БАЛОЛАР ИНСОННИНГ ТИЛИГА БОҒЛАНГАН
➖️➖️➖️➖️➖️➖️➖️➖️
🎙 Др. Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
🕌"Минор" жоме масжиди имом-хатиби
@mehrob_uz
Онадан ҳам меҳрибонроқ
Аллоҳ таоло айтади: “Мени зикр қиладиганлар муҳаббатим аҳлидир. Менга шукр қилувчиларга неъматларимни зиёда қиламан. Менга маъсият қилганларни раҳматимдан ноумид қолдирмайман. Агар тавба қилсалар, уларни яхши кўраман. Агар тавба қилмасалар, Мен уларнинг табибиман, уларни гуноҳлари ва айбларидан тозалаш учун мусибатлар билан синайман. Яхшилик Менинг ҳузуримда ўн баравар ёки ундан кўпроқдир, ёмонлик эса ўз миқдорича ва уни (истасам) кечираман. Мен бандаларимга боласига меҳрибон онадан ортиқ меҳрибондирман” (Имом Байҳақий ва Ҳоким ривояти)
@mehrob_uz
ПУЛ АСЛИДА РОҲАТ ЭМАС
Пул, бойлик аслида роҳатга сабаб нарса эмас. Пулнинг ўзи инсонга ором бера олмайди. Пул бўлсаю, лекин унда барака бўлмаса, роҳатга эмас, аксинча, азобга сабаб бўлади. Шунинг учун Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам таҳорат асносида: “Эй Аллоҳим! Гуноҳимни кечир, ҳовлимни кенг қил ва ризқимга барака бер”, деб дуо қилганлар. (Имом Аҳмад ва Имом Насоий ривояти)
Эътибор қилинг, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ризқнинг кўп бўлишини сўрамадилар. Балки, “эй Аллоҳим! Менинг ризқимга барака ато қил”, дедилар.
“Насиҳатлар гулдастаси”дан.
@mehrob_uz
Энг яхши уммат
Амр ибн Шуъайбдан, у отасидан, у бобосидан ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Сизнингча, кимнинг имони яхши?” деб сўрадилар.
– (Саҳобалар:) “Фаришталарники”, – дейишди.
– “Улар осмонда, сизлар кўрмаган нарсаларни кўришади, шундай бўлгач нега имон келтирмасинлар?” – дедилар.
– “Набийларники”, – дейишди.
– “Уларга ваҳий тушиб туриб ҳам имонга келмасалар, қандай бўлади? ” – дедилар.
– “Бизники”, – дейишди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Мен ораларингизда туриб ҳам имон келтирмасаларингиз, қандай бўлади?” дедилар-да, ўзлари жавоб қилдилар: “Мен учун халойиқнинг ичида имони яхшиси сизлардан кейин келадиган ва саҳифаларда китобни (Қуръонни) кўриб, ундагиларга имон келтирадиган қавмлардир”, дедилар»
(Имом Ҳоким ривояти)
@mehrob_uz
Жаннат аҳли дўзах аҳлидан: «Нима сабабдан дўзахга кирдингиз?» деб сўраса, улар аввало «Намоз ўқимас эдик», дейишади. Намознинг шаъни нақадар улуғ эканини билайлик!
@mehrob_uz
165. Убай ибн Каъбдан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: “Сенга Тавротда ҳам, Забурда ҳам, Инжилда ҳам йўқ ва Қуръонда ҳам унга ўхшаши бўлмаган сурани ўргатайми?" дедилар. Мен: "Ҳа, (ўргатинг) эй Аллоҳнинг Расули", дедим. У зот: "Эҳтимол, мана шу эшикдан чиқмасингдан сенга у ҳақда айтиб берарман", дедилар. У зот билан бирга турдим. Қўлимни қўлларида (тутган) ҳолда гапирар эдилар. Мен эса ўша суранинг хабарини бермасларидан олдин чиқиб кетишни хоҳламай, секин ҳаракат қилдим. Қачонки эшик олдига яқинлашгач: "Эй Аллоҳнинг Расули, менга ваъда қилинган сурани ўргатмайсизми?" дедим. Укиши: "Намозга турсанг, қандай қироат қиласан?" дедилар. Мен "Фотиҳатул китоб"ни ўқиб бердим. У киши: “Ўша, худди ўша! Такрорланиб келувчи етти оятли сура, у хақда Аллоҳ азза ва жалла: "Дарҳақиқат, Биз Сизга етти такрорланувчи (етти оятли "Фотиҳа" сураси)ни ва улуғ Қуръонни ато этдик", (Ҳижр сураси, 87-оят) деган. Ўша сура менга берилди", дедилар".
