mehrob_uz | Неотсортированное

Telegram-канал mehrob_uz - Mehrob.uz

254509

Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг www.mehrob.uz саҳифасининг расмий канали. Instagram:instagram.com/mehrob.uz Fecebook:fb.com/Mehrob.uz2 Tiktok:tiktok.com/@mehrob_uz Youtube:youtube.com/MehrobUz ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1153

Подписаться на канал

Mehrob.uz

НАМОЗДА ҚУРЪОН ЎҚИШ ФАЗИЛАТИ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилишича, бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобалардан сўрадилар:
– Биронтангиз оиласи олдига борганида ўркачлари катта-катта учта ҳомиладор туяни кўришни истайдими?
– Ҳа.
– Сизлардан бирон киши намозда учта оят ўқиши ўркачлари катта учта ҳомиладор туядан яхшироқдир .
Бу ривоятда айтилишича, намозда ўқилган ҳар бир оят учун банда номаи аъмолига битта катта ҳомиладор туя садақа қилганлик савоби ёзилади.
Пайғамбаримиз алайҳиссалом даврларида ўркачлари катта-катта ҳомиладор туянинг қадри жуда баланд бўлган. Ҳозирги давр билан таққослаганда битта замонавий енгил машина қийматига тенг келган.
Оиша розияллоҳу анҳо онамиздан ривоят қилинган ҳадисда шундай дейилган: “Намозда Қуръон ўқиш – намоздан ташқаридаги қироатдан афзал. Намоздан ташқаридаги қироат – такбир ҳамда тасбеҳдан афзал. Тасбеҳ садақадан, садақа эса рўзадан афзал. Рўза жаҳаннамдан (тўсувчи) қалқондир ”.
Шу ерда муҳим бир нарсани эслатиб ўтамиз: банда намозда Қуръондан қанча кўп ўқиса, шунча яхши. Бир ўзи намоз ўқиганда шундай қилса бўлади. Масалан, уйда нафл намоз ўқиётганда хоҳлаганча узун сураларни тиловат қилаверади. Лекин жамоатга имом бўлган одам, “Ҳадисда шундай дейилган экан”, деб қироатни ҳаддан ташқари чўзиб юбориши тўғри эмас. Имом сафда турган кексалар, заифлар, узрли кишиларни ҳисобга олиши керак.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қиладилар: “Ким тунда 100 оят билан намоз ўқиса, ғофиллардан деб ёзилмайди. Ким кечаси 200 оят билан намоз ўқиса, дуо-илтижо қилувчи ихлослилардан деб ёзилади ”.
Иложи борича кўпроқ Қуръон ўқилса, ўқиганда ҳам намозда тиловат қилинса, савоби зиёда бўлади, устимизга Аллоҳнинг раҳмати ёғилади. Кечаси Қуръон ўқиган одам ғофиллар қаторидан чиқади, ихлослилар сафидан жой олади.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси қудсийда шундай дейилган: “Намозни Ўзим билан бандам ўртасида иккига тақсимладим. Бандам учун сўрагани (берилади). Агар банда: “Алҳамдулиллааҳи роббил ъааламийн”, деса, Аллоҳ таоло: “Бандам менга ҳамд айтди”, дейди. Агар (банда): “Ар-роҳмаанир роҳийм”, деса, (Аллоҳ таоло): “Бандам мени мақтади”, дейди. Агар (банда): “Маалики явмид дийн”, деса, (Аллоҳ таоло): “Бандам мени улуғлади”, дейди. Агар (банда): “Ийяка наъбуду ва ийяка наста-ъийн”, деса, (Аллоҳ таоло): “Бу Мен билан бандам ўртасидаги нарса. Бандамга сўрагани (берилади)”, дейди. Агар (банда): “Иҳдинассиротол мустақийм, сиротоллазийна анъамта ъалайҳим, ғойрил мағзувби ъалайҳим ва лаз-зооллийн”, деса, (Аллоҳ таоло): “Бу бандам учун. Унга сўрагани (берилади)”, дейди .
Аллоҳ таоло бизнинг ҳар бир ҳолатимиздан Хабардор. У Зот намоздаги қироатимизни, айтган ҳамду саноларимизни, дуо-илтижоларимизни эшитади. Бу нарса ҳар биримизни хушуъга, янада сергак бўлишга чақиради. Агар бу ҳадисни қалбдан англаб етсак, тобора камёб бўлиб бораётган хушуъни топишимиз осонлашади. Чунки ҳар бир оятга оламлар Парвардигори Аллоҳ таоло жавоб қайтараётганини юракдан сезган инсон Фотиҳа сурасини бепарво ўқиб кетмайди, Раббининг улуғлигини ҳис этади, Аллоҳни кўриб тургандек ибодат қилади.
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Аллоҳ банданинг икки ракат намозидаги (қироати)га қулоқ солганидек бошқа афзалроқ нарсани эшитмайди. Банда намозда экан, боши узра яхшилик ёғилиб туради. Одамлар Аллоҳга (Қуръондан ) чиққан бошқа (афзалроқ) нарса билан яқинлашолмайдилар ”.
Аллоҳ таоло эшитадиган сўзларнинг энг афзали икки ракат намоздаги қироат экан. Банда яхшилаб таҳорат олиб, хаёлини бир ерга жамлаб намоз ўқишни бошласа, Аллоҳ унинг тиловатини эшитишни яхши кўрар экан. Намозда Аллоҳ бизни кўриб турганини, қироатимизни эшитаётганини ҳис этсак, ибодатга иштиёқимиз ортади, қалбимизда ихлос пайдо бўлади.

"Қуръон - қалблар шифоси" китобидан.
@mehrobuz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Болаларни қандай қилиб тарбия қиламиз?
@mehrobuz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Чақимчилик жазоси

Абубакр ибн Абдуллоҳ шундай ҳикоя қилади:
Бир подшоҳнинг доно вазири бор эди. Ҳар куни подшоҳнинг ёнига кирганда: «Яхшилик қилганга яхшилик қил, бадкорга ўзининг бадкорлиги кифоя»,— деркан. Подшоҳ у вазирни ҳурмат қиларди. Аммо мулозимлардан бири у доно вазирни кўролмасди. Бир кун у ҳасадчи мулозим подшоҳга айтди:
— Вазирингиз доимо сизни ёмонлаб: «Подшоҳнинг оғзидан бадбўй, сассиқ ҳид келади, яқинига боришга асло тоқат қила олмайман»,— дейди.
Подшоҳ ҳасадчидан:
— Бу сўзингга далил кўрсата оласанми?—деб сўради.
Ҳасадчи: — Вазирни ҳузурингизга чақиринг, бурнини тутиб кирса, тўғри сўзлаганимни биласиз,— деди.
Нобакор мулозим подшоҳ ёнидан чиқиб, вазирнинг ёнига борди, уйига зиёфатга таклиф қилди. Вазир меҳмон бўлиб келгач, уни сассиқ саримсоқ қўшилган овқат билан зиёфат қилди. Вазир зиёфат тамом бўлгандан кейин ҳасадчининг уйидан чиқиб, тўппа-тўғри подшоҳнинг ёнига борди. Подшоҳ: «Яқинроқ кел!» дегач, вазир «тағин подшоҳ сассиқ саримсоқ ҳидидан беҳузур бўлмасин» деб бурнини тутиб подшоҳга яқинроқ борди. Подшоҳ буни кўргач, мулозимнинг сўзи тўғри эканига ишонди.
Подшоҳнинг бир одати бор эди: кимга илтифот ёки ғазаб қилса, хат ёзиб муҳрлаб: «Бу хатимни менинг саройим бошлиғи қўлига бер»-—деб хатни у кишига топширарди. Сарой бошлиғи хатни ўқиб подшоҳ нима буюрган бўлса, уни амалга оширарди.
Подшоҳ одати бўйича хат ёзиб, муҳрлаб вазирга берди, сарой бошлиғига топширишни буюрди. Вазир хатни олиб кетаркан, йўлда ҳасадчи мулозим учраб қолиб вазирдан:
— Бу нима хат?—деб сўраб қолди. Вазир: «Подшоҳ менга қимматбаҳо либос инъом қилди»,— деди.
Чиндан ҳам у шундай ўйлаганди. Мулозим вазирга ялиниб-ёлвориб:
— Иккимизнинг яхши танишлигимиз ҳурмати хатни менга беринг, либосни мен олай, бу эса сизнинг қилган зўр илтифотингиз бўлади, бу илтифотингизни ҳеч вақт унутмайман,— деди.
Вазирнинг раҳми келиб, хатни унга топширди.
Ҳасадчи севиниб, хатни олиб бориб сарой бошлиғига топширди. Сарой бошлиғи хатни ўқиб кўриб мулозимларига:
— Бу одамни ўлдиринглар, подшоҳ шундай буюрибди, подшоҳ амрини дарҳол бажо келтиринг!— деди.
Сарой бошлиғининг буйруғини эшитиб, ҳасадчи:
— Бу хат вазирга берилган хат эди, мен ундан тилаб олгандим!—деб дод-фарёд қила бошлади.
Сарой бошлиғи бу воқеани подшоҳга маълум қилди. Подшоҳ буни яхшилаб тафтиш қилгач, ҳасадчининг саримсоқ қўшган таом билан вазирни зиёфат қилгани, вазир эҳтиёт юзасидан бурнини тутгани подшоҳга маълум бўлди, вазирнинг гуноҳсиз эканини билиб, унинг мартабасини яна оширди.
Ҳасадчига эса қаттиқ жазо берди. Подшоҳ вазирига:
— Ҳар куни ёнимга кирганингизда биринчи сўзингиз «яхшилик қилганга яхшилик қил, бадкорга ўзининг бадкорлиги кифоя» дегучи эдингиз, ҳақ экансиз, ҳасадчининг бадкорлиги унинг ўз бошига етди,— деди.

Каналга уланиш учун !👇👇
https://telegram.me/joinchat/Amxt4j-ZGmfdTyqsyl79Cw

Читать полностью…

Mehrob.uz

Каналга уланиш учун !👇👇
https://telegram.me/joinchat/Amxt4j-ZGmfdTyqsyl79Cw

Читать полностью…

Mehrob.uz

Муаммо кимники?

Сичқон уйда юрар экан бир четга қопқон қўйилганини кўрди.

Бир-икки кундан кейин ҳўрознинг олдига бориб: «Эй хўроз, кел шу қопқонни олиб қўямиз. У ҳаммамизга халақит беряпти», деди. Хўроз унга жавобан «Бу менинг муаммоим эмас. Кимнинг муаммоси бўлса, ўша ҳал қилсин», деди.

Сичқон: «Майли», деди-да, қўйнинг олдига бориб, унга «Эй қўй, кел шу қопқонни олиб қўямиз. Бу ҳаммамиз учун хатарли», деб таклиф қилди. Қўй ҳам хўроз сингари «Бунинг менга алоқаси йўқ экан. Муаммо кимники бўлса ўша ҳал қилиш керак», деди.

Сичқон энди молнинг олдига борди: «Эй мол, шу қопқонни олиб қўяйлик. Бу ҳаммамизга халақит бераяпти». Мол: «Бу менинг муаммоим эмас», деди…

Кунларнинг бирида қопқонга илон тушиб қолди. Чиқишга ҳаракат қилиб, уёқ-буёққа талпиниб, шу ерда юрган уй эгасининг аёлини чақиб олди.

Хўжайин аёлини касалхонага олиб борди. Енгил муолажадан кейин дўхтир ҳўжайинга «Биз қўлимиздан келганини қилдик. Энди уйга олиб бориб, яхши овқатлардан қилиб беринг. Товуқ шўрва бўлса янада яхши бўларди», деди.

Хўжайин уйга келибоқ катакдаги хўрозни сўйиб, шўрва қилди…

Эл-улус: «Фалончининг аёли бетоб эмиш, бориб йўқламасак бўлмас», деб бирин-кетин зиёратга кела бошлади. Хўжайин ўйланиб, «Қардош, қариндош, дўстлар – бари келяпти. Энди бир эҳсон қилай», деди-да, қўрадаги қўйни сўйишга жазм қилди…

Орадан кўп ўтмай аёлнинг касали оғирлашиб, вафот этди. Хўжайин маъракаларни ўтқизиш учун молни ҳам сўйиб юборди…

…Масалнинг қизиқ жойи шундаки, «Бу менинг муаммоим эмас», деганларнинг биронтаси омон қолмади. «Муаммо меники», деб жон кyйдирган сичқон эса ҳамон тирик


Хулоса сиздан!

