#Диққат
⚡️Мактабларда III чоракнинг сўнгги ўқиш куни 20 март (чоршанба) бўлади
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 26-бандига мувофиқ, умумий ўрта таълим мактабларида баҳорги таътил 21 март санасидан бошланиб, 7 календарь кун давом этиши белгиланган.
@metodmarkaz
❗️Хоразмда сифатсиз дарс ўтган ўқитувчиларга ҳайфсан берилди
Хоразм вилоятининг Гурлан туманидаги мактабда сифатсиз дарс ўтган ўқитувчиларга ҳайфсан берилди. Бу ҳақда Болалар омбудсмани хабар қилди.
Маълум қилинишича, Хоразм вилоятида яшовчи Л.К.дан мурожаат келиб тушган. Унда 2015 йилда туғилган фарзанди Д.Д. Гурлан туманидаги 34-сонли умумтаълим мактабида ўқиши, у ердаги икки ўқитувчи — А.З. ва Д.А.нинг бошланғич синф ўқувчиларига билим бериш даражаси етарли эмаслиги сабабли ўқитувчиларни ўзгартириш бўйича мактаб директорига мурожаат қилгани айтилган.
Бироқ бу ҳолат мактаб директори томонидан эътиборсиз қолдирилган. Мактаб фаолияти қониқарсиз даражадалиги бўйича тегишли ташкилотларга мурожаат қилинганлигига қарамасдан ҳолат юзасидан масъулларга чора кўрилмаган.
Болалар омбудсманининг Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига сўрови асосида Хоразм вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ишчи гуруҳи томонидан ҳолат ўрганилган ва фуқаро Л.К.нинг фарзанди ўқиётган синфдаги таълим сифати ҳақиқатан ҳам талаб даражасида эмаслиги аниқланган.
Шу сабабли 34-сонли мактаб ўқитувчилари А.З. ва Д.А.га нисбатан ҳайфсан интизомий чораси қўлланилган. Шу билан бирга, мактаб директори Қ.Қ. таълим сифатини ошириш, ўқитувчилар фаолиятини доимий назоратга олиши ва бундай ҳолатларга йўл қўйилмаслиги бўйича огоҳлантирилган.
@metodmarkaz
⚡️2024-йил 19 февраль кунида Мактабгача ва мактаб таълими вазири жамғармаси ҳисобидан ҳар ойлик устама тўланадиган малакали педагогларни саралашнинг 1-босқич тест синовларида узрли сабаблар билан қатнаша олмаган номзодлар рўйхати
@metodmarkaz
⚡️21-martdan ta'til boshlanadi va o‘quvchilarning taʼtil paytidagi xatti-harakatlari uchun ota-onalar javob beradi!
MMT Vazirligining 2023-yil 27-iyundagi 190-sonli buyrug‘i bilan tasdiqlangan, sinf rahbari toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq taʼlim muassasasidan tashqarida darsdan keyingi va taʼtil paytidagi oʻquvchilarning xatti-harakatlari uchun amaldagi qonunchilik hujjatlariga muvofiq ota-onalar javob beradi.
Sinf rahbarlari esa javobgarlikka tortilmaydi. Demak bunday holallarda nafaqat sinf rahbariga balki direktor o‘rinbosarlariga nisbatan ham intizomiy jazo choralari qo‘llanilmaydi.
Shuni ham unutmaslik kerakki, O‘zbekiston Respublikasi Oila kodeksining 73-moddasida ota-onalar farzandlarini tarbiyalashga masʼul ekanligi bayon etilgan. Ular farzandlarining salomatligi, aqliy, jismoniy, maʼnaviy va axloqiy rivojlanishi uchun g‘amxo‘rlik qilishlari shart.
@metodmarkaz
Assalomu alaykum hurmatli muhtarama ayollar sizlarni va siz orqali barcha yaqinlaringizni Xalqaro xotin-qizlar bayrami 8-mart bilan muborak bot etaman. Hamisha yuzingizdan kulgu arimasin. Baxtimizga xar doim sogʻ-salomat yurilar. Kelgusi ishlaringizda muofaqiyat va zafarlar yor boʻlsin.
Z I Y O D U L L O
🌸 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни!
💐 Барча мўътабар онажонларимизни, меҳрибон опа-сингилларимизни, гўзалликда тенгсиз қизларимизни байрамлари билан табриклаймиз!
💐 Бахтимизга ҳар доим соғ-омон бўлишларингизни тилаймиз!
⚡️Pedagoglar attestatsiyasi bahorgi taʼtil vaqtida boshlanishini rejalashtirilmoqda
2024-yilning birinchi yarimda oʻtkaziladigan pedagog kadrlar attestatsiyasiga tayyorgarlik boʻyicha onlayn repetitsiyalar 10-mart sanasidan boshlab oʻtkazilishi rejalashtirilmoqda.
Attestatsiyaning asosiy sinovlari esa mart oyining oxirida, bahorgi taʼtil paytlarida boshlanishi rejalashtirilmoqda.
Aniq jadval 10-mart sanasiga qadar eʼlon qilib boriladi.
Bu haqida Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi masʼul xodimi Safarali Xamrayev onlayn muloqot davomida ham maʼlumot bergan edi.
Onlayn repetitsiyalar va test sinovlari oʻtkazish jadvali kanalimiz (@uztdi)da eʼlon qilinadi.
@metodmarkaz
⚡️bugun, 29-fevral kuni pedagog kadrlar attestatsiyasiga hujjat topshirishning oxirgi kuni
Joriy yilning 15-yanvar kuni boshlangan pedagog kadrlar attestatsiyasida ishtirok etish uchun ro‘yxatdan o‘tishi va murojaat yuborish jarayoni 1-martga qadar davom etadi. Bugun va ertaga hujjat topshirish mumkin.
Buning uchun pedagoglar pedkadr.uzedu.uz platformasi, DXM yoki my.gov.uz orqali ro‘yxatdan o‘tishlari lozim.
Hujjat topshirishdan avval o‘zingizni qiziqtirgan savollarga quyidagi javob olishingiz mumkin:
👉 Attestatsiyaga hujjat topshirishda e'tibor bering! To'langan pul qaytarib berilmaydi
👉 Navbatdan tashqari attestatsiya uchun toʻlov miqdori qancha?
👉 Attestatsiya jarayonlari uchun ro’yxatdan o’tishda pedagoglar tomonidan noto’g’ri ma’lumotlar taqdim etilsa, nomzodga nisbatan qanday chora ko’riladi?
👉Talabalar attestatsiyada ishtirok eta oladimi?
👉 Endi ishga yangi kirgan pedagoglar ham attestatsiyada ishtirok etishlari mumkin!
👉Attestatsiyada ishtirok etish uchun yuborilgan murojaat qabul qilinganligi yoki rad etilganligini qanday bilish mumkin?
👉 Joriy attestatsiyada kimlar majburiy va kimlar navbatdan tashqari sifatida ro‘yxatdan o‘tishi lozim?
👉 Endi tugʻruq taʼtilidagi oʻqituvchilar ham attestatsiyada ishtirok etishlari mumkin!
@metodmarkaz
⚡️Ertaga, 29-fevral kuni pedagog kadrlar attestatsiyasiga hujjat topshirishning oxirgi kuni
Joriy yilning 15-yanvar kuni boshlangan pedagog kadrlar attestatsiyasida ishtirok etish uchun ro‘yxatdan o‘tishi va murojaat yuborish jarayoni 1-martga qadar davom etadi. Bugun va ertaga hujjat topshirish mumkin.
Buning uchun pedagoglar pedkadr.uzedu.uz platformasi, DXM yoki my.gov.uz orqali ro‘yxatdan o‘tishlari lozim.
Hujjat topshirishdan avval o‘zingizni qiziqtirgan savollarga quyidagi javob olishingiz mumkin:
👉 Attestatsiyaga hujjat topshirishda e'tibor bering! To'langan pul qaytarib berilmaydi
👉 Navbatdan tashqari attestatsiya uchun toʻlov miqdori qancha?
👉 Attestatsiya jarayonlari uchun ro’yxatdan o’tishda pedagoglar tomonidan noto’g’ri ma’lumotlar taqdim etilsa, nomzodga nisbatan qanday chora ko’riladi?
👉Talabalar attestatsiyada ishtirok eta oladimi?
👉 Endi ishga yangi kirgan pedagoglar ham attestatsiyada ishtirok etishlari mumkin!
👉Attestatsiyada ishtirok etish uchun yuborilgan murojaat qabul qilinganligi yoki rad etilganligini qanday bilish mumkin?
