mehrob_uz | Неотсортированное

Telegram-канал mehrob_uz - Mehrob.uz

254509

Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг www.mehrob.uz саҳифасининг расмий канали. Instagram:instagram.com/mehrob.uz Fecebook:fb.com/Mehrob.uz2 Tiktok:tiktok.com/@mehrob_uz Youtube:youtube.com/MehrobUz ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1153

Подписаться на канал

Mehrob.uz

🎞 РИЗҚНИ ТОРАЙТИРАДИГАН НАРСА

❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий

Яқинларингизга улашинг!

👍Telegram 👍 Instagram 👍 YouTube 👍 Facebook

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ўз қўлинг билан адо эта олмаган яхшиликни бошқанинг қўли билан ҳеч қачон қилолмайсан.

Ваҳб ибн Мунаббаҳ

@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Билганингизга амал қилдингизми?

Шофеъий мазҳаби фақиҳларидан бўлган Абул Аббос ибн Сурайж ўлими олдидан бемор бўлиб ётганида туш кўрди. Тушида Қиёмат қоим бўлиб, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло: «Уламолар қани?» деб сўрабди. Уларни келтиришибди. Улар орасида Ибн Сурайж ҳам бор экан. Аллоҳ таоло уларга: «Билганларингдан нимага амал қилдингиз?» деб сўрабди. Улар: «Роббимиз, биз камчиликка йўл қўйдик, гуноҳкор бўлдик», дейишибди.
Аллоҳ таоло бу жавобдан рози бўлмаган маънода бошқа жавобни кутиб, саволни яна қайта сўрабди. Шунда Ибн Сурайж: «Менинг амал дафтаримда ширк йўқ. Ахир Сен ширкдан бошқа гуноҳларни кечиришга ваъда бергансан», деб жавоб берди. Шунда Аллоҳ таоло: «Боринглар, сизларни мағфират қилдим», дебди.
Ибн Сурайж раҳимаҳуллоҳ ушбу воқеадан уч кун ўтиб вафот этди.

“Солиҳлар гулшани”дан.

Каналга аъзо бўлиш
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

#дуо
АЛЛОҲДАН ТАҚВОЛИ БЎЛИШНИ СЎРАШ УЧУН ЎҚИЛАДИГАН ДУО

اللَّهُمَّ ارْزُقْنَا التُّقَوَي وَاجْعَلْنَا مِنَ الْمُتَّقِيْنَ
Ўқилиши: “Аллоҳуммарзуқнат тақвоо важъалнаа минал-муттақийн”.
Маъноси: “Ё Аллоҳим! Тақвони бизга ризқ қилиб бергин ва бизларни тақво қилувчилардан айлагин!

اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأُلُكَ الهُدَي وَ التُّقَى وَالْعَفَافَ وَالْغِنَي
Ўқилиши: “Аллоҳумма инний ас‘алукал-ҳудаа ват-туқаа вал-ъафаафа вал-ғинаа”.
Маъноси: “Ё Аллоҳим! Мен Сендан ҳидоятни, тақвони, офиятни ва беҳожатликни сўрайман”.

Каналга аъзо бўлинг:
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Одамлар 4 хил бўлади

Одамлар 4 хил бўлади:
1. Ўзгалар билан аралашиб, уларнинг озорларига сабр қилувчи.
2. Узлатда бўлиб, сабр қилувчи.
3. Одамларга аралашмай, сабр қилувчи.
4. Одамларга аралашмайдиган ва сабр қилмайдиган.

Одамларга аралашишда банда ўзини ҳам, ўзгаларни ҳам ислоҳ қилиш, уларга манфаат етказиш, савобларни қўлга киритишни мақсад қилиши лозим.
Пайғамбарлар алайхимуссалом-барчалари одамларга аралашиб, уларнинг озорларига сабр қилганлар. Ҳеч бир пайғамбар узлат қилиб, инсонлардан ажраб олмаган. Балки, қавмини Аллоҳ таолога даъват қилиб, уларга яхшиликни таълим берган.

Каналга аъзо бўлинг:
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

🎞 Саҳобалар шундай эслатма беришган

❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий

Яқинларингизга улашинг!

👍Telegram 👍 Instagram 👍 YouTube 👍 Facebook

Читать полностью…

Mehrob.uz

СОЛИҲ АМАЛ...

