#Якуний_имтиҳон
Бу йилги мактаб ўқувчилари учун якуний имтиҳон топшириқлари ўзгартирилди.
Батафсил👉https://muallimlar.uz/?ru=1232
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
В этом году выпускные экзаменационные задания для школьников сильно отличаются от предыдущих
Подробно👉https://muallimlar.uz/?ru=1232
🌐«Ўқитувчи» канали | Ойлик маошни ҳисобловчи бот
ПСИХОЛОГ ЛАВОЗИМИДА ИШЛАЙДИГАН ХОДИМ СИНФ РАҲБАРЛИК ҲАМ ҚИЛИШИ МУМКИНМИ?
@Yurist_Xizmati 3387-савол:
Assalomu alaykum " Yurist Xizmati" kanali xodimlari! Men Ohangaron tumanidanman. Savolim quyidagicha: 15 soat boshlanģich sinf darsi va sinf rahbarligi bilan 0.5 stavka psixolog lavozimida ishlay olamanmi? 1992 yili Angren ped.bilim yurtini, 2001-2005- yilda TVDPI pedagogika psixologiya fakultetini tamomlaganman. 2020-yili Boshlanģich ta'lim yònalishi bòyicha qayta tayyorlovdan òtdim. 1992- yildan 2019-yilgacha boshlanģich sinf òqituvchisi, 2019-yildan shu kungacha maktab amaliyotchi psixologi lavozimida ishlayapman
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Агар 0.5 ставка психолог лавозимингиз асосий бўлса, унда сиз 10 соат дарс беришингиз мумкин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарори билан тасдиқланган низомнинг 14-бандида халқ таълими муассасасининг раҳбар ходими томонидан асосий лавозимнинг бир ҳафтада 10 соатгача ҳажмда ўқитувчи лавозими билан қўшиб олиб борилишига йўл қўйилади дейилган. Фақат бу ерда 0.5 ставкада ишлайдиган раҳбар ходимлар назарда тутилмаган. Шунинг учун ҳам 14-бандда қайд этилган “асосий лавозим” деган жумлага эътибор бериш лозим.
👨⚖ Янада тушунарлироқ қилиб айтадиган бўлсак, 0.5 ставкада ишлаётган раҳбар ходимларнинг асосий иши ўқитувчилик бўлиб, раҳбарлик қилиш уларга қўшимча иш сифатида юклатилади. Тўлиқ бир ставка ишлаётган раҳбар ходимлар учун эса аксинча, дарс ўтиш қўшимча иш ҳисобланади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 18 октябрдаги 297-сон қарори билан тасдиқланган низомга мувофиқ, ходим томонидан меҳнат шартномасида кўрсатилган ўзининг асосий иши билан бир қаторда айни шу ташкилотда асосий касб ва лавозим бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган иш вақти давомида бошқа касб ва лавозимдаги қўшимча ишни бажариш бир неча касбда ва лавозимда ишлаш ҳисобланади.
❗️Таълим муассасалари раҳбарларининг эса ўқитувчи лавозими бўйича йиллик иш режасида (иш вақти нормаси билан) назарда тутилган жами иш вақтининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган ҳажмда ўқитувчилик иши билан шуғилланишларига йўл қўйилади.
Яъни, тўлиқ бир ставкада ишлаётган директор ўринбосари (шу жумладан психолог) фақат 10 соатгача дарс олиши мумкин, агар ўша ходимга 0.5 ставка ўринбосарлик қўшимча вазифа сифатида юклатилган бўлса, унда 20 соатгача дарс олиши мумкин бўлади. Ана ўша ҳолатда ходим жами иш вақтининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган ҳажмда ўқитувчилик иши билан шуғилланаётган ҳисобланади.
➡️ Синф раҳбарлик ҳақидаги саволингизга келсак, Халқ таълими вазирлигининг 2020 йил 30 июлдаги 180-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим муассасасининг синф раҳбарлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги низомга мувофиқ бир ўқитувчига фақатгина битта синф раҳбарлиги топширилади.
❌ Шунингдек, директор ўринбосари, психолог, ёшлар етакчиси синф раҳбари бўлиши мумкин эмас.
❌ Шундай экан, сиз синф раҳбарлик қила олмайсиз деб ҳисоблаймиз.
📩 Юристга савол юбориш
☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш
📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш
👉 @Yurist_Xizmati
#Сўраган_эдингиз
⚡️ҚАЙСИ НОПЕДАГОГ КАДРЛАР ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ КУРСЛАРИДА ТАҲСИЛ ОЛИШЛАРИ МУМКИН?
📣📣ДИҚҚАТ!
📌Навбатдаги қайта тайёрлаш курслари бўйича маълумот.
А.Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институтида халқ таълими тизимида педагогик фаолият юритиш ҳуқуқини берадиган кадрлар таҳсил олишлари мумкин бўлган қайта тайёрлаш курслари билан танишинг 👇🏻 👇🏻
✅ Чет тили (тиллар бўйича) фани ўқитувчиси йўналишида ўқимоқчи бўлганлар
👉 Таржимонлик (тиллар бўйича) (5 йиллик)
👉 Таржимон-референт
👉 Таржима назарияси ва амалиёти (тиллар бўйича)
👉 Маданиятлараро коммуникацияларнинг лингвистик таъминоти (тиллар бўйича)
👉 Гид ҳамроҳлиги ва таржимонлик фаолияти (тиллар бўйича)
(Изоҳ: тегишли тилда эркин сўзлаша олиш даражасига эга бўлишлари шарт)
✅ Информатика фани ўқитувчиси йўналишида ўқимоқчи бўлганлар
👉 Информатика ва ахборот технологиялари
✅ Иқтисодий билим асослари фани ўқитувчиси йўналишида ўқимоқчи бўлганлар
👉 Иқтисодиёт соҳаси
✅ Кимё фани ўқитувчиси йўналишида ўқимоқчи бўлганлар
👉 Химик-технолог (5 йиллик)
👉 Химик-инженер (5 йиллик)
👉 Кимёвий технология (ишлаб чиқариш турлари бўйича)
✅ Давлат ва ҳуқуқ асослари фани ўқитувчиси йўналишида ўқимоқчи бўлганлар
👉 Ҳуқуқшунослик
👉 Юриспруденция (соҳалар бўйича)
✅ Мусиқа фани ўқитувчиси йўналишида ўқимоқчи бўлганлар
👉 Санъатшунослик (турлари бўйича)
👉 Мусиқа назарияси
👉 Дирижёрлик (турлар бўйича)
👉 Вокал санъати (турлари бўйича)
👉 Академик хонандалик
👉 Анъанавий хонандалик
👉 Эстрада хонандалиги
👉 Чолғу ижрочилиги (турлари бўйича)
👉 Фортепиано ижрочилиги
👉 Торли чолғулар ижрочилиги (турлари бўйича)
👉 Дамли ва зарбли чолғулар ижрочилиги (турлари бўйича)
👉 Эстрада чолғулари ижрочилиги (турлари бўйича)
👉 Халқ чолғулари ижрочилиги (турлари бўйича)
👉 Анъанавий чолғу ижрочилиги (турлари бўйича)
📍Бизнинг манзил: Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Зиё кўчаси 6-уй
Мурожаат учун телефонлар: (71) 246-90-94, (71) 246-06-64
Савол ва таклифларингизни /channel/avloniy_qayta_tayyorlov телеграм гуруҳига йўллашингиз мумкин.
Бошқа йўналишлар бўйича навбатдаги постларимизда.
❗️Институтнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇
Telegram |Facebook |Website| YouTube |Instagram
#Сўраган_эдингиз
✅ Vazir jamg‘armasi hisobidan ustama olish uchun o‘tkaziladigan saralash jarayonlarining 2-bosqichi haqida vazirlikka ko‘plab savollar kelib tushmoqda.
Ushbu savollarga Maktabgacha va maktab ta’limi vazirligi Strategik rivojlantirish va xalqaro reytinglar boshqarmasi boshlig‘i Laziz Xo‘jaqulov javob berdi.
Vazirlikning rasmiy sahifalariga ulanish
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#Diqqat
Vazir jamg‘armasidan ustama olishga nomzodlarni saralash jarayonlarining 2-bosqichi boshlanmoqda: manzil va sanalar bilan tanishing
Vazir jamg‘armasi hisobidan har oylik ustama to‘lanadigan nomzodlarning kasbiy mahoratini baholash mezonlari maʼlum bo‘ldi.
Vazir jamg‘armasidan ustama olish uchun o‘tkaziladigan sinov jarayonlari bir-biriga bog‘liq bo‘lmagan holda ko‘p bosqichli tanlov asosida bevosita Vazirlar Mahkamasining qarori bilan belgilangan tartibda tashkil etilishi haqida avvalroq xabar bergandik.
O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 2-avgustdagi “Xalq taʼlimi vaziri jamg‘armasi faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari to‘g‘risida”gi Qaroriga ko‘ra, 2022-yil dekabr oyida ushbu Jamg‘armadan har oylik ustama to‘lanadigan malakali pedagog kadrlarni saralash sinovlarining dastlabki bosqichi bo‘lib o‘tgan edi.
Birinchi bosqichda qatnashgan hamda dars beradigan umumtaʼlim fani bo‘yicha bilim darajasini baholash uchun bo‘lib o‘tgan test sinovlarida maksimal ballning 80 va undan yuqori foiz natijani qayd etgan nomzodlar ikkinchi bosqichga tavsiya etiladi.
Ikkinchi bosqichda umumtaʼlim fanini bilish darajasini baholash bo‘yicha o‘tkazilgan test sinovlarida maksimal ballning 80 foizi yoki undan yuqori natija ko‘rsatgan nomzodlarning kasbiy mahoratini baholash uchun suhbat o‘tkaziladi. Ushbu havola orqali kasbiy mahoratni baholash uchun suhbatni baholash Nizomi va mezonlari bilan tanishishingiz mumkin.
Kasbiy mahoratini baholash bo‘yicha o‘tkazilgan suhbat natijalariga ko‘ra eng yuqori ball to‘plagan malakali pedagog kadrlarga joriy yilning aprel oyidan boshlab, 9 oy davomida mehnatga haq to‘lashning eng kam miqdorining 5,5 baravari miqdorida (bugungi kunda 5 mln so‘m) har oylik ustama to‘lanadi.
Vazir jamg‘armasi uchun o‘tkazilgan saralash sinovlarining birinchi bosqichi natijalari bilan ushbu havola orqali tanishishingiz mumkinligini eslatib o‘tamiz.
Suhbat jarayonlari joriy yilning 13-18-mart kunlari bo‘lib o‘tadi. Suhbat jarayonlari bo‘lib o‘tadigan manzillar bilan ushbu havola orqali tanishishingiz mumkin.
Vazirlikning rasmiy sahifalariga ulanish
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Listening marathon
Start date: February 25th
Start day: Saturday
Start time: 9:00 p.m
Conductor: Muallimah - Listening 8.5
Contact: @Muallimmah
/channel/IELTS_Mentor_M
❗️Ўқитувчининг ўзи ариза ёзиб бермаса, обуна учун уларнинг иш ҳақидан ушлаб қолинмайди
Айрим педагог ходимлар уларнинг иш ҳақидан обуна учун пул маблағлари ушлаб қолинаётгани, бунинг олдини олиш учун қандай йўл тутиш кераклиги ҳақида савол йўллашибди.
Амалдаги Меҳнат кодексининг 164-моддасига мувофиқ ходимларни уларнинг ёзма розилигисиз, жумладан шундай розилик беришга мажбур қилинган ҳолда иш ҳақидан обуна, коммунал тўловлар ва бошқалар учун ушлаб қолиш қонунга зид ҳисобланади.
Қонунчиликка мувофиқ, ходимнинг меҳнат ҳақидан ушлаб қолиш фақатгига унинг ёзма розилиги билан ёки суднинг қарорига кўра амалга оширилиши мумкин. Демак, ўзингиз ариза ёзиб бермасангиз иш ҳақингиздан ҳеч ким обуна учун пул ушлаб қололмайди.
Мабодо, ариза ёзмаган бўлсангиз ҳам маошингиздан ушлаб қолинган бўлса, унда тегишли органларга ёзма мурожаат қилиб, ўз ҳаққингизни талаб қилинг. Шунда сизга қайтиб обуна ҳақида гап очишмайди.
Эслатиб ўтамиз, ўқитувчининг номидан турли хил нашрларга обуна бўлганлик учун ойлик иш ҳақидан ушлаб қолиш тўғрисида ариза ёзиб берганлик учун ҳам алоҳида жавобнарлик мавжуд. Шу сабабли, бу каби ноқонуний ишларга қўл урмасликни маслаҳат берамиз.
👉
@metodmarkaz
ЯККА ТАРТИБДА ЎТИЛГАН ДАРС УЧУН ҚАНДАЙ ҲАҚ ТЎЛАНАДИ?
@Yurist_Xizmati 3659-савол:
Саволим: Менга уй та 'лими хафтасига 1 соат дарс беришди . Умуман уй талимига қандай тулашади. Уларга алохида режа тузиш керакми? Кундалик комга қандай ёзиш керак?
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 12-октябрьдаги 638-сон қарорига 2-иловада тасдиқланган Жисмоний, ақлий, сенсор ёки руҳий нуқсонлари бўлган болалар учун давлат ихтисослаштирилган таълим муассасалари тўғрисида Низомнинг 18-бандига кўра Ўқув режасидаги ҳафталик соатлар миқдори:
➖ 1 — 4-синфлар учун 8 соат,
➖ 5 — 9-синфлар учун 10 соатни,
➖ 10-11-синфлар учун 12 соатни ташкил қилади.
☝️Бунда дарс жадвали ҳафтасига камида уч кунга мослаб тузилади.
Шунингдек, дарс машғулотларида ўқувчининг олган баҳолари ушбу Низомга 4-иловада келтирилган шаклга мувофиқ ҳар бир фан бўйича алоҳида юритиладиган баҳолаш дафтарига қайд этиб борилади.
Ўқувчининг баҳолаш дафтарига қўйилган баҳолар ўқувчи рўйхатда турган мактабнинг синф журналига ёки ўқувчиларнинг давомати ва ўзлаштиришини ҳисобга олиш электрон тизимига киритиб борилади.
Мазкур низом ҳамда “Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги низом (рўйхат рақами № 3271)га мувофиқ, якка тартибда ўтиладиган дарслар ўқитувчига тариф асосида бириктирилади.
💁♂ Шу билан бирга низом (ВМ 638-сон қарор) 33-бандига кўра ўқувчига таълим бераётган ўқитувчиларга белгиланган тартибда қўшимча ҳақ ва йўл ҳақи компенсацияси тўланади.
Энди қаранг! Уйда ижтимоий ёрдам хизмати ходимлари ҳамда ногирон болаларни уйида ўқитганлик учун умумтаълим мактабларининг ўқитувчиларига йўл ҳақи компенсацияси тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомга (рўйхат рақами 2435) асосан мактаб ўқитувчиларига – мактабдан ўқитилаётган ўқувчининг яшаш жойигача камида 1,5 километр масофа бўлганда уйда ўқитилаётган бир нафар ўқувчи учун энг кам ойлик иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида компенсация тайинланади.
Энг кам ойлик иш ҳақи ҳозирда меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдори деб белгиланган ва ҳозирда бу миқдор 920 000 сўмни ташкил этади.
✅ Шунга кўра сизга ҳам ҳар ой қўшимча 920 минг миқдорда компенсация тўланади, агар якка тартибдаги ўқувчининг уйи мактабдан 1.5 км ва ундан кўп узоқликда жойлашган бўлса.
📩 Юристга савол юбориш
☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш
📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш
Каналимизга уланинг
👇👇
👉 @Yurist_Xizmati
❗️Яқин орада мактаблар тўлиқ мустақиллигидан айрилиши мумкин
Хабарингиз бўлса, мактабгача ва мактаб таълими бўлимларини маҳаллий ҳокимликлар тузилмасига ўтказиш бўйича президент фармони лойиҳаси ишлаб чиқилди. Яқин кунларда бу ҳужжат тасдиқланиши мумкин.
Мактабларнинг тобора вазирликка эмас, маҳаллий ҳокимликларга тобе бўлиб бориши жуда ёмон сигнал. Ўзи шундоқ ҳам ҳозирга келиб, таълим муассасалари ҳар томонлама маҳаллий ҳокимликларга боғлаб ташланганди. Директорни депутатлар сайлайди, ўринбосарни маънавият маркази, тарғиботчини маънавият маркази. Барчасининг илдизи эса ҳудудий ҳокимликларга бориб тақалади.
Мактаблар ҳар тарафдан ҳокимликларга тобе бўлиб қолиши ортидан мактаб маъмурияти яна илгаригидек ҳокимларнинг чизган чизиғидан чиқолмай қолади. Тунги вақтдаги натижа бермайдиган тўгараклар, мактабда уюшмаган ёшлар учун ташкил қилинаётган «Гулҳан атрофида» тадбирлари, мажбурий обуна, пуллик тeaтр ва концерт томошаларалига ўқитувчиларни мажбурий жалб қилиш каби топшириқлар кимлар томонидан берилаётганлиги барчага маълум.
Хуллас халқ таълимидаги бундай бошқарув тизими бизга ҳали кўп панд беради. Бунинг оқибати яхшиликка олиб келмайди деб ўйлайман. Чунки бунга бир нечта сабаблар бор.
Биринчидан, кадрларни танлаб жой-жойига қўйишда муаммолар юзага келади. Жойларда қанча-қанча тажрибали, салоҳияти етарли бўлган кадрлар бор. Лекин, улар ҳокимга ёқмайди. Шунинг учун ҳам лавозимга ўтиб ишлашга имкони йўқ. Айрим кадрлар эса, мактаблар ҳудудий ҳокимликлар кўрсатмалари билан ишлашини билгани сабаб у лавозимда ишлашни хоҳлашмайди.
Иккинчидан, иш ҳажмининг ҳаддан зиёд кўпайиб кетиши. Мактаб маъмуриятининг асосий бошқарувдаги кадрларини ҳокимлик қўл остидаги ташкилот раҳбарлари тавсия қилганлиги сабабли, улар энди мактабларга қўшимча топшириқлар беришни бошлайди.
Тан олиб айтиш керак, ҳозирги кунда педагог ходимлар ўз вазифаларига кирмайдиган жуда кўп ишлардан озод қилинди. Аммо, бир томондан мактаблар маҳаллий ҳокимликларга боғлаб қўйиш таълимнинг зарари учун хизмат қилади.
Шу сабабли мактабларнинг тўлиқ мустақиллигини таъминлаш жуда ҳам долзарб масала деб ўйлайман. Бу масалани Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги назоратга олиши керак.
©Xalq ta'limi Info
Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
/channel/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️ Attestatsiyada maktab tomonidan beriladigan ball haqida o‘qituvchilar fikri
Joriy yilning 26-yanvaridan boshlab Ta’lim nazorati (@uztdi) va Pedkadr.tdi.uz kanallarida "O‘qituvchilarga malaka toifalarini berishda ta’lim tashkilotlari tomonidan berilayotgan pedagogik mahorat va psixologik tayyorgarlik to‘g‘risidagi (20 ballik) ma’lumotnoma bo‘lishi kerakmi?" mazmunidagi anonim so‘rovnoma o‘tkazildi.
Unda 35 ming nafarga yaqin pedagoglar ishtirok etdi (06.02.2023 holatiga). So‘rovnoma natijasiga ko‘ra,
🗄 Respondentlarning 47 foizi (16 302 nafar) "Faqat test orqali o‘qituvchi faoliyatiga baho berib bo‘lmaydi, ish beruvchilar fikri ham kerak", deb hisoblaydi.
🗄 Shuningdek, kuzatuvchilarning 39 foizi (13 381 nafar) ning fikricha, "Kerak emas, ma’lumotnoma berish xolis tashkil etilmasdan, tanish-bilishchilik, ta’magirlik kuchayib ketdi."
🗄 Ishtirokchilarning 10 foizi (3 439 nafar) ushbu masalaga befarqligini bildirgan.
🗄 4 foiz (1 482 nafar) kuzatuvchi esa so‘rovnomada "Kerak, faqat ma’lumotnomani tuman (shahar) yoki viloyat boshqaruv organlari berishlari kerak" javobini tanlagan.
So‘rovnoma hali ham kanalimizda faol ko‘rinishda, kirib ovoz berishingiz mumkin.