Каналга уланиш учун !👇👇
https://telegram.me/joinchat/Amxt4j-ZGmfdTyqsyl79Cw

Читать полностью…

Mehrob.uz

Инсон хатодан ҳоли эмас.
Танқид бўляптими шу ерда хизмат бўляпти....
Ҳаётий ривоят.
Эшак ҳанграганда...

Каналга уланиш учун !👇👇
https://telegram.me/joinchat/Amxt4j-ZGmfdTyqsyl79Cw

Читать полностью…

Mehrob.uz

Мақсад сари...

Бир куни соҳибқирон Амир Темурдан сўрадилар: «Сизнинг оддий бекликдан шундай буюк салтанат соҳиби даражасига етишишингизда нима ёрдам берди?»
Улуғ ҳукмдор шундай жавоб берди: «Мен ҳар қандай ҳолатда ҳам умиидсизликка тушмадим. Бу борада чумолидан ўрнак олдим. Бир куни душманларимдан қочиб, бир харобага беркиндим. Барча нарсадан умидимни узиб, тушкунликка тушиб ўтирганимда кўзим бехос бир чумолига тушди. У ўзининг танасидан деярли икки баробар катта буғдой донасини олиб кетарди. Унинг йўлида ёғоч парчасими ёки кесак парчаси... бор эди. Чумоли унинг устига чиқишга ҳаракат қилар, бироқ юки оғирлиги учун охиригача чиқолмас, ўзидан оғир юки ерга тушиб кетарди. Буғдой донаси юмалаб, деворнинг тагига тушар, чумоли қайтиб тушиб, ризқини олиб кетишга ҳаракат қиларди. Бу ҳолат эллик мартадан ҳам кўпроқ такрорланди. Ниҳоят чумоли ўз мақсадига етди. Бу кичкинагина жонзотнинг азму ҳаракатини кўриб, юрагимда бир умид пайдо бўлди. Ўз-ўзимга дедимки, наҳотки бир чумолича шиддатим бўлмаса... Шундан кейин мақсадимга эришгунча ҳеч бир тўсиқдан чўчимадим».

Каналга уланиш учун !👇👇
https://telegram.me/joinchat/Amxt4j-ZGmfdTyqsyl79Cw

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ислом дарахти...
Жойларда ўтаётган Қуръон мусобақаси.
@mehrobuz

Читать полностью…

Mehrob.uz

ҲАЁТ ЭКАНСИЗ, ЗЕРИКИШНИ УНУТИНГ!

Умрини ёлғизлик сўқмоқларида ўтказаётган киши машаққатга лойиқ, чунки унинг нафси тоқатсиздир. Инсон табиати бир хилликдан зерикади. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло замон ва макон, таом ва ичимлик, кеча ва кундуз, текислик ва тоғлар, оқ ва қора, иссиқ ва совуқ, илиқ ва салқин, ширин ва аччиқ ҳамда бошқа барча махлуқотларини турли ҳолатда яратган. У Зот бу борада муборак китобида айтади: "...Уларнинг қоринларидан одамлар учун шифо бўлган турли рангдаги шарбат (асал) чиқур. Албатта, бунда фикр юритадиган қавм учун аломат бордир" (Наҳл сураси, 69-оят).
"Ерда бир-бирига ёнма-ён, бўлак-бўлак (унумдор ва унумсиз) ерлар, узумзор боғлар, экинзорлар ва шохлаган ва шохламаган хурмолар бўлиб, (ҳаммаси) бир сув билан суғорилур. Биз уларнинг биридан бирининг таъмини тотлироқ қилиб қўюрмиз. Албатта, бунда ақли билан англайдиган қавм учун аломатлар бордир" (Раъд сураси, 4-оят).
"...таъми турлича (бўлган) хурмо ва мевали дарахтларни, (ранг ва таъмда) ўхшаш ва ўхшамас зайтун ва анорларни пайдо қилди..." (Анъом сураси, 141-оят).
"...Яна тоғларнинг оқ, қизил, ранг-баранг йўл(лиси) ҳам, тим қораси ҳам бордир..." (Фотир сураси, 27-оят).
"...Имонли кишиларни билиш (синаш) ва сизлардан шаҳидларни саралаб олиш учун (Биз) шу (ғалаба) кунларни (кетма-кет) алмаштириб турамиз..." (Оли Имрон сураси, 140-оят).
Бани Исроил қавми бир хил таом еяверишдан зерикди: "...биз бир (хил) таом (ейиш)га сабр қила олмаяпмиз..." (Бақара сураси, 61-оят).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Қуръонни баъзан ўтириб, баъзан туриб, гоҳида юрган ҳолда ўқирдилар ва: "Нафс зерикувчидир", дер эдилар.
"...Улар туриб ҳам, ўтириб ҳам, ётиб ҳам Аллоҳни зикр этадилар..." (Оли Имрон сураси, 191-оят).
Ибодатлар хусусида ҳам фикр юритсак, турли-туманликни кузатамиз: юрак ибодати, тил ибодати, амалий ибодат, молиявий ибодатлар. Масалан, имон юрак (қалб) ибодати, намоз юрак, тил ва бадан ибодати, закот молиявий ибодат, рўза вужуд ибодати, ҳаж молиявий ва амалий иблдатдир. Намознинг ўзи ҳам бир хилликдан иборат эмас, балки қиём, рукуъ, сажда, жалса каби амаллардан иборатдир.
Демак, ким ҳаёти хотиржам, руҳияти кўтаринки, неъматлар давомли бўлишини истаса, амалларининг турини кўпайтирсин. Ҳар хилликни кундалик ҳаётига татбиқ этиб, уни сермазмун ўтказсин.
Масалан, бу тажрибани илм ўрганиш борасида ҳам қўлласин.
Илм толиби агар Қуръон ўқийверишдан зерикиб малолланса, ҳадис, фиқҳ, тарих ва бошқа фанларни алмаштириб ўқийверсин. Агар илмдан чарчаса, сайрга чиқсин, жисмоний ишлар қилсин. Ундан ҳам чарчаса, меҳмондорчиликка борсин, яқин ёр-дўстларини йўқлаб, уларнинг кўнглини олсин. Шунда бир амални бажариб, бошқасидан дам олади.
Кейин бир оз вақт ўтгач, асосий амалига яна ғайрат билан киришади. Бу услубда инсонда бир ишни қилаверишдан зерикиш ва малолланиш ҳам, вақтини зое қилиб бекор ўтириш ҳам бўлмайди. Балки бир соҳадан дам олиб, бошқа соҳа билан шуғулланади. Натижада, куни мазмунли ва баракали кечади, кайфияти ва руҳияти кўтарилади, жисми ҳам соғлом бўлади.

"Ўкинма" китобидан.
Каналга уланиш учун !👇👇
https://telegram.me/joinchat/Amxt4j-ZGmfdTyqsyl79Cw

Читать полностью…

Mehrob.uz

Оли Имрон сураси, 107-оят.
Юзлари оқ бўлганлар эса бас, Аллоҳнинг раҳматидадирлар. Улар унда абадий қолурлар.
Ёруғ юз билан келганлар, албатта, бу дунёда қилган яхши амаллари, иймонлари туфайли беҳисоб ажру мукофотларга сазовор бўладилар. Энг муҳими, улар Аллоҳ таолонинг раҳматида абадий қоладилар. Кейинги оятда Пайғамбар алайҳиссаломга хитоб қилиниб, у зотга Аллоҳнинг оятлари ўқилаётган баён этилади.
@mehrobuz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Савол
Хотиним билан конуний ажрашдим. 7 ой булди куриниб турган хол, ётиб туриш йук. Уз узидан у менга номахрамми ёки талок беришим зарурми?

Жавоб
Бу ҳам ажримга ўтади. Лекин келажакда яшаш ниятингиз бўлмаса, талоқ қилиб қўйсангиз, янада шубҳадан холи бўлади.

ЎМИ фатво ҳайъати.
Каналга уланиш учун !👇👇
https://telegram.me/joinchat/Amxt4j-ZGmfdTyqsyl79Cw

Читать полностью…

Mehrob.uz

Азиз мухлислар @mehrobuz каналимиздаги барча видеоларни youtube.com dagi саҳифамиз орқали ҳам кўришингиз мумкин!
Барча видеолар 👇👇

https://www.youtube.com/channel/UCMC0nZiED1vOawo8R_eR6MQ

Читать полностью…

Mehrob.uz

ҚУРЪОННИ ЯХШИ КЎРИШ ХОСИЯТИ

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, бир киши: “Аллоҳга қасамки, мен Ихлос сурасини яхши кўраман”, деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Бу сурага муҳаббатинг сени жаннатга олиб киради”, деб мужда бердилар .
Банданинг Қуръонга муҳаббати уни жаннат дарвозаси сари етаклайди. Жумладан, Ихлос сурасини қалбига жойлаган инсон соф имон-эътиқоди, яхши амаллари сабаб Аллоҳ розилигига эришади.
Мусулмонлар орасида “Қул ҳуваллоҳу аҳад”ни билмайдиган одам йўқ, десак ҳам бўлади. Кўпчилик бу сурани ёдлашга ҳаракат қилади. Афсуски, ҳаммада ҳам Ихлос сурасига муҳаббат йўқ. Бироқ ҳақиқий мўмин банда Ихлосни севиб ўқийди, ўқиб қалби тиниқлашади, кўнгли хотиржам бўлади.
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу шундай деган: “Ким Қуръонни яхши кўрса, хурсанд бўлсин ”.
Қуръонни яхши кўрган инсон қанча севинса арзийди. Чунки уни Аллоҳ яхши кўради, охиратда Қуръон шафоатига эриштиради.
Лекин бир нарсани эслатиб ўтиш лозим, тилида: “Мен Қуръонни яхши кўраман”, дейиш билан иш битмайди. Қуръонни чинакам яхши кўрган одам Каломуллоҳни ўқийди, куч-қуввати етганча ёдлайди, ҳукмларини ўрганади. Ким: “Қуръонни яхши кўраман”, деб туриб, йиллаб Қуръон ўқимай юрса, ҳақларини адо этмаса, бу гапдан зиғирча наф йўқ.
Яна Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Ким Қуръонни яхши кўрса, хушласа, яхшилик узрадир ”.
Қуръонга муҳаббати баланд инсон хайр-баракага эришади. Ким Қуръонни яхши кўрса, ўқиб-ўрганса, икки дунёси обод бўлади. Қуръон ошиғини Аллоҳ яхши кўради, ундан рози бўлади, жаннатга киритади.
Ривоят қилинишича, Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу нафл рўзаларни камроқ тутарди. Бунинг боиси сўралганида: “Агар рўза тутсам, Қуръон ўқишга қийналаман. Рўза тутишдан кўра Қуръон тиловатини яхши кўраман”, деб айтган .
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг жуссаси кичик бўлган. Ҳатто арок дарахтига чиқиб мисвок олган. Унинг болдири шунчалик ингичкалигидан шамол учириб юборгудек бўларди. Бир сафар одамлар Ибн Масъуднинг устидан кулишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сўрадилар:
– Нега куляпсизлар?!
– Болдирлари ингичкалигидан куляпмиз.
– Нафсим измида бўлган Зотга қасамки, Абдуллоҳнинг икки болдири Мезонда Уҳуд тоғидан ҳам оғирроқдир .
Ривоят қилинишича, Икрима ибн Абу Жаҳл Мусҳафни юзига суртиб: “Парвардигорим Китоби, Парвардигорим Китоби!” деб Қуръонни эъзозларди .
Буюк аждодларимиз Қуръонга муҳаббатлари кучли бўлгани учун Каломуллоҳни қалбларининг, уйларининг тўрида сақлаб келишган, бизга ўхшаб ойлаб, йиллаб токчаларда қолдиришмаган, ўқиб-амал қилиб ҳақини адо этишган.
Қуръон Динимизнинг бош манбаидир. Шу сабаб Қуръон мўминнинг севгисига, ҳурмат-эҳтиромига ортиғи билан лойиқ. Улуғларнинг бу борадаги ҳассосликлари боиси шу эди.

"Қуръон - қалблар шифоси" китобидан.
@mehrobuz

Читать полностью…

Mehrob.uz

#Келинга_мактуб

Камхарж бўлинг, исрофгар бўлманг. Оғир дамларда ҳам эрингизга қарши бош кўтарманг.
Изоҳ:
Эркак киши меҳнат қилиб пул топиш, оиласини боқиш ва уни ўзгаларга муҳтож қилиб қўймасликка масъул. Бироқ қанчалик кўп даромад қилишига қарамай, харажатда чегара ва камхаржлик бўлмаса, етказиб бериш мумкин бўлмайди. Бу борада ҳам хотин кишининг роли эркакка нисбатан катта. Даромадга қараб харажат қилишда аёл киши эътиборли бўлиши лозим. Эр қанчалик кўп топмасин, хотин исроф қилса, пулни ўйламай сарфласа, албатта, бунга тоғ ҳам чидамайди. Ҳолбуки, бир неча кунлаб, ҳатто ойлаб пешона тери тўкиш орқали қўлга киритилган даромадни бир лаҳзада ўйламасдан сарф қилиб юбориш уни ҳавога совуриш дегани. Тўғри, пул сарфлаш ва эҳтиёжларни қондириш учун топилади. Аммо кераксиз ерда пул сарфлаш уни исроф қилиш демакдир. Исроф эса ҳаром саналади. Ҳалол ишлаб топилган пулни ҳаромга сарф этиш тўғри эмас.
Муборак манбаларда хабар берилишича, оиланинг топиш-тутиши яхши бўлган эридан мамнун бўлиб, вазият ўзгариб, қўлда сариқ чақа ҳам қолмаганда эридан юз ўгирадиган “Сизга тегиб нима кўрдим?!” дейдиган хотинда хайр йўқ, жаҳаннам ана шундай аёллар билан тўлдирилган.
Бир хотин оилада тўкин-сочинлик пайтида эридан қанчалик мамнун бўлса, йўқчилик ва танглик пайтида ҳам унинг ёнида туриши лозим. Ҳатто агар зарур бўлса, у ҳам меҳнат қилиб, оила даромадига ўз ҳиссасини қўшиши керак. Ҳаёт доим ҳам бир хил кечавермайди. Бир кун саломатсан, бошқа куни хаста, бир кун бой бўлсанг, яна бир кун камбағалсан, бир кун бахтдан масрур бўлсанг, бошқа куни ғамдан таъбинг хира. Содиқ турмуш ўртоқ ҳар қандай қандай вазиятда ўз жуфтининг ёнида уни қўллаб туради. Уни ёлғиз ташлаб қўймайди. Яна бахтли кунларга етишлари учун ҳамжиҳатликда, аҳилликда ҳаракат қилади. Оғир дамларда уйи ва фарзандларини ташлаб қочмайди.

“Бахтли оила” китобидан.

Каналга уланиш учун !👇👇
https://telegram.me/joinchat/Amxt4j-ZGmfdTyqsyl79Cw

Читать полностью…

Mehrob.uz

ЎКИНМАНГ ВА ИСТИҒФОРНИ КЎПАЙТИРИНГ! ШУБҲАСИЗ, РАББИНГИЗ ЎТА МАҒФИРАТЛИ ВА КЕЧИРИМЛИ ЗОТДИР

"Бас, дедим: "Раббингиздан мағфират сўранг! Албатта, У (бандаларига нисбатан) ўта кечиримли Зотдир. (Шунда, яъни, истиғфор айтсангиз) устингизга осмондан (баракали) ёмғир ёғдиради, сизларга мол-дунё, фарзандлар билан мадад беради ҳамда сизларга боғлар (барпо) қилади ва сизларга анҳорлар (ато) қилади" (Нуҳ сураси, 10-12-оятлар.
Истиғфорни кўпайтиринг, шунда кенг, хотиржам ҳаёт, ҳалол ризқ, солиҳ фарзандлар ва мўл-кўл баракот соҳибига айланасиз. Аллоҳ таоло айтади: "(Аллоҳ буюради), Раббингиздан кечирим сўранг, сўнгра Унга тавба қилинг, шунда (У) сизларни маълум муддат (ажалларингиз охири)гача чиройли баҳра билан баҳраманд қилади ва ҳар бир фазлли (карамли, сахий) кишига Ўз фазлини ато этади. Агар юз ўгирсангиз, бас, мен сизларга Улуғ кун (қиёмат) азоби (етиши)дан қўрқаман" (Ҳуд сураси 3-оят).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким кўп кечирим сўраса, Аллоҳ таоло унинг учун ҳар қандай ғамдан қутулиш, ҳар қандай тангликдан чиқиш йўлини кўрсатади".
Истиғфорнинг энг улуғини кўп айтиб юринг. Имом Бухорийнинг "Саҳиҳ"ларида келади: "Эй Аллоҳ, Сен Парвардигоримсан. Сендан ўзга илоҳ йўқ. Сен мени яратгансан. Мен Сенинг қулингман, имконим борича аҳду ваъдамда тураман. Қилган ишларимнинг ёмонлигидан Сендан паноҳ сўрайман. Неъматларингга қуллуқ қиламан. Гуноҳларимга тавба қиламан. Мени кечир, чунки фақат Сенгина гуноҳларни кечирасан".

"Ўкинма" китобидан.
Каналга уланиш учун !👇👇
https://telegram.me/joinchat/Amxt4j-ZGmfdTyqsyl79Cw

Читать полностью…

Mehrob.uz

Болаларни қандай қилиб тарбия қиламиз?
@mehrobuz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Каналга уланиш учун !👇👇
https://telegram.me/joinchat/Amxt4j-ZGmfdTyqsyl79Cw

Читать полностью…

Mehrob.uz

Оли Имрон сураси, 108-оят.
Булар Аллоҳнинг оятларидир. Уларни сенга ҳақ ила тиловат қилмоқдамиз. Аллоҳ одамларга зулмни хоҳламас.
Яъни бу оятлар, шубҳасиз, Аллоҳнинг оятларидир. Бошқа нарса эмас. Уларни, эй Муҳаммад, сенга ҳақ ва адолат ила тиловат қилмоқдамиз. Аллоҳ одамларга зулмни хоҳламайди. У Зот, беайб бўлса, ҳеч кимни жазоламайди. Гуноҳкорнинг азобини ошириб юбормайди. Яхшилик қилган банданинг савобини камайтириб ҳам қўймайди.

Читать полностью…

Mehrob.uz

#БИЛАСИЗМИ?

Садақанинг турлари кўп эканлиги баёни

1) Одамларга ёмонлик қилишдан тийилиш ҳам садақадир.

2) Ҳар бир тасбеҳ (яъни, «Субҳоналлоҳ», дейиш садақадир. Ҳар бир ҳамд (яъни, «Алҳамдулиллаҳ», деб айтиш) ҳам садақадир. Ҳар бир таҳлил (яъни, «Лаа илааҳа иллаллоҳ», дейиш) ҳам садақадир. Ҳар бир такбир (яъни, «Аллоҳу акбар», дейиш) ҳам садақадир.

3) Яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтариш ҳам садақадир.

4) Киши ўз аёли билан шаръий қовушиши ҳам садақадир.

5) Икки кишининг орасини ислоҳ этиш ҳам садақадир.

6) Мулойим сўз ҳам садақадир.

7) Биродарига очиқ юз билан йўлиқиб унга табассум қилиши ҳам садақадир.

8) Йўлдан азият берувчи нарсаларни олиб ташлаш ҳам садақадир.

9) Ҳар бир яхшилик садақадир.

10) Мусулмон киши мевали кўчат ўтқазиб ёки бирон экин экса, ундан одамлар, ҳайвонлар еса, бу ҳам садақадир.


Дўстларингизга ҳам улашинг!
Каналга уланиш учун линкни устига босинг!👇👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/Amxt4j-ZGmfdTyqsyl79Cw

Читать полностью…

Mehrob.uz

Инсон хатодан ҳоли эмас.
Танқид бўляптими шу ерда хизмат бўляпти....
Ҳаётий ривоят.
Эшак ҳанграганда...

Каналга уланиш учун !👇👇
https://telegram.me/joinchat/Amxt4j-ZGmfdTyqsyl79Cw

Читать полностью…

Mehrob.uz

ЎКИНМАНГ! АЛЛОҲ ДОИМО ЭСИНГИЗДА, ТИЛИНГИЗДА БЎЛСИН!

"...Огоҳ бўлинг, Аллоҳни эслаш билан қалблар ором олади" (Раъд сураси, 28-оят).
"Бас, Мени ёд этингиз, (Мен ҳам) сизларни ёд этаман..." (Бақара сураси, 152-оят).
"...Аллоҳни кўп эсловчи эркаклар ва (Аллоҳни кўп) эсловчи аёллар - улар учун Аллоҳ мағфират ва улуғ мукофотни (яъни жаннатни) тайёрлаб қўйгандир" (Аҳзоб сураси, 35-оят).
"...Эй имон келтирганлар! Аллоҳ доим ёдингизда бўлсин" (Аҳзоб сураси, 41-оят).
"Эй имон келтирганлар! На мол-дунёларингиз ва на фарзандларингиз сизларни Аллоҳнинг зикридан (Унга ибодат қилишдан) чалғитиб қўймасин!.." (Мунофиқун сураси, 9-оят).
"Бирон нарса ҳақида: "Мен, албатта, эртага шуни қилувчиман", дея кўрманг! Илло, "Иншааллоҳ (Аллоҳ хоҳласа)" (денг. Бу сўзни) унутган вақтингизда (ёдингизга келиши билан) Раббингизни зикр қилинг (яъни, "иншааллоҳ", денг) ва: "Шояд, Раббим мени бундан ҳам яқинроқ Тўғри йўлга ҳидоят этса", денг!" (Каҳф сураси, 23-24-оят).
"...(Тонгда уйқудан) турган пайтингизда, Раббингизга ҳамд билан тасбеҳ айтинг! Шунингдек, тундан (маълум вақт ажратиб) ва юлдузлар юз ўгиргач (ботган, саҳарда) ҳам, Унга тасбеҳ айтинг!" (Тур сураси, 48-49-оятлар).
"Эй имон келтирганлар! Бирон тўдага тўқнаш келсангиз, сабот (ва матонат) билан турингиз ва Аллоҳни кўп ёд этингиз, шояд (шунда) нажот топсангиз!" (Анфол сураси, 45-оят).
Саҳиҳ ҳадисда айтилади: "Парвардигорини эсловчи билан эсламайдиган одамнинг ўхшаши ҳудди тирик билан ўлик кабидир".
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассалам: "Ёлғиз ҳолда қолганлар ўзиб кетдилар", дедилар. Саҳобалар: "Улар кимлар, эй Аллоҳнинг элчиси", деб сўрашди. Шунда у зот: "Аллоҳни кўп эслайдиган эркаклар ва кўп эсламайдиган аёллардир", деб жавоб бердилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларига: "Сизларга амаллардан энг афзалининг хабарини берайми? Бу амал Раббингиз олдида энг пок, сизлар учун олтин-кумушни инфоқ қилишдан ҳам яхшироқ, душманга, йўлиқиб, ғазот қилишдан ҳам афзалроқдир", дедилар. Саҳобалар: "Ҳа, айтинг, эй Аллоҳнинг элчиси", дейишди. У зот: "Бу (амал) Аллоҳни эслашдир", деб жавоб бердилар.
Яна бир ҳадисда: "Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: "Эй Аллоҳнинг элчиси, Ислом буюрган амаллар менга кўплик қилмоқда. Ёшим ҳам улғайиб қолди. Шунинг учун мен маҳкам ушлашим керак бўлган амални айтинг", деди. Шунда у зот: "Тилинг доим Аллоҳнинг зикри билан нам бўлсин", дедилар.

"Ўкинма" китобидан.
@mehrobuz

Читать полностью…

Mehrob.uz

ЧИВИН ҚАНОТИЧАЛИК ҚАДРИ ЙЎҚ

Муҳаммад ибн Фазл шундай ҳикоя қилади: "Хуросонлик валийлар султони Аҳмад ибн Ҳадравайҳ бир кишидан юз минг дирҳам пул сўради. У киши шайҳдан:
- Ахир сиз бу дунёда зоҳид сифатида унинг неъматларидан этак силкиган бўлсангиз, шунча пулни нима қиласиз? - деб сўради. Шунда шайх унга шундай жавоб қайтарди:
- Бу пулларга егулик таомлар сотиб олиб, мўминларни овқатлантирмоқчиман. Лекин бунинг савобини Аллоҳдан сўрашга журъат қила олмайман.
Бояги киши бу гапдан таажжубланиб, шайхдан:
- Нега? - деб сўради.
Унинг саволига шайх шундай жавоб қилди:
- Чунки бу дунёнинг чивин қанотичалик қиймати йўқ. Ана шу чивиннинг қаноти олдида сенинг юз минг дирҳаминг нима бўпти? Дунёнинг бутун турган-битгани битта чивин қанотичалик қадрга эга бўлмаса?!

"Кўҳна дунё ва ривоятлари" китобидан.
Каналга уланиш учун !👇👇
https://telegram.me/joinchat/Amxt4j-ZGmfdTyqsyl79Cw

Читать полностью…

Mehrob.uz

#Табассум

Мусулмон одам...

Масжидда Жума намозини ўқишдан олдин Имом маъруза қилиб бўлгач бирорта савол бўлса бемалол сўрайверинглар деб одамларга юзланди. Ёши 50 дан ошган одам имомга:
- Кечирасиз имом домла мени саволим бор эди, мусулмон одам тирноғини олишдан олдин тахорат қилиб тирноғини олгани яхшими ёки тахоратсиз олса ҳам бўлаверадими? - деб сўради. Имомни берган жавобидан савол берган одам билан бирга қолганлар ҳам мулзам бўлиб уялиб қолди. Имом қуйидагича жавоб берганди:
- Мусулмон одам тахоратсиз юрмайди!

Каналга уланиш учун !👇👇
https://telegram.me/joinchat/Amxt4j-ZGmfdTyqsyl79Cw

Читать полностью…

Mehrob.uz

Каналга уланиш учун !👇👇
https://telegram.me/joinchat/Amxt4j-ZGmfdTyqsyl79Cw

Читать полностью…

Mehrob.uz

“КЎРИМСИЗ” ҚОРИНИНГ ЁҚИМЛИ ТИЛОВАТИ

Ҳарамда бир одамни кўриб сесканиб кетдим . Танамга симиллаб оғриқ югурди. У шундоққина орқа қаторда ўтирарди. Юзимни қанчалик тез ўгирмай, афт-ангори кўз ўнгимдан кетмасди. Тошкўмир унинг олдида оқлик қиларди. Қоралиги майли-ку-я, афти ҳам ниҳоятда хунук эди: пешонаси олдинга туртиб чиққан, бурун деярли йўқ, ияк томоққа ёпишган...
Чиройли нарсалар одамнинг кўзига қанчалик тез ўрнашса, хунугиям худди шундай бўларкан. “Худойим-эй”, деб юбораман беихтиёр. Кўз ўнгимдаги даҳшатни қувиш учунми, шу дам она юртимни, юртдошларимни эслайман. Улар қанчалик истарали, келишган, хушсурат. Аллоҳ бизларни хўб ярлақаган экан-да, дейман.
Ўрнимдан аста-секин тураман-да, “Нуқсонсиз қилиб яратганинг учун” дея икки ракат шукрона намозини ўқийман. Ичимдан унсиз бир ҳайқириқ гулдираб келади. Ҳарамда туриб юртдошларимга ғойибона бир нималар дегим келади: “Эй, менинг азизларим, қадрдонларим, ака-укалару опа-сингилларим, фарзандларим! Аллоҳ бизнинг диёрларни қанчалар гўзал қилиб яратганини билсангиз эди. Одамларимиз-чи, худди табиатимиздек гўзал, бетакрор! Буларнинг шукронасига Аллоҳга қанча ибодат қилсак ҳам оз”.
Айтганча, ибодат кўплар ўйлаганидек, жойнамоз устида ётиб-туришдангина иборат эмас. Аллоҳ қайтарган ишлардан қайтиш, буюрганларини адо этиш ҳам ибодат. Ҳалол еб, ҳалол ичиш, хиёнатдан, фитнадан ҳазар, нафс қулига айланмаслик, юртни ёмон кўзлардан, ёмон сўзлардан асраш, ҳимматли бўлиш, савоб ишларнинг этагини тутиш... Буларнинг бари ибодат. Жойнамоз устидаги ибодатимиз шуларсиз мукаммал бўлмайди! Яратган Эгам хушсурат қилиб, файзли маконларда яшатиб қўйибдими, дунёвий ишларимиз ҳам, ухравий ишларимиз ҳам шунга яраша бўлмоғи керак...
Шуларни кўнгилдан бир-бир ўтказиб турсам, жуда ёқимли қироат қулоғимга кирди. Овоз орқа тарафдан келарди. Оҳ, Аллоҳнинг Каломи қанчалар ҳузурбахш-а! У кимнинг, қайси миллатнинг тилидан чиқмасин, бирдек ёқимли, бирдек сеҳрли. Киройи қироат бўлса, шундай бўлса. Аста-секин кўзлар намлана бошлади.
Орқага қарашимга икки нарса тўсқинлик қиларди. Бири – бояги бадбашара қиёфага кўзим тушишидан ҳадик бўлса, иккинчиси – ҳофизи Қуръонни чўчитиб юборишдан андиша. Ҳа, у малол келяптимикан, деб ўйлаши мумкин.
Орқамга ўгирилсам, бояги аянчли оғриқ танамга югуришини, шундай роҳат-фароғатдан маҳрум бўлиб қолишим мумкинлигини ўйлаб ўзимни тияман. Аллоҳга ёлбораман: “Ё Аллоҳ! Мени ҳам шунақа ёқимли овоз соҳибларидан қил, нафасимни ширали қил!”
Эри-иб ўтириб, қорининг қиёфасини тасаввуримда чиза бошладим: кулча юзли, боши-оёғидан нур ёғилиб турган мўътабар бир зот. Қўлида Аллоҳнинг Китоби – Қуръон.
Қироат мени янаям забтига ола бошлади. Охири чидай олмадим. Шундай овоз эгасини кўрмаслик, миннатдор бир нигоҳ ила унга боқмаслик...
Аста чап тарафимга буриламан. Аксига олиб қори ўнг тарафда экан. Тахминан ҳалиги бадбашаранинг ёнида бўлиши керак. Балки у аллақачон ўрнидан туриб кетгандир? Шу далда билан ярқ этиб қарадим. Қарадиму... гавдам қотиб, кўзим шу тарафга битди-қолди. Ҳа, шундай бўлди. Каъбатуллоҳга қараб Қуръон тиловат қилиб ўтирган одам...
Аллоҳ гуноҳларимни кечирсин, ҳофизи Қуръон ўша бадбашара одамнинг ўзи экан! Ён-атрофдагилар унга томон кунгабоқардек эгилиб қолган эдилар.
Аллоҳга беадад шукрлар айтаман, ҳозиргина бир бандасидан юз ўгирган эдим. Зум ўтмай хатойимни ўнглаб, унга маҳлиё қилиб, юзимни ўша инсон томон буриб қўйди.

"Қуръон - қалблар шифоси" китобидан.
Каналга уланиш учун !👇👇
https://telegram.me/joinchat/Amxt4j-ZGmfdTyqsyl79Cw

Читать полностью…

Mehrob.uz

Савол
Assalomu aleykum ustozlar! Alloh ilmingizni ziyoda qilsin.Samarqandda Hazrati Dovud alayhissalom ziyoratgohi bor.Kupchilik ziyorat qilishadi.Meni ajablantirgan narsalar bu g'orni Dovud a.s.m qullari bilan dushmanlardan qochib kovlab kirganlar kovlab kovlab chuqurlashganlaridan keyin uzlari mitti odamga aylanib (Astafirulloh)bitta kovakka kirib ketgan.Oxir zamonda odamlarni buylari kichrayib yantoqni bargida namoz uqiydigan paytda chiqib keladilar.mana shu kovak oldida sham yoqib quyilgan.Usha yerdagi mulla odamlarga ...kelilar shu kovakda ixlos bn taqvo qililar demoqda.Men bilgan malumotlarga qaraganda Hazrat Dovud a.s.m ham podshoh ham paygambar bulganlar.Uzlarina qasrlarida jonlari olingan 100 hoshlarida.Har bir jon egasi o'lim sharbatini totadi.Siz azizlar mening suzlarimga qanday munosabat bildirasizlar.Alloh sizlardan rozi bulsin!Amin

Жавоб
Ва алайкум ассалом! Минг афсус, айрим зиёратгоҳларда худди сиз айтгандек, тўқима гап-сўзларга ҳали-ҳануз барҳам берилмаган. Бунинг чора-тадбирларини кўришга ҳаракат қиламиз. Сизга ташаккур.


ЎМИ фатво ҳайъати.
Каналга уланиш учун !👇👇
https://telegram.me/joinchat/Amxt4j-ZGmfdTyqsyl79Cw

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ёшлар тарбияси....
@mehrobuz

Читать полностью…

Mehrob.uz

*Ассалому алайкум. Онамни насиб қилса, бу йил Ҳаж зиёратига юбормоқчиман. Ҳажга юборилиш тартиби ҳақида маълумот берсаларингиз. *

✅«Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш Ҳукуматнинг 2017 йил 7 июндаги 364-сон қарори билан тасдиқланган “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида низом билан тартибга солинади.

👉«Ҳаж» тадбири Дин ишлари бўйича қўмита ва Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳаж вазирлиги ўртасида ҳар йили имзоланадиган шартнома асосида амалга оширилади.

👉«Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ маълумотлар (фуқароларнинг ҳаж ва умра сафарларига навбати, сафар учун ажратилган ўринлар, тўловларнинг миқдори ва бошқалар) мунтазам равишда Ўзбекистон мусулмонлари идораси расмий веб-сайтида (_http://muslim.uz/_) эълон қилиб борилади.

✅«Ҳаж» ва «Умра» тадбирларига бориш учун талабгор доимий яшаш жойидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига ариза ҳамда паспорти нусхасини тақдим этиши лозим.

✅Ариза уларнинг доимий яшаш жойларидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан йил давомида қабул қилиниб, навбатга қўйиб борилади.

✅«Ҳаж» тадбирига боришга навбатга қўйиладиган номзодлар қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:
👉номзод моддий ва жисмоний жиҳатдан «Ҳаж» тадбирига қодир бўлиши;
👉«Ҳаж» амалларини тўғри ва тўла-тўкис адо этиши учун етарли диний билимга эга бўлиши;
👉 номзод маънавияти, маърифати ва одоб-ахлоқи билан маҳаллада обрў-эътиборга эга бўлиши;
👉 оиласидаги муҳитнинг соғломлиги ва фарзандларининг ижобий тавсифланиши, маҳалла фуқаролар йиғинидаги ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилашда ибрат бўла олиши;
👉 йўлдан адашганларни соғлом турмуш тарзига қайтариш, уларнинг ижтимоий мослашувига ёрдам бериши, маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказиладиган хайрия тадбирларида иштирок этиши.

✅Бундан ташқари «Ҳаж» тадбирига бормоқчи бўлган фуқаро:
👉 «Ҳаж» тадбирига илгари бормаган бўлиши;
👉вояга етган бўлиши;
👉 45 ёшгача бўлган аёллар учун маҳрамлари (эри, отаси, ўғли, акаси, укаси ва ҳ.к.)нинг ҳам бирга бориши ҳамда маҳрам эканлигини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт, туғилганлик ҳақида гувоҳнома ва никоҳ тузилганлиги ҳақида гувоҳнома) нусхаси тақдим этиши лозим.

✳️Ҳужжатнинг тўлиқ матни билан www.lex.uz орқали танишишингиз мумкин.

манба:@huquqiyaxborot
Каналга уланиш учун !👇👇
https://telegram.me/joinchat/Amxt4j-ZGmfdTyqsyl79Cw

Читать полностью…

Mehrob.uz

Каналга уланиш учун !👇👇
https://telegram.me/joinchat/Amxt4j-ZGmfdTyqsyl79Cw

Читать полностью…

Mehrob.uz

Кунларнинг шоҳидир ЖУМА айёми,
Шу сабаб улуғдир бу куннинг номи.
Улуғ зот бормикан Аллоҳдан бўлак,
Мусулмон аҳлига ЖУМА МУБОРАК!

Каналга уланиш
https://telegram.me/joinchat/Amxt4j-ZGmfdTyqsyl79Cw

Читать полностью…
Подписаться на канал