mehrob_uz | Неотсортированное

Telegram-канал mehrob_uz - Mehrob.uz

254509

Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг www.mehrob.uz саҳифасининг расмий канали. Instagram:instagram.com/mehrob.uz Fecebook:fb.com/Mehrob.uz2 Tiktok:tiktok.com/@mehrob_uz Youtube:youtube.com/MehrobUz ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1153

Подписаться на канал

Mehrob.uz

“ОНАМНИНГ ҚАБРИ”
😢😢😢

Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобалари билан йўл юриб бир қабр бошига етганларида уларга ўтиришни буюрдилар. Барчаси жойлашиб ўтирдилар. Сўнг ўзлари аста қадам ташлаб қабрга яқин ўтириб узоқ муножот қилдилар. Кейин овозини чиқариб йиғлай бошладилар. Бизлар ҳам йиғладик. Кейин эса саҳобалар томон юзландилар. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу сўради:
– Эй Аллоҳнинг Расули! Нима нарсадирки, сизни йиғлатди, сизни кўриб биз ҳам йиғладик ва қўрқиб кетдик?
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Умар розияллоҳу анҳунинг қўлларидан тутдилар. Кейин саҳобаларга имо қилдилар. Улар ҳам яқин бўлишди.
– Менинг йиғлашимдан қўрқдиларингизми? – сўрадилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам. Саҳобалар жавоб беришди:
– Ҳа, эй Аллоҳнинг Расули!
– Икки ёки уч бора шундай деб сўраганларидан кейин баён қилдилар:
– Мен муножот қилганимни сизлар кўриб турган бу қабр менинг онам – Омина бинти Ваҳбнинг қабри. Раббимдан уни зиёрат қилишга изн сўраган эдим, изн берди.

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.
@Mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

САХИЙЛАР САХИЙСИ

Абдуллоҳ ибн Жаъфар розияллоҳу анҳу сахийлиги билан машҳур эди. Кунларнинг бирида бир боғ ёнидан ўтиб қолди. У ерда бир қул ишлар, хурмоларни йиғар эди. Боғ хўжайинининг ўғли унга икки дона кулча келтирди. Хизматчи кулчаларни ейиш учун энди ўтирмоқчи бўлганида тилини осилтириб, думини ликиллатиб бир кучук келиб қолди. У бир кулчани кучукнинг олдига ташлади. Жонивор кулчани паққос тушириб, яна думини ликиллата бошлади. Хизматчи иккинчи кулчани ҳам кучукнинг олдига ташлади ва туриб ишини давом эттирди.
Бу воқеани кузатиб турган Абдуллоҳ ибн Жаъфар розияллоҳу анҳу қулнинг бу ишидан ажабланиб, ундан сўради:
– Нима учун икки дона кулчани ўзинг емай кучукка бердинг?
Хизчатчи деди:
– Одатда бу ерларда кучуклар бўлмайди. Бу жониворни бу ерга фақат очлик бошлаб келган. Шу боис кулчаларни унга бердим.
Абдуллоҳ ибн Жаъфар розияллоҳу анҳу деди:
– Энди нима қиласан?
Хизматчи деди:
– Оч ҳолда кун ўтказаман.
Абдуллоҳ ибн Жаъфар деди:
– Одамлар мени сахий деб билишади. Бу хизматчи мендан ҳам сахий экан.
Абдуллоҳ ибн Жаъфар розияллоҳу анҳу қулнинг хўжайини олдига бориб, уни сотиб олишини айтди. Қулнинг хўжайини:
– Нега уни сотиб олмоқчисан? – деди.
Абдуллоҳ ибн Жаъфар розияллоҳу анҳу кўрган-кузатганларини айтиб берди ва уни сотиб олиб озод қилмоқчи ҳамда боғни ҳам унга олиб бермоқчи эканини айтди.
Қулнинг Хўжайини деди:
– Сен унда биргина шу хислатни кўрдингми? Биз ҳар куни унда ажойиб ҳолатларни кузатамиз, – деди ва уни Аллоҳ розилиги учун озод қилганини ҳамда боғни ҳам унга ҳадя қилганини айтди.

Муҳаммад Ҳажжорнинг "Самийрул муъминийн" китобидан
Т.НИЗОМ таржимаси.

@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Dr. Shayx Sayyid Rahmatulloh Termiziy Buxoro viloyati Dilkusho jome masjidida juma namozini o’qib berdilar.

@MEHROB_UZ

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
💐
Жума муборак! 💐

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
💐
Жума муборак! 💐

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
💐
Жума муборак! 💐

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
💐
Жума муборак! 💐

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
💐
Жума муборак! 💐

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Читать полностью…

Mehrob.uz

#ЭСЛАТИНГ!

