси 201 гуруҳ талабалари қироат фани устози Анвар қори Каримов билан доктор Айман Сувайднинг "Тажвид мусаввар" китобини хатм қилдилар.

Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

https://www.youtube.com/watch?v=V4oSadacey4

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

#кун_ояти

جَنَّاتُ عَدْنٍ يَدْخُلُونَهَا تَجْرِي مِنْ تَحْتِهَا الْأَنْهَارُ ۖ لَهُمْ فِيهَا مَا يَشَاءُونَ ۚ كَذَٰلِكَ يَجْزِي اللَّهُ الْمُتَّقِينَ

"У адн жаннатидир. Унга кирганларида остидан анҳорлар оқиб турар, улар учун у ерда истаган нарсалари бор. Аллоҳ тақводорларни ана шундай мукофотлар".
(Наҳл сураси, 31-оят).

Яқинларингизга улашинг:

✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

🌙 ДИНИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ҚАЙСИ ФАНЛАРДАН ИМТИҲОН ЎТКАЗИЛИШИ МАЪЛУМ БЎЛДИ

🗣Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими жорий йилда олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасаларига ўқишга кириш учун абитуриентлар қуйидаги фанлар бўйича ижодий имтиҳон ва тест синовлари топширишини маълум қилади.

🌙 Тошкент ислом институти ва Мир Араб олий мадрасасида:
Араб тили (тест синови) 30 х 3,1 – 93 балл;
Фиқҳ ва ақоид (тест синови) 30 х 2,1 – 63 балл;
Ўзбекистон тарихи (тест синови) 30 х 1,1 – 33 балл.

🌙 Ҳадис илми мактабида:
Араб тили (тест синови) 30 Х 3,1 – 93 балл;
Ҳадис ва Мусталаҳул ҳадис (оғзаки, ижодий имтиҳон) – 63 балл;
Ўзбекистон тарихи (тест синови) 30 Х 1,1 – 33 балл.

🌙 Ўрта махсус диний таълим муассасаларида:
Хорижий тил (тест синови) 30 х 3,1 – 93 балл;
Ўзбекистон тарихи (тест синови) 30 х 2,1 – 63 балл;
Маънавият ва маърифат (тест синови) 30 х 1,1 – 33 балл.

🗣 Маълумот ўрнида:
Олий диний таълим муассасаларининг кириш имтиҳонларида Араб тили бўйича В2 даражасидаги миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлган абитуриентларга ушбу фандан имтиҳонларсиз белгиланган максимал балл берилади.

Ўрта махсус ислом таълим муассасаларининг кириш имтиҳонларида эса Араб тили бўйича В1 даражасидаги миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлган абитуриентларга ушбу фандан имтиҳонларсиз белгиланган максимал балл тақдим этилади.

🗂Абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш тартиби тўғрисида қўшимча хабар берилади.

📢 2024-2025 ўқув йили қабул жараёнлари ҳақидаги сўнгги янгиликларни /channel/qabulmuslimuz телеграм саҳифасида кузатиб боришингиз мумкин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

#Haj2024

😎 СЕН ЭНГ УЛУҒ ШАҲАРСАН
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

САЙТДА РЕКЛАМА ЭЪЛОН ҚИЛИБ ПУЛ ТОПИШИМ ҲАЛОЛМИ?
#ҳалол-ҳаром

283-CАВОЛ: Мен интернетда российский сериал сайтим бор. Сайтда реклама орқали пул топаман. Ичкилик фахш рекламаларини қўймайман. Магазинлар, кийимлар, озиқ-овқат рекламаларини қўяман. Даромадим шу орқали. Шу орқали даромад топишим шариатимизга тўғри келадими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар сайтда фаҳш суратлар, видеолар, Аллоҳ ҳаром қилган ичкиликлар, тамаки маҳсулотлари ва инсон ҳаётига хавф соладиган нарсалар реклама қилинмаса, сайт орқали реклама бериб, пул топиш жоиз. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилган:

وَتَعَاوَنُوا عَلَى الْبِرِّ وَالتَّقْوَى وَلَا تَعَاوَنُوا عَلَى الْإِثْمِ وَالْعُدْوَانِ وَاتَّقُوا اللَّهَ إِنَّ اللَّهَ شَدِيدُ الْعِقَابِ

яъни: «Эзгулик ва тақво (йўли)да ҳамкорлик қилинглар, гуноҳ ва адоват (йўли)да ҳамкорлик қилманглар! Аллоҳдан қўрқинглар! Албатта, Аллоҳ азоби қаттиқ зотдир» (Моида сураси, 2-оят).

Шуни ҳам эслатиб ўтиш лозимки, Шариатимизнинг ушбу ҳукми нафақат рекламалар эълон қилишингиз, балки, сайт юритишдаги фаолиятингизга ҳам тааллуқлидир. Аллоҳ янада билувчи.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.


Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial

🌐 www.mirarabmadrasa.uz
| Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

#Кун_ҳикмати

Бир куни Довуд Тоий қон олдирди ва қон олувчига бир динор берди. Унга : “Бу исрофку?!”, дейилганда, у: “Муруввати йўқ инсоннинг ибодати ҳам йўқ”, деди.


Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial

🌐 www.mirarabmadrasa.uz
| Facebook | Instagram | YouTube |

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким жума куни бомдод намозидан олдин:

​ أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

«Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа иллаа ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ»,

деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар.

Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.

Ибн Сунний ривояти.


Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial

🌐 www.mirarabmadrasa.uz
| Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ, Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли қилсин!

📆 Бугун — жума:
31 май, 2024 йил
23 зулқаъда, 1445 йил


Баъзилар билан суҳбатлашсанг, вақт тез ўтаётгандек, айримлар билан суҳбатлашсанг, вақт ўтмаётгандек туюлади.

Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial

🌐 www.mirarabmadrasa.uz
| Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…
Подписаться на канал