#Видеолавҳа
161. РАМАЗОНДА САҲАРЛИКДАН УХЛАБ ҚОЛИШ
#Савол
Яқинларингизга улашинг:📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
#тақво
ТАҚВО - МЎМИНЛИК АЛОМАТИДИР
Аллоҳ таолога тақво қилиш мўминликнинг аломатидир. Чунки Аллоҳ таоло Қуръони каримда иймоннинг саҳиҳ бўлишига Ўзидан қўрқишни шарт қилиб келтирган:
“Агар (ҳақиқий) мўмин бўлсангиз, Мендан қўрқингиз!” (Оли Имрон сураси, 175-оят)
“Агар (ҳақиқий) мўмин бўлсангиз, қўрқишингизга лойиқ зот Аллоҳдир!!!” (Тавба сураси, 13-оят)
Шунингдек, Аллоҳ таолодан қўрқиш банданинг ҳидоят йўлида эканини ҳам билдириб туради. Бунга Мусо алайҳиссаломнинг Фиръавнга айтган қуйидаги сўзи далолат қилади:
“Мен сени Роббинг (йўли)га ҳидоят қилсам, шояд қўрқсанг” (Назиъат сураси, 19-оят)
Бу оят Аллоҳ таолодан қўрқиш ҳидоятда бўлишнинг шартларидан бири эканига далолат қилади.
Барча хайрли ишлар тақво сабабли амалга ошади.
Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
Аллоҳнинг зикри билан тили нам бўлган, дили банд бўлган банда зинҳор ва зинҳор ёмонликка қўл урмайди!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ, Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли қилсин!
📆 Бугун — шанба:
25 ноябрь, 2023 м;
11 жумодул аввал, 1445 ҳ:
Албатта динда фақиҳ бўлиш мақтовлидир: (Шарти шулки) у ўрганиш тортишиш ва жанжал учун эмас, балки амал қилиш учун бўлсин.
Шайх Абдулфаттоҳ Абу Ғудда роҳимаҳуллоҳ.
Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
☪️ Тошкентда Туркий давлатлар ташкилоти мусулмон диний идоралари раҳбарлари кенгашининг йиғилиши ўтказилади
✔️ Шу йилнинг 25 ноябрь куни пойтахтимизда Туркий давлатлар ташкилоти мусулмон диний идоралари раҳбарлари кенгашининг тўртинчи йиғилиши бўлиб ўтади. Унда Туркий давлатлар ташкилоти Бош котиби Кубаничбек Омуралиев, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, Кавказ мусулмонлари идораси раиси, Шайхулислом Оллоҳшукур Пошозода, Туркия диёнат ишлари бошқармаси раиси, доктор Али Эрбош, Қозоғистон мусулмонлари диний идораси раиси, бош муфтий Наврўзбай ҳожи Тағанули, Қирғизистон мусулмонлари диний бошқармаси Уламолар кенгаши раиси Абдиманап Масалиев ҳамда Туркманистон муфтийси Ялкап Ходжагулиев, шунингдек, туркий давлатлар уламолари, диний соҳа вакиллари ҳам иштирок этади...
➡️ БАТАФСИЛ
#Туркий_давлатлар_ташкилоти #Тошкент2023
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar | @muminauz
Juma kunining 6 fazilati
Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
Кун Ҳикмати
Ёмон хулқ кўплаб яхшиликларни ёпиб турганидек, гўзал хулқ кўплаб ёмонликларни ёпиб туради.
Мустафо Сибоий
Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
САЛОВАТ
اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ كَمَا صَلَّيْتَ عَلَى إبْرَاهِيمَ وَعَلَى آلِ إبْرَاهِيمَ إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ. اللهُمَّ بَارِكْ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ كَمَا بَارَكْتَ عَلَى ابْرَاهِيمَ وَعَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ
🌙 «Аллоҳумма солли ъала Муҳаммадин ва ъала али Муҳаммад, кама соллайта ъала Иброҳийма ва ъала али Иброҳийм, иннака ҳамийдум мажийд. Аллоҳумма барик ъала Муҳаммадин ва ъала али Муҳаммад, кама барокта ъала Иброҳийма ва ъала али Иброҳийм, иннака ҳамийдум мажийд»
✅ Маъноси: “Аллоҳим, Иброҳим алайҳиссаломни ва у зотнинг оилаларини яхшилик ва раҳматда қилганинг каби, Муҳаммад алайҳиссаломни ва у зотнинг оилаларини ҳам яхшилик ва раҳматда қил. Албатта, Сен мақтовли улуғ зотсан. Аллоҳим, Иброҳим алайҳиссаломни ва у зотнинг оилаларини баракотли қилганингдек, Муҳаммад алайҳиссаломни ва у зотнинг оилаларини ҳам баракотли қил. Албатта, Сен мақтовли улуғ зотсан”
Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ, Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли қилсин!
