mehrob_uz | Неотсортированное

Telegram-канал mehrob_uz - Mehrob.uz

254509

Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг www.mehrob.uz саҳифасининг расмий канали. Instagram:instagram.com/mehrob.uz Fecebook:fb.com/Mehrob.uz2 Tiktok:tiktok.com/@mehrob_uz Youtube:youtube.com/MehrobUz ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1153

Подписаться на канал

Mehrob.uz

Ҳазратнинг зийракликлари

🎙 Др. Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий

🕌"Минор" жоме масжиди имом-хатиби
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

“Сизларга Хожангиз ҳузурида амалларингизнинг энг яхшиси бўладиган, даражаларингизни кўтарадиган, олтину кумушингизни инфоқ қилишдан кўра хайрли бўлган, душманингизга йўлиққанингизда ўзаро Аллоҳ йўлида урушишингиздан кўра яхшироқ бўлган амал ҳақида хабар бермайми?” – дедилар. Саҳобалар: “Хабар беринг”, – дейишди. У зот: “Аллоҳни зикр қилишингиздир”, – дедилар. (Имом Табароний ривояти).
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

#Расулуллоҳ_мўъжизалари
183-мўъжиза
Бармоқлар орасидан сув булоқ бўлиб чиқди ва ундан уч юз киши таҳорат олди

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва саҳобалар Мадинадаги қияликда эдилар. Масжид ҳам шу ерда эди. Расулуллоҳ бир қадаҳ сув олиб келтиртириб, устига кафтларини қўйдилар. Шунда у кишининг бармоқлари орасидан сув булоқ бўлиб чиқа бошлади ва барча саҳобалар таҳорат қилиб олишди».
Анас айтади: «Мен Абу Ҳамзадан: “Саҳобаларнинг сони қанча эди?” деб сўрадим. “Уч юз кишилар чамаси эди”, деб жавоб берди».

@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Сизга эркалик қилган кишининг эркалигини кўтаринг. Сизлардан узр сўраган кишининг узрини қабул қилинг.

Изоҳ. Эркалик яқинликнинг белгиси. Кенжа фарзанд тунғичларга нисбатан эркароқ, таъбир жойиз бўлса, «тандирдан кейинроқ узилганлик» эътибори билан ҳам ота-онага яқинроқ бўлади. Шунинг учун ҳам тўнғичингизга дашном берар экансиз, унга қаратилган қаттиқ нигоҳингиз кенжатойга етиб келгунча жилмайиш тусини олади. Эркалик яқинликдан туғилса, яқинлик муҳаббатдан ҳосил бўлади. Хоҳ сўзда, хоҳ феълда, гоҳ сиз хоҳлаган, гоҳо сиз хоҳламаган шаклда, баъзан тўғри, баъзан нотўғри қилиқлар билан сизга қилинаётган муносабат, аслида, муҳаббат изҳоридир. «Сизга эркалик қилган кишининг эркалигини кўтариш» нима дегани? «Муҳаббатга муҳаббат билан жавоб бериш» деганидир!
Сиздан узр сўраган кишининг узрини қабул қилмаслик эса айни такаббурликдир.

“Унвонул баён”дан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

🌙 ✨💐 Саййид-ул айём

ҳажжул Масокин бўлмиш
Жума айёми муборак бўлсин!

Каналга аъзо бўлиш: 👇
📲 https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
💐
Жума муборак! 💐

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
💐
Жума муборак! 💐

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
💐
Жума муборак! 💐

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
💐
Жума муборак! 💐

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Читать полностью…

Mehrob.uz

Пайғамбаримизга БИР МАРТА салавот айтишнинг фазилати ҳадисларда:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
🌸 “Жума куни менга салавот айтишни кўпайтиринглар, чунки у гувоҳликка ўтадиган кундир, малоикалар ҳам гувоҳлик берурлар. Агар бирор кимса менга салавот айтса, уни менга кўрсатилади, ҳаттоки ундан фориғ бўлгунига қадар”, дедилар.
Ибн Ҳузайма Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривояти.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
🌸 “Менга салавот (айтишни)ни кўпайтиринглар, чунки сизларни менга йўллаган салавотларингиз ўз гуноҳларингиз учун мағфират бўлур. Менга эса даража ва василани талаб қилинглар. Бас албатта менинг василам Раббимнинг ҳузурида сизлар учун шафоат бўлур”, дедилар. Ибн Асокир Ҳасан ибн Али розияллоҳу анҳумодан ривояти.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
🌸 “Бирор банда менга саловот айтар экан, фаришталар ҳам унга саловот айтишади. Гарчи у оз бўлсин, ҳоҳ кўп бўлсин”, дедилар.
Ҳоким , Ибн Ҳузайма ва Зиёларнинг Омир бин Робийъа розияллоҳу анҳудан ривояти.

@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

АЛЛОҲНИНГ ЗИКРИ

Аллоҳ таолонинг зикри шундай ҳаловатли ва шундай осонки, инсон озгина эътибор ила уни ҳар доим адо қила олади. Бу ибодатнинг фазилат ва фойдалари беҳисобдир. Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг бир неча ўринларида Ўзини зикр қилишга буюрган. Аҳзоб сурасининг 41-оятида:
يَأَيُّهَا الَّذِينَ ءَامَنُوا اذْكُرُوا اللَّهَ ذِكْرًا كَثِيرًا
“Эй иймон келтирганлар! Аллоҳни кўп зикр қилинглар”, дейди. Маълумки, Аллоҳ таолони зикр қилишдан У Зотга бирор фойда йўқ. Аллоҳ таоло бандаларнинг зикридан беҳожатдир. Лекин У Зотни зикр қилишнинг бандалар учун кўплаб фойдалари бор.
Масалан:
1. Кўп зикр қилиш ила банданинг Аллоҳ таолога қурбати зиёда бўлади.
2. Кўп зикр қилиш ила инсоннинг руҳи озуқа олади, ислоҳ бўлади ва қувватланади.
3. Инсонда ҳосил бўлган бу руҳий қувват ила инсон шайтонга қарши туриши ва гуноҳлардан тийилиши осон бўлади.
4. Аллоҳ таолонинг зикри ила номаи аъмолга яхшиликлар тинмай ёзилиб туради.
Бир саҳоба Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: “Аллоҳ таолонинг наздида энг афзал бўлган, қиёмат куни энг баланд даражага сабаб бўладиган ибодат қайси?” деб сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ таолони зикр қилиш”, дедилар. (“Жомеъул усул”)

Бир куни яна бир саҳоба Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга: “Эй Аллоҳнинг Расули! Яхшиликларнинг тури жуда кўп. Мен уларнинг барчасини қилишга қурбим етмайди. Шунинг учун менга шундай бир иш айтинки, уни ёдимда сақлайин, лекин кўп нарса айтманг, чунки унутиб қўяман”, деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам: “Тилингни Аллоҳ таолонинг зикри ила нам қил” (яъни Аллоҳ таолони кўп зикр қил), деб жавоб бердилар. (Имом Термизий ривояти)

Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ зикри қилинадиган уй билан Аллоҳ зикри қилинмайдиган уйнинг мисоли тирик билан ўликнинг мисоли кабидир”, дедилар (Имом Бухорий ва Муслим ривояти). Яъни Аллоҳ таоло зикр қилинадиган уй тирик, зикр қилинмайдиган уй эса, ўликдир.

“Насиҳатлар гулдастаси”дан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

🗣️ САДАҚА – БАЛОДАН УЗОҚЛАШТИРАДИ!

🎙Шайх Саййид Раҳматуллоҳ ТЕРМИЗИЙ


🌙🌱🌙🌱🌙🌱🌙🌱🌙🌱
Эҳсон қилиш учун:
💳

HUMO: 9860090105667720
BOBOSHER JUMAYEV

UZCARD: 6262720197332284
BOBOSHER JUMAYEV

VISA: 4685970178005318
BOBOSHER JUMAYEV

Payme: MEHROB HIMMATI
Click:     MEHROB HIMMATI
Paynet: MEHROB HIMMATI

"SAXOVAT" XAYRIYA JAMOAT FONDI
Asia Alliance bank:
Ҳ/р: 20212000505392419001
(МФО 01095)
ИНН 207339666


Эзгу амалларингизни “MEHROB HIMMATI” билан бирга амалга оширинг.
👍 Instagram 👍 Telegram

