⚡️Oʼquvchi daftar tutmagani uchun uning ota-onasini MJK ning 47-moddasiga asosan ma’muriy javobgarlikka tortish mumkin.
Аssalomu aleykum. Men maktabda informatika fanidan dars beraman. Darsda oʼquvchilar umuman daftar tutmasa yoki daftarim qolib ketibdi deb har hil baxonalar topib umuman daftar tutmasa, oʼqituvchi ayibdormi bunday holatda oʼqituvchiga qonunan jazo bormi oʼqituvchi nima qilishi kerak bunday vaziyatda oʼquvchilar fandan daftar tutmasa oʼqituvchi qonunan ayibdor hisoblanadimi?
YURIST JАVOBI:
Oʼquvchi daftar tutmagani uchun oʼqituvchini emas, ota-onani javobgarlikka tortish kerak.
Birinchidan, Taʼlim toʼgʼrisidagi qonun 51-moddasida voyaga yetmagan taʼlim oluvchilarning ota-onasi va boshqa qonuniy vakillarining bir qator majburiyatlari qayd etilgan boʼlib, unga koʼra yuqoridagi shaxslar:
➖ oʼz bolalarini insonparvarlik, vatanparvarlik, mehnatsevarlik, maʼnaviy, milliy va umuminsoniy qadriyatlarni hurmat qilish ruhida tarbiyalashi;
➖ oʼz bolalarining intellektual, maʼnaviy va jismoniy rivojlanishi uchun shart-sharoitlar yaratishi;
➖ taʼlim-tarbiya jarayoni ishtirokchilarining shaʼni va qadr-qimmatini hurmat qilishi shart.
Аynan mana shu majburiyatlar oʼquvchining qonuniy vakillarining oʼquvchining huquqqa hilof harakatlari uchun javobgarlikni oʼz zimmasiga olishini anglatadi.
Ikkinchidan, Xalq taʼlimi vazirligining 01.07.2021 yil 206-sonli buyrugʼiga asosan tasdiqlangan oʼqituvchilarning lavozim majburiyatlarida oʼqituvchining oʼquvchilarga daftar tuttirish majburiyati qayd etilmagan.
Bunday holatda ota-onaga Maʼmuriy javobgarlik toʼgʼrisidagi kodeks 47-modddasi ikkinchi qismi bilan javobgarlik chorasi qoʼllaniladi.
Yaʼni Xuddi shunday huquqbuzarliklar maʼmuriy jazo chorasi qoʼllanilganidan keyin bir yil davomida takror sodir etilgan boʼlsa:
➖ bazaviy hisoblash miqdorining 5 baravaridan 10 baravarigacha miqdorda jarima solishga sabab boʼladi.
@metodmarkaz
@metodmarkaz
‼️ТРКИ-III (C1) Сертификати учун тоифа олишда имтиёз берилмайди.
Низомнинг 36-банди Умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларининг камида С1 даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификатга эга чет (инглиз, француз, немис, испан, итальян, араб, хитой, япон, корейс, турк, форс, пушту, дари, урду, ҳинд) тили фани ўқитувчиларига навбатдаги мажбурий аттестацияда мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражасини аниқлаш ҳамда ўқув фани бўйича малака синовидан максимал 80 балл берилади ҳамда улар ушбу малака синовидан озод этилади.
P.S Айрим ижтимоий тармоқларда ўтган йиллардаги қарор тарқатилиб, ўқитувчиларда кўплаб саволлар туғилмоқда. Мазкур Сертификатлар учун имтиёзлар фақатгина бир марта, 2022 йил январь-июнь ойларида ўтказилган аттестацияларда берилган. Ундан кейинги даврлар учун эса тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида бекор қилинган.
👉/channel/pka_tdi_uz 👈
👉Murojaatlar uchun: 👉@pkatdi_bot👈
❗️15 yillik ish stajiga ega bo‘lgan o'qituvchilarni attestatsiyaga jalb qilish bo'yicha vazirlik bayonot berdi
2022-yilda ta’lim tashkilotlarida 15 yillik uzluksiz ish stajiga ega bo‘lganligi uchun navbatdagi-majburiy attestatsiyadan ozod qilingan oliy malaka toifali (bosh o‘qituvchi lavozimidagi) pedagog kadrlar joriy yilgi navbatdagi-majburiy attestatsiyalarga jalb qilinmaydi.
➖ O‘zbekiston Respublikasining “Normativ-huquqiy hujjatlar to‘g‘risida”gi Qonunining 41-bandiga asosan normativ-huquqiy hujjatlar orqaga qaytish kuchiga ega emas va ular amalga kiritilganidan keyin yuzaga kelgan ijtimoiy munosabatlarga nisbatan qo‘llanilishi ko‘rsatib o‘tilgan.
Shu munosabat bilan, O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 2-avgustdagi 425-sonli qarori bilan pedagog kadrlarini attestatsiyadan o‘tkazish tartibi to‘g‘risidagi Nizomga kiritilgan o‘zgartirishlar 2022-yilning 2-avgustiga qadar 15 yil uzluksiz ish stajiga ega bo‘lgan hamda oliy toifaga ega (bunda oliy toifaga ega bo‘lganlik davri muhim emas) bo‘lgan pedagoglarga nisbatan tatbiq etilmasligini hamda mazkur masala bo‘yicha O‘zbekiston Respublikasi Xalq ta’limi vazirligining 2022-yil 12-sentabrdagi 03-03/1-4619-son xati hozirgi kunda ham o‘z kuchida ekanligini ma’lum qilamiz.
❗️ Bu haqida vazirlikning ijtimoiy tarmoq sahifalarida ham o‘z vaqtida rasmiy munosabat berilgan.
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 17-sentabrdagi 572-son qarori bilan tasdiqlangan “Maktabgacha, umumiy o‘rta, o‘rta maxsus, professional va maktabdan tashqari ta'lim tashkilotlari pedagog kadrlarini attestatsiyadan o‘tkazish tartibi to‘g‘risida”gi Nizomda navbatdagi majburiy attestatsiyaga jalb etilmaydigan pedagoglar ro‘yxati keltirib o‘tilgan.
MMTV
👉/channel/xalqtaliminfo
⚡️⚡️⚡️ #ПКА_2024_Энг_долзарб_саволларга_жавоблар!
⁉️МАЛАКА ТОИФАСИНИ ОЛИШ УЧУН МАЛАКА ОШИРИШ ТАЛАБ ҚИЛИНМАЙДИ (ЧҚТБ фани ўқитувчилари бундан мустасно)!
