metodmarkaz | Неотсортированное

Telegram-канал metodmarkaz - METODIK XIZMAT BO‘LIMI

1028

Ta'limdagi barcha yangiliklar va o'qituvchiga tegishli barcha ma'lumotlar birinchi bo'lib bizda KANALGA ULANING @metodmarkaz

Подписаться на канал

METODIK XIZMAT BO‘LIMI

#Сўраган_эдингиз

Педагог кадрлар тайёрловчи ҳусусий университетларнинг сиртқи таълим шаклида ўқиш учун 5 йил стаж талаб қилинмайдими?

Маълумки, Президентининг 2022 йил 21 июндаги ПҚ-289-сон қарори билан 2023-2024 ўқув йили қабулидан бошлаб педагогика таълим муассасаларининг айрим йўналишлари бўйича сиртқи таълим шаклига қабул амалга оширилмаслиги белгиланди.

2023-2024 ўқув йили қабулидан бошлаб педагогик кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасаларининг ПҚ-289-сон қарори 1-иловасида кўрсатилган йўналишлар яъни, математика ва информатика, физика ва астрономия, киё, биология, география ва иқтисодий билим асослари, ўзбек тили ва адабиёти, она тили ва адабиёти (тиллар бўйича), ўзбек тили гуруҳларда ўзбек тили, хорижий тил ва адабиёти (тиллар бўйича), чақириққача ҳарбий таълим, мактаб менежменти, мактабгача ва бошланғич таълимда хорижий тил (тиллар бўйича) ва махсус педагогика (фаолият турлари бўйича) сиртқи таълим шаклига қабул амалга оширилмайди.

Ушбу рўйхатда бўлмаган таълим йўналишларига сиртқи таълим шакли бўйича ўқишга камида беш йиллик педагогик иш стажига эга бўлган шахслар қабул қилинади.

❕Кўпчилик ушбу тартиб нодавлат олий таълим муассасаларига ҳам таълуқлими деган мазмунда савол йўллади. Шу сабабли саволга батафсил жавоб беришга ҳаркат қиламиз:

Таълим тўғрисидаги қонунда нодавлат таълим ташкилотига тўлиқ таъриф берилган бўлиб, нодавлат таълим ташкилоти — давлат таълим стандартлари, давлат таълим талаблари ва ўқув дастурларига мувофиқ таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берадиган лицензия асосида ёки хабардор қилиш тартибида таълим хизматлари кўрсатувчи юридик шахс ҳисобланади.

Яъни, ноавлат таълим муассасаси боғча, мактаб ёки олий таълим муассасаси бўлиши ҳам мумкин. Энди давлат ёки нодавлат олий таълим муассасаси таърифига тўхталсак. Бунинг учун яна Таълим тўғрисидаги қонунга юзланамиз.

Таълим тўғрисидаги қонуннинг 11-моддасига кўра, олий таълим бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича юқори малакали кадрлар тайёрлайдиган муассаса ҳисобланади.

Демак, қонунда олий таълим атамасига умумий тушунча берилган. Яъни, олий таълим атамасига берилган таъриф бўйича нодавлат таълим муассасаларида шундай ҳуқуқ, ваколат ва мажбуриятлар бўлса, улар ҳам ўз-ўзидан олий таълим ташкилоти категориясига киради.

Шу сабабли, президентининг 2022 йил 21 июндаги ПҚ-289-сон қароридаги талаблар нодавлат таълим ташкилотларига ҳам таълуқлидир. Яъни, педагог кадрлар тайёрловчи ҳусусий университетларнинг сиртқи таълим шаклида ўқиш ПҚ-289-сон қарорнинг 1-иловасида кўрсатилмаган таълим йўналишларига сиртқи таълим шакли бўйича ўқишга камида беш йиллик педагогик иш стажига эга бўлган шахслар қабул қилиниши лозим деб ҳисоблаймиз.

👉 @metodmarkaz

Читать полностью…

METODIK XIZMAT BO‘LIMI

⚡️Кутубхоначиларга ойлик устама белгилаш бўйича баҳолаш мезонлари.

Педагог ходимларнинг фаолиятини баҳолаш мезонлари асосида тўплаган умумий баллари бўйича уларга қуйидаги миқдорларда устама ҳақ белгиланади:

65 — 70 балл тўпласа — 10 фоиз;
71 — 75-балл тўпласа — 15 фоиз;
76 — 80 балл тўпласа — 20 фоиз;
81 — 85 балл тўпласа — 25 фоиз;
86 — 90 балл тўпласа — 30 фоиз;
91 — 95 балл тўпласа — 35 фоиз;
96 — 100 балл тўпласа — 40 фоиз.

@metodmarkaz
@metodmarkaz
@metodmarkaz
@metodmarkaz
@metodmarkaz
@metodmarkaz
@metodmarkaz
@metodmarkaz
@metodmarkaz
@metodmarkaz
@metodmarkaz

Читать полностью…

METODIK XIZMAT BO‘LIMI

⚡️Ўқувчиларнинг таътил пайтидаги хатти-ҳаракатлари учун ота-оналар жавоб беради

Барчамизга маълумки, илгари ўқувчиларнинг хар қандай хатти-ҳаракатлари учун, хоҳ у таътилда бўлсин хоҳ дарсдан ташқарида бўлсин, фақат синф раҳбар, директор ёки унинг ўринбосарлари жавобгар бўларди. Мисол учун ўқувчи таътил вақтида қўшниси билан муштлашиб, жанжаллашиб қолса ҳам ички ишлар органи ходимлари ўша ўқувчининг синф раҳбарини чақиртириб безовта қиларди.

Кўп ҳолларда мактаб раҳбарияти билан бирга синф раҳбарлари лавозим вазифаларини бажармаган дея баҳоланиб, уларга нисбатан ҳайфсан интизомий жазо чораси қўлланилар эди. Ўқувчининг ота-онасига эса деярли ҳеч қандай таъсирчан чоралар кўрилмасди. Ҳозир эса бундай ҳолатларнинг олди олинган.

Халқ таълими вазирлигининг 2021 йил 22 февраль кунги 41-сонли буйруғи билан тасдиқланган, синф раҳбари тўғрисидаги низомга мувофиқ таълим муассасасидан ташқарида дарсдан кейинги ва таътил пайтидаги ўқувчиларнинг хатти-ҳаракатлари учун амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ота-оналар жавоб беради.

Синф раҳбарлари эса жавобгарликка тортилмайди. Демак бундай ҳолалларда нафақат синф раҳбарига балки директор ўринбосарларига нисбатан ҳам интизомий жазо чоралари қўлланилмайди.

Шуни ҳам унутмаслик керакки, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 73-моддасида ота-оналар фарзандларини тарбиялашга масъул эканлиги баён этилган. Улар фарзандларининг саломатлиги, ақлий, жисмоний, маънавий ва ахлоқий ривожланиши учун ғамхўрлик қилишлари шарт.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
@metodmarkaz
@metodmarkaz
@metodmarkaz
@metodmarkaz
@metodmarkaz
@metodmarkaz
@metodmarkaz
@metodmarkaz
@metodmarkaz
@metodmarkaz
@metodmarkaz
@metodmarkaz

Читать полностью…

METODIK XIZMAT BO‘LIMI

❗️Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизими ходимларининг таътил кунлари лойиҳаси.

Меҳнат кодексининг 218-моддасига асосан белгиланган ҳар йиллик асосий узайтирилган таътиллар муддатларини тасдиклаш тўғрисида қарор лойиҳаси тақдим этилмоқда.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
@metodmarkaz

Читать полностью…

METODIK XIZMAT BO‘LIMI

🟦🟦🟦🟦

Fan o'qituvchilari kundalik tizimida qanday tartibda 4-chorakni yopishlari kerak?

10-11-sinflar:

a) 0.5 va 1 soatlik darslar uchun:

👉3-4-chorak o'rtacha ballarning o'rtacha bahosi 4-chorak ustuniga kiritiladi;
👉2-yarim yillik ustuniga 4-chorak baholari ko'chirib qo'yiladi
yillik ustuniga birinchi va ikkinchi yarim yillik baholarning o'rtacha bahosi qo'yiladi;
👉imtixon yo'q fanlardan imtixon ustuniga "X" belgisi qo'yiladi;
👉imtixoni bo'lsa, yillik bilan imtixon bahosining o'rtacha natija ustuniga qo'yiladi;
👉natija ustuniga yillik ustunidagi baho ko'chiriladi.

b) 2 va undan ortiq soatli dars uchun:

👉3-4-chorak baholarining o'rtacha bahosi 2-yarim yillik ustuniga kiritiladi;
👉yillik ustuniga birinchi va ikkinchi yarim yillik baholarning o'rtachasi qo'yiladi;
👉imtixon yo'q fanlardan imtixon ustuniga katta "X" belgisi qo'yiladi;
👉imtixon bo'lsa, yillik bilan imtixon bahosini o'rtacha bahosi natija ustuniga qo'yiladi;
👉natija ustuniga yillik ustunidagi baho ko'chiriladi.

✈️Kundalik.com uchun videodarslar
👇👇👇👇👇👇👇👇👇

@metodmarkaz

Читать полностью…

METODIK XIZMAT BO‘LIMI

Бугун 25 май юртимизда Сўнгги қўнғироқ куни. Барча битирувчиларни табриклаймиз. Бугунги байрам муборак азиз битирувчилар 🕊

Қўшиқни эшитиб ёшликни эслаймиз )

👉 @metodmarkaz

Читать полностью…

METODIK XIZMAT BO‘LIMI

Яна бир марота огоҳлатриш!!!
Шу билан яхшилаб танишиб чиқинг хато қилманглар.
Чораклик ва йиллик чиқариш бўйича эслатма.
@metodmarkaz

Читать полностью…

METODIK XIZMAT BO‘LIMI

Юқори синфларда 11 та мажбурий ва 2 та танлов фани жорий этилади. Педагогларни сертификатлаш, директорларни эса “Директорлар кенгаши” тавсияси асосида лавозимга тайинлаш бошланади. ХТБларнинг мактаблар фаолиятини текшириш ваколати бекор қилиниб, бу ҳуқуқ янги очилган Таълим марказига ўтказилади.
@metodmarkaz

Читать полностью…

METODIK XIZMAT BO‘LIMI

Shavkat Xo‘jaqulov:
❗️Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг туман (шаҳар) бўлимларининг мактаблар фаолиятини текшириш ва таълим сифатини баҳолаш ваколатлари тугатилади.

👉@shavkat_xojaqulov

Kun.uz хабар беришича, ХТБларнинг мактаблар фаолиятини текшириш ваколати бекор қилиниб, бу ҳуқуқ янги очилган Таълим марказига ўтказилади.

@metodmarkaz

Читать полностью…

METODIK XIZMAT BO‘LIMI

⚡️Маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари ва жисмоний тарбия фани ўқитувчиларидан йўлланма талаб этилмайди

❗️Қуйидаги амалиёт талаблари бекор қилинади:

👉умумий ўрта таълим муассасаларида маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари лавозимига муносиб кадрларни қўйишда Маънавият ва маърифат маркази томонидан тавсия бериш;

👉умумий ўрта таълим муассасаларида жисмоний тарбия фани ўқитувчиларини ишга қабул қилишда спорт соҳасидаги ваколатли давлат органининг ҳудудий бўлимлари ҳамда спорт мактаблари методистлари томонидан йўлланма бериш.

👉 @metodmarkaz

Читать полностью…

METODIK XIZMAT BO‘LIMI

⚡️ Мактабгача таълим ташкилотларининг олий маълумотли педагог ходимларининг маоши оширилади

❗️2023 йил 1 майдан бошлаб умумий ўрта таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш бўйича белгиланган тартиб мактабгача таълим ташкилотлари ва ихтисослаштирилган таълим муассасалари учун ҳам татбиқ этилади;

❗️
2024 йил 1 январдан бошлаб марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизмати ходимларининг базавий тариф ставка миқдорлари 1,5 бараварга оширилади;

❗️2024 йил 1 июндан бошлаб давлат мактабгача таълим ташкилотларининг олий маълумотли педагог ходимларининг базавий тариф ставкалари умумий ўрта таълим муассасаларининг тегишли педагог ходимлари базавий тариф ставкаларининг амалдаги миқдорларига тенглаштирилади.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

👉
@metodmarkaz

Читать полностью…

METODIK XIZMAT BO‘LIMI

Умумий ўрта таълим муассасалари учун 2023-2024 ўқув йилига мўлжалланган таянч ўқув режаси тасдиқланди.

2023 йил 15 май

💯Каналимизга аъзо бўлинг ва барча янгиликлар билан биринчилардан бўлиб танишинг!

👉
@metodmarkaz

Читать полностью…

METODIK XIZMAT BO‘LIMI

⚡️❗️ Расман: сентябрь ойидан бошлаб 10-11-синф ўқувчилари ўзлари ўқимоқчи бўлган фанларни эркин танлашлари мумкин бўлади

✅ 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб умумтаълим муассасаларида 10-11-синф ўқувчиларининг қизиқиш ва қобилиятига мос келадиган ихтисослаштирилган дастурлар асосида билимларни ўтказиш амалиёти жорий этилади:

👉 Ўқувчилар учун 8 та мажбурий ва 2 та ихтиёрий фанлар мавжуд (кимё-биология, математика-физика, тарих-ҳуқуқ ёки она тили ва адабиёти-хорижий тил)

⚡️Шахрихонликмисиз
⚡️Каналга обуна бўлинг
👇👇👇
@metodmarkaz

Читать полностью…

METODIK XIZMAT BO‘LIMI

#Kun_hikmati

Ilm bir chiroqdurkim, seni rohat va farog’atga hech bir zaxmatsiz etkazadi.

OGAHIY

@metodmarkaz

Читать полностью…

METODIK XIZMAT BO‘LIMI

Педагог ходимларга меҳнат таътили беришнинг янгича тартиби ишлаб чиқилди. Ўзгаришлар борми?

Маълумки, янги таҳрирда қабул қилинган Меҳнат кодексига мувофиқ барча ҳолларда қонунчилик билан белгиланган таътилларни жамлашда уларнинг давомийлиги бир иш йили учун 56 календар кун этиб белгиланди.

Педагог ходимларга бериладиган меҳнат таътиллари давомийлигини тартибга солиб турувчи аввалги қўшма қарор жуда эскирганлиги боис янги Меҳнат кодекси талаблари асосида Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси республика кенгаши томонидан қўшма қарор лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Қарор лойиҳасида ўқитувчиларга 56 календар кун меҳнат таътили берилиши назарда тутилган. Шунингдек, мактаб директори, унинг ўринбосарлари, психолог, кутубхоначи ҳамда тарғиботчиларга ҳам 56 календар кундан иборат бўлган меҳнат таътили бериш кўзда тутиляпти.

Энди савол туғилади. Янги ва олдинги меҳнат таътилларидаги фарқ нимада? Олдинги тартибда сиз 48 иш куни таълил олар эдинги, янгисида 56 календар куни таътил берилади.
Бу икки таътилда деярли фарқ йуқ. Иш куни ва календар куни атамаларидагина фарқ бор. Олдин сизга иш куни яни:
-душанба,сешанба, чоршанба, пайшанба, жума ва шанба кунлари таътил ҳисобланар , якшанба эса сизнинг одатий дам олиш кунингиз булиб, таътил кунларига қушилмас, 48 кунлик таътилга 6-7 кун якшанба (доимий дам олиш ) куни билан 54-55 кун таътилга чиқар эдингиз.
Янги тартибда эса календар куни билан ҳисобланганда якшанба ҳам таътил кунингиз ҳисобланиб жами 56 кун дам оласиз. Хулоса қилиб айтганда "алихўжа-хўжаали". Ўқитувчининг мақоми юксалаверсин.

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ!!

@metodmarkaz

Читать полностью…

METODIK XIZMAT BO‘LIMI

⚡️Ўқитувчиларга ойлик устама белгилаш бўйича баҳолаш мезонлари

Педагог ходимларнинг фаолиятини баҳолаш мезонлари асосида тўплаган умумий баллари бўйича уларга қуйидаги миқдорларда устама ҳақ белгиланади:

65 — 70 балл тўпласа — 10 фоиз;
71 — 75-балл тўпласа — 15 фоиз;
76 — 80 балл тўпласа — 20 фоиз;
81 — 85 балл тўпласа — 25 фоиз;
86 — 90 балл тўпласа — 30 фоиз;
91 — 95 балл тўпласа — 35 фоиз;
96 — 100 балл тўпласа — 40 фоиз.

@metodmarkaz
@metodmarkaz
@metodmarkaz
@metodmarkaz
@metodmarkaz
@metodmarkaz
@metodmarkaz
@metodmarkaz
@metodmarkaz
@metodmarkaz
@metodmarkaz

Читать полностью…

METODIK XIZMAT BO‘LIMI

⚡️Психологларга ойлик устама белгилаш бўйича баҳолаш мезонлари

Педагог ходимларнинг фаолиятини баҳолаш мезонлари асосида тўплаган умумий баллари бўйича уларга қуйидаги миқдорларда устама ҳақ белгиланади:

65 — 70 балл тўпласа — 10 фоиз;
71 — 75-балл тўпласа — 15 фоиз;
76 — 80 балл тўпласа — 20 фоиз;
81 — 85 балл тўпласа — 25 фоиз;
86 — 90 балл тўпласа — 30 фоиз;
91 — 95 балл тўпласа — 35 фоиз;
96 — 100 балл тўпласа — 40 фоиз.

@metodmarkaz
@metodmarkaz
@metodmarkaz
@metodmarkaz
@metodmarkaz
@metodmarkaz
@metodmarkaz
@metodmarkaz
@metodmarkaz
@metodmarkaz
@metodmarkaz

Читать полностью…

METODIK XIZMAT BO‘LIMI

График проведения тестирования на уровни В2 (ТРКИ-II) и С1 (ТРКИ-III) в городах Узбекистана на май 🍀

🗓️ Наманган:
6 мая — регистрация
7 мая — тестирование
Телефон для регистрации:
+99899 697 55 65

🗓️ Навои:
13 мая — регистрация
14 мая — тестирование
Телефон для регистрации:
+99897 284 44 69.

🗓️ Джизак:
20 мая — регистрация
21 мая — тестирование
Телефон для регистрации:
+99893 292 19 19.

🗓️ Андижан:
27 мая — регистрация
28 мая — тестирование
Телефон для регистрации:
+99891 612 41 49.

🗓️ Нукус
Дата проведения тестирования в Нукусе уточняется.
Для регистрации на тестирование можно позвонить по телефону: +99890 577 20 00.

Ташкент:
В Ташкенте можно пройти тестирование на уровни В1, В2, С1 и С2. Сессии проводятся регулярно. Новые даты обновляются на сайте каждую неделю. Вы сами выбираете удобную дату, регистрируетесь и оплачиваете на сайте https://assessment.uz/. Телефон для справок: +998 90 054 44 90.

t.me/class_news_channel

Читать полностью…

METODIK XIZMAT BO‘LIMI

❗️Ўқитувчиларнинг меҳнат таътили жадвали ҳали расман тасдиқланмаган

Ижтимоий тармоқлар ва турли телеграм каналларда педагог ходимларнинг меҳнат таътили жадвали тарқатилиб, уларга жадвалдаги муддатлар бўйича таътил бериш мумкинлиги ҳақида асоссиз хабар тарқатилмоқда.

Ўқитувчилардан бу каби хабарларга ишониб қолмасликни сўраб қоламиз. Педагог ходимларга меҳнат таътили беришнинг янги тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича уч томонлама комиссияси билан келишилган ҳолда расман тасдиқлангач кучга киради.

❕Ҳужжат лойиҳаси эса ҳозирча кўриб чиқиш жараёнида. Ўйлаймизки, бу жараён бизни кўп куттирмайди.

Шу ўринда педагог ходимларга меҳнат таътили бериш бўйича ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиққан Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ва Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

Бу масалага ҳақиқий жавобгар бўлган вазирлик ва идоралар эса ҳозирча сукут сақламоқда. Улар нимани кутаётгани жуда қизиқ.

👉 @metodmarkaz

Читать полностью…

METODIK XIZMAT BO‘LIMI

❗️Бўлиб ўқитиладиган фан ўқитувчиларининг шериги бўлмаганда дарсларни қўшиб ўтгани учун уларга қўшимча ҳақ тўланмаслиги қонунчиликка зид бўлиши мумкин

Хабарингиз бўлса, яқинда бўлиб ўқитиладиган фан ўқитувчисининг шериги бўлмаганда, қўшимча тўлов амалга оширилмаслиги нотўғри амалиёт бўлиши мумкинлиги ҳақида пост ёзгандик.

Бу масала бўйича Адлия вазирлиги Инсон ресурслари бошқармаси бош маслаҳатчиси Шавкат Хамрақулов батафсил мақола шаклида тўлиқ тушунтириш берибди.

Унда "вақтинча дарсда бўлмаган" деган жумлага асосий эътибор қаратилган. Ҳақиқатдан ҳам ВМнинг 275-сонли қарори билан тасдиқланган низомнинг 22-бандида "вақтинча дарсда бўлмаган ўқитувчининг айнан қанча муддат иш жойида бўлмаслиги унинг шеригига қўшимча ҳақ тўланмаслигига асос бўлишига изоҳ берилмаган.

Иш берувчи ва иқтисодчилар эса айнан шу қоидани "ушлаб олиб" ўқитувчи кетма-кет икки ойдан ортиқ ишда бўлмаганда ҳам декрет таътилига чиқиб кетганда ҳам унинг шеригига қўшимча ҳақ тўламай келмоқда.

Бу эса адолатсизлик. Шу сабабли Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳам бу масалани жиддий ўрганиб чиқиб, жойларда бўлиб ўқитиладиган фан ўқитувчиларига юқоридаги ҳолатлар кузатилган бўлса, уларнинг иш ҳақларини қайта ҳисоб-китоб қилиб беришларини назоратга олиши керак деб ҳисоблаймиз.

❕Ушбу мақола билан иш берувчи, иқтисодчи ҳамда ўқитувчилар батафсил танишиб чиқишлари мақсадга мувофиқ.

👉 @metodmarkaz

Читать полностью…

METODIK XIZMAT BO‘LIMI

Имтихон йўқ синфларга кундалик автоматик равишда Х белгиси қўядиган бўлди. Ҳозир шу хабарни беришди. Бу дегани имтихон бор синфлар имтихон ўтгандан кейин баҳосини қўяди, имтихон йўқ фанлар имтихон устуни очиқ қолади. тизим автоматика Х белгисини қўяди.
@metodmarkaz

Читать полностью…

METODIK XIZMAT BO‘LIMI

#Расман

Ўзбекистонда энди болалар фақат ўз маҳалласида жойлашган мактабларда ўқишлари мумкин.

Ўзбекистонда болаларни мактабга қабул қилиш тизими ўзгартирилади. Бола туғилгандан сўнг, яшаш жойидаги таълим муассасалари (болалар боғчаси, мактаб) ҳам QR кодли унинг гувоҳномасига ўрнатилади.
👇🏻👇🏻
@metodmarkaz

Читать полностью…

METODIK XIZMAT BO‘LIMI

⚡️2023-2024 ўқув йилига мўлжалланган таянч ўқув режадаги асосий ўзгаришлар

1-синфларда 1 соат информатика фанининг жорий этилиши

2 соат жисмоний тарбия дарсининг 1 соатга қисқариши

Таълим ўзбек тилида олиб бориладиган мактаблар учун мўлжалланган "Дарс сеткаси" билан юқоридаги фотода танишиб чиқишингиз мумкин.

👉@metodmarkaz

Читать полностью…

METODIK XIZMAT BO‘LIMI

⚡️Энди янги ишга кираётган педагог 1 йил давомида ўқитувчи-стажёр сифатида фаолият юритиб, шу муддатда сертификат олиши керак бўлади

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев 22 май куни мактабгача таълим ва мактаб таълими тизимини ривожлантириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.

Тақдимотда мактабларни малакали кадрлар билан таъминлаш ҳақида ҳам сўз борган. Яъни, энди мактабга ишга кираётган педагог 1 йил давомида ўқитувчи-стажёр сифатида фаолият юритиб, шу муддатда сертификат олиши керак бўлади.

Ўқитувчиларга малака тоифасини бериш бўйича синовлар 2 босқичда ташкил этилади. Биринчи босқичда талабгорнинг мутахассислик фани бўйича билими, иккинчисида педагогик маҳорати баҳоланади. Малака сертификати олган педагогларнинг ойлик маошига 70 фоизгача миқдорида устама тўланиши мумкин.

👉 @metodmarkaz

Читать полностью…

METODIK XIZMAT BO‘LIMI

Shavkat Xo‘jaqulov:
❗️Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг туман (шаҳар) бўлимларининг мактаблар фаолиятини текшириш ва таълим сифатини баҳолаш ваколатлари тугатилади.

👉@shavkat_xojaqulov

Kun.uz хабар беришича, ХТБларнинг мактаблар фаолиятини текшириш ваколати бекор қилиниб, бу ҳуқуқ янги очилган Таълим марказига ўтказилади.

@metodmarkaz

Читать полностью…

METODIK XIZMAT BO‘LIMI

Ҳилола Умарова жамоаси олдида ҳам, жойларда хизмат сафарида юрганида ҳам энг диққат қаратадиган мавзуларидан бири ўша классик муаммо — пул йиғди-йиғдилари. Айрим мудирлар "кимларнидир" босими билан шу каби хатоларга йўл қўйиб туради. Шу каби ҳолатларга вазирлик қуйидаги огоҳлантириш билан чиқмоқда:

"Мактабгача таълим ташкилотларида таъмирлаш, турли тадбирлар (хайр боғча) ва байрамлар учун пул йиғиш қатъиян ман этилади!". Агар болангиз тарбияланаётган боғчада шу каби ишларга кўзингиз тушса, (71) 207-04-07 ишонч рақамига боғланинг. Хабарни боғча опалари бўлган умумий телеграм гуруҳларга ташлаб қўйинг.

👉 @metodmarkaz

Читать полностью…

METODIK XIZMAT BO‘LIMI

❓Битирувчилар якуний аттестация имтиҳонига кечикиб келса, унга қандай жазо чораси қўллаш мумкин?

Умумий ўрта таълим олувчиларнинг якуний давлат аттестацияси тўғрисидаги Низомга мувофиқ барча мактабларда якуний аттестация эрталаб соат 8:00 дан бошланади.

Якуний давлат аттестациясига кечикиб келган ўқувчи белгиланган тартибни бузган ҳисобланади. Битирувчи оғзаки ёки ёзма якуний аттестацияни топшириш жараёнида белгиланган тартибни бузган тақдирда, у якуний аттестацияни давом эттириш ҳуқуқидан маҳрум қилинади.

Битирувчи якуний аттестацияни давом эттириш ҳуқуқидан маҳрум қилинганда якуний аттестация комиссияси томонидан бу ҳақда якуний аттестация баённомасига ёзиб қўйилади. Мактаб педагогик кенгашининг қарори асосида унга якуний аттестация тугаган кундан кейин 2 ҳафта ўтгач мазкур фандан қайта якуний аттестациядан ўтишга рухсат берилиши мумкин.

❗️Йиллик баҳо ва якуний аттестация натижаларига кўра, умумий ўрта таълим давлат таълим стандартлари талабларини бажармай, «қониқарсиз» баҳо олган битирувчилар шу синфда қайта ўқишга қолдирилади
@metodmarkaz

Читать полностью…

METODIK XIZMAT BO‘LIMI

Toifadan ozod qiladigan va 50 foiz ustama beradigan sertifikatlar ro'yxati

Ingliz tili (daraja aniqlash)
1. Milliy sertifikat (С1)
2. IELTS (7.0)
3. TOEFL iBT 95-113
4. TOEFL ITP (627)
5. Cambridge Assessment English (CAE 180)
6. TOEIC (1305-1309)
7. Linguaskill (180+)

Fransuz tili
8. DALF С1
9. TCF С1

Nemis tili
10. Goethe-Zertifikat C1)
11. Deutsches Sprachdiplom (DSD II) (С1)
12. Test DAF TDN 5 (C1.2)

Ispan tili
13. DELE (С1)
14. SIELE (С1)

Italyan tili
15. CELI 4
16. CILS Tre
17. Accademia Italiana di Lingua (AIL) (DALI C1)

Rus tili
18. TORFL (С1)
19. (ТРКИ (ТРКИ 3)

Arab tili
20. ALPT, APT, E-TOAFL, (ACTFL (C1)
21. AT Tanal Al Arabi (С1)

Xitoy tili
22. Нanyu Shuiping Kaoshi (НSK) (НSK5)

Yapon tili
23. JLPT (N1)

Koreys tili
24. TOPIK II (Level 5 190 — 229)

Turk tili
25. Türkçe Yeterlik Sınavı (TYS) (C1 71 — 88)
26. İstanbul Aydın Üniversitesi Türkçe Öğretimi Uygulama ve Araştırma Merkezi (Aydın TÖMER) (C1 71 — 88)

Ingliz tili (teaching)
27. TKT
28. TESOL*
29. TEFL*
30. TESL*
31. CELTA
32. DELTA
33. APTIS for teachers 41 - 50

* - O'zbekistonda tan olingan markazlar tomonidan olinganda yaroqli hisoblanadi

‼️ Ta'lim tashkilotlarining kamida C1 darajadagi milliy yoki unga mos darajadagi xalqaro sertifikatga yoxud tegishli darajadagi tilni o‘qitishning kasbiy mahoratlarni aniqlovchi sertifikatga ega chet tili fani o‘qituvchilariga o‘quv fani bo‘yicha malaka sinovidan ozod qilinadi va ularga maksimal 80 ball beriladi. @metodmarkaz

Читать полностью…

METODIK XIZMAT BO‘LIMI

⚡️Kundalik.com bo'yicha muhim eslatma

🥹Davlat imtihoni yo'q fanlar CHORAK va YILLIK baholarini qo'yishadi.

🥹Imtihon va Natija grafasiga OZ belgisi qo'yiladi.

😅Davlat Imtihoni bor fanlar CHORAK, YILLIK, IMTIHON baholarini qo'yishadi va NATIJA grafasiga IMTIHON va YILLIK baholarning o'rtachasi qo'yiladi

🙂 Izoh: O'rtacha ball Imtihon va Yilik baho qo'shib ikkiga bo'lib chiqariladi.

🥲3,5 gacha bo'lgan ballarga "3" baho
🥲3,6 dan 4,5 gacha bo'lgan ballarga "4" baho
🥲4,6 dan 4,9 gacha bo'lgan ballarga "5" baho

😇O'quvchi o'zlashtirishiga qarab

☺️3,5 ballga 4 baho
☺️4,5 ballga 5 baho qo'yish o'qituvchiga bog'liq.


kanalga obuna bo'ling! 👇

👉 @metodmarkaz

Читать полностью…

METODIK XIZMAT BO‘LIMI

#миллий_сертификат
#национальный_сертификат

Тарих ва география фанларидан миллий сертификат имтиҳони учун рухсатнома бериш бошланди

Батафсил:
➡️ https://idum.uz/ru/archives/18914

——————

Началась выдача абитуриентам пропусков на сдачу национального сертификационного экзамена по истории и география

@metodmarkaz

Читать полностью…
Подписаться на канал