metodmarkaz | Неотсортированное

Telegram-канал metodmarkaz - METODIK XIZMAT BO‘LIMI

1028

Ta'limdagi barcha yangiliklar va o'qituvchiga tegishli barcha ma'lumotlar birinchi bo'lib bizda KANALGA ULANING @metodmarkaz

Подписаться на канал

METODIK XIZMAT BO‘LIMI

Xalq ta'limi vazirining 2022-yil 31-oktabrdagi 339-sonli buyrug'i

O‘zbekiston Respublikasi Xalq ta’Iimi vazirligi tizimida xodimlar nomenklaturasining yangi tahririni tasdiqlash to‘g‘risida.

@metodmarkaz

Читать полностью…

METODIK XIZMAT BO‘LIMI

⚡️Tўгарак ҳужжатлари қай тартибда юритилиши керак?

Ҳозирги кунда мактабларда фан тўгаракларни ташкил этиш бўйича йўриқнома мавжуд эмас. Шунинг учун ҳозир биз берадиган жавоб фақатгина тавсиявий аҳамиятга эга эканлигини эслатиб ўтмоқчимиз.

Тўгаракларга 1-11 синф ўқувчилари қамраб олинади. Тўгаракларнинг ўқув йили учун мўжжалланган ўқув режасини ёзишдан олдин яъни тўгарак машғулотлари журналига 5-15 сентябргача ташкилий ишлар ёзилади. Ўқувчиларни тўгаракка қабул қилишда уларни ёшларини, қизиқишларини ҳисобга олинади. Ҳар бир тўгарак аъзоси ўқув йили мобойнида тўгаракдан чиқиб кетиши, бошқа тўгаракка аъзо бўлиши ва хоҳиши бўйича бир вақтнинг ўзида бир нечта тўгаракда иштирок этиш ҳуқуқига эга.

🔰Тўгарак раҳбари қуйидаги ҳужжатларни юритиши мумкин:

👉Тўгаракнинг йиллик тақвим режаси (паст ўзлаштирувчи ва иқтидорли ўқувчилар учун)
👉Тўгарак машғулотлар журнали
👉Ўқувчилар ота-онасининг аризаси

🔰Ихтиёрий равишда:
👉Машғулотлар ишланмаси
👉Тўгарак тадбирларидан лавҳалар
👉Кўргазмали қуроллар.

❗️Мактабда тўгараклар ва спорт секцияларининг фаолият юритишини маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари таъминлайди. Ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари доимий равишда тўгарак журнални тўғри олиб борилишини назорат қилиб туради.

Журналдаги ёзувлар аниқ, тартибли ва мунтазам олиб борилиши керак. Журнал ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарида сақланади. Журналга тўгарак раҳбари ўзи олиб борадиган тўгарак номини, муасаса раҳбари томонидан тасдиқланган машғулот жадвалини, тўгарак раҳбарининг исми ва фамилиясини, отасини исми, тўгарак сардорини тўлиқ исми фамилиясини ёзиб қўяди.

Жадвалдаги ўзгаришлар ўқув ишлари бўйича жавобгар шахс билан келишилган холда журналнинг иккинчи бетида қайд қилинади. Тўгарак ишини ҳисобга олиш учун журналда бетлар ажратилган бўлиб, унда тўгарак аъзолари таркиби исми фамилияси тўлиқ, машғулотлар мавзуси, тўгарак ишининг бажарилган соати ва муддати жадвалга мувофиқ кўрсатилади.

Тўгарак раҳбари аъзоларнинг давоматини журналда машғулотларга ажратилган кунлар ва соатлар устида мунтазам белгилаб боради ва сабабсиз келмаганларга “-” белгиси, сабабли қатнашмаганларга “+” белгиси қўйилади. Тўгарак раҳбари тўгарак ташкил топган кундан 10 кун муддатда тўгарак аъзоларини рўйхатини тузади ва тегишли устунларни тўлдиради.

Тўгарак машғулотлар жадвали мактабнинг ўқувчи ва уларнинг ота-оналарига кўриниб турадиган жойига илиб қўйилади. Фан ўқитувчилари томонидан тўгарак ҳужжатлари тўғри юритилиши мунтазам равишда назорат қилиб борилади.
@metodmarkaz

Читать полностью…

METODIK XIZMAT BO‘LIMI

⚡️O‘QUVCHILARNING SHAXSIY YIG’MA JILD HUJJATLARIDA (YA’NI SHAXSIY FAYLLARIDA) QAYSI HUJJATLAR  BO‘LISHI KERAK

Sinf rahbarlari bilib olishi kerak.

☝️Oʻquvchilarning  shaxsiy yigʻma jildi hujjatlari oʻquvchini maktabga qabul  qilingan kunidan bitirguniga qadar yuritiladi. Unda quyidagi hujjatlar jamlanadi:

✅maktabga qabul qilish haqida ota-ona  (yoki  ularning  oʻrnini  bosuvchi shaxslar)ning arizasi;

✅oʻquvchining tugʻilganlik haqidagi guvohnoma (pasport, ID-karta) nusxasi;

✅ota-onasi  (yoki  ularning oʻrnini bosuvchi  shaxslar)ning  pasport  (ID-karta) nusxalari;

✅tibbiy maʼlumotnoma;

✅baholar tabeli (10-11-sinf  oʻquvchilari  uchun  9-sinfda berilgan tayanch maʼlumot toʻgʻrisida shahodatnoma).

☝️Oʻquvchining shaxsiy yigʻma jildi hujjatlari sinf rahbari tomonidan yuritilib, har oʻquv yili boshida xatlovdan oʻtkaziladi.

☝️Oʻquvchining  shaxsiy  yigʻma  jild  hujjatlari oʻquvchi  maktabni  tamomlaganidan soʻng 3 yil muddatda maktabda  saqlanadi.

Asos: Xalq taʼlimi vazirining 2021-yil  1-iyuldagi 205-sonli buyrugʻi

O‘qituvchilar uchun barcha hujjatlar shu kanalda!
👇👇👇👇👇👇👇
@metodmarkaz

Читать полностью…

METODIK XIZMAT BO‘LIMI

KUNDALIK.COM BO‘YICHA ESLATMA

O‘quvchilar o‘z vaqtida (9.00-21.00 gacha 1 smenali maktablar uchun, joriy kundan ertasi kuni 13.00 gacha 2 smenali maktablar uchun) baholanmasligi, belgining qo‘yilmasligi o‘qituvchini dars o‘tmaganligini bildiradi va ushbu dars uchun haq to‘lanmaydi.

