mehrob_uz | Неотсортированное

Telegram-канал mehrob_uz - Mehrob.uz

254509

Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг www.mehrob.uz саҳифасининг расмий канали. Instagram:instagram.com/mehrob.uz Fecebook:fb.com/Mehrob.uz2 Tiktok:tiktok.com/@mehrob_uz Youtube:youtube.com/MehrobUz ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1153

Подписаться на канал

Mehrob.uz

АЖАБО!..

Шайх Аҳмад Ийсо Маъсуровий ҳафизаҳуллоҳ бундай дейдилар: «Мен доим жанжаллашиб, атрофидаги инсонлардан кўнгли тўлмай, уларни ёқтирмай юрадиган кишиларга ҳайрон қоламан. Ахир дунё жуда қисқа-ку: “Уларни (қиёматда) тўплайдиган кунда (ўзларини бу дунёда) гўё кундуз кунинг бир соатича тургандек сезишиб, бир-бирларини таний бошлайдилар” (Юнус сураси, 45-оят).
Шунингдек, мен вақтини дунёнинг майда-чуйда ишлари сабаб беҳуда кетказаётганларга ҳам ҳайрон қоламан. Ахир улар Қиёмат куни: “Ерда йиллар ҳисоби бўйича қанча турдинглар”, дейилса, улар “Бир кун ёки ярим кун. Санаб турувчи (фаришталар)дан сўрагин”, дейдилар” (Мўминун сураси, 113-оят)».

@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

ДИН НИМАНИНГ НОМИ?

Шайх, Доктор Абдулҳай Орифий қуддиса сирруҳ шундай дер эдилар: “Дин фикр тарзини ўзгартиришдир. Борйўғи бироз фикр тарзингизни ўзгартиринг, шу билан дунёингиз динга айланади ва Аллоҳ таоло ҳам сиздан рози бўлади. Шарти – икки ишни қилиш. Бири, ниятингизни тўғрилаб олинг. Иккинчиси, ўша ишни суннатга мувофиқ қилиш. Шунда ҳар бир дунёвий ишингиз диний ишга айланади.
Улуғ зотларнинг олдига боришда айни шу фойда бор, улар инсоннинг ўйини, фикр тарзини ўзгартириб юборадилар. Бунинг натижасида, инсоннинг амал ва феъллари тўғри бўлади. Олдин дунёга тегишли бўлган ишларингиз олимларнинг ҳузуридан чиққанингиздан кейин дин ва ибодатга айланади”.

“Насиҳатлар гулдастаси”дан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

УМРИНГНИ НИМАЛАРГА САРФЛАГАНИНГ УЧУН ЖАВОБ БЕРАСАН


🎙Шайх Саййид
Раҳматуллоҳ Термизий.

🕌"Минор" жоме масжиди имом-хатиби
@MEHROB_UZ

Читать полностью…

Mehrob.uz

Энг яхши амаллар

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Аллоҳ таолога энг суюкли амал қайси?» деб сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Вақтида ўқилган намоз», дедилар. Ибн Масъуд: «Ундан кейингиси-чи?» деди. Пайғамбар алайҳиссалом: «Ота-онага яхшилик қилиш», дедилар.

@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

КАТТА ЎҒИЛНИНГ МУКОФОТИ

Бир одамнинг тўртта ўғли бор эди. Ота касал бўлиб қолди. Катта ўғил:
«Отамизга ким қарайди? деди. Укалари: «Ўзингиз ғамхўрлик қилинг», дейишди.
Катта ўғил рози бўлди. Отасини даволатди, ғамхўрлик қилди, хизматида турди. Вақти етиб, отаси вафот этди. Фарзандлари меросини тақсимлаб олишди. Лекин катта ўғилга ҳеч нарса тегмади.
Бир куни катта ўғил туш кўрди. Тушида: «Фалон жойга борсанг пул бор. Ўшани ол» деган овоз эшитди. «Унда барака борми?» деб сўради «Ҳа», деган жавоб келди. Уйғонгач, айтилган жойга борди ва пулни топди. Бозорга бориб у пулга иккита балиқ сотиб олди. Балиқни уйига олиб келиб қорнини ёрган эди, ҳар бирининг ичидан биттадан ёқут чиқди. Бу каби ёқутни ҳеч ким кўрмаган эди. Подшоҳ ёқутларни жуда кўп олтин танга эвазига сотиб олди. Катта ўғил шаҳардаги бой одамга айланди. Буларнинг ҳаммаси отасига хизмат қилгани туфайли эди.

@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Саховат

Нофеъ айтади: Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо вафотига қадар мингта ёки ундан кўпроқ жонни озод қилди.

Нофеъ айтади: Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумога мол-давлатидан нимадир ёқиб қолса, айнан ўша нарсани Аллоҳ учун бериб юборарди. Унинг қуллари буни яхши билаганлари боис енг шимариб ибодатга киришар ва масжидни лозим тутар эдилар.
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо қайси қулини ана шу яхшилик устида кўрса, уни озод қилиб юборарди.
– Эй Абу Абдураҳмон, Аллоҳга қасамки, улар сизни алдашмоқчилар, холос! – дерди Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумога оғайнилари.

– Ким бизни Аллоҳ йўлида алдамоқчи бўлса, Аллоҳ учун алданаверамиз! – деб жавоб берарди Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо.

@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Қалбингда кечаётган нарсанинг қулисан

Убудия (бандалик) дегани қуллик ва асирликни билдиради. Инсон кўнглини нимаики забт этиб, ғолиб келган бўлса, банда ўшанинг қулига айланади. Агар инсон ўз нафсининг асири бўлса, нафсига қул бўлади, агар дунёнинг асири бўлса, демак, дунёнинг қули бўлади. Инсоф билан қаралганда, кўнглини тамомила дунё муҳаббати ва ташвишлари ишғол этган муриднинг ибодати тананинг озори ва чарчоғидан ўзга нарса эмас. Бундай ибодат, гарчи у кўп бўлса-да, Аллоҳнинг олдида қиммати йўқ, жонсиз жасадга ўхшайди. Кўриб турибмизки, бугунги давримизда баъзи инсонлар дунё ортидан кун бўйи елиб-югуриб, тунлари эса кўп ибодат қилишга интиладилар. Аммо бу хилдаги ибодатлар кўп бўлишига қарамасдан, дунё муҳаббати билан йўғрилгани сабаб эгасини Ҳаққа яқинлаштиролмайди. Бас, шундай бўлгач, энди фақат дунё деб елиб-югуриб, гуноҳ ишлардан ҳам тийила олмаётганларнинг онда-сонда қилган ибодатлари уларни Ҳаққа элтармикан?! Якка Худога сиғинувчи мўминлар ёлғиз Аллоҳга ҳамда Унинг амрларини тўла-тўкис қабул этувчи ва амалга оширувчи кимсаларгагина итоат этадилар, холос. Банданинг ҳақиқий қадру қиммати кимга ёки нимага сиғиниши ва эргашиши билан белгиланади. Билувчининг қадри унинг айнан нимани ўрганиши ва ўзлаштиришига боғлиқдир.

«Аҳлоқус солиҳийн» китобидан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

(Ёмонлик қилишга) қодир бўлатуриб, кечириш ва камбағал бўлатуриб, саховатли бўлиш – ҳурматга сазовор ишларнинг энг чиройлисидир.

Изоҳ. Биров сизга бир тарсаки урса, сиз ҳам унга бир тарсаки билан жавоб беришингиз адолат. Икки тарсаки урсангиз, зулм бўлади. Агар умуман жавоб қайтармасангиз, бунинг икки сабаби бор: қўрқоқлик қилдингиз ёки олижаноблик. Қўрқоқликни изоҳлашга ҳожат йўқ, олижаноблик тушунчаси эса бироз изоҳга муҳтож. Айтайлик, шаънингиз шу даражада улуғки, бунга ўхшаган тарсакилардан бир нечтаси бўлса ҳам сизга чивин чаққанчалик таъсир қилмайди. Худди зарбулмасалда келтирилганидек, бир пашша ҳўкизнинг қорнига қўниб: «Сенга оғирлик қилмаяпманми?» – деган экан. Ҳа, хасни чўктирган томчи улкан тоғ қаршисида ҳеч нарса, олижаноблик инсонни тоғдек виқорли қилади, бунга шубҳа йўқ. Лекин ёмонлик қилишга қодир бўлатуриб кечириш, камбағал бўлатуриб саховатли бўлиш учун тоғдек бўлиш камлик қилади, бу ишга тоғнинг ҳам тоқати етмайди. Қиблагоҳимиз айтганидек: «Ким ёқиб жаҳл ўтин, турса тош билан, ўтни совит, тошни қайтар ош билан».
Яна айтган эдилар (қани эди айтилганидай бўлолсак):
Дард кўрмасин менга тош отган қўллар,
Менга чоҳ қазганлар омон бўлсинлар!
Гуноҳим кўп, жазога лойиқ эдим,
Мени йиғлатганлар ўйнаб-кулсинлар.
Заҳар тутганларга дерман, енг асал,
Давоси заҳар эди бизнинг касал.
Ҳасад ўтин ёққанлар ҳам соғ бўлсин,
На гўзал, хомни пиширган ўт гўзал!


“Унвонул баён”дан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

ЖАННАТИЙ ОДАМ ФАҚАТ БИР НАРСАГА ПУШАЙМОН БЎЛАДИ


🎙Шайх Саййид
Раҳматуллоҳ Термизий.

🕌"Минор" жоме масжиди имом-хатиби
@MEHROB_UZ

Читать полностью…

Mehrob.uz

Эътибори кўп кишининг қоқолиши оз.

Изоҳ. Яхши-ю ёмондан ўзига ибрат чиқара оладиган инсон кам адашади. Адашиши кам инсон манзилга тез етади. Тирикларнинг бу дунёдаги манзили – савоби нақд ишлардир.

“Унвонул баён”.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

ХАЙРЛИ ТОНГ

Кечаси эрта ухлаш ва эрталаб эрта уйғониш бахтиёрлик аломатидир.
Банда таҳоратли ҳолда суннатда келган дуоларни ўқиб ухлашга одатлансин. Ухлашдан олдин, кун келиб мен қабрда ҳам ухлайман, деб ўйласин ва ўша кун учун ҳар куни амалларини сарҳисоб қилсин. Солиҳ амаллар учун шукр қилсин, ёмонларига истиғфор айтсин. Аллоҳ таолони зикр қилиб ва Қуръони Каримнинг кичик сураларини ўқиб ухласин... Бирор яхши китобни ўқиса ҳам бўлади. Мутолаа қилса, кўзни тез уйқу олади... Ухлашдан олдин юқорида айтилган ишларни қилиш хайрли тонг кафолатидир.

Эрталаб уйғониш биланоқ ўзингизни яхши ишларга машғул қилинг ва “бугун мен ялқовлик ва дангасаликни ташлаб, фақат яхши ишларни қилишим учун Аллоҳ таоло менга ушбу кунни берди”, деб ният қилинг.

Аллоҳ таоло бомдод намозидан кейинги вақтни ўта баракали қилган. Унда бандаларга ризқи тақсимланади. Ушбу баракали вақтни уйқу ёки ғафлатда ўтказадиган одамлар ғофил бандалардир. Бомдод намозидан кейин Ёсин сурасини ўқиса, кун бўйи хайр-барака ва Аллоҳ таолонинг кўмак ваъдаси бордир.

“Насиҳатлар гулдастаси” китобидан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Аҳмад ибн Абу Ҳаворий айтади: Аллоҳни яхши кўрмоқнинг аломати Аллоҳнинг тоат-ибодатини (Аллоҳнинг зикрини) яхши кўрмоқдир. Аллоҳ таоло бир бандасини яхши кўрса, унга Ўзини суюкли қилиб қўяди. Токи Аллоҳ бандасини суймагунича, бандаси Роббини яхши кўра олмайди. Яъни муҳаббат аввал Аллоҳдан бўлади. Ана ўшанда банда Роббининг розилигини қидириб қолади.

@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

СИЗГА ЎЛИМ КЕЛИШИДАН АВВАЛ ЭҲСОН ҚИЛИБ ҚОЛИНГ!


🎙Шайх Саййид
Раҳматуллоҳ Термизий.

🕌"Минор" жоме масжиди имом-хатиби
@MEHROB_UZ

Читать полностью…

Mehrob.uz

Дунёда ҳеч ўкинма! Дунёнинг ишлари бизнинг иродамиз билан эмас, Аллоҳнинг амри билан бўлади. Аллоҳнинг барча ишларида албатта бир яхшилик бор.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

САВДО БИЛАН БЎЛИБ ИБОДАТНИ УНУТМАНГ!


🎙Шайх Саййид
Раҳматуллоҳ Термизий.

🕌"Минор" жоме масжиди имом-хатиби
@MEHROB_UZ

Читать полностью…

Mehrob.uz

Намозда суралар ўртасидаги тартиб

❓Савол: Фарз намозларда суралар ўртасидаги тартибга риоя қилиш керакми суннат ва нафлларда ҳолат қандай бўлади?


📩 Жавоб: Фарз намозларда сураларни Қуръони каримда келган тартибда ўқиш суннатдир. Фарз ва вожиб намозларда суралар ўртасидаги тартибга риоя қилмаслик макруҳ бўлади, лекин нафл намозларда макруҳ эмас.
Бу ҳақда "Фатавои ҳиндия" китобида бундай дейилади:
"Агар намозхон биринчи ракатга бир сурани қироат қилган бўлса, сўнг иккинчи ракатга ёки биринчи ракатнинг ўзида ана шу суранинг юқорисидаги сурани қироат қилса, макруҳ бўлади. Худди шунингдек, бир ракатда маълум бир оятни қироат қилиб, кейинги ракатда ёки шу ракатнинг ўзида юқорисидаги оятни қироат қилиш ҳам макруҳдир". Чунки қироатда суралар тартибига риоя қилмасликда саҳобалар ижмо қилган тартибни тарк қилиш бор. Яна бу мавзуда бундай дейилади:
👉 Давомини ўқинг!
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

УМРИНГНИ НИМАЛАРГА САРФЛАГАНИНГ УЧУН ЖАВОБ БЕРАСАН


🎙Шайх Саййид
Раҳматуллоҳ Термизий.

🕌"Минор" жоме масжиди имом-хатиби
@MEHROB_UZ

Читать полностью…

Mehrob.uz

91. Агар аҳдлашсангиз Аллоҳнинг аҳдига вафо қилинг. Қасамларни таъкид қилинганидан сўнг бузманг. Батаҳқиқ, Аллоҳни ўзингизга кафил қилгансиз-а! Албатта, Аллоҳ нима қилаётганингизни билур.
Ояти каримадаги «Аллоҳнинг аҳди» бирикмаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қилинган байъатни ўз ичига олади. У Аллоҳ буюрган ҳар бир яхши амални қилиш учун берилган аҳдни ифода этади. Бу ҳақида ўтган суралардаги худди шу маънода келган оятлар тафсирида муфассал сўз юритилган эди. Аҳдга вафо қилиш айрим шахслар, турли жамоалар, давлатлар ва ниҳоят, инсоният билан жамият орасидаги ўзаро ишончни ушлаб туради. Бу орқали улар ўзаро бирлашиб туради. Агар, Худо кўрсатмасин, аҳдга вафо қилиш йўқолса, ишонч кетади. Шунинг учун ҳам Қуръони Каримда бунга алоҳида аҳамият бериб: Давомини ўқинг!
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Эй Аллоҳим! Бошимиздан турли мусибат, офатларни даф эт, фитналардан омон сақла, ишларимизни ўнгла! Бугунги кунимизни барокатли қилгин! 🤲

🌷Хайрли тонг! 🌷

Каналга аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Читать полностью…

Mehrob.uz

Намоз вақтлари:
16.10.2024 - ЧОРШАНБА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

Mehrob.uz

158. Назр ибн Шайбон айтади:
"Абу Саламани учратиб, унга бундай дедим: "Менга отангдан эшитган, отанг эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитган, сен билан отангнинг ўртасида бошқа ровий бўлмаган бирор ҳадис айтиб бер!", У: "Отам менга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ушбу ҳадисни ривоят қилган: "У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Аллоҳ Рамазон рўзасини фарз қилди, мен Рамазон кечаларида коим турмоқни суннат қилдим. Ким Рамазон рўзасини иймон билан, савобини умид қилиб тутса, кечалари қоим бўлса, худди онасидан янги туғилганидек гуноҳлардан пок бўлиб чиқади", дедилар".
Муснади Кеший китобидан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Кечагина доно ва ақлли эдим, дунёни ўзгартирмоқчи эдим! Бугун эса ҳаким ва донишмандман. Шунинг учун ўз нафсимни ўзгартирмоқчиман!
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

ЖАННАТИЙ ОДАМ ФАҚАТ БИР НАРСАГА ПУШАЙМОН БЎЛАДИ


🎙Шайх Саййид
Раҳматуллоҳ Термизий.

🕌"Минор" жоме масжиди имом-хатиби
@MEHROB_UZ

Читать полностью…

Mehrob.uz

90. Албатта, Аллоҳ адолатга, эҳсонга, қариндошларга яхшилик қилишга амр этадир ва фаҳшу мункар ҳамда зулмкорликдан қайтарур. У сизларга ваъз қилур. Шоядки, эсласангиз.
«Муфассирлар шоҳи» лақабини олган Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда у киши: «Қуръондаги энг жамловчи оят шу оятдир. Эргашиладиган яхшиликни ҳам, четланиши лозим бўлган ёмонликни ҳам жамлаб зикр қилган», дерлар.
Албатта, Аллоҳ:
«Адолатга», амр этади.
Аллоҳ буюрган адолат–исломий мутлоқ адолатдир. Бу адолатга кўра, ҳар бир шахс, жамоат ва ҳар бир қавмга одилона муомалада бўлинади. Унда ҳавои нафсга, дўстлик ёки душманликка, насабга, қудачилик ёки қариндошликка, бойлик ёки камбағалликка, кучлилик ёки заифликка қараб муомала қилинмайди. Ҳамма учун ўлчов бир.
«Эҳсонга», амр этади.
Эҳсон сўзи яхшилик қилиш маъносини англатади. Исломда эҳсоннинг эшиги кенг очилган. Қатъий адолат юзасидан ҳукм чиққандан сўнг биров яхшилик қилиш ниятида ўз ҳақидан кечиб, бошқага бериши мумкин.
👉Давомини ўқинг
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалoму алайкум!

💐 Хайрли тонг! 💐

Аллоҳ таоло бугунги кунингизни тинчлик офиятда, яхши кайфиятда, савобли амаллар билан тўла бўлиб ўтишини сизга насиб қилсин!

@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Намоз вақтлари:
15.10.2024 - СЕШАНБА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

Mehrob.uz

СИЗГА ЎЛИМ КЕЛИШИДАН АВВАЛ ЭҲСОН ҚИЛИБ ҚОЛИНГ!


🎙Шайх Саййид
Раҳматуллоҳ Термизий.

🕌"Минор" жоме масжиди имом-хатиби
@MEHROB_UZ

Читать полностью…

Mehrob.uz

Намозда суралар ўртасидаги тартиб

❓Савол: Фарз намозларда суралар ўртасидаги тартибга риоя қилиш керакми суннат ва нафлларда ҳолат қандай бўлади?


📩 Жавоб: Фарз намозларда сураларни Қуръони каримда келган тартибда ўқиш суннатдир. Фарз ва вожиб намозларда суралар ўртасидаги тартибга риоя қилмаслик макруҳ бўлади, лекин нафл намозларда макруҳ эмас.
Бу ҳақда "Фатавои ҳиндия" китобида бундай дейилади:
"Агар намозхон биринчи ракатга бир сурани қироат қилган бўлса, сўнг иккинчи ракатга ёки биринчи ракатнинг ўзида ана шу суранинг юқорисидаги сурани қироат қилса, макруҳ бўлади. Худди шунингдек, бир ракатда маълум бир оятни қироат қилиб, кейинги ракатда ёки шу ракатнинг ўзида юқорисидаги оятни қироат қилиш ҳам макруҳдир". Чунки қироатда суралар тартибига риоя қилмасликда саҳобалар ижмо қилган тартибни тарк қилиш бор. Яна бу мавзуда бундай дейилади:
👉 Давомини ўқинг!
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ўзини оқлаш ва кимнидир қоралаш бандалик фазилатига хилоф

Ўзининг яхши ёки ёмон хусусиятларини илғай олмаслик бу ҳали банданинг жоҳиллиги, нафсини яхши таниёлмагани аломатидир. Ўз нафсини таниган киши яхши биладики, барча эзгу ва ёмон сифатлар, хоҳ мўминларнинг оммасида бўлсин, хоҳ хос бандаларида бўлсин, вақти-вақти билан кўриниб-йўқолиб турадиган феълу фазилатлардир. Банданинг дунёси гўё кенг осмонга ўхшайди, унда гоҳи оқ, гоҳи қора рангдаги булутлар айланиб юради. Бошқача ифода билан яна шундай дейиш мумкинки, ҳар қандай инсон боласида яхшилик ва ёмонлик туйғулари баробар миқдорда мавжуддир. Одам боласига хос барча ахлоқий хусусиятлар, жумладан, қораланганлари ҳам, пайғамбарлардан ташқари ҳар бир бандада бор, фақат пайғамбарларни Аллоҳ бундан пок ва маъсум ҳолатда яратган. Бошқа солиҳлар ва оддий мусулмонлар хусусига келсак, уларнинг ахлоқлари туғма покликка эга эмас. Шу билан бирга, Аллоҳ таоло солиҳ бандаларида қораланган хусусиятларнинг намоён бўлишига йўл қўймайди ҳамда уларни ёмон феъллардан Ўзи асрайди. Яъни, Аллоҳга астойдил сиғинган кишини қилган тоат-ибодатининг хайрли заҳмати қуршаб олади ва унда фақат ижобий фазилатлар намоён бўлади. Қачонки банда бу заҳматни тарк этса, унда барча ижобий сифатларнинг мутлақо акси намоён бўлади. Бундай одамни кўрганлар "Қиёфаси қанчалик хунук ва кўримсиз бўлиб кетибди-я! Парвардигоро, унинг юзини Ўзинг тескари қарат! Ёмонлигидан бизни қутқар!" дейдиган ҳолатга келади. Инсон бу ҳақиқатни англаса, бошқа бировни ёмонлаб ўтирмайди, чунки бу гўё Аллоҳнинг - бир бандасига берган феълига эътироз билдирган каби бўлиб қолиши мумкин. Шайх Абдул Қодир Даштутий қуддиса сирруҳу ҳикоя қиладилар: Бир куни намозининг рукую саждаларини шошқалоқлик билан, тез-тез адо қилаётган одамга танбеҳ бердим. Шунда у менга қуйидаги жавобни айтди:
- Эй биродар, мен бутунлай Аллоҳнинг измидаги кишиман, агар У хоҳласа руку ва саждаларимни узайтиради, хоҳласа секинлаштиради. Мен бу ҳаракатларнинг ўзини эмас, балки уларни яратаётган Холиқини кузатаман. Шундай деб Шайх яна илова қилдилар:
- Мабодо диннинг асосини бузадиган камчилик бўлмаса, асло бировнинг феълига бирон нима дейиш ярамайди!

«Аҳлоқус солиҳийн» китобидан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

САВДО БИЛАН БЎЛИБ ИБОДАТНИ УНУТМАНГ!


🎙Шайх Саййид
Раҳматуллоҳ Термизий.

🕌"Минор" жоме масжиди имом-хатиби
@MEHROB_UZ

Читать полностью…
Подписаться на канал