АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
☘️ Хайрли тонг! ☘️
#Дуо
ОФАТНИ ДАФ ҚИЛИШДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таоло бир бандага аҳли аёли, моли ва фарзандида бир неъмат берса, у:
مَا شَاءَ اللهُ لاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِاللهِ
«Ма ша`аллоҳу ла қуввата илла биллаҳи» деб айтса, шу неъматларда ўлимдан бошқа офат кўрмайди», дедилар.
Маъноси: Аллоҳнинг хоҳлагани бўлади. Аллоҳдан бошқада қувват йўқ.
Ибн Сунний ривоятлари.
@Mehrob_uz
ТААЖЖУБЛАНГАНДА БОШ ЧАЙҚАШ ВА ЛАБ ТИШЛАШ
954. Абу Заррдан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга таҳорат суви келтирдим. Шунда у зот бошларини қимирлатдилар ва икки лабларини тишладилар.
«Ота-онам сизга фидо бўлсин, сизга озор етказдимми?» дедим.
«Йўқ. Лекин сен келажакда баъзи амир ёки имомларга дуч келасан. Улар намозни вақтидан кечга сурадилар», дедилар.
«Менга нимани амр қиласиз?» дедим.
«Намозни ўз вақтида ўқи. Кейин улар билан бирга бўлиб қолсанг, улар билан ҳам ўқийвер. Зинҳор «Ўқиганман, энди ўқимайман», дема», дедилар.
Шарҳ: Ушбу ҳадисдан маълум бир ҳолатларда бошни қимирлатиб, лабни тишлаб, афсус, надомат маъносини англатиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳам содир бўлганлигини билиб оламиз.
Шу билан бирга, ушбу мўъжизавий башорат ҳам эътиборга лойиқ. Зеро, бу башоратда айтилган ҳолатда мўмин-мусулмонлар қандай йўл тутишлари лозимлигини билиш керак.
♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
MEHROB.UZ Ижтимоий саҳифалари:👇👇👇
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
ИККИ ЮЗ ҚИРҚ ЕТТИНЧИ АСЛ ҲУСНИ ХУЛҚ ҲАҚИДА
149. Абу Даро розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Албатта, банда ҳусни хулқи ила рўза ва намоз даражасига етади”, дедилар.
Абу Абдуллоҳ деди: Рўзанинг даражаси собирлар даражасидир. Намознинг даражаси шокирлар даражасидир. Банда қачон шокирлар ва собирлар даражасига етса, батаҳқиқ, иймоннинг барчасини жамлаган бўлади. Ана ўша Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг, “Иймон икки бўлакдан иборатдир. Ярми шукр, ярами сабр”, деган қавлларида ўз ифодасини топгандир.
Банда қачон иймоннинг барчасини жамласа, ушбу иймоннинг қуввати ила Аллоҳ таолога ажраб чиқади. Қачон Аллоҳ таолога ажраб чиқса, нафснинг ёмонликларидан, алдовларидан ва орзу-умидларидан нажот топади. Шу билан бирга, нафснинг васвасасидан Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлади.
👉 Давомини ўқинг!
@mehrob_uz
ДУНЁ ҒАМ ЧЕКИШГА АРЗИМАС
«Эй Одам фарзанди! Ким дунё сабабли хафалик билан тонг орттирса, Аллоҳдан фақат узоқлашибди. Унга дунёда қийинчилик, охиратда фақат машаққат бўлади. Аллоҳ таоло у кишининг қалбига ҳеч қачон тугамайдиган ғам солиб қўяди. Шундай машғулотга банд қиладики, ундан асло бўшай олмайди. Камбағаллик бериб қўядики, ҳеч бойликка етиша олмайди. Орзулар бериб қўядики, доимо ўша орзулар билан банд бўлиб қолади.
@mehrob_uz
Бошқа миллатга тақлид
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким бир қавмга тақлид қилса, у ўшалардандир», дедилар.
Шарҳ: Ўз қавми, ўз дини ва урф-одати туриб, бошқаларнинг турмуш тарзини, кийиниш ва ҳаётдаги бошқа нарсаларини устун қўйиб, жон-жаҳди билан уларга ўхшашга ҳаракат қилиш одамга ўз таъсирини ўтказмай қолмайди. Ўша одам «ҳар кимга ниятига яраша» қоидасига биноан ўзи тақлид қилган қавмдан бўлади. Кофирларга ўхшашни орзу қилиб уринган бўлса, кофирлардан бўлади. Фожирларга ўхшашга ҳаракат қилган бўлса, фожир бўлади ва ҳоказо...
Ислом уммати Аллоҳ таоло юборган таълимотларнинг энг мукаммалига, ҳар бир замон ва ҳар бир маконга муносиб таълимотга раво кўрилган умматдир. Аллоҳ таоло бу умматни бошқа барча умматлар устидан шоҳид қилиб қўйгандир. Аллоҳ таоло бу умматга ҳар бир нарсада ўзига хосликни бериб қўйгандир. Шунинг учун ҳам бу умматга ўзидан бошқаларга ўхшашга ҳаракат қилиш, ўзига Аллоҳ таоло осмондан тушириб берган нарсани қўйиб, бошқа миллатлар ердан чиқарган нарсаларга ҳавас қилиш мутлақо тўғри келмайди.
Кўриб турибмизки, бунда фақат кийим ҳақида эмас, балки умуман ташқи қиёфани қандай тутиш кераклиги ҳақида ҳам сўз кетмоқда. Соқол-мўйлабни қандай қўйишдан тортиб ҳаром тукларни қиришгача, улама сочдан тортиб, тирноқни олишгача сўз юритилмоқда. Демак, ташқи қиёфа маданиятида ҳам ҳар ким ўзлигини унутмаслиги керак. Эркак киши эркаклигини, аёл киши аёллигини. Мусулмон мусулмонлигини.
Худди шунингдек, мусулмонлар бошқа миллатларга хос бўлган, уларни мусулмонлардан ажратиб турадиган нарсаларда уларга тақлид қилмасликлари лозим.
"Ҳадис ва ҳаёт" китобидан.
@mehrob_uz
Исро ва Меърожга иймон келтириш
❓Cавол: Исро ва Меърож набавий мўъжизалардан саналадими, уни инкор қилишининг ҳукми нима?
📩 Жавоб: Исро ва Меърож катта набавий мўъжизалардан бири ва унга иймон келтириш вожибдир. Аҳли сунна вал жамоа жумҳур уламолари сўзига кўра, ҳар иккиси ҳам Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг руҳ ва жасадлари билан уйғоқлик ҳолатларида бўлган. Уйқу ҳолатида бўлмаган. Исро воқеаси Қуръони каримда зикр қилингани учун уни инкор қилиш куфрдир. Меърож эса суннат билан собит бўлгани учун уни инкор қилиш бидъат ва фосиқликдир. “Исро» ( الإسراء ) Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни кечанинг бир қисмида Маккадаги Масжидул Ҳаромдан Қуддусдаги Масжидул Ақсога сайр қилдиришидир.
«Меърож» ( المعراج ) эса, Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни Қуддуси шарифдан юқорига, яъни Ўзининг Ҳузурига кўтаришидир.
👉 Давомини ўқинг!
"Фатволар тўплами" китобидан.
@mehrob_uz
7. Агар ростгўйлардан бўлсанг, бизга фаришталарни келтирсанг-чи!» дерлар.
Яъни, кофирлар, агар сен Аллоҳ томонидан юборилган Пайғамбар эканлигинг ҳақидаги даъвонгда ростгўй бўлсанг, Пайғамбар эканлигинг рост бўлса, бизга бир фариштани келтир-чи, уни кўриб, сўнгра сенга ишонайлик, дейишмоқда. Бу гап ҳам, аввалги сураларда айтиб ўтилгандек, ўзларига ўхшаган одамни Пайғамбар бўлишини ақлига сиғдира олмасликдан келиб чиқади. Бу жоҳилона гапнинг раддига Аллоҳ қуйидагича жавоб беради:
@mehrob_uz
Ҳасаддан зарарлироқ нарса йўқ. У ҳасад қилгувчи кишига бешта азобни олиб келади: ғами тугамайди, мусибат олади-ю унга ажр келмайди, ёмонликни олиб келади, Аллоҳ таоло унга ғазаб қилади, унинг учун тавфиқ эшиклари ёпилади. Бу бешта азоб ҳасад қилинган кишига эмас, ҳасадгўйнинг ўзига етади.
Абу Лайс Самарқандий.Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг
:
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Таборак (Мулк) сураси фазилатлари
Таборак (Мулк) сурасида ер, осмон ва бошқа мавжудотларни яратишдаги ҳикматлар, Аллоҳнинг қудрати, бу дунёда имонсиз ўтганларнинг охиратдаги афсус-надоматлари, ризқ-рўз талаб қилиш, табиий офатлар – ер ютиши, осмондан бало ёғилиши хавфи, ҳидоят, залолат каби масалалар баён этилган.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қуръонда ўттиз оятдан иборат бир сура бор. Ким уни ўқиса, гуноҳлари кечирилгунича шафоат қилади. У Таборак сурасидир”, деганлар (Имом Абу Довуд, Имом Термизий, Имом Насоий ривояти).
Таборак сураси “шафоатчи” номи билан машҳур. Шу сабаб бўлса керак, кўп мусулмон диёрларида, хусусан бизнинг юртда маййит дафн этилгандан кейин Таборак сураси ўқилади.
Саҳобалар бу сурани “қутқарувчи” деб аташган. Зеро, Таборак сураси бандани шафоат қилиши ҳақида ривоятлар келган.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда: “Қуръондаги ўттиз оятдан иборат сура соҳибини жаннатга киритгунча тортишади. Бу Таборак сурасидир”, дейилган (Имом Табароний ривояти).
Анас ибн Нуфайлдан ривоят қилинишича, қиёмат куни бир банда тирилтирилади. У биронта ҳам гуноҳни қолдирмай ҳаммасини қилганди. Бироқ Аллоҳни ягона деб билар, Қуръоннинг фақат битта сурасини ўқирди. Уни дўзахга киритиш буюрилади. Шунда ўша кишининг ичидан бир нарса учқундек отилиб чиқиб: “Ё Аллоҳ! Мен Пайғамбаринг алайҳиссаломга нозил қилганинг (Қуръондан) бир сураман. Мана бу банданг мени ўқирди”, дейди. Ўша сура бандани жаннатга киритгунича шафоат қилади. Таборак сураси (Аллоҳнинг изни билан бандани азобдан) қутқаради (Имом Дайламий ривояти).
Севикли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мен (Таборак сураси) умматимдан ҳар бир мўмин банда қалбида бўлишини хоҳлардим”, деганлар (Имом Ҳоким ривояти).
@mehrob_uz
Ўзининг яхши-ёмон томонига эътибор қаратган инсон бошқалар ишига аралашиш қусуридан қутилади.
Аз-Замахшарий.
@mehrob_uz
"Тўрт томонинг қибла" деса талоқ тушадими?
➖✨➖✨➖✨➖✨➖
Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.
@MEHROB_UZ
Замон ҳар қандай нарсани ўзгартиради.
Изоҳ. «Замон»дан мурод - вақт. Ўтаётган сония, дақиқа, соат Оллоҳдан бошқа ҳамма нарсани ўзгартиради. Хоҳ у инсон, хоҳ ҳайвон, хоҳ жонсиз нарсалар бўлсин, барчаси бу дунёда ҳалокат томон юз тутаётган бўлади. Демак у тўхтовсиз ўзгаришда, наинки, у кечасини бугун, бугунини эртага топа олмайди, балки вақтнинг ҳеч бир бўлагини такрор кўрмайди.
"Унвонул баён"
@mehrob_uz
Сен яхшилик қилгувчи бўлгин!
🔻Бугун эҳсон қилдингизми?
UZCARD: 6262720197332284
BOBOSHER JUMAYEV
HUMO: 9860090105667720
BOBOSHER JUMAYEV
VISA: 4685970178005318
BOBOSHER JUMAYEV
Payme: MEHROB HIMMATI
Click: MEHROB HIMMATI
Paynet: MEHROB HIMMATI
Asia Alliance bank: "SAXOVAT" XAYRIYA JAMOAT FONDI 20212000905392419001
(МФО 01102)
ИНН 207339666
Унутманг, эҳсоннинг мукофоти фақат эҳсондир!
Instagram | Telegram
Ким янги кийим кийса
18. Абу Умомадан ривоят қилинади:
"Умар ибн Хаттоб янги кийим кийди ва "Аллоҳга ҳамд бўлсин, мени авратимни беркитадиган ва ҳаётимда у билан гўзал бўлиб кўринадиган кийим билан кийинтирди", деди. Кейин: "Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: "Ким янги кийим кийса ва "Аллоҳга ҳамд бўлсин, авратимни у билан ёпадиган ва ҳаётимда у билан чиройли бўладиган кийим кийдирди", деб дуо қилиб, сўнг эскирди деб ҳисоблаган кийимини садақа қилиб юборса, у тирик ҳолида ҳам, вафот этганида ҳам, тирик ҳолида ҳам, вафот этганида ҳам, тирик ҳолида ҳам, вафот этганида ҳам Аллоҳнинг ҳифз-ҳимоясида, Аллоҳнинг ғамхўрлигида, Аллоҳнинг парда билан тўсишида бўлади", деб айтганларини эшитган эдим", деди".
Муснади Кеший китобидан.
@mehrob_uz
ХОТИННИНГ ЭРИГА ИТОАТСИЗЛИК ҚИЛИШИ
Аллоҳ таоло айтади:
وَاللاَّتِي تَخَافُونَ نُشُوزَهُنَّ فَعِظُوهُنَّ وَاهْجُرُوهُنَّ فِي الْمَضَاجِعِ وَاضْرِبُوهُنَّ فَإِنْ أَطَعْنَكُمْ فَلاَ تَبْغُواْ عَلَيْهِنَّ سَبِيلاً إِنَّ اللّهَ كَانَ عَلِيّاً كَبِيراً
«...Хотинларнинг итоатсизлигидан қўрқсангиз, аввало, уларга насиҳат қилингиз, сўнгра (бу таъсир қилмаса,) уларни ўринларда (алоқасиз) тарк этингиз, сўнгра (бу ҳам кор қилмаса) уларни (мажруҳ бўлмагудек даражада) урингиз. Аммо сизларга итоат қилсалар, уларга қарши (бошқача) йўл ахтармангиз. Албатта, Аллоҳ олий ва улуғ Зотдир» (Нисо сураси 34-оят).
Воҳидий раҳимаҳуллоҳ айтганлар: «Оятдаги «итоатсизлик» дан мурод - эрга осийлик қилиш, яъни, такаббурлик билан эрининг буйруқларига хилоф иш юритишдир».
Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Қайси аёл вафот этса-ю эри ундан рози бўлса, жаннатга киради» (Имом Ибн Можа ва Термизий ривояти).
«Гуноҳи кабиралар» китобидан.
Дўстларга ҳам улашинг!👇
@MEHROB_UZ
8. Биз фаришталарни фақат ҳақ ила тушурурмиз, холос. У ҳолда уларга қараб турилмас.
Яъни, фаришталарни фақат кофирларни азоблаш ҳақ бўлиб қолгандагина туширамиз. Фаришталарни туширган чоғимизда эса, кофирларга қараб турилмайди. Балки дарҳол улар ҳалок қилинади. Лекин ҳозир Аллоҳ азоб фаришталарини эмас, эслатма Қуръонни туширди:
@mehrob_uz
Ассалому алайкум!
☘️ Жаннатнинг хушбўйларидан бўлинг баҳраманд. 💐
☘️ Дуодадир сиз учун қалбим ҳар соат.💐
☘️ Дуоларим Парвардигор этсин ижобат.💐
☘️ Хонадонни тарк этмасин файзу-барокат!💐
Хайрли тонг!
Каналга аъзо бўлиш: 👇
📲 T.me/Mehrob_uz
Ayni damlarda Ustoz Shayx Sayyid Rahmatulloh Termiziy Makka shahrida bo’lib turibdilar. Bir necha kundan beri Saudiyadagi bir qancha shayxlar, shirkat rahbarlari ustozga hurmat ko’rsatishmoqda. Bugun Jovet Abdulmuttolib ustozni mehmon qildilar va Kabaga yopilgan kisvani hadya qildilar. Ikki Davlat do’stligi abadiy bo’lsin!
Читать полностью…Расуллар алайҳиссаломлар ризқ талаб қилишда ўрнакдирлар
Аллоҳ азза ва жалла расулларни халққа ибрат қилиб юборган.
Бизга ривоят қилинган хабарда айтилишича:
Идрис алайҳиссалом тикувчи бўлган;
Нуҳ алайҳиссалом дурадгор бўлган;
Ҳуд алайҳиссалом тожир бўлган;
Солиҳ алайҳиссалом тожир бўлган;
Шуъайб алайҳиссалом тожир бўлган;
Мусо алайҳиссалом чўпон бўлган;
Довуд алайҳиссалом темирчи бўлган;
Марям алайҳассалом қил ва жун йигирувчи бўлган;
Ҳавво алайҳассалом қил ва жун йигирувчи, тўқувчи бўлган;
Муҳаммад алайҳиссалом чўпонлик қилганлар.
Уларнинг қилган ишлари ҳақидаги ушбу хабарлар Китобда айтилган нарсаларнинг ҳақиқат эканини таъкидлайди. Мушриклар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ризқ талаб қилганларини ва пайғамбарликнинг аввалида тижорат қилганларини айб санашган. Шундан Аллоҳ таоло қуйидагиларни нозил қилган:
«Улар дедилар: «Бу не расулки, таом ейди, бозорларда юради?! Унга бир фаришта туширилсайди, у билан бирга огоҳлантирувчи бўлар эди».
Яъни унга нима бўлдики, ризқ талаб қилади?
Бошқа бир оятда уларга жавоб қилиб деган:
«Сендан олдин юборган расулларимиз ҳам, албатта, таом ер ва бозорларда юрар эдилар...»
Расулимиздан ва набийлардан – ҳаммаларига Аллоҳнинг салавотлари бўлсин – хабар бериб айтадики, бу уларнинг ишидир. Улар Аллоҳдан умидвор бўлиб, ризқ талаб қилурлар. У зотнинг бозорларда юришлари ризқ талабида бўлмаганда эди, улар ажабланмас эдилар.
Агар «Пайғамбарликни етказиш учун юрганлар», дейдиган бўлсанг, мен айтаманки, бундан таажжубланишларида қандай маъно бор? Яна хазиналарни зикр қилишнинг ва егулик ейиладиган жаннатнинг нима маъноси бор?
Батаҳқиқ, аҳли тафсирлар ушбу оятни «ризқ талаб қилиш» дея таъвил қилганлар.
"Касбнинг баёни" китобидан.
@mehrob_uz
Ўғлим намоз ўқишни ташлаб қўйди....
➖✨➖✨➖✨➖✨➖
Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.
@MEHROB_UZ
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🌺 ✨ ХАЙРЛИ ТОНГ! ✨ 🌺
Аллоҳим! Бизларни, ота-оналаримизни, фарзандларимизни, аёлларимизни, дўстларимизни ва барча яқинларимизни дўзахдан озод қил!
Каналга аъзо бўлинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Дунё кезинг, Аллоҳнинг қудратига боқинг
Юрт кезиш, турли шаҳарларга сафар қилиш юракка хотиржамлик ва хурсандчилик келтиради.
“Айтинг: “Осмонлар ва Ердаги нарсаларга (ибрат назари билан) боқингиз...” (Юнус сураси 101-оят)”.
“Айтинг: “Ерни айланиб, жиноятчи кимсаларнинг оқибатлари қандай (аянчли ва ибратли) бўлганини кўрингиз!” (Намл сураси, 69-оят).
“...Ахир, (одам) ер юзида саёҳат қилиб, ўзларидан аввалги (иймонсиз) кимсаларнинг оқибати қандай бўлганини кўрсалар бўлмайдими?!.” (Юсуф сураси, 109-оят).
Ибн Баттутанинг “Саёҳатнома” асарини ўқиган киши, муаллиф баъзи ўринларда ошириб юборган бўлса-да, Аллоҳ таолонинг яратиши ва борлиқни бошқаришидаги ажойиботлар гувоҳи бўлади. Шунда билади: сафар мўмин учун улкан ибрат ва роҳат манбаи ҳамда борлиқнинг очиқ-равшан китобидан турли маънолар ўқиш учун бир имкониятдир.
Бандан ташқари, сафар қилган киши об-ҳаво ва жой алмашишидан ҳам улкан фойдалар олиши мумкин.
“...Ер юзи бўйлаб саёҳат қилинглар...” (Тавба сураси, 2-оят).
“...То икки денгиз қўшиладиган ерга етмагунча ёки узоқ муддат кезмагунча юришдан тўхтамайман...” (Каҳф сураси, 60-оят).
“Ўкинма” китобидан.
@mehrob_uz