🌱🌙🌱🌙🌱🌙🌱🌙🌱
Эзгу ишларни “MEHROB HIMMATI” билан бирга амалга оширинг👇👇👇

Эҳсон қилиш учун: 🌙
HUMO: 9860090105667720
BOBOSHER JUMAYEV

UZCARD: 6262720197332284
BOBOSHER JUMAYEV

VISA: 4685970178005318
BOBOSHER JUMAYEV

Payme: MEHROB HIMMATI
Click:     MEHROB HIMMATI
Paynet: MEHROB HIMMATI

"SAXOVAT" XAYRIYA JAMOAT FONDI
Asia Alliance bank:
Ҳ/р: 20212000505392419001
(МФО 01095)
ИНН 207339666


Хайрия қилиш учун устига босинг👇
Clic | Payme | Paynet

Яқинларингизга улашинг!

🌐 Instagram |🌐 Telegram

Читать полностью…

Mehrob.uz

БИР КУНДА БЕШ МАРТА ОСИЙ БЎЛСА...

Ҳикоя қилинишича, бир киши саҳрода кетаётганида, шайтон унга ҳамроҳ бўлди.
У киши бомдод, пешин, аср, шом ва хуфтон намозларини ўқимади. Ухлайдиган пайт бўлганида, ётишга ҳозирланди, шунда шайтон қоча бошлади.
У шайтондан: «Нега мендан қочяпсан?» деб сўради. Шайтон: «Мен умрим давомида Аллоҳ таолога бир марта осийлик қилиб, малъун бўлдим. Сен эса бир кунда беш марта осий бўляпсан. Аллоҳ таоло сенга азоб юборса, сенга қўшилиб мен ҳам азобга қолмай, деб қўрқиб қочяпман», деди.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

ҲАҚИҚИЙ ЗАРАР

❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий

Яқинларингизга улашинг!

👍Telegram 👍 Instagram 👍 YouTube 👍 Facebook

Читать полностью…

Mehrob.uz

Улуғ гуноҳларни кечира оладиган киши ҳақиқий ҳалимдир.

Изоҳ. Демак том маънода ҳалим бўлиш ўзига нисбатан қилинган энг катта айбни ҳам кечира олиш билан белгиланади. Бу инсон учун жуда оғир шарт. Инсон баъзан энг катта айб нарида турсин, энг кичкина айбни ҳам унута олмай қийналади. Айниқса, ўзига нисбатан қилинган бу хато яқинларидан содир бўлса. Кутилмаган зарба, гарчи кучсиз бўлса ҳам бир муддат гангиратиб қўйишга етарли. Шунинг учун ҳам ҳалимлик сифати билан номланиб бўлмайди, балки у қозонилади. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳалим эдилар. Чунки у зот Парвардигорининг: «(Эй Муҳаммад алайхиссалом), Менинг (турли гуноҳ-маъсиятлар қилиш билан) ўз жонларига жиноят қилган бандаларимга айтинг: «Оллоҳнинг раҳмат – марҳаматидан ноумид бўлмангиз! Албатта Оллоҳ (ўзи хоҳлаган бандаларининг) барча гуноҳларини мағфират қилур. Албатта Унинг Ўзигина Мағфиратли Меҳрибондир» (Зумар, 53) оятини зиммаларига олиб, умматга етказдилар.

Шеър:

Инсонларга қилгил яхшилик,
Забт эт қалблар, аяма жонни.
Не замондан бери ҳамиша
Яхшилик қул қилур инсонни.
Ёмонликнинг нақд қаршисида
Кечиришинг қад ростлаб турсин.
Сендан умид этган кишига
Ёрдамчи бўл, у ўсиб-унсин.
Ҳақиқий ҳур саналур, инон,
Инсонларга ёрдамчи инсон.

Изоҳ. Яхшилик яхшиликларга сабаб бўлади. Яхшилик яхшилик қилувчига куч ва виқор бағишлайди. Бу куч, бу виқор билан қанча ёмонлар яхшига айланади, қанча ёрдамга муҳтожларнинг қадди ростланади. Акси бўлса, бундай қалб гина-кудуратга, кек-хусуматга макон бўлади, майда-чуйда эҳтиросларга ўралашиб қолади. Шайтонга қўл бўлиб, ўч ва ғазаб етовида қолган бу кимсани энди озод инсон дейиш мумкинми?!

📚“Унвонул баён”дан.

Каналга аъзо бўлинг:
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

25. Ва каҳфларида уч юз йил қолдилар ва тўққиз йил зиёда ҳам қилдилар.
Йигитлар каҳфларида шамсий йил ҳисоби бўйича уч юз йил, қамарий йил ҳисоби бўйича уч юз тўққиз йил қолдилар. Чунки шамсий юз йил қамарий бир юз уч йилга тўғри келади, деган тафсирчиларимиз ҳам бор. Бу хулоса уларнинг ўз ижтиҳодаларидир. Чунки Қуръони Каримда ҳам, суннати набавияда ҳам бу ҳақда, яъни, шамсий ва қамарий йил ҳисоби ушбу оятда эътиборга олингани ҳақида аниқ маълумот йўқ. Шунинг учун оятда келганини ўз ҳолича қабул қилган маъқул.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ

💐 Хайрли тонг! 💐

Кунингиз барокатли бўлсин!


🤲 Эй Аллоҳ! Сендан Дунё ва охират офиятини сўрайман. Эй Аллоҳ! Сендан диним, дунёйим, аҳлим ва молимда афв ва офиятни беришлигингни сўрайман.

Каналга аъзо бўлинг:👇👇👇
t.me/mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Намоз вақтлари:
06.07.2025 - ЯКШАНБА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

Mehrob.uz

📣 Диққат, янги лойиҳа!

Мўмин киши замон билан ҳамнафас яшаши, энг ёрқин лаҳзаларни тутиб қолишга ҳаракат қилиши табиий. Шуни инобатга олиб, mehrob.uz каналида ёрқин лаҳзаларни ҳавола этишни ният қилдик.

🔥 Саҳифамизда лаҳзалар (сториес) улашиб боришимиз учун ўз ҳиссангизни қўшинг.

Бунинг учун нима қилиш керак?
- Аввало телеграм иловангизни янгилаб олинг (Play market ёки Appstore орқали);
- Сўнг ушбу ҳавола орқали овоз беринг: 👇 /channel/boost/mehrob_uz

Эслатиб ўтамиз, фақат телеграм премиум фойдаланувчилари овоз беришлари мумкин.

Яқинларингизга улашинг!

@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Етарли жимлик етарли бўлмаган гапдан яхшироқдир.

Изоҳ. Тил туфайли жуда катта хатарлар етади. Бундан сақланишнинг ягона йўли жим юришдир. Шунинг учун шариатимиз жим юришни мақтайди ва жимликка ундайди. Оллоҳ таоло дейди: «У (инсон) бирон сўзни талаффуз қилмас, магар (талаффуз қилса), унинг олдида ҳозиру нозир бўлган бир кузатгувчи (фаришта у сўзни ёзиб олур)» Қоф сураси, 18-оят.

Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом айтган эдилар: «Жим юрган киши нажот топади» Термиизий ривояти.

Лекин жим юриш қуруқ сукутдан иборат феъл эмас. Унда Охират ғами, давомли вазминлик, тафаккур учун имкон, зикр, ибодат жамланган. Жим юрган инсон бу дунёда сўзлар чарчоғидан, Охиратда у сўзлар учун ҳисоб беришдан халос бўлади. Бундай жимлик маънони чала ифодалаб, ҳақни етказолмасдан тушунмовчиликларга сабаб бўлган узундан-узоқ гаплардан маънолироқдир.

📚“Унвонул баён”дан.

Каналга аъзо бўлинг:
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

27. Сенга Роббинг китобидан ваҳий қилинганини тиловат қил. Унинг калималарини алмаштиргувчи йўқ. Ундан ўзга ҳеч қандай паноҳни топа олмассан.
Борлиқда Аллоҳнинг ҳукми жорий бўлиб, Унинг ҳукми Қуръонда турганидан кейин:
«Сенга Роббинг китобидан ваҳий қилинганини тиловат қил».
Одамлар ҳар бир нарсада Аллоҳнинг ҳукми қандайлигини тиловатингдан билиб олсинлар.
«Унинг калималарини алмаштиргувчи йўқ».
Яъни, Аллоҳнинг калималарини ўзгартирувчи зот йўқ. Агар биров Унинг ҳукмига юрмай, калималарини ўзгартиришга ҳаракат қилса, ўзидан кўраверсин:
«Ундан ўзга ҳеч қандай паноҳни топа олмассан».
Паноҳ фақат Аллоҳ таолонинг Ўзи. Унга осий бўлган умуман паноҳсиз қолади.
Иймон ва эътиқод йўлида фидокорлик намуналари бўлмиш каҳф эгалари қиссаси ва унга изоҳ берувчи оятлардан кейин аҳли иймон қадрлаши лозим бўлган хислатлар ва уларга бўладиган муомалалар, иймон-эътиқод тарозусида нималарнинг вазни бор-йўқлиги ҳақида сўз кетади:
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

☘️💐 ХАЙРЛИ ТОНГ! 💐 ☘️

✨ Аллоҳим! Сендан қалбларимизга назар солишингни сўраймиз. Агар унда ғам ёки сиқилишни топсанг, уларни суғуриб ташла. Аҳволимизни шодлик, саодат ва роҳатга ўзгартир.🤲🤲🤲

Каналга аъзо бўлинг:👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Читать полностью…

Mehrob.uz

Намоз вақтлари:
08.07.2025 - СЕШАНБА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

Mehrob.uz

Иримнинг тўғри эътиқоддан чалғитиши

Cавол: Қайнонам исириқ тутатганда бир чўпни етти марта синдиришни ёки супургини тикка турғизиб қўйиш, кеч бўлганда уйсупуриш фалокат келтириши ҳақида ҳам кўп гапирадилар. Бундай гаплар ўринлими?

📥Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Динимиздаги ҳар бир буйруқ ва қайтариқ, гуноҳ ё савоб ишнинг асоси бўлади.
Асоссиз, одамлар тўқиб олган, динда бор деб тақдим қилинаётган гап ва амаллар эътиборга олинмайди. Ирим-сиримларга ишониш инсонлар ўртасида низо ва фитналар келиб чиқишига сабаб бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам турли нарсалардан, жумладан, ирим қилиш ва шумланишдан қайтарганлар.
У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Уч нарсадан менинг умматим ҳануз қутула олмайдилар: ҳасад, бадгумонлик, ирим. Бу нарсалардан қутулиш йўли шуки, ҳасад қилсангиз зулмга ўтмаслиги, гумону шубҳа қилсангиз, уни ҳақиқат ҳисоб қилиб унга асосан иш тутмаслик. Бирор ирим қилинадиган нарсага дуч келсангиз, Аллоҳга таваккул қилиб, йўлингизда ва ишингизда давом этаверинг”, деганлар (Имом Абу Яъло ривояти).

Саволда сўралгани каби ирим-сиримлар ҳам кишини тўғри эътиқоддан чалғитиб, ҳар хил асоси бўлмаган нарсалар билан ўралашиб қолишга олиб келади. Шунинг учун динимиз инсонларни бундай нарсалардан қайтарган. Валлоҳу аълам.

“Фатволар тўплами”дан.

Каналга аъзо бўлинг:
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Гуноҳкорнинг ўз гуноҳига иқрор бўлиши – унинг оқловчиси, узр сўраши эса унинг тавбасидир.

Изоҳ. Ҳаётий муомалаларда инсон вазиятдан юзи ёруғ ҳолда чиқиб кетиши учун қилган ишини қўллаб-қувватлайдиган бир оқловчига муҳтож бўлади. Сўзлари қай даражада ишончли, далил-ҳужжати қанчалик кучли бўлмасин, ўша оқловчисиз битта сўзи ҳам инобатга олинмайди. Инсон ўзининг ҳақлигини исботлаш учун ҳамиша бир оқловчи инсонга муҳтож. Магар битта ҳолатда вазият сал бошқачароқ: қилмишини тан олган гуноҳкорга энди оқловчининг ҳожати йўқ. Одамларнинг бу иқрорни тан олиши ё олмаслиги кейинги масала. Асосийси, гуноҳкор ўзи учун бирламчи ишни ҳал – қилди гуноҳига иқрор бўлди, мана шу иқрор унинг учун оқловчи бўлишга кифоя, узр сўраши гуноҳдан қайтганлигининг белгисидир.

📚“Унвонул баён”дан.

