ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:
🌱 Жума учун ғусл қилиш.
🌱 Хушбўй нарсалар суртиш.
🌱 Чиройли кийимлар кийиш.
🌱 Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
🌱 Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
🌱 Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
🌱 Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
🌱 Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
🌱 Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.
🌱 Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
🌱 Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.
🌱 Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.
♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
MEHROB.UZ Ижтимоий саҳифалари:👇👇👇
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
РАҲМАТ ПАЙҒАМБАРИНИНГ ЮКСАК АХЛОҚИ
Ул зот бирор кишининг уйига рухсатсиз кирмасдилар. Уйларига келгач, вақтни учга бўлардилар: бирини Аллоҳга ибодат учун, иккинчисини оиласига, учинчисини эса ўзларига ажратардилар. Ўзларига белгиланган вақтни ҳам авому хосга тақсимлаб, ҳаммани рози қилишга ҳаракат қилардилар, ҳамманинг кўнглини фатҳ этардилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳар ҳол ва ҳаракатлари зикр билан эди. Маълум бир жойда ўтириб қолиш одат бўлиб қолмаслиги учун, масжидларнинг ҳар ер – ҳар ерида ўтирардилар. Жойларга ва мақомларга қудсият бериб қўймасинлар, такаббурлик келиб чиқмасин дея, бунинг олдини олиш учун: “Бир маконнинг шарафи у ерда ўтирганнинг шарафига қоимдир (тенгдир)!” дея марҳамат қилганлар. Бирор мажлисга киргач, қаер бўш бўлса ўша ерга ўтирар, ҳамманинг ҳам шундай қилишини исташардилар. Кимки ул зотдан бирор эҳтиёжи учун нарса сўраса, ўша нарса аҳамиятли бўлса-бўлмаса уни бажармасдан кўнгиллари жойига тушмасди. Агар эҳтиёжни ҳал этишнинг имкони бўлмай қолса, ўша одамнинг кўнглини олмай қўймасдилар. Ул зот ҳар кимнинг дардкаши эдилар. Одамлар қайси мақом ва мавқеда бўлсалар ҳам бойми-камбағал, олимми-жоҳил ул зотнинг ёнида инсон эканлигидан хушнуд кайфиятга ноил бўларди. Барча мажлислари ҳилм, илм, ҳаё, сабр, таваккул ва омонат каби фазилатлар жорий ва ҳоким бўлган бир маскан эди. Айбу қусурларидан қатъий назар ҳеч кимни қийнамас. Жазо ёки рад этиш эҳтиёжи туғилса ҳам уни ранжитмасликга ҳаракат қилар эди. Ҳеч кимнинг ташқарига чиқмаган айбу қусурлари билан машғул бўлмаганларидек, бундай ишлардан бошқаларни ҳам қайтарар эдилар. Бошқалар ҳақидаги гумон ва хулосалари илоҳий амрлар билан воқеъ бўларди. Савоб умидидаги масалалардан ташқари гапирмасдилар. Суҳбат мажлислари важд (завқ) ичра эди. Ул зот гапирар эканлар, атрофлари шундай кенгайиб кетар ва ҳамма жон қулоғи билан тинглардики, ҳазрати Умарнинг ифодаси билан айтганда, бошларига қуш қўнса, учмасдан соатларча тура оларди. Ул зотдан асҳобга ўтган одоб ва ҳаё шу даражада эдики, савол сўраш учун ҳам журъат талаб этар ёки чўлдан бирор бадавий келиб ҳазрати Пайғамбар билан суҳбатга васила бўлса-ю, ул зотнинг файзу руҳониятларидан истифода этсак, дея кутишарди.
«Раҳмат Пайғамбаридан раҳмат шаббодалари» китобидан.