Муснади Кеший китобидан.
@mehrob_uz
МЎМИНЛАРНИНГ ОНАЛАРИ ШУНДАЙ БЎЛИШГАН
Зайнаб бинти Жаҳш онамиз тўқувчи эди. Тўқиб нарсаларини сотиб садақа қиларди. Ойша онамиз ҳам қўлига мол тушди дегунча садақа қилишдан тўхтамасди. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу бир куни Ойша онамизга бир неча минг дирҳам бўлган нафақасини юборди. Кеч тушгач, Ойша онамизда бу дирҳамлардан бир чақа ҳам қолмаганди. Ўша куни шом намозига азон айтилганда Ойша онамиз жорияларига: “Ифторимни келтир”, – деди. Чунки ўша куни рўза тутганди. Жория ҳайрат ила боқиб: “Аллоҳга қасамки, уйимизда егуликдан ҳеч вақо йўқ. Ифторлик учун бир дирҳам олиб қўйгандирсиз”, – деди. Ойша онамиз лол бўлиб: “Эслатганингда шундай қилардим”, – деб жавоб берди.
@mehrob_uz
БИР КУН ОЧ, БИР КУН ТЎҚ
Аллоҳ таоло ўз пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга катта бойлик ва эҳтиёж миқдори билан кифояланиш орасида ихтиёр берди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тўқлик билан бирга очликни ҳам танладилар ва: “Аллоҳим, Муҳаммад оиласининг ризқини етарли қилгин”, – дедилар. Раббиларига хитоб қилиб бундай деганлар: “Бир кун оч қолиб, Сенга дуо қилай, бир кун тўқ бўлиб, Сенга шукр қилай”.
@mehrob_uz
#ЭСЛАТИНГ
📣 Эртага душанба!
4 ноябрь, 2024
2 жумадул аввал, 1446
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам душанба ва пайшанба куни рўзасини тутишга ҳаракат қилар эдилар” (Термизий ривояти.)
Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Аллоҳ учун бир кун рўза тутса, Аллоҳ унинг юзини дўзахдан етмиш йил узоқ қилади», дедилар» (Имом Аҳмад, Имом Бухорий, Имом Муслим ва Имом Насоий ривоят қилган).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Одам боласининг ҳамма амали бир неча баробар оширилади: битта яхшилик ўн баробаридан етти юз баробаригача оширилади. Аллоҳ таоло: «Рўза ундай эмас. Рўза Мен учундир. Ўзим унинг мукофотини бераман. Зеро, Одам боласи шаҳвати ва таомини Мен учун тарк қилади», деб марҳамат қилган.
⏰ Саҳарлик ва ифторлик вақти:
04.11.2024 (Тошкент вақти билан)
Саҳарлик тугаши: 05:35
Ифторлик бошланиши: 17:19
Ният: Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз).
“МЕН УЧУН ЎРГАНИБ КЕЛ!”
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага ўрнашгач, Бани Нажжор уруғи Зайд ибн Собитни у зотнинг ҳузурларига олиб келди. Ўшанда Зайд розияллоҳу анҳунинг ёши ўн бирда эди. Улар:
– Эй Аллоҳнинг расули! Бу бола сизни хурсанд қиладиган даражада Қуръон ёдлаган, – дейишди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: “Ўқи”, дедилар. Зайд Қоф сурасини ўқиб берди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг зеҳнидан ҳайратландилар. Унда закийлик, нурли ақл борлигини илғадилар ва дедилар:
– Эй Зайд! Мен учун яҳудийлар ёзувини ўрганиб кел. Мен мактубимни яҳудийларга ёздиришга ишонмайман.
