📹 ҚАЛБИНГДА ЗАРРА КИБР БЎЛСА...
❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
🕌"Минор" жоме масжиди имом-хатиби
@mehrob_uz
Намоз ўғрилари кимлар?
Жавоб: Намоз ўқиётган киши намоздаги ҳар бир хатти-ҳаракатини хотиржамлик билан бажариши вожиб. Бунинг энг ози ҳанафий мазҳабимизда бир тасбеҳ миқдорида аъзоларни хотиржам тутишдир. Намозда шошқалоқлик қилувчи кишини эса Пайғамбаримиз алайҳиссалом "намоз ўғриси" деганлар. У зот алайҳиссалом бундай дейдилар: "Одамларнинг ичидаги ўғриларнинг энг ёмони намозидан ўғирлайдиган кишидир. У намознинг рукуси, саждаси ва хушусини тўлиқ қилмайди", деганлар Имом Аҳмад ривояти.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда руку ва саждани шошиб, хотиржам ҳолда бажармаган кишини "намоз ўғриси" деб номламоқдалар.
Уламоларимиз ушбу ҳадис шарҳида бундай дейдилар: "Ўғри икки турли бўлади: бири ҳаммага маълум мол ўғриси, иккинчиси ҳадисда келган савоб ўғриси. Биринчи хилдаги ўғри шу дунёнинг ўзида ўғирлаган молидан фойдаланиб, сўнг эгасини рози қилиб, охиратдаги жазодан қутулиб қолиши мумкин. Аммо савоб ўғриси эса ўзининг савобини ўғирлаб, зиммасига гуноҳни юклаб, буткул зарарда қолади".
📹 АЛЛОҲ ТАОЛОНИНГ РАСУЛУЛЛОҲГА БЕРГАН ТАНБЕҲИ
❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
🕌"Минор" жоме масжиди имом-хатиби
@mehrob_uz
96. Сизнинг ҳузурингиздаги нарса тугайдир. Аллоҳнинг ҳузуридаги нарса эса, боқийдир. Албатта, Биз сабр этганларни қилиб юрган амалларининг энг гўзалига бериладиган ажр ила мукофотлармиз.
Бу дунёнинг матоҳи, мансаби, молу мулки ёки сиз қизиқиб унга эришиш учун аҳдингизни бузиб, қасамхўр бўлаётган нарсаларнинг ҳаммаси бебақо нарсалардир. Улар қанча кўп бўлмасин, тезда тугайди, Ҳа,:
«Сизнинг ҳузурингиздаги нарса тугайдир».
Агарки дунёдаги ҳамма нарса бир кишига мулк қилиб берилса ҳам, тугайди.
«Аллоҳнинг ҳузуридаги нарса эса, боқийдир».
У ҳеч қачон тугамайди ҳам, камаймайди ҳам.
«Албатта, Биз сабр этганларни қилиб юрган амалларининг энг гўзалига бериладиган ажр ила мукофотлармиз».
Яъни, аҳдига вафо қилиб қасамига риоя этиш йўлидаги машаққатларга чидаб, сабр қилган одамларни энг яхши ажрлар билан мукофотлаймиз. Энг яхши амалига тегишли ажру савобимизни умумлаштириб, ҳамма ишларига берамиз.
@mehrob_uz
Ассалому алайкум!
☘️ Жаннатнинг хушбўйларидан бўлинг баҳраманд. 💐
☘️ Дуодадир сиз учун қалбим ҳар соат.💐
☘️ Дуоларим Парвардигор этсин ижобат.💐
☘️ Хонадонни тарк этмасин файзу-барокат!💐
Хайрли тонг!
Каналга аъзо бўлиш: 👇
📲 T.me/Mehrob_uz
«...ДАЪВОСИ ЁЛҒОН»
Ҳотамул Асам раҳматуллоҳу алайҳ бундай деди: “Ким тўрт нарсани тўрт нарсасиз даъво қилса, унинг даъвоси ёлғондир:
1. Аллоҳни яхши кўришни даъво қилса-ю, Аллоҳ таоло қайтарган нарсалардан тийилмаса – даъвоси ёлғон.
2. Пайғамбаримиз алайҳиссаломни яхши кўришни даъво қилса-ю, мискин ва фақирларни ёмон кўрса – даъвоси ёлғон.
3. Жаннатни яхши кўришни даъво қилса-ю, садақа қилмаса – даъвоси ёлғон.
4. Дўзахни ёмон кўришни даъво қилса-ю, гуноҳлардан тўхтамаса – даъвоси ёлғон”».
@mehrob_uz
Юсуф алайҳиссалом пайғамбар, мен эса...
Умар розияллоҳу анҳу халифалиги даврида Абу Ҳурайра
розияллоҳу анҳу Баҳрайнга волий этиб тайинланади. Бир сафар Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Мадинага келганида ёнида ўн минг дирҳам пул бор эди. Уни кўрган Умар розияллоҳу анҳу Абу Ҳурайрага: “Буларни ўзлаштирдингми, эй Аллоҳнинг ва Китобининг душмани”, деди.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу: “Мен Аллоҳнинг ва Китобининг душмани эмас, балки у иккисига душман бўлганларнинг душманиман”, деди. “Унда булар сенга қаердан келди”, деди халифа. “Отим бор эди, туғди. Уни сотиб, пулини тижорат учун айлантиришга бердим”, деди Абу Ҳурайра. Умар розияллоҳу анҳу бу ҳолатни текшириб кўрди ва пулни қаердан олганини аниқлагач, Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳуга бу пул ҳалол эканини англаб етди ва унинг волийлик ишлари баракасини
сўраб дуо қилди.
Умар розияллоҳу анҳу унга: “Ёмон кўрсанг ҳам сенга яхшиликни истаб шундай қилдим”, деди ва Юсуф алайҳиссалом ҳақларида сўз очмоқчи эди, Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу: “Юсуф алайҳиссалом пайғамбар бўлган. Мен эса, Абу Ҳурайраман, билмасдан гапиришдан қўрқаман, чунки таъзирим берилиши,
молим тортиб олиниши ва шаънимга ёмон сўзлар айтилиши мумкин”, деди.
@mehrob_uz
🎙 "ВАҚТНИНГ ОТАСИ" НОМИНИ ОЛГАН УЛАМО
❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
🕌"Минор" жоме масжиди имом-хатиби
@mehrob_uz
Абдул Аъло Таймий раҳматуллоҳи алайҳ айтарди: Аллоҳдан тинимсиз офият тиланглар! Оғир бало-имтиҳонга мубтало бўлган кишидан кўра омонлиги омонат бўлган, офиятда бемалол юрган инсон Аллоҳга кўпроқ илтижо қилмоғи лозим. Ахир бугун бало-имтиҳонга учраган кишилар кечагина беғам-беташвиш юрган эдилар. Шундай балолар борки, улар инсонга дунёда ғам-алам, охиратда эса шармисорлик келтиради.
@mehrob_uz
ИБРАТЛИ ВОҚЕА
Ҳакимул уммат, Мавлоно Ашраф Али Таҳонавий раҳматуллоҳи алайҳ мавъизаларида бир воқеани баён қилганлар: Бир одамнинг олтин ва кумушлардан иборат катта хазинаси бор эди. Ҳар ҳафта хазинасини кўриб келишга бориб турарди. Унга қўриқчи ҳам қўйган эди. Бу хазинаси жойланган хоналарнинг қулфлари ўзгача эди – ичкаридан ҳеч ким оча олмасди. Бир куни у бойликларини санаш ва текшириш учун ичкари кирди. Шунда кутилмаганда эшик ёпилиб қолди. Ичкаридан эшикни очишга минг уринмасин, оча олмади. Мана, у тилло-кумушлар устида ўтирибди. Уларнинг саноғи йўқ. Ердан шифтгача олтинга тўлган. Лекин улар на очликни кеткиза олади ва на чанқоқни босади. Нон сув излаб ташқари чиқишнинг эса, имкони йўқ – эшиклар тақа-тақ берк! Шунча хазина ундай пайтда оддий тош-темирдан бошқа нарса эмас. Шундай қилиб, ўша бой одам олтин-кумушлар устида очлик ва чанқоқлик сабабли вафот этди.
