3. Уларни тек қўй, еб-ичиб, ҳузурланиб, умидлар ила машғул бўлиб юраверсинлар. Бас, тезда билурлар.
Ҳозирча, бу дунёнинг беш кунлик ҳаётида кофирларни ўз ҳолига қўйиб қўявер. Ҳайвонга ўхшаб еб-ичиб, ҳузур-мазза қилиб юраверсинлар. Уларнинг еб-ичишдан ва лаззат кетидан қувишдан ўзга ишлари ҳам бўлмасин. У кофирлар, осийлар турли орзу-
«умидлар ила машғул бўлиб юраверсинлар».
Эртага уни, индинга буни қиламан, десин. Орзу кетидан орзу, умид кетидан умид қилаверсинлар. Охир-оқибат келиб, бутун машғулотлари, бутун ишлари шунга ўхшаш тирикчилик орзу-умидидан иборат бўлиб қолсин. Аммо фурсати келса:
«Бас, тезда билурлар».
Нимани биладилар? Асл иш, асл ҳақиқат қаёқда эканини англайдилар. Асл ҳузур-ҳаловат, асл орзу-умид нимада бўлиши кераклигини биладилар. Чунки улар ҳозирги ҳолатларида абадий қолмайдилар. Ҳамма нарсанинг ҳам вақти-соати бор.
@mehrob_uz
"Ҳар соҳада ривожланиш учун Ислом асло тўсқинлик қилмайди, айб Исломда эмас, айб мусулмонларнинг ўзида, яъни фан ва техника ривожланиши учун мусулмонларнинг жонкуярлиги, ватанпарварлигини ошириш керак. Лекин иймонли, виждонли, ҳалол, покиза бўлмасдан туриб, улуғ муваффақиятларга эришиб бўлмайди".
Маҳмуд Асъад Жўшон.
@mehrob_uz
ЎНТА САЛОВАТ
Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Ким менга тонг отганида ўнта ва кеч кирганида ўнта саловат айтса, Қиёмат куни шафоатимга эришади", дедилар.
Имом Табароний ривояти.
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
Саловатга мисол👇
اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ كَمَا صَلَّيْتَ عَلَى إبْرَاهِيمَ وَعَلَى آلِ إبْرَاهِيمَ إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ. اللهُمَّ بَارِكْ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ كَمَا بَارَكْتَ عَلَى ابْرَاهِيمَ وَعَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ
«Аллоҳумма солли ъала Муҳаммадин ва ъала али Муҳаммад, кама соллайта ъала Иброҳийма ва ъала али Иброҳийм, иннака ҳамийдум мажийд.
Аллоҳумма барик ъала Муҳаммадин ва ъала али Муҳаммад, кама барокта ъала Иброҳийма ва ъала али Иброҳийм, иннака ҳамийдум мажийд».
📌Каналга аъзо бўлинг!
T.me/mehrob_uz
ДАЮСЛАР БИЛАН САЛОМЛАШСА БЎЛАДИМИ?
➖✨➖✨➖✨➖✨➖
Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.
@MEHROB_UZ
Қайси пайғамбарларнинг номларини билишимиз керак?
❓ Савол: Қайси пайғамбарларнинг номларини билишимиз лозим бўлади?
📩 Жавоб: Номларини билишимиз ва танишимиз шарт бўлган йигирма бешта набий ва расуллар бор. Уларнинг номлари Қуръони каримда зикр қилинган. Ҳар бир киши ана ўша пай-ғамбарларни исмлари билан билиши лозим бўлади. Улардан
бирорталарининг пайғамбарлигини инкор қилиш куфрдир, чунки бу Қуръони каримнинг оятига қарши чиқиш саналади.
Қуръонда исмлари келган пайғамбарлар қуйидагилар:
1. Одам
2. Идрис
3. Нуҳ
4. Ҳуд
5. Солиҳ
6. Лут
7. Иброҳим
8. Исмоил
9. Исҳоқ
10. Яқуб
11. Юсуф
12. Шуъайб
13. Айюб
14. Зул–кифл
15. Юнус
16. Мусо
17. Ҳорун
18. Илёс
19. Алясаъ
20. Довуд
21. Сулаймон
22. Закариё
23. Яҳё
24. Исо
25. Муҳаммад.
Пайғамбаримизга ва барча пайғамбарларга Аллоҳнинг саломи бўлсин!