✅ Sinf rahbari «bir kunlik jurnal» da fanlar ostidagi «PR» ustuniga har kunlik davomat belgilarini quyidagi tartibda qo‘yib boradi:

s — hech qanday sababsiz dars qoldirganligini ko‘rsatish uchun;
dq — sababli dars qoldirganligini ko‘rsatish uchun;
k — kasallik sababli dars qoldirganligini ko‘rsatish uchun;
kq — darsga kechikib kerganligini ko‘rsatish uchun;
m — surunkali dars qoldirayotganligini ko‘rsatish uchun;
ch — respublikadan tashqariga ruxsatsiz chiqib ketganligini ko‘rsatish uchun;
q — ta’lim olishga ota-onasi qarshilik qilayotganligini ko‘rsatish uchun;
ns — ota-ona nazoratsizligi sababli darsga kelmaydiganligini ko‘rsatish uchun;
tq — turmushga chiqqanligi tufayli darsga kelmaydiganligini ko‘rsatish uchun qo‘yish belgilanadi.

✅ Fan o‘qituvchilari tomonidan o‘quvchilarning darsdagi davomatlari dars boshlanishida onlayn tarzda quyidagi tartibda qayd etiladi:

s — hech qanday sababsiz dars qoldirganini ko‘rsatish uchun;
kq — darsga kechikishni ko‘rsatish uchun.(baxolash mumkin).

❗️Sinf jurnallarida o‘quvchilarning familiyasi va ismi maktab ta’lim tiliga qarab kirill yoki lotin alifbosiga asoslangan yozuvlarda kiritilishi sinf rahbariga yuklatiladi.
@metodmarkaz
@metodmarkaz
@metodmarkaz
@metodmarkaz
@metodmarkaz
@metodmarkaz
@metodmarkaz
@metodmarkaz
@metodmarkaz
@metodmarkaz
@metodmarkaz
@metodmarkaz

Читать полностью…

METODIK XIZMAT BO‘LIMI

#Биласизми

⚡️Бошланғич синф ўқитувчиси жисмоний тарбия фанидан дарс бериши мумкин

Ушбу файл бошланғич синф ўқитувчилари жисмоний тарбия фанидан дарс ўтиши мумкинлиги тўғрисида расмий кўрсатма

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇

@metodmarkaz

Читать полностью…

METODIK XIZMAT BO‘LIMI

#БИЛАСИЗМИ

❗️ЎҚИТУВЧИЛАРНИ ВИДЕОГА ОЛИБ ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРГА ТАРҚАТГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК БОР

Сўнгги вақтларда ўқитувчиларни видеога олиб ижтимоий тармоқларга тарқатиш жуда урфга айланди.

❗️Бироқ бунда видеони тарқатган шахсга жавобгарлик бор.

📔 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 46-2-моддасида шахсга доир маълумотларни қонунга хилоф равишда йиғиш, тизимлаштириш, сақлаш, ўзгартириш, тўлдириш, улардан фойдаланиш, уларни бериш, тарқатиш, узатиш, эгасизлантириш ва йўқ қилиш,
➖ фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 бараваридан 5 бараваригача;
➖ мансабдор шахсларга эса — 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланган.

Агар ушбу ҳаракатлар маъмурий жавобгарлик қўлланилгандан сўнг 1 йил ичида такрорланса, унда жиноий жавобгарлик чораси қўлланилади (Жиноят кодекси 141-2-моддаси).

⚠️ Бироқ бу ҳаммаси эмас. Агар ўқитувчи фуқаролик судига ўзига етказилган маънавий зарарни ундиришни сўраб даъво қилса борми? Юқоридаги суммалар чикора.

Фуқаролик кодекси 1021-моддаси иккинчи қисмида зарар ор-номус, қадр-қиммат ва ишчанлик обрў-эътиборини ҳақоратловчи маълумотларни тарқатиш туфайли етказилган бўлса маънавий зарар уни етказувчининг айбидан қатъи назар, қопланиши белгиланган.

☝️Ушбу қоида, айнан ўқитувчинининг видеосини ижтимоий тармоққа жойлаб, унинг қард қимматини, ишчанлик обрўсини тўкаётган шахсларга зарарни қоплаш мажбуриятини юклайди.

✅ Бунда маънавий зарарни қоплаш миқдори жабрланувчига етказилган жисмоний ва маънавий азобларнинг хусусиятига, шунингдек айб товон тўлашга асос бўлган ҳолларда зарар етказувчининг айби даражасига қараб суд томонидан аниқланади.

П.С. агар ўқитувчи ҳақиқатда ноҳақ бўлиб, уни видеога олинган бўлса, бу видео ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилиши керак. Шунда видео далил сифатида тан олиниши ва ўқитувчига муайян жавобгарлик чораси қўлланилиши мумкин.

❗️Бироқ ижтимоий тармоқ орқали тарқатиш юқоридаги жавобгарлик чораларини қўллашга сабаб бўлади.

↗️ Ушбу постни барча ўқитувчиларга юборинг, ўз ҳақ-ҳуқуларини билиб олсинлар
👇👇
👉 @metodmarkaz

Читать полностью…

METODIK XIZMAT BO‘LIMI

⚡️Ўқувчиларни бир умумий ўрта таълим муассасасидан бошқасига ўтказиш бўйича давлат хизматини жорий этиш тўғрисида

Халқ таълими вазирининг 267-сонли буйруғи 12.08.2022 йил

@metodmarkaz

Читать полностью…

METODIK XIZMAT BO‘LIMI

❗️Президент яна ХТБ фаолиятини танқид қилиб, директорларга эркинлик бериш кераклигини айтди

Президент Шавкат Мирзиёев 1 феврал куни водийга сафари давомида Андижон туманидаги 55-мактабда бўлди. Давлат раҳбари мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова ва шу мактаб директори билан суҳбатлашди. Суҳбат чоғида президент мактаб директорларига эркинлик бериш кераклиги ҳақида гапирди.

“Биз директорни қўлсиз, оёқсиз, кўзсиз қилиб қўйганмиз. “Районо”нинг мудири йўталса, йўталади, йўталмаса, йўталмайди – тўғриси шу энди. Мана шу нарсани йўқ қилиш керак. Ҳамма нарса мактабда.

(Ҳ.Умаровага) Назоратини қилсин сизнинг тизимингиз, лекин уларга ҳам эркинлик бериш керак. Талаб кучли бўлиши керак, шу билан бирга ваколатлари ҳам юқори бўлиши керак. Битта одамни бўшатишга ҳам “районо”га бориш керак, қанақаси бу?” – деди Шавкат Мирзиёев.

@metodmarkaz

Читать полностью…

METODIK XIZMAT BO‘LIMI

#Биласизми
Боқувчисини йўқотган ўқувчилар 23 ёшгача боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олиш ҳуқуқига эга

☑️ Қонунчиликка кўра, таълим ташкилотларининг ўқувчилари ва талабалари ўқишнинг бутун даври давомида, бироқ 23 ёшга тўлгунига қадар боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олиш ҳуқуқига эга.

@metodmarkaz

Читать полностью…

METODIK XIZMAT BO‘LIMI

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг ўринбосарлари тайинланди

Президент қарори билан:

➖ Усман Шарифходжаев мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига;

➖ Темуржон Комилов мактабгача ва мактаб таълими вазирининг ўринбосари лавозимига;

➖Дилшод Кенжаев мактабгача ва мактаб таълими вазирининг ўринбосари лавозимига;

➖ Узокбой Бегимкулов мактабгача ва мактаб таълими вазирининг ўринбосари лавозимига;

➖ Алишер Уббиев мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги директори лавозимига тайинланди.

🔹 Баходиржон Онорбоев бошқа ишга ўтиши муносабати билан мактабгача таълим вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан;

🔹 Нодир Муслитдинов бошқа ишга ўтиши муносабати билан мактабгача таълим вазирининг ўринбосари лавозимидан;

🔹 Иброхим Джураев бошқа ишга ўтиши муносабати билан халқ таълими вазирининг ўринбосари лавозимидан;

🔹 Вохобжон Ражапов бошқа ишга ўтиши муносабати билан халқ таълими вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.

@metodmarkaz

Читать полностью…

METODIK XIZMAT BO‘LIMI

Математика ва биология фанларидан миллий сертификат учун талабгорларни рўйхатга олиш бошланди

Батафсил: 👉
http://idum.uz/ru/archives/18068

———
Началась регистрация кандидатов на получение национального сертификата по математике и биологии

Подробно: 👉
http://idum.uz/ru/archives/18068

🚀 @talim_obrazovaniye

Читать полностью…

METODIK XIZMAT BO‘LIMI

⚡️ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!

🔖Жорий йилнинг 30 январь куни соат 15:00 да Буюк Британиянинг нуфузли Уорвик университети (University of Warwick) профессори МакКонахининг TESOL – дастури бўйича таълим олишни режалаштирганлар учун “Уорвик университетида таълим олиш имкониятлари" мавзусида ZOOM платформаси орқали вебинар ташкил этилиши режалаштирилган.

🔘Уорвик университетида таълим олишни режалаштирган барча ёшлар ва мутахассисларни ушбу онлайн учрашувга таклиф этамиз.

📍Онлайн семинарга кириш:
https://us06web.zoom.us/j/86166739052?pwd=aERiUVIxWEJVNzBneGRSaUlpRW9YUT09

Код: 157970

Онлайн семинар идентификатори: 861 6673 9052

Eyuf.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

METODIK XIZMAT BO‘LIMI

⚡️MAKTAB HUDUDIDA TELEFONDAN FOYDALANISh TARTIBI QANDAY EKANLIGINI BILASIZMI?

Xalq ta’limi vazirining 2022-yil 28-iyuldagi 246-sonli “Umumiy o‘rta ta’lim muassasalarining
ichki tartib va odob-axloq qoidalarini yangi tahrirda tasdiqlash to‘g‘risida”gi buyrug‘iga ko‘ra:


📱Ta’lim muassasasi hududida har bir o‘quvchi o‘z uyali aloqa vositalarini o‘chirib qo‘yishi, pedagog va texnik xodimlar hamda tashrif buyuruvchi boshqa shaxslar o‘z uyali aloqa vositalari qurilmalarini chaqiruv ovozini to‘liq o‘chirib qo‘yishi (Ovozsiz holatga o‘tkazishi) shart.

Ta’lim muassasalarida o‘tkaziladigan o‘quv mashg‘ulotlari va tadbirlar (saflanish, tarbiyaviy soatlar, bayram, sport tadbirlari) boshlanishidan oldin ta’lim oluvchilar telefonini o‘chirib qo‘yishi hamda telefonini sumkasiga solib qo‘yishi shart (O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2012-yil 21-maydagi 139-son qarori bilan tasdiqlangan Ta’lim muassasalarida mobil telefonlardan foydalanish tartibi to‘g‘risidagi nizom”).

O‘quvchi tomonidan ogohlantirilishiga qaramasdan dars jarayonida telefondan foydalanish holatlari davom etgan holatda sinf rahbari va muassasa rahbariyati o‘quvchining telefoni (smartfon, planshet va boshqa qurilmalar) o‘rnatilgan tarzda olib qo‘yiladi, holat yuzasidan o‘quvchining ota-onasi ogohlantiriladi. Holat bo‘yicha inspektor-psixolog tomonidan o‘quvchining
ota-onasi (ularning o‘rnini bosuvchi shaxslar)ni Xalq ta’limi vazirligi huzuridagi Oila-mahalla-ta’lim muassasasi hamkorligi Jamoat kengashi va kuzatuv kengashlari doirasida muhokama etilib, tegishli tushuntirishlar olib borgandan so‘ng telefon (mobil aloqa vositalari) o‘quvchining ota-onasi (ularning o‘rnini bosuvchi shaxslar)ga qaytarib beriladi.

Shunday holat o‘quv yili davomida takrorlanganda o‘quvchi ichki ishlar organlarining profilaktik ro‘yxatiga olinadi.

👆Shuningdek:

--qonun bilan taqiqlangan, milliy va umumbashariy qadriyatlarga xos bo‘lmagan yoki ta’lim muassasasining ichki munosabatlariga tegishli, shuningdek, ta’lim muassasasi va o‘qituvchi obro‘sini tushirishga qaratilgan munosabatlar aks etgan audio hamda videomateriallarni turli ijtimoiy tarmoqlarga joylashtirishi yoki undan turli g‘arazli maqsadlar yo‘lida foydalanishi;

-- dars jarayonida quloqchinlar (naushnik) orqali uyali aloqa vositalari va turli xil audio qurilmalardan foydalanishi, dars jarayonini uyali aloqa vositasining kamerasi orqali suratga olishi;

-- ta’lim muassasasi kompyuterlarida ta’lim muassasasiga tegishli bo‘lmagan ma’lumotlarni, shuningdek, qonun hujjatlarida ko‘zda tutilgan bolalarning yosh xususiyatlariga mos bo‘lmagan turli videomateriallar, behayo suratlar, milliy, irqiy, etnik, diniy adovatni, zo‘ravonlikni targ‘ib qiluvchi, pornografik xarakterdagi har qanday video, audio va fotomateriallarni tayyorlash, saqlash, foydalanish va targ‘ib etish qat’iyan taqiqlanadi.📵

Kanalimizga obuna bo‘ling!
👇👇👇👇👇👇👇
@metodmarkaz

Читать полностью…

METODIK XIZMAT BO‘LIMI

⚡️UY TA’LIMI UCHUN TUTILGAN JURNAL HAQIDA


Uy ta’limida tahsil olayotgan o’quvchilarga olgan baholari haqida har bir fan bo‘yicha alohida yuritiladigan baholash daftari yuritiladi va qayd etib boriladi.

O‘quvchining baholash daftariga qo‘yilgan baholar o‘quvchi ro‘yxatda turgan maktabning sinf jurnaliga yoki o‘quvchilarning davomati va o‘zlashtirishini hisobga olish elektron tizimiga (kundalik.com ga) kiritib boriladi.

Ota-onalar tomonidan baholash daftariga o‘qituvchilar tomonidan dars mashg‘ulotlari o‘tkazilganligini tasdiqlovchi imzo qo‘yiladi.

O‘quvchi olgan baholarning sanasi va dars mashg‘ulotining mavzusi sinf jurnalidagi sana va mavzuga to‘g‘ri kelmasligi mumkin.

BAHOLASh DAFTARI quyidagi ketma-ketlikda bo’ladi

Sana➡️Mavzu nomi➡️O‘quvchiga qo‘yilgan baho➡️Uy vazifasi➡️Ota-onasining imzosi

Asos: Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 12-oktabrdagi 638-son qarori

Kanalimizga obuna bo‘ling!
👇👇👇👇👇👇👇
@metodmarkaz

Читать полностью…

METODIK XIZMAT BO‘LIMI

Ommalashtirish.uz elektron platformasidan foydalanish bo'yicha video yo'riqnoma

00:00 Platforma haqida
00:45 Ro'yxatdan o'tish
01:34 Shaxsiy kabinetga kirish
02:18 Shaxsiy profilni tahrirlash
02:32 Metodik qo'llanma va shunga o'xshash boshqa fayllarni platformaga yuklash
06:14 «Plagiat» tugmasi haqida

@metodmarkaz

Читать полностью…

METODIK XIZMAT BO‘LIMI

#Ҳуқуқий_саводхонлик

Ўқувчини қандайдир айби сабабли дарсдан чиқариб юбориш мумкин эмас

Мактабга келган ўқувчини дарс вақтида қаровсиз қолдириб, уларни кечиккани, ўқув қуроллари ёки мактаб формасининг йўқлиги учун дарсдан ҳайдаб чиқариб юбориш мумкин эмас.

Дарсга кечикиш, ўқувчилар томонидан ўқув-қуролларини олиб келинмаслиги ёки мактаб формасининг йўқлиги уларни дарсга киритилмаслигига асос бўлмайди. Таълим муассаларидаги ўқув жараёни «қонунийлик, демократик, камситишга йўл қўймаслик ва ҳурмат» принципларига асосланиши керак.

Халқ таълими вазирлигининг 2022 йил 28 июлдаги 246-сонли буйруғи билан тасдиқланган "Умумий ўрта таълим муассасаларининг ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидалари"га кўра, ўқитувчилар жамоа аъзолари ва бошқаларинг шахсиятини ва қадр-қимматини камситиши, ўқувчиларни дарс машғулотларидан асоссиз чиқариб юбориш ёки киритмаслиги ҳамда “Чиқиш” қўнғироғи чалингандан кейин ўқувчиларни синфхонада ушлаб ўтириши мумкин эмас.

❕Ҳўш унда мактаб ичики тартиб қоидаларига бўйсунмаган ўқувчиларга қандай чора кўрилади?

"Умумий ўрта таълим муассасаларининг ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидалари"га кўра, таритиббузар ўқувчилар ота-онасига нисбатан муассасага бириктирилган инспектор-психолог томонидан тегишли маъмурий жавобгарлик чораларини қўллаш ҳам мумкин. (ўта оғир ҳолатларда)

Шунингдек, қоида бузилиш ҳолатлари кузатилганда, ўқувчини муассаса ички назорат рўйхатига олиш ва якка тартибда шуғулланиш, фарзанди тарбиясига масъулиятсизлик билан ёндашаётган ота-оналарнинг иш жойига ёки маҳалла фуқаролар йиғинига маълумот юбориш ҳам мумкин.

❕Муҳим эслатма: Юқоридаги қоидаларга амал қилмай ўқувчиларни шахсиятига тегиш ёки дарсдан чиқариб юбориш педагог ходимларнинг зарарига ишлаши мумкин. Шу сабабли, бундай масалаларни босиқлик йўли билан ҳал этиш мақсадга мувофиқ.

@metodmarkaz

Читать полностью…

METODIK XIZMAT BO‘LIMI

🌏 Дунёда ўқитувчи бўлишнинг қиймати

🇮🇹 Италияда
Учта касб эгалари тирбанд йўлда қолмаслиги керак:
Тез ёрдам, ўт ўчирувчилар ҳамда ўқитувчилар.

🇫🇷 Францияда
Бойлар ўз яшаш жойлари билан мақтаниш учун ўқитувчилар билан бир ҳудудда яшашга интиладилар.

🇸🇪 Швецияда
Биринчи фарзандим шифокор, аммо иккинчи фарзандим ундан яхшироқ касб эгаллашни истайди, яъни ўқитувчи бўлмоқчи.

🇩🇪 Германияда
Меркел норозилик билдираётган шифокорларга мурожаат қилди:
- Сизнинг маошингиз сизни ўқитган ўқитувчиларнинг иш ҳақидан юқори бўлишини кутмаслигингиз керак.

🇬🇧 Aнглияда
Бу бола даҳо, у ўқитувчидек фикрлайди...

🇯🇵 Японияда
Соясини топтамаслик учун ўқитувчидан етти қадам ортда юр!

👉 @metodmarkaz

Читать полностью…

METODIK XIZMAT BO‘LIMI

⚡️SINF RAHBARLARI METODBIRLAShMASI TUGATILDIMI?

Bizga ma’lumki, Xalq ta’limi vazirining 2020-yil 13-avgustdagi 183-sonli buyrug‘i bilan metodbirlashmalar faoliyati tasdiqlangan edi. Ushbu buyruqda sinf rahbarlari metodbirlashmasi haqida yozilib, uning maqsad va vazifalari belgilangan edi.

Lekin, 2022-yilning 5-dekabr kuni Xalq ta’limi vazirining 372-sonli “Xalq ta’limi tizimida uzluksiz metodik xizmat ko‘rsatish ishlarini yanada takomillashtirish to‘g‘risida”gi buyrug‘i qabul qilindi. Ushbu buyrug‘ bilan 2020-yildagi 183-sonli buyruq o‘z kuchini yo‘qotgan deb hisoblandi.

Yangi 372-sonli buyruqda umumta’lim muassasalarida fan yo‘nalishlari bo‘yicha metodbirlashmalar tuzish, uning maqsad vazifalarini belgilash bo‘yicha aniq ko‘rsatmalar berilgan. Biroq, ushbu nizomda sinf rahbarlari metodbirlashmasi haqida yozilmagan.

Xulosa qilib aytishimiz mumkinki, sinf rahbarlari metodbirlashmasi endi mavjud emas.

Metodbirlashma rahbarlariga Vazirlar Mahkamasining 823-sonli qarorining 26-bandi bo‘yicha to‘lanishi mumkin bo‘lgan 10% lik ustama ham faqat fan yo‘nalishidagi metodbirlashma rahbarlariga to‘lanishi mumkinligi yozilgan. Shu boisdan sinf rahbarlari metodbirlashmasi tuzish bo‘yicha aniq ko‘rsatmalar berilmagan bo‘lishi mumkin.

Sinf rahbarlarining vazifalari Xalq ta’limi vazirining 2021-yil 22-fevraldagi 41-sonli buyrug’i bilan belgilangan.

Kanalimizga obuna bo‘ling.
@metodmarkaz

Читать полностью…

METODIK XIZMAT BO‘LIMI

«Облоно» ва «Районо»ларни тугатишдан кўра уни сақлаб қолиш эҳтимоли юқори

Ҳудудий халқ таълими бошқарма ва бўлинмалари тугатилши ҳақида анча вақтдан буён гапириб келинади. Ҳусусан, президент 2022 йилнинг 29 декабрида таълим сифатини ошириш ва янги авлод дарсликларини жорий этишга бағишланган йиғилишдаги нутқида «Районо» ва «облоно»ларни йўқ қилишни истаётгани ҳақида гапирганди.

Аммо кўпчилик, ҳусусан таълим бўйича экспертлар ҳам "Районо" ва "Облоно"ларни тугатиш эмас балки, уларнинг функцияларини қайта кўриб чиқиш керак деган фикрда.

Катта эҳтимол билан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳам ҳудудий халқ таълими бошқарма ва бўлинмаларини тугатиш ниятида эмас. Бунга сабаб қилиб эса иккита вазирликнинг бирлаштириб юборилганлиги ва бир вақтнинг ўзида мактаб ҳамда боғчаларни назорат қилиб туришда келиб чиқиши кутилаётган айрим муаммоларни кўрсатиш мумкин.

Фикримизча, «Облоно» ва «Районо» тузилмаси ҳамда штат бирликларида бир қанча ўзгаришлар бўлади. Лекин, буткул тугатиб юборилмайди. Бошқарув лавозимидаги ходимлар сони кескин қисқаради. ХТБ ларнинг таълим муассасаларини бошқаришдаги ваколатлари камайтирилади.

Яъни, улар мактабларни фақат назорат қилади ва муаммоларни бартараф қилиш юзасидан услубий кўмакчига айлантирилади. Шунингдек, айримларнинг берган маълумотларига кўра, туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларига қарашли таъмирлаш-эксплуатация бўлимлари маҳаллий ҳокимликлар бўйсинувига ўтказилиши мумкин.
@metodmarkaz

Читать полностью…

METODIK XIZMAT BO‘LIMI

/channel/metodmarkaz

Читать полностью…

METODIK XIZMAT BO‘LIMI

УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА БОШҚА ҲУДУДЛАРДАН ЖАЛБ ЭТИЛГАН ПЕДАГОГЛАРНИНГ УСТАМА ҲАҚ (ФОИЗ)ЛАРИ САҚЛАНАДИ

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги Низомнингнинг 24 -1 бандига кўра таълим даражаси юқори бўлмаган умумий ўрта таълим муассасаларига бошқа ҳудудлардан жалб этилган олий ва биринчи тоифага эга ўқитувчи-педагогларнинг амалда ишлаган умумтаълим муассасасининг директор жамғармасидан белгиланган устама ҳақ (фоиз)лари сақланади.

Мазкур устамалар бир ўқув йили давомида сақланади ва кейинги ўқув йилида таълим даражаси юқори бўлмаган умумий ўрта таълим муассасаларининг Ишчи гуруҳи томонидан қайта кўриб чиқилади.