📆 Бугун — жума:
24 ноябрь, 2023 м;
10 жумодул аввал, 1445 ҳ:
إِنَّ اللَّهَ وَمَلَائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيِّ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا صَلُّوا عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًا
“Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга салавот айтурлар. Эй, мўминлар! (Сизлар ҳам) унга салавот ва салом айтингиз!” (Аҳзоб, 56-оят).
Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
ИБЛИСНИНГ ҚАСАМИ
Одам алайҳиссаломни яратилиш қиссаси
(4-қисм)
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🌙 ЭНГ ГЎЗАЛ ҚИССАЛАР
Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
# Раддия
ДИНДА ҒУЛУВГА КЕТМАСЛИК
Камолиддин домла Ниёзов,
Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасаси мударриси
Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
Кун Ҳадиси
📝 РАСУЛИМИЗ СЎЗЛАРИ
Убай ибн Каъбдан ривоят қилинади: “Мадинада бир киши бор эди, намоз ўқийдиганлар орасида масжиддан уйи энг узоқ киши шу одам эди. Унга қоронғу ва қийин кунларда минишга бирор эшак сотиб олиш айтилди. У: “Уйим масжидга яқин бўлишини хоҳламайман”, деди. Бу гапи Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва ъалаа олиҳи васалламга етказилганда: “Ё Расулуллоҳ, босиб келган қадамларим ва уйимга қайтиб кетишим савоб бўлиб ёзилишини хоҳлайман” деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва ъалаа олиҳи васаллам: “Аллоҳ сенга ҳаммасини ва сен ўйлаган савобнинг барчасини беради”, дедилар”.
Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
Қиёмат куни ҳеч бир баҳона, важ, узр қабул қилинмайди. Шу боис ҳар бир банда охират тадоригини кўриб бориши, эзгу ишларнинг пайида бўлиши зарур. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу: “Ҳисоб-китоб қилинмасдан аввал ўзларингизни ҳисоб-китоб қилинглар”, деган.
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
🌙 МУФТИЙЛАР: «БАРЧА МУАММОНИНГ ЕЧИМИ БИРДАМЛИКДА»
Бугун туркий давлатлар муфтийларининг Тошкент шаҳрида ўтказилаётган навбатдаги йиғилишида жаҳонда долзарб бўлиб турган бир қатор масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.
Айниқса, экстремизм, ақидапарастлик ва мутаассиблик каби иллатларга қарши ҳамкорликда курашиш, исломофобияга муросасиз бўлиш каби масалалар муҳокама этилди. Шунингдек, мусулмон уммати учун энг муҳим бўлган масалалар ҳамжиҳатликда кўриб чиқилди.
Мазкур муаммоларни ҳал этишнинг ягона йўли бирдамликда ҳаракат қилиш, ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш экани барча муфтийлар томонидан таъкидланди.
#Туркий_давлатлар_ташкилоти
#Тошкент2023
O‘zbekiston musulmonlari idorasi
Matbuot xizmati
Muslim.uz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar | @muminauz
Кун Ҳадиси
«Расулуллоҳ ﷺ: «Кимки ўз уйида омонликда, жасади саломатликда, кунлик таоми ҳузурида ҳолда тонг оттирса, худди унга бутун дунё жамлангандек бўлади», дедилар»
Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
Кун Ҳикмати
Ҳар қандай алоқанинг бошида ҳис-туйғулар кўринса, охирида ахлоқ кўринади.
Нажиб Маҳфуз
Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
#Видеолавҳа
160. НАМОЗ ЎҚИШ ТАРТИБИ
#Савол
Яқинларингизга улашинг:📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
Илм бир чироқдурким, сени роҳат ва фароғатга ҳеч бир захматсиз этказади.
Абу Лайс Самарқандий
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
Кун Ҳикмати
Қаноат билан тамаъ бойлик ҳамда фақирлик демакдир. Кўп фақирлар бор, сендан бойроқдир. Кўп бойлар бор, сендан фақирроқдир.
Мустафо Сибоий
Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
#Видеолавҳа
159. АСОССИЗ ХАБАРЛАРНИ ТАРҚАТИШ ҲАҚИДА
#Савол
Яқинларингизга улашинг:📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
Бухоро вилояти намоз вақтлари 24-30 ноябрь кунлари учун
Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
Кун Ҳикмати
Кишига етадиган энг катта мусибатлардан бири – ўз нафсидаги камчилик, нуқсонни билганидан кейин унга парво қилмаслиги, ўша нарса учун маҳзун бўлмаслигидир.
