Одатда жума куни кечқурун одамлар байрам қилишади. Иш кунлари тугади ва дам олиш учун яхши сабаб. Лекин бу жума бар ва ресторанлардар кечиб, уйда қолса бўлади.
Бугун дўстимиз Миршакар Файзуллоев ўз концерт дастурини ютубга қўймоқчи. Кўрса бўладиган шоу. Премьера соат 20:00га белгиланган.
https://youtu.be/VB72bxCOKgY
Ҳар баҳор ёз
шу бўлар такрор.
Францияда ҳаво исиб кетиши туфайли Атом Электростанцияларида муаммолар бошланди.
Ишлаб турган 56та реактордан 29таси тўхташга мажбур.
Бу каби оғир вазият 2019 йил кузатилган эди. Совутишга ишлатиладиган сув дарёлардан олиниб, иссиқ холда дарёларга ташланиши оқибатида дарё сувининг харорати ошиб кетишини олдини олиш учун кўп энергияблоклар мажбуран тўхтатилган эди. Аммо 2022 йилги аномал исишдан аввал бу чеклов чегараси янаям кўтарилаган. Яъни энди нисбатан иссиқроқ сувни дарёларга тўкиш мумкин. Шунга қарамасдан, Атом электростанцияларида авария тўхташ холатлари бирин кетин кузатилмоқда.
Ўз навбатида бу холат бозордаги электр энергияси нархига жиддий таъсир ўтказмоқда.
Францияда Атом энергетикаси улуши умумий энергия ишлаб чиқаришнинг 70 фоизини ташкил қилади ва бу кўрсатгич бўйича улар дунёда барчадан олдинда. Шу билан биргаликда Францияда электр энергия нархи Европа бўйича энг қиммат ҳисоблади. Улар хатто атом энергитикаси улуши нолга яқинлашиб бораётган Германиядан ҳам энергия таннархи қимматлиги бўйича олдинда. Атом энергетикаси энг арзон энергия тури деб ҳисоблаш қанчалик янглиш тушунча эканлигини мана шу ердан билса бўлади.
Хулоса ўрнида ҳаво харорати кўтарилганда АЭСларда фавқулотла тўхташ мавсумий муаммога айланганидан ташқари, Францияда ҳаво харорати юртимизга қараганда анча мўтадил эканлигини эслатиб ўтишни лозим топдим.
https://renen.ru/atomnaya-energetika-frantsii-ne-vynesla-anomalnoj-zhary/
“Вааауувв” деб юборишга арзийдиган 5-расм. Килл туманлигида янги юлдузнинг туғилиши. Бугун ўзоқ ўтмишни, эхтимолий паралелликни, эволюцияни ва ўлимни кўрдик. Янги хаётнинг пайдо бўлиши бу композицияга етишмаётган ягона элемент эди. Шунчаки расмдан завқ олинг.
Читать полностью…Учинчи расмда ўлаётган юлдуз акс этган. Туманликка телескопнинг ўрта инфрақизил диапазонига қараганимизда, туманлик ўртасида икки юлдуз ҳам кўринган. Халок бўлаётган юлдуз ўз юзасидан молекляр водород ва водород ионларини очиқ космосга улоқтирмоқда. Расм MIRI инструментида олинган. Ушбу расмлар газ ва чангдан ташқари уларни келтириб чиқараётган, ўлаётган объектни ҳам яна-да батафсил ўрганишга ёрдам беради.
Читать полностью…Биринчи расм кеча намоиш қилинган эди. Deep field image 13 миллиард йил аввалги галактикалар кластерини акс эттирган. Deep field Хаббл телескопида ҳам олинган эди. Хаббл совуқ объектларни акс эттирмаган ва шунингдек гравитацион линзаларда бу каби тиниқ расм кўринмаган эди. Қолаверса, Хабблда ушбу расмни олиш учун 2 хафта давомида кузатув амалга оширилган. Жеймс Уэбб буни бир неча дақиқаларда эплай олди. Расмда акс этган галактикаларнинг элементар таркибини ҳам кўриш мумкин. Расмдаги қизғиш нуқталарда водород, кўкиш нуқталарда кислород ва яшил майдонда неон спектрлари юқори интенсивликда намоён бўлган. НАСА яна 4 хил расмни бугун кўрсатишади. Улар ичида экзопланеталар ҳам бор
Читать полностью…James Webb ST ҳақида батафсил билмоқчи бўлган дўстларимизга ўтган йили ўзим ёзган мақолани тавсия қиламан 😊
Дарҳақиқат, JWST исоният олдига қўйилган фундаментал саволларга жавоб излаш учун энг керакли инструментга айланиб бормоқда.
https://bugun.uz/2021/12/26/vaqt-mashinasi-jeyms-uebb-kosmik-teleskopi-haqida-barchasi/
Жамиятимизда энг кўп нотўғри талқин қилинадиган ва нотўғри тушуниладиган тушунча бу - секуляризм. Жамият турфа хил дунёқарашга эга инсонлардан ташкил топар экан, улар орасидаги муносабат маълум келишувлар асосида амалга ошади. Ўша келишувлар жамиятнинг барча ташкил қилувчилари учун умумий махраж вазифасини бажариши керак. Агар бу келишувлар бузилса, жамият шакллана олмайди. Оломон босқичида қолиб кетишга махкум. Секуляризм мана бу умумий махраж сифатида бугун ўз ишини қиляпти.
Бу мавзуда сизга ажойиб сухбатни маслаҳат бермоқчиман. Файласуф Хуршид Йўлдош, миллатимиз зиёлилари Сардор Салим ва Дилбар Хайдарова давлат ва жамият секуляризми хақида жуда осон тилда сухбат қуришган.
Агар машинада тинглаб кетиш учун сифатли контент қидираётган бўлсангиз, бундан яхшисини топиш қийин.
https://youtu.be/nCgMsj65NOU
ENGLISH FOR SCIENCE - 2022
ЎЗБЕКИСТОН ТАДҚИҚОТЧИ-ОЛИМЛАРИ УЧУН БЕПУЛ AКAДЕМИК ИНГЛИЗ ТИЛИ ДАСТУРИНИНГ 3-МАВСУМИ
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ташаббуси билан Жаҳон Банкининг “Ўзбекистон миллий инновацион тизимини модернизация қилиш” лойиҳасининг молиявий кўмаги доирасида жорий йил июнь ойидан бошлаб республикамизнинг тадқиқотчи олимлари учун бепул “English for Science” ўқув дастурининг 3-мавсум танловлари бошланади.
Лойиҳанинг асосий мақсад ва моҳияти:
- маҳаллий олимлар, докторант ва мустақил изланувчиларга етакчи халқаро илмий журналларда нашр этишларига амалий ёрдам бериш;
- тадқиқот натижаларини тижоратлаштириш учун хорижий молиялаштириш манбаларини (грантлар) излашдаги фаоллигини оширишга кўмаклашиш;
- етакчи илмий-техник маълумотлар базаларидан (Web of Science, Scopus, Springer, Wiley ва бошқалар) фойдаланиш кўрсаткичини ошириш;
- тадқиқот йўналишлари ва ихтисосликлари бўйича Академик инглиз тили билим ва кўникмаларини оширишдан иборат.
Номзодларни танлаб олишга қўйиладиган талаблар:
1. Дастурда иштирок этиш учун онлайн рўйҳатдан ўтган бўлиши;
2. Инглиз тилини В1 даражада ўзлаштирган бўлиши;
3. Илмий натижалари ва илмий ишланмалари мавжудлиги.
🔗 Дастурда қатнашиш истагини билдирган талабгорлар жорий йилнинг 30-июнь санасига қадар қуйида келтирилган ҳавола орқали онлайн рўйхатдан ўтишлари керак.
https://forms.gle/5oSQRBb8qYniPpis7
☎️Қўшимча маълумот учун: +99895 170 59 95
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
✅ ENGLISH FOR SCIENCE - 2022
3-Й СЕЗОН БЕСПЛАТНОЙ АКАДЕМИЧЕСКОЙ ПРОГРАММЫ ПО АНГЛИЙСКОМУ ЯЗЫКУ ДЛЯ ИССЛЕДОВАТЕЛЕЙ-УЧЕНЫХ УЗБЕКИСТАНА
По инициативе Министерства инновационного развития Республики Узбекистан в рамках проекта "Модернизация национальной инновационной системы Узбекистана" при финансовой поддержке Всемирного банка, с июня 2022 года начинается 3-й сезон бесплатной учебной программы "English for Science" для ученых, докторантов и научных исследователей Республики Узбекистан.
Основная цель и суть проекта:
- повышение качества и количества статей, публикуемых местными учеными в ведущих научных базах данных (Web of Science, Scopus, Springer, Wiley и др.);
- оказание практической помощи ученым в публикации их научных результатов в международных научных журналах с высоким импакт-фактором;
- повышение активности в поиске зарубежных источников финансирования (грантов) для коммерциализации научных проектов;
- повышение знаний и навыков владения aкадемическим английским языком.
Требования к отбору кандидатов:
1. Онлайн регистрация для участия в программе "English for science" по ссылке ниже;
2. Владение английским языком не ниже уровня В1;
3. Наличие научных результатов и научных разработок.
Кандидаты, желающие принять участие в программе, должны онлайн зарегистрироваться по следующей ссылке до 30 июня этого года:
https://forms.gle/5oSQRBb8qYniPpis7
☎️За дополнительной информацией просим обращаться по телефонам: +99895 170 59 95
Илмий подкастлар сериясини бошлаб олдик. Илк меҳмонимиз Астрономия иститутинг кичик илмий ходими Пўлат Тожимуродов. Пўлат билан асосан астрономияда назарий физика хақида сухбатлашдик.
https://youtu.be/IroFO-X1Hug
Рус харбий кемаси белгиланган йўналишда манзил томон кетмоқда
Украинага бостириб кирганлиги ва маҳаллий аҳолига нисбатан қилган харбий жиноятлари сабабли путиннинг Россиясига бутун дунё томонидан кўплаб санкциялар қўлланилди. Технологик санкциялар ҳам банк ва молия соҳасидаги санкциялар каби чақиб оладиган жазодир.
Технологик санкциялар асосан ЕИ ва АҚШ томонидан қўйилмоқда. Ундан мақсад - Россиянинг харбий комплекс, авиация, телекоммуникация, дата, ИТ каби юқори технологик сохаларига зарба бериш ва кучсизлантириш.
