❓Миллий сертификат имтиҳонлари натижалари олий таълим муассасаларига киришда ҳам тан олинадими?
Ушбу саволга Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги бошқарма бошлиғи Зафарбек Олимбеков жавоб берди.
👉 Миллий сертификат имтиҳонлари бўйича асосий маълумотлар
@oylikhisoblaydigan_bot – ойлик ҳисоблаш учун ботедагогик фаолият учун тўланадиган устамалар маълум қилинди
Каналга уланиш👇
/channel/shavkat_xojaqulov
⚡️Умумтаълим муассасалари ўқитувчилари ва ходимлари учун белгиланган қўшимча устамалар
Халқаро олимпиада ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар ва директорларга базавий таъриф ставкаларига нисбатан:
— олтин медаль учун 200 фоиз;
— кумуш медаль учун 175 фоиз;
— бронза медали учун 150 фоиз.
👉 ўқитувчи бўлиб фаолият юритаётган халқаро олимпиадалар ғолибларига лавозим маошига нисбатан — 150 фоиз;
👉 ўқитувчи бўлиб фаолият юритаётган асосий олимпиадалар республика босқичи ғолибларига лавозим маошига нисбатан — 100 фоиз;
👉 тегишли халқаро ва миллий сертификатлар учун халқаро тан олинган сертификатга эга бўлган педагог-кадрларга таъриф ставкаларига нисбатан — 50 фоиз;
👉 халқаро стандартлар талабларига жавоб берадиган миллий баҳолаш тизимида олинган сертификатга эга бўлган педагог-кадрларга тариф ставкаларига кўра — 50 фоиз;
👉 касбий маҳоратини баҳолаш бўйича ўтказилган тест ва суҳбат натижаларига кўра энг юқори балл тўплаган малакали педагог-кадрларга меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг — 5.5 баробари;
👉 физика-информатика, математика, кимё ва биология фанлари бўйича миллий сертификатлар синовидан максимал балл олган педагогларнинг иш ҳақи тўловларига — 50 фоиз;
👉 чет тили фанлари бўйича халқаро сертификатларга эга ўқитувчилар иш ҳақига — 50 фоиз устамалар берилади.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги брифингида маълум қилинди
Ойлик ҳисоблаш учун бот
Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
/channel/+KzysPSHcaRVlMGQy
❓Май ойидан бошлаб пeдагог ходимлар қанча ойлик олади?
2023 йилнинг 1 май ойидан бошлаб буджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори 7 фоизга оширилади.
❗️Май ойидан оширилган ойликлар бўйича ҳисобланганда педагог ходимлар қуйидагича ойлик оладилар:
👉 Мутахассис — 2 755 655 сўм (+180 276 сўм)
👉 Олий тоифа — 3 798 940 сўм (+ 248 529 сўм)
👉 Биринчи тоифа — 3 437 739 сўм (+224 899) сўм)
👉 Иккинчи тоифа — 3 085 098 сўм (+ 201 829 сўм)
👉 Ўрта махсус маълумотли — 2 575 883 сўм (+168 516 сўм)
Ойлик ҳисоблаш учун бот
Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
@metodmarkaz
⚡️Камида B1 даражадаги миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлган ўқувчилар имтиҳонларда муайян фандан озод этилади
Умумтаълим фанини билиш даражаси тўғрисида давлат намунасидаги сертификат ҳамда чет тили фанлари бўйича камида B1 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатга эга бўлган ўқувчилар имтиҳонларда муайян фандан озод этилади. Мисол учун, агар ўқувчида IELTS (overall 4.5 ёки ундан юқори) сертификатга эга бўлса имтиҳонларда муайян фандан озод этилади.
❗️Таълим тили Рус тили бўлмаган таълим муассасалари учун
👆Суратда хорижий тилларни билиш даражасини баҳоловчи халқаро тан олинган сертификатлар рўйхати берилган
Ойлик ҳисоблаш учун бот
Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
/channel/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Директор жамғармаси устамаси баҳолаш мезонлари
Умумтаълим муассасалари педагог ходимларининг базавий тариф ставкаларига директор жамғармаси ҳисобидан ҳар ойлик устамалар янги ўқув йили учун ўтган ўқув йили якунлари бўйича белгиланади.
Педагог ходимларнинг фаолиятини баҳолаш мезонлари асосида тўплаган умумий баллари бўйича уларга қуйидаги миқдорларда устама ҳақ белгиланади:
65 — 70 балл тўпласа — 10 фоиз;
71 — 75-балл тўпласа — 15 фоиз;
76 — 80 балл тўпласа — 20 фоиз;
81 — 85 балл тўпласа — 25 фоиз;
86 — 90 балл тўпласа — 30 фоиз;
91 — 95 балл тўпласа — 35 фоиз;
96 — 100 балл тўпласа — 40 фоиз.
Ойлик ҳисоблаш учун бот
Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
@metodmarkaz
📸📸
Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг “Вазирга мурожаат” портали учун махсус тайёрланган баёнот
🖊 Хабарингиз бор, яқиндан бошлаб Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг “Вазирга мурожаат” (vazir.uzedu.uz) портали иш бошлади.
✅“Вазирга мурожаат” портали учун махсус тайёрланган баёнотда қуйидаги муҳим мавзулар қамраб олинган:
➡️ 1. “Вазир жамғармаси” танловининг 2-босқичида маълум ва узрли сабаблар туфайли иштирок эта олмаган номзодлар учун мазкур босқични қайта ўтказиш мумкинми?
➡️ 2. Googlе for education сертификатига эга номзодлар информатика ва математика фанидан дарс берса, уларга фақат информатика дарси соатларига устама тўланадими?
➡️ 3. Ўқитувчиларнинг ўзи ёки оила аъзолари соғликларини тиклашлари учун моддий ёрдам назарда тутилганми?
➡️ 4. ҳамда туғруқ таътилига оид саволларга жавоб олишингиз мумкин.
🎞 Порталга келиб тушган, мазмунан бир хил бўлган мазкур саволларга умумлаштирилган ҳолда юқоридаги баёнот орқали жавоб берилди.
☝️Ушбу тажрибанинг афзаллиги шундаки, келиб тушаётган ҳар бир мурожаат вазир Ҳилола Умарова томонидан назоратга олинади ва тегишли масъуллар томонидан бирма-бир жавоб берилади.
👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.
Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
⚡️Bugun ONLAYN TEST!
YUTUQ: 1.000.000 SO'M!
📆 23-aprel kuni Oliygoh.uz platformasi va University of Management and Future Technologies oliygohi hamkorligida Respublika miqyosidagi keng qamrovli navbatdagi 38-onlayn diagnostik imtihonga start beriladi.
➖ Onlayn imtihon xuddi DTM standartida tashkil etilib, barcha fanlardan kirish imtihonlari andozasidagi 5 BLOKLI test savollari taqdim etiladi.
💰 Umumiy sovrin: 1 mln so'm
📊 G'oliblar soni: 20 nafar
🔥 Imtihonda qatnashish: BEPUL
Ma'lumot uchun, UMFT Universiteti - xalqaro standartlar asosida IT, iqtisodiyot, moliya va biznes boshqaruvi sohalarida kadrlar tayyorlovchi Respublikadagi yirik nodavlat oliy taʼlim muassasalaridan biridir.
📚 BLOK TEST barcha fanlardan bo'lib o'tadi. O'zingizga mos yo'nalishni tanlang:
👉 Huquq + Ingliz tili
👉 Ingliz tili + Matematika
👉 Ingliz tili + Ona tili
👉 Kimyo + Biologiya
👉 Matematika + Ingliz tili
👉 Matematika + Ona tili
👉 Matematika + Fizika
👉 Ona tili + Ingliz tili
👉 Ona tili + Matematika
👉 Ona tili + Tarix
👉 Tarix + Geografiya
👉 Tarix + Ingliz tili
👉 Tarix + Ona tili
👉 Biologiya + Ona tili
👉 Biologiya + Kimyo
👉 Kimyo + Matematika
👉 Geografiya + Matematika
👉 Boshqa yo'nalishni tanlash
Testning afzalliklari:
✅ DTM standartidagi savollar
✅ Asosiy fan + majburiy fanni tanlash
✅ Barcha fanlardan blok test
✅ To'g'ri javoblar tahlili
✅ Umumiy natijalar mandati
✅ Test yakunida barchaga sertifikat
✅ Pul yutib olish imkoni.
☝️Eng muhimi, test yakunida qaysi oliygohga kirishingiz mumkinligi haqida tahliliy ma’lumotlar beriladi.
👨🏻💻 Testga ro'yxatdan o'tish:
👉 Ro'yxatdan o'tish
👉 Ro'yxatdan o'tish
@metodmarkaz
❗️Rasman: 4 kun ketma-ket dam olish kuni bo’ladi
Prezident farmoniga ko’ra, Ramazon Hayiti munosabati bilan quyidagi kunlar dam olish kuni bo’ladi:
➖ 21-aprel, juma — Hayit bayrami;
➖ 22-aprel, shanba — 6 kunlik ish haftasidagi xodimlar uchun qo‘shimcha dam olish kuni;
➖ 23-aprel, yakshanba — odatdagi dam olish kuni;
➖ 24-aprel, dushanba — barcha uchun qo‘shimcha dam olish kuni.
Toʻliq maʼlumot olish uchun kanalga ulaning 👇👇👇👇👇
👉 @metodmarkaz
⚡️СОАТБАЙ ИШЛОВЧИ ПЕДАГОГЛАРГА ОЙЛИК ҚАНДАЙ ҲИСОБЛАНИШИНИ БИЛАСИЗМИ?
Ўриндошлик асосида бошқа мактабдан келиб ишловчи педагоглар, ёки мактабнинг раҳбар ходимларига ўтилган дарс учун соатбай усулида иш ҳақи тўланади.
🔰2022 йил 1 июнь ҳолатига (соатбайлар учун) бир соат дарс учун белгиланган ойлик қуйидагича:
👉 Олий тоифа — 42 604 сўм;
👉 1-тоифа — 38 554 сўм;
👉 2-тоифа — 34 599 сўм;
👉 Мутахассис — 30 904 сўм;
👉 Ўрта махсус — 28 888 сўм.
Ойликни ҳисоблашда қуйидагиларга эътибор берилади. Педагог бир ой давомида неча соат дарс ўтганлиги ЎИБДЎ томонидан ҳисоблаб чиқилади ва иш вақтини ҳисоблаш табелига ёзилади. ХТБ даги бухгальтэр шу ёзилган соат бўйича иш ҳақи ҳисоблайди. Мисол учун 11 январдан ўқиш бошланди ва январь ойини охирги кунига қадар айтайлик 28 соат дарс ўтилди. Бунда педагогнинг тоифасига қараб ойлик тўланади. Агар олий тоифали ўқитувчи 28 соат дарс ўтган бўлса, уни қуйидагича ҳисоблаймиз. 28*42604=1192912
❗️Чиққан суммадан 13% даромад солиғи ва касаба уюшмаси учун ушлаб қолинади ва қолгани пластик картага тушади.
1192912-13%(155078)=1037834 Демак, қўлга тегиш суммаси 1 037 834 минг сўм.
Бундан ташқари, дафтар текшириш суммалари ва қўшимча белгиланган устамалари бўлса улар ҳам қўшилади.
☝️Эслатма: соатбай ишловчи педагогларга фақат ўтилган дарс учун иш ҳақи тўланади. Таътил даври учун, байрам ва қўшимча дам олиш кунлари учун ойлик ёзилмайди.
@metodmarkaz
⚡️Kundalik.com га киритилган чеклов фақат чораклик ва йиллик баҳоларга тегишли, кунлик баҳоларга эмас
Kundalik.com платформасида баҳоларни ҳисобга олиш ўзгармаган.
☝️ Юқоридаги хатда ҳам “Умумтаълим мактабларида ўқувчилар билимини баҳолаш жараёнини рақамлаштириш ва таълим жараёнида шаффофликни таъминлаш тўғрисида”даги 2022 йил 24 июндаги 205-сон буйруғи 1-иловаси билан тасдиқланган “Kundalik” электрон синф журналини юритиш бўйича кўрсатмаларнинг 11-12-бандлари талабларига риоя этилиши сўралган.
✅ Кўрсатманинг 11-12-бандларида қуйидагилар ёзилган:
➡️ 11-банд: Журналлар бўлим орқали тегишли синф танланиб, керакли фан орқали синф журнали саҳифасига кириб, дарс ўтилган сана устунига дарсда қатнашган ўқувчиларни 30% ни баҳолаб, дарс саҳифаси бўлимидаги "Дарс ўтилди" қайдига белги қўйиш зарур.
➡️ Ўқувчилар ўз вақтида (9.00-21.00 гача 1 сменали мактаблар учун, жорий кундан эртаси куни 13.00 гача 2 сменали мактаблар учун) баҳоланмаслиги, белгининг қўйилмаслиги ўқитувчини дарс ўтмаганлигини билдиради ва ушбу дарс учун ҳақ тўланмайди.
➡️ 12-банд: "Kundalik" электрон синф журналидаги баҳолар онлайн ва офлайн тартибда киритилади. Онлайн тартибда киритилган баҳолар "Ўзгаришлар тарихи" бўлимида кузатиб борилади ва 72 соат ичида ўзгартириш (тўлдириш)га рухсат берилади. Бошқа ҳолатларда туман (шаҳар) халқ таълими бўлимига расмий хат билан мурожаат қилади.
P.S.: Хуллас кунлик баҳолашда ҳеч нарса ўзгармаган, аввалги ҳолатда давом этаверасиз.
👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.
Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
⚡️Булоқбошида ўқитувчига босим ўтказган директор ўринбосари ишдан олинди
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Андижон вилоятидаги минтақавий вакили номига Булоқбоши туманидаги мактаблардан бирида математика фани ўқитувчиси сифатида фаолият юритаётган О.Қ.дан иш фаолиятида меҳнат ҳуқуқларининг бузилаётгани бўйича мурожаат келиб тушган.
Мурожаатчининг сўзларига кўра, мактабнинг ўқув тарбия ишлари бўйича директор ўринбосари иш бошлаганидан буён йиғилишларда уни обрўсизлантиришга ҳаракат қилиб келган. Унга босим ўтказиш орқали дарс соатларини ўз танишларига ўтказиб берган.
Мурожаат назоратга олиниб, вилоят Халқ таълими бошқармаси билан биргаликда ишчи гуруҳ тузилган ҳолда ўрганилди.
Ўрганиш давомида директор ўринбосарининг иш фаолиятида қатор камчиликларга йўл қўйилгани аниқланиб, мурожаатчидан қонунга зид равишда олинган ўқув соатлари ўзига қайтарилди. Директор ўринбосари лавозимидан озод этилди.
⚡️Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаблар Президент соврини билан мукофотланади
Қарор билан Президент соврини учун “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
📌 Низомга кўра, Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб танлови ҳар йили инглиз, немис, француз тиллари (хорижий тиллар) ўқитиладиган мактаблар ўртасида ўтказилади.
📝 Танловда иштирок этиш истагини билдирган мактаб ҳар йили 20 сентябргача Халқ таълими вазирлиги ахборот тизимида мактаб терма жамоасини рўйхатдан ўтказади.
🗓 Шунга кўра, рўйхатдан ўтган мактаб ҳар йили 20 октябргача ахборот тизимига хорижий тилларни ўқитиш бўйича белгиланган асосий кўрсаткичларини киритади.
🏫 Танловда ҳар бир мактабдан битта тил бўйича битта терма жамоа иштирок этиши мумкин. Терма жамоа 7-9-синфларда ўқийдиган 5 нафар ўқувчидан ташкил топади.
🔘 Танлов 3 босқичда қуйидаги муддатларда ўтказилади:
👉 1-босқич (туман босқичи) – ҳар йили февраль ойида. Бунда иштирокчиларнинг хорижий тилларни билиш даражаси тест топшириқлари воситасида синовдан ўтказилади.
👉 2-босқич (вилоят босқичи) – ҳар йили апрель ойида. Ушбу босқичда иштирокчиларнинг тинглаб тушуниш (listening), ёзиш (writing), ўқиш (reading) ва лексик-грамматик кўникмалари баҳоланади.
👉 3-босқич (республика босқичи) – ҳар йили август ойида. Мазкур босқичда иштирокчиларнинг тинглаб тушуниш (listening), ёзиш (writing), гапириш (speaking) ва ўқиш (reading) кўникмалари чет тилини билишнинг халқаро сертификацияланган стандартлари асосида синовдан ўтказилади ҳамда тегишли тил она тили сифатида фойдаланиладиган мамлакатлар ҳақидаги билими текширилади.
🏆 Республика босқичида 1-ўринни кўлга киритган мактаб Президент соврини соҳиби сифатида эълон қилинади.
🔰 Танлов ғолиблари қуйидаги миқдорларда Президент соврини билан мукофотланади:
☑️ Туман (шаҳар) босқичида:
👉 1-ўрин – 100 миллион сўм;
👉 2-ўрин – 75 миллион сўм;
👉 3-ўрин – 50 миллион сўм.
☑️ Вилоят босқичида:
👉 1-ўрин – 250 миллион сўм;
👉 2-ўрин – 200 миллион сўм;
👉 3-ўрин – 150 миллион сўм.
☑️ Республика босқичида:
👉 1-ўрин – 500 миллион сўм;
👉 2-ўрин – 400 миллион сўм;
👉 3-ўрин – 300 миллион сўм.
💯Каналимизга аъзо бўлинг ва барча янгиликлар билан биринчилардан бўлиб танишинг!
👉/channel/pka_tdi_uz 👈
👉Murojaatlar uchun: 👉@pkatdi_bot👈
#yangiliklar
⚡️⚡️ Navbatdagi fanlar bo'yicha malaka oshirish kurslariga start berilmoqda
🗓 11-aprel soat 14:00 dan boshlab Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, A.Avloniy nomidagi milliy-tadqiqot institutining "Uzluksiz kasbiy ta'lim" platformasida 2023-yil uchun navbatdagi 3 ta fan bo'yicha malaka oshirish kurslari boshlanadi:
➡️ Umumiy o'rta ta'lim maktablari amaliyotchi psixologlari
➡️ Yordamchi maktab va maktab internatlari texnologiya fani
➡️ Yordamchi maktab va maktab internatlari tabiiyot va geografiya fani
📄 Qolgan fanlar bo'yicha malaka oshirish kurslari ham qisqa fursatda bosqichma-bosqich asosda faollashtiriladi.
❗️Milliy-tadqiqot institutining rasmiy sahifalarini kuzatib boring👇👇
Telegram |Facebook |Website|YouTube |Instagram
📚 Умумий ўрта таълим мактаблари дарсликларининг электрон вариантлари
(синф устига босинг)
📚 Электронные версии учебников общеобразовательных школ
(нажмите на класс)
1 класс | 1 синф
2 класс | 2 синф
3 класс | 3 синф
4 класс | 4 синф
5 класс | 5 синф
6 класс | 6 синф
7 класс | 7 синф
8 класс | 8 синф
9 класс | 9 синф
10 класс | 10 синф
11 класс | 11 синф
👆Ушбу саҳифалардаги дарсликларнинг электрон вариантлари мунтазам янгиланиб боради.
👆Электронные версии учебников на этих страницах будут регулярно обновляться.
———
Инглиз тили фанидан дарслик ва ўқув қўлланмалар
(Prepare) | (Guess What!)
Учебники и учебные материалы по английскому языку
(Prepare) | (Guess What!)
———
Рус тилидан машқ дафтарлари (2-11 синф)
Рабочая тетрадь по русскому языку (2-11 класс)
———
Рус тили фанидан методик қўлланмалар (2-11 синф)
Методическое пособие по русскому языку (2-11 класс)
🚀 @talim_obrazovaniye | Ойлик маошни ҳисобловчи бот
⚡️ Kundalik.comda sinf rahbarlari uchun davomat bo‘yicha qo‘shimcha belgilar joriy etildi
Maktabgacha va maktab ta’limi vazirligi tomonidan Kundalik.com tizimiga kiritilgan o‘zgartirishlarga ko‘ra:
MMTV huzuridagi Ta’lim muassasalarida tarbiyaviy ishlarini muvofiqlashtirish boshqarmasining iltimosiga binoan, sinf rahbarlari uchun davomat bo‘yicha qo‘shimcha belgilar joriy etildi.
Uzrli sababli:
➖ Uzrli sababga ko‘ra qatnashmaslik (p | dq)
➖ Kasallik sababli yo‘qligi (b | k)
Uzrli sababsiz:
➖ Uzrli sababsiz qatnashmaslik (n|s)
➖ Muntazam o‘tkazib yuboradi (c | m)
➖ Ruxsatsiz xorijda (zg | ch)
➖ Ota-onalar o‘qishiga qarshilik qiladilar (rp | q)
➖ Ota-ona nazorati yo‘q (bk | ns)
Turmush qurganligi sababli o‘tkazib yuborgan (cn | tq)
Boshqa sabablar:
➖ Darsga kechikkanligini bildirish (o | kq)
@metodmarkaz
График проведения тестирования на уровни В2 (ТРКИ-II) и С1 (ТРКИ-III) в городах Узбекистана на май 🍀
🗓️ Наманган:
6 мая — регистрация
7 мая — тестирование
Телефон для регистрации:
+99899 697 55 65
🗓️ Навои:
13 мая — регистрация
14 мая — тестирование
Телефон для регистрации:
+99897 284 44 69.
🗓️ Джизак:
20 мая — регистрация
21 мая — тестирование
Телефон для регистрации:
+99893 292 19 19.
🗓️ Андижан:
27 мая — регистрация
28 мая — тестирование
Телефон для регистрации:
+99891 612 41 49.
🗓️ Нукус
Дата проведения тестирования в Нукусе уточняется.
Для регистрации на тестирование можно позвонить по телефону: +99890 577 20 00.
Ташкент:
В Ташкенте можно пройти тестирование на уровни В1, В2, С1 и С2. Сессии проводятся регулярно. Новые даты обновляются на сайте каждую неделю. Вы сами выбираете удобную дату, регистрируетесь и оплачиваете на сайте https://assessment.uz/. Телефон для справок: +998 90 054 44 90.
t.me/class_news_channel
⚡️Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази ташкил этилди, у қандай вазифаларни бажаради?
“Илмий-методик ва тадқиқот ишлари сифатини ошириш орқали таълим тизимини комплекс ривожлантиришни жадаллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–128-сон, 20.04.2023 й.) қабул қилинди
🔰 Қарор билан Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази (Республика маркази) ташкил этилди.
▶️ Республика маркази давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади.
✅ Республика маркази, жумладан:
🔹таълим стандартлари, ўқув режалари ва дастурларига қўйиладиган талабларни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
🔹мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари учун янги дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни нашр қилиш, тажриба-синовдан ўтказиш ва экспертиза қилишни ташкиллаштиради.
🏢 Республика маркази фаолиятига умумий раҳбарлик Президентнинг фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва маданият масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлинмалари томонидан амалга оширилади.
➡️ Республика марказига Президент томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор раҳбарлик қилади.
📌 Республика маркази томонидан ишлаб чиқилган ва тасдиқланган таълим стандартлари, ўқув режалари ва дастурларига қўйиладиган талаблар мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари, шунингдек, ўқув курслари учун мажбурий ҳисобланади.
📄 Қарорга кўра, ваколатли давлат органлари мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари, шунингдек, ўқув курсларини лицензиялаш, аттестация ва давлат аккредитациясидан ўтказишни Республика маркази билан келишган ҳолда амалга оширади.
👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.
Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
Ro‘yxatdan chiqarilgan chet tili sertifikatlari vazirning yangi buyrug‘i qabul qilingunga qadar olingan bo‘lsa, inobatga olinadi
Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirining 2023-yil 23-martdagi 65-son buyrugʻiga qadar olingan, 2022-yil 30-iyundagi 220-son buyrugʻi bilan tasdiqlangan roʻyxatda koʻrsatilgan, amal qilish muddati tugamagan milliy yoki unga mos darajadagi xalqaro sertifikatlar 2023/2024-oʻquv yili qabulida oliy taʼlim muassasalarining magistratura mutaxassisliklari tanlovlarida ham inobatga olinadi.
Eslatib o‘tamiz, Oliy, fan va taʼlim vazirining buyrugʻi (65-son, 23.03.2023) bilan quyidagi sertifikatlar magistraturaga kirish imtihonlarida topshirish mumkin boʻlgan hujjatlar roʻyxatidan chiqarilgan edi:
➡️ turk tilini bilish boʻyicha TÖMER
➡️ italyan tilini bilish boʻyicha Accademia Italiana di Lingua (AIL)
➡️ Cambridge Assessment English Linguaskill
Ushbu sertifikatlarni ro‘yxatdan chiqarilguniga qadar (2023-yil 23-martgacha) olganlar amal qilish muddati tugamagan bo‘lsa, 2023/2024-oʻquv yili qabulida magistraturaga hujjat topshirishlari mumkin.
👉 Magistratura va doktoranturaga hujjat topshiruvchilar uchun chet tilini bilish sertifikatlarining yangilangan roʻyxati
Eslatib o‘tamiz, yangi o‘quv yilidan magistratura va doktorantura uchun B2 va C1 sertifikatlari talab qilinadi.
Kanalga ulanish:👇
@metodmarkaz
⚡️ПЕДАГОГ ХОДИМЛАР УСТАМА ОЛИШЛАРИ УЧУН НИМА ИШЛАР ҚИЛИШИ КЕРАК ВА ҚАНДАЙ ҲУЖЖАТЛАР ТАҚДИМ ЭТИЛАДИ?
Халқ таълими вазирлигининг 2021 йил 11 июндаги 02-02/3-1699 сонли хатига асосан устама олишга давогар педагог ходимлардан тақдим этиладиган (асословчи) ҲУЖЖАТЛАР РЎЙХАТИ АНИҚ белгилаб қўйилди ва ортиқча қогъозбозликни олди олинди.
Юқорида баҳолаш мезонлари ва тақдим этиладиган (асословчи) ҳужжатлар рўйхати келтирилган. Ишчи гуруҳ томонидан ушбу ҳужжатлардан бошқа ҳужжатларни сўраш қатъиян ман қилинади.
❗️Ишчи гуруҳ чиқарган қарорга ҳудудий бошқарма, туман шаҳар бўлимларининг аралашувлари тақиқланади.
Ойлик ҳисоблаш учун бот
Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
@metodmarkaz
#Биласизми
❓Ота-она фарзандини мактабга юборишни истамаса, қандай чора кўриш мумкин?
Мазкур саволга Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Юридик бўлими ходимлари жавоб берди:
✅Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 47-модда. Болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик.
➡️ Ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик, шу жумладан вояга етмаган болаларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишига олиб келиши — базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
➡️ Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор содир этилган бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
➡️ Болаларнинг мажбурий умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими олишига ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан тўсқинлик қилиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваридан 15 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
➡️ Ушбу модданинг 3-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор содир этилган бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 бараваридан 25 бараваригача миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.
Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
Талабаларга иккинчи курсдан бошлаб ишлашга рухсат бериш режалаштирилмоқда
📌Вазирлар Маҳкамасининг "Олий таълим муассасалари талабаларини мутахассислиги бўйича ишлашига имконият яратиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори лойиҳаси муҳокамалар порталига жойлаштирилди.
📌Унга кўра мазкур қарор қабул қилинса:
📌олий таълим муассасалари талабаларини иккинчи курсдан (айрим таълим йўналишлирида иккинчи курсдан кейинги курслардан) бошлаб олий таълим муассасаси раҳбари томонидан берилган сертификат асосида мутахассислиги бўйича ўқишдан бўш вақтида ишлашига рухсат этилади;
📌ҳақ тўланадиган ишлаб чиқариш амалиёти ва ҳақ тўланадиган стажировка ўтаётган талабаларни ишга қабул қилишда сертификат талаб қилинмайди;
📌талабаларни сертификат асосида мутахассислиги бўйича ишлашига фақат олий таълим муассасасида ўқиётган даврида рухсат этилади.
📌Шунингдек, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига икки ой муддатда:
а) қуйидагиларни назарда тутувчи талабаларга мутахассислиги бўйича ишлаш ҳуқуқини берувчи сертификат бериш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш вазифалари юкланади:
сертификат бериладиган таълим йўналишлари рўйхати;
сертификатни таълим йўналишлари бўйича қайси курсдан бошлаб берилиши;
сертификатни беришда инобатга олинадиган ҳолатлар.
📌Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги олий таълим муассасалари талабаларини ўқиш даврида мутахассислиги бўйича ишлашини инобатга олиб, 2024 йилга қадар Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касбларининг классификаторини ҳамда малака даражаларига эришиш схемасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш чораларини кўриши таклиф этилмоқда.
💯Каналимизга аъзо бўлинг ва барча янгиликлар билан биринчилардан бўлиб танишинг!
👉/channel/pka_tdi_uz 👈
👉Murojaatlar uchun: 👉@pkatdi_bot👈
❓Якуний назорат имтиҳон олувчи ва ассистент ўқитувчиларнинг вазифалари нималардан иборат?
Имтиҳон олувчи ўқитувчи вазифалари:
👉 Имтиҳон бошланишидан камида 30 дақиқа олдин келади, имтиҳон билетлари ва мактаб тамғаси (штампи) қўйилган қоғозларни жойлаштиради, ёзма имтиҳонда топшириқни тахтага ёзади;
👉 Ўқувчилар давоматини текширади, келмаганлар бўлса навбатчи ўқитувчи (ёки синф раҳбар) орқали сабабини аниқлайди;
👉 Ўқувчилар жавобларини тинглашда ва имтиҳон баҳоларини қўйишда қатнашади;
👉 Синф журналига имтиҳон ва якуний баҳолари эшиттирилган куни ёзади;
👉Имтиҳоннинг барча материалларига имзо қўяди.
Ассистент ўқитувчи вазифалари:
👉 Имтиҳон бошланишидан камида 30 дақиқа олдин келади, имтиҳон билетлари ва мактаб тамғаси (штампи) қўйилган қоғозларни жойлаштиради, ёзма имтиҳонда топшириқни тахтага ёзади;
👉 Имтиҳон баённомасини (далолатномасини) тўлдиради;
👉 Имтиҳон давомида тартиб интизомни сақлайди;
👉 Ўқувчилар жавобларини тинглашда ва имтиҳон баҳоларини қўйишда қатнашади.
@metodmarkaz
⚡️Тўртинчи чорак бўйича таълим сифати мониторинги қуйидаги синфлардан олинади.
Халқ таълими вазирининг 2022 йил 11-октабрдаги 313-сонли буйруғи кўра, ўқув йилининг якуни бўйича таълим сифати мониторинг жараёнига 2-7-синф ўқувчилари амалий фанлардан (мусиқа, тасвирий санъат, технология, жисмоний тарбия) жалб қилинади.
Бунда:
👉 2-4-синф ўқувчиларидан 2 вариантда 20 талик (мусиқа, тасвирий санъат, технология, жисмоний тарбия) фанларидан ҳар бир фан бўйича 5 тадан топшириқлар шаклида ўтказилади.
👉 5-7-синф ўқувчиларидан 2 вариантда 40 талик (мусиқа, тасвирий санъат, технология, жисмоний тарбия) фанларидан ҳар бир фан бўйича 10 тадан топшириқлар шаклида ўтказилади.
Таълим сифати мониторингини ўтказиш тартиби апробация жараёнларига, тажриба-синов ўтказиладиган умумтаълим мактабларига нисбатан татбиқ этилмайди.
☝️Эслатма: Ушбу мониторинг тестлари май ойида ўтказилади.
Ойлик ҳисоблаш учун бот
Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
/channel/+KzysPSHcaRVlMGQy
📹 Жаҳонгир Мирзоқулов, математика ўқитувчиси (Бухоро вилояти):
— Олимпиадаларга қатнашадиган иқтидорли ўқувчиларимиздан «Келажакда ким бўласан?» деб сўрасак, бирортаси ҳам «ўқитувчи» демас эди. Ҳозир ушбу касб вакилларига давлат томонидан қаратилаётган катта эътибор натижасида уларнинг аксарияти ўз фикрини ўзгартириб, муаллим бўлишни истамоқда.
@metodmarkaz
⚡️Талабаларга 2-курсдан бошлаб ишлашига рухсат бериш режалаштириляпти
Вазирлар Маҳкамасининг "Олий таълим муассасалари талабаларини мутахассислиги бўйича ишлашига имконият яратиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
✅ Унга кўра:
➡️ олий таълим муассасалари талабаларини иккинчи курсдан (айрим таълим йўналишларида иккинчи курсдан кейинги курслардан) бошлаб олий таълим муассасаси раҳбари томонидан берилган сертификат асосида мутахассислиги бўйича ўқишдан бўш вақтида ишлашига рухсат этилади;
➡️ ҳақ тўланадиган ишлаб чиқариш амалиёти ва ҳақ тўланадиган стажировка ўтаётган талабаларни ишга қабул қилишда сертификат талаб қилинмайди;
➡️ талабаларни сертификат асосида мутахассислиги бўйича ишлашига фақат олий таълим муассасасида ўқиётган даврида рухсат этилади.
✅ Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига қуйидагиларни назарда тутувчи талабаларга мутахассислиги бўйича ишлаш ҳуқуқини берувчи сертификат бериш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш вазифалари юкланади:
➡️ сертификат бериладиган таълим йўналишлари рўйхати;
➡️ сертификатни таълим йўналишлари бўйича қайси курсдан бошлаб берилиши;
➡️ сертификатни беришда инобатга олинадиган ҳолатлар.
☝️Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги олий таълим муассасалари талабалари ўқиш даврида мутахассислиги бўйича ишлашини инобатга олиб, 2024 йилга қадар хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касбларининг классификаторини ҳамда малака даражаларига эришиш схемасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш чораларини кўриши таклиф этилмоқда.
👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.
Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
⚡️Umumta'lim muassalarida 26 maydan 15 iyungacha yakuniy (bitiruv) nazorat imtihonlari o'tkaziladi
Xabaringiz bor, 2022-2023 o'quv yilida o'quvchilarning yakuniy nazorat imtihonlarini tashkil etish va o'tkazish maqsadida Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligining 46-sonli buyrig'i imzolangan.
Unga ko'ra, 9- va 11-sinflar uchun yakuniy (bitiruv) nazorat imtihonlari o'tkaziladi. Imtihonlar 2023 yil 26 maydan 15 iyungacha amalga oshirilib, bunda 9-sinf o'quvchilari uchun jismoniy tarbiya fanidan imtihonlar 1-6 may kunlari o'tkaziladi.
Eslatib o'tamiz, umumta'lim fanini bilish darajasi to'g'risida davlat namunasidagi sertifikat hamda chet tili fanlari bo'yicha kamida B1 darajadagi milliy yoki unga tenglashtirilgan mos darajadagi xalqaro tan olingan sertifikatga ega bo'lgan o'quvchilar imtihonidan muayyan fandan ozod qilinadi.
➡️@metodmarkaz
⚡️Мактаб таълимида апрель ва май ойларида қандай ўзгаришлар кутилмоқда?
✅ 2023 йил апрель ойида:
➡️ Вазирлар Маҳкамаси зиммасига «Педагог ходимнинг мақоми тўғрисида»ги қонун лойиҳасини Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритиш вазифаси юклатилган.
✅ 2023 йил май ойида эса:
🔰 Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги зиммасига "Фанларни ўқитиш самарадорлигини ошириш ва ўқув юкламасини мақбуллаштириш бўйича" қуйидаги таклифларни ишлаб чиқиш вазифалари юклатилган:
➡️ бошланғич синф ўқитувчиларининг педагог ставкасини 16 соат этиб белгилаш;
➡️ юқори синф ўқувчиларининг фанларга ихтисослашувини кенгайтириш;
➡️ умумий ўрта таълим мактаблари раҳбар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш шароитларини яхшилаш.
👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.
Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
⚡️Бугундан она тили ва адабиёт, тарих ҳамда география фанларидан миллий сертификат учун рўйхатга олиш бошланди
🖊 Она (ўзбек, рус, қорақалпоқ) тили ва адабиёт фанидан миллий сертификат имтиҳонида иштирок этмоқчи бўлган талабгорлар 10 апрелдан 24 апрелга қадар (шу куни ҳам) рўйхатга олинади.
🖊 Шунингдек, 21 май куни бўлиб ўтадиган тарих ва география фанларидан миллий сертификат имтиҳони учун талабгорларни рўйхатга олиш ҳам 10 апрелдан 24 апрелга қадар амалга оширилади.
✅ Талабгорлар my.uzbmb.uz сайтининг “Миллий сертификат” бўлими орқали рўйхатга олинади ва рўйхатга олишнинг сўнгги куни 24 апрель (тўлов қилиш — 25 апрель) куни ҳисобланади.
👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.
Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6