mirarabmadrasa | Неотсортированное

Telegram-канал mirarabmadrasa - MIRARABMADRASA.UZ

7312

©️Mir Arab o'rta maxsus islom bilim yurtining rasmiy kanali 🔹www.mirarabmadrasa.uz 🔹facebook.com/mirarabmadrasauz 🔹Instagram.com/mirarabmadrasauz 🔹youtube.com/channel/UCXntdLJNhep2JTceT_gsPaw Telefon: 956004597 Savollar: savollar.muslim.uz

Подписаться на канал

MIRARABMADRASA.UZ

Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким жума куни бомдод намозидан олдин:

​ أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

«Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа иллаа ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ»,

деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар.

Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.

Ибн Сунний ривояти.


Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial

🌐 www.mirarabmadrasa.uz
| Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

Til va dil birligi

Ustoz Erkin Qudratulloh

Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

#Кун_ҳикмати
#мадраса #бемор

Аъмаш бемор бўлганида бир киши кўргани келди ва олдида узоқ ўтириб қолди. Сўнгра унга: “Ушбу касаллигингда энг қийини, машаққатлиси нима бўлган?” деб сўради. Аъмаш унга: “(менга малоллик келтириб) олдимда ўтириб олишинг!” деди.

Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial

🌐 www.mirarabmadrasa.uz
| Facebook | Instagram | YouTube |

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

#Видео
#намоз #такбир

🎙Такбири таҳримада қўллар қаергача кўтарилади?

Ёрқин домла Жумабоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси.


Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial

🌐 www.mirarabmadrasa.uz
| Facebook | Instagram | YouTube |

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ, Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

📆 Бугун — пайшанба:
30 май, 2024 йил
22 зулқаъда, 1445 йил


Уч нарса ортга қайтмайди:
- Айтилганидан кейин сўз;
- Отилганидан кейин камон ўқи;
- Ўтиб кетганидан кейин замон.


Яқинларингизга
улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial

🌐 www.mirarabmadrasa.uz
| Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

#Axborot_24 | OPPOQ EHROMLARNI O‘RAGAN ZIYORATCHILAR MAKKA SHAHRIGA YO‘L OLDI
#28may #uzbekiston24

manba

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

#hajning_mukofoti_jannat
#haj2024

Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial

🌐 www.mirarabmadrasa.uz
| Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

#Қурбонликка_оид_масалалар

Яқинларингизга
улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial

🌐 www.mirarabmadrasa.uz
| Facebook | Instagram | YouTube |

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial

🌐 www.mirarabmadrasa.uz
| Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ, Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли қилсин!

📆 Бугун — чоршанба:
29 май, 2024 йил
21 зулқаъда, 1445 йил

Маҳзун бўлма, ахир сенда Қуръон бор, зикр бор, дуо бор! Маҳзун бўлма, қайғу душманингни хурсанд қилиб, дўстингни мағлуб қилади!


Яқинларингизга улашинг:

📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

#Истиғфор

Саййидул истиғфор

Бу истиғфорни ҳар тонг ва кеч тушганда ўқиб юриш жаннат аҳлидан бўлишга сабаб бўлади.
اللَّهُمَّ أَنْتَ رَبِّي لاَ إلهَ إلاَّ أنْتَ خَلَقْتَنِي وَأَنَا عَبْدُكَ، وَأنَا عَلَى عَهْدِكَ وَوَعْدِكَ مَا اسْتَطَعْتُ، أعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا صَنَعْتُ، أبُوءُ لَكَ بِنِعْمَتِكَ عَلَيَّ، وأبُوءُ بِذَنْبِي، فَاغْفِرْ لِي، فَإنَّهُ لاَ يَغْفِرُ الذُّنُوبَ إلاَّ أنْتَ.
“Аллоҳумма анта Раббий, лаа илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала ъаҳдика ва ваъдика мастатоъту, аъузу бика мин шарри маа сонаъту. Абуъу лака бинеъматика ъалайя ва абуъу би занбий, фағфир лий фаиннаҳу лаа яғфируз зунууба илла анта”.
Маъноси: “Ё Аллоҳ, Сен Раббимсан, Сендан бошқа илоҳ йўқ. Мени Сен яратдинг. Мен бандангман. Кучим етганича Сенга берган ваъдамда, аҳдимда турибман. Қилган гуноҳларимнинг ёмонлигидан паноҳ тилайман. Менга лутф қилган неъматингни эътироф этаман, гуноҳларимни ҳам эътироф этаман. Раббим! Мени мағфират эт. Сендан бошқа мағфират қиладиган илоҳ йўқ”.
Мазкур саййидул истиғфор дуоси ҳақида Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ҳар ким ихлос билан савоб ва фазилатига ишонган ҳолда буни эрталаб ўқиб, кечга етмай ўлса, у инсон жаннатийдир. Агар савоб ва фазилатига ишонган ҳолда ихлос билан кечқурун ўқиб, тонгга етмай ўлса, у инсон ҳам жаннат аҳлидандир”, деганлар.

Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

🌙 ҲАДИС ИЛМИ МАКТАБИГА ЯНГИ РЕКТОР ТАЙИНЛАНДИ

📍2024 йил 22 май куни Ҳадис илми мактаби педагоглар жамоасининг навбатдан ташқари мажлиси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов, Диний идора ва Дин ишлари бўйича қўмитаси масъул ходимлари Акбар Дўстматов, Элёр Алимқулов, шунингдек, соҳа мутахассислари, ўқитувчи-мураббийлар иштирок этди.

🪪 Йиғилишда ташкилий масалалар кўрилди. Унга кўра, Ҳадис илми мактаби ректори Олимхон Юсупов бошқа ишга ўтганлиги сабабли, унинг ўрнига Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази Халқаро алоқалар ва зиёрат туризмини ривожлантириш илмий бўлим бошлиғи, Тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Барот Амонов тайинлангани маълум қилинди.


🖥  БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

#Ягона_олимпиада

🏆 “Ягона олимпиада - 2024”

🎥HD👉 https://youtu.be/GDlVS-mCiFM

Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial

🌐 www.mirarabmadrasa.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

Абдуллоҳ ибн Масъуд (р.а)дан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) шундай деганлар:
«Одамлар ичида кўп салавот айтадиганлари қиёмат куни менга энг яқин бўлади».

#салавот
«Аллоҳумма солли ъала саййидина Муҳаммадинин-Набиййил-малийҳи, соҳибил-мақомил-аъла вал-лисонил-фасийҳ».

Маъноси: «Аллоҳим! Энг юксак мақом, фасоҳатли тил соҳиби бўлмиш малоҳатли - кўркам юзли саййидимиз ҳазрати Муҳаммадга салоту салом ёғдир!»

📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

#Таъзия

▪️Таъзия

▫️Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасаси жамоаси 3-босқич талабаси Кўчимов Жамшидни онасининг вафоти муносабати билан у кишининг барча оила аъзоларига ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.

▫️Оламдан ўтган марҳуманинг барча солиҳ амалларини Аллоҳ таоло ўзларига ҳамроҳ айлаб, Ўз мағфиратига олсин.

▫️Ҳақ таоло марҳуманинг яқинлари, фарзанду аржумандларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларига ажру мукофотлар ато этсин.

▫️إِنَّا لِلّهِ وَإِنَّـا إِلَيْهِ رَاجِعونَ

▫️«Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз».

Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

#кун_ояти

إِنَّ اللَّهَ وَمَلَائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيِّ ۚ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا صَلُّوا عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًا.

"Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга саловот айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга саловот айтинг ва салом юборинг".
(Аҳзоб сураси, 56-оят).

Тафсир: (Араб тилида «саловот» сўзи «салот»нинг жами бўлиб, дуо маъносини англатади. Арабчада намоз ҳам «салот» дейилади. Чунки намозда ҳам дуо маъноси бор. Аммо «салот» Аллоҳ таоло томонидан бўлганида «дуо» маъносини йўқотади. Аллоҳ таолонинг Пайғамбаримизга (соллаллоҳу алайҳи васаллам) саловот айтишининг маъноси у зотга (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ўз раҳматини юбориши, улуғлаши, мақомларини кўрсатиши ва фаришталар ҳузурида шаънларига мақтовлар айтишини англатади).

📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

🌙 РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ АЪРОБИЙГА БЕРГАН ЖАВОБЛАРИ

📿 Ушбу 3 зикр сабабли Аллоҳ таоло сизни кечиради, сизга раҳм қилади ва ризқингизни кенг қилади.

🤲 Аллоҳ таоло барчамизни Ўзини кўп зикр қилувчи зокир бандаларидан қилсин.

Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial

🌐 www.mirarabmadrasa.uz
| Facebook | Instagram | YouTube |

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

НАМОЗ ЎҒРИЛАРИ КИМЛАР?
#намоз

282-CАВОЛ: "Намоз ўғрилари" деган иборани эшитиб қолдим, шу хақида тўлиқ маълумот берсангиз, илтимос.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Намоз ўқиётган киши намоздаги ҳар бир ҳатти-ҳаракатини хотиржамлик билан бажариши вожиб. Бунинг энг ози ҳанафий мазҳабимизда бир тасбиҳ миқдорида аъзоларни хотиржам тутишдир. Намозда шошқалоқлик қилувчи киши эса пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳадисларида “намоз ўғриси” дейилган. У Зот алайҳиссалом шундай дейдилар:

اسوأ الناس سرقة الذي يسرق من صلاته لا يتم ركوعها ولا سجودها ولا خشوعها. رواه الإمام أحمدعن أبي قتادة رضي الله عنه

яъни: “Одамларнинг ичидаги ўғриларнинг энг ёмони намозидан ўғирлайдиган кишидир. У намознинг рукуъси, саждаси ва хушуъсини тўлиқ қилмайди”, - деганлар (Имом Аҳмад ривоятлари).

Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам бу ҳадиси шарифда руку ва саждани шошиб, хотиржам ҳолда бажармаган кишини “намоз ўғириси”, деб номламоқдалар.

Уламоларимиз ушбу ҳадис шарҳида шундай дейдилар: “Ўғри икки турли бўлади: Бири ҳаммага маълум мол ўғриси, иккинчиси ҳадисда келган савоб ўғриси. Биринчи хилдаги ўғри шу дунёнинг ўзида ўғирлаган молидан фойдаланиб сўнг эгасини рози қилиб, охиратдаги жазодан қутилиб қолиши мумкин. Аммо савоб ўғриси эса, ўзининг савобини ўғирлаб, зиммасига гуноҳни юклаб, буткул зарарда қолади” (“Мирқотул-мафотиҳ” китоби). Аллоҳ янада билувчи.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.


Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial

🌐 www.mirarabmadrasa.uz
| Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

#Якуний_назорат
#мадраса #имтиҳон

Мир Ара ўрта махсус ислом таълим муассасасида якуний назорат имтиҳонлари бўлиб ўтмоқда.

Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial

🌐 www.mirarabmadrasa.uz
| Facebook | Instagram | YouTube |

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

#Haj2024
😎 УМРАНГИЗ ҚАБУЛ БЎЛСИН!


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

#hajning_mukofoti_jannat
#haj2024


Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial

🌐 www.mirarabmadrasa.uz
| Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

🗣MuslimNews — 29.05.2024

7000 нафарга яқин зиёратчи муборак диёрга кузатилди


O‘zbekiston musulmonlari idorasi
Matbuot xizmati


#MuslimNews
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

НАМОЗДАН КЕЙИН АРАБЧА ДУО ҚИЛИШ
#дуо

281-CАВОЛ: Ҳурматли устозлар, намоздан кейин қандай арабча дуолар қилиш керек?

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам Муоз ибн Жабал разияллоҳу анҳуга ҳар бир фарз намоздан сўнг қандай дуо қилишни таълим берганлар. Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

أَخَذَ رَسُولُ اللهِ ﷺ بِيَدِهِ يَوْمًا ثُمَّ قَالَ: «يَا مُعَاذُ، وَاللهِ إِنِّي لَأُحِبُّكَ». فَقَالَ مُعَاذٌ: بِأَبِي وَأُمِّي يَا رَسَولَ اللهِ، وَأَنَا وَاللهِ إِنِّي لَأُحِبُّكَ، فَقَالَ: «أُوصِيكَ يَا مُعَاذُ، لَا تَدَعَنَّ دُبُرَ كُلِّ صَلَاةٍ أَنْ تَقُولَ: اللَّهُمَّ أَعِنِّي عَلَى ذِكْرِكَ وَشُكْرِكَ وَحُسْنِ عِبَادَتِكَ». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ.

