Қалб ўзгарувчан бўлгани учун шундай номланган («Қолаба» сўзи «ўзгартирди» деганидир). Қалбларни ўзгартирувчи Аллоҳим, қалбларимизни динингда мустаҳкам қил!
@mehrob_uz
Ҳеч ким ишонмаганда Хадича менга ишонди
➖➖➖➖➖➖➖➖
🎙 Др. Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
🕌"Минор" жоме масжиди имом-хатиби
@mehrob_uz
111. У кунда ҳар жон ўзи ҳақида тортишиш учун келур ва ҳар бир жонга амалига яраша вафо қилинур ҳамда уларга зулм этилмас.
Яъни, қиёмат кунида ҳар ким ўзини ўйлаб, ўзини азобдан қутқазиш пайидан бўлиб қолади. Бошқаларни тамоман унутади. У кунда ваъдага биноан ҳар бир жонга ўзига яраша мукофот ёки эваз тўлиғича берилади. Ҳамда ҳеч кимга зулм қилинмайди.
@mehrob_uz
ИНСОННИНГ КИМЛИГИНИ КЎРСАТАДИГАН БЕЛГИ
Бир куни Умар розияллоҳу анҳу бир одамни кўрсатиб: “Ким шу киши ҳақида гувоҳлик беради?” деб сўрадилар. Бир саҳобий: “Мен гувоҳлик бераман”, деди. Умар розияллоҳу анҳу: “Сен нимага асосланиб У ҳақда гувоҳлик бермоқчисан? Сен уни фақат намоз ўқиётганини кўрганмисан ёки у билан бирга сафар қилганмисан, ёки у билан бирор муомала қилганмисан?” дедилар.
Ҳазрати Умарнинг ушбу гапларидан маълум бўладики, инсоннинг кимлиги ўзаро муомалалардан билинади.
Бир муҳаддис олим ижара уйда яшарди. Уй лойдан қурилган эди. Бир куни у ҳадисни ёзаётиб, саҳифа тўлиб, бошқасига ўтиш фурсати келди, сиёҳ эса ҳали қуримаган эди. У замонлар сиёҳни шимиб оладиган босма қоғоз йўқ эди. Шу сабабли нам сиёҳ устига тупроқ сепиб қуритар эдилар. Шундай қилиб, муҳаддис олим уйнинг лойсувоқ деворидан тупроқ қириб олиб, нам сиёҳ устига сепмоқчи бўлди. Лекин дарҳол бу уйнинг ижарага олингани ёдига тушди. Шунинг учун, уй эгасидан сўрамасдан туриб, бу тупроқни сепиш мен учун жоиз эмас, деди. Кейин эса, озгина тупроқ билан нима ўзгарарди ва уй эгаси ҳам бунга йўқ дермиди, деган ўй келди хаёлига. Хуллас, девордан бироз тупроқ қириб олиб, сиёҳ устига сепди. Бироқ муҳаддис олим кечаси туш кўрди. Тушида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг зиёратларига борибди. У зот хафа бўлиб: “Эрта қиёмат куни сенга озгина тупроқ билан нима ўзгарарди, деганинг ошкор қилинса, аҳволинг нима кечади?” дебдилар. Шунда муҳаддис олим эрталаб турибоқ, уй эгасининг олдига борди ва унга тупроқ воқеасини сўзлаб бериб, узр сўради. Уй эгаси: “Мен кечирдим ва келгусида яна зарурат бўлса, тупроқ қириб олишингизга ижозат бераман”, деди.
Баъзи одамлар фақат тасбеҳ ўгириш ва чилла ўтиришнинг номини тасаввуф қўйиб олган. Ваҳоланки, бу нарсалар бир восита бўлиб, улардан мақсад биз динга чин қалбимиздан амал қилишимиздир. Қўлда тасбеҳ бўлса-ю, тарозидан урсак ёки ёлғон гапирсак, у ҳолда у тасбеҳдан нима фойда? Шунинг учун бир улуғ зот: “Одамлар инсон-ку бўлишмайди, лекин валий бўлиш учун зикр ҳалқаларида қатнашадилар. Агар сен ҳақиқий инсон бўлсанг, аллақачон валий ҳам бўлгансан”, дер эдилар.