Ўн беш кун ичида Зайд ибронийчани ўрганиб олди. У энди Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам яҳудийларга мактуб юбормоқчи бўлсалар, ёзиб, у зотга яҳудийлар мактуб ёзса, уларнинг мактубини ўқиб берар эди.
Бу сайёрада биз ёлғиз эмасмиз. Бунда бошқа халқлар, миллатлар ва маданиятлар бор. Бошқа тиллар бор. Ўша маданиятни, ўша миллатлар ва уларнинг тилларини ўрганиш албатта лозимдир. Аммо бу ишни маърифат учун қилиш бошқа, фахр учун қилиш бошқа.
Бугун инглиз тили илм тилидир. Талабаларимиз бугун шу тил орқали илмий ихтисосларига эга бўлишмоқда.
Бу мутахассисликларни ўрганиш албатта вожиб. Чунки вожибга олиб борадиган нарса ҳам вожиб.
Араб араб билан гаплашганида фарангча ёки инглизча сўзларни фахрланиб қўшиб гапириши илмдан кўра кўпроқ нотурғунлик ва маданий жиҳатдан таназзулга юз буришдир. Барчанинг ўзига яраша қобилияти бор. Қобилиятсиз инсон йўқ. Бу баҳслашилмайдиган мавзу. Баъзи ўқувчиларда тил ўрганиш қобилияти юқори бўлади, аммо математикани яхши тушунмайди. Баъзи ўқувчилар эса физика ва кимёдаги тенгламаларни осонлик билан ечади, аммо тўрт қатор нарсани ёд олиши қийин. Баъзиларга эса ўн бет нарсани ёдлаш геометрик масалаларни ечишдан осонроқдир.
Оилада ҳам, мактабда ҳам боланинг қобилиятини аниқлаб олиш лозим. Сўнг ўша томонга қараб йўналтириш керак. Набий алайҳиссалом Зайд ибн Собитнинг тил ўрганишдаги қобилиятини кўра олдилар. Унга йўналиш бердилар. Натижада, жуда қисқа муддатда иброний тили ва ёзувини ўрганиб олди. Бу мислсиз натижа эди. Ҳали вақтнинг қисқалиги маъносида ҳеч ким бу натижани янгилагани йўқ.
Ибн Касир роҳимаҳуллоҳ ўзининг “Ал-бидоя ван-ниҳоя” асарида ёзади: “Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳу ниҳоятда закий бола эди. Яҳудийларнинг тилини ўн беш кунда ўрганди. Форс тилини Кисронинг элчисидан ўн саккиз кунда ўрганди. Ҳабаш тилини, румийлар ва қибтийлар тилини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ходимларидан ўрганиб олди”.
Тушунаман, шифокор одам фарзандининг ҳам шифокор бўлишини истайди. Аммо улар фарзандларини ўз рағбатларига бўйсундириши, уларнинг истагини ҳисобга олмаслиги зулмдир. Агар уни ўзи майл қилган соҳага йўналтирилганида мингта шифокордан ҳам ўзиб кетадиган даҳо бўлиши эҳтимоли бор эди.
Тасаввур қилинг, агар имом Бухорий роҳимаҳуллоҳ табибликка мажбурланганида уммат қанақа муҳаддисдан маҳрум бўлар эди?!
Ибн Сино муҳаддисликка мажбур қилинса, уммат қанақа табибдан маҳрум бўлар эди?!
Шоир Мутанаббийни тикувчиликка мажбур қилишганида уммат қанақа шоирдан маҳрум бўлар эди?! Ва ҳоказо...
Болаларга қобилияти бор нарсани ўргатинг!
“Набавий тарбия” китобидан.
@mehrob_uz
751. Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Tўрт хил динор бор: мискинга берган диноринг, қул озод қилишга берган диноринг, Аллоҳнинг йўлида берган диноринг, аҳли-аёлингга берган диноринг. Уларнинг энг афзали аҳли аёлингга сарфлаганингдир», дедилар.
Шарҳ; Демак, оила бошлиғи бўлган эр киши ўзи топган мол-дунёни аввало аҳли аёлига сарфлаши керак. Бунинг савоби энг кўп бўлар экан.
Бизда эса аҳли аёлига шундоқ ҳам сарфланади, бу вожиб, ўз йўлида бўлаверади, бироқ савоб олиш учун бошқа бировга маблағ сарфлаш керак, деган нотўғри тушунча бор.
Аҳли аёлга қилинган сарф-харажат, нафақа вожиб бўлиши билан бирга, унинг учун савоб ҳам берилади. Савоб берилганда ҳам, бошқа нафақа ва эҳсонларга берилган савобдан кўра кўпроқ ва афзалроқ савоб берилади.
♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@mehrob_uz
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
☘️💐 ХАЙРЛИ ТОНГ! 💐☘️
🤲 Аллоҳим, мен Сендан фойдасиз илмдан, хушуъсиз қалбдан, тўймас нафсдан, мустажоб бўлмайдиган дуодан паноҳ сўрайман. Омин!
Каналга аъзо бўлинг:👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Биродарингга бўйинсун, гарчи у сенга бўйинсунмаган бўлса ҳам. Дўстлик ришталарини боғла, гарчи у сенга жафо қилган бўлса ҳам.
Изоҳ. Биродарлик – оға-иниликдир. Ака-укалардан бири шафқатсиз бўлса, бошқаси раҳмдил бўлсин. Бирининг қаҳри қаттиқ бўлса, бошқаси кечиримли бўлсин. Осмондан нурлар ёғилиб, ернинг бир текисда айланиб туриши, боғчаларимизда чечаклар юз очиб, кеча-ю кундузимиздан хуш бўйлар таралиши айни мувозанатнинг сақланиб тургани учундир, балки. Акс ҳолда, ҳикматларда айтилганидек: «Дунё бошидан охиригача йиртилиб, биттагина ипига осилаб қолган кийимга ўхшайди. Охирги ипнинг ҳам узилишига оз қолди». Бу ип қачон узилади, қачонки биродарлар бир-бирига шафқатсиз бўлса, биридан ўтганини бошқаси кечира олмайдиган ҳолга келса, ҳамма бир-бирига душманга айланса, ана ўша пайтда Қиёматни кутаверинг...
“Унвонул баён”дан.
@mehrob_uz
БАЛОЛАР ИНСОННИНГ ТИЛИГА БОҒЛАНГАН
➖️➖️➖️➖️➖️➖️➖️➖️
🎙 Др. Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
🕌"Минор" жоме масжиди имом-хатиби
@mehrob_uz
103. Батаҳқиқ, биламизки, албатта» улар: «Унга фақат башар таълим бермоқда, холос», дерлар. Улар гумон қилаётганнинг тили ажамийдир. Бу эса очиқ-ойдин араб тилидадир.
Мушрикларнинг Қуръони Карим ҳақида тўқиган уйдирмаларидан яна бири шуки, улар: «Муҳаммадга Қуръонни одам ўргатяпти, у эса, менга Қуръонни Аллоҳнинг фариштаси келтирди», деб ёлғон гапиряпти», дерлар.
Муҳаммад ибн Исҳоқнинг Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳақларидаги сийрат китобида ривоят қилинишича, Расулуллоҳ алайҳиссалом Марва тепалигидаги Субайда деган жойда Жабр исмли бир насроний ғулом билан ўтирар эдилар. У Бани Ҳазрамийлардан бирининг қули эди. Шундан сўнг Аллоҳ:
«Батаҳқиқ, биламизки, албатта улар: «Унга фақат башар таълим бермоқда, холос», дерлар. Улар гумон қилаётганнинг тили ажамийдир. Бу эса очиқ-ойдин араб тилидадир», оятини нозил қилди.
Давомини ўқинг
@mehrob_uz
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Хайрли тонг!
🌱 АЛЛОҲ 🍃 🕊
☘️ БУГУНГИ 🍃 🕊
🌷 КУНИНГИЗНИ 🍃 🕊
🌼 БАРОКАТЛИ, 🍃 🕊
🍁 ФАЙЗЛИ 🍃 🕊
❄️ ҚИЛСИН!🍃🕊
@mehrob_uz
Шифокор ҳузурига безовталикдан шикоят қилган хаста келди. Бажариши зарур бир дунё юмуши борлигини, лекин улгуролмаётгани, ишлар эса кутиб турмаслигини куюниб айтди. Шифокор сўради:
- Бу ишларни бошқа биров қилолмайдими ёки биронтаси ёрдам берса-чи?
- Йўқ, уларни фақат ўзим уддалай оламан. Бошқасининг эплашига кўзим етмайди.
- Сизга бир рецепт бераман, деди шифокор. Унга тўлиқ амал қилсангиз, даво топасиз.
Бемор рецептни ўқиб, ҳайрон қолди. Унда ҳар куни икки соат сайр қилиш ва ҳафтада ярим кунни қабристонда ўтказиш тавсия этилган эди.
- Сайрни-ку тушундим, лекин қабристон нега керак? - сўради шифокордан.
- Қабристонга бориб, мозорларга боқинг. У ер ўзини ҳаммадан керакли билган одамлар билан тўла. Сиз ҳам қабрга киргач, фақат менгина қодирман, деб ўйлаган ишларингизни бошқалар давом эттиришига амин бўласиз...
«Қалбга таскин битиклар» китобидан.
@mehrob_uz
ҲАҚИҚИЙ САБР МУСИБАТНИНГ АВВАЛИДА ҚИЛИНГАНИДИР
➖️➖️➖️➖️➖️➖️➖️➖️
🎙 Др. Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
🕌"Минор" жоме масжиди имом-хатиби
@mehrob_uz
102. Сен уни руҳул қудус Роббингдан иймон келтирганларни собитқадам қилиш учун ва мусулмонларга ҳидоят ва хушхабар этиб ҳақ ила туширганини айт.
Эй Муҳаммад! Сен уларга Қуръонни Аллоҳ таоло ҳузуридан руҳул қудус унвонига эга бўлган фаришта Жаброил алайҳиссалом олиб тушганини айт. Мушриклар туҳмат қилаётганидек, Қуръонни сен уйдириб-тўқиб олганинг йўқ. Қуръон, улар ўйлаганидек, одамларни масхаралаш учун туширилган эмас. У мўминларни собитқадам қилиш учун туширилган. Қуръон таълимотларига амал этиб яшаган мўминларнинг икки дунёда ҳам қадами собит бўлади. У мусулмонларни ҳидоят йўлига бошлайди.
Қуръон мусулмонлар учун хушхабардир. У мусулмонларга исломий ҳаёт кечирганлари учун икки дунё саодатига муяссар бўлишлари ҳақида хушхабар беради. Қуръони Карим ҳақ ила тушгандир. Унинг бутун борлиғи ҳақдир. У бор жойда ҳақ бордир.
@mehrob_uz
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
☘️ Хайрли тонг! ☘️
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки бирор нарса кўриб ажабланса:
مَا شَاءَ اللهُ لاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِاللهِ
«Маа шаа Аллоҳу лаа қуввата иллаа биллаҳи», деса унга зарар етмайди», дедилар.
Маъноси: «Аллоҳ хоҳлагани бўлади. Аллоҳдан бошқа қувват йўқ».
Ибн Сунний ривояти.
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
ЭСЛАТМА ВА ПАНДУ НАСИҲАТ ҲАҚИДА
Аллоҳ таоло айтди:
ِنَّمَا يَتَذَكَّرُ أُولُو الْأَلْبَابِ
(Эй Муҳаммад!) (Бу оятлардан) албатта, ақл эгаларигина эслатма олурлар (Раъд сураси, 19-оят).
Аллоҳ таоло айтди:
إِنَّمَا يَتَذَكَّرُ أُولُو الْأَلْبَابِ
Дарҳақиқат, фақт ақл эгаларигина эслатма олурлар (Зумар сураси, 9-оят).
Аллоҳ таоло айтди:
سَيَذَّكَّرُ مَن يَخْشَىٰ
(Аллоҳдан) қўрқадиган киши эслатма олар (Аъло сураси, 10-оят).
Аллоҳ таоло айтди:
وَإِذَا ذُكِّرُوا لَا يَذْكُرُونَ
Уларга (Қуръон билан) насиҳат қилинса, насиҳатни олмаслар (Соффат сураси, 13-оят).
Панду насиҳат ва эслатма гуноҳлардан қайтишликни ҳосил қилади.
"Шажаратул маориф" китобидан.
@Mehrob_uz
Ustoz Shayx Sayyid Rahmatulloh Termiziyning "SHERZODXON QUDRATXO'JA BILAN..." loyihasida o'tkazilgan navbatdagi suhbatni o'tkazib yubormang 🔥
⏰ Bugun | 18:00da
📺 "RTV" da o'tkazib yubormang!
Telegram | Facebook| Instagram| YouTube
ФАРЗАНД ТАРБИЯСИГА ҚАТТИҚ ҚЎЛЛИК ҚИЛИШ ҲАҚИДА
〰️○〰️○〰️○〰️○〰️○〰️
Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.
@MEHROB_UZ
"Албатта,.. сўраласизлар"
Расули акрам алайҳиссалом уйларида очликдан қийналганларида, қоринларини “алдаш” учун бирор егулик қидириб чиқдилар. У зотни қийнаган сабаб Абу Бакр билан Умар розияллоҳу анҳумони ҳам қийнаб, уларни ҳам ташқарига чиқишга мажбур қилган эди. Сўнгра ўзларига буср (ғўра ҳолидаги) хурмо келтирган Ансорий кишининг уйига боришди. У меҳмонлар учун қўй сўйди. Таомни еб бўлишгандан кейин Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта, бу неъматлардан қиёмат куни сўраласизлар”, – дедилар.
@mehrob_uz
ҒУЛУВ – ДИНДА ҲАДДАН ОШИШНИНГ ЗАРАРЛАРИДАН
«Назратун-наъийм фии макорими ахлоқин-набиййил карийм» номли энциклопедияни ёзган уламолар гуруҳи динда ғулувга кетишнинг зарарларидан, жумладан, қуйидагиларни келтирганлар:
1. Ғулув Аллоҳдан узоқлаштирувчи нарсадир.
2. Ғулув дўзахни вожиб қилувчи нарсадир.
3. Ғулув амалдан кесилиш ва унда бардавом бўлмасликка сабабдир.
4. Ғулув ақли заифликнинг далилидир.
5. Ғулув шайтоннинг ҳукмига тобе бўлиш эшигидир.
6. Ғулув жоҳилликнинг далилидир.
7. Ғулув фаҳми озликнинг далилидир.
8. Ғулув васвасани келтириб чиқарувчи омилдир.
9. Ғулув юракни сиқувчи омилдир.
10. Ғулув давомли хафачиликдир.
«Васатия – ҳаёт йўли» китобидан.
@mehrob_uz
Қайси соатда қуёш тиккага келган бўлади?
❓Савол: Қуёш тиккага келган вақт қайси соатга тўғри келади?
📩 Жавоб: Қуёшнинг тиккага келишини бир вақтга белгилаб бўлмайди. Чунки фасллар ўзгариши билан қиём вақти ўзгариб туради. Бунинг устига турли минтақаларда ҳам қиёмнинг вақти турлича бўлади.
Абдуллоҳ ибн Амр розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан намозларнинг вақти ҳақида сўралди. У зот: "Бомдод намозининг вақти қуёшнинг аввалги шохи чиқмагунча, пешин намозининг вақти қуёш осмон қорнидан заволга кетгандан", дедилар. Заволни билиш учун текис жойдаги бирор нарсанинг соясига назар солиш керак. Агар соя тўхтаб турса, қиём вақти (қуёш тиккага келган вақти) бўлади. Агар соя узая бошласа, завол вақти бўлади ("Кифоя" китоби, 1-жилд).
Хуллас, асл соя узая бошлагунча намоз ўқилмай туради. Қиём вақти 7,8, 10 дақиқагача чўзилиб, бунда вилоятлар бир-биридан бироз фарқ қилади. Валлоҳу аълам.
@mehrob_uz
Ҳазратнинг зийракликлари
🎙 Др. Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
🕌"Минор" жоме масжиди имом-хатиби
@mehrob_uz