ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:
1. Жума учун ғусл қилиш.
2. Хушбўй нарсалар суртиш.
3. Чиройли кийимлар кийиш.
4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
9. Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.
10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.
12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.
Каналга уланиш👇
@mehrob_uz
Фосиқ одамга намозда иқтидо қилса бўладими?
❓Савол: Ҳаром касб қилиб пул топаётганлар бор ҳаётда. Лекин уларни ичида ҳам намоз ўқийдиганлари бор. Шу одамлар имомликка ўтиб қолса, ортида намоз ўқиш жоизми ёки алоҳида ўқиш керакми?
📩 Жавоб: Аҳли сунна вал жамоа эътиқодига кўра солиҳ ёки фожир бўлишидан қатъи назар ҳар қандай имомнинг ортида намоз ўқиш жоиз ҳисобланади. Имом Абу Жаъфар Таҳовий раҳимаҳуллоҳ бундай дейдилар: "Аҳли қибла (яъни мусулмон) бўлган яхши ва ёмон кишиларнинг ортидан намоз ўқишни жоиз деб биламиз. Уларнинг
ҳар бирига жаноза ўқиймиз" ("Ақидатут таҳовия" китоби). Бидъат ва очиқ-ойдин гуноҳ қилиши маълум бўлмаган кишининг ортида намоз ўқиш уламолар иттифоқи билан жоиздир. Имомнинг эътиқодини билиш ёки имомни эътиқодинг қандай деб имтиҳон қилиш имомга эргашиш шартларидан эмас. Кимлиги номаълум кишининг ортида ҳам намоз ўқилаверади.
👉 Давомини ўқинг
@mehrob_uz
Гуноҳинг қанча кўпайса ҳам умидсизликка тушма.Хатоларинг не қадар юксалсада ноумид бўлма. Чунки Аллоҳ тавбани гуноҳкорларга қилди. Пайғамбарларни адашганларга юборди. Мағфиратни осийларга жорий этди. Ўзини Ғаффор, Таввоб, ва Карим деб номлагани, хато қилганингда кечиришлиги учундир.
Доктор Мустафо Маҳмуд.
@mehrob_uz
Бошингизга бало келса сабр қилинг
➖️➖️➖️➖️➖️➖️➖️➖️
🎙 Др. Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
🕌"Минор" жоме масжиди имом-хатиби
@mehrob_uz
105. Ёлғонни фақат Аллоҳнинг оятларига иймон келтирмайдиганларгина тўқирлар. Ана ўшалар ўзлари ёлғончилардир.
Иймонсиз кофирлар Аллоҳнинг Пайғамбарини уйдирмачи, ёлғончи, Қуръонни тўқиб олган, демоқдалар. Аслида эса, ёлғонни фақат иймонсиз кофирларгина тўқийдилар. Чунки кофирларда савоб, гуноҳ деган тушунча йўқ. Ёлғон гапирса, гуноҳ бўлиши, у дунёда азобланиши ҳақида эътиқодда бўлмагани учун ўйламасдан ёлғон тўқийверадилар. Мўминлар эса, ёлғонни катта гуноҳ деб биладилар. Ёлғон гапириш туфайли охиратда азобга дучор бўлишларидан қўрқадилар.
Кейинги оятларда иймонга келгандан сўнг яна куфрга қайтишнинг ҳукми ҳақида сўз кетади:
@mehrob_uz
Ассалому алайкум!
Хайрли тонг!
🌼🍁❄️☘️❄️🍂🌼
Аллоҳим бугунги кунингизни хайрли ва барокатли қилсин! 🤲
💮🌸💮🌳💮🌸💮
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким эрталаб ёки кечқурун:
سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ
☘️«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи»,☘️
(Аллоҳга ҳамд айтиш билан Уни айбу нуқсонлардан поклаб ёд этаман), деб юз марта айтса, қиёмат куни бирор киши ундан афзал бўлмайди. Фақат ана шу киши айтганидек ёки ундан ошириб айтсагина, бўлиши мумкин», дедилар.
Имом Муслим ривоятлари.
Каналга аъзо бўлинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Ҳайздаги 1 фарз
Ҳайз ҳукмларини билиш. Ҳайз кунларининг ози уч кун, кўпи ўн кун. Ҳайздан пок юришнинг энг ози ўн беш кун, кўпининг чегараси йўқ.