“Насиҳатлар гулдастаси”дан.
@mehrob_uz
Таровеҳ намози қандай адо этилади
❓Савол: Карантин пайтларида таровеҳ намозини ҳамма ўз уйида ўқиши кераклиги айтилади. Уни қандай адо этилиши ҳақида тўлиқроқ маълумот берсангиз.
📩 Жавоб: Таровеҳ истироҳат маъносидаги "тарвиҳа" сўзининг кўплигидир. Тўрт ракат ўқиб, ортидан дам олингани учун бу намоз шундай номланган.
Рамазон ойи фазилатларга бойдир. Унинг фазилатларидан бири ой давомида хуфтон намозидан кейин таровеҳ намози ўқишдир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам таровеҳ намози ҳақида бундай деганлар:
Аллоҳ таоло Рамазон рўзасини фарз қилди ва мен унинг қиёмини сизлар учун суннат қилдим. Кимки иймон ва ишонч билан, савоб умидида рўза тутса ва кечалари қоим турса, онадан туғилган кунидагидек гуноҳлардан пок бўлади" (Имом Насоий ривояти).
👉 Давомини ўқинг
@mehrob_uz
Hayotimizda doimiy amal qiladigan axloq me'yorlariga internet va ijtimoiy tarmoqlarda ham rioya etaylik.
/channel/Imom_Termiziy
@MEHROB_UZ
«СОДИҚ ДЎСТ»
Бир кишига дўстлари эчкиэмар совға қилишди. У бу ноёб мавжудотни парвариш қила бошлади. Кунларнинг бирида кутилмаганда эчкиэмар унинг бармоғидан тишлаб олди. Жон аччиғида бу махлуқни йўқотмоқчи бўлди, лекин жониворнинг кўзларига кўзи тушди-ю, бўшашиб, ғазаби босилди. Эчкиэмар гўёки унга садоқат тўла нигоҳлари билан маҳзун боқиб «Кечиринг, хўжайин» деяётгандай туюлди. Жонивор кун бўйи унинг ортидан эргашиб бир қадам ҳам нари кетмади. Хўжайин шундай содиқ дўстини йўқотмоқчи бўлганлигини ўйлаб, бироз хижолат ҳам бўлди. Эрталаб уйғониб қараса, «дўсти» тун бўйи ёнидан жилмай, ундан кўз узмай, ғамгин нигоҳлари билан унга қараб турганини кўрди. Ва қандай ажойиб, ғамхўр ҳайвони борлигини ўйлаб суюнди. Унинг бу мамнунлигини кечаги жароҳатланган бармоғининг шишиб, чидаб бўлмас оғриқ бериши бузар эди. Эчкиэмарини ёнига олиб, шифокор кўригига борди. У ерда маълум бўлишича, эчкиэмарнинг бу тури заҳарли ҳисобланиб, заҳари кучсиз бўлганлиги сабабли ўлжа бирданига ўлмайди. Шунинг учун бу махлуқлар ўлжани аввал тишлаб, кейин унинг ўлишини кутиб туришар экан...
Алҳосил, садоқат билан кўзларингизга боқиб, ортингиздан эргашадиган; ўтирсангиз, атрофингизда тикка турадиганларга кўп ҳам ишонаверманг, улар шунчаки пайтини пойлаб, жисмингизни парчалашни кутаётган бўлишлари мумкин...
«Қалбга таскин битиклар» китобидан.
@mehrob_uz
Ассалому алайкум!