Россия қўшинлари Украина худудига бостириб кирганига кўп ўтмай, ЕИ 2014 йил қабул қилинган қонун хужжатларига ўзгартиришлар киритди. 2014 йил Россия Қрим яриморолини аннекция қилганида ЕИ бир неча маҳсулотлар ва хизматларни Россия бозори учун чеклаганди. Уларга асосан икки хил мақсадда ишлатиладиган товарлар киритилганди. Яъни маиший қулланилишидан ташқари харбий қўлланилиш эхтимоли бўлган товарлар. Ушбу қонуний хужжатнинг янги ўргантирилган вариантида эса, ярим ўтказгичлар ишлаб чиқаришга доир бўлган ҳар қандай технология, хизматлар, маҳсулотлар, қурилмалар ва дастурий таъминот Россия учун чекланди.
АҚШнинг юқори технлогик гигантлари “Intel” ва “AMD” эса, Россияга процессор етказиб беришни бутунлай тўхтатди. Бу масала 2014 йил ҳам кўтарилганлиги сабабли, Россия хукумати процессорларни локализация қилиш масаласи устида ишлашган эди. Буни натижаси ўлароқ, Россия ўзининг “Эльбрус” ва “Байкал” процессорларини яратди. Аммо Россиянинг ўзи ушбу процессорларни ишлаб чиқаролмаганлиги сабабли, процессорлар Тайваннинг “TSMC” компанияси технологик базасида тайёрланар эди. “Intel” ва “AMD” компанияларининг кетидан санкцияларга “TSMC” ҳам қўшилди ва автоматик равишда “Эльбрус” ва “Байкал” процессорларининг келажагини устидан чизиб ташлади. Гап шундаки, АҚШ бир неча йиллар аввал Хитойда қабул қилинган “Made in China 2025” дастуридан ўз технологияларини ҳимоя қилиш учун АҚШ технлогияларини ишлатадиган ҳар бир компанияга қўшимча мажбуриятлар юклаган. Унга кўра, АҚШ хукумати талаби билан бу компаниялар санкцияларга қўшилиши шарт. Бугунда АҚШ технологиялари кириб бормаган жойнинг ўзи йўқ. Иҳтиёрий ишлаб чиқариш базасида технлогик занжирнинг кичик бир қисмида бўлса ҳам, АҚШ технологиялари ёки дастурий таъминоти ишлатилади.
Микрочиплар импорти тақиқига тушган Россия ўзининг микрочип саноатини тиклашга харакат қилиб кўради. Бугунда микрочиплар бозорида Россиянинг улуши 0,1 фоизни ташкил қилади. Аммо сакциялар остида бу улушни 1 фоизгача кўтаришнинг ўзи иложсиздек кўринаяпти. Гап шундаки, микрочиплар ишлаб чиқариш жараёни яна технологияларга бориб тақалади. Ўша ғарб тақиқлаётган технлогияларга. ЕИ Россия учун структуралар ўстиришдан тортиб, литографиягача бўлган барча технологияларни тақиқлаб қўйди. Хатто илмий қурилмалар ҳам Россияга экспорт қилинмайди. Фақатгина 3 микрондан катта бўлган чипларни хосил қилиш технологиясига рухсат берилмоқда. Яъни Россия 80 йилларнинг оҳири ва 90 йилларнинг бошига қайтиши лозим.
Россия микрочиплар ишлаб чиқара бошлагани хақида кўплаб гаплар юрарди. Аммо бугунги кунда Россия хақиқатдан ишлаб чиқариши мумкин бўлган микрочиплар 150 нм атрофида экан. Солиштириш учун дунёда 7-15 нм чиплар маиший мақсадларда ҳам ишлатилмоқда. Юқорида тилга олинган “TSMC” компанияси эса, 3 нм ўлчамдаги чипларни ўзлаштиришни жорий қилмоқда.
Бу шароитда Россия ўзи ишлаб чиқараётган ҳар қандай техника ўз аналогларидан 100 баробар секин ва қўпол бўлади. Шунда ҳам ўзининг ички бозорини таъминлаш учун ишлаб чиқариш қувватлари етмайди.
Бу каби технлогик санкциялар давлат ривожланиши учун мораторий ҳисобланади. Хатто АҚШ ҳам дунёдан изоляцияланган ҳолда технологик ривожлана олмайди. Бугунги дунёда технологиялар ва бизнес шунақа структурага эга. Технологиялар учун чегаралар йўқ. АҚШда ишлаб чиқарилган технология асосида Германия ёки Швейцария қурилмасида Тайван микрочиплар ишлаб чиқариб, Хитой ёки Японияга товарга айлантириш учун жўнатишади. Глобал дунё шунақа.
Ҳар йили 9 май куни нега Ғалаба байрами ўлароқ данғиллама қилиб нишонланганини, ҳаммаёққа унинг учун ўйлаб топилган символика нима мақсадда тиқиштирилганини, Георгий тасмалари-ю ўлмас маршлардан муддао нима бўлганини тушунгандирсиз энди? Бугунги кун воқеалари ёруғида қарасак, уларда ёвуз бир мантиқ кўрамиз.
Охирги саккиз йилда Россияда ва қўшни ўлкаларда зўр бериб "Деды воевали!", "Можем повторить!" каби шиорларни пиар қилишдан асосий мақсад:
- одамларда уруш ва шафқатсизлик культини шакллантириш, улар келажакдаги урушларни қўрқув билан кутиб олмай, кўтаринки жазава билан олқишлашлари учун;
- Иккинчи жаҳон урушидаги ғалаба ҳамда тайёрланаётган ҳарбий тажовузлар ўртасида ассоциация яратиш учун, "Ана такрорладик!", "Яна фашизмга қарши курашяпмиз" дея олиш учун.
Бу пропаганданинг оқибатларини кўриб турибмиз: Украинада қон тўкилаётган бир пайтда кимлардир байрам қилиб юрибди. Афсус, бундайлар ичида ватандошларимиз ҳам етарлича.
Айнан шу сабабдан Кремль сўзчилари зўр бериб ҳар гапида "неонацизм"га қарши курашаётганини таъкидлаб ётибди. Украинада неонацизмнинг бирор изи йўқлигига, бу сўзчиларнинг ўзлари ҳам бунга бир дона бўлсин далил келтира олмаганига қарамай, пропаганда қурбонлари ҳам уларга жўр бўлиб, "неонацизм"га қарши кураш бошлангани ҳақида бонг уриб, хурсанд бўлиб юрибди.
Охирги саккиз кун ичида бундайлар билан суҳбатлашган, баҳслашган ким бўлса, кафолат бераманки, бир нарсага амин бўлди: улар Украинада ненацистлар ҳокимият тепасидалиги турсин умуман борлигига, "хунта"нинг жиноятларига, НАТОнинг Россияга ҳужум уюштириш режасига бир дона бўлсин, исбот келтира олгани йўқ. Лекин бу улар пропагандага кўр-кўрона ишониб, мияларига қуйилган шиорларни тўхтовсиз такрорлашига халақит бермайди.
Таълим тизими яхши ишламаса, одамларда танқидий мушоҳада, таҳлил қилиш кўникмалари шакллантирилмаса, нормал идеологик муқобил таклиф этилмаса, оқибат мана шунақа бўлади: одамлар энг примитив пропагандага эргашиб кетиб қолади, сўнг ҳеч қандай мантиқий аргументлар, ҳеч қандай исбот-далил, ҳеч қандай фактлар уларни бу эгри йўлдан қайтара олмайди. Пропаганда уларнинг ақлига эмас, юрагига зарба беради, севгининг кўзи эса кўр бўлади.
@AsanovEldar
Ижтимой тармоқларда Хитойда ёқилган сунъий қуёш видеоси тарқади. Видео фейк бўлса-да, сунъий қуёш ростдан ёқилган. Шу сабабли сунъий Қуёш нима эканлиги, у нима мақсадда, қандай ва қаерда ҳосил қилиниши, инсоният учун хавфи ва фойдаси ҳақида қисқачи маъқола тайёрладим. Плазма физикаси мутахассислигим бўлгани учун шу каби мавзуларни маза қилиб ёзаман.
http://bugun.uz/104791
Ўзбек жамиятида эволюцион таълимотга ва умуман фан тараққиётига қарши кучлар жуда фаоллашиб кетди. Бу ҳаракат адептлари ўзлари тушунмаган соҳа – илм-фанга аралашиб, ёлғон маълумотлар тарқатиб, аудиториясини жоҳилликка бошламоқда. Эволюцион таълимотга қарши ҳужумлар уюштириб, "исботланмаган", "шунчаки назария", "олимлар рад этяпти" қабилидаги сийқаси чиқиб кетган ёлғонларни такрорламоқда. Шу муносабат билан бу масалага ойдинлик киритишга қарор қилдим. Табиийки, бу креационистлар ва муҳофазакорларга кор қилмайди – инсон ишониб олган догмаларидан воз кечиши осонмас; лекин таҳлилий мушоҳадага эга одамларга фойдаси тегар деган умиддаман.
Фан эволюцияни тан олмайдими? Аксинча, эволюцион таълимот замонавий фаннинг умуртқа поғонасидир.
2010 йил маълумотига кўра, АҚШ, Ғарбий Европа ва Хитойда 4,5 млн профессионал олим фаолият юритади. Уларнинг 30-40 фоизи биология ва унга боғлиқ фанлар билан шуғулланади. Бу олимларнинг ҳаммаси эволюция масаласида якдил. Олимлар орасида эволюцион таълимотни тан олувчилар 97 фоизни ташкил қилади.
Биология ва тиббиёт бўйича нуфузли PubMed ресурсида evolution қидируви 692 мингдан кўпроқ натижа беради; creationism деган қидирув бор-йўғи 184 та натижа беради. Ишонмасангиз, текшириб кўринг.
Жаҳоннинг энг нуфузли илмий журнали бўлмиш Nature'да ҳам натижа ўхшаш. Evolution қидируви 151 мингдан кўпроқ натижа беради; creationism қидируви 644 та натижа беради.
Дунёдаги энг йирик илмий агрегаторлардан бири бўлмиш Academia.edu'да натижалар янада даҳшатли: evolution қидируви 4 559 086 натижа беради; creationism қидируви 13 177 натижа беради. 4,5 млн қаёқда-ю, 13 минг қаёқда. Олимлар эволюцияни инкор этаётгани қани?
Яна бир қизиқ томони, creationism қидируви бўйича чиққан натижаларнинг ҳам аксарияти бу таълимотга қарши ёзилган мақолалардан иборат. Масалан, нуфузли New Scientist журналига кириб, creationism деб қидирув берамиз. Биринчи чиққан натижага кирамиз. У ерда Буюк Британияда Қироллик жамиятининг таълим бўйича директори, айни пайтда англикан черкови роҳиби бўлмиш Майкл Реисс мактабларда креационизмни муҳокамалар учун киритишни таклиф қилгани ҳақидаги хабарни ўқиймиз. Бу таклифи илмий ҳамжамиятнинг жиддий норозилигига сабаб бўлиб, Реисс ишдан кетишга мажбур бўлган. 2008 йилга оид хабар.
Эволюцион таълимот энди илгари сурилганида, ҳали гипотеза шаклида бўлганида у, табиийки, муҳокама қилинган ва шубҳа остига олинган. Айниқса генетика дунёга келганидан сўнг бу шубҳалар кучайган. Лекин генетикани эволюцион таълимот билан бирлаштирувчи синтетик эволюция назарияси ишлаб чиқилганидан сўнг амалда эволюционизмнинг илмий танқиди тугаган. Шундан буён эволюцион таълимотни олимлар эмас, фақат дин арбоблари танқид қилади.
Биз қазилма топилмалардан биламизки, юз миллион йиллар олдин Ер юзида примитив жонзотлар мавжуд бўлган. Улар вақт ўтиши билан кўпайиб, турфалашиб, ўзгариб борган. Бу жараёнларни барча илмий талабларга жавоб берган ҳолда, реал кўриб бўладиган исботлар, мантиқан англаса бўладиган сабаб ва омиллар билан тушунтирувчи ягона илмий қараш мавжуд – эволюцион таълимот. Бошқа муқобил йўқ. Эволюцион таълимот чинакам инқилобий кашфиёт бўлиб, фан ҳақидаги қарашларимизни ўзгартириб юборган ва амалда бугунги табиий фанларнинг қиёфасини яратиб берган. Ҳали ҳеч қачон бу қадар кўп далиллар билан тасдиқланган назария мавжуд бўлмаган.
Эволюцион таълимотнинг позициялари шу қадар кучлики, усиз биология ва тиббиёт ривожланиши мумкин эмас. Бошқа кўплаб фанларда ҳам эволюцион қарашлар ҳукм суради. Хусусан, тилларнинг келиб чиқишини фақат эволюционизм тушунтириб бера олади.
Жеймс Уэбб космик телескопининг асосий миссияси, унда ишлатиладиган қурилма ва технологиялар ҳақида мақола тайёрладик.
https://bugun.uz/2021/12/26/vaqt-mashinasi-jeyms-uebb-kosmik-teleskopi-haqida-barchasi/
Боинг бизни ташлаб кетадими?
Кеча ижтимоий тармоқларда "шок" "ана холос" "махалла қахқаравотти" "тез тарқатинг" даражасидаги каналларда "Боинг компаниясини қора рўйхатиги тушибмиз" деган гаплар чиқди. Бу гапни қаердан олишди деб ишонқирамадим. Кейин, кун.уз сайтида бир мақола чиқди.
"АҚШнинг Boeing авиаконцерни келаси 20 йилда самолёт етказиб беришни режалаштираётган мижозларининг харитасини эълон қилди.
Харитада Марказий Осиё давлатлари Россия қаторида кулранг тусда акс эттирилган. Яъни, компания Россия ва Марказий Осиё давлатларини «мижозлар харитаси»дан чиқарган. Бу давлатларга яқин 20 йил ичида самолёт етказиб бериш мўлжалланмаяпти."
Шу сўнггидаги гап жуда катта гап. Аммо, ўша отчетни топиб, эринмасдан кириб, ўқиб чиқдим. Бу ўзи компания томонидан 2022-2041 йилларга мўнжалланган сотув прогнозлари экан.
Отчетдаги "биз ушбу хисоботда Россия ва Ўрта осиёни прогнозини кўрсатолмаймиз" деган гаплар қандай қилиб 20 йил ичида самолёт етказиб бериш мўлжалланмаяпти деган гапларга айланиб кетганига тушунмадим.
Бутун контекст олиб қаралса, компания минтақадаги нотинч вазият (Россия-Украина уруши) олдиндан 20 йиллик прогноз қилишга имкон бермайди демоқда. Бу дегани биз Ўрта Осиёга самолёт сотмаймиз дегани эмас албатта. Шунчаки 20 йиллик олдиндан сотувлар прогнозига киритмаган. Типа, билбўмеди қанча сотишимизни, вазиятга қараб ишти қилорамиз деяпти Боинг.
Инглиз тилидан яхши таржимонлар бўлса кунузга резюме жўнатинглар. Балки ишга олишар.
@nurbekalimov
Бугун барча турдошларимиз инсониятнинг имкониятлари бир сайёра чегарасида чекланмаганлигини кўрсатувчи яна бир инструмент амалда нимага қодир эканлигини кўриб фахрланиши керак. Жеймс Уэбб ўз саргузаштини энди бошлади. У бизга бугунги каби кўплаб қувончли дақиқаларни тақдим этади. Хақиқатга фақат илм-фан етаклайди.
Читать полностью…Тўртинчи расмда 5та галактикадан иборат Стефан Квинтити умуман бошқа даражада кўрсатилган. Ушбу расм 150 миллион пикселдан иборат бўлиб, 1000 та алоҳида файлда расм кўринишида олинган. Хозирча космик телескоплар томонидан олинган энг катта расм. Бу каби катта аниқликдаги расм коинотнинг бошланғич босқичида галактикаларнинг ўзаро таъсири уларнинг эволюциясига қандай таъсир ўтказишини ўрганишига ёрдам беради. Кузатувларларда инфрақизил диапозон ишлатилгани сабабли Стефан Квинтитида аввал кузатилмаган кўплаб деталлар акс этган.
Читать полностью…Иккинчи расмда WASP 96-b экзопланетасининг атмосфера таркиби спектрал таҳлил қилинган. Экзопланета атмосферасида катта миқдорда сув буғларидан иборат булутлар топилган
Читать полностью…Бугун АҚШ вақти билан 10:00 да (Тошкент вақти билан 19:00) NASA Жеймс Уэбб космик телескопида олинган илк тўлақонли рангли расмларни оммага тақдим этади. Тўғридан-тўғри трансляцияни ўтказиб юборманг https://youtu.be/nmMRMIE3MGw
Читать полностью…Компьтерда жараёнларни моделлаштириш орқали экспериментал фан жуда кўп ресурсини тежайди. Умуман олганда, компьютерлар кириб бормаган соха қолмади. Физика-математика фанлари доктори Умиджон Халилов Ўзбекистондан фаннинг айнан шу сохасида янги мактаб ташкил қилган инсон. Умид ака фанкастнинг навбатдаги меҳмони бўлдилар
https://youtu.be/cr9UTz9N_Nk
Фанкастнинг навбатдаги меҳмони физика-математика фанлари доктори Umedjon Khalilov. Умид ака Бельгия Қироллиги Антверпен Университетидан юртимизга қайтиб келиб, мураккаб жараёнларни компьютерда моделлаштириш бўйича янги мактаб ташкил қилдилар. Эсингларда бўлса, ўтган йили физика йўналишида нобел мукофоти айнан моделлаштиришга берилганди.
Тўлиқ варианти тез кунларда каналимизга қўйилади
Таниқли олим, биология фанлари доктори, профессор Шеримбетов Санжар Гулмирзоевич бевақт вафот этди
Шеримбетов Санжар Гулмирзоевич 1983 йилда туғилган. Биология фанлари доктори (2017), профессор (2020), ботаник-эколог, биокимёгар, молекуляр-биолог, ЎзР ФА Биоорганик кимё институти лаборатория мудири. «Ўзбекистон белгиси» кўкрак нишони соҳиби (2013).
2006 йил Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Биология-тупроқшунослик факультетини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 2006 йил ЎзР ФА «Ботаника» ИИЧМ (ҳозирги Ботаника институти) бошлаган. 2007-2009 йилларда Ботаника институти аспирантурасида, 2014-2016 йилларда Биоорганик кимё институти докторантурасида таҳсил олган.
2003 йил Улуғбек номидаги Давлат стипендияси совриндори, 2008 йил «ЭКОСАН» Халқаро ташкилоти томонидан жорий этилган «Лучшие научно-исследовательские работы молодых учёных Узбекистана» номли республика танловининг ғолиби.
2010 йилдан буён Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети, Тошкент кимё технология институти, Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети ва Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида бакалавр ва магистр талабаларига дарс бериб келган.
2009 йил «Жанубий–Ғарбий Оролқум флораси ва ўсимликлар қоплами» мавзусидаги номзодлик диссертация ишини, 2017 йил «Орол денгизининг суви қуриган ҳудудларидаги ўсимликларнинг молекуляр-биологик ва экологик хусусиятлари» мавзусидаги докторлик диссертация ишини ҳимоя қилган.
Асосий илмий йўналиши Ўзбекистон чўл ўсимликларининг хилма-хиллигини ўрганиш ҳамда уларнинг кимёвий таркибини молекуляр- биологик ва биокимёвий методлар орқали тадқиқ қилишдан иборат эди.
С.Г.Шеримбетовнинг 180 дан ортиқ илмий ишлари нашрдан чиққан. Олий ўқув юртлари талабалари учун 1 та дарслик, 3 та ўқув қўлланма ва 1 монография муаллифи.
Инновацион ривожланиш вазирлиги жамоаси С.Шеримбетовнинг яқинлари, оила аъзолари, шогирдларига чуқур таъзия билдиради.
@mininnovation
Физик олим Рустам Ашуров ёзмоқда:
Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти ходими Бахтиёр ака Расулар ТВ орқали чиқишларидан бирида Хитойдан қайтиб келганига афсусда эканлигини айтдилар. Бунга сабаб ўзбек фанида моддий-техник базанинг ачинарли аҳволда эканлигини келтириб ўтдилар. Ўзбек фанида моддий-техник база ростдан хавас қиларли даражада эмас.
Бахтиёр ака мен таниган инсонлар ичида ўзбек фанидаги шароитлар хақида энг кўп танқидий пост ёзадиган инсон. Баъзида уларнинг гапларига қўшиламан, баъзида эса йўқ. Гап шундаки, кўп муаммолар фақат интернетда пост ёзиш орқали ҳал бўлмайди. Буни тушуниш вақти келди.
Моддий-техник база яхшиланишига сўнгги йилларда қаратилган ишлар ва бу нарса қанақа ишлаши хақида қисқача тушунтириш бераман. Илмий муассасаларнинг инфратузилмасини яхшилашга қаратилган ишлар бугун ПФ-3365 қарорга асосан амалга ошириляпти. Шу қарорга асосан пул ажратилган. Қарорда қайси илмий институтга қанча пул ажратилгани аниқ кўрсатилган. Мен ишлаётган Ион-плазма ва лазер технологиялари институтига энг кўп маблағ ажратилган (2 миллион 853 минг АҚШ доллари), Бахтиёр ака ишлайдиган Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институтига бизга қараганда 6.5 баробар камроқ пул беришган (438 минг АҚШ доллари). Кўпроқ маблағ ажратилган бошқа институтлар ҳам бор. Масалан, Ўсимлик моддалар кимёси институти 2 миллион 130 минг долларга қурилма сотиб олиши мумкин. Реагентлар масаласида ҳам фарқ катта. Бахтиёр аканинг институтига бор-йўғи 8 минг доллар берилган. Бу сумма бизга берилган суммадан 23,5 баробар кам.
Бундай фарқ қаердан келди? Нега бизнинг институтга қурилма учун 6.5 баробар, реагентлар учун 23,5 баробар кўп пул берилмоқда?
Жавоби - бу суммани илмий муассаса қанчалик шакллантиради ва ўзлаштира олишида. Яъни пул олиш учун сиз аввал қурилмалар таркибини аниқ шакллантирган бўлишингиз керак, сўнгра бу қурилмаларда оладиган натижангизни тақдимот қилиб беришингиз, қурилмалар учун профессионал дарадажа техник талаблар тузишингиз, тузилган техник талабга мос равишда ушбу қурилмалар учун камида иккита ишлаб чиқарувчидан тижорий таклиф олишингиз талаб қилинади. Бир қарашда оддий ишдек туюлса-да, бу етарлича қийин жараён. Илмий қурилмалар картошка эмас, бозордан чиқиб осонгина сотиб олинадиган. Хатто компьютер ҳам эмас. Кўп илмий қурилмалар фақат мижознинг талабига мос равишда қурилади. Яъни уларнинг кўпи индивидуал ечим талаб қилади. Шунинг учун сиз сўнгги технологиялар ва уларнинг ишлаб чиқарувчиларининг имкониятини яхши билишингиз керак. Умуман олганда, ўз соҳангизни мутахассиси бўлишингиз шарт. Сумма шакллангандан сўнг, техник талабларни экспертлар кўриб чиқади. Экспертлар олдида туриб бериш ҳам сизнинг вазифангиз. Чунки ҳеч ким сизчалик олаётган қурилмангизни тушунмайди. Бу иш билан шуғулланиш керак. Бутун дунёда шунақа. Шу сабабли ажратилган суммалар турлича. Суммалар қайси илмий институт пирогнинг қанча қисмини тишлай олишини кўрсатади. Харакат қилсангиз, каттароқ тишлайсиз. Яъни олаётган пулингизга қараб, сизнинг қобилиятингизга ҳам баҳо берса бўлади.
Сумма шакллангандан сўнг, институтлар Фанлар Академияси орқали Инновацион ривожланиш вазирлигига барча ҳужжатлар пакетини киритади ва тендерни кутади. Сизга ажратилган пулнинг барчасини ўзлаштира олишингиз ҳам факт эмас. Бугунда давлат моддий-техник база учун ажратган пулнинг ҳаммаси ўзлаштирилмаган. Кўпчилик институтлар оқсамоқда. Моддий-техник базадан нолиб пост ёзадиган Бахтиёр ака Расуловнинг институти ҳам моддий-техник базани яхшилаш учун ўзига ажратилган пулни ҳалигача тўлиқ ўзлаштиргани йўқ.
Бундан ташқари, моддий-техник база илмий лойиҳаларни ютиш орқали ҳам амалга оширилади. Масалан, бизга Антпервен Университетидан яқинда келиб қўшилган Умиджон ака Ҳалилов ютган лойиҳаси орқали институтга 2 млрд атрофида турадиган супер компьютер олиб келдилар. Лойиҳани Инновацион ривожланиш вазирлиги молиялаштирди.
Айтмоқчиманки, муаммони ечиш муаммони овоза қилишдан кўра муҳимроқ бўлиши керак. Амалий ҳеч нарса қилмасдан фақат овоза қилиш билан иш битмайди.
@Zafarello
Ўзбекистон ядро қўролига эга бўлиши мумкинми?
Шу савол кўпчилик томонидан берила бошлади. Айниқса, шимолда жойлашган агрессор кутилган ишни қилганидан сўнг.
Техник жиҳатдан бунинг имкони бор. Ўзбекистонда ядро сохасида илмий тадқиқотлар узоқ йиллар давомида (1956 йилдан бери) қилиб келинади, илмий ядро реактори Мирзо Улуғбек посёлкасида жойлашган. Реактор 1959 йил ишга туширилган, қуввати 2Мвт эди. 1980 йилгача реактор 10 МВт тўлиқ қувватда ишлаш учун модификация қилинган. Ман атаётган нарса билан ядровий қуролни бироз фарқи бор, аммо катта институт ва ядро сохасида илмий тадқиқотлар қилаётган олимларимиз ичкарида ҳам, чет элда ҳам етарли. Инсон капиталига ўзим ишонаман. Қолаверса, Покистон қилган ишни биз ҳам қила оламиз.
Уран қазиб олиш бўйича Ўзбекистон етакчи 5та давлатдан бири. Қазиб олиниб, экспорт қилинаётган уранни бошитиш қийин иш эмас. Бойитиш жараёни уран таркибида u235 изотопини улушини олишишдан иборат. Бу жараён бугунги кунда технологик ечимга эга. Эрон қилган ишни биз ҳам қила оламиз.
Бизга ядровий қуролга эга бўлишга рухсат беришадими?
Албатта йўқ. Шу жойида сиз адолатсизлик хақида гапириб, эътироз билдирасиз: Нега уларга мумкин-у, бизга мумкинмас? Нега улар ўз хавфсизлигини кафолатлай олади-ю, биз эса йўқ. Бунинг жавоби оддий. Жавоби бугун бункерда ўтириб, бутун дунёни ядровий қурол билан шантаж қилаётган диктаторда. Шу жойида ман уларни қўллаб-қувватлайман. Барча ваколат бир инсоннинг қўлида, демократик институтлар инқизор ёқасида бўлган ва тийиб туриш инструментлари ишламайдиган давлатлар ядро қуролига эга бўлиши керак эмас. Ривожланган давлатлар ва МАГАТЭнинг позицияси тўғри.
Шахсан ўзим Ўзбекистон ядро қуролига эга бўлишини истармидим?
Йўқ, асло истамайман. Бунга жамият тайёр эмас. Айнан жамият, хукумат эмас. Шу жамият ер юзидаги энг даҳшатли диктатуралардан бирини пайдо бўлишига қўйиб берди ва 25 йил давомида путин даражасидаги параноик ушбу юртни бошқарди. Фақат ядро қуролсиз. Ядро қуроли ва абсолют ваколати бор параноик қилиши мумкин бўлган ишнинг оқибатидан фақатгина оддий халқ азият чекади
Қўёш энергетикаси кетма-кет нарх рекордини ўрнатяпти
Аввал нарх рекорди БААда 2Гвт қувватли "Al Dhafra solar PV project" қуёш станцияси учун эълон қилинган тендерда ғолиб бўлган консорциумга (Abu Dhabi National Energy Co. (TAQA), Masdar, EDF ва JinkoPower) тегишли эди. Улар 1 кВт*соат электро энергия учун 0,0135 $ таклиф қилишган. Ушбу лойиҳа шу йилнинг иккинчи қисмида тўлиқ топширилади.
Кейинчалик Португалияда умумий қуввати 700 МВт бўлган станцияларга тендер эълон қилинди. Умумий қувват 670 Мвт бўлган 13 та заявка келиб тушган. Энг минимал нарх 1 кВт*соат учун 0,01114 $ ташкил қилган. Ғолиблар билан 15 йиллик шартномалар тузилган.
Яқинда Хитойнинг Jinko Power компанияси Саудия Арабистонида эълон қилинган тендерда 1 кВт*соат учун 0,015 $ таклиф билан ғолиб бўлди. Бу келишув одноставочная бўлиб, 25 йил амал қилади. Энг узоқ муддатга энг паст нарх рекорди қайд этилди.
Дунёда энергетиканинг бирор бир бошқа тури бу нархларга яқин ҳам келолмайди.
Шерободдаги электростанция учун тендерда ғолиб бўлган Масдар компанияси таклиф қилаётган 0,018 $ ҳам Ўзбекистон учун супер нарх.
Бу нархлар нимани ҳисобига тушаётганини ўрганиб кўраман. Бу шўнғиш демпингми ёки табийми аниқлаштириб, алоҳида пост ёзаман.
P.S: Одатда проектдаги нарх ва тариф структурасида иқтисодий кўрсатгичлар катта рол ўйнайди. Капиталнинг қиймати, процентая ставкалар, кредит рейтинги ва хоказоларга боғлиқ
Хаббл космик телескопида 2022 йил олинган илк расм. Қаердадир қиёмат бўляпти. Расмда ўлаётган юлдуз.
Бу юлдуз Орион юлдуз туркумида бўлиб, ердан 8 минг ёруғлик йили узоқликда жойлашган. Ушбу планетар туманликга NGC 2022 номи берилди. Миллиард йил давомида сиртки қатламларини ушлаб турган юлдуз, энди уларни коинотга улоқтирди. Коинотда кенгайиб бораётган материя деформацияга учраб, расмдаги холатга келган. Кейинчалик материал бутунлай тарқаб кетади. Юлдуз эса, оқ карликка айналади.
Балки аллақачон у оқ карликка айланиб бўлгандир. Чунки биз хозир ўтмишни кўряпмиз.
Илм-фан ҳам вақт каби бир ерда тўхтаб қолмайди. У ҳам доим ҳаракатда. Кириб келган янги йил ҳам бизни кўплаб илмий янгиликлар билан хурсанд қилади. Янги йилингиз муборак бўлсин!
https://bugun.uz/2022/01/01/ozga-sayyoradagi-ilk-parvoz-kosmik-toqnashuvlar-quyosh-yuzasiga-sayohat-2021-yil-ilm-fan-va-texnologiyalarda/
Бугун 25 декабрь соат 17:20 да Француз Гвианасидаги “Куру” космодромидан “Ариан-5” ракетасида инсоният тарихидаги энг қиммат қурилма – Жеймс Уэбб космик телескопи (JWST) космосга жўтанилади. Ушбу https://youtu.be/7nT7JGZMbtM орқали тарихий воқеани жонли кузатиб боринг. Кейинроқ JWST ва унда қўлланилган технологиялар ҳақида батафсил мақола чиқарамиз.
Читать полностью…