Читать полностью…

Mehrob.uz

ДУНЁ ҲОЮ ҲАВАСИДАН ВОЗ КЕЧИШ

Зуҳд - кўпчилик ўйлагандек дунёдан эмас, балки унга муҳаббат қўйишдан сақланиб, кўнгилда Аллоҳдан бошқа нарсаларга жой қолдирмасликдир. Бу нафақат дунё бойликларининг ўзидан, балки уни қўлга киритишнинг ҳар қандай йўлларидан чекиниш лозимлигини талаб этади. Зуҳд, жумладан, инсонни ўзига узоқ умр кўриш фикрини йўлатмаслиги ҳамда кўнгли-ю қўлини дунё роҳатларидан озод этишини ифодалайди. Ишқ кўнгилни фидойиликка олиб келганидек, зоҳидлик одамни мол-дунёга нисбатан саховатпешаликка олиб келади. То инсон боласи қуйидаги уч хусусиятга эришолмас экан, ҳақиқий зоҳидлик мақомига етолмайди. Биринчи, қалбни амалга тааллуқ этмасликдир, яъни банда ўзининг ибодатлари ва хайрли амалларига ишониб, суяниб қолмаслиги керак. Ҳамма нарсада Аллоҳгагина таваккул қилиб, фақат унинг лутфу карамидангина умид қилмоғи лозим. Негаки, инсон ўзидан ўзи ҳеч нарса яратмайди, балки Аллоҳ таоло ирода этган нарсанигина бажаради, холос. Иккинчи, бу тамасиз айтилган сўз - насиҳатдир. Яъни, инсоннинг ўз сўзи туфайли ўзгалардан бирор бир нарса тама қилмаслигидир. Учинчиси, манманлик, ўзига бино қўйишдан холи бўлган улуғликдир. Бу дегани, Аллоҳ инсон обрўйини қанчалик кўтарган бўлмасин, ўзини доим бошқалардан пастроқ, ҳурматга нолойиқроқ кўришдир. Одатда бу тоифа кишилар бошқаларга ҳукмронлик қилиш фикридан йироқ бўладилар ҳамда ўзларини ўзгалардан баланд ҳисобламайдилар. Билки, дунёга муҳаббат барча илоҳий қонунларда шариатларда қоралангандир, чунки у – ҳар қандай гуноҳ ва хатонинг боши ва асосий сабабчисидир. Шунинг учун банда дунё хою ҳавасларидан воз кечиб, жамиятдаги юқори даражаларга бўлган муҳаббатни қалбидан қўпориб ташлаши зарур. Аслини олганда ҳам амал ва шуҳратпарастлик иллати дунё бойлигига муҳаббатдан-да ёмонроқдир. Бу икки сифат - амалпарастлик ва дунёпарастлик инсонни унинг ашаддий душмани кушандаси бўлмиш дунё лаззатлари ва фароғатига элтади.

«Аҳлоқус солиҳийн» китобидан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

📹 Сабри йўқ кишининг иймони ҳам йўқ

❤️ Др. Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий

🕌"Минор" жоме масжиди имом-хатиби
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

101. Қачонки, Биз бир оят ўрнини бошқа бир оят ила алмаштирсак,–ҳолбуки, Аллоҳ нимани нозил қилишни Ўзи яхши билгувчидир–улар: «Шубҳасиз, сен уйдирмачисан!», дерлар. Йўқ! Уларнинг кўплари билмаслар.
Аввалги ўрганган сураларимизда Қуръондаги баъзи оятлар кези келганда маълум сабабларга кўра насх этилиб, Аллоҳ уларнинг ҳукми ўрнига бошқа оят ила бошқа ҳукм жорий қилишини билган эдик. Ушбу оятда Қуръондаги баъзи оятларнинг насх бўлишига мушрикларнинг муносабатлари билдирилмоқда:
«Қачонки, Биз бир оят ўрнини бошқа бир оят ила алмаштирсак»
Яъни, аввал нозил қилинган оят ҳукмини бекор этиб, ўрнига бошқа ҳукм жорий бўлганини баён қилувчи оят туширсак.
Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло шундай қилди. Бунда кўплаб илоҳий ҳикматлар бўлади. Ўша ҳикматдан баъзилари ўтган сураларда, насхга оид оятлар тафсирида муфассал баён қилинди. Мушриклар эса, бу ҳикматларни тушунмайдилар. Ўзларича бу ишга баҳо беришга ҳаракат қиладилар. Давомини ўқинг
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Арқонларнинг энг муҳими киндик ичакчаси бўлиб, эмбрион у туфайли тирик туради.
Арқонларнинг энг қўрқинчлиси дорнинг арқони бўлиб, у нафас олишни тўхтатади.
Арқонларнинг энг нозиги фикрлар арқони бўлиб, у сўз билан кесилади.
Арқонларнинг энг қисқаси ёлғон арқони бўлиб, у қандай бошланган бўлса, шундай тугайди.
Арқонларнинг энг кучли ва гўзали Аллоҳ билан сенинг ўртангдаги арқон бўлиб, ўзинг узмасанг, Аллоҳ уни узмайди.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

☘️ ХАЙРЛИ ТОНГ ДЎСТЛАРИМ ☘️

Уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Бугунги кунингиз хайрли, файзли, ва барокатли бўлсин азизлар!

🍃 🎋 🌷 🎋 🍃 🎋 🌷 🍃

✅Каналга аъзо бўлинг📲⤵️
T.me/mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Намоз вақтлари:
02.11.2024 - ШАНБА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

🌙 ✨💐 Саййид-ул айём

ҳажжул Масокин бўлмиш
Жума айёми муборак бўлсин!

Каналга аъзо бўлиш: 👇
📲 https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
💐
Жума муборак! 💐

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
💐
Жума муборак! 💐

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
💐
Жума муборак! 💐

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
💐
Жума муборак! 💐

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
💐
Жума муборак! 💐

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Читать полностью…

Mehrob.uz

ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

🔸 Жума учун ғусл қилиш.

🔸 Хушбўй нарсалар суртиш.

🔸 Чиройли кийимлар кийиш.

🔸 Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.

🔸 Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.

🔸 Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.

🔸 Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.

🔸 Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.

🔸 Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.

🔸 Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.

🔸 Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.

🔸 Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
MEHROB.UZ Ижтимоий саҳифалари:👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
🕊 Жума муборак! 🕊

Читать полностью…

Mehrob.uz

Намоз вақтлари:
01.11.2024 - ЖУМА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

Mehrob.uz

Холис ният билан қилган амалингни паст санама! Ихлос билан қилинган озгина амал ҳам кўпдир!
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

163. Осим ибн Абу Нажуд Зирр ибн Хубайшдан ривоят қилади:
"Убай ибн Каъбнинг олдига келиб: "Эй Абу Мунзир, Лайлатул қадр (Қадр кечаси) ҳақида нима дейсиз" Абдуллоҳ, ким йил бўйи кечалари қоим турса, уни топади, демоқда", дедим. У: "Аллоҳ Абу Абдураҳмонга раҳм қилсин Албатта. у Лайлатул қадрнинг Рамазонда ва йигирма еттинчи кечаси эканини билади, лекин одамлар (ўша кунга) суяниб колмаслиги учун уни ноаниқ қилди. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга Китобни нозил қилган Зотга қасамки, Лайлатул қадр Рамазон ойининг ичида ва йигирма еттинчи кечасидадир", деди. "Эй Абу Мунзир, буни қандай билдингиз?" дедим. У: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга айтиб берган белги билан. Биз уни эслаб қолдик ва ҳисобладик. Аллоҳга қасамки, (Лайлатул қадр) ўша эди. Ўзи алоҳида ажралиб турар эди". Мен (Осим) Зиррдан: "У қандай белги?" деб сўрадим. У: "Эртасига эрталаб қуёш худди ёғоч тоғора каби нурсиз бўлиб чиқади", деди".
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

ҲАР БИР АЪЗО УЧУН БИР ШУКР

Бир киши Абу Ҳозим раҳматуллоҳи алайҳдан сўради:
– Икки кўзнинг шукри нима?
– Икки кўзинг кўрган яхшиликни ошкор этиб, улар кўрган ёмонликни пинҳон тутмоғинг.
– Икки қулоқнинг шукри нима?
– Икки қулоғинг эшитган яхшиликни тушуниб-таниб, улар эшитган ёмонликни кўмиб кетмоғинг.
– Икки қўлнинг шукри нима?
– Икки қўлинг билан бировнинг ҳаққини олма, Аллоҳнинг улардаги ҳаққини адо этмасдан қолма.
– Қориннинг шукри нима?
– Ичингнинг туби таом, тепаси илм бўлсин.
– Фаржнинг шукри нима?
– Аллоҳ таоло бу масалада шундай деган: «Улар авратларини (ҳаромдан – зинодан) сақлагувчи, магар ўз жуфти ҳалолларидан ва қўлларидаги чўриларидангина (сақланмайдиган) кишилардир. Бас, улар маломат қилинмаслар» (Муъминун сураси, 5-6-оятлар.)
– Икки оёқнинг шукри нима?
– Сен бир марҳумни кўриб ҳавас қилсанг, икки оёғингни унинг амалига монанд ишлат. Агар марҳумнинг аҳволидан нафрат қилсанг, оёқларингни дарҳол тўхтатиб, Аллоҳга шукроналар айт. Фақат тили билан шукур қилиб, амалда ҳеч нарса қилмайдиган кимса кийимини киймасдан судраб юрган кимсага ўхшайди. Унинг кийими иссиқ-совуқ ва қор-ёмғирда фойда бермайди.

“Солиҳлар суҳбати”дан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

САОДАТ НИМА?

Саодат шуки, сени яхши кўрганни сен ҳам яхши кўришингдир. Сен Аллоҳни У яхши кўрсагина яхши кўра оласан. Агар нафсинг Аллоҳнинг муҳаббатига мафтун бўлганини сезсанг, шуни билгинки, сени муҳаббат билан ўзига жалб қилган Аллоҳ таолодир. Албатта муҳаббат муҳаббатга боғлиқдир. Бориъ азза ва жалла ўз муҳаббатини сенга боғлаб қўйиши улкан саодатдир. Бундан юқори саодат бўлмайди. Жаннат саодати ҳам, неъматлар саодати ҳам мутлақо ундан устун бўла олмайди. Уларнинг барчаси воситалар холос. Асосий ғоя Аллоҳнинг муҳаббатига эришиш ва Унинг жамолини кўришдир.

Имом Бутий раҳматуллоҳи алайҳи.
@mehrob_uz

Читать полностью…
Подписаться на канал