👉 Joriy attestatsiyada kimlar majburiy va kimlar navbatdan tashqari sifatida ro‘yxatdan o‘tishi lozim?
👉 Endi tugʻruq taʼtilidagi oʻqituvchilar ham attestatsiyada ishtirok etishlari mumkin!
👉Parolni tiklash bo‘yicha videoyo‘riqnoma
📩 Qoʻshimcha savollarni Telegram botimiz (✅@uztdibot)ga yuborishingiz mumkin.
✅Ta’lim nazorati rasmiy kanali
⚡️Умрбод олий тоифали ўқитувчи бўлиш учун 15 йил давомида олий тоифани сақлаш керак
Вазирлар Маҳкамасининг 17.09.2021 йилдаги 572-сон қарори билан аттестация низомининг 1-боб 8-д бандига кўра, олий малака тоифасига (бош ўқитувчи лавозимига) эга бўлгандан сўнг олий малака тоифасини (бош ўқитувчи лавозимини) 15 йил давомида сақлаб келган ва узлуксиз иш стажига ега бўлган педагог кадрларга — олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими) тўғридан тўғри (аттестатсиядан ўтказилмасдан) берилиши белгиланган.
Ундан ташқари, тоифасидан қатъий назар педагогик фаолияти бўйича 25 йил ва ундан кўп стажга эга бўлган ва ёшга доир пенсияга чиқиши учун 5 йилдан кўп бўлмаган вақт қолган педагог кадрларга уларнинг амалдаги малака тоифаси тўғридан тўғри (аттестатсиядан ўтказилмасдан) берилади. Яъни улар кейинчалик навбатдаги мажбурий аттестатсияга жалб этилмайди. Лекин исталган вақт ўз ихтиёрларига кўра навбатдан ташқари топширишлари мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йил 2 августгача стажига 15 йил тўлган ва 2 август кунида олий тоифага эга бўлган барчани олий тоифаси сақланиши ва олий тоифа билан иш ҳақи тўланиши ҳам белгиланган.
@metodmarkaz
#TEZKOR_RASMAN
2023 yilda "Tashabbusli byudjet" 2-mavsumida 1500 tadan ortiq ovoz to‘plab g‘olib bo‘lmagan maktab va shifoxonalarni jihozlash bilan bog‘liq bo‘lgan barcha loyihalar g‘olib deb topilib, pul ajratiladigan bo‘libdi.
❗️2023 yil 2-mavsumida 1500 dan ortiq ovoz olgan faqatgina jihozlash, ta’mirlash bilan bog‘liq bo‘lgan loyihalarga pul ajratilar ekan, o‘tgan yilgi 1500 dan ortiq ovoz olgan va g‘olib bo‘lmagan yo‘l yoki boshqa loyihalarga rasman pul ajratilmaydigan bo‘libdi.
@metodmarkaz
#Биласизми
⚡️Совуқ ёки кунниг қисқариб кетганлиги сабабли дарслар вақтини 45 дақиқадан 40 дақиқага қисқартириш мумкин эмас
❓Савол:
Ассалому алайкум. Ҳаво ҳароратининг совуганлиги ҳамда куннинг қисқариб кетганлиги муносабати билан мактабларда дарс вақтини 45 дақиқадан 40 дақиқагача ўзгартириб, танаффуслар вақтини 5 дақиқагача қисқартирсак бўладими?
✅Жавоб:
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сонли қарори билан тасдиқланган "Умумий ўрта таълим тўғрисида"ги Низомнинг 25-бандида таълим муассасаларида ўқув-тарбия жараёнини ташкил этишдаги аниқ муддатлар белгилаб берилган.
✅Яъни, таълим муассасаларида ўқув-тарбия жараёнини ташкил этишда қуйидаги муддатларга тўлиқ амал қилинади:
➡️ ўқув йилининг давомийлиги — 34 ҳафта (I синфлар учун 33 ҳафта);
➡️ ўқув ҳафтасининг давомийлиги — 6 кун (педагогик кенгашнинг қарорига кўра I-IV синфлар учун 5 кун);
➡️ дарс машғулотининг давомийлиги — 45 дақиқа;
➡️ дарс машғулотлари оралиғидаги танаффуснинг давомийлиги — 5-10 дақиқа (ўқув куни ўртасидаги танаффуснинг давомийлиги — 15-30 дақиқа).
❗️Мактаб маъмурияти юқорида белгилаб берилган муддатларга тўлиқ риоя қилиши зарур. Хулоса қилиб айтганда, дарс жараёни вақтини 45 дақиқадан 40 дақиқага қисқартириш мумкин эмас. Аммо дарс машғулотлари оралиғидаги танаффусларнинг давомийлигини 5 дақиқагача қисқартириш мумкин
@metodmarkaz
❓Савол: Мен ҳозиргина навбатдан ташқари аттестация учун тўлов қилдим. Тўловим ўтган ёки ўтмаганлигини қандай билсам бўлади?
❗️Жавоб: Билиш учун Шахсий кабинетингизга кириб тўлов квитанциясини юклаб кўринг. Квитанцияда "Тўланган" деган ёзув бўлса, демак тўловингиз қабул қилинган ҳисобланади.
⚡️Аттестация икки босқичда: умумий 100 баллик тизимда баҳоланади ва икки босқич натижаси қўшилиб қарор чиқарилади
2024 йил 1 январдан бошлаб педагог кадрларга малака тоифасини беришнинг янги тартиби жорий этилди. Унга кўра, аттестация икки босқичда ўтказилади ҳамда биринчи босқичда талабгорнинг мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражаси, иккинчи босқичда – педагогик маҳорати баҳоланади.
✅Янги тартибдаги ўтказиладиган аттестацияда ҳам икки босқич (80+20=100 балл) натижаси қўшилиб қуйидаги тартибда қарор чиқарилади:
🔷 Олий малака тоифали ёки бош ўқитувчи лавозимидаги педагог кадр:
👉 80 балл ва ундан юқори кўрсатгичга эга бўлса - «Аттестациядан ўтди, олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими) сақлансин»;
👉 80 баллдан паст кўрсатгичга эга бўлса - «Аттестациядан ўтмади, биринчи малака тоифаси (етакчи ўқитувчи лавозими) га туширилсин»;
🔷 Биринчи малака тоифали ёки етакчи ўқитувчи лавозимидаги педагог кадр:
👉 80 балл ва ундан юқори кўрсатгичга эга бўлса - «Аттестациядан ўтди, олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими) берилсин»;
👉 70 баллдан 79 баллгача кўрсатгичга эга бўлса - «Аттестациядан ўтди, биринчи малака тоифаси (етакчи ўқитувчи лавозими) сақлансин»;
👉 70 баллдан кам кўрсатгичга эга бўлса - «Аттестациядан ўтмади, иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими) га туширилсин»;
🔷 Иккинчи малака тоифали ёки катта ўқитувчи лавозимидаги педагог кадр:
👉 70 балл ва ундан юқори кўрсатгичга эга бўлса - «Аттестациядан ўтди, биринчи малака тоифаси (этакчи ўқитувчи лавозими) берилсин»;
👉 60 баллдан 69 баллгача кўрсатгичга эга бўлса - «Аттестациядан ўтди, иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими) сақлансин»;
👉 60 баллдан кам кўрсатгичга эга бўлса - «Аттестациядан ўтмади, мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимига туширилсин»;
🔷 Мутахассис ёки олий маълумотли ўқитувчи лавозимидаги педагог кадр:
👉 60 балл ва ундан юқори кўрсатгичга эга бўлса - «Аттестациядан ўтди, иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими) берилсин»;
👉 55 баллдан 59 баллгача кўрсатгичга эга бўлса - «Аттестациядан ўтди, мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозими сақлансин»;
👉 55 баллдан кам кўрсатгичга эга бўлса - “Аттестациядан ўтмади, мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимига мувофиқ эмас.
❗️Эслатма: Навбатдан ташқари аттестацияларда натижасидан қатъий назар тоифа туширилмайди.
@metodmarkaz
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2024 йил 14 февралдаги 03-01/14-623-сонли хати билан 2024-2025-ўқув йили учун умумтаълим муассасаларидаги ўқитувчиларнинг базавий таъриф ставкаларига ҳар ойлик устамалар белгилашда инобатга олишга тавсия этилаётган фан олимпиадалари, кўрик танловлар, мусобақалар ва тадбирлар рўйхати эълон қилинди.
@metodmarkaz
⚡️Методик ишларни оммалаштириш учун ommalashtirish.uz платформасига қандай ҳужжатлар жойлаштирилиши керак?
❓Савол:
Мен ўз методик ишларимни оммалаштириш мақсадида мактаб Педагогик кенгашига топширдим. Агар методик ишларим мактаб миқёсида оммалаштиришга тавсия этилса, ommalashtirish.uz платформасига ўз ишларимни қандай жойлаштираман?
✅Жавоб:
Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2024 йил 7 февралдаги тегишли буйруғи билан тасдиқланган “Ўқитувчиларнинг илғор тажрибасини оммалаштириш тартиби”да бу ҳақида батафсил айтиб ўтилган.
Унга кўра, агар сизнинг методик ишингиз Педагогик кенгаш қарори билан мактаб миқёсида оммалаштиришга лойиқ деб топилса, ommalashtirish.uz платформасига жойлаштирилиб кейинги босқичларга юборилади.
✅Бунда қуйидаги ҳужжатлар ommalashtirish.uz платформасига жойлаштирилиши зарур:
➡️ методик ишингизга таълим муассасаси миқёсида оммалаштирилганлиги тўғрисида Педагогик кенгаш қарорининг электрон (пдф) нусхаси;
➡️ оммалаштириш учун тавсия этиладиган методик ишингиз (методик қўлланма ёки методик тавсия)нинг электрон (PDF) нусхаси;
➡️ ўзингиз тўғрингизда маълумотнома (объективка) ва мутахассислигингиз бўйича диплом нусхаси.
Шундан сўнг сизнинг методик ишларингиз вазирликнинг ҳудудий бўлинмаларида тегишли фанлар бўйича ташкил этилган Ўқув методик кенгаши томонидан ўрганиб чиқилади.
👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.
Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
⚡️Umumiy o‘rta ta’lim tashkilotlarining 5-8-sinf o‘quvchilari o‘rtasida informatika yo‘nalishi bo‘yicha fan olimpiadasini tashkil etish va o‘tkazish tartibi to‘g‘risida
IJRO UCHUN YUBORILMOQDA
@metodmarkaz
Мактаб ошхонасида қандай таомлар тақиқланган?
➡️https://idum.uz/ru/archives/20773
——————
@metodmarkaz
🚗 Автомобил учун 7D поликлар #вариантга сотилади
#дамас
#жентра
#нексия
#кобалт
#спарк
#трекр
Ойлик тўлов 159.000 сўмдан 3 ойга. Олдиндан тўлов йўқ.
☎️ +998933231091
+998918783634
❗️Ўқитувчиларни видеога олиб ижтимоий тармоқларга тарқатганлик учун жавобгарлик бор
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 46-2-моддасида шахсга доир маълумотларни қонунга хилоф равишда йиғиш, тизимлаштириш, сақлаш, ўзгартириш, тўлдириш, улардан фойдаланиш, уларни бериш, тарқатиш, узатиш, эгасизлантириш ва йўқ қилиш,
👉 фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 бараваридан 5 бараваригача;
👉 мансабдор шахсларга эса — 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланган.
Агар ушбу ҳаракатлар маъмурий жавобгарлик қўлланилгандан сўнг 1 йил ичида такрорланса, унда жиноий жавобгарлик чораси қўлланилади (Жиноят кодекси 141-2-моддаси).
☝️Бироқ бу ҳаммаси эмас. Агар ўқитувчи фуқаролик судига ўзига етказилган маънавий зарарни ундиришни сўраб даъво қилса борми?
Фуқаролик кодекси 1021-моддаси иккинчи қисмида зарар ор-номус, қадр-қиммат ва ишчанлик обрў-эътиборини ҳақоратловчи маълумотларни тарқатиш туфайли етказилган бўлса маънавий зарар уни етказувчининг айбидан қатъи назар, қопланиши белгиланган.
Ушбу қоида, айнан ўқитувчинининг видеосини ижтимоий тармоққа жойлаб, унинг қард қимматини, ишчанлик обрўсини тўкаётган шахсларга зарарни қоплаш мажбуриятини юклайди.
Бунда маънавий зарарни қоплаш миқдори жабрланувчига етказилган жисмоний ва маънавий азобларнинг хусусиятига, шунингдек айб товон тўлашга асос бўлган ҳолларда зарар етказувчининг айби даражасига қараб суд томонидан аниқланади.
@metodmarkaz
⚡️ Xalq ta'limi vazirligining 313-sonli buyrug'i ko'ra 3-6-7-sinflar orasida ichki monitoring otkazish belgilangan
❗️Ushbu fayl ichida 4-blokli testlar mavjud bo'lib 3-6-7-sinflar uchun tuzilgan.
💰Oylik bot
«O'QITUVCHI» - kanaliga obuna bo'ling! 👇👇👇
@oqituvchi_ga
https://telegram.me/joinchat/T7PoUfVbP1eh3Fg_
15 yillik stajga ega oliy toifali pedagoglarga umrbod oliy toifali degan sertifikat beriladimi?
Bugun, 28-fevral kuni Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligining rasmiy facebook sahifasida pedagog kadrlarni attestatsiyadan oʻtkazish tartibiga bagʻishlangan jonli muloqot tashkil etildi.
Unda quyidagi savollarga ham javob qaytarildi:
➖ Vazirlar Mahkamasining qarori va MMTV ning ikki qayta bayonotiga koʻra oliy toifam umrbod saqlandi. Menga UMRBOD OLIY TOIFALI degan sertifikat qachon va qay tartibda beriladi?
➖15 yillik staj va 2022-yil 2-avgustgacha oliy toifada umrbod qolganlarning sertifikatini platformaga joylash masalasi nima bo‘lyapti? Bu toifadagi ustozlarni joylardagi mas`ullar tomonidan attestatsiya jalb etish masalasi ko‘p uchramoqda.
Qo'shimcha ma'lumotlarni ushbu kanalimizda berib boramiz👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@metodmarkaz
@metodmarkaz
@metodmarkaz
⚡️"Xorijiy tillarni o‘qitish bo‘yicha eng yaxshi maktab" tanlovining tuman bosqichiga start berilmoqda
Joriy yilning 26-fevral kuni Respublikamiz bo'ylab Prezident sovrini uchun "Xorijiy tillarni o‘qitish bo‘yicha eng yaxshi maktab" tanlovining tuman (shahar) bosqichi o‘tkaziladi.
📊 Tanlovda Respublika bo‘ylab 6442 ta maktab Maktabgacha va maktab ta’limi vazirligining axborot tizimda ro‘yxatdan o‘tgan.
1-bosqichda maktablar 100 ballik tizim bo‘yicha baholanadi: test topshiriqlari uchun — 50 ball, asosiy ko‘rsatkichlar uchun — 50 ball.
➡️ Maktab jamoasining har bir a’zosi sinovlar jarayonida individual baholanib, ishtirokchilarning natijalari umumlashtiriladi va asosiy ko‘rsatkichlarga qo‘yilgan ballar qo‘shilgan holda maktabning umumiy natijasi chiqariladi.
Umumiy natijaga ko‘ra, eng yuqori ball to‘plagan 1-,2- va 3-o‘rinlarni egallagan maktablar g‘olib deb topiladi.
🏆 Tanlov gʻoliblari quyidagi miqdorlarda Prezident sovrini bilan mukofotlanadi:
➖ 1-oʻrin – 100 million soʻm;
➖ 2-oʻrin – 75 million soʻm;
➖ 3-oʻrin – 50 million soʻm.
👉 Tuman (shahar) bosqichida eng yuqori natija qayd etgan maktablar viloyat bosqichiga yo'llanma olishadi.
Xorijiy tillarni o‘qitish bo‘yicha maktabning asosiy ko‘rsatkichlarini baholash mezonlari bilan tanishishingiz mumkin:
@metodmarkaz
⚡️Директорлар ҳар беш йилда бир маротаба аттестациядан ўтказилади
Президент фармонига асосан 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта таълим муассасалари директорларини менежерлик бўйича сертификациялаш тизими жорий этилади. Бунда, директорларга малакавий талаблар аниқ белгиланиб, улар ҳар беш йилда бир маротаба аттестациядан ўтказилади.
👉 @metodmarkaz
❗️15 йил давомида олий тоифада ишлаб келган педаголарга умрбод олий тоифа берилади ва аттестатсиядан озод қилинади
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.09.2021 йилдаги 572-сон қарори билан аттестация низомининг 1-боб 8-д бандига кўра, олий малака тоифасига (бош ўқитувчи лавозимига) эга бўлгандан сўнг олий малака тоифасини (бош ўқитувчи лавозимини) 15 йил давомида сақлаб келган ва узлуксиз иш стажига ега бўлган педагог кадрларга — олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими) тўғридан тўғри (аттестатсиядан ўтказилмасдан) берилади.
Ундан ташқари, тоифасидан қатъий назар педагогик фаолияти бўйича 25 йил ва ундан кўп стажга эга бўлган ва ёшга доир пенсияга чиқиши учун 5 йилдан кўп бўлмаган вақт қолган педагог кадрларга уларнинг амалдаги малака тоифаси тўғридан тўғри (аттестатсиядан ўтказилмасдан) берилади. Яъни улар кейинчалик навбатдаги мажбурий аттестатсияга жалб этилмайди. Лекин исталган вақт ўз ихтиёрларига кўра навбатдан ташқари топширишлари мумкин
‼️ТРКИ-III (C1) Сертификати учун тоифа олишда имтиёз берилмайди.
#ДИҚҚАТ #ТЕЗКОР
⚡️Энди дам олиш кунлари, ишчи ҳодимини телефон қилиб безовта қилган раҳбарлар жаримага тортилади
Қонунга кўра, ишхона томонидан ҳар қандай чақирув шакли, ҳоҳ телефонда ёки смсда бўлсин, ишдан ташқари кунларда мумкин эмас.
❗️Агар ҳодим ”Мени бошлиқлар безовта қилмоқда! дея, тегишли идораларга мурожаат қилса, раҳбарга нисбатан
22 500 000 сўм миқдорда жарима қўлланилади, деб ҳабар бермоқда Австралия ОАВлари.
ЯҚИНЛАРНИ ХАМ ХАБАРДОР ҚИЛИБ ҚЎЙИНГ
Бизга қўшилинг👇🏻
@metodmarkaz
📣 Аттестатсияда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш ва мурожаат юбориш 1 мартга қадар давом этади
✅Мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларининг жорий йилги аттестатсиядан ўтказиш жараёнлари 2024 йил 15 январдан бошланди. Ушбу тоифадаги педагоглар жорий йил январь-июнь ойларида ўтказиладиган аттестатсияда иштирок этишлари учун 1 мартга қадар рўйхатдан ўтиши ва мурожаат юбориши мумкин.
❗️Бунинг учун педагоглар Вазирлик томонидан ишлаб чиқилган pedkadr.uzedu.uz платформаси орқали:
➖Низомда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтиши ва мурожаат юбориши;
➖шахсий кабинети орқали малака синови ўтган куннинг ўзидаёқ аттестация натижалари билан танишиши;
➖аттестация якунида педагогларга бериладиган QR-код қўйилган электрон шаклдаги сертификатларни юклаб олиши мумкин.
🔹Мазкур платформани ҳозирги кунда тегишли вазирлик ва идорларнинг электрон тизимлари билан интеграция қилиш ишлари якунланмоқда.
Маълумот учун: 2023 йилнинг 5-7 декабрь кунлари “pedkadr.uzedu.uz” электрон платформаси орқали 20 та туман (шаҳар) педагоглари иштирокида малака тоифалари беришнинг янги тизими компютерда реал вақт режимида (онлайн) тажриба-синовдан ўтказилди.
@metodmarkaz
#ТЕЗКОР #ДИҚҚАТ #ТАРҚАТИНГ
❌ Ижтимоий тармоқларда ота-оналар боласини мактабга юбормаса 6,8 млн сўм жарима тўлаши ёки 15 суткага қамалиши ҳақида огоҳлантириш хати муҳокама этилмоқда.
⁉️ Жавобгарлик тўсқинлик қилиш ҳолати кузатилса қўлланилиши айтилаяпти. Катта эҳтимол билан "мактабни йиғиштир, ундан кўра қўй боқ, мактабга бормасдан Россияга кетиб ишла, йиғиштир мактабингни диний билим оласан" каби жараёнлар назарда тутилмоқда.
❗️ Бола касал бўлиб қолса, ёки бирон бошқа сабаб билан мактабга боролмай қолса, бу жавобгарликка тортилади дегани эмас. ЧАЛКАШТИРМАНГ!
🔼 ХАБАРНИ МАКСИМАЛ ТАРҚАТИНГ, ОТА-ОНАЛАРНИ ХАБАРДОР ҚИЛИБ ҚЎЙИНГ!
@metodmarkaz
@metodmarkaz
@metodmarkaz