👉 Давомини ўқинг!
"Фатволар тўплами" китобидан.
@mehrob_uz
Ким мана шунга амал қилса жаннатга киради
15. Абдураҳмон ибн Абдулқорийдан ривоят қилинади:
"Умар ибн Хаттобнинг бундай деганини эшитдим: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ваҳий нозил бўлганда, юзларининг олдида асаларининг ғувиллашига ўхшаган овоз эшитилар эди. Бир куни у кишига ваҳий нозил бўлди. Бир муддат жим қолдик. Ўзларига келиб, қиблага юзландилар, кейин қўлларини кўтариб: "Аллоҳим, бизга зиёда қил, ноқис қилма! Бизни мукаррам қил, хор этма (Ризкимизни) кенг қилиб бер, маҳрум этма! Раҳматинг ва иноятинг билан бизни танла, лутфинг ва ҳимоянг билан биздан бошқаларни танламагин: (Душманларимизни устимиздан ғолиб қилма!) Бизни рози қил ва биздан рози бўлгин!" дедилар. Кейин: "Менга ўн оят нозил бўлди. Ким уларга тўкис амал қилса, жаннатга киради", дедилар ва "Қод афлаҳал мўминун" ("Мўминун") сурасининг ўн оятини ўқиб тугатдилар".
Муснади Кеший китобидан.
@mehrob_uz
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
☘️ Хайрли тонг! ☘️
Барча ишларда ёрдам сўралувчи дуо
Я ҳаййу я қоййуум, бироҳматика астағийс, аслиҳ лий ша‘ний куллаҳ, ва лаа такилний ила нафсий торфата ъайн.
Эй (доимо) тирик, эй (доимо) қоим турувчи зот. Сенинг раҳматинг ила ёрдам сўрайман, менинг барча аҳволимни яхшила ва мени кўз очиб юмгунчалик фурсатга ҳам ўз нафсимга топшириб қўйма.
@mehrob_uz
14. Зайд ибн Аслам отасидан ривоят қилади:
"Мен Умарнинг бундай деганини эшитдим: "Бизга Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам садақа қилишни буюрдилар. Бу эса менинг ҳузуримда мол бўлган вақтга тўғри келди. Ўзимча: "Қачондир агар Абу Бакрдан ўзиб кетадиган бўлсам, шу бугун аниқ ўтиб кетаман", дедим ва қўлимдаги бойлигимнинг ярмини келтирдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мендан: "Оила аъзоларингга нима қолдирдинг?" деб сўрадилар. "Ярмини", дедим. Абу Бакр эса ҳузурида борини келтирди. Ундан: "Эй Абу Бакр, оила аъзоларингизга нима қолдирдингиз?" деб сўрадилар. "Уларга Аллоҳ ва унинг Расулини қолдирдим", деди. Мен: "Сиздан ҳеч қачон бирор нарсада (амалда) ўзиб кетолмас эканман", дедим".
Муснади Кеший китобидан.
@mehrob_uz
Нодонлардек юзлаб сўзни қилмагил қатор,
Доно эрсанг, бир сўз дегил, лекин маънодор.
Шайх Саъдий.
@MEHROB_UZ
Жоҳил эканингга кифоядир
Агар дунё аҳлига берилган нарсаларга ҳасад қилсанг, қалбинг улардаги нарсаларга ҳавас қилиб, машғул бўлса демак, сен уларнинг энг нодонларидан бирисан. Чунки, улар ўзларига ато этилган нарсалар ила оворадирлар, сен бўлсанг ўзингга берилмаган нарса ила бандсан, машғулсан.
Ибн Атоуллоҳ Сакандарий.
@mehrob_uz
ҲАЗРАТ УМАР ВА ХОДИМЛАР
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу) Баҳрайндан қайтгандан кейин Умар ибн Хаттоб (розияллоҳу анҳу) сўради:
– Эй Аллоҳнинг душмани! Эй Қуръоннинг душмани! Аллоҳнинг молини ўғирладингми?!
– Мен Аллоҳнинг ҳам, Унинг Китобининг ҳам душмани эмасман! Мен бу иккисининг душманларининг душманиман! Мен Аллоҳнинг молини ўғирламадим!
– Ундай бўлса ўн минг дирҳамни қандай йиғдинг?!