“Насиҳатлар гулдастаси”дан.
@mehrob_uz
Гоҳида киши тоати сабабли ғурур, миннат ва кибрга кетади. Гоҳида киши гуноҳ-маъсият сабабли синиқлик, тавба ва пушаймонликка тушади.
@mehrob_uz
160. Навфал ибн Иёс Ҳузалийдан ривоят қилинади:
"Абдураҳмон ибн Авф улфатимиз эди. Жуда ҳам яхши улфат эди. Бир куни бирга келаётиб, бизни уйига киритди. Ўзи ичкари кириб, ювиниб чиқди ва биз билан бирга ўтирди. Олдимизга ичига нон ва гўшт солинган товоқ келтирилди. Товоқ ўртага қўйилгач, Абдураҳмон йиғлаб юборди. Мен унга: "Нега йиғлаяпсиз, эй Абдураҳмон?" дедим. У: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у кишининг аҳли оиласи арпа нонига қоринлари тўймасдан вафот этиб кетдилар. (Бизда неъматлар тўлиб-тошган бўлса-да) Келажакда биз учун яхши нарсалар бор, деб ўйламайман", деб жавоб берди".
Изоҳ: Пайғабаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам замонларида Пайғамбаримиз ва мусулмонлар турли қийинчиликларни бошларидан ўтказган бўлсалар-да, қорни тўйиб овқат емаган бўлсалар-да, у замон ўз номи билан "саодат асри" деб аталади. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафотларидан сўнг мусулмонлар бошида неъмат кўпайгани сари улар орасида, Абдураҳмон ибн Авф ишора қилганидек, фитна-фасод ҳам кўпайиб бораверди.
КАМБАҒАЛЛИККА ЧОРА
Абу Забйа розияллоҳу анҳу ривоят қилади: «Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу вафотидан сал олдин хасталаниб қолди. Беморни кўришга келган Усмон розияллоҳу анҳу ундан:
“Сени нима безовта қиляпти?”, деб сўради.
– Гуноҳларим.
– Кўнглинг нимани тусаётир?
– Раббимнинг раҳматини.
– Сенга бир табиб чақирайми?
– Аслида мени касал қилган Табибдир.
– Сенга бир оз маош ёздиришимга рухсат берасанми?
– Маошга эҳтиёжим йўқ.
– Ҳеч бўлмаса, кейин қизларингга тегади-ку!
Шунда Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: “Сен қизларимни камбағалликдан қийналади, деб хавотирдамисан? Мен уларга ҳар кеча Воқеа сурасини ўқишни тайинлаганман. Зеро, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ҳар оқшом Воқеа сурасини ўқиган киши ҳеч қачон камбағал бўлмайди”, деганларини эшитган эдим”, деди».
@mehrob_uz
Бир қўлингизда ўчирғич бўлсин
Ўғлини уйлантирган ота бир куни ўғлига қоғоз, қалам ва ўчирғич келтиришни буюрди. Ўғил аввалига отасининг бу талабидан ҳайрон бўлди, ота қистайвергач, ўғил айтилган нарсаларни олиб келди. Ота ўғилга: ёз!-деди.
Ўғил: нимани ёзай?-деди.
Ота: ҳохлаган нарсангни ёз, деди. Ўғил бир жумла ёзди.
Ота: энди ёзганингни ўчир, деди. Ўғил ўчирғич билан ёзган нарсасини ўчирди.
Ота: яна ёз!-деди.
Ўғил: нимани, нега ёзай?-деди.
Ота: Сен ёзавер, деди. Ўғил ёзди.
Ота: энди ўчир, деди. Ўғил ўчирди.
Ота: Ёз!-деди.
Ўғил: Сиз мендан нима истайсиз, нега ёзай?-деди.
Ота: Айтганни қил, деди. Ўғил яна ёзди.
Ота: Энди ўчир!-деди. Ўғил ўчирди. Шундан кейин ота ўғлининг елкасига қўлини қўйиб: Эй ўғлим, турмуш қургандан кейин оилада битта ўчирғич бўлиши керак. Сен аёлингдан кўрган баъзи бир ёқмайдиган нарсаларни ўчириб туришинг, аёлинг сендан кўрган баъзи бир ёқтирмайдиган нарсаларини ўчириб туриши керак бўлади. Акс ҳолда турмушнинг оппоқ варағи кўп ўтмай ёқимсиз хотиралар билан тўлиб қолади. Натижада, турмуш жаҳаннамга айланади. Эй ўғлим, эр-хотинлик алоқаси меҳр-муҳаббат ва ўзаро бағрикенгликка, бир-бирига нисбатан кечиримли бўлишга асосланади. Агар бирор камчилик ўтса уни такрорламаслик учун муносиб услуб билан тушунтириш лозим бўлади. Мана шу эр-хотинлик алоқасини мустаҳкамлайдиган асосий қоидалардан ҳисобланади, деди.
Ҳомиджон қори ИШМАТБЕКОВ
@mehrob_uz
🎙 ҚАЛБИНГДА ЗАРРА КИБР БЎЛСА...
❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
🕌"Минор" жоме масжиди имом-хатиби
@mehrob_uz
Ибн Мукаффаъ айтди: «Одобнинг яхшиси мева бергани ва сенда унинг асари зоҳир бўлганидир».
Изоҳ. Динимизда одобга алоҳида эътибор қаратилган. Иброҳим Нахаъийнинг ушбу сўзларига қулоқ тутинг: «Ўтган азизлар бир кишидан илм олиш учун борар экан, уч нарсага назарларини қаратардилар: олимнинг салобатига, намозига ва ҳолатига, кейин ундан илм олардилар. Уларнинг энг аввал назар соладиган жиҳати олим ёки муҳаддиснинг одоби бўларди...»
Ҳақиқатан ҳам «биз кўп илмдан кўра камроқ одобга муҳтожмиз» дер экан, Ибн Муборакнинг бу сўзлари бугун учун нақадар аҳамиятли! Нега «бугун учун» деб таъкидлаяпмиз. Сабаби, бугун кўпчилик «илм» деганда маълумотлар йиғиндисини тушунишади. Ҳа, бугуннинг илмий мезони шундай: кимда қанча кўп маълумот бўлса, шу киши олим саналади, «олим» сифатида танилади. Лекин аждодларимизда олимлик бошқачароқ ўлчанган. Тахминан шундай: ким билганига кўпроқ амал қилса, олимлик шудир. Яъни, олимлик даражасини истаган саволга жавоб бериб, ҳамма нарсани билавериш эмас, балки амал қилиш белгилаган. Шунинг учун уларнинг мезонида билгани кўп киши эмас, амали кўп киши олим саналган. Аслида илмдан кўзланган мақсад шу, айни пайт одобнинг мева бергани, асари зоҳир бўлгани ҳам шудир. Алишер Навоий «Маҳбубул қулуб» асарида келтирган бир рубоийсида одоби бўлатуриб, мақсадига кеч етаётган кишидан ажабланиб дейди:
Иймонга эрур нишон ҳаё бирла адаб,
Ҳурмат била таъзим саодатқа сабаб.
Ҳаёву муаддаб ангаким, бўлса лақаб,
Мақсудиға кеч етса ажаб, англа ажаб.
🎙 АЛЛОҲ ТАОЛОНИНГ РАСУЛУЛЛОҲГА БЕРГАН ТАНБЕҲИ
❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
🕌"Минор" жоме масжиди имом-хатиби
@mehrob_uz
Қарз беришнинг, қийналганга муҳлат беришнинг фазилати
Динимизда қарз бериш қул озод қилиш билан тенг қилинган.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: «Ким камбағалга муҳлат берса ёки ун(инг қарзи)дан кечиб юборса, Аллоҳ Қиёмат кунида – Ўзининг соясидан бошқа соя йўқ кунда уни Аршнинг соясига олади» (Имом Термизий ривояти).
Яна бир ривоятда «Ким камбағалга муҳлат берса ёки бир қисмини ўтиб юборса, Аллоҳ уни Аршнинг соясига олади», дейилган (Имом Ибн Ҳиббон ривояти).
Абу Юср розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Қиёмат куни Аллоҳнинг соясида сояланадиганларнинг биринчиси – қарз олган камбағал бирон нарса топгунича унга муҳлат берган ёки талаб қилиб турган нарсасини унга садақа қилиб, «(Қарзга берган) молим Аллоҳ розилиги учун сенга садақа» деб, аҳдномасини йиртиб ташлаган кишидир» (Имом Табароний ривояти).
@mehrob_uz
#Расулуллоҳ_мўъжизалари
177-мўъжиза
Пайғамбар алайҳиссалом айтганларидек кўр бўлиб қолди
Зайд ибн Арқам розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам у кишини касалланиб ётганида бориб кўрдилар ва дедилар: “Бу касаллигингдан сенга ҳеч бир зарар йўқ, лекин мендан кейин ҳам яшасанг ва кўр бўлиб қолсанг, чидайсанми?” Зайд айтди: “Агар шундай бўлса, сабр этаман, савоб умид қиламан. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Ундай бўлса, жаннатга ҳисоб-китобсиз кирасан”. Зайд ҳақиқатан ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг вафотларидан сўнг кўр бўлиб қолди.
Зайд айтади:
“Кўзим оғриб қолди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кўргани келиб, дедилар: “Эй Зайд, агар кўзингдаги оғриқ шундай қолса, нима қилар эдинг?”
Зайд: “Сабр этардим ва савоб умид қилардим”, деб жавоб берди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Агар кўзингдаги оғриқ шундай қолса, сен сабр қилсанг ва савоб умидида бўлсанг, савобинг жаннатдир”, дедилар.
Анас розияллоҳу анҳу айтади:
«Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан Зайд ибн Арқамни кўргани бордим. Зайд кўзларидан шикоят қилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга: “Агар кўзингдаги оғриқ шундай қолса, нима қилар эдинг?” дедилар. Зайд: “Сабр этардим ва савоб умид қилардим”, деб жавоб берди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Агар кўзингдаги оғриқ шундай қолса, сен сабр қилсанг ва савоб умидида бўлсанг, Аллоҳ азза ва жаллага гуноҳсиз йўлиқасан” дедилар»247.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шу сўзларини тугатган ҳам эдилар, Зайд кўр бўлиб қолди.
Табаронийнинг ривоятида келишича, Зайд Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафотларидан сўнг кўр бўлиб қолган. Кейинчалик Аллоҳ унинг кўзига нур ато этган ва у вафот этган.
@mehrob_uz
Намоздан кейин арабча дуо қилиш
❓ Савол: Ҳурматли устозлар, намоздан кейин қандай арабча дуолар қилиш керек?
📩 Жавоб: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Муоз ибн Жабал розийаллоҳу анҳуга ҳар бир фарз намоздан сўнг қандай дуо қилишни таълим берганлар. Муоз ибн Жабал розийаллоҳу анҳудан тривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир куни қўлимдан ушлаб, "Эй Муоз, Аллоҳга қасамки, мен сени яхши кўраман", дедилар. "Эй Аллоҳнинг Расули, ота-онам сизга фидо бўлсин, Аллоҳга қасамки, албатта, мен ҳам сизни яхши кўраман", дедим. У зот: "Эй Муоз, мен сенга ҳар бир намоздан кейин (Аллоҳумма аъинни ала зикрика ва шукрика ва ҳусни ибадатика" дейишни тарк қилмаслигингни тавсия қиламан", дедилар (Имом Абу Довуд ва Имом Насоий ривояти).
Дуонинг маъноси: "Аллоҳим, Сени зикр қилиш, Сенга шукр қилиш ва Сенга гўзал ибодат қилишда менга ёрдам бер", Бошқа бир ҳадисда бундай дейилади:
👉 Давомини ўқинг
@mehrob_uz
📹 "ВАҚТНИНГ ОТАСИ" НОМИНИ ОЛГАН УЛАМО
❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
🕌"Минор" жоме масжиди имом-хатиби
@mehrob_uz
95. Аллоҳнинг аҳдини оз баҳога сотиб юборманг. Агар билсангиз, сиз учун, албатта, Аллоҳнинг ҳузуридаги нарса яхшироқдир.
Бу ояти каримада мусулмон одам томонидан берилган аҳд «Аллоҳнинг аҳди», деб аталмоқда.
Аллоҳнинг аҳди даражасига кўтарилган аҳдни бузиш «уни оз баҳога сотиш» деб номланмоқда.
Бу дунёнинг арзимаган матоҳини деб Аллоҳнинг аҳдини бузиш катта зарар келтиришини таъкидлаб, Аллоҳнинг ҳузуридаги савобдан маҳрум бўлиб қолишдан қўрқитмоқда.
«Агар билсангиз, сиз учун, албатта, Аллоҳнинг ҳузуридаги нарса яхшироқдир».
Аҳдингизга вафо қилишингиз учун Аллоҳдан оладиган ажру савобингиз, бу дунёнинг ҳар қандай матоҳидан афзалдир.
Ушбу ояти карима қасам ҳақидаги оятдан кейин бевосита келганини, қасам таъкидланган аҳд эканини эътиборга оладиган бўлсак, қасамхўр ҳам Аллоҳнинг аҳдини арзон баҳога сотганларнинг энг катталаридан бўлади.
Эй, беш кунлик алдамчи дунёнинг арзимас матоҳи учун аҳдини бузиб, қасамхўр бўлиб юрганлар билиб қўйинглар!
@mehrob_uz
🌺 ☘️ ХАЙРЛИ ТОНГ! ☘️ 🌺
Ё Роббал оламин, гуноҳимни кечиргин, эй гуноҳкорларнинг гуноҳларини афв қилувчи Зот, бизни афв этгин!
Каналга аъзо бўлинг:👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
ТИЛ БИЛГАН – ЭЛ БИЛАДИ
Ким бир қавмнинг тилини ўрганса, уларнинг шарридан эмин бўлади
Зайд ийн Собит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга яҳудийларнинг ёзувини ўрганишни амр қилдилар ва Аллоҳга қасамки, мен яҳудийларнинг ёзишидан эмин эмасман», дедилар.
Ярим ой ўтгач, иброний тилини ўрганиб олдим. Шундан сўнг Набий алайҳиссалом яҳудийларга мактуб ёзмоқчи бўлсалар, менга ёздирар эдилар. Қачон улардан у зотга мактуб келса, мен у зотга ўқиб берардим» (Имом Термизий ривояти).
* * *
Ушбу ҳадиси шариф бошқа халқларнинг тиллари ва ёзувларини ўрганиш лозимлигига катта далилдир. Модомики, бошқа халқлар билан бир оламда яшалар экан, улар билан алоқа қилиш эҳтиёжи бўлади. Бунинг учун эса, уларнинг тилини яхши биладиган одамлар керак.
Агар ҳар бир жамиятнинг бу соҳада ўз одамлари бўлмаса, бошқаларга муҳтож бўлинади. Бошқалар эса бировга мухлис бўлиши қийин. Улар қасддан нотўғри таржималар қилиб, зарар етказиши турган гап. Шунинг учун ҳар бир жамият бу соҳада ўз одамларини тарбиялаб олмоғи лозим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу нарсага алоҳида эътибор берганлар.
@mehrob_uz
ТИЛ – МИЛЛАТ КЎЗГУСИ
1989 йил 21 октябрь - Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун.
📹 ҲАЗРАТНИНГ ВАҚТЛАРИДА БАРАКА БОР ЭДИ
❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
🕌"Минор" жоме масжиди имом-хатиби
@mehrob_uz