mehrob_uz | Неотсортированное

Telegram-канал mehrob_uz - Mehrob.uz

254509

Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг www.mehrob.uz саҳифасининг расмий канали. Instagram:instagram.com/mehrob.uz Fecebook:fb.com/Mehrob.uz2 Tiktok:tiktok.com/@mehrob_uz Youtube:youtube.com/MehrobUz ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1153

Подписаться на канал

Mehrob.uz

Ассалoму алайкум!

🌄 Хайрли тонг!

Аллоҳ таоло бугунги кунингизни тинчлик офиятда, яхши кайфиятда, савобли амаллар билан тўла бўлиб ўтишини сизга насиб қилсин!

Читать полностью…

Mehrob.uz

Намоз вақтлари:
16.11.2024 -ШАНБА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

🌙 ✨💐 Саййид-ул айём

ҳажжул Масокин бўлмиш
Жума айёми муборак бўлсин!

Каналга аъзо бўлиш: 👇
📲 https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
💐
Жума муборак! 💐

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
💐
Жума муборак! 💐

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
💐
Жума муборак! 💐

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
💐
Жума муборак! 💐

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
💐
Жума муборак! 💐

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Читать полностью…

Mehrob.uz

ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

✨ Жума учун ғусл қилиш.

✨ Хушбўй нарсалар суртиш.

✨ Чиройли кийимлар кийиш.

✨ Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.

✨ Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.

✨ Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.

✨ Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.

✨ Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.

✨ Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.

✨ Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.

✨ Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.

✨ Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
!!!
MEHROB.UZ Ижтимоий саҳифалари:👇👇👇
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

Mehrob.uz

Намоз вақтлари:
15.11.2024 -ЖУМА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

Mehrob.uz

Аср ва хуфтон намозларининг суннати

Савол: Аср ва хуфтон памозларида азондан кейин тўрт ракат суннат намозлари ҳам борми?

📩 Жавоб: Ҳа, аср ва хуфтон намозларидан аввал тўрт ракат нафл намоз ўқиш мустаҳаб (яъни ўқиса, савоб бўлади, ўқимаса, гуноҳ йўқ).
Муҳаққиқ олим Мулла Али Қори раҳимаҳуллоҳ бу ҳақда бундай дейди:
"Асрдан аввал тўрт ракат мандубдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилиб: "Аллоҳ асрдан аввал тўрт ракат намоз ўқиган кимсани раҳм қилсин", деганлар (Имом Абу Довуд ва Имом Термизий ривояти).
Шунингдек, хуфтондан аввал ва кейин тўрт ракат нафл намоз ўқиш ҳам мандубдир" ("Фатҳу бобил иноя" китоби).
Имом Қудурий хуфтондан кейин хоҳласа, икки ракат ўқийди, деган. Мавлоно Абдулҳай Лакнавий бу намозлар суннат эмас, балки мустаҳаб эканини такидлаган. Валлоҳу аълам.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Расулуллоҳ с.а.в ва Хадича онамизнинг ўрталаридаги ёш фарқи
➖️➖️➖️➖️➖️➖️➖️➖️

🎙 Др. Шайх Саййид  Раҳматуллоҳ Термизий

🕌"Минор" жоме масжиди имом-хатиби
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

КЎНГИЛ ХОТИРЖАМЛИГИ ЁКИ СИҚИЛИШНИНГ ДАВОСИ

Инсон ўзида бўлмаган маънавий ва моддий фазилатларни ўзгаларда кўрса, қалби сиқилади, хотири бузилади. Унда икки ҳолатдан бири рўй беради: ўзида бўлмаган у фазилатларни улардан кетишини тилайди ё уларда бўлган фазилатларга ўзи ҳам эришишини орзу қилади. Бу икки ҳолатдан биринчиси ҳасаддир. Ҳасад энг қабиҳ иллатлардан биридир. Ҳасад кишидан имон нурини кетказиши билан бирга, дил ва дунёси бузилишига сабаб бўлади. Ҳасад туфайли кишилар ўртасидаги дўстлик ва иноқлик нафрат ва адоватга айланади. Шунинг учун Аллоҳ таоло биз бандаларини ҳасаддан қайтарган: «Аллоҳ бирингизни бирингиздан бирор неъмат билан ортиқ қилиб қўйган бўлса, сизлар уни (ҳасадгўйлик билан) орзу қилманг!..»

👉 https://mehrob.uz/maqolalar/267

📲 @mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

🌼☘️🌼☘️🌼☘️🌼☘️🌼☘️🌼

Ассалому алайкум!
Хайрли тонг!

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Бугунги кунингиз кечаги кунингиздан хайрли, файзли, манфаатли ва баракалироқ бўлсин азизлар!

🌼☘️🌼☘️🌼☘️🌼☘️🌼☘️🌼

✅Каналга аъзо бўлинг📲⤵️
T.me/mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Намоз вақтлари:
14.11.2024 -ПАЙШАНБА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

Mehrob.uz

ҚОБИЛИЯТ ВА МАҚБУЛЛИК

Дунёвий ишларда қобилиятнинг ўрни катта. Агар қобилият билан бирга воситалар ҳам берилган бўлса, нур устига нур. Лекин Аллоҳ таолонинг наздида иш аксичадир. Аллоҳ таолонинг ҳузурида қобилиятнинг ўрнига мақбуллик асосий ўрин тутади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ таоло сизларнинг суратларингиз ва молларингизга қарамайди. Балки, сизларнинг қалбларингиз ва амалларингизга қарайди” деганлар. (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти)

Кимнинг ихлоси кучли бўлса, у Аллоҳ таолонинг наздида шунча мўътабардир...
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида Абу Лаҳаб илм ва доноликда бировдан кам эмас эди. Абу Жаҳлнинг асл куняси эса, Абул Ҳакам эди. Лекин уларнинг донолиги, мол-давлати асло фойда бермади.

Хулафойи рошидийн розияллоҳу анҳум гарчи дунёдаёқ жаннат башоратига эришган бўлсалар-да, Аллоҳ таолодан қўрқувлари шу даражада баланд эдики, Абу Бакр розияллоҳу анҳу “Кошки, мен кесиб юбориладиган бир дарахт бўлсам...” дер эдилар... Умар розияллоҳу анҳу кўпинча қўлларига бир қуриган хасни олиб, “Қанийди, мен шу қуриган хас бўлсам эди”, дердилар. Гоҳида эса, “Кошки, мени онам туғмаганида”, деб йиғлардилар. Бир куни бомдод намозида Юсуф сурасини ўқиётган эдилар. “Албатта, мен дарду ҳасратимдан фақат Аллоҳнинг Ўзига Шикоят қилмоқдаман... деди”, (Юсуф сураси, 86) оятига етганларида, йиғлаб юбордилар. Таҳажжуд намозларида баъзан йиғлайвериб йиқилар ва касал бўлиб ётиб қолар эдилар...

Саҳобаи киромлар розияллоҳу анҳум, тобеъинлар ва табаъ тобеъинлар ҳамда умматнинг авлиёлари (ҳаммаларига Аллоҳнинг раҳмати бўлсин) ҳаётида бу каби воқеалар тўлиб ётибди...

Улар ҳам ақлли, ҳам муваффақият қозонган зотлар эдилар, Аллоҳ таолонинг ҳузурида мақбуллик фикрида яшардилар. Қалбларида қўрқув устун эди...

Аллоҳ таолонинг ҳузурида мақбуллик топиш нима дегани? Бу ҳақда Қуръони Каримда шундай дейилган: “Албатта, Аллоҳ тақводорлардангина қабул қилади”. (Моида сураси, 27-оят)

Инсон тақвони маҳкам тутсин, очиқ жойда ҳам, хилват жойда ҳам, ижтимоий ҳаётда ҳам, бизнес ишларида ҳам Аллоҳ таолодан қўрқсин. Жоиз ва ножоизни, ҳалол ва ҳаромни ёдида тутсин. Шунда У Аллоҳ таолонинг ҳузурида мақбуллик топади ва унинг натижасида нажотга эришади.

“Насиҳатлар гулдастаси”дан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Мутафаккир уламоларнинг тилга алоқадор насиҳатларидан
33 та тасбеҳ тимсол


• Қуръони карим ҳукмларини нотўғри тушунтирма.
• Пайғамбар с.а.в.лар номидан сохта ҳадис тўқима.
• Шариатга хилоф фатво берма.
• Саломни жавобсиз қолдирма.
• Ўзингга ёмон дуо қилма.
• Ҳазиллашиб, билиб туриб диндан савол берма.
• Таомнинг ҳалол-ҳаромини сўрама.
• Аниқ билмай туриб сўзлама.
• Бировнинг сирини бировга айтма.
• Олимларни сўкма ва хўрлама.
• Нотўғри маслаҳат берма.
• Ғийбат қилма.
• Чақимчилик қилма.
• Бировдан нарса тиланма.
• Лаънатлама.
• Ёлғон сўзлама, ҳақиқатни айт.
• Хушомад ва тилёғламалик қилма.
• Тилингни сақла, омонда бўласан.
• Гап талашма.
• Қўлингдан келмайдиган ишга ваъда берма.
• Кўрмаган ва билмаган ишингга гувоҳлик берма.
• Фаҳш ишларингни мақтаниб гапирма.
• Гуноҳга қизиқтирадиган ишлар қилма, гап сўзлама.
• Беҳаё қўшиқлар айтма.
• Қасам ичма.
• Мўминни қўрқитма.
• Аския, мазах қилма.
• Икки юзламачилик қилма.
• Бўҳтон қилма.
• Хусумат қилма.
• Насаб-миллатини айтиб хорлама.
• Камситма, сўкишма.
• Сўраб мансаб олма.

«Ислом - кўрсатма, ҳидоят, раҳмат» китобидан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
💐
Жума муборак! 💐

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
💐
Жума муборак! 💐

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
💐
Жума муборак! 💐

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
💐
Жума муборак! 💐

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
💐
Жума муборак! 💐

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Читать полностью…

Mehrob.uz

Пайғамбаримизга БИР МАРТА салавот айтишнинг фазилати ҳадисларда:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
🌸 “Жума куни менга салавот айтишни кўпайтиринглар, чунки у гувоҳликка ўтадиган кундир, малоикалар ҳам гувоҳлик берурлар. Агар бирор кимса менга салавот айтса, уни менга кўрсатилади, ҳаттоки ундан фориғ бўлгунига қадар”, дедилар.
Ибн Ҳузайма Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривояти.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
🌸 “Менга салавот (айтишни)ни кўпайтиринглар, чунки сизларни менга йўллаган салавотларингиз ўз гуноҳларингиз учун мағфират бўлур. Менга эса даража ва василани талаб қилинглар. Бас албатта менинг василам Раббимнинг ҳузурида сизлар учун шафоат бўлур”, дедилар. Ибн Асокир Ҳасан ибн Али розияллоҳу анҳумодан ривояти.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
🌸 “Бирор банда менга саловот айтар экан, фаришталар ҳам унга саловот айтишади. Гарчи у оз бўлсин, ҳоҳ кўп бўлсин”, дедилар.
Ҳоким , Ибн Ҳузайма ва Зиёларнинг Омир бин Робийъа розияллоҳу анҳудан ривояти.

@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Жума куни имом хутба ўқиётганида гапириш ёки беҳуда ишларни қилиш

(Пайғамбар алайҳиссалом) «Жума куни имом хутба ўқиётганда гапиришдан ва майда тошларни ўйнашдан, қўли ва боши билан имо-ишора қилишдан қайтардилар. «Кимки жума куни имом хутба ўқиётган ҳолатда гапирса, лағв яъни беҳуда иш қилибди. Лағв қилган киши учун жума йўқдир», – дедилар».

Жума намози тўрт ракатли пешиннинг ўрнига икки ракатли қилинишининг сабаби, иккита хутба икки ракатнинг ўрнига ўтгани учундир. Аллоҳ таоло инсонларни ваъз насиҳатга эҳтиёжлари борлигини билганлигидан уларнинг йўлбошчиларига ҳар ҳафтада бир марта инсонларни намозга тўплаб, уларга Аллоҳ таолони эслатиб, у зотни улуғлаш кераклигини буюрган. Шунинг учун Жума намози жуда улуғ бир савоб ишни ва фазилатни ўзида қамраб олгандир. Энди шу пайтда гапирган одамнинг қалби машғул бўлиб, панд-насиҳатни эшитмай қолади. Шунингдек, имо-ишора қилиш ҳам мавъизадан чалғитади. Гарчи бу ишора озгина бир нозик ҳолда бўлса ҳам уни қилувчи одам ҳам лағв беҳуда иш қилувчи бўлади. Ҳадиси шарифда унинг учун Жума йўқдир, дейилди, яъни бу одамнинг Жумасидан фазилат ва катта савоб кетиб қолади, демакдир. Бу унинг намози ботил бўлади, қайтадан ўқиб олсин, маъносида эмас. Балки унинг намози жоиз, лекин нуқсонлидир. Жуманинг фазилатидан олинадиган улуғ насибаси кетиб қолгандир. Намози эса нуқсонли, яъни фақат ўша икки ракат холида қолган ва Жума намозининг фазилати кетиб қолгандир.

«Қайтарилган амаллар» китобидан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

🗣️ СОЛИҲ АМАЛЛАРИНГИЗ АСЛО ЗОЕ БЎЛМАЙДИ!

Эзгу ишларни “MEHROB HIMMATI” билан бирга амалга оширинг.

🌙🌱🌙🌱🌙🌱🌙🌱🌙🌱

Эҳсон қилиш учун: 💳
HUMO: 9860090105667720
BOBOSHER JUMAYEV

UZCARD: 6262720197332284
BOBOSHER JUMAYEV

VISA: 4685970178005318
BOBOSHER JUMAYEV

Payme: MEHROB HIMMATI
Click:     MEHROB HIMMATI
Paynet: MEHROB HIMMATI

"SAXOVAT" XAYRIYA JAMOAT FONDI
Asia Alliance bank:
Ҳ/р: 20212000505392419001
(МФО 01095)
ИНН 207339666


Яқинларингизга улашинг!
👍 Instagram 👍 Telegram

Читать полностью…

Mehrob.uz

Зайд ибн Аслам розияллоҳу анҳу ривоят қилади: Мусо алайҳиссалом: “Эй Раббим, сенга қандай шукр қиламан?” деб сўради. Раббиси унга: “Мени зикр қилгин, унутмагин. Агар мени зикр қилсанг, дарҳақиқат, менга шукр қилган бўласан, агар мени унутсанг, менга куфр келтирган бўласан”, деди».
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Расулуллоҳ с.а.в ва Хадича онамизнинг ўрталаридаги ёш фарқи
➖️➖️➖️➖️➖️➖️➖️➖️

🎙 Др. Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий

🕌"Минор" жоме масжиди имом-хатиби
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

109. Ҳеч шубҳа йўқки, охиратда улар зиён кўргувчилардир.
Бу энг кучли ва абадий азобдир. Чунки улар муртад бўлганлари учун жаҳаннамга тушадилар.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Мўмин умрини фоний лаззатларга сарф этмас

Ибн Арабий айтади: “Аллоҳ таоло бандани тирик ва илм соҳиби қилиб яратган. Унинг камоли ҳам шу билан. Унга уйқу офатини, дафъи ҳожатни ва хилқатининг ноқислигини ғолиб қилди. Зеро, комиллик Яратувчига хосдир. Киши оз ейиш ва Аллоҳ таолонинг итоати йўлида бедор бўлиш билан уйқусини бартараф эта олса, бартараф қилсин. Киши олтмиш йил яшаса, кечаларни ухлаб ўтказиш билан умрининг ярмини беҳудага совурса, кундузларининг олтидан бирини ҳам дам олиш мақсадида ухлаб ўтказса ва натижада, умрнинг учдан икки қисмини уйқуга “бағишласа”, бу жуда ҳам афсусланарли ҳолдир. Учдан икки қисм умрини фоний лаззатлар йўлида сарф қилиш ўрнига ҳеч нарсага муҳтожлиги йўқ, асло зулм қилмайдиган ва амаллар мукофотини тўлиқ берадиган Зотнинг розилиги ва абадий жаннат йўлида бедор бўлмаслик энг катта нодонлик ва ақлсизликдир”.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

"Менга Убай ибн Каъб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг "Уларга Аллоҳнинг кунларини эслатгин!” Иброҳ сураси, 3-оят. оятини "Аллоҳнинг неъматларини эслатгин", деб (тафсир қилганларини) сўзлаб берди".

Муснади Кеший китобидан.
@mehrob_uz

Читать полностью…
Подписаться на канал