яъни: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни қўлимдан ушлаб, “Эй Муоз, Аллоҳга қасамки, мен сени яхши кўрурман», дедилар. “Эй Аллоҳнинг Расули, ота-онам сизга фидо бўлсин, Аллоҳга қасамки, албатта, мен ҳам сизни яхши кўраман», дедим. У зот: “Эй Муоз, мен сенга ҳар бир намоздан кейин «Аллоҳумма аъинни ала зикрика ва шукрика ва ҳусни ибадатика” дейишни тарк қилмаслигингни тавсия қиламан”, дедилар” (Имом Абу Довуд ва Имом Насоий ривоят қилганлар).

Дуонинг маъноси: “Аллоҳим, Сени зикр қилишда, Сенга шукр қилишда ва Сенга гўзал ибодат қилишда менга ёрдам бер”.

Шу билан бирга намоздан кейин киши ўзи, аҳли оиласи, яқинлари ва барча мўмин-мусулмонлар ҳақига умумий дуолар қилиши мумкин. Бунда дуонинг айнан араб тилида бўлиши талаб этилмайди. Энг муҳим, дуо қилаётган киши чин ихлос билан ва дуосининг ижобатига ишониб дуо қилиши керак. “Ижобат бўлармикин” деган иккиланиш билан сўраш дуонинг ижобат бўлмаслигига сабаб бўлади. Бу ҳақида ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз алайҳиссалом шундай дейдилар:

ادْعُوا اللَّهَ وَأَنْتُمْ مُوقِنُونَ بِالإِجَابَةِ وَاعْلَمُوا أَنَّ اللَّهَ لاَ يَسْتَجِيبُ دُعَاءً مِنْ قَلْبٍ غَافِلٍ لاَهٍ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّنْ عن أَبِى هُرَيْرَةَ

яъни: “Аллоҳнинг ижобатига қатъий ишонган ҳолда дуо қилинглар, билингларки, ғофил (тили талаффуз қилаётган нарсадан бошқа нарса билан) банд бўлган қалбдан Аллоҳ дуони қабул қилмайди” (Имом Термизий ривоятлари). Аллоҳ янада билувчи.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.


Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial

🌐 www.mirarabmadrasa.uz
| Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

#Haj2024

😎 КЎЗИМНИ ЁШЛАТГАН ВОҚЕА
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial

🌐 www.mirarabmadrasa.uz
| Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

#дуо #Кечки_зикр #Ҳадис:

🌙 Толқ ибн Ҳабибдан ривоят қилинади:
«Бир киши Абу Дардо розияллоҳу анҳунинг олдларига келиб: «Эй Абу Дардо, уйингиз ёниб кетди», деди. Абу Дардо эса: «Аллоҳ азза ва жалла бундай қилиши мумкин эмас. Чунки мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бир нечта калимани эшитганман. Ким уларни кундузи айтса, кеч киргунича унга бирор мусибат етмайди. Ким уларни кечки пайт айтса, тонг отгунича унга бирор мусибат етмайди, деганлар. У дуо қуйидагича:

اللهُمَّ أَنْتَ رَبِّي لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ عَلَيْكَ تَوَكَّلْتُ وَأَنْتَ رَبُّ العَرْشِ العَظِيمِ، مَا شَاءَ اللهُ كَانَ وَمَا لَمْ يَشَأْ لَمْ يَكُنْ، أَعْلَمُ أَنَّ اللهَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ وَأَنَّ اللهَ أَحَاطَ بِكُلِّ شَيْءٍ عِلْمًا. اللهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ نَفْسِي وَمِنْ شَرِّ كُلِّ دَابَّةٍ أَنْتَ آخِذٌ بِنَاصِيَتِهَا إِنَّ رَبِّي عَلَى صِرَاطٍ مُسْتَقِيمٍ

💬 «Аллоҳумма анта роббий, лаа илаҳа илла анта ъалайка таваккалту ва анта роббул ъаршил ъазийм. Маша`аллоҳу каана ва маа лам йаша` лам якун. Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳи ъалиййил ъазийм. Аъламу анналлоҳа ъала кулли шай`ин қодийр ва анналлоҳа қод аҳато бикулли шай`ин ъилма. Аллоҳумма инний аъузу бика мин шарри нафсий ва мин шарри кулли даббатин анта aхизун бинaсийатиҳа, инна роббий ъала сиротим мустақийм».

📝 (Маъноси: Аллоҳим, Сен парвардигоримсан. Сендан бошқа илоҳ йўқ. Сенга таваккал қилдим. Сен улуғ арш Раббидирсан. Сен хоҳлаган нарса бўлади, хоҳламаганинг бўлмайди. Улуғ ва олий Аллоҳдан бошқада ўзгартириш ва қувват йўқ. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсага қодир эканини биламан. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсани илми билан иҳота қилгандир. Эй Раббим, нафсимнинг ёмонлигидан ва пешонасидан тутадиганинг ҳар бир ҳайвоннинг ёмонлигидан Сенинг номинг ила паноҳ тилайман. Албатта, эй Раббим, Сенинг йўлинг тўғри йўлдир.)

Ибн Сунний ривоятлари.

Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial

🌐 www.mirarabmadrasa.uz
| Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

#Янгиликлар
📣 “Жумадан жумагача” (24.05.2024)

🖥 Ўтган ҳафтада диний-маърифий соҳада рўй берган муҳим хабарларнинг қисқача тафсилоти

00:00 Анонс
01:01 Малайзияликлар билан «Умра плюс» лойиҳаси амалга оширилади
01:27 “Ҳаж – 2024” ишчи гуруҳи жамоаларига улкан масъулият юкланди
02:07 Жорий йилда ҳаж квотаси 15 000 этиб белгиланди
02:37 Масъулият остонаси ва дин хизматидаги уламо эҳтироми
03:18 “Ягона олимпиада–2024” ғолиби олий диний таълим муассасаси талабаси бўлди
04:08 Энг яхши тафсир ўқитувчиси ҳаж йўлланмаси билан тақдирланди
04:47 Ҳажга оид савол-жавоблар учун колл-марказ ва телеграм бот ишга тушди
05:21 Муфтий ҳазратларининг китоблари тақдимоти ўтказилди
06:03 Ҳаж сафари бошланди
06:38 Зиёратчиларимиз Мадина шаҳрида ҳурмат билан кутиб олинди
07:22 100 нафар юртдошимиз иштирокида диний-маърифий тадбир ўтказилди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

#Жумадан_жумагача

MUSLIM.UZ


Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial

🌐 www.mirarabmadrasa.uz
| Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ, Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли қилсин!

📆 Бугун — Шанба:
25 май, 2024 йил
17 зулқаъда, 1445 йил

🤲 Кун дуоси:

اللَّهُمَّ لا سَهْلَ إِلاَّ ما جَعَلْتَهُ سَهْلاً، وأنْتَ تَجْعَلُ الحَزْنَ إذَا شِئْتَ سَهْلاً

Аллоҳумма ла саҳла илла ма жаъалтаҳу саҳла ва анта тажъалул ҳазна иза шиъта саҳла.

Маъноси:
Аллоҳим! Фақат Сен енгил қилган нарса енгилдир ва Сен қайғуни хоҳлаган пайтда енгил қиласан.

Яқинларингизга улашинг:

✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

🌙 МАДИНА – РАСУЛИМИЗ ЯШАГАН ВА ДАФН ЭТИЛГАН ШАҲАР

🌙 Мадинаи Мунаввара – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳижрат қилган, Қуръони каримнинг бир қанча оятлари нозил бўлган, саҳобалар юрган, Пайғамбаримизнинг муборак таналарини ўз бағрига олган, улуғ саҳобаи киромлар дафн этилган, Маккадан кейинги энг фазилатли шаҳар.

🟢Мадина – Аллоҳ таоло мадҳ этган шаҳар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: “Албатта, Аллоҳ таоло Мадинани Тоба деб номлаган”.

🖊 “Тоба” – “покиза”, “озода”, “хушрўй” каби маъноларни англатади.

☪️Мадина – йўллари фаришталарга тўла, унинг эшикларини фаришталар қўриқлайдиган шаҳар.

Шу сабаб, бу муборак нурли шаҳарга вабо ҳам, Дажжол ҳам кира олмайди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мадинанинг йўлларида фаришталар бор. Унга ўлат ҳам, Дажжол ҳам кира олмайди”, деганлар (Имом Бухорий ривояти)...
⚡️ Батафсил

#madina #Rasululloh
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

МОЛ ЭВАЗИГА ТАЛОҚ СЎРАШ
#талоқ

CАВОЛ: Аёл қайси ҳолларда талоқ ёки хулуъ сўраса гуноҳкор бўлади?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Хулуъ – аёл томонидан маҳрни қайтариш ёки маълум бир мол эвазига талоқ сўрашдир.

Эркак киши аёли олдидаги динимиз юклаган вазифаларни бажариб турган бўлса, агарчи ҳаққи бўлсада, хотин хулуъ ёки талоқ талаб қилиши гуноҳ ва шариатимиз қайтарган ишдир. Пайғамбаримиз алайҳиссалом бу ҳақда шундай дейдилар:

أيما امرأة سألت زوجها طلاقا في غير ما بأس فحرام عليها رائحة الجنة " (رواه أحمد والترمذي وأبو داود وابن ماجه والدارمي عن ثوبان رضي الله عنه)

яъни: “Қайси бир аёл эридан сабабсиз талоқ сўраса, унга жаннатнинг ҳиди ҳам ҳаром бўлади" (Имом Аҳмад ва бошқа сунан эгалари ривоят қилишган).

Демак, аёл киши жиддий сабаб бўлмасдан “ундай бўлса, мени жавобимни беринг”, деб эрининг жиғига тегмаслиги керак. Акс ҳолда эр ҳам жаҳл устида талоқ қилиш эҳтимоли катта бўлади. Оила бузилишидан эса кўпроқ аёллар зарар кўришади. Эр ҳам, хотин ҳам шайтоннинг нишонига айланади. Бунинг устига мусулмон учун абадий охират ҳаётида жаннатдан бебаҳра қолиш катта хасратдир.

Эр-хотин бир-бири билан ҳеч келишмаса, Аллоҳ таолонинг оила тўғрисидаги буйруқларини бажара олишларига кўзлари етмаса ва эр эваз олмасдан хотинини талоқ қилишни хоҳламаса, аёл мол (пул) эвазига талоғини олишида гуноҳ йўқ. Мол эвазига талоғини олишни хулуъ дейилади. Ибн Аббос разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

أَنَّ امْرَأَةَ ثَابِتِ بْنِ قَيْسٍ أَتَتْ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَقَالَتْ : يَا رَسُولَ اللَّهِ ثَابِتُ بْنُ قَيْسٍ مَا أَعْتِبُ عَلَيْهِ فِي خُلُقٍ وَلا دِينٍ ، وَلَكِنِّي أَكْرَهُ الْكُفْرَ فِي الْإِسْلَامِ. فَقَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : (أَتَرُدِّينَ عَلَيْهِ حَدِيقَتَهُ ؟ قَالَتْ : نَعَمْ . قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : اقْبَلْ الْحَدِيقَةَ وَطَلِّقْهَا تَطْلِيقَةً).

яъни: “Собит ибн Қайснинг хотини Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келди ва: “Эй, Аллоҳни Расули! Собит ибн Қайсни хулқи ва динида айблай олмайман, лекин Исломда ношукрлик (эрга ношукрлик, эрни ёмон кўриш)ни хуш кўрмайман”, – деди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Унга боғини қайтариб берасизми?” – дедилар. У: “Ҳа, қайтараман”, – деди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “(Эй, Собит!) боғни қабул қилингда, уни бир талоқ қилинг” – дедилар” (Имом Бухорий ривоятлари).

Бу ҳадисда эр хотинини маҳрга берган боғи эвазига талоқ, яъни хулуъ қилишга рози бўлмоқда.

Аёл эрига “Мени фалон пулга хулуъ қилинг” ёки “Менга берилган маҳр эвазига хулуъ қилинг” – деса, эри ўша мажлисда: “Хулуъ қилдим”, – деса, хулуъ юзага чиқади ва боин талоқ тушади. Лекин эр ўша мажлисдан туриб кетиб, кейин хулуъ қилдим, деса, хулуъ юзага чиқмайди. Яъни, уларнинг ижоб (хотиннинг таклифи) ва (эрнинг) қабули бир мажлисда бўлиши керак. Демак, умумий талоқ ва хулуълар сони иккитадан ўтиб кетмаган бўлса, қайтадан икки гувоҳ ҳузурида, маҳр белгилаб, никоҳ ўқитиб, яшаса бўлади (“Ал-Мухтасар фил-фиқҳил-ҳанафий” китоби).

Уламолар хотинга эридан зарар келадиган қуйидаги ҳолатларда талоқ сўраши мумкин бўлади дейдилар:
1. Эр ўзининг хотин олдидаги вазифалари: едириб-ичириш, кийинтириш, уй-жой билан таъминлашни бажармаса, хотин сабр қилиб яшаши ёки талоғини сўраши мумкин.
2. Эр хотинини шаръий сабаб бўлмасдан хўрласа: урса, сўкиб-ҳақорат қилса, лаънатласа.
3. Эрнинг узоқ муддат сафар қилишидан аёлга зарар етса ва аёл фитна (зино)га тушиб қолишдан қўрқса.
4. Эри узоқ муддат маҳбус бўлса ва аёл бундан зарар кўрса.
5. Эрда бепуштлик, жинсий алоқага ярамаслик ёки хатарли жирканч касаллик бўлса.
6. Эр фисқу фужурни очиқча қилса (хотин имкон борича сабр қилиб, уни қайтарса ҳам, фойда қилмаса)
7. Аёлнинг қалбида эрга нисбатан ўзгармас нафрат ва қаттиқ ғазаб бўлса, агарчи аёл бунинг сабабини ўзи билмаса ҳам, у аёл узрли ҳисобланади.
8. Эр аёлини яқинлари, хусусан, ота- онасини кўришдан мутлақо ман қилиб қўйса. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.


Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам жума кунини зикр қилар эканлар, шундай дедилар: "у кунда бир вақт бор, мусулмон банда ўша вақтга мувофиқ келиб қолса, Аллоҳдан сўраган нарсасини албатта беради" (Муттафақун алайҳи).

Уламолар ўша вақт ҳақида турли фикрларни билдирганлар. Шуларнинг орасини энг кучлиси:
- имом хутба учун минбарга чиққандан то намоз тугагунича,
- аср намозидан кейин қуёш ботгунича.

Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.

Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

ЖУМА – ГУНОҲЛАРГА МАҒФИРАТ

📜Имом Муслим Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилади Расулуллоҳ ﷺ айтдилар: “Қуёш чиққан кунларнинг энг яхшиси жумадир! У куни Одам яралган, у куни жаннатга киритилган, у куни жаннатдан чиқарилган, қиёмат ҳам жума кунидадир”.

📜
Салмони Форсий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Расулуллоҳ ﷺ шундай деганлар: “Ким жума куни ғусл қилса, қўлидан келганича покланса, сочини ёғласа, уйидаги атирдан сепса, сўнг масжидга бориб, одамлар орасидан ҳатлаб ўтмаса, сўнг истаганича нафл ўқиса, сўнг имом хутба қилаётганида жим туриб тингласа, албатта Aллоҳ таоло унинг келаси жумагача бўлган гуноҳларини кечиради”

📜
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Набий ﷺ шундай деганлар: «Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди».

Аллоҳ таоло ушбу янги кунимизни барчамиз учун файзли, барокатли қилсин.

Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

#Кунҳадиси
#Истиғфор

ИСТИҒФОР АЙТИШ ФАЗИЛАТИ

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) айтдилар: “Ким истиғфорни кўпайтирса, Аллоҳ унга ҳар бир ғам-ташвишдан чиқиш йўлини пайдо қилиб қўяди ва уни ўйламаган еридан ризқлантиради”
(Имом Аҳмад ривояти).

Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…
Подписаться на канал