Абдуллоҳ ибн Муборак раҳимаҳуллоҳ
Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
ЯНГИЛИКЛАР ВАҚТИ
Muslim uz сайти орқали эълон қилинган ҳафталик янгиликлар билан танишинг
🌙 Масжиди Набавийга бир ҳафтада 6 миллион зиёратчи ташриф буюрди
➡️БАТАФСИЛ
🤝 Ислом ҳамкорлик ташкилоти II ёшлар конгресини ўтказади
➡️БАТАФСИЛ
🕌 Хорижлик олимлар Ҳаким Термизий мажмуасини зиёрат қилди
➡️БАТАФСИЛ
🌐 Самарқандда халқаро форум ўтказилмоқда
➡️БАТАФСИЛ
😎Мансурий шифохонаси
➡️БАТАФСИЛ
👍Сайёр йиғилишнинг навбатдагиси Пайариқ туманида ташкил қилинди
➡️БАТАФСИЛ
📖 Доғистонда Қуръоннинг қўлёзма нусхаси тақдимот қилинди
➡️БАТАФСИЛ
🌙 Янги ҳилоллар ўрнатилди
➡️БАТАФСИЛ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
🤲 Расулуллоҳ бемор бўлганларида қилган дуолари
1️⃣ Дуо
اللَّهُمَّ رَبَّ النَّاس، مُذهِبَ الباسِ، اشْفِ أنت الشافي، لا شافي إلا أنت، شفاءً لا يغادِرُ سَقَمًا
📖 Ўқилиши: Аллоҳумма, Роббан-нааси, музҳибал-бааси, ишфи, анташ-шаафий лаа шаафийа иллаа анта шифаан лаа йуғоодиру сақоман.
❇️ Маъноси: Инсонларнинг Робби Аллоҳим. Эй зиённи кетказувчи Зот. Шифо бер. Ўзинг шифо берувчисан. Сендан ўзга шифо берувчи йўқ. Дардни қолдирмайдиган шифо (бер).
2️⃣ Дуо
اللَّهمَّ عافِني في بَدَني، اللَّهمَّ عافِني في سَمْعي، اللَّهمَّ عافِني في بَصَري، لا إلهَ إلَّا أنتَ
📖 Ўқилиши: Аллоҳумма аъфиний фий баданий, Аллоҳумма аъфиний фий самиъй, Аллоҳумма аъфиний фий басорий, лаа илаҳа илла анта...
❇️ Маъноси: Аллоҳим, баданимни, қулоғимни ва кўзимни офиятда қил. Сендан ўзга илоҳ йўқ!
3️⃣ Дуо
اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الْبَرَصِ وَالْجُنُونِ وَالْجُذَامِ وَمِنْ سَيِّئِ الْأَسْقَامِ
📖 Ўқилиши: Аллоҳумма инний аъузу бика минал бароси вал жунууни вал жузоми ва мин саййи'ил асқоми.
❇️ Маъноси: Аллоҳим, Сендан песликдан, жинниликдан, моховдан ва ёмон касалликлардан паноҳ тилайман.
4️⃣ Дуо
بِاسْمِ اللهِ أَعُوذُ باللَّهِ وَقُدْرَتِهِ مِن شَرِّ ما أَجِدُ وَأُحَاذِرُ
📖 Ўқилиши: Бисмиллаҳ. Аъузу биллааҳи ва қудротиҳи мин шарри маа ажиду ва уҳаазиру.
❇️ Маъноси: Аллоҳдан ва Унинг қудратидан мен сезаётган ва хавфсираётган нарсанинг ёмонлигидан паноҳ сўрайман.
*️⃣ Тананинг оғриётган жойига қўлни қўйиб 3 марта "Бисмиллаҳ" айтилади, сўнгра 7 марта дуо ўқилади.
🤲 Аллоҳим барча бемор бандаларинг дардига Ўзинг шифои комил ато этгин!
Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ, Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли қилсин!
📆 Бугун — пайшанба:
23 ноябрь, 2023 м;
09 жумодул аввал, 1445 ҳ:
Эй ўғлим, сен олимлар билан ўтир. Уларнинг орасига кир, чунки Аллоҳ таоло ерни осмон суви билан тирилтиргани каби қалбларни ҳикмат нури билан тирилтиради.
Луқмон Ҳаким
Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa