mehrob_uz | Неотсортированное

Telegram-канал mehrob_uz - Mehrob.uz

254509

Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг www.mehrob.uz саҳифасининг расмий канали. Instagram:instagram.com/mehrob.uz Fecebook:fb.com/Mehrob.uz2 Tiktok:tiktok.com/@mehrob_uz Youtube:youtube.com/MehrobUz ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1153

Подписаться на канал

Mehrob.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
Жума муборак!
Каналга аъзо бўлинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
Жума муборак!
Каналга аъзо бўлинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
Жума муборак!
Каналга аъзо бўлинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
Жума муборак!
Каналга аъзо бўлинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
Жума муборак!
Каналга аъзо бўлинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Читать полностью…

Mehrob.uz

ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

🔸 Жума учун ғусл қилиш.

🔸 Хушбўй нарсалар суртиш.

🔸 Чиройли кийимлар кийиш.

🔸 Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.

🔸 Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.

🔸 Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.

🔸 Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.

🔸 Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.

🔸 Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.

🔸 Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.

🔸 Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.

🔸 Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
!!!
MEHROB.UZ Ижтимоий саҳифалари:👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
🕊 Жума муборак! 🕊

Читать полностью…

Mehrob.uz

Намоз вақтлари:
13.10.2023 - ЖУМА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

Mehrob.uz

УЧ ТАЛОҚ ҲАҚИДА

➖✨➖✨➖✨➖✨➖
Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.
@MEHROB_UZ

Читать полностью…

Mehrob.uz

Одамлар суратини безатса, сен сийратингни беза. Одамлар бошқалар айбидан сўз очса, сен ўз қусурингни ўйла.

Жалолиддин Румий.
@MEHROB_UZ

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ҳижр сураси, 2-оят
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Дунёни кўзга илмаслик, унга аҳамият бермаслик, унинг мол-мулкига, роҳат-фароғатига асир бўлиб қолмаслик, охиратни исташ ва унга рағбат қилиш, Аллоҳнинг ризолигини ўйлаш ва ризосини қозонишга ҳаракат қилиш, кечаларни  ибодат ва кўз ёшлари билан ўтказиш, кундузлари елиб-югуриб халқ хизматини қилиш, бошқаларнинг дуосини олиш, аммо мол-мулкини олмаслик, қўл остида бошқаларнинг ҳақ-ҳуқуқидан  фойдаланиш имкониятлари бўла туриб,  ундан ўз манфаати учун фойдаланмаслик ва оддий ҳаётни давом эттиришни зуҳд дейдилар, зоҳидлик дейдилар.

Шайх Маҳмуд Асъад Жўшон.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

• Айримларнинг сенга хиёнат қилиши қалбинг поклигидан бўлса ўкинма!...

• Зотан, бу сенинг қалбинг олтиндек соф, уларнинг қалблари эса тош эканини таъкидлайди!...

• Барчага яхшилик қилавер-ки, сен яхшилик аҳлисан.

• Қабиҳлардан гўзаллик кутмагин!...

• Зеро қабиҳлар орамизда бор бўлганидек, сени севадиганлар ва сени яхшилик билан эслайдиганлар ҳам мавжуд...


У кунда на мол манфаат берар ва на болалар. Магар ким Аллоҳ ҳузурига тоза қалб ила келар, (ўша манфаат топар)”.

Доктор Салоҳуддин Кафтору.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

#Тўлиқ
ОНЛАЙН СИЙРАТ ДАРСИ (5-дарс)

➖✨➖✨➖✨➖✨➖
Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.
@MEHROB_UZ

Читать полностью…

Mehrob.uz

Пайғамбарлар ҳақида қандай эътиқод қиламиз

❓Савол: Расул ва набийлар ҳақида қандай эътиқод қилишимиз керак?

📩 Жавоб: Расул ва набийлар ҳақида эътиқод қилишимиз вожиб бўлган нарсалар учтадир:
1. Сидқ
2. Таблиғ
3. Омонат
Уламолардан баъзилари юқоридагиларга “фатонат”ни ҳам қўшганлар.
Сидқ – хабарнинг воқеликка тўғри келиши. Пайғамбарлар бизга Аллоҳ таолодан келтирган ҳар бир хабарда ростгўй эканларига иймон келтиришимиз вожибдир.
Таблиғ – Аллоҳнинг шариатини одамларга етказиш. Набий ва расуллар Аллоҳ топширган вазифани бекаму кўст бажарганлари, шариатдан бирор нарсани яширмаганларига иймон келтирамиз. Бу ҳақда Аллоҳ таоло бундай дейди:
“Эй Расул! Раббингиздан сизга нозил қилинган нарса (оятлар)ни (одамларга) етказинг! Агар (буни) қилмасангиз, Унинг рисоласи (топшириғи)ни етказмаган бўлурсиз...” (Моида сураси, 67-оят).
👉 Давомини ўқинг!

"Фатволар тўплами" китобидан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

13. Умардан ривоят қилинади:
"Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: "(Таомларингизга) зайтун ёғини қўшиб енглар ва у билан танангизни ҳам ёғлаб туринглар. Чунки у муборак дарахтдан чиқади", дедилар".

Муснади Кеший китобидан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
Жума муборак!
Каналга аъзо бўлинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
Жума муборак!
Каналга аъзо бўлинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
Жума муборак!
Каналга аъзо бўлинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
Жума муборак!
Каналга аъзо бўлинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Читать полностью…

Mehrob.uz

Бугун сокин осмону фалак,
Ҳамма излар Аллоҳдан кўмак!
Мусулмонмиз бу бахтдир демак,
Қадрдонлар Жума муборак!

Каналга аъзо бўлиш: 👇
📲 https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Читать полностью…

Mehrob.uz

АБУ ҚУҲОФА

Абу Қуҳофа – Абу Бакр Сиддиқ (розияллоҳу анҳу)нинг отаси. Умар (розияллоҳу анҳу)нинг халифалик давриларигача яшаган. У Макка фатҳига қадар Ислом неъматидан ғафлатда бўлган. Фатҳ кунигина Исломга кирган. Абу Бакр (розияллоҳу анҳу) уни етаклаб, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг ҳузурларига олиб борганида Жаноб (соллаллоҳу алайҳи ва саллам):
– Кекса инсонни ўзим боргунимча уйда қолдиравермабсан-да, – дедилар.
– Унинг ўзи сизнинг олдингизга келиши муносиброқ, – деди Абу Бакр (розияллоҳу анҳу).
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) муборак қўллари билан унинг кўкрагини силаб қўйди. У Исломга кирди.
Бир куни Абу Суфён ибн Ҳарбдан Абу Бакр (розияллоҳу анҳу)га қандайдир маломат сўзлари келди. Абу Қуҳофа Абу Бакрнинг овозини кўтариб гапираётганини эшитиб ёнидаги одамдан:
– Ўғлим кимга бақиряпти? – деб сўради.
– Абу Суфёнга, – жавоб берди ҳамроҳ. Абу Қуҳофа Абу Бакрнинг ёнига яқин келиб:
– Эй Атиқ (Абу Бакрнинг яна бир исми), Абу Суфёнга бақиряпсанми? Ҳаддингдан ошяпсанми? – деб ажабланди.
Абу Бакр (розияллоҳу анҳу) табассум қилиб жавоб берди:
– Эй отажон! Ислом кимнингдир даражасини кўтарган бўлса, кимникинидир пасайтирди.
Кун келиб одамлар ларзага келиб қолишди. Абу Қуҳофа одамларнинг йиғлаганларини эшитиб қолди. Бунинг сабабини сўраган эди:
– Ўғлинг вафот этди, – дейишди.
– Оҳ, бу қандай мусибат! Ўрнига ким халифа бўлди?
– Умар ибн Хаттоб.
– Ҳа, у ўғлимнинг дўсти эди.

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.
@Mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Аллоҳ таоло намоз ўқийдиган бандаси билан фаришталарга мақтанади.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Сизларнинг орангизда кечаси келадиган ва кундузи келадиган фаришталар кетма-кет навбатчилик қиладилар. Улар бомдод ва аср намозида тўпланадилар. Бандаларни кечаси билан кузатган фаришталар осмонга кўтарилгач, Аллоҳ Ўзи билиб турган ҳолда улардан: «Келаётганингизда бандаларим нима қилишаётган эди?» деб сўрайди. Фаришталар: «Келаётганимизда ҳам намоз ўқишаётган эди, борганимизда ҳам намоз ўқишаётган эди», деб жавоб беришади». (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Юзингизни пастга қаратинг

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: «Мусулмон кишининг назари бирон хушсурат одамга тушсаю, Аллоҳ учун нигоҳини пастга қаратса, Аллоҳ таоло унга ибодатнинг лаззатини насиб қилади».

Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий айтади: “Шогирдларим ибтидода зикрдан маза қилганларини, аста-секин бу мазанинг йўқолиб қолганини айтишди. Бунинг сабаби эса уларнинг бадназарлик билан бегона аёлларга кўзи тушиб қолганидир. Бадназарликнинг яна бир офатларидан бири ризқнинг кесилишидир. Муттасил шу дардга йўлиққан одамнинг хонадонида барака қолмайди.

Шайтон жаннатдан қувилиб, Аллоҳдан одам фарзандларини гумроҳ қилишлик учун рухсат оларкан, ўнгидан, чапидан, орқасидан, олдидан келаман деб ваъда қилгану, лекин пастки тарафдан келаман деб ваъда қилмаган. Шунинг учун Аллоҳ таоло «номаҳрамдан юзингизни пастга қаратинг» дейди”.

«Ибратли ҳикоялар» китобидан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Умра амалини бажарганда

➖✨➖✨➖✨➖✨➖
Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.
@MEHROB_UZ

Читать полностью…

Mehrob.uz

2. Ҳали, куфр келтирганлар мусулмон бўлишни ҳам истаб қолурлар.
Ҳозир улар куфрга кетиб, ҳовлиқиб юришибди. Аммо бир вақт келадики, кошки биз ҳам мусулмон бўлганимизда эди, деб қолишади.
Ушбу оятда айтилаётган ҳолат жон таслим қилиш чоғида, қиёмат куни Аллоҳ таоло мусулмонларни Ўз раҳмати ила жаннатга киритаётган пайтда, баъзи гуноҳлари туфайли дўзахга тушган аҳли қиблалар ундан озод бўлиб жаннатга ўтаётганларида бўлади. Яъни, шу ҳолларда кофирлар мусулмон бўлмаганларига ич-ичларидан афсус этадилар ва, кошки биз ҳам мусулмон бўлсак эдик, деб орзу қиладилар. Аммо унгача:
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум!
Хайрли тонг!

🌺 🌸 🎋 💐 🎋 🌸 🌺

Янги кун муборак бўлсин азиз биродарим! Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким эрталаб ёки кечқурун:

💐«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи»,💐
(Аллоҳга ҳамд айтиш билан Уни айбу нуқсонлардан поклаб ёд этаман), деб юз марта айтса, қиёмат куни бирор киши ундан афзал бўлмайди. Фақат ана шу киши айтганидек ёки ундан ошириб айтсагина, бўлиши мумкин», дедилар.
Имом Муслим ривоятлари.

Каналга
обуна бўлинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Читать полностью…

Mehrob.uz

Намоз вақтлари:
12.10.2023 - ПАЙШАНБА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

Mehrob.uz

#Тўлиқ
ОНЛАЙН СИЙРАТ ДАРСИ (5-дарс)

➖✨➖✨➖✨➖✨➖
Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.
@MEHROB_UZ

Читать полностью…

Mehrob.uz

Бировга баҳо берманг

➖✨➖✨➖✨➖✨➖
Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.
@MEHROB_UZ

Читать полностью…

Mehrob.uz

#Аёлларга_50_насиҳат
🧕🏻 ИЙМОН ВА СОЛИҲ АМАЛ
Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг аёлларини гуноҳлардан эҳтиёт қилганлари ва жаҳаннамнинг аксарияти аёллардан иборат эканини айтганлари

Усома (р.а.)дан ривоят қилинган ҳадисда шундай дейилади:
Расулуллоҳ (с.а.в.) айтдиларки: "Жаннат эшигида тўхтаб қарадим. Кўрдимки, ичкаридагиларнинг аксарияти камбағал ва бева-бечоралар экан. Бойлар ҳисоб-китоб қилиниш учун эшик олдида ушлаб турилган экан. Жаҳаннамга ҳукм қилинганлар оловга судраб кетилаётган эди. Кейин Жаҳаннам эшиги ёнига бордим. Кўрдимки, у ерда аксарият аёллар эди" (Бухорий. Риқоқ).

