Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг www.mehrob.uz саҳифасининг расмий канали. Instagram:instagram.com/mehrob.uz Fecebook:fb.com/Mehrob.uz2 Tiktok:tiktok.com/@mehrob_uz Youtube:youtube.com/MehrobUz ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1153
24. Магар: «Аллоҳ хоҳласа», дегин. Қачонки унутсанг, Роббингни эсла ва: «Шоядки Роббим мени бундан яхшироққа яқин бўлишимга ҳидоят қилса», дегин.
Инсоннинг ҳар бир ҳаракати, иши, ҳатто нафас олиб-чиқариши ҳам буткул Аллоҳнинг иродасига боғлиқдир. Аллоҳ таоло хоҳласа бўлади, хоҳламаса бўлмайди. Шунинг учун инсон бу ҳақиқатни бир лаҳза ҳам унутмаслиги, келажакдаги режа ва ишларини Аллоҳнинг хоҳишига боғлаб гапириши керак.
«Зинҳор бир нарсани: «Буни эртага албатта қилгувчиман», дема, магар: «Аллоҳ хоҳласа», дегин».
Яъни, келажакда бирон иш қилмоқчи бўлсанг, доимо «Инша Аллоҳ, қиламан», деб айт. Чунки келажак сенга нисбатан ғайбдир. Сал ўтиб нима бўлишини ўзинг билмайсан. Шунинг учун келажакдаги ҳар бир ишни « Аллоҳ хоҳласа, қиламан», деб зикр этгин. «Инша Аллоҳ» дейишни:
«Қачонки унутсанг, Роббингни эсла».
Яъни, унутиб қўйган бўлсанг, ёдингга тушиши билан дарҳол эсла:
«...ва: «Шоядки Роббим мени бундан яхшироққа яқин бўлишимга ҳидоят қилса», дегин».
Доимо яхшироққа яқин бўлишни умид қилгин ва шунинг учун ҳаракат этгин.
Бу танбеҳ инсон Аллоҳни унутиб, ҳамма нарсани ўзим қилавераман, деган нотўғри эътиқодга бориб қолмаслиги учун лозим. Лекин мусулмонларда келажак ҳақида ўйлаш, режа тузиш, қатъият билан уриниш беҳуда экан-да, деган салбий тушунча пайдо бўлмасин. Чунки мусулмон инсон келажак ҳақида фикр қилиши, режа тузиши, тадбирлар ишлатиши матлубдир.
Айни чоқда, Аллоҳнинг ирода ва хоҳиши инсоннинг ирода ва хоҳишидан доимо устун туришини, унинг хоҳлагани эмас, Аллоҳнинг хоҳлагани бўлишини унутмаслиги керак. Агар режалаштирган иши амалга ошса, Аллоҳ Ўзи ёрдам берди, деб шукр этади ва ҳовлиқиб кетмайди. Мабодо амалга ошмай қолса, Аллоҳнинг хоҳиши шу экан, деб сабр қилади ва ноумид бўлмайди.
Ҳозиргача каҳф эгаларининг ғорда қанча муддат ухлаганлари айтилмаган эди. Келаси оятда бу нарса очиқ айтилади:
@mehrob_uz
Ассалому алайкум!
💐☘️ Хайрли тонг! ☘️💐
Аллоҳим бугунги кунингизни хайрли ва барокатли қилсин! 🤲
➖🌞➖🌞➖🌞➖🌞➖
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйғонганларида:
الْحَمْدُ للهِ الَّذِي أَحْيَانَا بَعْدَ مَا أَمَاتَنَا وَإِلَيْهِ النُّشُورُ
«Алҳамду лиллаҳиллазий аҳйана баъда ма аматана ва илайҳин нушур», деб айтар эдилар.
Маъноси: Бизни ўлдиргандан кейин тирилтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Ва биз Унгагина қайтамиз.
Имом Бухорий ривоятлари.
Каналга аъзо бўлиш: 👇
📲 https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Намоз вақтлари:
05.07.2025 - ШАНБА
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
✨ЙИЛ БЎЙИ БАРАКА
💡Ҳадисда: «Ким Ашуро куни аҳли ва фарзандларига (таом ва ҳадяларни тортиқ этишда) кенгчилик қилса, Аллоҳ ҳам йилнинг бошқа кунларида унга (ризқида) кенгчилик қилиб қўяди», деб айтилган. Имом Байҳақий ва бошқалар ривояти.
📝Изоҳ: Кимки Аллоҳ розилигини истаб муҳаррам ойининг ўнинчи куни аҳли ва фарзандларига нафақа ва рўзғорда очиқ қўл бўлса, йилнинг ҳар бир кунида ўзининг ҳам ризқи кенг бўлиши умид қилинади.
✅Яқинларингизга улашинг!
@mehrob_uz
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
🕊 ЖУМА МУБОРАК! 🕊
📿 Аллоҳумма, солли ъалаа Муҳаммадин ва ъалаа оли Муҳаммад!
✅Каналга аъзо бўлиш: 👇
📲 https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
☘️🕊 ЖУМА МУБОРАК! 🕊☘️
💐Дилда иймон, тилда бўлсин зикр саловат.
🌸Ибодатлар гуноҳларга бўлсин каффорат.
🌼Ҳажга бориб Байтуллоҳни айланг зиёрат.
🍀Борар манзилингиз бўлсин Фирдавси Жаннат.
Каналга аъзо бўлиш: 👇
📲 https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
🕊 Жума муборак! 🕊
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
🕊 Жума муборак! 🕊
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
🕊 Жума муборак! 🕊
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
🕊 Жума муборак! 🕊
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
🕊 Жума муборак! 🕊
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
📿Жума куни кўп-кўп салавот айтишни унутманг!
💐 Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга саломлар йўллаш – банда сўзи учун ҳам, маъноси учун ҳам савоб оладиган зикрлар жумласидандир. Салавоту салом лафзларини айтиш ҳам ибодат саналади.
🌙 Ҳазрати Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Ким жума куни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга юз марта салавот айтса, қиёмат куни у юзида бир нур билан келади. Одамлар: «Бу нима қилар эди?» – дейишади» (Байҳақий ривоят қилган).
📿 Аллоҳумма, солли ъалаа Муҳаммадин ва ъалаа оли Муҳаммад!
🔗 Салавот айтишнинг фойдалари
✅ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
MEHROB.UZ Ижтимоий саҳифалари:👇👇👇
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
АШУРО ҲАҚИДА ВАЪЗ
Зулҳижжа ойи уруш ҳаром қилинган тўртта ойнинг бири саналади. Аллоҳ таоло еру осмонни яратган вақтдан бошлаб бу ойни ҳурматли қилди. Бу ойда уришиш, гуноҳу маъсият амалларни қилиш тақиқланади.
Зулҳижжа ойининг аввалги ўн кунининг фазилати ҳақида Қуръони карим оятлари ва Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг ҳадисларида баён этилган. Жумладан, Қуръони каримда бундай марҳамат қилинган:
﴿ وَيَذْكُرُوا اسْمَ اللَّهِ فِي أَيَّامٍ مَعْلُومَاتٍ ﴾
яъни: “Маълум кунларда Аллоҳ номини зикр қилиш учун” (Ҳаж сураси, 28-оят).
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу оятдаги “маълум кунлар”ни “Зулҳижжанинг аввалги ўн куни”, деб тафсир қилган. Бу кунларда қурбонликни ният қилган мўмин-мусулмонлар жонлиқларни ҳозирлайдилар, ўнинчи куни Қурбон ҳайити намозидан кейин қурбонлик қиладилар.
﴿ وَالْفَجْرِ. وَلَيَالٍ عَشْرٍ ﴾
яъни: «Қасамёд этаман тонг (вақти) билан, “Ўн кеча” билан» (Фажр сураси, 1–2-оятлар)ини ҳам Ибн Аббос, Ибн Зубайр ва Мужоҳид розияллоҳу анҳум “Зулҳижжанинг аввалги ўн куни”, деб тафсир қилишган.
Ҳадиси шарифда:
عن عبد الله بن عمر أن النبي صلى الله عليه وسلم قال: «ما مِن أيَّامٍ أعظَمُ عندَ اللَّهِ وَ لاَ أَحَبُّ إليهِ فيهنَّ العَمَلُ من هَذِهِ الأَيَّامِ: عشرِ ذي الحِجَّةِ فأَكثِروا فيهنَّ منَ التَّهليلِ و التَّسبيحِ والتَّكبيرِ والتَّحميدِ »
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Ҳеч бир кун ва унда қилинган бирорта амал Аллоҳнинг наздида Зулҳижжа ойининг ўн кунида қилингандан буюкроқ ва Унга маҳбуброқ эмас. Бас, бу кунларда таҳлил, тасбиҳ, такбир ва таҳмидни кўп айтинг” (Имом Байҳақий ривояти).
Бу кун, яъни Ашуро куни жоҳилият даврида ҳам алоҳида ўрин тутган. Ойша розияллоҳу анҳо ривоят қилади:
عَنْ عَائِشَةَ - رضى الله عنها - أَنَّ يَوْمَ عَاشُورَاءَ كَانَ يُصَامُ فِى الْجَاهِلِيَّةِ
فَلَمَّا جَاءَ الإِسْلاَمُ مَنْ شَاءَ صَامَهُ وَمَنْ شَاءَ تَرَكَهُ.
яъни: “Жоҳилият даврида Ашуро куни рўза тутилар эди. Ислом келгач, хоҳлаган тутадиган, хоҳламайдиган тарк этадиган бўлди” (Имом Муслим ривояти).
Бу кунда кимки етимга лутф қилиб қилиб таом берса, унга жаннатнинг таом ва ичимликлари вожиб бўлади.
Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам умматига бир неча шарафли ойлар, кунлар ва кечаларни берди. Хусусан, Ражаб, Шаъбон ва Рамазон шарафли ойлар бўлса, Бароат ва Қадр улуғ кечалардир. Иккала ийд – Рамазон ва Қурбон ҳайитлари байрам, жума муборак кундир. Зулҳижжанинг ўн кунлиги, Муҳаррамнинг ўн кунлиги ҳам саодатли кунлардир.
من اكتحل بالإثمد يوم عاشوراء لم يرمد أبدًا
яъни: “Ким Ашуро куни сурма сурса, кўзи асло зарар кўрмайди” (“Жомеъул кабир”).
Ривоят қилинишича, Нуҳ алайҳиссалом тўфондан сўнг кемасидан тушгач, қавми билан кўзларига кеманинг чиригидан суришди. Олти ойгача ҳеч нарсани кўрмай қолишди. Муҳаррамнинг ўнинчи куни чиқишгач, Аллоҳ таоло уларга сурма суришни буюрди. Улар сурма сургач, кўзлари тузалди.
Аллоҳ таоло ўн пайғамбарига ўн мўъжиза берди. Одам алайҳиссаломнинг тавбасини қабул қилди. Идрис алайҳиссаломни осмонга кўтарди. Нуҳ алайҳиссаломнинг кемасини асради. Сулаймон алайҳиссаломга подшоликни берди. Юнус алайҳиссаломни балиқнинг қорнидан соғ чиқарди. Юсуф алайҳиссаломни Яъқуб алайҳиссаломга соғлом қайтарди. Исо алайҳиссаломни осмонга кўтарди. Мусо алайҳиссаломни Фиръавндан қутқарди. Иброҳим алайҳиссаломни Намруднинг оташидан асради. Бу Ашуро куни эди.
"Мусулмон учун 30 ваъз" китобидан.
@mehrob_uz
Сўрашдан ўзингни тий, етарли ризқ сенга ўзи келади.
Изоҳ. Навоий бир қитъасида ризқ Оллоҳдан эканига иймон келтирган-у яна одамлардан тамаъ қиладиган кишининг аҳволини шундай ташбеҳ билан тасвирлайди:
Тенгри хонин очуқ ақида қилиб,
Халқдин рўзи истаган гумроҳ.
Уйладурким, тенгиз қироғинда
Рўза очмоққа кимса қозғой чоҳ.
Қидирғон бирла ризқинг қадри тошмас,
Кетар қадринг, қадардин ҳаргиз ошмас.
Шеър:
Молига бахилни айблашдан кўра
Юз сувин тўкмаслик афзал эмасми?
Қўлингни тиланишдан баландроқ тут,
Сўраш яшашдан оғирроқ эмасми?!
Парча қаноатим қучиб, тунимни
Ўтказурман унга ўранган ҳолда.
Душманим сезмасин қашшоқлигимни
Ўйласин у бой-бадавлат деб мени.
Кимдир тунин ҳасрат билан ўтказур,
Мени «алла»лар Оллоҳга таваккул.
23. Зинҳор бир нарсани: «Буни эртага албатта қилгувчиман», дема,
@mehrob_uz
#Рўзадорнинг_фазилати
Руза – касалликлардан шифо топишнинг сабабларидан биридир.
Ташқи аъзоларни муҳофаза қилишда, ички аъзоларга қувват беришда, уларни зарарли моддаларни жалб қилувчи хусусиятлардан ҳимоя қилишда рўзанинг ажойиб таъсири бор. Бу – тақвога ёрдам берадиган энг катта омилдир.
Алий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Аллоҳ таоло Бану Исроил пайғамбарларидан бирига: «Қавмингга хабар бер, банда Менинг розилигим учун бир кун рўза тутса, жисмини саломат қиламан, ажру савобини улуғ қиламан», деган»
(Имом Байҳақий ривояти).
@mehrob_uz
#Tавсия
🌙 АШУРО КУНИ ЎҚИЛАДИГАН ДУО
Ушбу дуо Устоз шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг тавсияларига кўра, ашуро куни 70 маротаба ўқилади.
حَسْبُنَا اللَّهُ وَنِعْمَ الْوَكِيلُ، نِعْمَ الْمَوْلَي وَنِعْمَ الْنَصِيرُ
Ўқилиши: «Ҳасбуналлоҳу ва ниъмал вакийл, ниъмал мавла ва ниъман насийр».
Маъноси: «Бизга Аллоҳ кифоядир. У Зот нақадар яхши дўст, нақадар яхши Мавло ва нақадар яхши нусрат берувчидир», дейишни унутма!
Чунки бу сўз ёнғинни ўчиради. Унинг шарофати билан ғарқ бўлаётганлар қутулиб қолади! Унинг шарофати билан адашганлар йўлини топади! Унда мустаҳкам аҳд бор!
АШУРО КУНИ РЎЗАСИНИ ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ!
🗓 10 Муҳаррам - 5 июль - шанба
⏺ Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:12
⏺ Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 20:02
Нияти: Холис Аллоҳ учун нафл рўза тутишни ният қилдим.
✅Яқинларингизга улашинг!
👍Telegram 👍 Instagram 👍 YouTube 👍 Facebook
🎞 Шу тўрт амални ҳеч тарк қилманг
❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
🎉 Ашуро куни оила аъзоларига хурсандчилик улашинг!
✅Яқинларингизга улашинг!
👍Telegram 👍 Instagram 👍 YouTube 👍 Facebook
🎞 Рaмaзоннинг қазоси бор лекин ашуронинг қазоси йўқ
❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
🎉 Ашуро куни оила аъзоларига хурсандчилик улашинг!
✅Яқинларингизга улашинг!
👍Telegram 👍 Instagram 👍 YouTube 👍 Facebook
СЕН ЯХШИЛИК ҚИЛГУВЧИ БЎЛГИН!
🌱🌙🌱🌙🌱🌙🌱🌙🌱
Эзгу ишларни “MEHROB HIMMATI” билан бирга амалга оширинг👇👇👇
Эҳсон қилиш учун: 🌙
HUMO:9860090105667720
BOBOSHER JUMAYEV
UZCARD:6262720197332284
BOBOSHER JUMAYEV
VISA:4685970178005318
BOBOSHER JUMAYEV
Payme: MEHROB HIMMATI
Click: MEHROB HIMMATI
Paynet: MEHROB HIMMATI
"SAXOVAT" XAYRIYA JAMOAT FONDI
Asia Alliance bank:
Ҳ/р: 20212000505392419001
(МФО 01095)
ИНН 207339666
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
🕊 Жума муборак! 🕊
Каналга аъзо бўлиш: 👇
📲 https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
🕊 Жума муборак! 🕊
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
🕊 Жума муборак! 🕊
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
🕊 Жума муборак! 🕊
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
🕊 Жума муборак! 🕊
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
🎙 Абдулқодир қори Ҳусанов
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: «Ким жума куни Каҳф сурасини ўқиса, икки оёғи остидан осмонга қадар нур чарақлаб туради, бу нур Қиёмат куни ҳам уни нурлантириб туради, икки жума оралиғида қилган хато-камчиликлари, гуноҳлари кечирилади» (Имом Ибн Мордувайҳ ривояти).
ЭНГ АФЗАЛ РЎЗА
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Рaмaзoндан кейинги энг афзал рўза Аллоҳнинг Муҳаррам ойи (рўзаси)дир», дедилар». Термизий ривоят қилган.
❗️Муҳаррам ойининг Ашуро куни яъни, 10-кун рўзасини ўтказиб юборманг.
Ашуро куни тутилган рўза бир йиллик гуноҳларга каффорат бўлиши "Саҳиҳи Муслим"да баён этилган: «Ашуро куни тутилган рўзани Аллоҳ таоло олдинги бир йиллик гуноҳларга каффорат қилади».
Ашуро рўзаси 2025 йилнинг 5 июль, шанба кунига тўғри келмоқда. Муборак кунларни ғанимат билайлик.
✅Яқинларингизга улашинг!
👍Telegram 👍 Instagram 👍 YouTube 👍 Facebook
#Ҳикмат
Кўнгил боғ, кўзлар булутдир. Булут йиғласа боғлар яшнагай.
Аввал ўзингизни ислоҳ қилинг
❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
✅Яқинларингизга улашинг!
👍Telegram 👍 Instagram 👍 YouTube 👍 Facebook
Эртанги кун учун ҳеч нарса олиб қўймас эдилар
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айниб қоладиган бирор егуликни эртанги кун учун олиб қўймас эдилар. Қушларнинг гўштидан у зотга ҳадя қилинди. Набий алайҳиссалом бир қушни ходимларига таом сифатида бердилар. Аниқроғи, у зот бир қушни едилар ва бир қуш қолди. Эртаси куни Анас розияллоҳу анҳу қолган қушни олиб келди. Бу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни безовта қилди ва унга: “Сени эртанги кун учун бирон нарса олиб қўйишдан қайтармаганмидим?!” – дедилар.
✅Каналга аъзо бўлинг:
@mehrob_uz