📹 АЛЛОҲ ТАОЛОДАН САБРЛИРОҚ ЗОТ ЙЎҚ!
❤️ Др. Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
🕌"Минор" жоме масжиди имом-хатиби
@mehrob_uz
99. Албатта, иймон келтирганлар ва ўз Роббиларига таваккал қилганларга у(шайтон)нинг султони йўқ.
Шайтон қанча уринмасин, қанча васваса қилмасин, Аллоҳга иймони бор одамни йўлдан ура олмайди. Чунки мўмин одамнинг қалби Аллоҳга боғлиқ бўлади. Аллоҳга боғлиқ қалбга эса, на васваса таъсир қилади ва на ғулғула тушади. Аллоҳгагина таваккал қиладиган, фақат Унгагина суянадиган мўминлар бошқа томонга, умуман, қиё боқмайдилар. Шунинг учун ҳам шайтон мўминга ва Аллоҳга таваккал қилувчи шахсга султонини-ҳукмини ўтказа олмайди.
@mehrob_uz
Ассалому алайкум!
Хайрли тонг!
🍃🌷🌾🌷🎋🍃
Азиз диндошлар, бошланган янги ҳафта хайрларга, муваффақиятларга, хушхабарларга бой бўлсин.
💐 ХАЙРЛИ ТОНГ! 💐
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
ЗИКР
Зикрнинг ҳақиқати - солик амр ва қайтариққа дуч келганда Аллоҳни эслаши, маъсият устида нафсининг талабидан воз кеча билиши, ибодат вақтида келганида уни тўкис адо этишидир. Агар зикр соликни манашу ҳусусларга жалб эттирмаса, унинг зикри ҳақиқий зикр бўлмаётганига ва ҳамон нафсининг асири эканига ишорадир.
Имом Ғаззолий
@mehrob_uz
Инс шайтон жин шайтондан хатарлироқдир!
Жин шайтонга «Оятал курсий»ни ўқисанг, югурганича қочиб кетади. Инсон шайтонга «Оятал курсий»ни ўқисанг, уни сенга шарҳлаб кетади.
@mehrob_uz
📹 ТАВОЗЕЪ НИМА?
❤️ Др. Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
🕌"Минор" жоме масжиди имом-хатиби
@mehrob_uz
Устоз Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий Ватан равнақи, халқ фаровонлиги учун хизмат қиладиган энг муносиб номзодга овоз бердилар
Янги Ўзбекистоннинг юксак тараққиёти, халқимиз келажаги ҳамда фаровонлиги йўлида бугун, 27 октябрь куни республикамизнинг барча ҳудудларида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда Халқ депутатлари туман-шаҳар Кенгашларига адолатли тартибда бўлиб ўтаётган сайловларда Устозимиз Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги 464-сайлов участкасига ташриф буюриб, ўзларининг конституцион ҳуқуқларидан фойдаланган ҳолда энг муносиб номзодга овоз бердилар.
Ассалому алайкум!
☘️ Жаннатнинг хушбўйларидан бўлинг баҳраманд. 💐
☘️ Дуодадир сиз учун қалбим ҳар соат.💐
☘️ Дуоларим Парвардигор этсин ижобат.💐
☘️ Хонадонни тарк этмасин файзу-барокат!💐
🍃 Хайрли тонг! 🍃
Каналга аъзо бўлиш: 👇
📲 T.me/Mehrob_uz
Масжидда қибла томонга қараб тупуриш
(Пайғамбар алайҳиссалом) «Масжиднинг қибласи томонга қараб тупуришдан қайтардилар». Қибланинг ҳурмати каттадир. Чунки у Байтуллоҳнинг олд томонидир. Масжиднинг олд томони эса, унинг шиори, белгиси ҳисобланади. Қибла жойлашган жой Байтул-маъмурнинг ўрни бўлиб, Аршнинг томонидир. Тупук эса бош ва кўкракдан чиқадиган ортиқча нарсадир. Демак, бу нарса қибла томонга ташланмаслиги керак. Акс ҳолда қибла ҳурматсиз нарсага ўхшаб қолади. Эътибор берсанг, киши ўзининг олдига ва ўнг томонига тупуриши ҳам одобсизликдир. Бу борада Расулуллоҳ (соллаллоху алайҳи ва саллам)дан ривоят қилинишича у зот бу ҳолатни жуда ёмон кўрган эканлар ва «Кимки тупурадиган бўлса, чапига ёки қадамларининг орасига тупурсин», деган эканлар.
«Қайтарилган амаллар» китобидан.
@mehrob_uz
#saylov
САЙЛОВНИ ИНКОР ЭТУВЧИЛАРГА РАДДИЯ!
❤️ Др. Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
🕌"Минор" жоме масжиди имом-хатиби
@mehrob_uz
📹 КИБРГА ОЛИБ БОРАДИГАН ЙЎЛЛАРГА КИРМАНГ
❤️ Др. Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
🕌"Минор" жоме масжиди имом-хатиби
@mehrob_uz
98. Қуръон ўқиган чоғингда, Аллоҳдан қувилган шайтон(шарри)дан паноҳ сўрагин.
Яъни, аввал «Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожийм»ни айтиб туриб, кейин Қуръон қироатини бошлагин. «Аъузу биллаҳи»ни айтиш Қуръони Карим тиловати учун тилни поклайди. Кишини Аллоҳнинг китоби Қуръони Каримни ўқишга тайёрлайди. Шайтоннинг васвасасидан сақлайди. Бутун вужуди ва шуурини Аллоҳ томон буради. Ушбу ояти каримадан уламоларимиз Қуръон ўқишни бошламоқчи бўлган ҳар бир инсонга «Аъузу биллаҳи»ни айтиш вожиблиги ҳукмини чиқарганлар. Чунки Аллоҳ шунга амр қилмоқда. Аллоҳнинг амри ҳар бир мўминга вожиб. Уни қилмаган одам гуноҳкор бўлади.
@mehrob_uz
ШАҲВОНИЙ ХАЁЛЛАРНИНГ МУОЛАЖАСИ
Шайхим, Доктор Абдулҳай Орифий қуддиса сирруҳ бир куни шундай деган эдилар: “Гуноҳларга журъат ва иштиёқ пайдо бўлганда, дарҳол уларни муолажа этишга ҳаракат қилинг. Қачон қалбда “ҳаромга бир қараб олайин, бир назар ташлаб маза қилайин”, деган хоҳиш пайдо бўлса, тасаввур қилинг, отангиз сизни кўриб турибди. Шунда ҳам бу ҳаракатингизни давом эттирармидингиз? Ёки шайхингиз кўз олдида ҳам юзсизларча ҳаромга тикилаверармидингиз?
Фарзандларингиз олдида ҳамми? Аниқки, агар улардан бирортаси менинг бу ҳаракатимни кўриб турган бўлса, назаримни пастга оламан ва қалбда қанчалик кучли хоҳиш бўлмасин, бу ишни қилмайман. Сиз ҳам унақа пайтда кўзингизни тиясиз, деб умид қиламан.
Кейин шундай тасаввур қилингки, одамларнинг кўриш-кўрмаслигидан менинг дунё ва охиратимда бирор фойда йўқ, лекин менинг бу ҳолатимни Аҳкамул ҳокимийн бўлган Аллоҳ таоло кўриб турибди, У Зот менга бу ишим учун, истаса, жазо ҳам беради.
Шу нарсаларни ўйласа, иншааллоҳ, Аллоҳ таоло бандани бу гуноҳдан муҳофаза қилади.
“Насиҳатлар гулдастаси”дан.
@mehrob_uz
🎙 АЛЛОҲ ТАОЛОДАН САБРЛИРОҚ ЗОТ ЙЎҚ!
❤️ Др. Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
🕌"Минор" жоме масжиди имом-хатиби
@mehrob_uz
Ҳақиқий дўст
Буюк саҳобий Абу Зарр Ғифорий розияллоҳу анҳудан сўрадилар:
- Қанча дўстингиз бор?
У зот шундай жавоб бердилар:
- Буни ҳозир билмайман, чунки бугун дунёда иқболим келиб турибди, ҳамма менинг дўстим. Бу нарсани дунё мендан юз ўгирганда билишим мумкин. Дўстнинг яхшиси - дунё мендан юз ўгирганда менга иқбол қилувчисидир.
@mehrob_uz
COAT 03:30
Соат тонги 03:30 эди. Унинг телефони жиринглай бошлади. Ёстиқдан минг машаққат билан бошини кўтариб, қўнғироққа жавоб берди:
– Эшитаман! Кимсиз?
– Менман, ўғлим. Онангман!
– Уфф, она, Худо хайрингизни берсин! Кошки билсангиз эди, эртага қиладиган қанчалик муҳим ишларим бор.
– Ҳалиги... Ўғлим...
– Нима, она, нима. Мени шу пайтда уйғотадиган нима муҳим ишингиз бор? Эрталаб қўнғироқ қилсангиз ҳам бўлаверарди-ку?
Она ўғлидан бу совуқ муомалани эшитиб қаттиқ ранжиди, ўксинди. Йиғламсираган бир овозда жавоб бериб телефонни ўчирди:
– Бундан роппа-роса ўттиз беш йил аввал шундай тун ярмида 03:30 да сен ҳам мени уйғотган эдинг!
Яхшиямки, туғилган экансан, болам! Сени яхши кўраман!
@mehrob_uz
"Зайд ибн Сувҳон ва Салмон ибн Рабиъа билан йўлга чиқдим. Йўлда қамчи топиб олдим. Иккови: "Ташла уни", деди. Мен: "Уни йиртқич ҳайвонларга ташлаб кетмайман, албатта, олиб кетиб, ундан фойдаланаман", дедим. Бу ҳақда Убай ибн Каъбдан сўрадим. У: "Яхши қилибсан: Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларида ичида юз динори бор ҳамён топиб олдим ва уни олиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига бордим. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Уни бир йил эълон қил", дедилар. Бир йил эълон қилдим, лекин биладиган кишини топмадим. Яна Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига бордим. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Яна бир йил эълон қил", дедилар. Кейин яна бордим. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Уни яна бир йил эълон қил", деб айтдилар. "Унинг қанчалигини, ипининг қанақалигини, идиши қанақалигини ҳисобла. Агар талаб қилувчиси келиб, қанчалигини, ипининг канақалигини, идиши қанақалигини (тўғри) айтса, кайтариб бер! Келмаса, (ёки нотўғри айтса) фойдаланавер" дедилар".
@mehrob_uz
ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ
“Барчамизни Аллоҳ таоло яратган. Тақдирларимизни иҳота қилувчи ягона Зот ҳам фақатгина Роббимизнинг Ўзидир…”
«Минор» жоме масжиди имом-хатиби Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий бошчиликларидаги Mehrob.uz жамоаси Бухоро вилояти «Чор Бакр» жомеъ масжиди имом-хатиби, устоз Азизхўжа домла Бухорийга волидаи муҳтарамалари вафоти муносабати билан оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.
Аллоҳ таоло марҳумани мағфират этсин. Барча солиҳ амалларини қабул айлаб, саҳву хатоларини ўчирсин.
Аллоҳ таоло Ўз фазли билан жаннат тўридан — Фирдавс боғидан жой берсин.
Барча яқинларига сабр тилаймиз!
Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!
Жаноза намози соат 17:00 да ўқилади.
📌 Локация
@Mehrob_uz
Ноҳақ танқидга қандай муносабатда бўласан?
Тубан, беақл кимсалар Холиқу Розиқ бўлган жалла алони, бирон шериги бўлмаган Ёлғиз Оллоҳни ҳақорат қилдилар-у, энди мен, сен, биз хатокорлар, гуноҳкор бандалар улардан нимани кутяпмиз ўзи? Сен ўз ҳаётингда модомики хайру-саховат, бунёдкорлик, фидокорлик билан кўзга кўринар, гуллаб-яшнар экансан, шак-шубҳасиз аччиқ бўҳтон – ёмонлашларга, ҳеч тинчимайдиган тишли-тирноқли тўқнашувларга дуч келаверасан. Улар токи сен «Ерга (кириб кетадиган) бирон тешик ёки осмонга (чиқиб кетадиган) бирон нарвон истаб – топиб», қочиб кетмагунинггача сенга тинчлик беришмайди, аммо сен ўшалар орасида яшар экансан, сенга ёмонлик қилишларига, кўзингдан қонли ёшлар оқизишларига, ётоғингда ҳам тинч қўймасликларига кўз тутавергин. Ерда ўтирган одам йиқилмайди, одамлар ўлик итга тегмайдилар, лекин улар ғазабланурлар, чунки сен улардан ё илм, ё адаб, ёки мол-давлат борасида юқорисан, демак сен уларнинг наздида то бу хислатларингдан, Оллоҳнинг сенга берган неъматларидан, мақтовга лойиқ сифатларингдан ажраб, улар каби аҳмоқ, бахтсиз, тугаган мирқуруқлар, беақл-бефаҳмлар қаторига тушиб қолмагунинггача кечириб бўлмас гуноҳкорсан гўё. Улар аниқ шуни хоҳлайдилар. Бас сен уларнинг сўз ва танқидларига, буҳтон ва хақоратларига Уҳуд – тоғининг саботи каби - саботли бўлгин; ўзининг мавжудлигини, боқий қудратини исботлаш учун ҳар қандай дўл-довул остида қолса ҳам мардона турадиган ҳайбатли харсанг тош каби бўлиб олгин. Агар сен уларнинг гапига қулоқ тутсанг, ундан таъсирланадиган бўлсанг, уларнинг ҳаётинг, умрингни кир-бахтсиз қилишдек жирканч орзуларини рўёбга чиқарган бўласан, балки сен уларни чиройли тарзда кечиргин, улардан юз ўгир, уларнинг макр-ҳийлаларига сиқилмагин, чунки уларнинг тубан танқидлари сенинг таржимайи ҳолингда ҳурматга лойиқ саҳифа бўлиб қолади. Сен уларнинг оғизларини ёпишликка, тилларини боғлашликка қодир эмассан, лекин сен уларнинг аҳмоқлигига бепарво бўлишлик, уларнинг сўзларини тингламасликка қодирсан: «Бу адоватларинг билан ўлиб кетинглар!", деб айтинг!». (Оли Имрон сураси, 119-оят) Сен ўз фазилатларингни яна ҳам оширишлигинг, янада ўзингни тўғри тутишлигинг билан уларнинг оғизларига қалампир уруғини солиб қўйган бўласан. Демак сен агар барчага бирдек манзур, маҳбуб бўлишликни, айбсиз кўринишни истасанг, узун ва ушалмас орзуни умид қилибсан.
"Маҳзун бўлма" китобидан.
@mehrob_uz
🎙 ТАВОЗЕЪ НИМА?
❤️ Др. Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
🕌"Минор" жоме масжиди имом-хатиби
@mehrob_uz
Нафснинг юз хил тили бор. Ҳар тилида юз турли луғат бўлиб, унинг ҳийла ва найрангларига мисол ва таъриф ожиздир. Нафснинг бир қўлида Қуръони карийм, бошқа бир қўлида тасбеҳ бўлса ҳам қўйнида ҳанжар яшириндир. Ҳайҳот, нафсдан огоҳ бўлингиз!
Жалолиддин Румий
@mehrob_uz
“ҲАҚДОРНИНГ ГАПИРИШГА ҲАҚҚИ БОР!”
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни бир аъробийдан бир васақ хурмо эвазига туя сотиб олдилар. (Васақ бир туя кўтарадиган юк, яъни 130 кило.) Уйларига келиб, айтилган хурмони унга бермоқчи эдилар, аммо аҳллари уни садақа ва ҳадя қилиб юборишган экан. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйдан чиқиб аъробийга шундай дедилар:
– Биз сендан бир васақ хурмо эвазига туя сотиб олган эдик. Уйдан хурмони қидириб топа олмадик!
Шунда аъробий бақирди:
– Бу қанақанги хиёнат бўлди!!!
Кишилар унга танбеҳ беришди:
Аллоҳ сени қатл қилсин! Аллоҳнинг Набийси ҳам хиёнат қиладими?!
Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларга:
– Унга тегманглар. Ҳақдорнинг гапиришга ҳаққи бор! – дедилар.
Сўнгра саҳобалардан бирини Хувайла бинт Ҳакимга бориб, қарзга бир васақ хурмо олиб келишни буюрдилар. У бориб олиб келди. Хурмони аъробийга бердилар. Кейин у жўнаб кетди.
Ҳикоя қисқа бўлса-да, бунда кўп дарс ва ибратлар бор:
1. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам аҳлларини У кишидан сўрамасдан хурмони ишлатиб юборгани учун уришмадилар, тергамадилар. Ҳатто ким еганини, кимга беришганини, кимларга садақа қилишганини ҳам сўрамадилар. Эркак киши уйида мана шундай бўлиши керак.
Тўғри, уйда молиявий тартиб ўрнатилиши яхши нарса. Аммо киши хотинлари билан худди хазинабон сингари муомалада бўлиши айбдир. Улардан уйга кирган хурмони, чиққанини, еган луқмасини ёзиб боришини талаб қилиш яхши иш эмас. Аёлларнинг биринчи душмани бахилликдир. Молга бахиллик, меҳрга бахиллик, эътиборга бахиллик...
2. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам хурмонинг йўқлигини билишлари билан аъробийнинг олдига чиқиб, унга хабар бердилар. Мана шу нубувват одобидир. Бугун биз ўзимизни билмаганга солишга ўрганиб қолдик! Биров сиздан қарз сўраб келади. Унга бериб юборасиз. Қарзингизни қайтариб оладиган вақтингиз келганида уни топа олмайсиз. Қарздор қарзини берадиган вақт келсаю, уни бера олмаса, ҳақдорнинг олдига бориб, унга вазиятни тушунтириши лозим. Яна вақт сўраши керак. Ўзини билмаганга солиб юришида икки ёмон нарса бор: ваъдада турмаслик ва яхшиликка ёмонлик.
3. Пайғамбаримизнинг хокисорликларига боқинг. У зот саҳобаларнинг ҳалиги аъробийга қўполлиги учун танбиҳ беришларига рози бўлмаяптилар. Уни ўз ҳолига қўйишларини талаб қиляптилар. Ҳақдорнинг гапиришга ҳаққи борлигини айтяптилар. Аёлингиз қалбини гоҳида қабиҳ сўзлар билан жароҳатлайсиз. Сўнгра у сизга нолойиқ гапни айтади. Сиз унинг гапини муҳокама қилишга ўтиб кетасиз. Негадир асл муаммони унутиб, иккиламчи муаммони муҳокама қиласиз!
Бир кишини алдаб кетишган. У қаерда бўлмасин алдов ва ҳийлани ёмонлаб юради. Ана шунақаларга тарбия беришдан, ижтимоий фазилатларни гапиришдан аввал уларни тушунишга, муаммосини англашга ҳаракат қилишимиз лозим.
4. Инсонларнинг ақли ва билими турлича бўлгани сабабли уларнинг тушунчаси ҳам турлича бўлади. Ҳаммадан бир хил пишиқликни, ақл ва зийракликни кутиб бўлмайди. Фаҳм ҳам ризқ. У ҳаммада ҳар хил бўлади. Агар бу аъробийнинг ўрнида бирор саҳоба бўлганида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга: “Бутун Мадинанинг хурмоси сизга фидо бўлсин!” дер эди. Аъробий эса: “Бу қанақанги хиёнат бўлди?!” деяпти.
Биз ақл ва табиатларнинг турличалигини ҳисобга олишимиз лозим. Биз фақатгина ташқи томондан бир-биримизга ўхшаймиз, холос. Аммо ички томондан барчамиз алоҳида бир оламмиз. Баъзи инсонлар оддий ҳазил учун йиллаб аразлаб юради. Баъзиларнинг қалбини жароҳатлаб қўйсанг, ҳатто уларнинг яшагиси келмай қолади, аммо қадимги дўстликни сақлаб қолиш учун ўзини билмаганга солиб юраверади!
5. Биров ҳаққини ёмон йўл билан талаб қилса, бу билан ҳаққи йўққа чиқиб қолмайди. Баъзилардан ҳаққингизни сўрасангиз, сизга қўпол муомалада бўлади. Йўқ, азизим! Ҳақдор ҳаққини сўрашга ҳақли. Сиз ҳақни адо этишга бурчлисиз, уларни тарбия қилишга эмас!
Ҳақдорнинг сўрашга ҳаққи бор!
"Набавий тарбия" китобидан.
@mehrob_uz
🗣️ САДАҚА – БАЛОДАН УЗОҚЛАШТИРАДИ!
🎙Шайх Саййид Раҳматуллоҳ ТЕРМИЗИЙ
Эҳсон қилиш учун: 💳
HUMO:9860090105667720
BOBOSHER JUMAYEV
UZCARD:6262720197332284
BOBOSHER JUMAYEV
VISA:4685970178005318
BOBOSHER JUMAYEV
Payme: MEHROB HIMMATI
Click: MEHROB HIMMATI
Paynet: MEHROB HIMMATI
"SAXOVAT" XAYRIYA JAMOAT FONDI
Asia Alliance bank:
Ҳ/р: 20212000505392419001
(МФО 01095)
ИНН 207339666
Ўз уйимизда жума ўқисак бўладими?
Жавоб: Фиқҳий манбаларимизга мурожаат қиладиган бўлсак, жума намози дуруст бўлиши учун одамларга давлат бошлиғи ёки унинг ўринбосари томонидан умумий рухсат (изни омма) бўлиши ва жума намозини одамларга муфтий томондан тайинланган киши адо қилиб бериши керак. Демак, жума намозини уйда ўқилганда мана шу шартлар топилмайди, натижада намоз дуруст бўлмайди. Бу ҳақда муҳаққиқ олим Мулла Али Қори раҳимаҳуллоҳ бундай дейди: "Жумани адо қилиш учун умумий рухсат (изни омма) бўлиши шарт қилинган. Чунки жума – Ислом шиорларидан бири. Уни одамлар орасида очиқчасига қоим қилиш шарт бўлади". Бу мавзуда Ибн Обидин раҳимаҳуллоҳ бундай дейдилар: "Умумий рухсат – жомеъ масжиди очилиб, одамлар киришига рухсат бўлишидир. Ҳатто, агар масжидда бир жамоат йиғилиб, эшикни ёпиб олиб жума намозини ўқисалар, намозлари дуруст бўлмайди".
Эътибор берилса, бу масалада, умумий рухсат бўлмаганда, ҳатто бир жамоат масжидга кириб, ўзларича жума ўқисалар ҳам, намозлари дуруст бўлмаслиги баён қилинмоқда.
АЛЛОҲ ТАОЛОНИ ЭРТАЮ КЕЧ ЗИКР ҚИЛИШНИНГ ФАЗИЛАТИ
«Эрталаб ва куннинг иккинчи ярмида Раббингиз номини зикр қилинг!» (Инсон сураси 25-оят).
Мазкур оят “Раббингиз исми билан зикр қилинг” ёки «У Раббисининг исмини ёд этиб, намоз ўқиди» (Аъло сураси, 15-оят) оятида келганидек, “Раббингиз номи ила намоз ўқинг” ёки “Раббингиз номини ёд этинг!” яъни ҳар вақт Уни ёдингизда тутинг, деган маъноларни англатиши мумкин.
Оятдаги بكرة [букротан] – “эрталаб”, сўзидан бомдод намози, أصيلا[асийла] – “куннинг иккинчи ярми” сўзидан эса пешин ва аср намозлари ирода қилинган бўлиши ҳам мумкин.
«Яна кечанинг бир қисмида ҳам Унга сажда қилинг ва узун тунда унга тасбеҳ ҳам айтинг!» (Инсон сураси 26-оят).
Агар аввалги «Эртаю кеч Раббингиз номини ёд этинг!» ояти фарз намозлари ҳақида бўлса, ушбу оят эса тунги нафл намозлар маъносида бўлиши ҳам мумкин. Агар шу маънода бўлмаса, У Зот гўё: “Раббингизни кеча ва кундузнинг ҳар бир вақтида зикр қилинг” ёки “Раббингизнинг исми ҳатто кеча ва кундузнинг ҳар бир онида зикр қилинган бўлсин”, дегандек бўлади.
"Таъвилот"дан дурдоналар.
@mehrob_uz
🎙 КИБРГА ОЛИБ БОРАДИГАН ЙЎЛЛАРГА КИРМАНГ
❤️ Др. Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
🕌"Минор" жоме масжиди имом-хатиби
@mehrob_uz
САОДАТЛИ ҲАЁТ
Гоҳида бахт-саодат сизнинг атрофингиздаги оддийгина нарсаларда яширинган бўлади. Сиз уни узоқдан қидирманг! Инсон бахтли бўлиши учун улкан мўъжизалар шарт эмас. Олижаноб қалб, табассумли чеҳра, Аллоҳнинг берганига қаноатли бўлиш ҳамда Аллоҳга ҳақиқий тавваккал қилиш – инсоннинг саодатли ҳаёт кечириши учун кифоят қилади.
"Ҳикматлар чашмаси"дан.
@mehrob_uz