Ибн Аббос (р.а.) ва Имрон Ибн Ҳусайн (р.а.)дан ривоят қилинган ҳадисга кўра, Пайғамбаримиз (с.а.в.) марҳамат қилдиларки:
"Жаннатга яқиндан қарадим: у ердагиларнинг кўпчилиги фақирлар эди. Жаҳаннамга ҳам яқиндан қарадим: у ердагиларнинг кўпчилиги аёллар эди" (Бухорий. Риқоқ).

Ибн Аббос (р.а.) Расули Акрам (с.а.в.)дан ривоят қилади: "Менга Жаҳаннам кўрсатилди. Кўрдимки, у ернинг аҳолиси асосан, аёллар эди. Улар куфр қилган эдилар". Шунда сўрашдики: "Улар Аллоҳга куфр қилганмидилар?" Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) жавоб бердилар: "Йўқ, улар эрларига ва ундан кўрган яхшиликларга нонкўрлик қилганлардир. Бир аёл эридан бир умр мурувват ва эҳсон кўради-да, бир марта хуш кўрмаган нарсаси бўлса, "Сенга тегиб нима кўрдим" деб юборади" (Бухорий. Имрон).

Ибн Умар (р.а.) келтирган бир ҳадисда Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) марҳамат қилдиларки: "Эй аёллар! Кўпроқ садақа беринг ва истиғфорни кучайтиринг. Чунки мен Жаҳаннамни аёллар билан тўла эканини кўрдим. Шунда аёллар сўрадиларки: "Нега Жаҳаннам бизлар билан тўлдирилади" Расули Акрам (с.а.в.) жавоб бердиларки: "Чунки сизлар қарғайсизлар, эрингизнинг қилган яхшиликларини тезда унутасиз. Ақлингиз ва динингиз кам бўла туриб, ақли бошида бўлган эрингизни йўлдан чалғитасиз". "Ақлимиз ва динимизнинг камлиги қаердан билинади" – деб сўради бояги аёл. Расули Акрам (с.а.в.) жавоб бердиларки: "Икки аёлнинг гувоҳлиги бир эркакнинг гувоҳлигига тенглаштирилди. Аёлларнинг бир неча кун намоз ўқиб, рўза тута олмасликлари диндаги нуқсонларидир" (Бухорий. Ҳайз).

ШАРҲ
Расулуллоҳ (с.а.в.) аввал эркакларга садақа (закот) беришни буюрдилар, кейин аёлларга садақа беришни ва кўп-кўп истиғфор айтишни амр қилдилар. Меърож кечаси ва кусуф намози ўқиётганларида" кўрсатилган манзарани тасвирлаб, Жаҳаннам аҳлининг кўпчилиги аёллар эканини таъкидладилар. Уларга Жаҳаннам азобидан омон қолиш учун тавба қилишни ва кўп эҳсон қилишни тавсия қилдилар.
Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) инсонлардаги камчиликларни тўғрилаш учун диққатни тортувчи жиҳатларга кўп эътибор берар эдилар. Ўша куни ҳам бунга амал қилган эдилар. Эркакларга қараганда аёлларда кўпроқ учрайдиган икки камчилик ҳақида сўз юритган эдилар. Уларни қарғаш ва эрларига шукр қилмаслик одатларидан қутқармоқчи бўлган эдилар.
Кундалик ҳаётда тез-тез қулоққа чалинадиган, аёлларнинг тили одатланиб қолган "Қирилиб кетгур", "Ҳароми", "Ер ютгур" каби жирканчли лаънатларни ишлатишдан Расули Акрам (с.а.в.) қайтардилар. Қарғиш инсонни ўзига қайтишини шундай тушунтирдилар: "Ўзингизни қарғаманг, болаларингизни, молларингизни қарғаманг. Агар улар дуолар қабул қилинадиган маҳалга тўғри келиб қолса, қарғишларингиз ҳам ўтиб кетади, сўнг ўзингизга уради." Лаънат сўзи Аллоҳдан узоқлаштирувчи, Унинг ғазабига учратувчи оғир сўздир. Бу муслима аёлларга ярашмайди. давоми бор...
@mehrob_uz

Читать полностью…
Подписаться на канал