– Отларим туғди, савдоларим барака берди, улушим кўпайди.
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу) айтади: “Бомдод намозини ўқиганимдан кейин мўминлар амири учун истиғфор айтдим. Кейин эса Умар мендан сўраб қолди:
– Омиллик қилмайсанми?
– Йўқ, – дедим.
– Сендан яхшироқ одам – Юсуф (алайҳиссалом) ҳам қилган-ку у ишни?
– Юсуф (алайҳиссалом) пайғамбар, пайғамбарнинг ўғли. Мен эса бир оддий инсоннинг ўғли бўлсам. Мен уч ёки иккидан қўрқаман.
– Беш деб айтмайсанми?
– Билмаган нарсамни айтишдан ва чуқур англамай ҳукм чиқариб қўйишдан қўрқаман.
Мен яна елкам дарра ейишидан, шаъним тўкилишидан ва молим кетиб қолишидан қўрқаман, – дедим”.
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.
@Mehrob_uz
#Аёлларга_50_насиҳат
🧕🏻 ИЙМОН ВА СОЛИҲ АМАЛ (давоми)
Қадр-қимматни билмаслик энг ёмон одатдир. Бундай касалликка чалинган аёллар нафақат эрларига, Аллоҳга ҳам нонкўрлик қиладилар. Инсон ўзига кўрсатилган ҳурматни, қилинган яхшиликни ҳеч қачон унутмаслиги, аксинча вақти-вақти билан тилида айтиб эслаб туриши керак. Расули Акрам (с.а.в.) ёмон хулқли аёлларни Жаҳаннам оловида жазоланишлари ҳақидаги яна бошқа бир ҳадисда шундай марҳамат қиладилар: "Уларга бир умр яхшилик қиласан-у, кейин бир марта ёқтирмаган нарсасини қилсанг, дарҳол "Мен сенга тегиб нима кўрдим" – деб нолишни бошлайди". Бу ҳолатдан фақат аёллар эмас, балки баъзи эркаклар ҳам эҳтиёт бўлмоқлари жоиз. Нолиш яхши эмас. Зеро, Расули Акрам (с.а.в.) марҳамат қилганларки: "Кўрган яхшилиги туфайли инсонларга раҳмат айтмаган кимса Роббисидан ҳам миннатдор бўлмайди".
Ҳадис ниҳоясида Пайғамбар (с.а.в.) аёлларни ақл ва динда нуқсонлари бор, деб таъкидладилар.
Эй иймон келтирганлар! Маълум муддатга қарз олди-берди қилган вақтингизда, уни ёзиб қўйинг. Орангизда бир ёзувчи адолат билан ёзсин. Ҳеч бир ёзувчи Аллоҳ билдирганидек қилиб ёзишдан бош тортмасин. Бас, ёзсин ва ҳақ зиммасига тушган киши айтиб турсин, Роббига тақво қилсин ва ундан ҳеч нарсани камайтирмасин. Агар ҳақ зиммасига тушган киши эси паст, заиф ёки айтиб тура олмайдиган бўлса, унинг валийси адолат билан айтиб турсин. Эркакларингиздан икки кишини гувоҳ қилинг. Агар икки эр киши бўлмаса, ўзингиз рози бўладиган гувоҳлардан бир эр киши ва икки аёл киши бўлсин. Иккови(аёл)дан бирорталари адашса, бирлари бошқасининг эсига солади. Ва чақирилган вақтда гувоҳлар бош тортмасинлар. Кичик бўлса ҳам, катта бўлса ҳам, муддатигача ёзишингизни малол олманг. Шундоқ қилмоғингиз Аллоҳнинг ҳузурида адолатлироқ, гувоҳликка кучлироқ ва шубҳаланмаслигингиз учун яқинроқдир. Магар ораларингизда юриб турган нақд савдо бўлса, ёзмасангиз ҳам, сизга гуноҳ бўлмас. Олди-сотди қилганингизда, гувоҳ келтиринг ва ёзувчи ҳам, гувоҳ ҳам зарар тортмасин. Агар (аксини) қилсангиз, албатта, бу фосиқлигингиздир. Аллоҳга тақво қилинг. Ва Аллоҳ сизга илм беради. Аллоҳ ҳар бир нарсани билувчи зотдир.