@mehrob_uz
Ким иҳтикор қилган бўлса
17. Усмоннинг мавлоси Фарруҳдан ривоят қилинади:
"Бир куни Умар масжиддан чиқди ва масжид эшиги олдида қўйилган таомга кўзи тушди. Таомнинг кўплиги уни ажаблантирди. "Бу қандай таом?” деди. "Бу таом бизга келтирилди (биз бундан бошқасини билмаймиз)", дейишди. "Аллоҳ бу таомга ва уни бизга келтирганларга баракот берсин", деди. У билан бирга юрган биродарлари: "Эй мўминларнинг амири, дарҳакқиқат, бу таом иҳтикор қилинган", деди. "Ким иҳтикор қилган" деди. "Усмоннинг мавлоси фалончи ва мавлоингиз фалончи", дейишди. Икковига одам юбориб чақиртириб келди ва уларга: "Мусулмонларнинг таомларини иҳтикор қилишга сизни нима ундади" деди. Иккови: "Эй мўминларнинг амири, биз ўз молимиз (пулимиз) ҳисобига сотиб оламиз. Қачон хоҳласак, шунда сотаверамиз", деди. Умар: "Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитган эдим: "Ким мусулмонларга бирон таомни иҳтикор қилса, Аллоҳ таоло уни мохов (касали)га ёки қашшоқликка гирифтор қилади", дер эдилар", деди.
👉 Давомини ўқиш!
@mehrob_uz
6. Улар: «Эй зикр нозил қилинган киши, албатта, сен мажнунсан.
Яъни, кофирлар, Макка мушриклари, сенга, эй Пайғамбар:
«Эй зикр нозил қилинган киши, албатта, сен мажнунсан», дерлар.
«Зикр»-эслатма–Қуръони Каримнинг номларидан биридир. Мушриклар бу одобсиз гаплари ила ҳам Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Пайғамбарликларини, ҳам Қуръони Каримнинг илоҳий китоб эканлигини инкор қилмоқдалар. Фақат инкор қилибгина қолмай, балки катта туҳмат ҳам этмоқдалар, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни жинниликда айбламоқдалар.
«Ҳеч шак-шубҳасиз, сен жиннидирсан», демоқдалар.
Улар ўз сўзларида давом этиб:
@mehrob_uz
Ўзгадан ўпкалаш ва аразлаш худди ўзинг заҳар ичиб бошқалар ҳалок бўлишини кутгандек гап.
Каналга уланиш:👇
📲 @mehrob_uz
MADINAI MUNAVVARA
«O‘zining ilmi, dinga xizmati, o‘tkir fikri va zamonga mos ijtihodlari bilan Payg‘ambar alayhissalomning merosxo‘rlari bo‘la olgan buyuk olimlar
@MEHROB_UZ
#Тунги_зикрлар!
ОГОҲ БЎЛИНГИЗ, АЛЛОҲНИ ЗИКР ЭТИШ БИЛАН ҚАЛБЛАР ОРОМ ОЛУР (Раъд сураси, 28-оят).
Тўғрисўзлик — Аллоҳнинг яхши кўргани, тажриба — далил, раҳбар эса аҳлини алдамайдиган кишидир. Қалбни очиш ва ажрни кўпайтиришда Аллоҳни доим зикр этиб юришга етадиган амал йўқ. “Бас, Мени эслангиз, Мен ҳам сизларни эслайман” (Бақара сураси, 152-оят). Аллоҳни эслаган киши ердаёқ жаннатга эришади. Ушбу жаннатга кирмаганлар охират жаннатига кирмайди.
Аллоҳни зикр қилиш нафсни машаққат, тойилиш ва изтиробдан сақлайди. У ҳатто барча муваффақияту нажотга элтувчи осон ва қисқа йўлдир. Қуръон ва ҳадисни ўқисангиз, унда зикр фойдаларини кўрасиз. Ҳар куни зикр малҳамини синаб кўрсангиз, шифо топасиз.
Аллоҳни эслаш билан хавф, қўрқинч, ғам-ташвиш йўқолади, қийинчилик, кулфат ва афсусланиш тоғлари қулайди. Доим Аллоҳни эслаб юрувчилар роҳатда яшашига ҳайрон бўлманг. Чунки зикр асосдир. Аммо асл ажабланарли ҳол Аллоҳни эсламайдиган ғофилларнинг қандай яшаётганидир.
“(Улар) жонсиз ўликлардир. Ва улар қачон қайта тирилишларини ҳам сеза олмайдилар” (Наҳл сураси, 21-оят).
Эй чарчоқдан шикоят қилувчи, оғриқларига йиғловчи, ҳодисалардан ғамга ботувчи, машаққат нишонига тушган киши! Унинг муқаддас “Аллоҳ” исми билан нидо қил. “Унга тенг бирор зотни билурмисиз?!” (Марям сураси, 65-оят).
Аллоҳни кўп эслашингизга қараб хотирингиз жам, қалбингиз сокин, нафсингиз бахтли бўлади ва кўнглингиз ёзилади. Чунки буюк Аллоҳни эслашда Унга таваккал қилиш, ишониш, суяниш, қайтиш, У ҳақида ҳусни зонда бўлиш ва Ундан кенгликни кутиш маънолари бор. У дуо қилинган вақтда яқин, нидо қилинган пайтда эшитувчи, сўралганда ижобат қилувчидир.
Аллоҳга зорланинг, тазарруъ қилинг. Тавҳид, сано, ҳамд, дуо ва истиғфор ила Унинг муборак пок исмини тилингиздан қўйманг. Унинг мадади билан саодат, омонлик, сурур, нур ва дилхушликка эришасиз.
“Бас, Аллоҳ уларга ҳам бу дунёда савобини ва ҳам охиратдаги гўзал ажрни (жаннатни) ато қилди” (Оли Имрон сураси, 148-оят).
✨ 🌱 ✨ 🌱 ✨ 🌱 ✨ 🌱 ✨
☘️ Тасбеҳ – “Субҳаналлоҳ”;
☘️ Такбир – “Аллоҳу акбар”;
☘️ Таҳлил – “Ла илаҳа иллаллоҳ”;
☘️ Таҳмид – “Алҳамдулиллаҳ”.
"Ўкинма" китобидан.
♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
MEHROB.UZ Ижтимоий саҳифалари:👇👇👇
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
ҒАРБ РАСУЛУЛЛОҲ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ҲАҚЛАРИДА НИМА ДЕЙДИ?
“Мен дунё тарихини ўқиб шундай хулосага келдим: дунё подшоҳлари тўплаган жами салтанату бойлик, қасрлару саройлар Муҳаммаднинг (алайҳиссалом) ямоқ яктакларига ҳам арзимас экан... Биз Оврупа миллатлари маданий имконимиз юқори бўлишига қарамай, Ҳазрати Муҳаммад сўнгги поғонасига қадар чиқа олган зинанинг биринчи пиллапоясидамиз, холос. Ҳеч шубҳа йўқки, бирон кимса у зотдан юқорироққа ўта олмайди”.
Гёте, немис шоири.
@mehrob_uz
#Аёлларга_50_насиҳат
🧕🏻 Аёлларни солиҳ амал ва динга ташвиқ қилиш (Давоми)
Шубҳасиз, эркак киши ўзига муносиб жуфт танлаши дўст танлашдан ҳам масъулиятлироқдир. Чунки унга хотин энг катта таъсир кўрсатади. Дунё ва охират бахт-саодатини излаганлар учун жуфт танлаш масаласи яхшилар билан бирга бўлишда муҳим ўрин тутади.
Дўст танлашдан кўра, жуфт танлаш шунинг учун ҳам ўта жиддий масаладир.
Ҳадис жамиятдаги энг муҳим мавзуни ўртага ташлаган. Хотин танлаш ҳамма даврда бирдек муаммодир. Унинг ўлчовлари ҳар доим бир хил бўлади: ҳусн, насл-насаб, бойлик ва диндорлик. Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) диндор аёлларни танлашни буюрар эканлар, бу жиҳат нафақат, оиланинг, балки бутун жамиятнинг тарбияси ва порлоқ келажаги учун энг муҳим омил ҳисобланади.
Ҳадис эркакларга оила қуришни тавсия этади. Насл-насаб, ҳусн ва бойлик ўткинчи сифатлардир. Булар бир кунмас – бир кун ўз ниҳоясига етади. Чиройли аёл қариганда ёки бир фалокат юз бериб, ўз ҳусн-у малоҳатини, бой аёл мол-дунёсини, насл-насабли аёл иззатини қўлдан бой бериши мумкин. Лекин тақволи ва иймонли аёл ўз дини ва иймонини ҳеч қачон қўлдан бой бермайди. Диний туйғулар инсонни ҳаёт синовлари ва тўсиқлардан ҳеч ўзгартирмай олиб ўта олади. Инсон бахтли кунларида тақво ва диннинг ўрнини унчалик сезмайди. Аммо одам бошига нелар тушишини билмайди, олдида қандай синовли кунлар борлигидан бехабардир. Ана шундай лаҳзаларда дин ва иймон унга қуллигини, бундай кунлар ўтиб кетишини, дунёга берилиб ва боғланиб қолмаслик кераклигини ўргатади. Инсонга энг кучли тасаллини дин бера олади.
Инсон қувончли кунларида ҳам, ғамгин кунларида ҳам хавф-хатар остида бўлади. Севинч ва қайғу уни гуноҳ сари етаклаб қўймаслиги учун диндорлик энг асосий ўлчовдир. (Риёзус солиҳийн)
Қуртубий ҳадисни шундай шарҳлайди:
Ҳаётда турмуш ўртоқ танлашда аёллардаги тўрт хусусият ҳам аслида ижобий фазилатлардир. Лекин булар ичида уларнинг диндорлик сифатлари бошқаларидан муҳимроқ саналади. Муҳаллаб: "Ҳадисда эркак киши ўз аёли молидан фойдаланиши мумкинлигига ишора бор", – деган эди.
Исмоил ибн Муҳаммад ибн Саъд ибн Аби Ваққос отасидан, отаси бобосидан эшитган ривоятга кўра, Расули Акрам (с.а.в.) марҳамат қилдиларки: "Уч нарса инсонга бахт келтиради: солиҳа аёл, кенг ва шинам уй, яхши улов. Уч нарса инсонга бахтсизлик келтиради: ёмон аёл, ёмон уй, ёмон улов".
Бошқа бир ривоятда шундай марҳамат қилинади: "Тўрт нарса инсонга саодат келтиради: солиҳа аёл, кенг уй, яхши қўшни ва яхши улов. Тўрт нарса инсонга омадсизлик келтиради: ёмон аёл, тор уй, ёмон қўшни ва ёмон улов". (Ибн Ҳиббон.)
Ибн Амр ибн ал Ос (р.а.) Пайғамбаримиз (с.а.в.) дан ривоят қилади: "Дунё ўткинчи фойдадан иборатдир. Энг фойдали неъмат бу солиҳа аёлдир". (Муслим. Радо, 64)
Касир ибн Мурра, Ибн Умардан ривоят қилади: "Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) шундай марҳамат қиладилар: "Гуноҳкор аёлнинг гуноҳлари минг эркакнинг гуноҳига тенг. Иймон келтирган аёлнинг савоблари етмиш сиддиқнинг савобига тенгдир". (Суютий. “Фатҳул кабир”)
Каъб ибн Ужра (р.а.) Расули Акрам (с.а.в.)дан марҳамат қилади: "Жаннати инсонлар ҳақида сизга хабар берайми?" Албатта, эй Аллоҳнинг Расули! Хабар беринг", – дедик биз. Пайғамбар (с.а.в.): Пайғамбар Жаннатдадир, сиддиқ Жаннатдадир. Шаҳид Жаннатдадир, шаҳарнинг нариги четидаги биродарини зиёрат қилган киши Жаннатдадир. Севилган ва севган, кўп туққан, эрини жаҳли чиққанда, қўлларини ўпиб, ундан розилик сўраб кейин уйқуга ётган итоаткор аёл Жаннатдадир",(Абу Нуайм. Ҳиля) – дея марҳамат қилдилар.
@mehrob_uz
Абдуллоҳ ибн Абу Авфо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Жума куни менга салавотни кўпайтиринглар. Албатта, менга етказилур ва мен эшитурман», – дедилар».
Шофеъий ва Ибн Можа ривоят қилишган.
✅ “Кимки менга бир бора салавот айтса, Аллоҳ унга ўнта салавот айтади. Кимки менга ўнта салавот айтса, Аллоҳ унга у юзта салавот айтади. Кимки менга юзта салавот айтса, Аллоҳ уни нифоқ ва дўзахдан озод деб ёзиб қўяди ва қиёмат кунида шаҳидлар билан бирга қилади.
☘️✨🌸 Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ъала Муҳаммад ва ъала олиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн!
🍀✨🌸 Бу маълумотни яқинларингизга ҳам улашинг, кўп саловот ва салом айтилишига сабабчи бўлинг.
👉Эслатиш мўъминларга манфаат берур.
♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
MEHROB.UZ Ижтимоий саҳифалари:👇👇👇
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
@mehrob_uz
Ustoz Shayx Sayyid
Rahmatulloh Termiziy
Haram muqriylariga
Sihohi tis’adan
ijoza berdilar
@MEHROB_UZ
МЎМИНЛАРНИНГ ҚИЁМАТ КУНИДАГИ ҲОЛАТИ
Мўминларнинг қиёмат кунидаги ҳолатига қайтсак. Шундай зулматли кунда мўминлар муборак нурни қаердан олишди? Қилган солиҳ амаллари натижасида Аллоҳ таоло уларга мукофот ўлароқ ушбу нурни беради. Ана шундай солиҳ амаллардан бири эса жамоат билан ўқилган бомдод намозидир. Имом Термизий, Абу Довуд ва Ибн Можалар саҳиҳ санад билан Абу Бурайда Асламий розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: «Масжидларга зулматларда юриб борувчиларга қиёмат куни тўлиқ нур бўлишининг башоратини бер». Ҳадиснинг арабий матнида келган «машшаун» сўзи «кўп юрувчи» деган маънони билдиради. Яъни бу ишни одатга айлантирган дегани. «Зулматларда» сўзидан мақсад эса бомдод ва хуфтон намозларини масжидда жамоат билан ўқиш учун чиқиладиган вақт демакдир. «Масжидларга» сўзи эса ушбу нур бомдод ва хуфтон намозларини масжидда жамоат билан ўқишни одатга айлантирган кишиларга берилишининг очиқ далилидир. Диққат қилсангиз, ҳадисда фақатгина жамоат билан ўқилган намоз дейилмаяпти, аксинча, намоз Аллоҳнинг уйида (масжидда) ўқилиши кераклигига урғу берилмоқда. Аслида бу ҳадис уйларида аҳли аёли ва болалари билан жамоат бўлиб намоз ўқиётган ва буни маъқулроқ кўраётган мусулмонларга эслатма бўлади. Зеро, бундай мусулмонлар уйда ташкил қилинадиган жамоат билан оиласига намоздан сабоқ беришни ва уларни жамоатнинг савобига етказишни хаёл қилишади. Бироқ ҳикматли Зот бўлмиш Аллоҳ азза ва жалла мусулмонларни масжидда намоз ўқишга тарғиб қилган. Аёлларга эса уйда ўқиган намозлари эвазига масжидга борадиган эркаклар билан баробар савобни беради. Болаларга жамоат намозини ўргатишга келсак, бу уларни масжидга олиб бориш ёки нафл намозларни (фарзларни эмас) уйда жамоат бўлиб уқиш орқали амалга оширилади. Аллоҳ таоло бомдод намозини масжидда жамоат билан ўқийдиганларга қиёмат кунида бир нур бахш этади. Ҳеч қаерда ушбу нур улардан олиб қўйилмайди. Бундай одамлар сиротда қоронғиликда қолишмайди ва Аллоҳнинг изни билан то жаннатга киргунга кадар ўша нур улар билан қолади. Мўминларнинг барчаси ҳам бир хил нурга эга бўлмайди. Ҳамма ўз амалига кўра нур олади. Бу ерда бомдод намозининг роли ўртага чиқади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам умматлари ҳақида кўп қайғурар эдилар. Кеча қоронғисида бомдод намозига кетишда ўқишлари учун уларга бир дуо ўргатганлар. Уларга шундай дуони ўргатдиларки, саҳобалар бу дуода Аллоҳдан ҳаётларини нурли қилишини, қабрларини нурга тўлдиришини ва қиёмат кунига қадар бу нур ўзлари билан қолишини сўрашар эди.
Имом Бухорий ва Имом Муслимнинг Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилишларича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бомдод намозига чиқаётганларида шундай дуо қилар эдилар: «Эй Роббим, қалбимда нур қил, тилимда нур қил, қулоғимда нур қил, кўзимда нур қил, орқамдан нур қил, олдимдан нур қил, устимдан нур қил, остимдан нур қил. Эй Роббим, менга нур ато эт». Имом Муслим шу шаклда ривоят қилган, Имом Бухорий эса «ўнгимда ва чапимда ҳам нур қил» лафзини қўшган.
«Бугун бомдод ўқидингизми?» китобидан.
@mehrob_uz
Эй Аллоҳим! Бошимиздан турли мусибат, офатларни даф эт, фитналардан омон сақла, ишларимизни ўнгла! Бугунги кунимизни барокатли қилгин! 🤲
🌸 Хайрли тонг! 🌸
Каналга аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Ustoz Shayx Sayyid
Rahmatulloh Termiziy
Haram muqriylariga
Hadisi avvaliya va hadisi muhabbatdan
ijoza berdilar
@MEHROB_UZ
Васила қилиш жоизми?
❓ Cавол: Мен бир маърузада эшитишимча, дуо қилаётган киши “Эй Аллоҳ, Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳурмати дуойимни ижобат қилишингни сўрайман”, – деса дуоси қабул бўлиш эҳтимоли ошаркан. Ҳақиқатда шу тўғрими?
📩 Жавоб: Васила бу – Аллоҳнинг исм–сифатлари, Пайғамбарлар, саҳобалар ва солиҳ бандалар, шунингдек, яхши амалларни восита қилиб, Аллоҳ таолога дуо қилишдир. Бу иш аҳли сунна вал жамоа эътиқодига кўра, жоиз амал ҳисобланади.
Ҳозирги кунда баъзилар билимсизлик билан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ёки солиҳ инсонларни дуосида васила қилаётганларни кофирга чиқариб, уларга “мушрик” номини тамға қилиб қўймоқдалар.
Аҳли сунна уламолари ўз асарларида васила қилишнинг жоиз эканига оят ва ҳадислардан қатор далилларни келтиришган. Жумладан, Аллоҳ таоло Қуръони каримда мўмин инсонларга васила излашни амр қилиб шундай дейди: “Эй иймон келтирганлар! Аллоҳдан қўрқингиз ва Унга васила (восита) излангиз” (Моида сураси, 35-оят).
👉 Давомини ўқинг!
"Фатволар тўплами" китобидан.
@mehrob_uz
5. Ҳеч бир уммат ўз ажалидан ўзиб кета олмас ва ортда ҳам қола олмас.
Ҳамманинг белгиланган ажали бор. Ҳар бир иш ўша ажалга мувофиқ содир бўлади. Ундан илгарилаб ҳам кетмайди, ортда ҳам қолмайди.
Ўтган умматларнинг ҳоли, улар билан бўладиган муомаланинг умумий қоидаси айтиб ўтилгандан кейин, Қуръон энди нозил бўлаётган пайтдаги умматнинг ўша эски хатоларни такрорлаб, орзу-умидларга берилиб, Пайғамбарларни иҳонат қилиб, Қуръон ва динни инкор қилаётганлари зикр этилади.
@mehrob_uz