Каналга аъзо бўлинг:
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

26. «Уларнинг қанча қолганларини Аллоҳ яхши билгувчидир. Осмонлару ернинг ғайби Унга хосдир. У зот нақадар яхши кўргувчи ва яхши эшитгувчи зотдир. Уларга Ундан ўзга дўст йўқдир. Ва У Ўз ҳукмида ҳеч кимни шерик қилмас», дегин.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга қаратилган бу хитобда масаланинг ҳал қилувчи баёноти келмоқда. Улар ҳақида ҳар ким ҳар нарса деяверади. Аммо:
«Уларнинг қанча қолганларини Аллоҳ яхши билгувчидир».
Ҳа, фақат Аллоҳгина бу ишлар ҳақида энг тўғри маълумотларга эга. Шунинг учун Аллоҳнинг маълумотларини шундайлигича қабул этиб, бошқа томонга чалғимаслик зарур. Аллоҳ нафақат йигитларнинг каҳфда қанча қолганларини, балки ҳамма ғайбларни ҳам аниқ билади. Чунки:
«Осмонлару ернинг ғайби Унга хосдир».
Барча ғайб ва номаълум нарсаларни фақат Аллоҳ таологина яхши билади.
«У зот нақадар яхши кўргувчи ва яхши эшитгувчи зотдир».
Ана шундай сифатга эга бўлган Аллоҳ субҳонаҳу таоло ҳамма нарсани жуда яхши кўради ва ҳамма нарсани жуда яхши эшитади. Унинг илмидан ҳеч нарса четда қолмайди:
«Уларга Ундан ўзга дўст йўқдир».
Яъни, осмонлару ердагиларга Аллоҳдан ўзга ёрдам берувчи дўст йўқ.
«Ва У Ўз ҳукмида ҳеч кимни шерик қилмас».
Осмонлару ерда фақат Аллоҳнинг ҳукми жорий бўлиши керак. Бошқанинг ҳукми жорий этилса, Унга ширк келтирилган бўлади. Аллоҳ эса, Ўз ҳукмига ҳеч кимни шерик қилишни хоҳламайди ва У зотнинг ҳукми Қуръони Каримда келган:
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум

🌸ХАЙРЛИ ТОНГ!🌸

Гўзал тасбеҳ


«Субҳааналлоҳи ва биҳамдиҳи адада холқиҳи ва ризо нафсиҳи ва зината Аршиҳи ва мидаада калимаатиҳ».
Маъноси: «Аллоҳни Унинг ҳамди ила, махлуқотлари ададича, то У рози бўлгунича, Арши вазнича ва калималари сиёҳи миқдорича поклайман».

Каналга аъзо бўлинг:👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Читать полностью…

Mehrob.uz

Намоз вақтлари:
07.07.2025 - ДУШАНБА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

Mehrob.uz

Об-ҳаво маълумоти ғайбни башорат қилишга кирадими?

Савол: Ҳозирги замонда об-ҳаво маълумоти олдиндан айтилади. Бу маълумотларга ишониш, унга асосланиб ишларни режалаштириш мумкинми? Бу иш ғайбни башорат қилишга кирмайдими?

📥Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Об-ҳавонинг қандай бўлиши, қачон ёмғир ёғиши ёлғиз Аллоҳ таолога аёндир.
Қуръони каримда бундай марҳамат қилинади: «Албатта, қиёмат соати илми ёлғиз Аллоҳнинг ҳузуридадир. Ёмғирни У ёғдирур. Бачадонлардаги нарсани ҳам У билур. Ҳеч бир жон эртага нима касб қилишини билмас. Ҳеч бир жон қайси ерда ўлишини ҳам билмас. Албатта, Аллоҳ ўта билувчидир, ўта хабардордир» (Луқмон сураси, 34-оят).

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Ғайб калитлари бештадир. Уларни фақат Аллоҳ билади:
1. Бачадондаги ҳомила қандай бўлишини Аллоҳдан ўзга ҳеч ким билмайди.
2. Эртага нима бўлишини Аллоҳдан ўзга ҳеч ким билмайди.
3. Ёмғир қачон келишини Аллоҳдан ўзга ҳеч ким билмайди.
4. Бирор жоннинг қаерда ўлишини Аллоҳдан ўзга ҳеч ким билмайди.
5. Қиёмат қачон бўлишини Аллоҳдан ўзга ҳеч ким билмайди”
, дедилар» (Имом Бухорий ривояти).


Об-ҳаво маълумотлари шамолнинг эсиши ва ҳаво оқимининг ўзгаришини кузатиш орқали тажрибадан келиб чиқиб айтилгани сабаб ғайбни даъво қилишга кирмайди. Шу сабабдан ҳам об-ҳаво маълумотини ёмғир ёғиши, шамол бўлиши, ҳаво очиқ бўлиб фалон даража иссиқ бўлиши кузатилади, деб айтилади. Ушбу маълумотларга юз фоиз тўғри ёки аниқ деб ишонилмайди. Балки “эҳтимол ва тажриба маҳсули” деб қаралади. Масалан, қалдирғочлар пастлаб учса, ёши катталар: “Ёмғир ёғар экан”, деб айтади. Чунки одатда қалдирғоч пастлаб учгандан кейин ёмғир ёғиши кузатилган ва ҳоказо. Валлоҳу аълам.

“Фатволар тўплами”дан.


Каналга аъзо бўлинг:
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

🎞 “Вақтни пулга сотиб ололмайсан”

❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий

Яқинларингизга улашинг!

👍Telegram 👍 Instagram 👍 YouTube 👍 Facebook

Читать полностью…

Mehrob.uz

Охират учун энг фойдали амаллар

1. Ота-онага яхшилик қилиш.
2. Намозни вақтида ўқиш.
3. Рамазон рўзасини тутиш.
4. Қодир бўлса, ҳаж қилиш.
5. Яхшиликка буюриш, ёмонликдан қайтариш.
6. Аллоҳ таолодан қўрқиш.
7. Аллоҳдан умидвор бўлиш.
8. Аллоҳ ҳақида яхши гумонда бўлиш.
9. Доимо таҳоратли юриш.
10. Жунубликдан дарҳол ғусл қилиш.
11. Чақимчилик, ғийбат кабилардан сақланиш.
12. Доимо Аллоҳнинг зикрида юриш.
13. Қариндошлик алоқаларини тиклаш (силаи раҳм).
14. Хусни хулқли бўлиш.
15. Мусибатига сабр қилиш.
16. Аллоҳдан қўрқиб, гуноҳлари учун йиғлаш.
17. “Лаа илаҳа иллаллоҳ”ни кўп айтиш.
18. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўп салавот айтиш.

Изоҳ: Мазкур амаллар туфайли, иншоаллоҳ, банданинг даражаси кўтарилади, қабр азобидан халос бўлади.

Каналга аъзо бўлинг:
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Қасрнинг икки айби

Ривоят қилинишича, бир подшоҳ улкан, ажойиб қаср қурдирди. Қурилиш битгач, ўзида йўқ хурсанд бўлиб, хизматкорига: «Бу қасрни одамларга кўрсат, ким унинг айбини, камчилигини айтса, унга икки дирҳам бер ва уни тузат», деди. Бир дарвеш буни эшитиб, хизматкорнинг олдига келди-да: «Бу қасрнинг иккита тузатиб бўлмас катта айби бор», деди. Хизматкор «Қандай айблар экан?» деб сўраган эди, дарвеш: «Биринчиси – бу қасрни қурган подшоҳ ўлиб кетади. Иккинчиси – бу қаср ҳам абадий қолмайди», деди. Хизматкор бу гапни подшоҳга айтган эди, у ўзини маломат қилиб, дунёга берилиб ўтказган умрига ачинди. Кейин ўткинчи зеб-зийнат ва дабдабалардан воз кечиб, боқий қоладиган ишлар билан, ибодат билан машғул бўлди.

“Солиҳлар гулшани”дан.

Каналга аъзо бўлинг:
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Бир йиллик гуноҳларга каффорат рўза

❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий

Яқинларингизга улашинг!

👍Telegram 👍 Instagram 👍 YouTube 👍 Facebook

Читать полностью…

Mehrob.uz

«КИШИ САОДАТИДАН...»

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қиладилар:

1. «Аллоҳ таолонинг тақдирига рози бўлиш Одам боласининг саодатидандир...» (Имом Термизий ривояти).
2. «Тўрт нарса киши саодатидандир: 1) солиҳа аёл; 2) кенг уй; 3) солиҳ қўшни; 4) соз маркаб (улов)» (Имом Ибн Ҳиббон ривояти).
3. «Соз маркаб (улов), солиҳ қўшни ва кенг уй киши саодатидандир» (Имом Ибн Шайба ривояти).
4. «Аллоҳ таолога истихора (бирор нарсанинг яхшисини сўраш) Одам боласининг саодатидандир» (Имом Ҳоким ривояти).
5. «Киши умрининг узоқ бўлиши ҳамда Аллоҳ таоло уни чин тавба билан ризқлантириши киши саодатидандир» (Имом Ҳоким ривояти).
6. «Гўзал хулқли бўлиш киши саодатидандир» (Имом Байҳақий ривояти).

Каналга аъзо бўлинг:
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

#Жума_мавъизаси

АСР СУРАСИНИНГ ТАФСИРИ ВА ҲИКМАТЛАРИ

Яқинларингизга улашинг!

👍Telegram 👍 Instagram 👍 YouTube 👍 Facebook

Читать полностью…
Подписаться на канал