(Ояти карима «ҳaқ зиммасига тушган кишиз деганда қарз олувчини назарда тутган. Демак, ўртадаги киши келиб қарз олди-бердини ёзаётган вақтда матнни қарз олувчи айтиб туради. Аввало, қарз олаётганини эътироф қилади. Қарзнинг миқдорини, шартини ва муддатини айтади. Бу нарсаларни қарз берувчи айтиб турса, ўз фойдасига буриб юбормасин, деган эҳтиёт чораси туфайли шундай қилинади. Қарз олувчи муҳтож бўлиб тургани учун бундай қилмаслиги аниқроқ. Чунки у муомаланинг тезроқ амалга ошишига муҳтож. Шундай бўлса ҳам, ояти карима яна бир бор, уни Роббига тақво қилишга ва ҳеч нарсани камайтирмасликка даъват қилмоқда. Агар қарз олаётган одам эси паст, молиявий ишлар тадбирини билмайдиган бўлса, заифлиги (ёши кичикдир ёки ўта кексадир, касалдир) туфайли ёки тилидаги айби, билмаслиги ва бошқа мавжуд айблар туфайли айтиб тура олмаса, унинг валийси адолат билан айтиб турсин. Чунки валийлар бошқа ишларда ҳам ўз қарамоғидагиларнинг масъулиятини оладилар. Молиявий олди-берди катта аҳамиятга эгадир, чунки бунда орага молу пул аралашади. Бундай ҳолда биров бошқасининг ҳақини еб кетишининг йўлини ҳар жиҳатдан тўсиш лозим. Бунда адолатли котиб ёздириб қўйиш билан кифояланмай, яна мусулмонлардан икки эркак кишини гувоҳ қилишга ҳам амр бўлмоқда. Исломда гувоҳликка доимо адолатли кишилар ўтиши зарур, бу нарса бошқа жойларда кўп таъкидлангани учун бу ерда қайта айтилмади. Аммо барибир бу шарт бекор бўлмайди. Чунки шариат ўлчовида адолатсиз бўлган кишининг гувоҳлиги қабул қилинмайди.)
Қуръони каримда икки аёлнинг гувоҳлиги бир эркакка тўғри келади, деб ифодаланган. (Бақара сураси, 282-оят). давоми бор...
@mehrob_uz
🌺 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 🕋 🌙
🌷🕊🍃 Яхши амал жаннатга йўлак,
🌷🕊🍃 Савобларнинг совғаси бўлак.
🌷🕊🍃 Чин юракдан билдирай тилак,
🌷🕊🍃 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ БЎЛСИН МУБОРАК!
ЖУМА ТОНГИДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО 🤲
أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ
«Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар.
Ибн Сунний ривояти.
Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.
🌹🍃ЖУМА МУБОРАК!🍃🌹
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
🌸 ☘️ 🌸 ☘️ 🌸 ☘️ 🌸
Ассалому алайкум!
Хайрли тонг!
Аллоҳим бугунги кунингизни хайли ва барокатли қилсин! 🤲
🌸 ☘️ 🌸 ☘️ 🌸 ☘️ 🌸
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйғонганларида:
الْحَمْدُ للهِ الَّذِي أَحْيَانَا بَعْدَ مَا أَمَاتَنَا وَإِلَيْهِ النُّشُورُ
«Алҳамду лиллаҳиллазий аҳйана баъда ма аматана ва илайҳин нушур», деб айтар эдилар.
Маъноси: Бизни ўлдиргандан кейин тирилтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Ва биз Унгагина қайтамиз.
Имом Бухорий ривоятлари.
✅Каналга аъзо бўлинг📲⤵️
T.me/mehrob_uz
#Аёлларга_50_насиҳат
🧕🏻 ИЙМОН ВА СОЛИҲ АМАЛ (давоми)
Ҳадис айтилган шароитни ва сўзларнинг нима мақсадда айтилганини яхши англамаган баъзи олимлар бу ҳадисни аёлларни ёмонлаб айтилган, деб ҳисоблайдилар. Аслида эса ундай эмас. Кўпчилик учун қаратилган ҳадисларни шарҳлашда кўринмас жиҳатларига ёпишиб олмаслик керак. Чунки аёллар орасида баъзи эркаклардан кўра ақллироқ, закий, узоқни кўра оладиган, сўзи ва қарорлари собит бўлган аёллар кўплаб топилади.
Аёллар биологик ва физиологик жиҳатдан эркаклардан фарқ қилиш билан бирга уларнинг психологик тарафлари ҳам кескин фарқ қилади. Бу уларнинг фикрлашлари ва мулоқотларида намоён бўлади. Аёллар баъзи кунлари ибодат қила олмайдилар, рўза тута олмайдилар. Илоҳий амрларни бажара олмасликлари дин нуқтаи назаридан олиб қараганда, камчиликларидир. Лекин бу аёлларнинг иймон ва тақвода эркаклардан пастлигига ишора қилмайди. Ҳазрати Оиша (р.а.) ва Робиятул Адавия каби оналаримизнинг эътиқод ва тақволари бунга мисол бўла олади. Қуръони каримда мусулмон аёллар ва мусулмон эркаклар деб икки жинсни ўз номи билан атаган Ислом дини аёлларни эркаклардан динсизроқ, деб асло баҳоламайди.
Диндорликнинг мезони Аллоҳ амрларига боғлиқдир. Пайғамбаримиз (с.а.в.) эркаклар каби аёллар ҳам молий, ҳам баданий ибодатларга аҳамият беришларини, кўпроқ истиғфор айтишларини, гуноҳлардан қутулиш учун қўл очиб, Аллоҳга дуо қилишларини амр қилдилар. Расули Акрам (с.а.в.) аёлларга ибодатни ташвиқ қилиш билан бирга Аллоҳнинг раҳматини ва Жаннатини қўлга киритиш учун ҳаракат қилмоқларини эслатмоқдалар.
Расулуллоҳ (с.а.в.) аёлларга "Ақли ва динида ноқислик бўлган сиз – аёллар туппа-тузук ақли бутун одамларни йўлдан оздирасиз", – деб танбеҳ берадилар. Бу орқали аёлларни иффатли ва ҳаёли бўлишга, Қудрат соҳиби бўлган Аллоҳ Таолонинг иноятини – ақл ва баъзи аёлларга хос хусусиятларни эркаклар бошини айлантириш учун ишлатмасликларини буюрадилар.
@mehrob_uz
Мўмин кишининг белгиси тўрттадир:
1) қалбини кибр ва адоватдан сақлаш;
2) тилини ёлғон ва ғийбатдан тийиш;
3) амалини риёдан асраш;
4) ўзини ҳаром ва шубҳадан узоқ тутиш.
@mehrob_uz
ЯХШИЛИК АЛОМАТЛАРИ
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар: «... Аллоҳ наздида ҳақиқий гўзаллик - ботин гўзаллиги ва хизмат гўзаллигидир».
Эй Али! Мўминнинг уч аломати бор:
1. Мол-дунёга муккасидан кетмайди.
2. Хотинга ўч бўлмайди.
3. Инсонлар шаънида гапиришни ёқтирмайди.
Ақлли инсоннинг учта аломати бор:
1. Охиратни қўлга киритиш учун дунёни ишлатади.
2. Жафога бардош беради.
3. Қийинчиликларга сабр қилади.
Олимнинг учта аломати бор:
1. Тўғри сўз бўлади.
2. Ҳаромдан тийилади.
3. Камтар бўлади.
Муттақийнинг учта аломати бор:
1. Ёлғондан ва ёмонликдан сақланади.
2. Ёмон дўстдан сақланади.
3. Ҳаромга яқинлашишдан қўрқиб, мубоҳдан ҳам сақланади.
Сиддиқнинг уч аломати бор:
1. Нафл ибодатини яширади.
2. Садақани яширинча беради.
3. Мусибатни яширади.
Обиднинг учта аломати бор.
1. Нафсига жаҳл қилади.
2. Нафсини тергайди.
3. Узоқ намоз ўқийди.
Солиҳнинг уч аломати бор:
1. Аллоҳ учун солиҳ амал қилади.
2. Динини амал билан ислоҳ қилади.
3. Ўзига раво кўрганини бошқаларга ҳам раво кўради.
Саъид (бахтли ва жаннат аҳли) кишининг уч аломати бор:
1. Ҳалол ейди.
2. Олимлар билан ҳамсуҳбат бўлади.
3. Беш вақт намозини жамоат билан (имом билан бирга) ўқийди.
Мўминнинг уч аломати бор:
1. Аллоҳга итоат этади.
2. Ҳаромлардан узоқ туради.