🎋Хайрли тонг🎋
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким:
رَضِيتُ بِاللهِ رَبًّا وَبِالإِسْلاَمِ دِينًا وَبِمُحَمَّدٍ صلى الله عليه وسلم رَسُولاً
«Родииту биллаҳи роббан ва бил ислами диинан ва бимуҳаммадин соллаллоҳу алайҳи васаллама росула», деса, унга жаннат вожиб бўлади», дедилар.
(Маъноси: «Аллоҳни роббим деб, Исломни диним деб, Муҳаммад алайҳиссаломни расул деб рози бўлдим».)
Каналга аъзо бўлиш:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Аллоҳ сизни шарманда қилмайди
➖➖➖➖➖➖➖➖
🎙 Др. Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
🕌"Минор" жоме масжиди имом-хатиби
@mehrob_uz
АБДУЛМУТТАЛИБНИНГ ҚЎРҚУВИ
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам беш-олти ёшда бўлган пайтлари Макка атрофидаги дарада йўқолиб қолди. Байтуллоҳ атрофида файзли бир нуроний тавоф қиларкан, тинмай дуо қиларди: «Роббим, менга улов минган Муҳаммадимни қайтариб бергин! Ё Роббим! Менга уни қайтар, неъматингни олиб қўйма, эҳсон қилгин». Шунда атрофдаги уни танимаганлар: «Бу ким?» деб сўрашди. Таниганлар: «Бу Абдулмутталиб. Туялари йўқолиб қолгач, набираси Муҳаммадни топиб келишга юборган экан. Шу вақтгача бошқа бир иш билан юборса, у албатта ўша ишни бажариб келаркан. Бу сафар кечикибди. Ҳалиям дараги йўқ», деб жавоб беришди.
Абдулмутталиб набираси Муҳаммад туяларни топиб, ҳайдаб келмагунча Байтуллоҳнинг олдида дуо қилишдан тўхтамади. Набираси келгач, қалби ором ва муҳаббатга тўлиб, унга томон югурди ва: «Эй болажоним! Сени йўқолиб қолди, деб жуда-жуда қўрқдим. Бундан кейин мени ҳеч қачон тарк этма», дея маҳкам қучиб олди («Табақоти ибн Саъд» ва Имом Заҳабийнинг «Тарихул Ислом» асарларида келган).
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга муҳаббат ҳақида 101 қисса” китобидан.
@mehrob_uz
💐 ХАЙРЛИ ТОНГ💐
📿 ИСТИҒФОРЛАРНИНГ САЙЙИДИ
Шаддод ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким саййидул истиғфор –
اَللَّهُمَّ أَنْتَ رَبِّي لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ خَلَقْتَنِي وَأَنَا عَبْدُكَ وَأَنَا عَلَى عَهْدِكَ وَوَعْدِكَ مَا اسْتَطَعْتُ، أَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا صَنَعْتُ أَبُوءُ لَكَ بِنِعْمَتِكَ عَلَيَّ وَأَبُوءُ بِذَنْبِي فَاغْفِرْ لِي، فَإِنَّهُ لاَ يَغْفِرُ الذُّنُوبَ إِلاَّ أَنْتَ
«Аллоҳумма анта роббий лаа илаҳа иллаа анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъалаа ъаҳдика ва ваъдика мастатоъту аъузу бика мин шарри маа сонаъту, абу‘у лака биниъматика ъалаййа ва абу‘у бизамбий фағфирлий фаиннаҳу лаа йағфируз-зунуба иллаа анта»ни кечки пайт айтиб, шу куни вафот этса, жаннатга киради. Ким тонгда айтиб, шу куни вафот этса, унда ҳам жаннатга киради», дедилар.
@mehrob_uz
Инсон ўзи билан Роббининг ўртасини ўнгласа...