🌷Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш суннатдир.
Имом Табароний келтирган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар:

🌷 “Кимки менга бир бора салавот айтса, Аллоҳ унга ўнта салавот айтади. Кимки менга ўнта салавот айтса, Аллоҳ унга у юзта салавот айтади. Кимки менга юзта салавот айтса, Аллоҳ уни нифоқ ва дўзахдан озод деб ёзиб қўяди ва қиёмат кунида шаҳидлар билан бирга қилади.

📿 Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ъала Муҳаммад ва ъала олиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн!

📿 Аллоҳумма солли васаллим ва барик ъала набиййина Муҳаммад.

📿 Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ъала Муҳаммад ва ъала олиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн!

🕊☘️ Бу маълумотни яқинларингизга ҳам улашинг, кўп саловот ва салом айтилишига сабабчи бўлинг. ﷺ

♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

ЎЗИНГ ҲАМ, МОЛИНГ ҲАМ ОТАНГНИКИ!

Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келиб, отаси молини олиб, қайтиб бермаётганидан шикоят қилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам отани чақиртирдилар. Ота мункиллаб қолган қария эди, ҳассасига суяниб келди. Ундан нима гаплигини сўрадилар. Ота жавоб берди:
– Эй Аллоҳнинг Расули! Болам заиф, мен эса бақувват эдим. Болам фақир, мен эса бой эдим. Мен ундан боримни аямадим. Натижада бугунги кунга келиб мен заиф, у эса бақувват, мен фақир, у эса бой бўлди. Лекин у мендан молини қизғанди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам йиғладилар ва:
– Ҳеч бир тош ёки кесак йўқки, бу сўзни эшитиб йиғламаса! – Сўнг болага юзландилар: – Ўзинг ҳам, молинг ҳам отангники! Ўзинг ҳам, молинг ҳам отангники!

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.
@Mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Донишманд деди: «Ғазабга мойиллик – гўдакларнинг, қўлдан кетган нарса учун «дод-вой» қилиш – хотинларнинг ахлоқидандир».

Изоҳ. Ёш болалар ақлдан кўра кўпроқ ҳис-туйғу етовида ҳаракатланади. Ҳар қандай вазиятда табиий майлларининг буюрганини қилиб кетаверишади, ишнинг оқибати уларни қизиқтирмайди. Шунинг учун то балоғатга етгунларича уларга шариат ҳукмлари юкланмайди. Бас, балоғатга етмаган ёш боланинг ғазабланиши табиий, узрли бир ҳолат. Лекин оқ билан қорани ажратадиган катта ёшдаги кишининг ғазабланиши гуноҳга йўл очади, бу йўлнинг бошида шайтон турибди. Демак, ғазаб отига минган кишининг катта ё кичик гуноҳ содир этиши нақд. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтган экан: «Оллоҳ мўминларни ғазаб пайтида сабрга, жаҳлга юзма-юз бўлганда ҳилмга, ёмонликни кечиришга буюрди. Қачонки мўминлар шу ишларни қилганларида Оллоҳ уларни гуноҳ қилишдан сақлади ва душманларини уларга бўйсундириб қўйди».
Ғазабдан тийилиш, унинг даҳшатли оқибатларидан сақланиш кераклиги ояти карима ва ҳадиси шарифларда жуда кўп эслатилган, огоҳлантирилган. «Ғазабга мойиллик – гўдакларнинг ахлоқи» дейилар экан, энди соч-соқоли сабза урган ёки оқарган ёшдаги кишиларнинг ўзларини гўдакка ўхшатиб, уларнинг қилиғини қилаётганини бир тасаввурга келтиринг, қандай кулгули ва йиғлатадиган хорлик!
«Қўлдан кетган нарса учун «дод-вой» қилиш – хотинларнинг ахлоқидан» деб ҳисобланса, аҳволимизга вой! Йўқотган нарсасига ачинмайдиган, доимо уни юзга солавермайдиган мард борми? Майли, бой берганларини бир марта ўзи учун айтиб қўйса, балки «дод-вой» ҳисобланмас, лекин уларни ҳамиша, ҳамманинг олдида такрор-такрор эслайвериши «дод-вой»дан бошқа нарса эмас!

“Унвонул баён”дан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

СУКУТДА ҲАМ ҲИКМАТ БОР

Зафар вақтидаги сукут – ишончдир.
Ғазаб вақтида сукут – қувватдир.
Иш вақтида сукут – ижодкорликдир.
Ёмонлик вақтида сукут – ҳикматдир.
Мазах вақтида сукут – олижанобликдир.
Фитна вақтида сукут- ғалабадир.
Насиҳат вақтида сукут – адабдир.
Қайғу вақтида сукут – шикоятинг фақат Аллоҳга эканидир.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Сен яхшилик қилгувчи бўлгин

➖✨➖✨➖✨➖✨➖
Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.
@MEHROB_UZ

Читать полностью…

Mehrob.uz

97. Албатта, Биз уларнинг айтаётганларидан сенинг дилинг сиқилишини яхши билурмиз.
Пайғамбар алайҳиссалом ҳам одам боласи эдилар. Гоҳида мушрикларнинг қилмишларидан, гап-сўзларидан юраклари сиқилар, кўнгиллари ғаш бўлар эди.
Аллоҳ таоло ушбу оятда у зоти бобаракотнинг кўнгиларини кўтармоқда. Юраклари сиқилишини яхши билишини хабар қилмоқда. Шунингдек, келаси оятларда бундай ҳолларда ўзларини қандай тутиш кераклигидан маслаҳат бермоқда:
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум!
Хайрли тонг!

🍃 🕊 🌷 🍃 🕊 🍃

Аллоҳим бугунги кунингизни хайрли ва барокатли қилсин! 🤲

☘️ 🌾 🌷 ☘️ 🌾 🌷
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким эрталаб ёки кечқурун:
سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ
☘️«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи»,☘️
(Аллоҳга ҳамд айтиш билан Уни айбу нуқсонлардан поклаб ёд этаман), деб юз марта айтса, қиёмат куни бирор киши ундан афзал бўлмайди. Фақат ана шу киши айтганидек ёки ундан ошириб айтсагина, бўлиши мумкин», дедилар.
Имом Муслим ривоятлари.

Каналга аъзо бўлинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Читать полностью…

Mehrob.uz

Намоз вақтлари:
04.05.2024 - ШАНБА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

Mehrob.uz

Dr. Shayx Sayyid Rahmatulloh Termiziy Buxoro viloyati Dilkusho jome masjidida juma namozini o’qib berdilar.

@MEHROB_UZ

Читать полностью…

Mehrob.uz

☘️🕊 ЖУМА МУБОРАК! 🕊☘️

ЖУМА ТОНГИДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО 🤲
«Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ».

Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.

🌹🍃ЖУМА МУБОРАК!🍃🌹

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
💐
Жума муборак! 💐

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
💐
Жума муборак! 💐

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
💐
Жума муборак! 💐

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
💐
Жума муборак! 💐

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
💐
Жума муборак! 💐

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Читать полностью…

Mehrob.uz

ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

● Жума учун ғусл қилиш.

● Хушбўй нарсалар суртиш.

● Чиройли кийимлар кийиш.

● Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.

● Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.

● Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.

● Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.

● Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.

● Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.

● Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.

Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.

● Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
!!!
MEHROB.UZ Ижтимоий саҳифалари:👇👇👇
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

Mehrob.uz

Намоз вақтлари:
03.05.2024 - ЖУМА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

Mehrob.uz

СЕН ЯХШИЛИК ҚИЛГУВЧИ БЎЛГИН!

🌙🌙🌙🌙
Эҳсон қилиш учун: 💳
UZCARD: 6262720197332284
BOBOSHER JUMAYEV

HUMO: 9860090105667720
BOBOSHER JUMAYEV

VISA: 4685970178005318
BOBOSHER JUMAYEV

Payme: MEHROB HIMMATI
Click:     MEHROB HIMMATI
Paynet: MEHROB HIMMATI

"SAXOVAT" XAYRIYA JAMOAT FONDI
Asia Alliance bank:
Ҳ/р: 20212000505392419001
(МФО 01095)
ИНН 207339666


Унутманг, эҳсоннинг мукофоти фақат эҳсондир!
📷 Instagram | 🔵 Telegram

Читать полностью…

Mehrob.uz

Юсуфнинг акалари уни ўлдирмоқчи бўлишди. Лекин у ўлмади.
Бир йўла унинг изини қуритмоқчи бўлишди. Аммо унинг шаъну обрўси кўтарилиб кетди.
Уни қул қилиб сотиб юборишди. Лекин у подшоҳ бўлди.
Отасининг қалбидан унинг муҳаббатини буткул ўчириб юбормоқчи бўлишди. Бироқ у янада зиёда бўлди.
Бандаларнинг тадбиру ҳийлаларидан хавотирга тушма. Аллоҳнинг тадбири барчасидан устундир!


@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

САЛАВОТЛАР
“Аллоҳумма солли ъалã Муҳаммадин ва ъалã ãли Муҳаммад”.
Маъноси: “Аллоҳим, ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва у зотнинг аҳли оилаларига салот юбор!”.
“Аллоҳумма солли ва саллим ва бãрик ъалã саййидинã Муҳаммадив ва ъалã ãлиҳи ва соҳбиҳи ва саллим”.
Маъноси: “Аллоҳим, саййидимиз Муҳаммадга, унинг оиласи ҳамда саҳобаларига салом ва салавотлар йўлла!”

Салоти мунжия
“Аллоҳумма солли ъалã саййидинã Муҳаммадин ва ъалã ãли саййидинã Муҳаммад, салãтан тунажжийнã биҳã мин-жамиъил аҳвãли вал ãфãт. Ва тақзи ланã биҳã жамиъал ҳãжат ва тутоҳҳирна биҳã мин-жамиъис-саййиãт. Ва тарфаъуна биҳã ъингдака ъалад-дарожãт ва тубаллиғнã биҳã ақсол-ғойãти, мин-жамиъил хойроти фил-ҳайãти ва баъдал мамãт”.
Маъноси: “Ё Аллоҳ! Жаноби Пайғамбаримиз Муҳаммад Мус­тафога беадад салот ва салом бўлсин. Бу салотлар, саломлар ва дуолар билан бизни ҳар турли бало ва мусибатлардан халос эт, барча эҳтиёжларимизни кетказиб, бизни гуноҳлардан покла. Бизни юксак даража ва мартабаларга кўтар. Ё Аллоҳ! Бу салот ва саломлар туфайли ҳаётда ва ўлгандан кейин хайр (яхшилик)ларга ноил бўлайлик”.

Салоти фатҳия
“Аллоҳумма солли ва саллим ва бãрик ъалã саййидинã Муҳаммадинил-фãтиҳи лима уғлиқо вал-хотими лима сабақ. Насирил-ҳаққи билҳаққи, вал ҳадий ила сиротикал-мустақим ва ъала алиҳи ҳаққо қадриҳи ва миқдариҳил-ъазийм”.
Маъноси: “Ё Аллоҳ! Суюкли Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафога салот ва саломлар бўлсин. Бизга беркитилган нарсаларни очиб берган Удир. Пайғамбарлар ҳалқасининг охири Удир, Ҳақнинг ҳақиқий ёрдамчиси Удир, инсонларга тўғри йўлни кўрсатган Удир! Унга ва яқинларига сўнгсиз салот ва саломлар бўлсин”.

Салоти тафрижия
“Аллоҳумма солли солãтан кãмилатав ва саллим салãман тãмман ъала саййидинã Муҳаммадин танҳаллу биҳил ъуқоду ва танфарижу биҳил куробу ва туқзо биҳил ҳовãижу ва тунãлу биҳир роғоибу ва ҳуснул ховãтими ва юстасқол ғомãму биважҳиҳил карими ва ъала ãлиҳи ва соҳбиҳи фи кулли ламҳатив ва нафасим биъадади кулли маълумин лак”.
Маъноси: “Ё Аллоҳ, ҳар лаҳзаю ҳар нафасда Саййидимиз Муҳаммадга, у зотнинг оилаларига ва саҳобаларига Ўзингга маълум нарсалар ададича комил салавот ва тугал салом йўлла. У билан чигалликлар ечилсин, балолар арисин, ҳожатлар раво бўлсин, истакларга ва гўзал хотималарга етилсин, у билан ёмғирлар ёғсин”.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

🌿Камроқ ўйланг, кўпроқ яшанг.
🌿Камроқ қайғуринг, кўпроқ хурсанд бўлинг.
🌿Камроқ гапиринг, кўпроқ тингланг.
🌿Камроқ тортишинг, кўпроқ келишинг.
🌿Камроқ томоша қилинг, кўпроқ бажаринг.
🌿Камроқ шикоят қилинг, кўпроқ қадрланг.
🌿Камроқ қўрқинг, кўпроқ севинг.

@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

ЎҒЛИГА ОҚ БЎЛГАН ОТА

Мўминлар амири Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг олдига бир киши ўғлини етаклаб келиб шикоят қилди:
– Эй мўминлар амири, мен мана бу ўғлимни оқ қилдим!
– Ҳой йигит, ота-онангдан оқ бўлсанг, Аллоҳнинг азобига қолишдан қўрқмайсанми? – сўради Умар розияллоҳу анҳу.
– Эй мўминлар амири, боланниг ҳам ота-онадан ҳақлари борми? – сўради ўғил.
– Бор. Аввало туғилажак фарзанд учун яхши онани танлаш керак. Болага чиройли исм қўйиш ва Аллоҳнинг Китобини ўргатиш лозим.
– Аллоҳга қасамки, менга онанинг покдомонини танламаган! Балки бир канизакни сотиб олиб, ўшанга уйланган. Исмимни ҳам чиройли қўймаган. Менга Жуал (“гўнг қўнғизи”) деб исм қўйган. Аллоҳнинг Китобидан бирорта ҳам оят ўргатмаган.
Умар розияллоҳу анҳу отага юзланди:
– Ўғлимни оқ қилдим, дейсан! Сен оқ қилгунингча ўғлинг сени оқ қилиб юборган экан! Тур, йўқол олдимдан!

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.
@Mehrob_uz

Читать полностью…
Подписаться на канал