Ҳайз кунларида намоз ўқилмайди, рўза тутмайди, жинсий алоқа қилмайди. Ҳайз тўхташи билан ғусл қилиб покланиб намозини давом эттиради, рўзасини тутади. Ҳайзли кунларининг намозларини қайта ўқимайди. Рўзанинг қазоларини тутади. Ҳайзли аёл Қуръон тиловат қилмайди, Мусҳафни ушламайди ва Каъбани тавоф қилмайди.
@mehrob_uz
Аллоҳдан офият сўранг
➖️➖️➖️➖️➖️➖️➖️➖️
🎙 Др. Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
🕌"Минор" жоме масжиди имом-хатиби
@mehrob_uz
ЯХШИ АМАЛ ҚИЛИШ ФИКРИ АЛЛОҲНИНГ “МЕҲМОНИ”ДИР
Ҳакимул уммат, Мавлоно Ашраф Али Таҳонавий қуддиса сирруҳ шундай дейдилар: “Қалбга, бирон яхши амални қилиб олайин, деган уй келиши сўфийлар истилоҳида “ворид” дейилади. Яъни, мен шу савоб ишни қилайин, намоз ўқиб олайин, таҳажжудга турайин, садақа берайин, биродаримга ёрдам қилайин, дўстимнинг ғамини кетказайин, деган каби ўйлар келишини “ворид” дейдилар.
“Ворид” Аллоҳ таоло тарафидан келган меҳмондир. Агар сен бу меҳмонни бироз бўлса ҳам иззат қилсанг, меҳмоннавозлик кўрсатсанг, у ҳолда у яна келади. Қайси яхши амални қилиш фикри қалбингга келса, ўша заҳоти уни бажариш меҳмоннавозликдир. Агар сен бир мартта меҳмоннавозлик қилмасанг, у меҳмон жуда ҳурматга сазовор бўлгани сабабли ҳузуринга бошқа келмай қўяди. Унинг қайтиб келмай қолишидан паноҳ сўрагин. У меҳмон қайтиб келмай қолиши, дегани, энди қалбга яхши амал қилиш фикри келмайди деганидир.
Аллоҳ таоло сақласин. Қалбга муҳр босилса, занг қопласа, ана ўшанда яхши амал қилиш фикри келмай қолади.
“Насиҳатлар гулдастаси”дан.
@mehrob_uz
Сирка баракадир
Нафақат Арабистон яриморолининг, айни пайтда бутун Ислом оламининг пойтахти, таъбир жоиз бўлса, бутун дунё қарздор бўлган Маккаи мукаррама фатҳ қилинганида, қаршисида ҳеч ким тура олмайдиган Ер юзининг биринчи рақамли инсони, буюк фотиҳ ўша куни ейиш учун бир неча томчи сирка ва нон бўлакларидан бошқа нарса топа олмаган эдилар. Бу егуликларни ҳам Умму Ҳониъ бинти Абу Толиб у зотнинг очликдан қийналиб юрганларини кўрганида бериб, бошқа нарса йўқлиги учун узр сўраганди. Шунда Расулуллоҳ алайҳиссалом унга: “Сирка қандай ҳам яхши нонхуруш, эй Умму Ҳониъ! Сиркаси бор уй қашшоқлик кўрмайди”, – деганлар.
@mehrob_uz
Эртанги кун учун ҳеч нарса олиб қўймас эдилар
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айниб қоладиган бирор егуликни эртанги кун учун олиб қўймас эдилар. Қушларнинг гўштидан у зотга ҳадя қилинди. Набий алайҳиссалом бир қушни ходимларига таом сифатида бердилар. Аниқроғи, у зот бир қушни едилар ва бир қуш қолди. Эртаси куни Анас розияллоҳу анҳу қолган қушни олиб келди. Бу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни безовта қилди ва унга: “Сени эртанги кун учун бирон нарса олиб қўйишдан қайтармаганмидим?!” – дедилар.
@mehrob_uz
166. Убай иби Каъбдан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан тақво устида асос солинган масжид ҳақида сўралди. У зот: "У менинг масжидимдир", дедилар".
Муснади Кеший китобидан.
@mehrob_uz
Ким беморни йўқласа...
Алий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Мусулмон (бемор) мусулмонни эрталаб зиёрат қилса, кечгача етмиш минг фаришта унга салавот айтиб туради. Кечқурун зиёрат қилса, эрталабгача етмиш минг фаришта салавот айтиб туради, унинг учун жаннатда бир хурмо дарахти бўлади» (Имом Термизий ривояти).
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким беморни зиёрат қилса, раҳматда сузиб юради. Беморнинг олдида ўтирса, раҳматга чўмади», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, бу – беморни йўқлаган соғлом одам учун бўлса, беморга нима берилади?» дедим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Беморнинг гуноҳлари ўчирилади», дедилар (Имом Аҳмад ривояти).
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким беморни кўришга борса, унинг олдига ўтиргунича раҳматда сузади, ўтиргач эса раҳматга кўмилади», дедилар (Имом Молик ривояти).
@mehrob_uz
ҚАЛБНИ АЛЛОҲ ТАОЛО ЎЗИ УЧУН ЯРАТГАН
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам таълим бераётган барча дуоларнинг туб мақсади шуки, қай ҳолатда, қандай ишда машғул бўлсангиз ҳам, қалбингиз фақат Аллоҳ томонга қарасин. Бу қалбни Аллоҳ таоло Ўзи учун яратган.
Бошқа аъзолар – кўз, қулоқ, тиллар... дунёвий ишлар учун, улар орқали дунёвий мақсадларга эришилади. Лекин қалбни Аллоҳ таоло холис Ўзи учун яратган. Токи, унда Аллоҳнинг тажаллийси (нури) бўлсин, Аллоҳнинг муҳаббати ила яшнасин, Аллоҳнинг зикри ила обод бўлсин.
Шу ҳақда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай марҳамат қилганлар: “Энг афзал амал банданинг тили Аллоҳнинг зикри ила нам бўлишидир”. Тилни Аллоҳ таоло қалбга тушадиган зина қилган. Тил билан зикр қилаверсанг, иншааллоҳ, у зикр қалбга нақшланиб бораверади. Аллоҳ таолонинг ёди ва муҳаббати шу даражада жо бўлсинки, қалб Аллоҳ таолонинг тажаллийгоҳи (нури тушадиган жой) бўлсин. Тариқат, тасаввуф ва сулукнинг асл мақсади ҳам шудир.
“Насиҳатлар гулдастаси”дан.
@mehrob_uz
🗣️ ЯХШИЛИКНИНГ МУКОФОТИНИ ДУНЁНИНГ ЎЗИДАЁҚ КЎРАСИЗ
🎙Шайх Саййид Раҳматуллоҳ ТЕРМИЗИЙ
Эҳсон қилиш учун:
💳
HUMO:9860090105667720
BOBOSHER JUMAYEV
UZCARD:6262720197332284
BOBOSHER JUMAYEV
VISA:4685970178005318
BOBOSHER JUMAYEV
Payme: MEHROB HIMMATI
Click: MEHROB HIMMATI
Paynet: MEHROB HIMMATI
"SAXOVAT" XAYRIYA JAMOAT FONDI
Asia Alliance bank:
Ҳ/р: 20212000505392419001
(МФО 01095)
ИНН 207339666
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар: «Кеч киргач, болаларингизни (уйда) ушлаб туринг. Чунки бу пайтда шайтон (жин)лар изғийди. Бир соат ўтгач, болаларингизни эркин қўйинг. Аллоҳнинг номини зикр этиб эшикларингизни ёпинг. Зеро, шайтон беркитилган эшикни очмайди. Аллоҳнинг номини зикр этиб мешларингиз (оғзи)ни боғлангиз. Аллоҳнинг номини зикр этиб идишларингиз устига бирон нарса бўлса-да, ташлаб қўйинг. Чироқларингизни ўчириб (ётинг)».
Муттафақун алайҳ.
@mehrob_uz
Бошингизга бало келса сабр қилинг
➖️➖️➖️➖️➖️➖️➖️➖️
🎙 Др. Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
🕌"Минор" жоме масжиди имом-хатиби
@mehrob_uz
Намозга чиқиш учун кийимлари ҳам йўқ эди
Пайғамбаримизнинг олдиларига бир йигит келиб: «Онам сиздан шу, шу нарсаларни сўраяпти”, – деди. Расулуллоҳ унга: “Бугун бизда ҳеч нарса йўқ эди”, – деб жавоб бердилар. Ҳалиги йигит: “Онам сизга менга ўз кийимингизни кийдиришингизни ҳам айтяпти”, – деди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам кийимларини ечдилар ва унга бердилар. Ҳеч нарсалари қолмай уйда ўтирдилар. Намоз вақти киргач, эгниларида кийимлари бўлмагани боис масжидга чиқолмадилар. У зот кўримаганлари учун мусулмонлар ҳайрон бўлишиб, ҳолларидан хабар олишди. Вазиятни билиб лол қолдилар. Умар розияллоҳу анҳу у зотга: “Аллоҳ таоло сизга шуни амр қилдими?!” – деди. Шунда Аллоҳ таолонинг ояти нозил бўлди: “(Бахиллик қилиб) қўлингизни бўйнингизга боғлаб ҳам олманг. (Исрофгарчилик қилиш билан) уни бутунлай ёйиб ҳам юборманг! Акс ҳолда, маломат ва маҳрумликда ўтириб қолурсиз”» (Исро сураси, 29-оят).
@mehrob_uz
Кунингизни иккига бўлиб, бир қисмини охиратга тайёргарлик ишлари, қолганини ҳалол ризқ-насиба топиш билан ўтказинг. Учинчи бўлимнинг эса сизга фойдаси йўқ, зарари бор. Молингизни ҳам иккига бўлинг. Бир қисмини ахли оилангизга сарфлаб, қолганини охиратингиз учун озиқа қилинг. Учинчи қисмининг эса сизга фойдаси эмас, зарари борлиги учун унга эҳтиёжингиз йўқдир..
Абу Зар Ғифорий.
@mehrob_uz
Бировдан раҳмат кутмагин
Оллоҳ таоло мени зикр қилсин деб бандаларини яратди, шукр қилсин деб, уларга ризқ берди. Аммо кўплар Оллоҳдан бошқага қул бўлдилар, бошқаларга шукр қилдилар, нонкўрлик, жафокашлик табиати ундай тубан нафсларга ғолиб келди. Бас улар сенинг эҳсонингни кўра олмасалар, яхшиликларингдан тонсалар, балки сен уларга яхшилик қилганинг эвазига улар сенга душманлик қилсалар, яширин адоват ўқини отсалар ларзага тушма: «Улар (мунофиқлар) фақат Оллоҳ ва Унинг Пайғамбари уларни Ўз фазлу карами билан бой-бадавлат қилиб қўйгани учунгина (шукроналар айтиш ўрнига Оллоҳ ва Унинг Пайғамбарини) ёмон кўрдилар, холос». (Тавба сураси, 74-оят) Одамзот тарихига назар ташласанг, ибратли воқеаларни кўрасан: Ота фарзандини тарбиялади, едириб-ичирди, одоб, таълим берди, боласининг ороми учун, тунни бедор ўтказди, боласининг тўқлиги учун очликка рози бўлди, унинг роҳати учун машаққат чекди.. фарзанд улғайиб, мўйлаби сабза уриб, билаклари кучга тўлгач, ўз отасига қопоғон ит: каби ташланиб, унга илтифот кўрсатмай, беписанд бўлиб, падари бузрукворига оқ бўлди. Тубан табиатли, иродаси парчаланган кимсаларга қилган яхшиликлари ёниб кетган кишилар хотиржам бўлсинлар ва хазиналари туганмас Зот даргоҳида оладиган ажру савобларини хуш-хурсанд ҳолда кутсинлар. Ушбу ўтли нидо ҳаргиз сени яхшиликни тарк қилишга, бошқаларга эҳсон қилмасликка чорламас, балки ўша қилган яхшилик, эҳсонингга одамлар томонидан тониш, ношукрлик келиши мумкин экани хусусида огоҳлантирар. Бас сен уларнинг бундай нонкўрликларидан ғамга тушма!Яхшиликни Оллоҳнинг юзи учун қилгин, чунки сен ҳар ҳолатда зафар топурсан, бас сенга пасткашларнинг беписандликлари, нонкўрларнинг таъналари зарар қилмас, Оллоҳга ҳамд айтгин, чунки сен эҳсонкорсан, зеро, баланд қўл паст қўлдан яхшироқдир: «(Улар айтурлар): "Биз сизларни Ёлғиз Оллоҳнинг Юзидан таомлантирурмиз. Сизлардан (бу ишимиз учун) бирон мукофот ва миннатдорчилик истамасмиз — кутмасмиз». Кўп онгли-ақлли кишилар ҳам оломоннинг нонкўрлик табиатидан ғофилдирлар. Гўё улар ушбу табақа хусусида келган Буюк Ваҳийни эшитишмагандек: «қачон инсон зотига бирон зиён-мусибат етса, ётган ҳолида ҳам, ўтириб ҳам, туриб ҳам Бизга дуо-илтижо қилур. Энди қачонки Биз ундан зиён-мусибатини кеткизсак, гўё (ҳеч қачон) ўзига етган бало-мусибатдан Бизга дуо-илтижо қилмагандек (þз ўгириб) кетур». (Юнус сураси, 12-оят) Бир аҳмоққа қалам совға қилсанг, у ўша қалам билан сен ҳақингда ҳажв ёзса, ёки муҳтож бўлганида суянсин, мол-ҳолга қарашда ишлатсин деб асо ҳадя қилсанг, у ўша асо билан бошингни ёрса ҳайрон бўлмагин, чунки нонкўрлик кафанига ўралиб олган кимсалар Яратган Буюк Парвардигорнинг сон-саноқсиз неъматларигаки ношукрлик қилганларидан кейин сен билан мен – гуноҳкор бандаларга нима қилишлари мумкин?!
«Маҳзун бўлма» китобидан.
@mehrob_uz
ТОШ БОСАДИГАН ТАСБЕҲ
Жувайрийя онамиз тасбеҳ айтишни яхши кўрарди. Бир куни Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам уни нонушта пайти тасбеҳ айтаётган ҳолида кoрдилар. Куннинг ярмида келиб қарасалар, у ҳали ҳам зикр билан машғул бўлиб ўтирган экан. Шунда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: «“Ҳали ҳам ўтирибсанми?” – деганларида, Жувайрийя розияллоҳу анҳо: “Ҳа”, – деб жавоб берди. Набиййи муҳтарам алайҳиссалом унга таълим бериб бундай дедилар: “Сенга ўзинг айтган барча тасбеҳларинг билан ўлчанса ҳам оғир келадиган калималарни ўргатайми? Уч марта “Махлуқотлар ададича Субҳаналлоҳ”, уч марта “Аршнинг вазнича Субҳаналлоҳ”, уч марта “Аллоҳни рози қиладиган Субҳаналлоҳ”, уч марта “Аллоҳнинг калималари сиёҳича Субҳаналлоҳ”, – деб айтгин».
Имом Муслим ривояти.
@mehrob_uz
Ҳадис ва ҳикматларга суянган ҳолда Қиёмат аломатларидан 50 тасини тасбеҳ тимсол териб, туздик
1. Охир замон пайғамбари - жанобимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам дунёга келдилар.
2. Аллоҳ таборака ва таоло олимларни олиб қўйиб, ўз илмини кўтаради.
3. Имонсизлар кўпайиб, Қуръондан бир расм, Исломдан бир исм, мусулмондан бир жисм қолади.
4. Миноралар кўпаяди, масжидлар черков каби безатилади.
5. Камбағаллар намоз ўқимай қўяди.
6. Бойлар тижорат учун, ҳофизлар (қорилар) риё учун, айримлар кўз-кўз учун ҳажга боради.
7. Ота-онага жафо қилинади ва узоқлашилади.
8. Силаи рахийм (қариндошлик алоқалари) йўқолади.
9. Инсонлар меҳрини фарзанди ўрнига турли жонзотга бериб, уларни боқишни одат қилади.
10. Уч нарса: ҳалол пул, амалдаги суннат ва олижаноб дўст танқислашади.
11. Фитна (глобал тармоқлар орқали) ҳар бир хонадонга кириб келади.
12. Закотлар берилмайди.
13. Тентаклар бойийди.
14. Тижоратчилар кўпаяди.
15. Садақа оладиган одам қолмайди.
16. Порага совға дейилади.
17. Судхўрлик ҳар бир хонадонга кириб келади.
18. Барака йўқолади.
19. Фақат танишларга салом берилади.
20. Чўри ўз хожасини туғади.
21. Чоллар қариликни тан олмайди.
22. Ёшлар катталарга ақл ўргатиб бошлайди.
23. Қўшнилар алоқаси ёмонлашади.
24. Вақт етишмайди, қисқаради.
25. Зулм, бузғунчилик кўпаяди.
26. Чап қўл билан ёзувчилар кўпаяди.
27. Қишлоқлардан оқиб келган ялангоёқ чўпонлар бино қуришда бир-бирларидан ўзишга уринишади.
28. Қавмга, маҳаллага бенамоз, ароқхўр бош бўлади.
29. Катталар марҳаматсиз, кичиклар ҳурматсиз бўлади.
30. Ўзига яхшилик қилган инсонга ҳам ёмонлик қиладиган бахил-ҳасадгўйлар кўпаяди.
31. Омонатга, ваъдага вафо йўқолади.
32. Ёлғончи, туҳматчи ва ғийбатчилар кўпаяди.
33. Фолбинлар кўпаяди.
34. Аёлларнинг кўплиги ва эркакларнинг озлигидан 40 та аёл битта эркакнинг кетидан юради.
35. Хотинлар ҳукмрон ва исрофгар бўлади.
36. Эркаклар семириб, аёлларнинг ҳарир кўйлагини кийиб бошлайди.
37. Аёллар эркакларнинг кийимини кийиб бошлайди.
38. Қадду қоматини васф қилувчи «Кийими бор, яланғочлар» кўпаяди.
39. Аёллар сочларини туя ўркачлари каби қабартириб кўчаларда кезишади.
40. Аёл қўшиқчилар ва бемаъни ашулалар кўпаяди.
41. Ичкилик, ошкора зино ва фаҳш ишлар авж олади.
42. Бедаво касалликлар кўпаяди.
43. Зилзила, сув тошқинлари каби офатлар кўпаяди.
44. Ёмғирлар озаяди, ҳаволар айнийди, наботот издан чиқади.
45. Аввал ўтганлар сўкилади ва масхара қилинади.
46. Ўлим тўсатдан, кутилмаганда келади.
47. Қабрлар безатилади
48. Дажжол лақабли ёлғончи, фирибгар - яҳудий чиқади. Исо алайҳиссалом осмондан ерга тушади ва Дажжолни ҳалок қилади.
49. Ер остидан Ер махлуқи «Доббатул Арз» чиқади: «Қачон уларнинг (кофирларнинг) устига сўз (азоб) тушганда (яъни, қиёмат олдидан) Биз улар учун ердан бир махлуқни чиқарурмиз. У уларга одамлар оятларимизга ишонмайдиган бўлиб қолганлари ҳақида гапирур».
50. Қуёш Ғарбдан чиқади ва ниҳоят Қиёмат қоим бўлади.
«Ислом - кўрсатма, ҳидоят, раҳмат» китобидан.
@mehrob_uz
Аллоҳдан офият сўранг
➖️➖️➖️➖️➖️➖️➖️➖️
🎙 Др. Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
🕌"Минор" жоме масжиди имом-хатиби
@mehrob_uz
104. Албатта, Аллоҳнинг оятларига иймон келтирмайдиганларни Аллоҳ ҳидоятга солмайди ва уларга аламли азоб бордир.
Ҳа, Аллоҳнинг оятларига иймон келтирмайдиган кофирлар ҳидоятдан маҳрумдирлар. Улар доимо адашувда қоқилиб-суқилиб юрадилар. Аллоҳ уларни ҳидоятга солмайди. Бу дунёдан гумроҳ бўлиб ўтадилар. У дунёда эса:
«уларга аламли азоб бордир».
@mehrob_uz
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
💐 ХАЙРЛИ ТОНГ! 💐
#дуо Роббим! Холис Ўзингга тоат қила олмасам ҳам, раҳматингдан умидворман!
@mehrob_uz
Ustozning Imom Termiziy ilmiy merosining islom sivilizatsiyasida tutgan oʻrni” mavzusida xalqaro ilmiy-amaliy anjumandagi ma’ruzalaridan parcha…
@mehrob_uz
Кийимдаги нажосатни кетказишга имкон бўлмаса намоз қазо қилинадими?
❓Савол: Агар кийимдаги нажосат рухсат этилган миқдордан ошиб кетсаю, кийимни алмаштириш имкони бўлмаса (ишда, меҳмонда бўлиб қолса), намозини қазо қилиб, уйига борганда кийимини ўзгартириб адо этадими ёки қазо қилмасдан шу кийимида намоз ўқийдими?
📩 Жавоб: Аслида сиз айтган ҳолатлар имконсиз ҳолатлар ҳисобланмайди. Киши қаерда бўлса ҳам, намоздан аввал кийимидаги нажосатни кетказиши шарт бўлади. Лекин нажасни кетказиш учун сув топа олмаслик ҳеч қачон намозни кечиктиришга (қазо қилишга) сабаб бўлмайди. "Шарҳул виқоя" китобида мазкур масала юзасидан бундай дейилади: "Нажосатни кетказувчи сув ёки бошқа суюқликларни тополмаган киши ана шу кийими билан намоз ўқийверади. Кейин намозини қайта ўқимайди. Кийимининг тўртдан бир қисми пок бўлатуриб, кийимсиз намоз ўқиса жоиз бўлмайди. Агар кийимининг тўртдан бир қисмидан ҳам озроғи пок бўлса, кийимсиз ўқигандан кўра шу кийимда ўқигани афзалроқдир".
Давомини ўқинг
@mehrob_uz