Абу Ҳозим Салама ибн Динор раҳматуллоҳи алайҳ айтади: Инсон ўзи билан Роббининг ўртасини чиройли қилса, Аллоҳ таоло унинг бошқалар билан орасини чиройли қилиб қўяди. Инсон ўзи билан Роббининг ўртасини ўнгласа, Аллоҳ таоло у билан бошқаларнинг орасини ўнглаб қўяди. Битта Зотнинг розилигини топмоқ ҳамманинг кўнглини овламоқдан осонроқдир. Агар сен Роббингни рози қилсанг, бошқалар ўз-ўзидан сенга мойил бўлиб қолади. Агар Аллоҳ билан бўлган муомаланг ёмонлашса, инсонлар ҳам сени ёмон кўриб қоладилар.
@mehrob_uz
170. Туфайл ибн Убай ибн Каъб отаси Убай ибн Каъбдан ривоят килади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам туннинг тўртдан бири кетганда, ўринларидан туриб: "Эй инсонлар, Аллоҳни зикр қилинглар! Аллоҳни зикр қилинглар! "Рожифа" келади, унинг ортидан "Родифа" келади (Рожифа ва родифа Исрофил алайҳиссаломнинг биринчи ва иккинчи сур чалиши.)".
Ўзининг ҳасратлари билан ўлим келаяпти, ўзининг хасратлари билаи ўлим келаяпти", дер эдилар. Убай ибн Kaъб айтади: "Мен: "Эй Аллоҳнинг Расули, сизга саловат айтишни кўпайтираман. Савобининг қанчасини сиз учун бахшида қилай?" дедим. "Хоҳлаганингча", дедилар. "Тўртдан бири бўладими?" дедим. "Хоҳлаганингча, агар зиёда қилсанг яна яхши", дедидар. "Ярмини-чи?" дедим. “Ҳоҳлаганингча, зиёда қилсанг яна ҳам яхши", дедилар. "Учдан икки қисмини-чи?" дедим. "Хоҳлаганингча, зиёда қилсанг яхшироқдир", дедилар. "Савобининг ҳаммасини сизга бағишлайман", дедим. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ундоқ бўлса, бу ҳаракатларинг сенга кифоя қилади, гуноҳларинг ҳам кечирилади", дедилар".
АЛЛОҲ ҲАҚИДА ЯХШИ ГУМОН
Ўтган ва келажак авлодларнинг борадиган манзиллари Аллоҳ ҳақида қанчалик даражада чиройли, яхши гумон қилишларига боғлиқ. Ҳазрат Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳдан ривоят қилган бир қудсий ҳадисда: "Мен - бандам гумон қилганидекман. Мен ҳақимда яхши гумонда бўлсин! " - дейилган (Абу Хурайрадан ривоят қилинган, Муслим ривояти). Бошқа ривоятга кўра шундай: "Мен ҳақимда бандам ўзи хоҳлаганидек ўйласин!" Оқил киши ҳар бир олган нафасида Яратгани хақидаги фикрини яхшилаб борадиган кишидир.
Агар сиз "Парвардигорим мени бу ҳаётда хор, ҳалок қилмайди ё бир дамга бўлса ҳам мени ўз холимга ташлаб қўймайди" деб ўйласангиз, Аллоҳ худди шундай йўл тутади. Агар сиз одамларнинг ҳуқуқини поймол қилган бўлсангиз-у, "мен учун уларнинг ҳаққини Аллоҳ тўлайди, аниқроғу, мен келтирган зарарни Аллоҳ қоплайди ва бу учун мени жазоламайди", деб ўйлаб юрган бўлсангиз, Яратган буни ҳам ҳақиқатга айлантиради. Агар сиз "менга Парвардигор тавҳид билан ўлиш бахтини ато этади" деб ўйласангиз, сизни Яратган шундай тақдирлайди. Агар сиз "Парвардигор Қиёмат кун даҳшатларидан, иншааллоҳ, мени асрайди" деб ўйласангиз, У ростдан ҳам айнан шундай йўл тутади. Агар сиз "Парвардигори Олам мени сўроққа тутмайди ва ҳеч нарса ҳақида сўрамайди" деб ўйласангиз, буни ҳам У ҳақиқатга айлантиради. Агар "У оёқларимни Сирот кўпригида мустаҳкамлайди" деб ўйласангиз, буни ҳам амалга оширади. Агар сиз "У мени жаннатга йўллайди" деб ўйласангиз, у сизни жаннат билан тақдирлайди.
«Аҳлоқус солиҳийн» китобидан.
@mehrob_uz
Ассалому алайкум!
Хайрли тонг!
Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
Бугунги кунингиз кечаги кунингиздан хайрли, файзли, манфаатли ва баракалироқ бўлсин азизлар!
🌷 ☘️ 🌷 ☘️ 🌷 ☘️ 🌷
✅Каналга аъзо бўлинг📲⤵️
T.me/mehrob_uz
ТАРБИЯ АНДОЗАСИ
Кўп ота-оналар «Тарбия – махсус вақтда, махсус ишлар олиб борадиган иш» деб ўйлайди. Аммо асло бундай эмас. Тарбия болага доимо, кечаю кундуз бериб борилади. Мен сизга тарбиянинг энг яхши усуллардан бирини ўргатаман.
Фарзандингизга анбиёлар, саҳобалар, солиҳлар, авлиёларнинг воқеаларидан қиссалар айтиб беринг. Уларнинг муборак номларини одоб ва беҳад ҳурмат билан тилга олиб, ўзингизнинг уларга муҳаббатингизни фарзандингизга билдиринг. Бу «Фарзандим, сен ҳам уларга ўхшашингни жуда-жуда хоҳлайман» деган зимдан берилган сигнал бўлади. У сиздан бундай таърифларни эшитгандан кейин, албатта уларга ўхшагиси келади. Унинг қалбини уларнинг муҳаббати қамраб олади, ҳар бир хатти-ҳаракатларида уларга ўхшашга интилади. Энг асосийси – ҳаётда кимга ўхшаш лозимлиги борасида унда илм ва тушунча ҳосил бўлади.
Ҳеч қачон фарзандингизга тўқилган, асли йўқ, ёлғон бўлган мушукча, ўрдакча ҳақидаги эртакларни айтманг. Бугун баъзи бир «ақлли» оналар бир-бирига қараб «Менинг болам мушукча эртагини айтиб бермагунимча ухламайди. Шуни айтганимдан кейин ухлайди» деб, бир-бирига мақтаниб ҳам қўйишади. Бундай ёлғон эртаклар билан фарзандингизни алдаманг. Йиллар ўтиб, сиз айтиб берган нарсалар ёлғонлигини билгач бу нарса унинг руҳиятига қаттиқ таъсир қилади.
Фарзандингизга солиҳлар қиссаларидан сўзлаб беринг, токи унинг хам ҳиммати ўша солиҳларнинг ҳимматидан файз олиб, дарё бўлиб жўшсин, мард бўлиб вояга етсин. Мусулмонларга ўрнак бўладиган бу қиссалар ўз аҳамиятини инсон ҳаётининг ҳеч қайси даврида йўқотмайди.
“Солиҳ фарзанд қандай тарбия қилинади?” китобидан.
@mehrob_uz
ҲАР БИР НАРСАНИНГ ЗАКОТИ БЎЛАДИ
➖➖➖➖➖➖➖➖
🎙 Др. Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
🕌"Минор" жоме масжиди имом-хатиби
@mehrob_uz
110. Сўнгра, албатта, Роббинг фитнага учраганларидан кейин ҳижрат этиб, жиҳод қилган ва сабр этгани учун, албатта, Роббинг шулардан кейин мағфиратли ва раҳмлидир.
Аввалги мусулмонларнинг кўплари Макка мушрикларининг азоб-уқубатларига дучор бўлдилар. Кейин Маккаи Мукаррамани тарк этиб Мадинаи Мунавварага ҳижрат қилдилар.
У ерни ўзларига қароргоҳ қилиб олиб Аллоҳнинг йўлида жиҳод бошладилар. Улар мушрикларнинг азобига ҳам, ҳижрат ва жиҳод машаққатларига ҳам сабр қилдилар. Улар ана шу улкан фидокорликлари туфайли Аллоҳнинг мағфирати ва раҳматига сазовор бўлажаклар.
@mehrob_uz
ҚАЛБДА ВАСВАСА БЎЛИШИ ИЙМОН АЛОМАТИДИР
Улуғ саҳобий Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан қалбда бўладиган куфр ва ширк, фисқ ва фужур васвасасининг ҳукми нима?” деб сўрашди.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу (васваса) ҳақиқий иймон (аломати)дир”, дедилар.
Васвасадан қўрқманг, маъюс бўлманг ва ортиқча хавотирга тушманг. Чунки қалбга васваса келиши ҳақиқий иймоннинг аломати экан.
Бир саҳобий Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга: “Эй Аллоҳнинг Расули! Баъзида бизнинг қалбимизга шундай васваса ва хаёллар келадики, ўша хаёлларни гапиргандан кўра, ёниб кул бўлиб кетиш яхшироқ”, деди. Яъни, ўша хаёлларни тилда баён қилиш оловда ёнишдан ҳам ёмонроқ туюлади. Бу гапга жавобда ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, бу иймон аломатидир, деганлар.
ШАЙТОН ИЙМОН ЎҒРИСИДИР
Ҳожи Имдодуллоҳ Муҳожир Маккий раҳматуллоҳи алайҳ бу гапни шарҳлаб шундай дейдилар: “Васваса шайтоннинг амали. Чунки, инсон қалбига айнан шайтон васваса солади ва иймонни ўғирлашга ҳаракат қилади. У иймонга тажовуз қилишни хоҳлайди. Қайси уйда мол-давлат бўлса, ўғри-қароқчилар ўша уйга тажовуз қилади. Мол-давлат бўлмаган уйда қароқчи нима қилади? Шунинг каби, шайтон ҳам сизнинг қалбингизга васваса соляптими, қалбингизга тажовуз қиляптими, бу ҳол иймон бойлигининг аломатидир.
Агар иймон бойлиги бўлмаса, ушбу “қароқчи” қалб уйингизга кирмаган бўларди. Шу сабабли бу ҳолдан хавотирга тушмаслик керак. Сиз “менинг қалбимда шундай васваса бўляптики, уни тилга чиқаргандан кўра, ёниб ўлиб кетганим яхшироқ”, дейишингиз ичингизда иймон борлиги белгисидир. Иймонингиз қалбда бўлаётган васвасани тилга чиқаришга йўл бермаяпти. Агар иймон бўлмаганда, бу нарса ҳам бўлмаган бўларди. Шунинг учун Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам васвасани иймон аломати деганлар.
“Насиҳатлар гулдастаси”дан.
@mehrob_uz
Мўминни хафа қилиш, уялтириш, яъни иззаи мўмин ҳаром
Мўминнинг қалби Байтуллоҳ Аллоҳ таолонинг мулкидир. Чунки, банданинг қалбида Аллоҳ таолонинг Руҳи вақтинчалик, омонат макон тутган. Аллоҳ таолонинг мулкини вайрон қилган муфлиснинг, албатта, жазо олиши аниқ! Инсонларнинг ёмони ўзи каби инсоннинг қалбини вайрон қиладиганидир. Демак, азиз ва мукаррам қилиб яратилган инсоннинг қалби Аллоҳ таолонинг мулки бўлса-ю, сиз унга тажовуз қилсангиз, албатта, жазо оласиз! Биродарининг ибодатида хато кўрганда, ёки бирор мункар иш қилганини сезганда, агар шунда ҳам У сизни тинглашга рози бўлсагина, якка ўзига малолсиз қилиб тушунтириб қўйиш исломдаги мўмин кишининг одобидир. «Шариат ва ақл нуқтаи назаридан ёмон кўрилган нарсаларни очиқ айтиш ҳамда шундай сўзларни кучаниб ва тиришиб сўзлаш мусулмонликдан эмас, одамларнинг мусулмонликда гўзаллари хулқи гўзалларидир». "Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло шундай марҳамат қилади: «(Юрганингда) ўртаҳол юргин ва овозингни паст қилгин. Чунки овозларнинг энг ёқимсизи эшаклар овозидир». Жобир розияллоху анхудан ривоят қилинадики: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, менга энг ёмон кўринадиганингиз ва Қиёмат куни мендан энг узоқ бўладиганингиз кўп гапирадиганингиз, оғзини тўлдириб гапирадиганингиз ва мутакаббирлик учун гапирадиганингиз», дедилар. Имом Термизий ривояти. Ривоят қилишларича, бир куни Расулуллоҳ алайҳиссалом Ойша розияллоҳу анҳо онамиздан хурсанд бўлиб: «Эй Ойша, мендан хоҳлаган нарсангни сўра!» - дебдилар. Зийрак аёл бу борада отаси билан маслаҳатлашибди. Абу Бакр розияллоҳу анҳу қизига: «Аллоҳ таоло Расулуллоҳ алайҳиссаломга Меърожга чиққанларида айтган сирларидан бирини сўра!» - деб маслаҳат берибдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Меърож кечасида Аллоҳ таоло унга: «Қайси бир мўмин бошқа бир мўминнинг қалбига хурсандчилик солса, албатта, жаннатий бўлади!» - деганларини айтдилар. Абу Бакр р.а. бу хабарни эшитиб, хурсанд бўлиш ўрнига қаттиқ йиғладилар ва: «Бу: «Мўминнинг қалби Аллоҳ таолонинг қадрли мулкидир, ким унга озор етказса - дўзахий бўлади!» - дегани бўлади, деб йиғлаганларининг сабабини Ойша р.а. онамизга тушунтирдилар. Ана энди ўзингиз бундан хулоса қилаверинг! Кунига қанчадан-қанча инсоннинг қалбига билиб-билмасдан озор берамиз! Шу сабабли тилингизга эгалик қилинг!
«Ислом - кўрсатма, ҳидоят, раҳмат» китобидан.
@mehrob_uz
Аллоҳ сизни шарманда қилмайди
➖➖➖➖➖➖➖➖
🎙 Др. Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
🕌"Минор" жоме масжиди имом-хатиби
@mehrob_uz
169. Саъид ибн Жубайр Ибн Аббосдан эшитганини бундай ривоят қилди:
"Биз у (Ибн Аббос)нинг ҳузурида эдик. У ердагилар: "Навф Шомий: "Илм талаб қилиб борган киши Бану Исроилнинг Мусоси эмас", деб даъво қилаяпти", деди. Аббос суяниб ўтирган эди, яхшилаб ўтириб олиб: "Шундоsми, эй Саъид ибн Жубайр?" деди. Мен: "Шундай деганини мен ҳам эшитдим", дедим. Ибн Аббос айтади: "Навф ёлғон айтибди. Менга Убай ибн Каъб айтиб берган. У Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитган экан. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам айтибдилар: "Бизга ва Мусога Аллоҳнинг раҳмати бўлсин. Агар у шошилмаганида ва ҳаё қилганида, қандай яхши бўларди. Биродарининг қилган ишидан афти ангори хунуклашиб кетди. Унга: "Агар бундан кейин сендан бирон нарса сўрасам, мени ўзингга йўлдош қилмайсан", демаганида, кўп ажойиб-ғаройиб ишларни кўрарди" (Кахф сураси, 76-оят.).