Kanalga ulanish👇
/channel/uztdi
Яна педагог ходим мақоми тўғрисида қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш таклиф этилибди
Давлат дастури лойиҳасида таълим вазирликлари томонидан 2023 йил апрелга қадар “Педагог ходимининг мақоми тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш таклиф этилган.
Қизиқ тарафи шундаки, ўзи шундоқ ҳам бу қонун 2020 йилда Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқиб бўлинган. Ҳужжат лойиҳаси тайёр, муҳокамадан ҳам ўтган. Шундоқ тасдиқланса бўлди эди.
Энди яна нима учун бундай таклиф берилган тушунмадим очиғи. Ниятимиз аниқ бўлса, уни амалга ошириш керак тамом. Амалга ошмайдиган бундай лойиҳалардан кўпчилик чарчади. Ўқитувчиларга бундай «мотивация» керак эмас.
Хўп, апрелгача вазирликлар ўша қонун лойиҳасини ишлаб чиқди ҳам дейлик, шунда у қонун ҳам аввалгисидек изсиз йўқолиб кетмасмикан?
@metodmarkaz
Ҳудудий мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари яна ислоҳ қилинади бу охиргиси эмас
Кўпчилик структура, лавозимлар номи ва штатлар тасдиқланди, ҳаммаси изига тушди, энди ўзгармайди деб ўйлаяпти. Аммо бу нотўғри. Аслида бу тизим энди ислоҳ қилинади. Ҳали анчагина ўзгаришлар бўлиши кутиляпти. Яъни, мактабларни бошқаришнинг мутлақо янгича форматини тартибга солувчи ҳужжат кейинроқ имзоланади. Менимча, ҳозир унинг лойиҳаси тайёрланмоқда.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсам, бошқарув тизимидаги асосий ўзгаришлар энди амалга оширилади. Ҳозир имзоланган ҳужжатларнинг барчаси вақтинчалик. Бу ҳақдаги фикрларимни кейинроқ тўлиқ тушунтириб беришга ҳаракат қиламан.
@metodmarkaz
#Сўраган_эдингиз
Энди мактабларга туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари раҳбарлик қилолмайдими?
#Савол
Яқинда президент Андижонга ташрифи чоғида ХТБ фаолиятини танқид қилиб, директорларга эркинлик бериш кераклигини айтганди. Эшитишимизча, шу сабабли янги ташкил этилаётган бўлинмалардан мактабларга раҳбарлик қилиш функцияси бутунлай олиб ташланибди. Шу гап тўғрими?
#Жавоб
Ҳақиқатдан ҳам ҳудудий бўлинмалар фаолияти бир неча бор танқид қилинди. Шунингдек, президентнинг ПФ-14-сонли фармони билан барча соҳаларда ихчам бошқариладиган тизимни йўлга қўйиш бўйича вазирликларга топшириқ берилган.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ушбу фармон ижросини таъминлаш мақсадида керакли чораларни кўряпти. Шу муносабат билан, вилоят ҳамда туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимларининг вақтинчалик тузилмаси ва низоми тасдиқланди.
Аммо, ҳудудий бўлинмаларнинг мактабларга умумий раҳбарлик қилиш функцияси бутунлай олиб ташлангани йўқ. Ҳудудий бўлинмалар тизимига бўлимнинг аппарати, мактабгача таълим ташкилотлари, мактаб ва мактабдан ташқари таълим муассасалари киради.
Улар мактабгача таълим ташкилотлари, мактаб ва мактабдан ташқари таълим муассасалари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя қилиниши ҳамда тасарруфидаги таълим ташкилотлари, мактаб ва мактабдан ташқари таълим муассасаларида давлат таълим стандартлари ва давлат талаблари бажарилиши устидан тизимли равишда мониторинг юритади.
Шунингдек, ушбу бўлинмалар мактабгача таълим ташкилотлари, мактаб ва мактабдан ташқари таълим муассасалари фаолиятига раҳбарлик қилади, мувофиқлаштиради ва назорат қилади.
Уларда мактабларда қатъий назоратдаги ўқув ҳужжатларининг тўғри юритилишини, битирувчиларга шаҳодатнома "олтин” ва "кумуш" медаллар берилишини, ўқувчиларнинг давоматини назорат қилиш ҳамда шунга ўхшаш яна бир қанча функциялар сақланиб қолган.
@metodmarkaz
⚡️Мактаб ўқитувчиларининг аттестацияси бекор қилинмаган
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг Kun.uz'га маълум қилишича, аттестация жараёнларига масъул бўлган ташкилот – Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ёпилгани сабаб ҳозир вазифалар тақсимоти ишлари амалга ошириляпти. Ишлар тўлиқ йўлга қўйилгач, барчаси ўрнатилган тартибда давом эттирилади. Аттестация бекор қилингани ҳақидаги хабарлар эса асоссиз.
@metodmarkaz
@metodmarkaz
@metodmarkaz
@metodmarkaz
@metodmarkaz
@metodmarkaz
@metodmarkaz
@metodmarkaz
@metodmarkaz
@metodmarkaz
@metodmarkaz
@metodmarkaz
"Alfa beta" onlayn olimpiadasiga start beriladi❗️
O‘quvchi-yoshlarning aniq fanlarga qaratilgan onlayn olimpiadalar orqali bilimini oshirish hamda matematika fanini chuqurlashtirib o‘zlashtirishga keng jalb etish maqsadida joriy yilning 18-19-mart kunlari "Alfa beta" onlayn olimpiadasiga start beramiz.
Olimpiadada respublikamizning barcha hududlaridan:
• 12-14 yosh;
• 15-18 yosh toifasidagi o‘quvchi-yoshlar ishtirok etishlari mumkin.
Olimpiadada ishtirok etish uchun 👉@SardorlarOlimpiadasiBot orqali yosh toifangizni belgilab, ro‘yxatdan o‘ting va olimpiadamizda ishtirok eting!
Olimpiada to‘g‘risida batafsil ma'lumot...
Google Docs
Yo'riqnoma.pdf
Vazirlikning rasmiy sahifalariga ulanish
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Joriy yilda maktab o‘quvchilarining yakuniy imtihonlarida kreativ va mantiqiy fikrlashga yoʻnaltirilgan topshiriqlardan foydalaniladi
Joriy yilning may va iyun oylarida maktab o‘quvchilarining yakuniy nazorat imtihonlari bo‘lib o‘tadi.
Vazirlar Mahkamasining qaroriga muvofiq taʼlim muassasalarida o‘quv mashg‘ulotlari joriy yilning 25-mayiga qadar davom etadi.
9-sinf o‘quvchilari uchun Jismoniy tarbiya fanidan imtihonlar joriy yilning 1-6-may kunlari o‘tkaziladi. Jismoniy yoki psixik rivojlanishida nuqsoni bo‘lgan bolalar uchun ixtisoslashtirilgan maktab, maktab-internatlari hamda skolioz bilan kasallangan bolalar uchun sanatoriy turidagi maktab-internatlari bundan mustasno.
Shuningdek, 9- va 11-sinflar uchun yakuniy (bitiruv) nazorat imtihonlari joriy yilning 26-mayidan 15-iyuniga qadar tashkil etiladi.
Umumtaʼlim fanini bilish darajasi to‘g‘risida davlat namunasidagi sertifikat hamda chet tili fanlari bo‘yicha kamida B1 darajadagi milliy yoki unga tenglashtirilgan mos darajadagi xalqaro tan olingan sertifikatga ega bo‘lgan o‘quvchilar imtihonlarda muayyan fandan ozod etiladi.
Imkoniyati cheklangan maktab-internatlarida tahsil oladigan alohida ta'limga ehtiyoji bo'lgan o'quvchilarga ushbu umumtaʼlim muassasalariga qo‘yilgan talablar asosida o‘tkaziladi.
Umumiy oʻrta taʼlim maktablarida taʼlim beriladigan barcha tillarda imtihonlar oʻtkaziladigan fanlar boʻyicha bitiruvchi sinf oʻquvchilari uchun namunaviy imtihon materiallarini hamda baholash mezonlarini tayyorlashni Respublika ta’lim markazi amalga oshiradi.
Imtihon materiallarini ishlab chiqishda umumtaʼlim maktablari oʻquvchilari uchun kreativ va mantiqiy fikrlashga yoʻnaltirilgan topshiriqlar kiritilishi inobatga olinadi hamda topshiriq namunalari 2023-yilning 1-aprelga qadar vazirlikning rasmiy sahifalarida e’lon qilinadi.
Imtihonlar belgilangan muddatda shaffof, adolatli va xolis o‘tkazilishi uchun barcha zaruriy choralar ko‘riladi.
Quyidagi havola orqali bosqichli va yakuniy nazorat imtihonlari o‘tkaziladigan fanlarning ro‘yxati hamda tartibi bilan tanishishingiz mumkin.
©️O‘zbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi
🌐Manba
Kanalga a'zo bo'lish I Savol yuborish I Muhokama guruhi I kundalik.com bo'yicha videoqo'llanmalar
III chorakning soʼnggi oʼqish kuni 18-mart (shanba) boʼladi
Oʼzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 15-martdagi 140-sonli qarori bilan tasdiqlangan Nizomning 26-bandiga muvofiq, umumiy oʼrta taʼlim maktablarida bahorgi taʼtil 21-mart sanasidan boshlanib, 7 kalendar kun davom etishi belgilangan.
Oʼzbekiston Respublikasi Prezidentining “2023-yilda rasmiy sanalarni nishonlash davrida qoʼshimcha ishlanmaydigan kunlarni belgilash va dam olish kunlarini koʼchirish toʼgʼrisida” 2022-yil 23-dekabrdagi Farmoniga muvofiq, 2023-yil 20-mart kuni – qoʼshimcha dam olish kun sifatida belgilanganligi munosabati bilan maktablarda bahorgi taʼtil 20-mart sanasidan boshlanadi hamda 26-martga qadar (shu kuni ham) davom etadi.
Shularni inobatga olib, umumiy oʼrta taʼlim maktablarida 18-mart (shanba) III chorakning soʼnggi oʼqish kuni boʼlib, IV chorak 27-mart sanasidan boshlanishini maʼlum qilamiz.
****
Последним учебным днем III четверти будет 18 марта (суббота)
Согласно пункту 26 Положения, утвержденного постановлением Кабинета Министров Республики Узбекистан №140 от 15 марта 2017 года, весенние каникулы в общеобразовательных школах начинаются 21 марта и длятся 7 календарных дней.
В соответствии с Указом Президента Республики Узбекистан от 23 декабря 2022 года «Об установлении дополнительных нерабочих дней в период празднования официальных дат и переносе выходных дней в 2023 году» 20 марта 2023 года в школах обозначен как дополнительный праздник. Он начинается с 20 марта и продолжается до 26 марта (включительно).
Принимая во внимание это, сообщаем, что 18 марта (суббота) будет последним учебным днем 3-й четверти, а 4-я четверть начнется 27 марта.
Vazirlikning rasmiy sahifalariga ulanish
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Boshlang‘ich sinf o‘qituvchilarining pedagog stavkasi 16 soat etib belgilanishi mumkin!
2022–2026-yillarga moʻljallangan Yangi Oʻzbekistonning taraqqiyot strategiyasini “Insonga eʼtibor va sifatli taʼlim yili”da amalga oshirishga oid Davlat dasturida 2023-yilning may oyiga qadar boshlang‘ich sinf o‘qituvchilarining pedagog stavkasini 16 soat etib belgilash bo‘yicha taklif tayyorlash vazifasi belgilangan.
🌐Manba
Kanalga a'zo bo'lish I Savol yuborish I Muhokama guruhi I kundalik.com bo'yicha videoqo'llanmalar
⚡️Tarix fanidan milliy test tizimi uchun test spetsifikatsiyasi e‘lon qilindi
Ilk marotaba tarix fanidan milliy sertifikat imtihonlari o‘tkazilishi haqida xabar bergan edik.
Ushbu fan bo`yicha milliy test tizimi uchun test spetsifikatsiyasi e‘lon qilindi.
👉 tarix fani bo‘yicha
ro‘yxatga olish — 24-apreldan 7-maygacha;
🔹 test sinovlari — 21-may kuni o‘tkaziladi.
🖥 Talabgorlarni ro‘yxatga olish my.dtm.uz saytining “Milliy sertifikat” bo‘limi orqali amalga oshiriladi.
✔️Ushbu imtihonlarda barcha xohlovchilar (abituriyentlar va o‘qituvchilar) ishtirok etishlari mumkin.
❕Milliy sertifikat olish uchun sinovlarda eng yuqori ballning kamida 80 foizini to‘plagan pedagog kadrlarga 20% miqdorida ustama beriladi.
👉 Milliy sertifikat imtihonlari bo‘yicha asosiy ma’lumotlar
👉Geografiyadan milliy test tizimi uchun test spetsifikatsiyasi
Kanalga ulanish👇
/channel/uztdi
ЎҚИТУВЧИЛАРНИНГ ЛАВОЗИМ МАЖБУРИЯТЛАРИ НИМАЛАРДАН ИБОРАТ?
Педагог ходимлар ўзига белгиланган иш юкламасини, жумладан, ўқув-тарбия жараёни, ўқув- тарбия жараёнининг методик таъминоти ва ташкилий-педагогик жараёнларга оид ишларни ўз вақтида бажариши лозим.
Ўқитувчиларнинг асосий лавозим мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:
— дарс машғулотларини умумий ўрта таълим муассасаси раҳбарияти томонидан тасдиқланган дарс жадвали ҳамда тақвим-мавзу режа асосида олиб бориш;
— марказлашган ҳолда, жумладан Халқ таълими вазирлиги томонидан тақдим ёки тавсия этиладиган таълим порталларида электрон шаклдаги тарқатма ва кўргазмали материаллар бўлмаса, таълим сифатини ошириш мақсадида ўз фани бўйича тарқатма ва кўргазмали материалларни тайёрлайди ва улардан дарс жараёнида самарали фойдаланади;
— ўз фани бўйича жорий, оралиқ ва якуний назорат ишларини ўтказади, ўқувчиларнинг ёзма ишлари ва дафтарларини текширади;
— умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандарти ва ўқув дастурларига мувофиқ ўз фани бўйича тақвим-мавзу режаларни тузади;
— ўз эҳтиёжига кўра фан ўқитувчилари томонидан ўтиладиган дарсларни кузатади, дарс таҳлили натижасида ўзаро тажриба алмашади;
— ўз фани бўйича тақвим-мавзу режа асосида ўтилган мавзуларни, ўқувчиларнинг ўтилган мавзуларни ўзлаштириш баҳосини ва давоматини дарс ўтилган куннинг ўзида синф ёки электрон журналларига қайд этади;
— ўқувчиларнинг қобилият ва истеъдодларини ривожлантиришни назарда тутган ҳолда, фанларни ўзлаштиришда қийналаётган ва иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш мақсадида ўз фани бўйича тўгарак машғулотларини ташкил этади;
— ўқувчиларни ўз фани бўйича фан олимпиадалари, турли танловлар ва мусобақаларга тайёрлайди;
— ўзига бириктирилган синф хоналари, лаборатория хоналаридаги қурилмалар, техник воситалар, бошқа моддий бойликларнинг сақланишини ва улардан ўқув-методик мақсадларда самарали фойдаланишни таъминлайди;
— таълим муассасаси обрўси ва шаънига путур етказиши мумкин бўлган маълумотларни тарқатмаслик ҳамда давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилади.
@metodmarkaz
❓Синф раҳбар қандай хужжатлар юритиши керак?
— синф раҳбари дафтари (НАМУНА);
— мактабнинг ички рўйхатига киритилган тартиббузар, тарбияси оғир ва сурункали дарс қолдирувчи ўқувчилар билан амалга оширилга ишлар йиғма жилти.
Шунингдек:
— синф раҳбари ўқув йили чораклари ва якуни бўйича ҳисоботлар таёрлайди.
— синф раҳбарлари фаолият йўналишлари бўйича ҳисоботларни манавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарига топширади.
*Асос: Халқ таълими вазирининг 2021 йил 22 февралдаги 41-сонли буйруғи.
БОЛАСИНИ МАКТАБГА ЖЎНАТМАЙДИГАН ОТА-ОНАЛАРГА ҚАНДАЙ ЖАВОБГАРЛИК МАВЖУД?
Таълим тўғрисидаги қонуннинг 9-моддасига биноан умумий ўрта таълим умумий ўрта таълим ташкилотларида узлюксиз тарзда, мажбурий бўлган ўн бир йил давомида амалга оширилади.
Ушбу қонуннинг 51-моддасига кўра вояга етмаган таълим олувчиларнинг ота-онаси ва бошқа қонуний вакиллари боланинг ўқиши, тарбияланиши, жисмоний, маънавий ва интеллектуал ривожланиши учун масъулдир.
☝️Юқоридаги икки модда ўқувчингизни 11 йиллик мажбурий таълим олиши кераклигини ва буни ота-она таъминлаши кераклигидан далолат беради.
Шунингдек, вояга етмаган таълим олувчиларнинг ота-онаси ва бошқа қонуний вакиллари:
— болаларининг умумий ўрта, ўрта махсус таълим ёки бошланғич профессионал таълим олишини таъминлаши;
— болаларининг ўқув машғулотларига қатнашишини таъминлаш ва ўзлаштириши устидан назоратни амалга ошириш;
— ўз болаларининг интеллектуал, маънавий ва жисмоний ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиши;
— таълим ташкилотининг таълим-тарбия жараёнини тартибга солувчи ички тартиб-қоидаларига риоя этиши;
— таълим-тарбия жараёни иштирокчиларининг шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиши шарт.
❗️Ушбу қоидаларнинг мазмунига кўра ўқувчининг ота-онаси мактабга таълим олиш юбориши ва ўқувчининг сифатли таълим олишини таъминлашга мажбур.
‼️ Агар ота-она бу мажбуриятларни бажармаса, унда ота-онанинг ҳаракатларига нисбатан маъмурий жавобгарлик белгиланган. Яъни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 47-моддасига мувофиқ ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик, шу жумладан вояга етмаган болаларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишига олиб келиши — базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
@metodmarkaz
Endilikda eksternat tartibida imtihon topshirishda ariza berish uchun maktabga borishning hojati yo‘q
Maktabgacha va maktab ta’limi vazirligi tomonidan soha faoliyatiga oid qator jarayonlarni raqamlashtirish orqali aholiga qulaylik yaratishda muhim ishlar amalga oshirilmoqda.
Natijada yurtdoshlarimiz maktablarga borish, turli ko‘rinishdagi hujjatlarni arxiv maskanlaridan qidirib topish kabi ortiqcha ovoragarchilikdan xalos bo‘lmoqda.
Bugungi kunga qadar turli sabablarga ko‘ra umumiy o‘rta ta’limni yakunlay olmagan, aniqroq aytganda, maktabni to‘liq bitirmagan fuqarolarning eksternat tartibida imtihonda ishtirok etish uchun ariza topshirishi uzoq va hujjatbozlik talab etadigan jarayon hisoblangan.
☝️O‘tgan o‘quv yilida 11 mingdan ortiq fuqaro eksternat tartibida ariza topshirish uchun kamida 3 marotaba maktabga borishga majbur bo‘lgan.
👨🏻💻Arizalar 2023-yilning 1-martidan 1-mayiga qadar (shu kuni ham) o‘z uyidan chiqmagan holda Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali onlayn topshiriladi, natija 2 kunda fuqaroga ma’lum qilinadi. Eng muhimi, davlat xizmati bepul amalga oshiriladi.
Shuningdek:
📱 fuqaro faqat baholar tabeli va ma'lumotnomani elektron shaklda topshiradi (avval hujjatlar soni 5 ta bo‘lgan);
📲 arizalar 2 kunda ko‘rib chiqilib, natijasi fuqaroga onlayn yuboriladi.
Yakuniy davlat attestatsiyasidan muvaffaqiyatli o‘tgan fuqarolarga davlat namunasidagi shahodatnoma beriladi.
☝️Eslatib o‘tamiz: ushbu davlat xizmati joriy yilning 1-martidan ishga tushiriladi va 1-mayga qadar davom etadi.
Joriy o‘quv yilida eksternat tartibida yakuniy davlat attestatsiyasi o‘tkaziladigan maktablar ro‘yxati bilan ushbu havola orqali tanishishingiz mumkin.
🔰Ma’lumot uchun: hozirda maktab ta’limiga oid quyidagi davlat xizmatlari mavjud:
🔹 dublikat shahodatnoma olish;
🔹chet elda umumiy o‘rta ta’lim ta’lim olganlik to‘g‘risidagi hujjatni tan olish (nostrifikatsiya) uchun ariza berish;
🔹 chet el va fuqaroligi bo‘lmagan shaxslarning farzandlarini maktabga joylashtirish uchun ariza berish.
🌐Manba
Kanalga a'zo bo'lish I Savol yuborish I Muhokama guruhi I kundalik.com bo'yicha videoqo'llanmalar
KUNDALIK.COM БЎЙИЧА ЭСЛАТМА
Ўқувчилар ўз вақтида (9.00-21.00 гача 1 сменали мактаблар учун, жорий кундан эртаси куни 13.00 гача 2 сменали мактаблар учун) баҳоланмаслиги, белгининг қўйилмаслиги ўқитувчини дарс ўтмаганлигини билдиради ва ушбу дарс учун ҳақ тўланмайди.
✅ Синф раҳбари «бир кунлик журнал» да фанлар остидаги «PR» устунига ҳар кунлик давомат белгиларини қуйидаги тартибда қўйиб боради:
s — ҳеч қандай сабабсиз дарс қолдирганлигини кўрсатиш учун;
dq — сабабли дарс қолдирганлигини кўрсатиш учун;
k — касаллик сабабли дарс қолдирганлигини кўрсатиш учун;
kq — дарсга кечикиб керганлигини кўрсатиш учун;
m — сурункали дарс қолдираётганлигини кўрсатиш учун;
ch — республикадан ташқарига рухсатсиз чиқиб кетганлигини кўрсатиш учун;
q — таълим олишга ота-онаси қаршилик қилаётганлигини кўрсатиш учун;
ns — ота-она назоратсизлиги сабабли дарсга келмайдиганлигини кўрсатиш учун;
tq — турмушга чиққанлиги туфайли дарсга келмайдиганлигини кўрсатиш учун қўйиш белгиланади.
✅ Фан ўқитувчилари томонидан ўқувчиларнинг дарсдаги давоматлари дарс бошланишида онлайн тарзда қуйидаги тартибда қайд этилади:
s — ҳеч қандай сабабсиз дарс қолдирганини кўрсатиш учун;
kq — дарсга кечикишни кўрсатиш учун.(бахолаш мумкин).
❗️Синф журналларида ўқувчиларнинг фамилияси ва исми мактаб таълим тилига қараб кирилл ёки лотин алифбосига асосланган ёзувларда киритилиши синф раҳбарига юклатилади.
Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
@metodmarkaz
Таълим муассасаларида ишлайдиган таянч докторантлар асосий ходим сифатида ишлаши мумкин
Амалиётда илмий ташкилот ёки таълим муассасаларида таянч докторантура, докторантура шаклларидаги олий таълимдан кейинги таълимни амалга ошириш тизимида меҳнатга оид муносабатлар билан боғлиқ айрим тушунмовчиликлар бўлмоқда.
Айрим корхоналар томонидан “ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда” жумласини асос қилиб, таянч докторантура, докторантурага қабул қилинган ходимлар билан меҳнат шартномалари асоссиз равишда бекор қилинмоқда, айримлар эса таянч докторант, докторант ходимларни асосий иш жойида ўриндош сифатида ноқонуний расмийлаштирмоқда.
Аввалроқ меҳнат ҳуқуқи бўйича мутахасис, @mehnathuquqi канали тасисчиси, Муҳаммадамин Каримжонов бу ҳаракатлар ғайриқонуний эканлиги, таянч докторантлар меҳнат шартномаси асосида асосий ходим сифатида ишлашлари мумкинлиги, уларни ўриндош сифатида қайта расмийлаштириш хато эканлиги ҳақида бир неча бор пост ёзган.
Кейинроқ эса, Муҳаммадамин Каримжонов бу масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига мурожаат йўллаган.
Ушбу мурожаатга вазирнинг 1-ўринбосари Н.Ҳусановдан жавоб хати келди. Демак, таянч докторантура, докторантурага қабул қилинган ходимлар билан меҳнат шартномаларини улар айнан таянч докторантура, докторантурага қабул қилинганлиги муносабати билан “ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда” жумласини асос қилиб бекор қилиш ёки уларни ўриндош сифатида қайта расмийлаштириш нотўғри.
Албатта, ушбу мавзу докторантлар учун манфаатли бўлади деган умиддамиз. Вазирликнинг жавоб хати илова қилинди.
P.S: Ҳа айтганча, @mehnathuquqi каналига ҳам обуна бўлиб қўйишни унутманг.
👉Xalq ta'limi Info
⚡️Туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимларида қайси лавозим штат бирликлари бўлади?
Хабарингиз бор, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 27 январдаги 2-сон (хдфу) буйруғи билан ҳудудий бўлинмаларнинг вақтинчалик тузилмаси, штатлар сони ва лавозимлар номи тасдиқланди.
❕Демак, янги ташкил этиладиган туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимида қуйидаги лавозимлар бўлади:
1. Бошлиқ
2. Мактаблар фаолиятини мувофиқлаштириш шўбаси:
а) шўба мудири
б) бош мутахасис
д) методист
3. Дарсликлар бўйича методист
4.АКТни жорий этиш бўйича методист
5.Давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини ҳамда ўқитишнинг муқобил шаклларини ташкил этиш шўбаси
а) шўба мудири
б) методист
6.Мактабгача таълим ташкилотларида овқатланишни ташкил этиш бўйича методист
7.Давлат-хусусий шерикчилик асосидаги ва оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини ташкил этиш бўйича бош мутахасис
8.Таълим ташкилотларида тарбиявий ишларни мувофиқлаштириш ишлари бўйича бош мутахасис
9.Болаларни ижтимоий-психологик қўллаб-қувватлаш таълим шўбаси:
а) психолог (методист)
б) ўқувчиларни касбга йўналтириш бўйича методист
10.Инсон ресурсларини бошқариш шўбаси:
а) шўба мудири
б) инспектор-методист
11.Ижро интизоми ва мурожаатлар билан ишловчи бош мутахасис
12.Умумий ўрта таълим мактабларида сўғлом овқатлантиришни ташкил этиш бўйича методист
Маълумот учун: Марказлашган бухгалтерия хизмати ва махсус таъмирлаш эксплуатация хизмати штат бирликлари сони алоҳида меъёрий ҳужжатларга асосан киритилади.
@metodmarkaz
⚡️USTАMА TАYINLАShDА INOBАTGА OLINADIGAN OLIMPIADA, TАNLOV, MUSOBАQА VА TАDBIRLАR RO‘YXATI.
XO‘SH USHBU TADBIRLAR SIZNING MAKTABINGIZDA BO‘LDIMI?
2022-2023 oʼquv yili uchun maktablardagi oʼqituvchilarga har oylik ustamalar belgilashda quyidagi olimpiadalar, koʼrik tanlovlar, musobaqalar hamda sinfdan tashqari ishlar inobatga olinadi.
FАN OLIMPIАDАLАRI
1.Аsosiy fan olimpiadasi (4 bosqichli);
2.Xalqaro matematika olimpiadasi;
3.Xalqaro fizika olimpiadasi;
4.Xalqaro kimyo olimpiadasi;
5.Xalqaro biologiya olimpiadasi;
6.Xalqaro informatika olimpiadasi;
7.Xalqaro Kavkaz olimpiadasi (matematika fani);
8.Xalqaro Jautikov olimpiadasi (matematika fani);
9.Xalqaro Mendeleev olimpiadasi (kimyo fani);
10.Xalqaro yoshlar tabiiy fanlar olimpiadasi - kimyo, biologiya va fizika;
11.7-8 sinflar oʼrtasida al-Xorazmiy olimpiadasi (matematika fani);
12.Osiyo fizika olimpiadasi;
13.Osiyo-Tinch okeani informatika olimpiadasi;
14.Evropa fizika olimpiadasi;
15.Xalqaro iqtisod olimpiadasi;
16.Xalqaro matematika musobaqasi;
17.Аl-Fargʼoniy nomidagi xalqaro fizika olimpiadasi
18.Аl-Beruniy nomidagi xalqaro kimyo olimpiadasi
KOʼRIK TАNLOV VА MUSOBАQАLАR
1.“Oʼzbek tilim - iftixorim” mavzusida insholar tanlovi;
2.“Besh tashabbus - sanʼat bilan” shiori ostida festival- tanlov (3-bosqichli);
3.“Besh tashabbus - sport bilan” shiori ostida sport musobaqasi (3-bosqichli);
4.Umumiy oʼrta taʼlim maktablari oʼquvchilari va oʼqituvchilari oʼrtasida sportning shaxmat turidan respublika birinchiligi (4-bosqichli);
5.Imkoniyati cheklangan bolalar uchun ixtisoslashtirilgan maktab-internatlari oʼquvchilari oʼrtasida respublika birinchiligi (2-bosqichli);
6.Umumiy oʼrta taʼlim maktablari oʼquvchilari oʼrtasida “Futbolimiz kelajagi sening qoʼlingda” shiori ostida respublika birinchiligi (4-bosqichli);
7.Umumiy oʼrta taʼlim maktablari oʼquvchilari oʼrtasida “Quvnoq startlar” sport musobaqalari (4-bosqichli);
8.Umumiy oʼrta taʼlim maktablarining boshlangʼich sinf oʼquvchilari uchun “Bolajonlar sport jamoalari” hamda yuqori sinf oʼquvchilari oʼrtasida “Eshlik sport jamoalari” respublika birinchiligi (4-bosqichli);
9.Umumiy oʼrta taʼlim maktablari oʼquvchilari oʼrtasida “Kurash - milliy gʼururnmiz” shiori ostida sportning kurash turidan respublika birinchiligi (4-bosqichli);
10.“Besh tashabbus - axborot texnologiyalari bilan” shiori ostida festival-tanlovi;
11.“Besh tashabbus - kitob bilan” shiori ostida festival-tanlovi (3-bosqichli);
12.“Besh tashabbus - besh imkoniyat” shiori ostida “Qizlarjon” koʼrik-tanlovi (3-bosqichli);
13.Fan toʼgaraklari boʼyicha koʼrik-tanlovlar (3-bosqichli)
14.Maktab oʼquvchilari oʼrtasida oʼtkaziladigan “Konstitutsiya-erkinligimiz
kafolati” respublika koʼrik-tanlovi;
15.Umumtaʼlim maktablari oʼquvchilari oʼrtasida “Mening huquk va majburiyatlarim” respublika koʼrik-tanlovi;
16.“Yosh gvardiyachi”, “Yosh chegarachi”, “Yashil chiroq” musobaqalari;
17.“Eng obod taʼlim muassasasi” koʼrik tanlovi;
18.“Jaholatga qarshi maʼrifat” mavzusida ijodiy ishlar tanlovi
19.Jamiyatda oʼqituvchi va ustozlarning mavqeini oshirishga karatilgan eng yaxshi videoroliklar tanlovi.
BOShLАNGʼICh SINF OʼQUVChILАRINING TАNLOV VА BOShQА TАDBIRLАRDА IShTIROKI
1.Umumiy oʼrta taʼlim maktablari oʼquvchilari va oʼqituvchilari oʼrtasida sportning shaxmat turidan respublika birinchiligi (1-bosqich)
2.Umumiy oʼrta taʼlim maktablarining boshlangʼich sinf oʼquvchilari uchun “Bolajonlar sport jamoalari” respublika birinchiligi (1-bosqich)
3.Fan toʼgaraklari boʼyicha koʼrik-tanlorlar (1-bosqich)
SINFDАN TАShQАRI IShLАR
1.Fan toʼgaraklari tashkil etish
2.“Yoshlar teatr studiyalari”ni tashkil etish
3.“Yosh kitobxonlik klubi”ni tashkil etish
4.Xor va ansambl jamoalarini tashkil etish
5.Beshta muhim tashabbus tadbirlarini oʼtkazish
6.Yozuvchi va shoirlar tavallud kuniga bagʼishlab mushoira kechalari va turli tadbirlar oʼtkazish
7.Gazeta va veb-saytlarda yangi yondashuv asosida qoʼshimcha mashgʼulotlar olib borilganligi yuzasidan maqollar chiqarish.
Аsos: XTVning 16.09.2021 dagi 03-02/3-2504-sonli, 15.06.2022 dagi 2628-sonli xati
@metodmarkaz
Халқ таълими тизимида қайси штатлар қисқарганлиги тезроқ эълон қилиниши керак
Айтишларича, халқ таълими тизимида айнан қайси лавозимларда қисқартириш бўлиши аниқ бўлибди. Ҳозирча ходимларга оғзаки огоҳлантириш берилган. Лекин, бу ҳақдаги ҳужжат негадир очиқланмаяпти.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги қайси штатлар қисқариши мумкинлигини тезроқ эълон қилиб қўйса бўлмасмикан? Ходимларни қийнаб, қисқаради-қисқармайди ўйинини ўйнаш кўпчиликни асабини еб битирди.
Бундай ҳолатни узоқ муддатга чўзилиши, ҳеч қайси мутасадди лом-лум демай, олдиндан кутилаётган янгиликларни яшириб ўтириши ходимларнинг ишчанлик кайфиятига ҳам таъсир қиляпти.
Қайси штаталар қисқариши мумкинлиги очиқланса, ўша штатлардаги ходимлар бошқа иш топиб туришга ҳаракат қилади. Тўғри, қонунчиликка кўра, ходимларга 2 ой аввал огоҳлантириш берилади. Лекин, бу муддат ичида иш топиб олишнинг ўзи амримаҳол.
Расмий огоҳлантириш берилгунга қадар кутилаётган ўзгаришлар ҳақида маълумотлар бериб турилса зарар қилмасди. Бу фақат муаммоларнинг олдини олади холос.
@metodmarkaz