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

👉 @metodmarkaz

Читать полностью…

METODIK XIZMAT BO‘LIMI

@metodmarkaz

Читать полностью…

METODIK XIZMAT BO‘LIMI

🔉2022-2023-o‘quv yilidan maktab bitiruvchilarining shahodatnomalari elektron shaklda beriladi

Maktab ta’limi sohasida amalga oshirilayotgan jarayonlarni raqamlashtirish, ortiqcha byurokratik to‘siqlarni oldini olish, shuningdek, o‘quvchilarga yanada qulaylik yaratish maqsadida 2022-2023-o‘quv yilidan boshlab maktab bitiruvchilariga elektron shahodatnoma berish tartibi joriy etilmoqda.

Hukumatning tegishli qarori asosida mazkur elektron shahodatnomaning davlat namunasi hamda shahodatnomalarni berish tartibi tasdiqlandi.

Ayni vaqtda elektron shahodatnoma platformasi (e-shahodatnoma.uz) ishlab chiqilib, tegishli vazirlik va idoralarning elektron bazasiga integratsiya qilinmoqda.

Ushbu yangilik o‘quvchilarga qanday qulayliklar yaratadi?

Maktab bitiruvchilari endi o‘z shahodatnomasini yonida olib yurishi talab etilmaydi. Oliy o‘quv yurtiga hujjat topshirish uchun Bilim va malakalarni baholash agentligining (sobiq DTM) “ABITUR” dasturiga integratsiya qilingan holda hujjatlarni onlayn topshirish imkoniyati yaratiladi.

Shu bilan birga bitiruvchilar to‘g‘risidagi ma’lumotlarning shaffofligi va haqqoniyligini ta’minlash uchun Adliya vazirligining Fuqarolik holati dalolatnomalarini qayd etish bo‘limlari hamda Personallashtirish agentligiga integratsiya qilinadi.

Ma’lumot uchun: elektron shahodatnomaga QR-kod tasviri tushirilib, uni istalgan vaqtda elektron platforma orqali tekshirib olish yoki shahodatnoma yo‘qotib qo‘yilgan taqdirda dublikat olish uchun ovora bo‘lmasdan shu zaxotiyoq elektron bazadan qayta yuklab olish mumkin bo‘ladi.

«O'QITUVCHI» - kanaliga obuna bo'ling! 👇

👉
@oqituvchi_ga
👉https://telegram.me/joinchat/T7PoUfVbP1eh3Fg_

Читать полностью…

METODIK XIZMAT BO‘LIMI

⚡️XOZIRDA PEDAGOG VA XODIMLAR QANCHA OYLIK OLMOQDA?

❗️Iyun oyidan oshirilgan oyliklar boʻyicha hisoblanganda pedagog va xodimlarning oyligi quyidagicha:

✅Maktab direktori:
3 mln 567 ming 278 soʻm (400 oʻquvchigacha)
3 mln 808 ming 992 soʻm (401-880 oʻquvchigacha)
4 mln 39 ming 010 soʻm (881-1600 oʻquvchigacha)
4 mln 272 ming 554 soʻm (1600dan ortiq)

✅Direktor oʻrinbosarlari: (MMIBDOʻ, OʻTIBDOʻ)
3 mln 331 ming 734 soʻm (400 oʻquvchigacha)
3 mln 567 ming 278 soʻm (401-880 oʻquvchigacha)
3 mln 808 ming 992 soʻm (881-1600 oʻquvchigacha)
4 mln 39 ming 010 soʻm (1600dan ortiq)

✅Direktorning hoʻjalik ishlari boʻyicha oʻrinbosari:
1 mln 542 ming 018 soʻm (401-880 oʻquvchigacha)
1 mln 676 ming 226 soʻm (881-1600 oʻquvchigacha)
1 mln 815 ming 520 soʻm (1600dan ortiq)

✅ChQBT rahbari:
2 mln 575 ming 370 soʻm

✅Ijodiy-madaniy masalalar boʻyicha targʻibotchi (0.5 st) – 1 mln 287 ming 685 soʻm

✅Psixolog – 2 mln 317 ming 833 soʻm

✅Oʻqituvchilar – 2 mln 575 ming 379 soʻm

✅Oliy toifali oʻqituvchi – 3 mln 550 ming 411 soʻm

✅Birinchi toifali oʻqituvchi – 3 mln 212 ming 840 soʻm

✅Ikkinchi toifali oʻqituvchi – 2 mln 883 ming 269 soʻm

✅Oʻrta maxsus maʼlumotli oʻqituvchi – 2 mln 407 ming 368 soʻm

✅Maktab laboranti (1 st)– 1 mln 274 ming 147 soʻm

✅Kutubxonachi (oʻrta maxsus) – 1 mln 225 ming 534 soʻm
Kutubxona mudiri (oʻrta maxsus) – 1 mln 413 ming 289 soʻm
Kutubxonachi (oliy maʼlumotli) – 1 mln 299 ming 033 soʻm
Kutubxona mudiri (oliy maʼlumotli) – 1 mln 542 ming 018 soʻm

@metodmarkaz

Читать полностью…

METODIK XIZMAT BO‘LIMI

🎙O'zbek tili darsliklari uchun tayyorlangan audio matnlar

6-sinf Oʻzbek tili darsligi uchun tayyorlangan audio matnlar (2-qism)

🎧Sehrli tomchilar
🎧Kelajak energiyasi
🎧Shamol energiyasi
🎧Yashil binolar
🎧3D printer
🎧Kindl kitob
🎧Globus
🎧Alisher Navoiy
🎧Observatoriya
🎧Algoritm
🎧Ginnes rekordlari
🎧Internet
🎧Favqulodda vaziyatlar
🎧Taomlanish
🎧Dori-darmon
🎧Begona odamlar bilan munosabatlar
🎧Hayvonlarga g'amxorlik
🎧Loyiha turlari
🎧Irodaning loyighasi
🎧Yosh tadiqiqotchi
🎧Ko'ngil ko'zi
🎧Maktabdagi aksiya
🎧Barakasini bersin
🎧Bolalarga bering dunyoni
🎧Maktabda kimoshdi
🎧Kimoshdi savdosi tarixi
🎧Qimmatbaho kitoblar
🎧Kimoshdi musobaqasi
🎧Mening loyiham
🎧Loyiham reklamasi
🎧Milloner tengdoshlarim
🎧Ishtiyoq

7-sinf Oʻzbek tili darsligi uchun tayyorlangan audio matnlar (2-qism)

🎧
Tomas Edison
🎧Navro'z bayrami
🎧Palov
🎧Maydanak rasadxonasi
🎧Shum bola
🎧Koinot haqida
🎧Abu Rayhon Beruniy
🎧Mening do'stim
🎧Bilimga intiluvchan bolalar
🎧Dunyoning antiqa kutubxonalari
🎧Ermitaj
🎧Albert Eyneshteyn
🎧Orol dengizi
🎧O'rik gullaganda
🎧Tabiatda suvning aylanishi
🎧Chaqmoq va momaqaldiroq
🎧Ahmad Farg'oniy
🎧Antiqa ginneschilar
🎧Anxel sharsharasi
🎧Arximed qonuni
🎧Bu qiziq
🎧Eng go'zal sharsharalar
🎧Everest cho'qqisini zabt etish
🎧Go'shtxo'r o'simliklar
🎧Mirzo Ulug'bek
🎧Soatlar haqida
🎧Tabiiy xavfli hodisalar
🎧Sariq devni minib asari haqida
🎧Mahalla guzari
🎧Hashar elga yarashar
🎧Mahalla bo'ylab
🎧Mehmondo'stlik
🎧Ilm-fan inshoatlari
🎧Yon qo'shni - jon qo'shni
🎧Xush ko'rdik

10-sinf Oʻzbek tili darsligi uchun tayyorlangan audio matnlar (2-qism)

🎧
Temperament
🎧Jism va ruh
🎧Kamalak
🎧Rang-barang olam. Musiqa rangi
🎧Xromofobiya
🎧Daltonizm
🎧Dunyodagi eng sevimli rang – moviy
🎧Ijtimoiy odoblar. Odob – inson ziynati
🎧Fazilat. Mutolaa haqida. Herman Hesse
🎧Salomatlik va gigiyena. Jahon sog‘liqni saqlash tashkiloti haqida
🎧Sog‘lom mahsulotlar. Jahon sog‘liqni saqlash tashkiloti nizomi va tamoyillari
🎧Talab va taklif. Parfumeriya
🎧Mening kunim. Gigiyena
🎧Sanitariya
🎧Tabobat
🎧Parhez
🎧Avitsenna usuli
🎧Bu qiziq! Faktlar
🎧Xalq dostonlari
🎧Sport - hayot, quvonch, sog'liq
🎧Paraolimpiya o'yinlari
🎧Frenkining kundaligidan
🎧Yurtimizdagi teatrlar

Kanalga obuna bo'lish:👇👇👇
Telegram | Facebook | Instagram | You Tube | Twittter

Читать полностью…

METODIK XIZMAT BO‘LIMI

⚡️KUNDALIK COMDA MAKTAB RAHBARLARINING VAZIFALARI ANIQ BELGILAB BERILGAN

Xalq ta’limi vazirining 2О22-уil 24-iyun 205-son buyrug‘iga ko‘ra maktab rаhbаryatining vazifalari quyidagicha etib belgilandi.

👉DIREKTORning vazifalari:

O'zbekiston Respublikasining "Shaxsiy ma'lumotlar to'g'risida" 2019-уil 2-iyuldagi O'RQ-547-son Qonuni talablariga rioya etish;

elektron jurnalni o'z vaqtida yuritish;

elektron jurnalga kiritilgan ma'lumotlarga o'zgartirish kiritilishining oldini olish;

elektron jurnalni yuritishda, fan o'qituvchilari tomonidan yo'l qo'yilgan, inson omiliga bog'liq xatolarga o'zgartirish kiritish maqsadida tuman (shahar) xalq ta'limi bo'limiga rasmiy xat bilan murojaat qilish;

maktab psixologi lavozimidagi xodimni Platformadagi sinflarga a'zo bo'lganini vа "Psixolog" guruhlarini tuzib, o'quvchilar hamda ota-ona (о'quvchining qonuniy vakili) bilan doimiy muloqotda bо'lishini muvofiqlashtirish;

O'zbekiston Respublikasi Xalq ta'limi vazirining 2021-yil 6-sentabrdagi 284-sonli buyrug'i bilan tasdiqlangan "Umumiy о'rtа ta'lim muassasalari faoliyatida avtomatlashtirilgan axborot tizimi bilan ishlash va arxivlash tartibi haqida nizom" talablariga muvofiq hujjatlarni arxivlashtirishni umumta'lim muassasasining o'zida tashkillashtirishni amalga oshiradi.

👉O‘IBDO‘ning vazifalari:

elektron jurnal yagona tizimida muassasaning tizimdagi bosh administrator faoliyatini olib borish;

fan o'qituvchilari tomonidan baholash mezoniga doir o'quvchilarni baholash jarayoni faqat dars o'tilgan sananing o'zida olib borilishini nazorat qilish;

o'qituvchilar tomonidan hаr bir o'zgartirilgan baholarning sababi vа omillarini aniqlagan holda tegishli hujjatlar to'plamini yig'ib muassasa rahbariga taqdim etish;

elektron jurnalni o'z vaqtida vа to'g'ri yuritilishi bo'yicha o'tkazilgan tekshiruvlarda aniqlangan kamchiliklar yuzasidan izoh уozib qoldirish;

fan o'qituvchilari tomonidan dars rejasiga asosan tegishli mavzu yuzasidan "Darsni ishlab chiqish rejasi"ni tizimga yuklatilganligini nazorat qilishni amalga oshiradi.

👉MMIBDO‘ning vazifalari:

fan o'qituvchilari tomonidan olib borilayotgan o'quvchilar davomatini monitoring qilib, kun davomida statistik mа'lumоt to'plab, maktab direktoriga taqdim etilishi;

maktab hayotiga doir tadbirlarni "yangiliklar sahifasi" vа "tadbirlar" bо'limida yoritib borilishi;

5 ta muhim tashabbus doirasida umumta'lim muassasalarida tashkil etilgan to'garaklar, seksiyalar vа klublarda o'quvchilarning qamrovini tahlil qilish bilan birgalikda kiritilayotgan ma'lumotlarni monitoring qilib, choraklik hisobot olib borilishini ta'minlaydi.

Kanalimizga obuna bo‘ling!
👇👇👇👇👇👇👇
@metodmarkaz

Читать полностью…

METODIK XIZMAT BO‘LIMI

#Биласизми

Педагогика йўналишидаги сиртқи таълимга энди фақат беш йил иш стажига эга бўлган педагоглар қабул қилинади

2023-2024 ўқув йили қабулидан бошлаб педагогика таълим муассасаларининг айрим йўналишлари бўйича сиртқи таълим шаклига қабул амалга оширилмайди. Президентининг 2022 йил 21 июндаги ПҚ-289-сон қарори билан сиртқи таълим шаклига қабул амалга оширилмайдиган йўналишлар рўйхати белгиланган.

Яъни, 2023-2024 ўқув йили қабулидан бошлаб педагогик кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасаларининг математика ва информатика, физика ва астрономия, киё, биология, география ва иқтисодий билим асослари, ўзбек тили ва адабиёти, она тили ва адабиёти (тиллар бўйича), ўзбек тили гуруҳларда ўзбек тили, хорижий тил ва адабиёти (тиллар бўйича), чақириққача ҳарбий таълим, мактаб менежменти, мактабгача ва бошланғич таълимда хорижий тил (тиллар бўйича) ва махсус педагогика (фаолият турлари бўйича) сиртқи таълим шаклига қабул амалга оширилмайди.

❕Ушбу рўйхатда бўлмаган таълим йўналишларига сиртқи таълим шакли бўйича ўқишга камида беш йиллик педагогик иш стажига эга бўлган шахслар қабул қилинади.

Ўқиш истагида бўлган шахсларнинг таълим тизимида камида беш йиллик педагогик иш стажига эга эканлиги “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексидаги маълумотлар асосида белгиланади.
@metodmarkaz

Читать полностью…

METODIK XIZMAT BO‘LIMI

⚡️Maktabning asosiy hujjatlarni yuritilish tartibi ushbu nizomda belgilab berilgan.

Xalq taʼlimi vazirligining 2021-yil 1-iyuldagi 205-sonli buyrugʻi

O‘qituvchilar uchun barcha hujjatlar shu kanalda!
👇👇👇👇👇👇👇
@metodmarkaz

Читать полностью…

METODIK XIZMAT BO‘LIMI

#Сўраган_эдингиз

Мактабга келмаган ўқувчига Kundalik.com'га белги қўйилмагани учун директор ўринбосарлари ва синф раҳбарига интизомий жазо чораси қўлланиладими?

#Савол
Мен мактабда ўқув ишлари бўйича директор ўринбосариман. Яқинда мактабимизга ИИБ ходимлари келиб давоматни ўрганганди. Шунда синф раҳбари томонидан айрим ўқувчиларнинг дарсга келмаганлиги юзасидан Kundalik.com платформасига ҳеч қандай белгилар қўйилмаганлиги аниқланди. Шу сабабли менга ва "замдиректор"га интизомий жазо чораси қўллашмоқчи. Мен "завучман" бу вазиятда фақат "замдиректорни" ўзига чора кўрилмайдими десам, йўқ иккингизга ҳам чора кўрамиз дейишди. Шу тўғрими?

#Жавоб
Халқ таълими вазирининг 2021 йил 6 сентябрдаги "Таълим жараёнини бошқаришда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш тўғрисида"ги 284-сон буйруғи билан тасдиқланган низомга кўра синф раҳбарлари электрон журнални ўз вақтида тўлдириши лозим.

Синф раҳбарлари электрон журнални ўз вақтида юритиши деганда — бу ўқувчининг дарсга келмаган кунида ҳам унинг бор ёки йўқлиги, унга баҳо қўйилиши каби ҳолатларни, ўқувчининг шахсий файлидаги маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этгандан сўнг зудлик билан янгилаб бориш, ота-оналарга мактаб ва синфдаги воқеалар ҳамда ўқиш жараёни тўғрисида хабарларни бериб бориши тушунилади.

Шунингдек, Халқ таълими вазирининг 2022 йил 24 июндаги "Умумтаълим мактабларида ўқувчилар билимини баҳолаш жараёнини рақамлаштириш ва таълим жараёнида шаффофликни таъминлаш тўғрисида"ги 205-сон буйруғида барча ўринбосарларнинг Kundalik.com'даги вазифалари белгилаб берилган.

Унга кўра, маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари фан ўқитувчилари томонидан олиб борилаётган ўқувчилар давоматини мониторинг қилиб, кун давомида статистик маълумот тўплаб, мактаб директорига тақдим этади.

Синф раҳбарлар иш фаолиятини ҳам асосан маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари мувофиқлаштиради. Бу уларнинг лавозим мажбуриятларида ҳам акс этган.

Ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарлари асосан фан ўқитувчилари томонидан ўтилган дарс мавзулари ва ўқувчиларга қўйилган баҳоларни Kundalik.com платформасига ўз вақтида қўйиб борилишини назорат қилади. Бу ҳақда ХТВнинг 205-сон буйруғида қайд этилган.

Шуни алоҳида қайд этиб ўтиш лозимки, Халқ таълими вазирлигининг 2021 йил 1 июлдаги 206-сон буйруғи билан тасдиқланган "Умумий ўрта таълим мактаби ходимларининг лавозим мажбуриятлари"да ҳам ўқувчилар давоматини назорат қилиш маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари зиммасига юклатилганлиги айтилган.

Хулоса шуки, мактабга келмаган ўқувчига Kundalik.com'га белги қўйилмагани учун директор ўринбосарига ҳам синф раҳбарига ҳам интизомий жазо чораси қўллаш бўйича тақдимнома киритилса, ходимларга жазо чораси қўлланилиши мумкин. Бу вазиятда фақат маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари ҳамда синф раҳбарига жазо чораси қўлланилади. Шунинг учун бундай масалаларда ўта хушёр бўлиш талаб этилади.

@metodmarkaz

Читать полностью…

METODIK XIZMAT BO‘LIMI

ISH TAJRIBALARNI OMMALASHTRISH BO‘YICHA YANGI NIZOM

Xalq ta’limi vazirining 2022-yil 25-avgustdagi 279-sonli buyrug’I

«O'QITUVCHI» - kanaliga obuna bo'ling! 👇

👉
@metodmarkaz

Читать полностью…
Подписаться на канал