mehrob_uz | Неотсортированное

Telegram-канал mehrob_uz - Mehrob.uz

254509

Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг www.mehrob.uz саҳифасининг расмий канали. Instagram:instagram.com/mehrob.uz Fecebook:fb.com/Mehrob.uz2 Tiktok:tiktok.com/@mehrob_uz Youtube:youtube.com/MehrobUz ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1153

Подписаться на канал

Mehrob.uz

Зуннун бу йўсин иршод олган: икки кўзи кўр бир қуш дарахтдан ерга қўнди-да, тумшуғи билан тупроқни чўқилаб кавлаб, бир олтин қутини чиқарди. Ичидаги суғур этидан тўйгунича еди. Яна олтин бир қутини худди боягидек тумшуғи билан чўқилаб чиқарди. Бунинг ичида сув бор эди, тўйгунича ичди. (Қутиларни) тумшуғи билан кўмди. Қуш ўз ўрнига бориб қўниши билан ерда ҳеч қандай белги-из қолмай, теп-текис бўлди-қолди. Бу ҳолни кўрган Зуннун Ҳаққа таваккул қилди.

«Ҳикмат хазинаси» китобидан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

#ЭСЛАТИНГ
🔔 Эртага, пайшанба!
16 ноябрь, 2023


Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Киши бир кун нафл рўза тутса, сўнг унга (мукофот ўлароқ) ер юзи тўла олтин берилса ҳам, унинг мукофоти тўлиқ берилмаган бўлади. Фақат Ҳисоб куни бундан мустасно» (Имом Абу Яъло ва Имом Табароний ривояти).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман» (Имом Термизий ривояти).

Сиз ҳам қодир бўлсангиз, рўзадорлар карвони билан бирга бўлинг! Агар қодир бўла олмасангиз — бошқа диндошларимизга эслатинг!

⏰Саҳарлик ва ифторлик вақти:

16.11.2023 (Тошкент вақти билан)


Саҳарлик тугаши:
05:48
Ифторлик бошланиши: 17:07

Ният: Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз).

Telegram | Facebook| Instagram| YouTube

Читать полностью…

Mehrob.uz

Намоз вақтлари:
16.11.2023 - ПАЙШАНБА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

Mehrob.uz

Кунлик зикрларни доим ўқиб юрган кишини Аллоҳ бир қанча инъомлар билан мукаррам қилади:

• қилган яхшиликлари бир неча баравар кўпаяди;
• дўзахга олиб борадиган ёмонликлари йўқолади;
• бало-мусибатлардан ҳимояда бўлади;
• ёмон офат-кулфатлардан саломат бўлади;
• қийинчиликлардан, шайтоннинг васвасасидан узоқ бўлади;
• шайтон уни васваса қилиш учун фурсат ҳам топа олмайди;
• ўша куни кун бўйи гуноҳлардан саломат бўлади.

Лекин Аллоҳга ширк келтирса, бундай неъматлар берилмайди.
Бундай зикрлар жуда осон, енгилдир, чунки Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уммати шундай фазилатларга эриша олиши учун ҳам уларга осон ва енгил қилиб қўйилган.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Фитналардан йироқ бўлган зот

➖✨➖✨➖✨➖✨➖
Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.
@MEHROB_UZ

Читать полностью…

Mehrob.uz

#Аёлларга_50_насиҳат
🧕🏻НИКОҲ ВА КЕЛИН-КУЁВ ОРАСИДАГИ ГЎЗАЛ МУНОСАБАТЛАР

Балоғат ёшига етган қизларни турмушга беришга ташвиқот
Али ибн Абу Толиб (р.а.)дан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ (с.а.в.) унга дедиларки:
"Эй Али! Уч нарсани кечиктирма. Вақти кирганда намозни, тайёрланган жанозани ва тенги чиққан қизни турмушга беришни..."
Яҳё ибн Абдураҳмон отасидан у ҳам отасидан ривоят қилади: "Пайғамбаримиз (с.а.в.): "Кимнинг ўғли улғайиб, уйланиш ёшига етса, тўй қилгани пули бўла туриб, ўғлини уйлантирмаса, бола зино иш қилиб қўйса, Гуноҳда унинг ота-онаси ҳам шерик бўладилар", – дедилар. Бу мавзуда доир ҳадислар жуда кўп.
Хотам ибн Асом шундай дейди: "Беш нарсадан ташқаридаги ишларда шошилиш шайтондандир: меҳмон келиши билан таом едириш, киши ўлса, дафн қилиш, балоғат ёшига етган ёшларни уйлантириш, қарзни адо қилиш, гуноҳ иш қилганда тавба қилмоқ".
Қизи чиройли бўлган ота унга муносиб куёв чиқишини кутиши мустаҳабдир. Чунки аёллар севилишни хуш кўрадилар.
Ҳазрати Умар (р.а.): “Қизларингизни хунук ва ёмон йигитларга турмушга берманг. Зеро, сизнинг севиб ёқтиртин нарсангиз бўлгани каби уларни ҳам ёқтирадиган нарсалари бор".

Ҳазрати Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан аёлларга 50 насиҳат. китобмдан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

21. Ҳеч бир нарса йўқки, унинг хазиналари Бизнинг ҳузуримизда бўлмаса. Биз уни фақат маълум миқдорла нозил қилурмиз.
Дунёда Аллоҳдан ўзга бирор қодир ва молик зот йўқ. Ҳар бир нарсанинг хазиналари, манбаълари, асллари Аллоҳнинг ҳузуридадир. Дунёда ҳеч бир нарса ўлчовсиз, бетартиб эмас. Ҳамма нарсанинг ўлчови бор. Бу ҳақиқатни, айниқса, табиий илмлардан хабардор кишилар яхши билишади. Дунёдаги ҳар бир нарса, ҳар бир модда маълум миқдорга эга, ўша маълум миқдордан озайиб ёки кўпайиб қолса, мувозанат бузилади. Ҳамма нарса остин-устин бўлиб кетади. Аллоҳ берган ризқларга ҳам футур етади.
Ўша маълум миқдорли нарсалардан бири келаси оятда зикр қилинади:
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Аллоҳим,кўзларимизни уйқудан очканинг каби, 
Қалбларимизни ҳам ғафлатдан уйғот!

Дунёни тонг нури ила ёритганинг каби, 
Ҳаётимизни ҳам ҳидоят нури ила мунаввар қилсин амин!


🌻 ХАЙРЛИ ТОНГ! 🌻
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Намоз вақтлари:
15.11.2023 - ЧОРШАНБА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

Mehrob.uz

Қилмиш-қидирмиш

Ажабо! одамларнинг юмшоқ бўлишини хоҳлаймиз-у, ўзимиз ғазабланамиз, бошқалардан сахий бўлишни талаб қилиб, ўзимиз бахиллик қиламиз. Бошқалардан дўстликка чиройли вафо кутамиз, аммо, ўзимиз бу нарсага амал қилмаймиз.

Шеър:
Айбдан холи эмас ҳеч қайси инсон,
Дўст танбеҳи ила камаяр нуқсон.

Шеър:
Бир нишон излайсан айбсиз инсондан,
Ўзинг холимисан бирон нуқсондан?!

"Ўкинма" китобидан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

АЛЛОҲНИНГ ҲИМОЯСИДА БЎЛАСИЗ!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, токи бомдод намозини ўқир экансиз, Аллоҳ таолонинг ҳифзи ҳимоясида бўлишингизни ваъда берганлар! Бу қандай ҳам фазл, қандай ҳам илтифот!

Жундуб ибн Суфёндан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ким бомдод ўқиса, у Аллохнинг зиммасидадир» (Имом Муслим ривояти). У Аллоҳнинг ҳимояси, аҳди ва кафиллигида бўлади. Имом Муслимнинг ҳадисларига Имом Термизий ва Ибн Можалардан ривоят қилинган ҳадисда шундай зиёдалик бор, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Аллоҳнинг ҳимоясида бўлган (яъни бомдод намозини ўқиган) кишига азият берманглар. Кимки у (бомдод намозини ўқиган киши)ни ўлдирса, Аллоҳ қотилни юзи билан дўзахга қулатмасдан қўймайди». Бомдодни адо қилган киши улуғ раббоний ҳимоядадир. Сиз Аллоҳ таолонинг ҳимоясидасиз, бирор киши сизга азият берса, Аллоҳ уни то дўзахга киритмагунгача сўроқ қилади. Агар бомдодни адо қилган бўлсангиз, кун давомида хотиржамликда бўласиз. Машаққату мусибатлар, жабру ситамлар қаршисида ўзингизни қатъиятли ҳис қиласиз... Мол-мулкларнинг эгаси, коинотни яратган Зотнинг ҳимоясида бўласиз... Бундан ортиқ яна нимани хоҳлайсиз? Ахир юқоридагиларнинг барчаси икки ракъатнинг баракотидан холос! Бу икки ракъат намоз қалбнинг ростгўйлиги ва иймоннинг қувватини исботлайди. Ана шундан сўнг Аллох таоло сизни мудофаа қилади...

«Албатта, Аллох иймон келтирганларни мудофаа қилур. Албатта, Аллох барча хоин ва кофирларни севмас» (Ҳаж сураси, 38-оят).

«Бугун бомдод ўқидингизми?» китобидан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Эркакларга эслатма!

🔹Оила раҳбари бўлган эркак барча сирларни хотинига айтмаслиги керак. Хотин зуҳд ва тақво соҳиби бўлса ҳам, арзимаган нарсадан хафа бўлиб, эр сирларини очиб қўйиши мумкин.

🔹Эр хотинига нисбатан кўп сўзлик бўлмаслиги лозим. Ҳар айбини юзига солмаслик, севги ва алоқасини маълум ўлчовда тутиши керак.

🔹Эркакнинг кўп уйда ўтириши, ҳар нарсага аралашавериши, эр-хотин ўртаси бузилишига сабаб бўлиши мумкин. Бу хусусга эътибор бериш керак.

🔹Эркак хотинидан исломга номувофиқ нарсани сўрамаслиги, унинг исломий хизматларни ўринлатишида, билимининг ортишида ёрдам бериши, меҳр муҳаббат ва шавқат қанотларини паст ва майин тутиши керак.

Абу Ҳомид Ғаззолий.
Дўстларингизга ҳам улашинг!
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ҳижр сураси, 20-оят
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
☘️ Хайрли тонг! ☘️

Барча ишларда ёрдам сўралувчи дуо

Я ҳаййу я қоййуум, бироҳматика астағийс, аслиҳ лий ша‘ний куллаҳ, ва лаа такилний ила нафсий торфата ъайн.

Эй (доимо) тирик, эй (доимо) қоим турувчи зот. Сенинг раҳматинг ила ёрдам сўрайман, менинг барча аҳволимни яхшила ва мени кўз очиб юмгунчалик фурсатга ҳам ўз нафсимга топшириб қўйма.

@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Намоз вақтлари:
14.11.2023 - СЕШАНБА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

Mehrob.uz

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қайси бирингиз оиласи тинч, тани соғ ва бир кунлик ризқи бор ҳолда тонг оттирса, гўёки бутун дунёни қўлга киритибди», дедилар.

АЛЛОҲ БУГУНГИ КУНИНГИЗНИ БАРОКАТЛИ ҚИЛСИН!

🌸 ХАЙРЛИ ТОНГ! 🌸
Каналга обуна бўлинг!
📲 MEHROB.UZ
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Читать полностью…

Mehrob.uz

ГУНОҲЛАРДАН САҚЛАНИНГ

Бомдод намози Аллоҳ таолонинг фақат итоатли ва тавба қилувчи бандаларига ато этадиган ҳадяси ҳисобланади. Аммо қалби гуноҳлар лаззатини тотадиган банда бомдод намозига қандай уйғона олсин?! Гуноҳлар билан ўралган қалб қандай қилиб бомдод намози фазилатлари ҳақида айтилган гаплардан таъсирлана олсин?! Ёки қандай қилиб азондаги: «Ҳайя аълас-солах, хайя аълал-фалах, ас-солату хойрун минан-навм» («Намозга келинг, нажотга келинг, намоз уйқудан афзалдир!») нидосини эшита олсин?! Бу қалб қандай қилиб, Аллоҳнинг зикри ва нозил этилган ҳақ маънолар учун юмшасин?! Қандай?! Абу Хурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мўмин киши гуноҳ иш қилса, қалбида бир қора нуқта пайдо бўлади. Агар тавба қилиб, у гуноҳдан бутунлай қайтса, истиғфор айтса, қалби покланади. Агар (гуноҳни) зиëда қилса, (қалбидаги қора ҳам) зиёда бўлади. Мана шу Аллоҳ азза ва жалла Қуръонда зикр қилган моғордир. «Йўқ! Уларнинг қилган касблари қалбларига моғор бўлиб ўрнашиб қолгандир», дедилар» (Имом Термизий, Имом Аҳмад ва Имом Ибн Можа ривоят қилган). Бомдод намозининг қазо бўлиши мусибатдир. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда марҳамат қилади:

«Сизга қайси бир мусибат етса, бас, ўз қўлингиз қилган касбдандир ва У Зот кўпини афв қилур» (Шўро сураси, 30-оят).

Шундай экан, ҳаётингизда давомий қилиб келаётган гуноҳларингизга диққат қилинг. Кўзингиз билан, тилингиз билан қилаётган гуноҳларингиз. Инсонлар билан ўзаро муомалада қилаётган гуноҳларингиз. Ота-онангизга нисбатан қилаётган гуноҳларингиз. Ёхуд қалбингиздаги кибр, ужб, ҳасад, ғазаб, риё каби гуноҳларингизга диққат қилинг! Шу билан бирга, бирор гуноҳни кичик санаманг. Сиз эътибор бермаётган мана шу гуноҳ бомдод намозига уйғона олмаëтганингизга сабаб бўлаётган бўлиши ҳам мумкин. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. У киши: «Паст саналадиган гуноҳлардан эҳтиёт бўлинглар. Улар жамланиб, кишини ҳалок қилади», дедилар (Имом Аҳмад ривояти). Маъсиятдан дарҳол қайтинг, ўтган гуноҳларингизга ҳақиқий надомат қилинг. Бу гуноҳларга мутлақо қайтмасликка жиддий қарор қилинг. Бировнинг хаққи зиммангизда қолган бўлса, уларни ўз эгаларига дарҳол қайтаринг. Аллоҳ таоло билан шартномангизни янгидан имзоланг. Агар мана шу ишларни сидқидилдан амалга оширсангиз, Аллоҳ таоло сизга ҳадя ва тортиқларини инъом этади. Шулардан бири, бомдод намозини жамоат билан ўқиш бахтини ҳам. Бу эса барча яхшиликларнинг энг афзалларидан ҳисобланади. Аллоҳ таолодан аввало ўзимга, сизга ва барча мусулмонлар оммасига ҳидоят ва ҳақиқий тавба насиб этишини сўрайман!

«Бугун бомдод ўқидингизми?» китобидан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Бозорга кирганда

28. Муҳаммад ибн Восеъ ривоят қилади:
"Маккага келдим ва у ерда акам Солим ибн Абдуллоҳ ибн Умар ибн Хаттобни учратиб қолдим. Шунда у: "Менга отам бобомдан, бобом Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилган ҳадисни айтиб берайми?" деди. Мен: "Ҳа, албатта (айтинг)", дедим. Солим: "Ким мусулмонларнинг бозорларидан бирига кирса ва "Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду, юҳйий ва юмийту ва ҳува ҳаййун лаа ямуту, биядиҳил хойру ва ҳува аълаа кулли шайъин қодийр" ("Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ягона, шериги йўқдир, барча мулк Уникидир, мақтовлар Унгадир, ҳаёт бергувчи ва вафот эттирувчи Удир, У абадий барҳаёт, ўлмасдир, барча яхшиликлар Унинг ихтиёридадир, У барча нарсага қодир"), деса, Аллоҳ унга минг-минг ҳасана-яхшилик ёзади. Унинг минг-минг ёмонлигини ўчиради ва уни минг-минг даража юқори кўтаради", деди.
👉 Давомини ўқинг!

Муснади Кеший китобидан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Фитналардан йироқ бўлган зот

➖✨➖✨➖✨➖✨➖
Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.
@MEHROB_UZ

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ҳижр сураси, 21-оят
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Чинакам инсонлар

Ибн Муборак билан Суфён Саврий ўртасида шундай савол-жавоб бўлиб ўтган экан:
– Чинакам инсонлар кимлар?
– Уламолар.
– Кимлар чинакам шарафли?
– Тақводорлар.
– Чинакам подшоҳлар кимлар?
– Парҳезкорлар.
– Чинакам омилар кимлар?
– Гап билан одамларнинг пулини оладиган қиссагўйлар.
– Чинакам пасткашлар кимлар?
– Золимлар.

«Солиҳлар гулшани» китобидан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Аллоҳнинг ҳузуридаги энг ҳақир инсон!

👇 👇 👇
https://www.youtube.com/watch?v=yKuWpxGJcqE&t=11s

Читать полностью…

Mehrob.uz

"Биз шундай замонда яшаяпмизки, агар сендан яхшилик эшитса, беркитадилар. Агар сендан ёмонлик эшитса, ошкор қиладилар.
Агар ҳеч нарса эшитмасалар, сенга туҳмат қилишга ўтадилар".
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

“Мушкулкушод” ва “Бибисешанба” ҳақида динимиз
нима дейди?

❓Савол: Ҳозирда баъзи вилоятларда асосан, аёллар ўртасида жорий бўлиб турган “Мушкулкушод” ва “Бибисешанба” ҳақида динимиз нима дейди?

📩 Жавоб: Мушкулкушод (“мушкул” – қийин, “кушод” – очувчи) қийинчиликларни очувчи, мушкуллик ва чигалликларни ечувчи маъносини билдиради. “Мушкулкушод” ва “Бибисешанба” – мушкулларни осон қилиш мақсадида қилинадиган хурофот амаллардан ҳисобланади. Аслида, мўмин-мусулмон одамнинг ҳаётидаги ҳар бир ҳолати Қуръони карим ва суннати набавия кўрсатмасига мувофиқ бўлмоғи лозим. Ушбу икки манбага зид келган ҳар қандай эътиқод ёки урф–одат рад этилади.
Ойша розийаллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳидиси шарифда: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким биз-нинг бу ишимизда ундан бўлмаган нарсани янгидан пайдо қилса, у рад этилгандир”, деганлар» (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилишган).
👉 Давомини ўқинг!

"Фатволар тўплами" китобидан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

ҚУРЪОНИ КАРИМ УЙЛАРДА ЧАНГ БОСИБ ТУРИШИ УЧУН НОЗИЛ БЎЛМАГАН

➖✨➖✨➖✨➖✨➖
Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.
@MEHROB_UZ

Читать полностью…

Mehrob.uz

20. Ва унда сизлар учун маош воситаларини ва сиз ризқини бера олмайдиган кимсаларни қилиб қўйдик.
Яъни, ер юзида сиз учун турли ризқларни яратиб қўйдик. Улар жуда ҳам кўп. Шунингдек, сизга у ерда аҳли аёл, фарзандлар, хизматкорлар ва бошқаларни ҳам бердик. Гарчи улар ўзингизга хос бўлса-да, сиз уларга ризқ бера олмайсиз. Балки уларнинг ризқини ҳам Ўзимиз берамиз.
Ўзини билган киши, ақлини ишга солган одам учун ушбу оятда зикр этилган нарсаларда ҳам Аллоҳнинг қудратига, унинг ягоналигига далолат қилувчи улкан ишоратлар бор.
Дунёда нима кўп, инсонга ризқ бўладиган нарса кўп. Инсон бу дунёда ўша ризқлар билан тирик. Ўша ризқлар билан яшайди, ҳузур ҳаловат кўради. Лекин ҳамма инсон бирлашиб, бор имкониятини ишга солганларида ҳам, ўша ризқлардан заррачасини ярата билмайдилар. Ёки бошқа бир яратувчини топа олмайдилар. Ҳатто инсон ўзига тобе бўлган кишилар–аҳли аёли, фарзандлари ва ходимларига ҳам ризқ беролмайди. Биргина қиладиган иши–Аллоҳ берган ризқни топиши, холос. Ризқнинг барчаси аслида Аллоҳнинг тасарруфида.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Истиғфорни кўп айтинг

Абул Фараж Ройс ибн Али айтади: «Қори Абул Ҳасан Оқулийни тушимда кўрдим. У жуда яхши ҳолатда эди. «Аҳволингиз қалай?» деб сўрадим, «Аҳволим яхши», деди.
Мен ундан сўрадим:
Сиз вафот этмаганмидингиз?
– Вафот этгандим.
– Ўлим қанақа экан?
– Яхши, – деди у хурсанд бўлиб.
– Гуноҳингиз кечирилиб, жаннатга кирдингизми?
– Ҳа.
– Қайси амал манфаатлироқ экан?
– Ҳеч нарсанинг манфаати истиғфорчалик эмас экан. Истиғфорни кўп айтинглар.

«Солиҳлар гулшани» китобидан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

ИНСОНЛАРНИНГ ОЛТИ ТОИФАСИ

📌 Биринчи тоифа. Ким эканлиги билинмаган кишилар. Уларнинг солиҳ ёки фосиқ эканлиги билинмайди. Масалан, бирор шаҳарга борсангиз, нотаниш кимсадан бўлса ҳам нон оласиз, савдо қиласиз. Бу жоиз, чунки ҳамма нарса ёки маҳсулот кимларнингдир қўлида. У мол ўша кишининг мулки ҳисобланади. Ана шу далил унинг ҳалол бўлиши учун етарлидир. Бирор нарсани ҳаром дейиш учун далил бўлиши керак. Далил бўлмаса, у ҳалол ҳисобланади. Далилдан бошқа ҳеч нарса уни ҳаромга чиқаролмайди. Аммо унинг ҳалоллигини биладиган бирор кишини излаш, топиш варо (такво)дандир. Бундай кишини излаш вожиб (фарз) эмас.

📌 Иккинчи тоифа. Яхши хулқли деб биладиган кишингдир. Унинг молидан иккиланмай ейиш керак. Емаслик тақво, зуҳд эмас, балки васваса бўлади. Агар емаганинг ва иккиланганинг у кишини ранжитса, сенга гуноҳ ёзилади. Солиҳлардан шубҳаланиш яна бир гуноҳдир.

📌 Учинчи тоифа. Золимлиги маълум бўлган кишилар. Бундай кишиларнинг молидан узоқ турмоқ лозим. Агар молнинг ҳалолдан келганини билсангиз, ейишингиз жоиздир.

📌 Тўртинчи тоифа. Молларининг кўпи ҳалолдан эканини биладиган кишиларингиз. Лекин ҳаромдан бутунлай узоқ эмаслар. Масалан, бирор киши дехқон бўлса-ю, подшоҳнинг даласида ишласа ёки савдогар бўлса - подшоҳ билан олди-берди қилса, бундай кишиларнинг моли ҳалол ва жоиз саналади. Лекин тақводорлар учун тийилиш муҳимдир.

📌 Бешинчи тоифа. Зулмидан, молининг қандай келганидан хабарингиз бўлмаган кишилар.
Бундай кишиларда золимлик аломатлари кўрилса, кўриниши, кийим-кечаги ва бошқа нарсаларида золимлик сезилса, бундай кишилар билан ҳамкор бўлишдан қочинг. Бу ҳолат сизга берилган молнинг қандай йўл билан келганини билгунингизга кадар давом этади. Қўлларидаги молларнинг ҳалоллиги билинмагунга кадар улар билан савдо қилиш дуруст бўлмайди.

📌 Олтинчи тоифа. Золимлик аломатлари бўлмаган, лекин фосиқлик белгилари кўринган кишилар. Масалан: ипак матодан тикилган кийимларни кийиши, тилла тақинчоқлар тақиши,
шароб ичиши, номаҳрам аёлларга қараши. Бундай кишиларнинг молидан қочиш вожиб эмас. Чунки санаб ўтилганлар молни ҳаром қилмайди. Баъзи кишилар: Зар тўн кияди, шароб ичади, номаҳрамга қарайди! Балки ҳаром молдан ҳам қайтмас!" дейди. Аммо буларга қараб унинг молини ҳаромга чиқариш ўринли эмас. Зеро ҳеч бир киши гуноҳдан фориғ эмас. Зулм қилишдан, банданинг ҳақидан қўрқадиган кўп кишилар бор. Улар гуноҳдан тийилади. Аслида, бу қоидага доимо амал қилиш керак. Ҳалол ва ҳаром орасидаги фарқни билиш лозим. Бунга амал қилувчи киши еган нарсаси ҳаромлигини билмаган бўлса, қиёмат куни жавоб бермайди. Нажосат, билан намоз ўқиш жоиз эмас. Аммо намозхон у ернинг тоза эмаслигини билмаса ёки кейин, билса, намоз қазоси вожиб бўлмайди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) оёқ кийимларини ечдилар. Намозни қайта ўқимадилар. Ва “Жаброил менга хабар берди. Оёқ кийимимнинг тоза эмаслигини билдирди”, дедилар.

«Ҳалол ва Ҳаром» китобидан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Дўстимнинг душмани - менинг душманим

➖✨➖✨➖✨➖✨➖
Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.
@MEHROB_UZ

Читать полностью…
Подписаться на канал