3. Ёмонлик қилганга яхшилик қилади.
Сахийнинг уч аломати бор:
1. (Ўч олишга) қурби етгани ҳолда афв этади.
2. Закотини беради.
3. Садақа беришни яхши кўради.
Ҳалим инсоннинг уч аломати бор:
1. Алоқани узган билан алоқа ўрнатади.
2. Бермаганга беради.
3. Зулм қилганни кечиради.
Сабрли кишининг уч аломати бор:
1. Аллоҳ таоло тоатига,
2. Мусибатга,
3. Қазо ва қадарга сабр қилади.
Тавба қилганнинг уч аломати бор:
1. Ҳаромдан сақланади.
2. Илм талаб қилишга интилади.
3. Сут кўкракка қайтмагани каби гуноҳга қайтмайди.
“Пайғамбаримизнинг соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳазрати Али розияллоҳу анҳуга насиҳатлари” китобидан.
@mehrob_uz
ШАЙТОННИ ҚУВИШ
1. Уйдан қувиш: Бақара сурасини ўқиш орқали.
2. Уйқу олдидан: Оятал курсийни ўқиш орқали.
3. Ғазабланганда: Аллоҳдан қувилган шайтондан паноҳ сўраш- “аъузу биллаҳи”ни ўқиш билан.
4. Ейиш ва ичиш вақтида: Тасмия - яъни, “бисмиллаҳ” айтиш орқали.
5. Бирон манзилга кирганда: Аллоҳнинг исмини зикр этиш билан.
6. Муошарат, ўз аҳлига яқинлик қилиш вақтида: «Бисмиллаҳи. Аллоҳумма! Жаннибнаш-шайтона ва жаннибиш-шайтона маа розақтана», маъноси, «Аллоҳнинг номи билан. Аллоҳим, биздан шайтонни четда қилгин, шайтонни бизни ризқлантирган нарсангдан четда қилгин» дуосини айтиш билан.
7. Ёқимсиз туш кўрганда: Аллоҳдан истиъоза - шайтондан паноҳ сўраш билан.
8. Намозда васваса бўлганда: “Аъузу биллаҳи мин ханзаби” деб, сўнг чап томонига уч марта суфлаш билан.
9. Масжидга кирганда: “Аъузу биллаҳил ъазийм ва биважҳиҳил карийм ва султониҳил қодийм минаш шайтонир рожийм. Алҳамду лиллаҳ, Аллоҳумма солли ва саллим ъала Муҳаммадин ва ъала али Муҳаммад. Аллоҳуммағфирлий зунубий вафтаҳлий абваба роҳматик”, дуосини айтиш билан. Маъноси, “Улуғ Аллоҳнинг карим сифатли юзи ва азалий султонлиги билан шайтондан паноҳ тилайман. Аллоҳга ҳамд бўлсин. Аллоҳим, Муҳаммадга ва у зотнинг оилаларига саловот ва саломлар ёғдир. Эй Раббим, гуноҳларимни кечир ва менга раҳматинг эшикларини очгин”.
10. Қуръон тиловат қилганда: “Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожийм” ёки “аъузу биллаҳис самиъул ъалийми минаш шайтонир рожийми, мин ҳамзиҳи, ва нафхиҳи, ва нафсиҳи” дуосини ўқиш орқали шайтонни қувилади.
«Ибратли ҳикоялар» китобидан.
@mehrob_uz
سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ
☘️«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи»,☘️
(Аллоҳга ҳамд айтиш билан Уни айбу нуқсонлардан поклаб ёд этаман)
🌱🎋🌱🎋🌱🎋🌱🎋🌱🎋🌱
Ассалому алайкум дилга яқин, азиз Диндошим!
Умрингизнинг яна бир қайтарилмас тонги муборак ва хайрли бўлсин!
🌾 ХАЙРЛИ ТОНГ 🌾
MEHROB.UZ
🟢 LIVE
Жонли эфир
ШАРИАТ КЎЗЛАГАН ОЛИЙ МАҚСАДЛАР
➖✨➖✨➖✨➖✨➖
Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий
Youtube:👇
https://www.youtube.com/watch?v=lTN5fYghu8A
Facebook: 👇
https://www.facebook.com/Mehrob.uz2
Instagram:👇
https://instagram.com/mehrob.uz
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
Жума муборак!
Каналга аъзо бўлинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg