Хадича розияллоҳу анҳо солиҳа аёл тимсоли
➖✨➖✨➖✨➖✨➖
Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.
@MEHROB_UZ
Пул сарфлаш
750. Жобирдан ривоят қилинади:
«Бир киши:
«Эй Аллоҳнинг Расули! Менинг бир динорим бор», деди.
«Уни ўзингга сарфла», дедилар.
«Менда бошқаси бор», деди.
«Уни ходимингга ёки болангга сарфла», дедилар.
«Менда бошқаси бор», деди.
«Уни Аллоҳнинг йўлида сарфла. Лекин бу фазли энг камидир», дедилар».
Шарҳ: Демак, энг аввало ўзига, сўнг оиласига ва ходимларига сарфлаш керак. Шундан ҳам ортса, уни Аллоҳнинг йўлига сарфлаш лозим. Ўз ризқини, болаларининг ризқини қийиб, «Аллоҳнинг йўлида сарфладим», дейиш тўғри эмас экан.
♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@mehrob_uz
Хайрли тонг!
☘️ Кунингиз барокатли бўлсин! ☘️
«ҲАСБУНАЛЛОҲУ ВА НИЪМАЛ ВАКИЛ»
Ибн Аббос розияллоҳу анҳу шундай дедилар: «Ҳасбуналлоҳу ва ниъмал вакил»
(Бизга Аллоҳнинг Ўзи кифоя, У Зот нақадар яхши вакил!) деган сўзни илк бор Иброҳим алайҳиссалом оловга ташланганларида айтганлар».
Каналга аъзо бўлинг:👇👇👇
t.me/mehrob_uz
Ҳиммат ва саховат ҳақида
гўзал сўзлар
1. Олимлардан бири айтган экан:
"Кимлигидан қатъи назар, менга иши тушиб, ёрдам сўраб мурожаат қилганни рад этишни хуш кўрмайман. Чунки у олийжаноб бўлса, унинг шарафини, ҳурматини сақлаган бўламан, разил, пасткаш бўлса, ўзимнинг ҳурматимни унинг олдида сақлаган бўламан".
2. Дейилганки: "Марднинг меҳмони ҳам мард бўлади".
3. Иброҳим ибн Жунайд қуддиса сирруҳу айтган эканлар: "Олийжаноб инсонларга хос тўрт фазилат борки, ҳатто киши ҳукмдор бўлган тақдирда ҳам уларнинг риоятини қилмоғи лозимдир: мажлисга отаси кириб келганда ўрнидан туриш, меҳмонларни сийлаш, илм берувчи художўй одамларнинг хизматини қилиш ва билмаганини сўраб ўрганиш".
4. Абдуллоҳ ибн Муборак қуддиса сирруҳу дедилар: "Ўз молингдан хайр-эҳсон, қурбонлик бериш саховатидан кўра ўзгалардан олмаслик саховати афзалдир".Яъни уз мол-мулкидан бошқаларга хайр-эҳсон қилишдан кўра ўзгалар мол-мулкидан олмаслик ёки уларни рад этиш тақвога яқин ёки тақво нуқтаи назаридан юксакдир.
«Аҳлоқус солиҳийн» китобидан.
@mehrob_uz
УЙҒОНГАНДА ЎҚИЛАДИГАН ДУОЛАР
Уйғонганда “Аъуузу билллаҳ” ва “Бисмиллаҳ”ни айтиб, аввал Оятул Курсий, Ихлос, Фалақ ва Нос суралари ўқилади. Кейин қуйидаги дуо ўқилади.
اَلحَمْدُ للهِ الَّذِّي أَحْيَانَا بَعْدَ مَا أَمَاتَنَا وَ إِلَيْهِ النُّشُورُ
Ўқилиши: “Алҳамдул лиллаҳил-лазии аҳйаанаа баъда маа аматанаа ва алайҳин нушуур”.
Маъноси: “Бизларни уйқуга кетказиб, яна турғизган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Унга қайтиш бор”.
@mehrob_uz
РОҲАТ ЖАННАТДА
"Ҳақиқатан, инсонни (дин ва дунё ишларида меҳнат ва) машаққатда (бўлиш учун) яратдик". Аҳмад ибн Ҳанбалдан “Қачон роҳат бўлади?" деб сўрашганида у киши: "Қадамингни жаннатга қўйсанг, роҳатланасан", деб жавоб бердилар.
Шеър:
Кўрмоқчи бўлсанг-да кирлардан холи,
Барибир лойқадир дунёнинг ҳоли.
Нигериялик омонатдор бир дўстим менга ўз ҳолатини айтиб берди. Онаси кечанинг учдан бири бўлганида уни уйғотар экан. "Эй онажон, озгина дам олай деса", у: "Сен роҳатлан, дам ол деб уйғотяпман-да, болам, жаннатга кирсанг роҳатланасан", дер экан. Салаф уламоларидан Масрук исмли киши сажда қилиб ухларди. Шериклари унга: "Нафсингизни дам олдиринг", дейишса, у "Нафсимнинг роҳатини хоҳлаяпман-да", дер эди. Вожибни тарк этиб, роҳатни роҳатга улашга интилганлар ўзларига ҳақиқий азобни шошилтириб оладилар. Роҳат фойдали, солиҳ амалларни бажариш ва Аллоҳга яқин қиладиган ишларга енг шимаришдадир. Имонсиз кимса бу дунёдаги насибасини ва роҳатини хоҳлайди. Шунинг учун ҳам "Улар (Макка мушриклари масхара қилишиб): "Парвардигоро, бизларга (ваъда қилинган азобдан) насибамизни Ҳисоб кунидан илгари тезроқ келтира қолгин!" дедилар". Айрим олимлар бу оятни: "Қиёматдан олдин ризқимизни ва яхшиликдан иборат насибамизни бизга тезроқ бергин", дедилар, деб тафсир қилишган."Албатта, ана у (кофир)лар нақд (дунё)ни суюрлар ва ортларидаги оғир кунни (қиёматни) эса (эсдан чиқариб) қўюрлар". Улар эртанги кун ва келажак ҳақида мутлақо ўйламайдилар. Шунинг учун ҳам уларнинг бугуни ва эртаси, ишларининг боши ва охири-барчаси зарардадир. Ҳаёт шундай яратилган, унинг хотимаси йўқ бўлиш. У соф бўлмаган ичимлик. На неъмату азобга, на қийинчилигу енгилликка, на бойлигу камбағалликка ўрнашадиган ўзгарувчан мижоздир.
Дунёда шунча йил қилгувчи сафар,
Охир бир кун қабр ичига тушар.
"Сўнгра (улар) ҳақиқий эгалари - Аллоҳ (ҳузури)га қайтарилурлар. Ҳукм эса Уникидир. У ҳисобловчиларнинг тезкоридир.(Анъом сураси 62-оят)
«Ўкинма» китобидан.
@mehrob_uz
Хушхабар
ПОЙТАХТ МАСЖИДЛАРИ ЯНА БИТТАГА КЎПАЯДИ
Юртимиз тараққиётига ҳамоҳанг тарзда масжидларимиз ҳам ҳар жиҳатдан кўркам ва обод бўлиб боряпти. Сўнгги йилларда янгидан очилаётган жомелар ҳудуд кўркига кўрк бўлиб қўшилмоқда.
Бугун пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманида қад ростлаётган «Оққўрғон» жоме масжидига илк ғишт қўйиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирга Ўзбекистон мусулмонлари идораси масъул ходимлари, Тошкент шаҳар вакиллиги мутасаддилари ҳамда Устоз Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ташриф буюрдилар.
Масъуллар ва мутасаддилар шаҳримизда яна бир кўркам масжиднинг эсон-омон барпо этилишини ва қиёматга қадар мусулмонларга хизмат қилишини сўраб хайрли дуолар қилишди.
Аллоҳ таоло тез ва қисқа фурсатда ушбу масжид намозхонлар ихтиёрига топширилишини насиб этсин. Бу хайрли ишга ўз ҳиссасини қўшаётган ҳар бир кишидан Парвардигор рози бўлсин!
@mehrob_uz
☘️🕊 ЖУМА МУБОРАК! 🕊☘️
💐Дилда иймон, тилда бўлсин зикр саловат.
🌸Ибодатлар гуноҳларга бўлсин каффорат.
🌼Ҳажга бориб Байтуллоҳни айланг зиёрат.
🍀Борар манзилингиз бўлсин Фирдавси Жаннат.
Каналга аъзо бўлиш: 👇
📲 https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
💐 Жума муборак! 💐
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
💐 Жума муборак! 💐
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
💐 Жума муборак! 💐
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
💐 Жума муборак! 💐
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
💐 Жума муборак! 💐
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Хадича розияллоҳу анҳо солиҳа аёл тимсоли
➖✨➖✨➖✨➖✨➖
Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.
@MEHROB_UZ
ИМОН ҲАЛОВАТИНИ ТОПИШ УЧУН ЎҚИЛАДИГАН ДУО
Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ حَبِّبْ إِلَيْنَا الْإِيمَانَ وَزَيِّنْهُ فِي قُلُوبِنَا وَكَرِّهْ إِلَيْنَا الْكُفْرَ وَالْفُسُوقَ وَالْعِصْيَانَ وَاجَعَلْنَا مِنَ الْمُرْشِدِيْنَ
Ўқилиши: “Аллоҳумма ҳаббиб илайнал-иймаана ва заййинҳу фий қулуубинаа ва карриҳ илайнал-куфро вал-фусууқо вал-ъисйаана. Важа-ъалнаа минал-муршидиин”.
Маъноси: “Ё Аллоҳим! Бизга имонни суюкли қил! Ва уни дилларимизга зийнатлантир. Бизга куфрни, фисқ-фужурни ва итоатсизликни ёмон кўрсат. Бизни тўғри йўлда юрувчилардан айла!”
@mehrob_uz
• Энг ёмон соя - қўрқув.
• Энг ёмон хато - руҳан тушкунлик.
• Энг қўрқинчли одам - ёлғончи.
• Энг ёмон қалб қоралиги - ҳасад.
• Энг катта бойлик - оқиллик.
• Энг катта мерос - тарбия.
• Энг катта куч - сабр.
• Энг катта хазина - илм.
• Энг машаққатли иш - нафсни тарбияламоқ.
• Энг оғир меҳнат — ёмон хулқни яхшисига алиштирмоқ.
• Энг гўзал иш - узр сўрамоқ ва кечирмоқ.
• Энг гўзал кўриниш - табассум.
• Энг буюк неъмат - иймон.
• Энг ишончли дўст - Аллоҳдир.
«Қалбга таскин битиклар» китобидан.
@mehrob_uz
167. Убай ибн Каъбдан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларида шамол эсди. Бир киши уни сўккан эди, у зот: "Шамолни сўкма, у (эсишга) амр қилинган. Бунинг ўрнига: "Аллоҳим Сендан унинг яхшилигини, ундан келадиган яхшиликни ҳамда у амр этилган нарсанинг оқибати яхши бўлишини сўрайман. Сендан унинг ёмонлигидан, ундаги ёмонликдан ва у амр қилинган ёмонликлардан паноҳ тилайман", дегин", дедилар".
@mehrob_uz
“БИЛ, ЭЙ АБУ МАСЪУД!”
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам комил шариат билан келдилар. Кўп қонунларга асос солинди. Аммо У зот умматларидан доимо Аллоҳни кўриб тургандек ибодат этишларини, яхшиликни фақат савоб умидида қилишларини истар эдилар. Гуноҳни қонун ёки шаръий ҳад-жазодан қўрқиб эмас, Аллоҳдан қўрқиб тарк этмоқларининг талабгори эдилар. Бугун бу нарсани “шахсий тартиб” дейишади.
Бу тўғрида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга 1400 йиллар аввал Жаброил алайҳиссаломнинг “эҳсон нима?” деган саволларига жавоб қилишлари билан таълим берган эдилар: “Эҳсон – Аллоҳни кўриб тургандек ибодат қилишинг, агар Уни кўрмасанг, у мени кўриб турибди, деб ибодат қилишингдир”.
Абу Масъуд Бадрий розияллоҳу анҳу айтади:
“Бир куни ғуломимни қамчи билан савалаётган эдим. Шу пайт орқамдан бир овоз эшитдим: “Бил, эй Абу Масъуд, бил, эй Абу Масъуд, бил, эй Абу Масъуд... “Ғазабим чиқиб тургани сабаб овознинг эгасини англамадим. Овоз берган одам яқин келгач, қарасам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эканлар. У зот: “Бил, эй Абу Масъуд, бил, эй Абу Масъуд...” У зотнинг ҳайбатларидан қўлимдаги қамчи тушиб кетди.
Шунда у зот дедилар: “Билгилки, эй Абу Масъуд, сенинг бу ғулом устидаги қудратингдан кўра, Аллоҳнинг сенинг устингдаги қудрати олийроқдир”.
Мен: “Эй Аллоҳнинг расули! У ғулом Аллоҳ ризоси учун озоддир”, дедим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Агар озод қилмасанг, сени дўзах тутарди”.
Мен: “Сизни ҳақ ила юборган Зот билан қасамки, энди бирор қулни урмайман”, дедим”.
Ҳой абумасъудлар, билингларки, баъзи нарсаларни қонун ҳисобга олмайди. Маҳкамалар наздида у жиноят ёки айб эмас. Аммо Аллоҳ кўради, малоикалар ёзади. Суд эса қиёматда бўлади.
У ерда китоб очилганида кичик гуноҳ ҳам, катта гуноҳ ҳам эсдан чиқиб қолмайди. У ерда қози пора олмайди, таниш-билишчилик ўтмайди.
Агар хотинингга қаттиқ гапирсанг, уни ноҳақ хафа қилсанг, эҳтимол, У маҳкамага шикоят қилмас ёки шикоят қилса-да, қози унинг шикоятини эшитмас, аммо Маҳкаматул куброда Аллоҳ уни бешак тинглайди. Унинг қалб жароҳатларини кўради. Сенинг хотинингга қодирлигингдан кўра, Аллоҳ сенга қодирроқдир!
Эҳтимол, сен ҳақини бермаган оддий ишчи сенинг устингдан керакли жойга шикоят қила олмас ёки шикоят қилса-да, сен эпчиллик қилиб қонунга ҳам чап берарсан. Аммо Аллоҳ унинг даъвосини билади, эшитади. Мабодо, кофир киши мазлум, мусулмон киши золим бўлса-да, У Зот адолат томонида туриб албатта эшитади.
Энди, мазлум одам мусулмон ҳам бўлса-чи?! Саждага бошини қўйиб, “Аллоҳим! Менга зулм қилишди, менга ёрдам бер”, деса-чи?!
Нуҳ алайҳиссалом ёрдам сўраганларида, зотга нусрат ўлароқ Аллоҳ ер юзини сувга ғарқ қилди.
Ҳаётда очиқ кўриниб турган нарсалардан бири шуки, агар кучлилар ўзаро хусуматлашса, Аллоҳ уларни сабабларга суянтиради. Улардан ҳар бири сабабларни тутгани миқдорича ғалабадан насибадор бўлади. Аммо кучли одам заиф кишига зулм қилса, Аллоҳ заифга қасосини олиб бермагунича кучли одам ўлмайди.
Аллоҳдан ўзга паноҳи бўлмаган заифларга зулм қилишдан эҳтиёт бўлинг!
“Набавий тарбия” китобидан.
@mehrob_uz
Илм излашдаги 1 фарз
Илм излаш, ўқиш фарз. Инсон ҳаёти давомида керак бўладиган ҳалол-ҳаромга доир илмларни ўзлаштириши фарздир.
@mehrob_uz
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
☘️ Хайрли тонг! ☘️
Барча ишларда ёрдам сўралувчи дуо
Я ҳаййу я қоййуум, бироҳматика астағийс, аслиҳ лий ша‘ний куллаҳ, ва лаа такилний ила нафсий торфата ъайн.
Эй (доимо) тирик, эй (доимо) қоим турувчи зот. Сенинг раҳматинг ила ёрдам сўрайман, менинг барча аҳволимни яхшила ва мени кўз очиб юмгунчалик фурсатга ҳам ўз нафсимга топшириб қўйма.
@mehrob_uz
Мўмин бахтсиз бўлмас
Ибн Аббос розияллоҳу анҳу ва Абул Олия айтадилар: “Инсонларга улардан бўлган пайғамбарлар, расуллар юборилди ва китоблар нозил қилинди. Ҳидоятга эргашган кишилар дунёда хор бўлмайди, охиратда азобланмайди. Аллоҳнинг амрини инкор этган (яъни Аллоҳ таолонинг амрини унутиб, ундан бошқасини тўғри деб билган) кимсалар учун дунёда хотиржамлик йўқ. Улар хоҳлаганидек кийиниб, кўнгли тусаган нарсасини еб-ичиб, истаган маконда яшаб, зоҳиран ҳузур-ҳаловат топса ҳам қалби доим хавотирда, шак-гумонда бўлади, ҳадиксираганидан тараддудланади. Мана шу танг турмушдир”.
@mehrob_uz
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
💐 Жума муборак! 💐
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
💐 Жума муборак! 💐
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
💐 Жума муборак! 💐
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
💐 Жума муборак! 💐
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
💐 Жума муборак! 💐
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Жума куни салавот айтиш суннатдир
💐 Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш суннатдир.
Имом Табароний келтирган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
💐 “Кимки менга бир бора салавот айтса, Аллоҳ унга ўнта салавот айтади. Кимки менга ўнта салавот айтса, Аллоҳ унга у юзта салавот айтади. Кимки менга юзта салавот айтса, Аллоҳ уни нифоқ ва дўзахдан озод деб ёзиб қўяди ва қиёмат кунида шаҳидлар билан бирга қилади.
☘️ Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ала Муҳаммад ва ала олиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн!
☘️ Бу маълумотни яқинларингизга ҳам улашинг, кўп саловот ва салом айтилишига сабабчи бўлинг.
👉Эслатиш мўъминларга манфаат берур.
♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
MEHROB.UZ Ижтимоий саҳифалари:👇👇👇
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube