Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🌙 ✨💐 Саййид-ул айём
ҳажжул Масокин бўлмиш
Жума айёми муборак бўлсин!
Каналга аъзо бўлиш: 👇
📲 https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Ассалому алайкум
ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🌙 ✨ 💐 Жума муборак! 💐 ✨
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Ассалому алайкум
ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🌙 ✨ 💐 Жума муборак! 💐 ✨
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Ассалому алайкум
ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🌙 ✨ 💐 Жума муборак! 💐 ✨
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Ассалому алайкум
ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🌙 ✨ 💐 Жума муборак! 💐 ✨
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:
✨ Жума учун ғусл қилиш.
✨ Хушбўй нарсалар суртиш.
✨ Чиройли кийимлар кийиш.
✨ Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
✨ Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
✨ Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
✨ Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
✨ Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
✨ Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.
✨ Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
✨ Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.
✨ Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.
♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
MEHROB.UZ Ижтимоий саҳифалари:👇👇👇
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
ИЙСОР ШУНДАЙ БЎЛАДИ
Мужоҳид раҳматуллоҳи алайҳ айтади:
«Мадинада бир муҳтож оила яшарди. Уларнинг қўлида бир қўйнинг калласи бор эди. Ана шу оила озгина нарсага эга бўлганларида "Келинглар, мана шу қўйнинг бошини биздан-да муҳтожроқ кишига берайлик!" дедилар ва уни ўзлари муҳтож деб билган оилага бериб юбордилар. Муҳтож оила ҳам қўйнинг калласини бошқа муҳтожларга бериб юборди. Шу тариқа қўйнинг калласи Мадинани айланиб, охири яна биринчи эгаларига қайтиб келди».
Ийсор – бошқани ўзидан устун қўйиб, ўзи истаб турган нарсани унга беришдир.
@mehrob_uz
РАСУЛУЛЛОҲГА МУШТОҚ ҚАЛБЛАР УЧУН
Пешволаримизни ёзишича, кимдир Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни тушида кўриш хоҳласа, пайшанба кунидан жума кунига ўтар кечаси икки ракат нафл намози ўқисин. Унинг ҳар бир ракатида “Фотиҳа” сурасидан кейин ўн бир марта “Оятал курсий”ни ва ўн бир марта “Ихлос” сурасини тиловат қилсин. Намоздан кейин уч юз марта қуйидаги салавотни ўқисин:
اَللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ النَّبِيِّ الْأُمِّيِّ وَعَلَى آلِهِ وَاَصْحَابِهِ وبارك وَسَلِّمْ.
Ўқилиши: Аллооҳумма солли ъалаа Муҳаммадин Набиййил уммиййи ва ъалаа аалиҳи ва асҳаабиҳи ва баарик ва саллим.
Маъноси: Аллоҳим! Уммий пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга, (У кишининг) оиласига ва саҳобийларига баракотинг ҳамда салавоту саломларинг бўлсин.
Ушбу амални кимдир бир неча бор такрор-такрор қилса, ин ша Аллоҳ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни тушида кўриш насиб қилади.
Эслатма: Бу амални қилувчи киши Расулуллоҳни чин дилдан кўришни хоҳлаши ва гуноҳлардан тийилиши шарт қилинади.
Муҳаммад Тақий Усмонийнинг “Ислоҳи хутубот” китоби (Ж. 6. – Б. 104-1050).
@mehrob_uz
159. Умар ибн Абу Салама отасидан ривоят қилади:
"Менга Фаластин аҳлидан бир киши Абдураҳмон ибн Авфдан (ушбу) ривоятни айтиб берди: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Учта нарса бор. Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган Зотга қасамки, қасам ичадиган бўлсам, улар билан қасам ичаман. Садақа билан мол камаймайди, шундай экан, садақа қилинг! Банда Аллоҳнинг "юз"ини истаб, ўзига қилинган зулмни кечирса, Аллоҳ таоло қиёмат куни мана шу иши билан унинг иззат-шарафини кўтаради. Банда ўзига тиланчилик эшигини очдими, албатта, Аллоҳ унга фақирлик эшигини очиб қўяди", дедилар".
Муснади Кеший китобидан.
@mehrob_uz
#Xalqaro_konferensiya
#Termiz_live
Ayni paytda Termiz shahrida “Imom Termiziy ilmiy merosining islom sivilizatsiyasida tutgan oʻrni” mavzusida xalqaro ilmiy-amaliy anjuman haqida ustozdan intervyu 👇👇👇
https://www.instagram.com/reel/DBOHdeGOy1w/?igsh=YWpuYmZxYmxlcWdw
БИЗДАН ОЛДИНГИЛАР ДАРАХТ ЭКИШДИ – ЭНДИ НАВБАТ БИЗНИКИ
➖🔵➖⚫➖⚫➖⚫➖
🎙Шайх Саййид
Раҳматуллоҳ Термизий
🕌"Минор" жоме масжиди имом-хатиби
@MEHROB_UZ
92. Тўқигани кучли бўлгандан сўнг уни сўкиб юборган хотинга ўхшаб, бир уммат бошқа умматдан зиёдроқ бўлгани учун қасамларингизни орангизга алдов воситаси қилиб олманг. Албатта, бу билан сизни Аллоҳ синамоқда, холос. Албатта, У қиёмат куни нима ҳақида ихтилоф қилганингизни баён қилиб берур.
Ушбу ояти каримада аввал аҳдлашиб, сўнгра аҳдини бузган одамлар ип билан бир нарсани мустаҳкам тўқиб бўлиб, кейин сўкиб-тарқатиб юборган эси паст хотинга ўхшатилмоқда. Дейлик, бир хотин куч-қувват, вақт ва ҳунар сарфлаб бир нарсани тўқийди. Оддий ипдан ўзига ҳам, бошқага ҳам фойда келтирадиган нарсани чиройли қилиб битиради. Аммо ундан ўзи ҳам, ўзгалар ҳам фойда олмасдан туриб, дарҳол сўкиб-тарқатиб юборади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга байъат қилиб, сўнгра уни бузган ёки аҳднома тузиб, унга амал қилмаган, қасам ичиб туриб, қасамилан тонган одамлар ҳам худди ўша ақли паст хотинга ўхшайдилар.
Давомини ўқинг
@mehrob_uz
Ассалому алайкум!
Хайрли тонг!
Соғ-саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
Бугунги кунингиз кечаги кунингиздан хайрли, файзли, манфаатли ва баракалироқ бўлсин азизлар!
🌷 ☘️ 🌷 ☘️ 🌷 ☘️ 🌷
✅Каналга аъзо бўлинг📲⤵️
T.me/mehrob_uz
ОЛИМЛАРНИНГ ОНАЛАРИ
Имом Молик раҳимаҳуллоҳнинг онаси Алия бинти Шарик ўқимишли, зукко аёллардан эди. Асосий вақти ва бор эътиборини ўғлининг таълим-тарбияси йўлида сарфлади. Ёш Молик илм олишни хоҳлаётганини айтганида, онаси: «Кел, сенга олимлар кийимини кийдириб қўяман», дея ўғлига солиҳларнинг кийимидек чўпон кийдириб, бошига салла ўрайди. Сўнг «Рабиъа (Робиа ибн Абдураҳмон, яъни Робиатур Рай)нинг ҳузурига бор. Илм олишдан аввал одоб ўрган», деб насихат қилади ва Рабиъа раҳимаҳуллоҳнинг дарсига мунтазам қатнашишини назорат қилиб боради. Кейинчалик ўғли Молик имомлик даражасига етади.
@mehrob_uz
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🌙 ✨💐 Саййид-ул айём
ҳажжул Масокин бўлмиш
Жума айёми муборак бўлсин!
Каналга аъзо бўлиш: 👇
📲 https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Ассалому алайкум
ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🌙 ✨ 💐 Жума муборак! 💐 ✨
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Ассалому алайкум
ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🌙 ✨ 💐 Жума муборак! 💐 ✨
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Ассалому алайкум
ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🌙 ✨ 💐 Жума муборак! 💐 ✨
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Ассалому алайкум
ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🌙 ✨ 💐 Жума муборак! 💐 ✨
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Ассалому алайкум
ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🌙 ✨ 💐 Жума муборак! 💐 ✨
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Пайғамбаримиз ﷺ га БИР МАРТА салавот айтишнинг фазилати ҳадисларда:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
🌸 “Жума куни менга салавот айтишни кўпайтиринглар, чунки у гувоҳликка ўтадиган кундир, малоикалар ҳам гувоҳлик берурлар. Агар бирор кимса менга салавот айтса, уни менга кўрсатилади, ҳаттоки ундан фориғ бўлгунига қадар”, дедилар.
Ибн Ҳузайма Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривояти.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
🌸 “Менга салавот (айтишни)ни кўпайтиринглар, чунки сизларни менга йўллаган салавотларингиз ўз гуноҳларингиз учун мағфират бўлур. Менга эса даража ва василани талаб қилинглар. Бас албатта менинг василам Раббимнинг ҳузурида сизлар учун шафоат бўлур”, дедилар. Ибн Асокир Ҳасан ибн Али розияллоҳу анҳумодан ривояти.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
🌸 “Бирор банда менга саловот айтар экан, фаришталар ҳам унга саловот айтишади. Гарчи у оз бўлсин, ҳоҳ кўп бўлсин”, дедилар.
Ҳоким , Ибн Ҳузайма ва Зиёларнинг Омир бин Робийъа розияллоҳу анҳудан ривояти.
@mehrob_uz
🗣️ САДАҚА – БАЛОДАН УЗОҚЛАШТИРАДИ!
🎙Шайх Саййид Раҳматуллоҳ ТЕРМИЗИЙ
Эҳсон қилиш учун: 💳
HUMO:9860090105667720
BOBOSHER JUMAYEV
UZCARD:6262720197332284
BOBOSHER JUMAYEV
VISA:4685970178005318
BOBOSHER JUMAYEV
Payme: MEHROB HIMMATI
Click: MEHROB HIMMATI
Paynet: MEHROB HIMMATI
"SAXOVAT" XAYRIYA JAMOAT FONDI
Asia Alliance bank:
Ҳ/р: 20212000505392419001
(МФО 01095)
ИНН 207339666
Яхши намуна бўлайлик
Хайрли амаллар бобида фарзандларингизга йўлбошчи бўлинг. Зеро, ҳадисда келганидек: “Ким бир яхши ишни жорий қилса, у ўтгандан кейин ҳам унга амал қилишса, унга ўзининг ажри ва у ишни қилганларнинг ажрича савоб бўлади, уларнинг савобларидан бирор нарса камаймагани ҳолда. Ким бир ёмон одатни жорий қилса, у ўтгандан кейин ўша ишни қилишса, унга бошлаган ёмонлигининг гуноҳи ҳамда қилганларнинг гуноҳларидан камаймагани ҳолда уларнинг гуноҳичалик гуноҳ ҳам бўлади”, дейилади.
Аҳли оиламиз, фарзандларимиз, атрофимиздагилар ҳамда бизга эргашганларга нималарни ўргатаётганимизга эътиборли бўлайлик.
@mehrob_uz
#Xalqaro_konferensiya
#Termiz_live
Ayni paytda Termiz shahrida “Imom Termiziy ilmiy merosining islom sivilizatsiyasida tutgan oʻrni” mavzusida xalqaro ilmiy-amaliy anjuman bo’lib o’tmoqda…
БИЗДАН ОЛДИНГИЛАР ДАРАХТ ЭКИШДИ – ЭНДИ НАВБАТ БИЗНИКИ
➖🔵➖⚫➖⚫➖⚫➖
🎙Шайх Саййид
Раҳматуллоҳ Термизий
🕌"Минор" жоме масжиди имом-хатиби
@MEHROB_UZ
Вақтимизни қадрлайлик
Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан шундай ҳадис келади: “Оқил киши бир кунини тўртга тақсимлаши лозим: бир қисмида Раббига мурожаат қилади, бир қисмида ўзини ҳисоб-китоб қилади, бир қисмида Аллоҳнинг санъати борасида фикр юритади, бир қисмида еб-ичиш каби (нафсоний) ҳожатларини бажаради” (Имом Ибн Ҳиббон ривояти).
@mehrob_uz
ТЕРМИЗ ЯНА БИР ЙИРИК АНЖУМАНГА МЕЗБОНЛИК ҚИЛЯПТИ
Тадбирда Устоз Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ўз маърузалари билан иштирок этадилар
Бугунги кунда бутун дунёнинг, бутун Ислом оламининг диққат-эътибори Ўзбекистонга қаратилган десак, муболаға бўлмайди. Чунки шу йил 15-16 октябрь кунлари Тошкент ва Хива шаҳарларида «Ислом – тинчлик ва эзгулик дини» мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилган бўлса, 17-18 октябрь кунлари Термиз шаҳрида «Имом Термизий илмий меросининг ислом цивилизациясида тутган ўрни» мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилади.
Бу халқаро анжуман муҳтарам Президентимизнинг шу йил 15 августдаги «Имом Термизий таваллудининг 1200 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида«ги қарорига биноан бўлиб ўтади.
Анжуманда юртимизда кўзга кўринган исломшунос олимлар, соҳа мутахассислари, илмий тадқиқотчиларимиз билан бирга дунёнинг ўнга яқин мамлакати, жумладан, Туркия, Қатар, Миср, Бирлашган Араб Амирликлари, Ҳиндистон, Қирғизистон каби давлатлардан 50 дан ортиқ таниқли олим ва уламолар ўз маърузалари билан иштирок этадилар.
Улар сафида Исломшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори, Устоз Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ҳазратлари ҳам бор. Устоз «Имом Термизий – буюк муҳаддис» мавзусида маъруза қиладилар.
Ҳақиқатан, буюк аждодларимизнинг бой илмий-маънавий меросини чуқур ўрганиш, тадқиқ этиш Ўзбекистон олимлари олдида турган кечиктириб бўлмас вазифадир.
Бундай анжуманлар олимларга туртки ва илҳом манбаи бўлиб хизмат қилади, иншоаллоҳ.
Биргина Имом Термизий ҳазратларининг шоҳ асари – “Сунани Термизий”да фиқҳ (ислом ҳуқуқи) масалаларига доир ҳукмларга оид ҳадислар жуда кўп келтирилган. Шу билан бир қаторда асарда иймон, Қуръон тафсири, Қуръон фазилатлари, сийратлар, дуолар, таҳорат, намоз, закот, рўза, ҳаж, жаноза, никоҳ, савдо-сотиқ, қурбонлик, либос, таомлар, ичимликлар, хайр-эҳсон ва саховат, табобат, фарзлар, жаннат ва жаҳаннам сифатлари, илм, изн сўраш, панд-насиҳат, одоб-ахлоқ ва бошқа мавзуларда ҳам ҳадиси шарифлар мавжуд.
Шундай дурдона асарни ўрганиш, ёшларга, фарзандларимизга ўргатиш орқали уларни турли ёт ғоялар таъсиридан ҳимоя қиламиз.
Аллоҳ таоло халқаро анжуманни манфаатли қилсин.
Mehrob.uz матбуот хизмати