❓Савол: ✍️ Мен Тошкент шаҳри Сергели туманидаги 565- ДМТТ да инглиз тили фани ўқитувчисиман. Ҳозирги малака тоифам иккинчи, 2022 йилда олганман. Саволим: мен навбатдан ташқари 1 тоифага топширмоқчи эдим, лекин методистимиз "малака ошириш вақтингиз келди, биринчи малака оширишга борасиз" - деяпти. Шу тўғрими? Малака ошириши аттестацияга алоқаси борми? 2019 февраль ойида охирги марта малака оширганман. (Т.М.Д)
❗️Жавоб: Бу нотўғри албатта (методистнинг гаплари)! Сиз тоифа олишингиз учун малака оширишдан ўтган бўлишингиз талаб қилинмайди.
Асос: Низомнинг 23-банди Бевосита давлат хизматлари марказларига мурожаат қилинганда педагог кадр номидан давлат хизматлари маркази ходими, Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки Таълим инспекциясининг расмий веб-сайти орқали мурожаат қилинганда эса педагог кадрнинг ўзи мустақил равишда НИЗОМга 2-иловага мувофиқ сўровномани (кейинги ўринларда — сўровнома) электрон тарзда тўлдиради.
📌Сўровномага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
📍педагог кадрнинг таълим тўғрисидаги ҳужжати (хорижий давлатда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатни Ўзбекистон Республикасида тан олиш ҳақидаги гувоҳнома);
📍қайта тайёрлаш курсларидан ўтганлиги ҳақидаги диплом нусхаси (агар мавжуд бўлса);
📌Педагог кадрлардан ушбу бандда кўрсатилмаган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш тақиқланади.
‼️Тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг ҳаққонийлигига педагог кадр масъул ҳисобланади.
P.S. Аттестацияда иштирок этиш учун юбориладиган ҳужжатлар орасида малака ошириш Сертификати талаб қилинмаган.
👉/channel/pka_tdi_uz 👈
👉Murojaatlar uchun: 👉@pkatdi_bot
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг турлари қуйидагилардан иборат:
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси;
Ўзбекистон Республикасининг қонунлари;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари;
вазирликлар ва идораларнинг буйруқлари ҳамда қарорлари;
маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари.
Кўриниб турибдики, бу ерда Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари дан кейин вазирликларнинг қарорлари қуйидаги ўринда турибди. Ўзбекистон Республикасининг қонунлари эса Вазирлар Маҳкамасидан юқорида.
Шу билан бирга мазкур қонуннинг 18-моддасига кўра турли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг юридик кучи бўйича ўзаро нисбати Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилган органларнинг ваколатларига ва мақомига, ушбу ҳужжатларнинг турларига, шунингдек норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинган санага мувофиқ белгиланади.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ўртасида тафовутлар бўлган тақдирда юқорироқ юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжат қўлланилади.
Орадан бир йил ўтиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 692-сонли яна битта қарори қабул қилинди. Мазкур қарор билан 572-сонли қарорнинг 6-бандига ҳеч қандай ўзгартиш киритилгани йўқ. Таълим соҳасини ўйинчоқ қилишгани етмагандек, жилла қурса қонун меъёрларини қўллаш тартибини бироз ўрганиб олмаган айрим мутасаддилар эса эндиликда 2022 йил 2 августгача олий тоифада бўлган ва 15 йил узлуксиз педагогик стажига эга ходимлар устидан майнавозчиликни бошлашди. Нима эмиш, улар аттестация жараёнига жалб этилади, уларга қўлланган тартиб бекор бўлганмиш.
Бу ёғи қизиқ бўлдику, ўқитувчи нима десак ишонаверади дейдими булар. 2022 йил 2 августда киритилган ўзгартишлар якуни бўйича 2 августгача олий тоифадаги 15 йиллик стажи борлар умрбодликка қолганлиги аниқ бўлса, 692-сонли қарорда унга ҳеч нарса ўзгартиш киритилмаган бўлса қайси асос билан аттестацияга жалб этилади? Агар жалб этилганда 2022 йил 2 августдаги қарорга асосан жалб этилиши айтиларди ва кўрсатма берилардику. Бунинг учун юридик факультетни битириш ёки ҳуқуқий экспертиза шарт эмаску.
Бошқача тарзда тушунтириш керак бўлса мана эшитинг жаноблар. Бир одам жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми а банди билан айбланиб, суднинг ҳукмига кўра 2008 йилда 5 йил озодликдан маҳрум этилди. Судланувчи жазо муддатини 4 йилини ўтаётганда 2012 йили ушбу кодекснинг шу қисмига ўзгартиш киритилиб бу каби жиноятга 8 йил озодликдан маҳрум этиш тартиби киритилди. Энди маҳкумга бориб, ўртоқ судланувчи, сиз аслида 1 йилдан кейин жазо муддатингизни ўтаб бўлиб озодликка чиқишингиз керак эди. Бироқ кеча кодексга ўзгаритиш киритилди. Энди сиз яна 4 йил ўтирасиз дейдими? Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг ҳатти-ҳаракати юқоридаги мисолдан фарқи нимада?
Ўша пайтда таълим инспекцияси раҳбари Тошкенбоевнинг видеомурожаати, вазирликнинг тушунтириш хати, вазирнинг баёноти айниқса Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисидаги қонун қаёқда қолди-ю, амалдаги ММТвазирлигининг масъуллари нима деяпди. Бу нима? Ўзбекистондаги бир неча минглаб педагогларни касбидан бездириб, Ўзбекистон Республикаси Қонунларига, Бош вазирга, Вазирлар Маҳкамасига ишончсизлик уйғотишга қаратилган саботажми ёки бошқа манфаатли нимадир ётибдими.
15 кундан бери шу масала иштимоий тармоқларда баҳс ва мунозаларга сабаб бўлаётганини кўрган вазирлик нега айнан шу саволга келганда гапни бошқа ёққа олиб қочмоқда. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тўғри нотўғрилигини, керак бўлса уни қўллаш амалиёти амалдаги меъёрларга мослигига масъул бўлган Адлия вазирлиги, Ўзбекистонда қонун ва қонуности ҳужжатларни аниқ ва бир хилда бажарилиши устидан назорат қилувчи Бош прокуратура тизими нега бу масалада четда томоша қилиб ўтиришгани ҳам ажабланарли. Бошқа соҳада шу каби норозиликлар бўлса 3 соат ичида жуда ўзлари бўлмасада матбуот хизмати раҳбари муносабат беришга етган юрак нега Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг ҳаракати юзасидан баёнот бера олишмаяпди.
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
TOIFANI HIMOYA QILISH HAM MAJBURIY ATTESTATSIYA MUDDATINI UZAYTIRADI
Ko'pchilikdan savol bo'lyapti, "2019 da majburiyga qatnashib 1-toifa olganman. Undan keyin 3-4 marta navbatdan tashqari topshirib oliyga o'ta olmadim. 2022 da topshirganimda 1-toifani himoya qilgan edim. Endi 2019da majburiy topshirganim uchun 2024 da yana majburiy topshiramanmi va bu topshirishimda C1 sertifikatim menga imtiyoz beradimi?" deb so'rashyapti.