Давомини ўқинг
@mehrob_uz
ОХИРИГА ЕТМАГАН САФАР
Ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам 11-12 ёшларда эканлар, амакиси Абу Толиб билан тижорат карвонида Шомга йўл олди. Шом қишлоқларидан бўлмиш Бусрога етиб келишганида илгари карвонларга ҳеч пешвоз чиқмаган роҳиб Баҳийро уларнинг олдига келди. Карвондагиларга диққат-ла назар солиб, бирма-бир кўздан кечиради. Ёш йигитча бўлган ҳазрати Муҳаммаднинг ёнларига келиб тикилиб қарайди. Сўнг: «Бу бола оламларнинг саййиди, « Аллоҳ таолонинг элчиси бўлади», дейди. Карвондагилар: «Буни қаердан биласиз?» деб сўрайди. Шунда роҳиб ҳаяжон билан: «Сизлар Ақабага яқинлашганингизда бирорта тош, бирорта дарахт қолмай ҳаммаси сажда қилди, улар эҳтиром юзасидан фақат набийга сажда қилади. Бу боланинг пайғамбар бўлишини икки кураги орасидаги нубувват муҳридан билиб олдим», дейди. Сўнгра Абу Толибга: «Уни Шомга олиб борма. Унга румликлар ва яҳудийлар зиён етказишидан қўрқяпман», дейди. Роҳибнинг гапи Абу Толибни хавотирга солади ва у ёш Муҳаммадни олиб Маккага қайтиб кетади (Имом Термизий ривоятида келган).
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга муҳаббат ҳақида 101 қисса” китобидан.
@mehrob_uz
Дўзах олови бўлса нима қилардингиз?
Абу Саъиддан ривоят қилинади: "Абдуллоҳ ибн Марзук Маҳдий билан тўкин-сочинликда эди. Бир куни ўйин-кулги қилиб, хамр ичиб, пешин, аср ва шом намозларини ўқимади. Жорияси ҳар бир намозни эслатиб турса ҳам қулоқ солмади. Ниҳоят, хуфтон вақти бўлганда жория бир чўғ олиб келиб, унинг оёғига ташлади. Абдуллоҳ додлаб юборди-ю, ғазабга тўлиб: "Бу нима қилганинг?!" - деб бақирди. Жория: "Бу дунё оловининг атиги бир чўғи-ку! Дўзах олови бўлса нима қилардингиз?" деди. Бу гап Абдуллоҳга чўғдан ҳам қаттиқ таъсир қилди. У узоқ-узоқ йиғлаб, сўнг намозга турди. Абдуллоҳ жорияси айтган гапни узоқ тафаккур қилиб юрди. Ўйлаб- ўйлаб, охири мол-мулкидан воз кечсагина гуноҳларидан фориғ бўлиб, нажот топишини тушуниб етди. Жорияларини озод қилди, тижоратини тўхтатди, қолган мол-давлатини садақа
қилиб юборди. Кўкат сотиб кун кўрадиган бўлди. У билан ўша насиҳатгўй жориясигина қолди. Жория Суфён ибн Уяйна билан Фузайл ибн Иёзни чақириб келди. Улар келганда Абдуллоҳ бошини биргина ғишт устига қўйиб ётган эди. Суфён ибн Уяйна: “Инсон бир нарсани Аллоҳ учун тарк қилса, Аллоҳ унинг шунча мол-мулкингдан кечибсан, эвазига Аллоҳ сенга нима берди?" деб сўради. Абдуллоҳ: "Шу ҳолимга рози бўлиш неъматини берди", деди.
«Сарвари коинот алайҳиссалом ва солиҳ умматларнинг кўз ёши» китобидан.
@mehrob_uz
Вақт айтади: «Ҳамма нарсани унут, менга эргаш»!
Мол-дунё айтади: «Ҳамма нарсани унут, мендан фойдаланиб қол»!
Келажак айтади: «Ҳамма нарсани унут, мен учун кураш»!
Аллоҳ таоло айтади: «Мени зикр қил, ҳамма нарсани ато қиламан», дейди.
@mehrob_uz