Bir narsani biling, navbatdan tashqari topshirib toifani himoya qilsangiz ham sizga yangi muddat bilan yangi sertifikat beriladi. Navbatdagi majburiy faqat oxirgi marta majburiy topshirganizga qarab belgilanmaydi. Navbatdan tashqari topshirib toifa olsangiz ham, himoya qilsangiz ham yangi 5 yil muddatlik sertifikat olasiz. Bu degani shu bilan navbatiz 5 yildan keyin keladi degani. Navbatdan tashqari yetarli bal to'play olmasangiz muddat yangilanmaydi xolos. Qolgan natijalarda sertifikat muddatingiz yangilanadi. 2022-yilda navbatdan tashqari topshirib toifani himoya qilganingiz uchun, keyingi navbatingiz 2027-yilda keladi.
Sertifikat imtiuyozi ham faqat navbatdagi majburiy attestatsiyada beriladi.
📚 @metodmarkaz
Чет тили фани ўқитувчилари учун малака синовлари қандай шаклда ўтказилади?
@metodmarkaz
Чет тили фани ўқитувчилари учун малака синовлари қандай шаклда ўтказилади?
Савол: Мен Андижон вилояти Қўрғонтепа туманидаги 43-мактабнинг инглиз тили фани ўқитувчисиман. Тоифам иккинчи.Саволим: Баҳорда бўладиган аттестацияда инглиз тили ўқитувчилари қай тартибда имтиҳон топширади? Тест бўладими ёки 4 та йўналишдами? (Т.С.Я)
Жавоб: Низомнинг 37-бандида: Ўқув фани бўйича малака синовлари:
Мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражасини аниқлаш ҳамда ўқув фани бўйича малака синовлари чет тили фани ўқитувчилари учун тинглаб тушуниш, ўқиш, ёзиш ва гапириш кўникмасини баҳолашга қаратилган ижодий синовлар шаклида ўтказилиши ҳамда Мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражасини аниқлаш ҳамда ўқув фани малака синовлари чет тили фани ўқитувчилари, маданият ва санъатга, жисмоний тарбия ва спортга ихтисослаштирилган таълим ташкилотлари педагог кадрлари ҳамда таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия ва чет тили фани ўқитувчилари учун тест синовлари шаклида ҳам ташкил этилиши мумкинлиги;
Низомнинг 31-бандида: Педагог кадрлардан ҳужжатларни қабул қилиш ҳар йили 1 март ва 1 октябрь саналарида тўхтатилиши, Ваколатли вазирликлар томонидан мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагоглари учун мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражасини аниқлаш ҳамда педагогик маҳоратини баҳолаш, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотлари педагоглари учун ўқув фани бўйича малака синовлари (кейинги ўринларда – малака синовлари)ни ўтказиш шакли ҳамда жадвали ҳар йили 10 март ва 10 октябрга қадар тасдиқланиб, уларнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади, тегишли вазирликлар ва идораларга ҳамда SMS-хабарнома орқали педагог кадрларга юборилиши-белгилаб қўйилган.
P.S. Чет тили (инглиз, француз, немис, испан, итальян, араб, хитой, япон, корейс, турк, форс, пушту, дари, урду, ҳинд) тили фани ўқитувчилари учун малака синов шакли (тест ёки тинглаб тушуниш, ўқиш, ёзиш ва гапириш кўникмасини баҳолашга орқали амалга оширилиши) ҳар йили январь-июнь ойлари аттестацияси учун 10 мартга қадар, август-декабрь ойлари аттестацияси учун 10 октябрга қадар эълон қилинади!
@metodmarkaz
#Sõragan_edingiz
Pedagog xodimlarni attestatsiyaga jalb etish muddatlari qanday?
Pedagog kadrlar har besh yilda bir marta navbatdagi majburiy attestatsiyadan o‘tkaziladi.
Ilgari attestatsiyadan o‘tmagan ishga yangi qabul qilingan pedagog kadrlarga yoki oliy ta’lim tashkilotlarini bitirib birinchi bor ishga kirgan pedagog kadrlar kasbiy faoliyatiga uch yil to‘lgandan so‘ng navbatdagi majburiy attestatsiyadan o‘tkaziladi.
Navbatdagi majburiy attestatsiya natijalariga ko‘ra amaldagi malaka toifasi (lavozimi) oshirilgan, saqlangan yoki tushirilgan, shuningdek, navbatdan tashqari attestatsiya natijalariga ko‘ra amaldagi malaka toifasi (lavozimi) oshirilgan yoki saqlangan pedagog kadrlar navbatdagi majburiy attestatsiyaga besh yildan so‘ng jalb etiladi.
Pedagog kadrlarning majburiy attestatsiyaga o‘z muddatida jalb etilishi uchun pedagog kadr faoliyat ko‘rsatayotgan ta’lim tashkilotining rahbari shaxsan javobgar hisoblanadi.
Asos: Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 17-sentabrdagi 572-son qarori bilan tasdiqlangan nizomning 4-bandi.
👉/channel/xalqtaliminfo
⚡️⚡️⚡️ #ПКА_2024_Энг_долзарб_саволларга_жавоблар
❓Савол: Тўловни ИНВОЙС рақами орқали қилинг дейишяпти. ИНВОЙС рақамини қаердан олиш мумкин?
❗️Жавоб: ИНВОЙС рақами тўлов хабарномаси (квитанция)да ёзилган бўлади.
📍Тўлов хабарномаси (квитанция)ни ҳар бир педагог шахсий кабинетидан юклаб олиши мумкин.
📍Шахсий кабинет мурожаати муваффақиятли юборилган педагоглар учун очилади.
📍Шахсий кабинетга мурожаат юборишда ишлатилган телефон рақамига юборилган логин ва пароль орқали кирилади.
P.S Тўловларни Payme, Click, Upay, Paynet - электрон тўлов тизимлари орқали амалга ошириш мумкин
👉/channel/pka_tdi_uz 👈
👉Murojaatlar uchun: 👉@pkatdi_bot👈
⚡️⚡️⚡️ #ПКА_2024 #ПЕДАГОГЛАРГА_ЁРДАМ
⁉️Мактабгача таълим ташкилотларининг ходимлари тоифа олишлари учун қайси фанлардан малака (тест) синовлари топширади?
❗️Жавоб: Низомнинг 18-банди Педагог кадрлар олий маълумот олганлиги ёки қайта тайёрлаш курсларидан ўтганлиги ҳақидаги дипломда (кейинги ўринларда — диплом) кўрсатилган тайёрлов, таълим йўналиши, мутахассислик ёки ихтисослигига мос келадиган ўқув фанлар бўйича аттестациядан ўтади.
✅ Педагог кадрларнинг дипломида биттадан ортиқ тайёрлов ёки таълим йўналиши, мутахассислик ёки ихтисослик кўрсатилган бўлса, улар дарс бераётган ҳар бир ўқув фани бўйича алоҳида аттестациядан ўтади,
💯Каналимизга аъзо бўлинг ва барча янгиликлар билан биринчилардан бўлиб танишинг!
👉/channel/pka_tdi_uz 👈
👉Murojaatlar uchun: 👉@pkatdi_bot👈
⚡️⚡️⚡️#ПКА_2024_ПЕДАГОГЛАР_УЧУН_МУҲИМ_ЭСЛАТМА!
‼️Аттестацияда иштирок этиш учун мурожаат юбориш 1 мартга қадар давом этади!
📌 Ҳар бир вилоят марказида, яъни Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг ҳудудий бошқармаларида мурожаатларни ўрганиш бўйича ишчи гуруҳлар фаолият олиб бормоқда.
📌 Навбатдаги-мажбурий аттестацияда иштирок этиш учун юборилган мурожаатлар юборилган кундан бошлаб бир ой муддат ичида ўрганиб чиқилади.
📌 Навбатдан ташқари аттестацияда иштирок этиш учун юборилган мурожаатлар эса тўлов қилинган кундан бошлаб бир ой муддат ичида ўрганиб чиқилади.
📌Навбатдан ташқари аттестация учун тўлов қилинмаса, мурожаатлар электрон базада кўринмайди ва ўрганиб чиқилмайди.
📌Мурожаатнинг ўрганиш натижалари билан педагоглар ўзларининг шахсий кабинетинлари орқали танишиб чиқишлари мумкин.
📌Педагог кадрлар аттестацияси ёки мурожаат юбориш жараёнлари бўйича саволларингиз бўлса, ҳудудлардаги ишчи гуруҳларига мурожаат қилишингиз мумкин!
👉/channel/pka_tdi_uz 👈
👉Murojaatlar uchun: 👉@pkatdi_bot👈
Maktabgacha va maktab ta’limi vaziri jamgʻarmasi hisobidan har oylik
ustama olish uchun nomzodlarni 1-bosqich test sinovlari orqali saralash
boʻyicha REGLAMENT
👉2024-yilda har oylik ustama to‘lanadigan malakali pedagog kadrlarning cheklangan soni 1 250 etib belgilandi!
⚡️️QUYIDAGI PEDAGOGLAR NAVBATDAGI MAJBURIY ATTESTATSIYAGA JALB ETILMAYDI
🔹fan nomzodi, falsafa doktori (Doctor of Philosophy (PhD) yoki fan doktori (Doctor of Science (DSc) darajasiga hamda Oliy attestatsiya komissiyasi tomonidan berilgan katta ilmiy xodim, dotsent va professor ilmiy unvoniga ega bo‘lgan pedagog kadrlar;
🔹oliy malaka toifa (bosh o‘qituvchi lavozimi)ga ega bo‘lganidan so‘ng oliy malaka toifani 15 yil davomida saqlab kelgan va uzluksiz ish stajiga ega bo‘lgan pedagog kadrlar;
🔹pedagogik faoliyat bo‘yicha 25 yil va undan ko‘p ish stajiga ega bo‘lgan pedagog xodimlar;
🔹yoshga doir pensiyaga chiqishi uchun 5 yildan ko‘p bo‘lmagan vaqt qolgan pedagog xodimlar;
🔹pedagogik faoliyat bilan shug‘ullanayotgan pensiya yoshiga to‘lgan pedagog kadrlar;
🔹pedagogik faoliyat bo‘yicha uch yildan kam bo‘lgan ish stajiga ega pedagog kadrlar;
🔹homilador ayollar, ular homilador bo‘lgan davrda hamda ishga chiqqanidan keyin bir yil davomida;
🔹homiladorlik va tug‘ish hamda bolani parvarish qilish ta’tillarida bo‘lgan ayollar, ular ta’tilda bo‘lgan davrda hamda ishga chiqqanidan keyin bir yil davomida;
🔹pedagogik faoliyat bilan shug‘ullanayotgan uch yoshgacha bolalari bor ayollar;
🔹uzoq (uch oydan ortiq vaqt mobaynida) davolanishni o‘tayotgan pedagog kadrlar, ular davolanayotgan davrda hamda ishga chiqqanidan keyin olti oy davomida;
🔹malaka toifasi to‘g‘ridan-to‘g‘ri berilgan yoki bir pog‘ona oshirilgan pedagoglar, ularga toifa berilgan vaqtdan boshlab keyingi besh yil davomida;
🔹respublika va chet el davlatlariga o‘qishga, qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslariga yuborilgan pedagog kadrlar;
🔹ijtimoiy muhofazaga muhtoj, ish topishda qiynalayotgan va mehnat bozorida teng shartlar asosida raqobatlasha olmaydigan shaxslar uchun eng kam miqdordagi ish o‘rinlariga zaxiraga olib ishga joylashtirilgan pedagog kadrlar, bu ish joylariga qabul qilingan kundan boshlab uch yil davomida.
🔹qonunchilik hujjatlariga muvofiq mazkur bandda ko‘rsatilmagan boshqa pedagog kadrlar ham navbatdagi majburiy attestatsiyadan ozod qilinishi mumkin.
⚠️Navbatdagi majburiy attestatsiyaga jalb etilmaydigan pedagog kadrlar o‘z xohishiga ko‘ra navbatdan tashqari attestatsiyadan o‘tishlari mumkin
@metodmarkaz
1-sinf o‘quvchilari uchun qo‘shimcha bir haftalik ta’til beriladi
Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 15-martdagi 140-son qarori bilan tasdiqlangan "Umumiy o‘rta ta’lim to‘g‘risida"gi Nizomning 26-bandiga ko'ra 1-sinf o‘quvchilari uchun fevral oyi davomida qo‘shimcha bir haftalik ta’til berilishi belgilangan.
Ta'til fevral oyining aynan qaysi kunlariga to‘g‘ri kelishi hududiy maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi va hududiy bo'linmalari tomonidan yoki har bir maktab pedagogik kengashi tomonidan mustaqil ravishda belgilanadi.
Ma'lumot uchun: Ayni vaqtda ko'plab hududiy maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmalari tomonidan 1-sinflar uchun 5-10 fevral kunlari qo'shimcha ta'til kunlari etib belgilanmoqda.
@metodmarkaz
@metodmarkaz
@metodmarkaz
@metomarkaz
@metodmarkaz
Ayrim oliy toifali o'qituvchilarning malaka toifasi umrbod saqlanib qoldi
Shunday qilib, 2022-yilning 2-avgustiga qadar 15 yil uzluksiz ish stajiga ega bo‘lib olgan oliy toifali o'qituvchilarning malaka toifasi umrbod saqlanib qoladigan bo'ldi.
Ya'ni, shu toifadagi o'qituvchilarning omadi keldi. Ularni tabriklaymiz. Bu yil vazirlik tomonidan mana shu toifaga kiruvchi pedagoglarga umrbod amal qiladigan sertifikat ham berilsa kerak. Buni endi aniqlashtirib ko'ramiz.
👉/channel/xalqtaliminfo
#Eslatma
Mart-may oylarida attestatsiya (test) sinovlari o‘tkaziladi
Ma'lumki, yanvar-iyun oylari attestatsiyasida ishtirok etish uchun ro‘yxatdan o‘tish va murojaat yuborish joriy yilning 15-yanvaridan boshlangandi.
Attestatsiyada ishtirok etish uchun murojaatlar yuborish esa 1-martga qadar qadar davom etadi. Yanvar-fevral oylarida murojaatlar qabul qilinib, mart-may oylarida malaka (test) sinovlari o‘tkaziladi.
Attestatsiya (test) sinovi jarayonlari aniq sanalari va joylari haqida Maktabgacha va maktab ta’limi vazirligining rasmiy veb sayti hamda ijtimoiy tarmoq sahifalari orqali e’lon qilinadi.
Attestatsiya (test) sinovlari yakunlangach, iyun oyida testdan muvaffaqiyatli o'tgan pedagog kadrlarga sertifikatlar tarqatiladi.
👉/channel/xalqtaliminfo
⚡️MENEJERLIK O’QUV KURSLARIDA O’QISH HAMDA MENEJERLIK SERTIFIKATINI OLISH TARTIBI
BO‘YICHA AYRIM SAVOLLARGA OYDINLIK KIRITAMIZ
✅Endilikda viloyat MMTB tomonidan menejerlik sertifikatiga ega nomzodlardan maktab direktorlari zaxirasi shakllantiriladi.
✅Bunda maktab direktorlarining vakant lavozimlariga nomzodlar faqat menejerlik sertifikati mavjud va zaxiraga kiritilgan kadrlar orasidan tanlab olinadi.
✅Menejerlik sertifikatini olmoqchi bo‘lgan nomzodlar kamida bakalavr darajasiga va maktab direktorligi uchun belgilangan malaka talablariga ega bo‘lishi kerak.
✅Menejernlik sertifikatiga ega bo‘lmoqchi bo‘lgan nomzodlar manager.uzedu.uz onlayn platformasi orqali ro’yxatdan o’tib, shartnoma asosida A.Avloniy instituti tomonidan tashkillangan o‘quv kurslarda 1 oy davomida o‘qishi va yakunda imtihon topshirishi talab etiladi.
✅Platformada ariza tasdiqlangandan so’ng shaxsiy kabinetga shartnoma yuboriladi. Tanishib chiqqandan so’ng, to’lovni click, payme yoki bank orqali to’lov amalga oshirilishi mumkin.
✅O‘qish jarayoni nomzodlarning tanloviga ko‘ra online yoki offline shakilda bo‘ladi ( onlayn o’quvlar tashkil etilishi rejalashtirilmoqda).
✅Nomzod ish jarayondan ajralgan holda o‘qisa ish haqqi saqlanmaydi.
✅Direktorlarning menejerlik sertifikati uchun o‘quv kurslardagi ishtiroki bo‘yicha har yili 1-dekabrga qadar reja-taqsimoti tasdiqlanadi.
✅Reja-taqsimot bo‘yicha o‘qiyotgan direktorlar bepul o‘qiydi
Amaldagi direktorlar o’quvlarga ishdan ajralgan holda jalb etiladi. Bunda ish haqqi saqlanadi, hizmat safari harajatlari asosiy ish joyidan qoplanadi.
✅O‘qishni muvaffaqiyatli tugatib, yakuniy imtihonlardan o‘tib tegishli menejerlik sertifikatini qo‘lga kiritgan rahbar xodimlarga 2024 yil sentabr oyidan boshlab ish haqqiga qo‘shimcha ustama to‘lash nazarda tutilgan. Maktab direktori 50%, direktor o‘rinbosarlari bo‘lsa 30% miqdorida qo‘shimcha ustama berilishi belgilangan.
✅Barcha ariza topshiruvchilar “Menejerlik o’quv kursni o'qiydi va bir xil "Menejerlik sertifikati"ga ega bo'ladi.
Direktor va direktor o’rinbosari uchun alohida kurs mavjud emas.
✅Yakuniy sinovlar 25 ta test, keys hamda amaliy topshiriqlardan iborat tarzda shakllantiriladi. Test va keys topshiriqlarini bajarish uchun jami 120 daqiqa vaqt beriladi.
Amaliy topshiriqlar taqdimot qilinadi va baholash mezonlari asosida baholanadi.
✅Yakuniy test sinovlar uchun 50 ball, keys topshiriqlari uchun 10 ball va amaliy topshiriqlar uchun 40 ball, jami 100 ball beriladi.
✅70 balldan yuqori natija koʻrsatgan nomzodlar yakuniy sinovni muvaffaqiyatli topshirgan hisoblanadi va ularga QR-kod qoʻyilgan elektron shaklda menejerlik sertifikati beriladi.
✅Menejerlik sertifikati 5 yil davomida amal qiladi.
‼️‼️01.02.2024 dan boshlab direktorlikka nomzodlar uchun o’quv mashg’ulotlari boshlanadi.
Amaldagi direktorlar uchun o’quv kurslar boshlanishi haqida tez orada habar beriladi.‼️‼️
Asos: Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 25-dekabrdagi 681-sonli qarori
Ё юқоридаги ҳар икки тизим ММТвазирлиги билан келишиб олганми.
Ё ММТ вазирлигининг ҳозирда қонунга зид ҳаракатларига бир нима дейиш учун уларда ваколат олиб ташланганми. Ёки Республикада Қонунлардан кўра ММТвазирлигинг кўрсатмаси биринчи ўринга олиб қўйилганини билмай қолдикми?
Ҳурматли Адлия вазирлиги ва Бош прокуратура масъуллари! Қарор ижросидаги бу номутаносибликка аниқлик киритишда тизимингиздаги бошқарма орқали аниқлик киритиб ижобий ҳал қилиб берсангизлар юртимиздаги айнан шу муаммода турган, таълим тизими ва қонунларни ижроси нотўғри талқин этаётганлардан кўнгли совиб, ишига қараб эътибор олмагач бундан буёғига эътиборга яраша ишлайдиган мингга яқин педагогларнинг қонуний ҳуқуқ-манфаатларини ҳимоя қилган бўлардингиз
@metodmarkaz
@metodmarkaz
@metodmarkaz
АТТЕСТАЦИЯ МОЖАРОСИ
ҚОНУН ЮҚОРИ ТУРАДИМИ ЁКИ МАКТАБГАЧА ВА МАКТАБ ВАЗИРЛИГИНИНГ ОҒЗАКИ КЎРСАТМАСИМИ?
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.09.2021 йилдаги 572-сонли қарори 1-иловаси 6-бандига кўра таълим ташкилотларида 15 йиллик узлуксиз иш стажига эга бўлган олий малака тоифали (бош ўқитувчи лавозимидаги) педагог кадрлар мажбурий аттестациядан ўтмаслиги белгиланган эди.
Шунга асосан, 2017 йилда олий тоифа олган ва 15 йилдан ортиқ стажга эга педагоглар 2022 йил май-июнь ойларида аттестацияга жалб этилмади. Орадан 3 ой ўтиб Вазирлар Маҳкамасининг 02.08.2022 йил кунги 425-сонли “ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРИ ЖАМҒАРМАСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА”ги қарори эълон қилиниб, унинг 2-иловаси 11-бандига асосан ушбу тартибга, яъни 572-сонли қарорнинг 1-иловаси 6-бандига ўзгартиш киритилди. Яъни, эндиликда аввалгидек 15 йил узлуксиз педагогик стажи ва олий тоифали бўлган ходимнинг тоифаси умрбодликка сақланиши учун энди олий тоифани 15 йил ҳимоя қилган бўлиши кераклигига алмаштирилди. Қайтариб айтаман, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.09.2021 йилдаги 572-сонли қарори бекор бўлмади, фақат унинг 1-иловаси 6-бандига ўзгартиш киритилди.
Ана шу пайтда 2022 йил 2 августга қадар, яъни 15 йиллик педагогик узлуксиз стажга эга бўлган бир неча минглаб олий тоифали ўқитувчилар ушбу қарорга эътироз билдиришди. Шундоқ ҳам “тажриба қуёнчаси” бўлиб келган педагогларнинг устидан калака қилгандек иш юритишни бошлашганди. Чунки, 2022 йилдаги аттестация жараёнида 572-сонли қарор амалда бўлган. Бу ерда педагогнинг айби нимада? Улар Вазирлар Маҳкамасининг 572-сонли қарори асосида аттестациядан ўтишмаганди.
Сўнг собиқ Халқ таълими вазирлиги ва шахсан вазирнинг ўзи ҳамда бир қатор таълимга оид мутахассислар томонидан баёнот ва муносабат билан чиқиб, хавотирга ўрин йўқлигини, Ўзбекистонда қонун устиворлигини, 2022 йил 2 августдаги 425-сонли қарор чиққунга қадар 15 йиллик педагогик иш стажига эга олий тоифали педагогларнинг тоифалари умрбод сақланиб қолишини билдириб ўтганди. (хат, баёнот ва муносабатлар илова қилинади /channel/bakhtiyor_saidov), (/channel/uzedu/18270), /channel/xalqtaliminfo
Мана ўша муносабатдан парча: Ўзбекистон Республикасининг “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги қонунига асосан, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар орқага қайтиш кучига эга эмаслиги белгиланганлиги муносабати билан, 2022 йил март-май ойларида ўтказилган аттестация даврида 15 йиллик узлуксиз иш стажига эга бўлган олий малака тоифали ўқитувчиларнинг мавжуд тоифалари умрбод сақланиб қолинишини маълум қиламиз.
Ҳақиқатдан ҳам ўша пайтда берилган муносабат ва тушунтириш амалдаги қонунларга мос равишда берилгани боис бу тоифадаги педагоглар Ўзбекистонда қонун устиворлигидан кўнгиллари хотиржам тортганди. Зеро, 2021 йил 20 апрелда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ-682-сонли “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонунининг 41-моддасига кўра Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар орқага қайтиш кучига эга эмас ва улар амалга киритилганидан кейин юзага келган ижтимоий муносабатларга нисбатан қўлланилади, бундан ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно.
Ўзбекистон Республикаси қонунининг амал қилиши у амалга киритилгунига қадар юзага келган ижтимоий муносабатларга нисбатан қонунда тўғридан-тўғри назарда тутилган ҳоллардагина татбиқ этилади. Агар қонунда мазкур қонун қабул қилингунига қадар жавобгарликка сабаб бўлмаган ёки енгилроқ жавобгарликка сабаб бўлган хатти-ҳаракатларни содир этганлик учун юридик ва жисмоний шахсларнинг жавобгарлигини жорий этиш ёхуд кучайтириш назарда тутилса, шунингдек агар қонуннинг қўлланилиши натижасида юридик ва жисмоний шахсларга моддий зарар етказиладиган бўлса, қонунга орқага қайтиш кучини беришга йўл қўйилмайди.
Қонуннинг 6-моддасига кўра Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг турларига қўйидагилар киради:
❓Мактабда ўқийдиган фарзандимнинг телефонини ўқитувчиси олиб қўйибди. Шахсий мулк бўлса, уни олишга ҳаққи борми?
Қонунчиликка асосан, ўқув машғулотлари ва тадбирлар бошланишидан олдин таълим олувчилар телефонини ўчириб қўйиши ҳамда сумкасига солиб қўйиши шарт.
❌ ТАҚИҚЛАНАДИ
Таълим олувчиларга қуйидагилар қатъиян тақиқланади:
🟢 телефонини бўйнига осиб олиш, кўкрак чўнтакларида, шим, юбкалари чўнтакларида ва шу кабиларда сақлаш;
🟢 телефон аккумуляторини зарядлаш учун таълим муассасаси электр тармоқларига улаш;
📱Телефони ёрдамида:
🟢 атрофдагиларга зўравонлик, шафқатсизлик, порнографияни тарғиб қилувчи видео ва суратларни намойиш қилиш;
🟢 таълим муассасасининг нуфузига, шу жумладан, зўравонлик ва вандализм ҳолатларини суратга олиш ва кейинчалик уларни атрофдагиларга намойиш этиш йўли билан зарар етказиш;
👨🏫 Ўқув машғулотлари вақтида:
🔵 телефон орқали сўзлашиш ҳамда SMS (ММS) ва бошқа турдаги хабарларни жўнатиш;
🔵 телефонни стол устига қўйиш;
🔵 мусиқа тинглаш;
🔵 сурат ва видео тасвирларни кўрсатишда телефондан фойдаланиш, тасвир кўриш, диктофон, калкулятор, календарь, блокнот, ён дафтарча кабилар сифатида фойдаланиш;
🔵 суратга олиш ва видео тасвирга тушириш;
🔵 телефон орқали бошқа хизматлардан фойдаланиш.
⚠️ РУХСАТ ЭТИЛАДИ
➡️ Таълим муассасасида таълим олувчиларга машғулотлар ва тадбирлар оралиғида фақат асосли ва кечиктириб бўлмайдиган зарур ҳолатларда ота-онаси (уларнинг ўрнини босувчилар), яқин қариндошлари, таълим муассасаларининг раҳбарлари ёки ходимлари билан зудлик билан боғланиш мақсадида телефонлардан фойдаланишга рухсат этилади.
‼️ ТАРТИБНИ БУЗСА
Ушбу талаблар бузилган тақдирда таълим муассасасининг ҳар қандай педагог ходими таълим олувчидан телефонни олиб қўйиш, билдиришнома расмийлаштириш ва уни телефон билан бирга таълим муассасасининг директорига ёки директор ўринбосарига, кейинчалик уни ота-оналарга бериш ҳуқуқига эга.
Демак, таълим муассасасида мобил телефондан фойдаланиш тартиби бузилган тақдирда, ўқитувчи унинг телефонини муассаса раҳбариятига ёки ота-онасига бериш шарти билан олиб қўйиши мумкин.
Ойлик ҳисоблаш учун бот
Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
/channel/+KzysPSHcaRVlMGQy
Pedagogik mahorat va ta’lim texnologiyalari bo‘yicha o‘quv-uslubiy qo‘llanma ishlab chiqildi
Taʼlimni rivojlantirish respublika ilmiy-metodik markazi fizika, kimyo, biologiya fanlarini chuqur o‘rganishga mo‘ljallangan didaktik materiallar va multimedia mahsulotlarining yangi avlodlarini tayyorlash maqsadida Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi huzuridagi Innovatsiya, texnologiya va strategiya markazi (ITSM) bilan hamkorlikda bir qator loyihalarni amalga oshirmoqda.
Xususan, ITSM bilan birgalikda Pedagogik mahorat va taʼlim texnologiyalari (Phet, Kahoot, Nearpod) bo‘yicha o‘zbek va rus tillarida o‘quv-uslubiy qo‘llanma ishlab chiqildi.
Ushbu qo‘llanmada PhET, Nearpod va Kahoot o‘quv platformalari yordamida taʼlim jarayonini samarali tashkil etish, platformalarda shaxsiy akkaunt yaratishdan boshlab uning barcha funksiyalari haqida batafsil maʼlumotlar berilgan.
Shuningdek, platformalar yordamida interfaol topshiriqlar, dars rejalari, mustaqil vazifalar, testlar, viktorinalar, dars taqdimotlari, tanlangan mavzular bo‘yicha video kontentlarni, tarqatma materiallar yaratish yoki tayyor o‘quv resurslaridan dars jarayonida foydalanish mumkin.
✅Ta’lim nazorati rasmiy kanali
#Sõragan_edingiz
To‘garak yillik ish rejasini avvaldan tuzib olinishi to‘g‘rimi?
#Savol
Bizga to‘garak hujjatlarining namunalari berilgan. Ushbu namunaviy hujjatda to‘garak yillik ish rejasi ham mavjud. Ushbu ish rejada qaysi mavzularni o‘tishimiz ham oldindan belgilab qo‘yilgan. Axir o‘quvchilar qiyin yoki oson o‘zlashtiradigan mavzular dars jarayonida aniqlanmaydimi?
#Javob
Fan to‘garaklari o‘qituvchining pedagogik yuklamasi tarkibiga kiritilgan bo‘lib, to‘garaklar tashkil etish o‘quv-tarbiya jarayonining metodik taʼminoti va tashkiliy-pedagogik jarayoni hisoblanadi.
Fan o‘qituvchilarining lavozim majburiyatlarida ham pedagog xodimlar o‘quvchilarning qobiliyat va isteʼdodlarini rivojlantirishni nazarda tutgan holda, fanlarni o‘zlashtirishda qiynalayotgan va iqtidorli o‘quvchilar bilan ishlash maqsadida o‘z fani bo‘yicha to‘garak mashg‘ulotlarini tashkil etish lozimligi qayd etilgan.
Fan o‘qituvchilari tomonidan to‘garak mashg‘ulotlarini o‘tish majburiy hisoblanadi. Bunda fanlarni o‘zlashtirishda qiynalayotgan va iqtidorli o‘quvchilar bilan qo‘shimcha mashg‘ulotlar olib borish maqsadga muvofiq.
Asosiy savolga javob beradigan bo‘lsak, maktablarda to‘garaklar faoliyatini tartibga soluvchi hujjat mavjud emas. Asosiy muammo ham shunda aslida. Yaʼni, iqtidorli yoki bo‘sh o‘zlashtiruvchi o‘quvchilar bilan qay tartibda ishlanadi, to‘garak hujjatlari qanday yuritiladi va u o‘z ichiga nimalarni oladi degan savolga aniq javob yo‘q.
Shunchaki tavsiya sifatida aytadigan bo‘lsak, iqtidorli hamda bo‘sh o‘zlashtiruvchi o‘quvchilar bilan shug‘ullanish bo‘yicha tuziladigan ish reja dars jarayonida shakllantirib borilishi lozim deb hisoblaymiz.
Chunki, o‘quvchi qaysi mavzuni qiyin yoki to‘liq o‘zlashtirishgani dars jarayonida maʼlum bo‘ladi. Buni oldindan tahlil qilishning imkoni yo‘q. Shu sababli to‘garak ish rejasini avvaldan tuzib olish noto‘g‘ri amaliyot deb hisoblaymiz.
👉/channel/xalqtaliminfo
15 yillik ish stajiga ega bo‘lgan pedagoglarni umrbod attestatsiyaga jalb qilmaslik taklifi kimdan chiqqan bo'lsa, ana o'shalar tushuntirish bersin endi
Pedagog xodimlar attestatsiyasi bo‘yicha yana tushunmovchiliklar bo‘lyapti. Ya’ni, 15 yillik ish stajiga ega bo‘lgan juda ko‘plab o‘qituvchilar biz ham attestatsiyaga jalb qilinamizmi yoki yo‘q demoqda.
Yodingizda bo‘lsa, 2021-yil 17-sentyabrda Vazirlar Mahkamasining 572-son qarori bilan pedagog kadrlarini attestatsiyadan o‘tkazish tartibi to‘g‘risida nizom tasdiqlandi.
Ana o‘shanda nizomning 6-band, 2-xatboshida ta’lim tashkilotlarida 15 yillik uzluksiz ish stajiga ega bo‘lgan oliy malaka toifali o‘qituvchilar umrbod attestatsiyaga jalb qilinmasligi aytilgandi. Bundan o‘qituvchilar juda xursand bo‘lishdi. Ammo ularning xursandchiligi uzoqqa cho‘zilmadi.
Chunki, 2022-yil 2-avgustda Vazirlar Mahkamasining 425-son qarori bilan 15 yillik uzluksiz ish stajiga ega bo‘lganlar emas, balki oliy malaka toifani 15 yil davomida saqlab kelgan va uzluksiz ish stajiga ega bo‘lgan pedagog kadrlargina navbatdagi majburiy attestatsiyaga jalb etilmasligi belgilandi.
Keyin shu yerda bir muammo kelib chiqdi va ko‘pchilik 2022-yil 2-avgustga qadar 15 yillik ish stajiga ega bo‘lgan oliy toifali o‘qituvchilar endi nima qiladi degan savollar bera boshladi.
Shundan so‘ng Xalq ta’limi vazirligi alohida xat chiqarib, normativ-huquqiy hujjatlar orqaga qaytish kuchiga ega emasligi, shu sababli 2022-yilning 2-avgustiga qadar 15 yil uzluksiz ish stajiga ega bo‘lgan hamda oliy toifaga ega (bunda oliy toifa ega bo‘lganlik davri muhim emas) bo‘lgan pedagoglarga nisbatan tatbiq etilmasligini aytdi.
Ana endi hozirga kelib, 2022-yilning 2-avgustiga qadar 15 yil uzluksiz ish stajiga ega bo'lib olgan pedagoglar ham bu yil attestatsiyaga jalb qilinishi aytilmoqda ekan.
Aslida 15 yillik ish stajiga ega bo‘lgan pedagoglarni umrbod attestatsiyaga jalb qilmaslik taklifi bilan chiqishib, yo'q joydan muammo chiqarishdi. Masalaga o'ta sayoz qarab, qaror qabul qilishgan.
O'sha taklifni kim bergan bo'lsa, mana shu mavzuda yaxshilab dars o'tib berishini xohlardim. Muammoni yaratib qo'yib, ko'pchilikni chalg'itishdi. Bu mavzuda nimadir yozgani ham qo'rqib qoldi odam.
Nimadir yozsangiz, yozilmagan "qonunlar" paydo bo'lib qoladi darrov. O'zi bizni tizimda bitta normativ hujjat chiqsa, uni ketidan bir nechta tushuntirish xati chiqarish odatga aylanib qoldi. Bizga hozir yana bitta shunaqa xat kerak bo'lyapti...
👉/channel/xalqtaliminfo
Shu boyicha juda kop savollar tushyapdi
O'qituvchilarga yetkazing.
Savollar bolsa @RYZR100
Ga murojaat qiling
‼️ТРКИ-III (C1) Сертификати учун тоифа олишда имтиёз берилмайди.
Низомнинг 36-банди Умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларининг камида С1 даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификатга эга чет (инглиз, француз, немис, испан, итальян, араб, хитой, япон, корейс, турк, форс, пушту, дари, урду, ҳинд) тили фани ўқитувчиларига навбатдаги мажбурий аттестацияда мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражасини аниқлаш ҳамда ўқув фани бўйича малака синовидан максимал 80 балл берилади ҳамда улар ушбу малака синовидан озод этилади.
P.S Айрим ижтимоий тармоқларда ўтган йиллардаги қарор тарқатилиб, ўқитувчиларда кўплаб саволлар туғилмоқда. Мазкур Сертификатлар учун имтиёзлар фақатгина бир марта, 2022 йил январь-июнь ойларида ўтказилган аттестацияларда берилган. Ундан кейинги даврлар учун эса тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида бекор қилинган.
💯Каналимизга аъзо бўлинг ва барча янгиликлар билан биринчилардан бўлиб танишинг!
👉/channel/pka_tdi_uz 👈
👉Murojaatlar uchun: 👉@pkatdi_bot👈
⚡️⚡️⚡️ #ПКА_2024_Энг_долзарб_саволларга_жавоблар
❓Савол: Тўловни ИНВОЙС рақами орқали қилинг дейишяпти. ИНВОЙС рақамини қаердан олиш мумкин?
❗️Жавоб: ИНВОЙС рақами тўлов хабарномаси (квитанция)да ёзилган бўлади.
📍Тўлов хабарномаси (квитанция)ни ҳар бир педагог шахсий кабинетидан юклаб олиши мумкин.
📍Шахсий кабинет мурожаати муваффақиятли юборилган педагоглар учун очилади.
📍Шахсий кабинетга мурожаат юборишда ишлатилган телефон рақамига юборилган логин ва пароль орқали кирилади.
👉/channel/pka_tdi_uz 👈
👉Murojaatlar uchun: 👉@pkatdi_bot👈
⚡️⚡️⚡️ #ПКА_2024_Энг_долзарб_саволларга_жавоблар
⁉️Бир аттестацияда иккита фандан тоифа олса бўладими?
❓Савол: Навбатдан ташқари аттестацияда бир вақтда 2 та фандан имтиҳон топшириш мумкинми? Мисол учун математика ва физика фанларидан. (Амударё тумани 27 мактаб ўқитувчиси Ё.И.С)
❗️Жавоб: Мумкин албатта! Мурожаат юборишда фойдаланган телефон рақамингизга юборилган логин ва пароль ёрдамида ШАХСИЙ КАБИНЕТИНГИЗГА кириб, "+янги мурожаат юбориш" тугмачаси ёрдамида иккинчи фандан янги мурожаат юборишингиз мумкин.
Бажарган амалларингиздан кейин "САҚЛАШ" тугмачасини босишни унутманг.
👉/channel/pka_tdi_uz 👈
Murojaatlar uchun: 👉@pkatdi_bot👈
‼️ #ПКА_2024_Энг_долзарб_саволларга_жавоблар!
❓Савол: ✍️ Мен Сурхондарё вилояти Узун туманидаги ихтисослаштирилган мактабда тарих фани ўқитувчиси бўлиб ишлайман. Саволим 2024 йилда олий тоифа олиш учун навбатдаги-мажбурий аттестацияда қатнашсам, менга миллий сертификатим учун максималл балл бериладими?
❗️Жавоб: Йўқ берилмайди.
P/S. Амалдаги тартибга кўра, Низомниг 36-банди: Умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларининг камида С1 даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификатга эга чет (инглиз, француз, немис, испан, итальян, араб, хитой, япон, корейс, турк, форс, пушту, дари, урду, ҳинд) тили фани ўқитувчиларига навбатдаги мажбурий аттестацияда ўқув фани бўйича малака синовидан максимал 80 балл берилади ҳамда улар ушбу малака синовидан озод этилади.
@metodmarkaz