mehrob_uz | Неотсортированное

Telegram-канал mehrob_uz - Mehrob.uz

254509

Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг www.mehrob.uz саҳифасининг расмий канали. Instagram:instagram.com/mehrob.uz Fecebook:fb.com/Mehrob.uz2 Tiktok:tiktok.com/@mehrob_uz Youtube:youtube.com/MehrobUz ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1153

Подписаться на канал

Mehrob.uz

Иброҳим сураси, 50-оят
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум!
💐☘️ Хайрли тонг! ☘️💐


Аллоҳим бугунги кунингизни хайли ва барокатли қилсин!
🤲

🌸 ☘️ 🌸 ☘️ 🌸 ☘️ 🌸

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйғонганларида:
الْحَمْدُ للهِ الَّذِي أَحْيَانَا بَعْدَ مَا أَمَاتَنَا وَإِلَيْهِ النُّشُورُ
«Алҳамду лиллаҳиллазий аҳйана баъда ма аматана ва илайҳин нушур», деб айтар эдилар.

Маъноси: Бизни ўлдиргандан кейин тирилтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Ва биз Унгагина қайтамиз.
Имом Бухорий ривоятлари.

T.me/mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Намоз вақтлари:
04.10.2023 - ЧОРШАНБА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

Mehrob.uz

Умрингни шамолга совурма, давлатингни беҳудага сарфлама.

Аз-Замахшарий.
Каналга уланиш:👇
📲 t.me/mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

ҚАТЪИЙЛИК ИЛА ДУО ҚИЛСИН, ЧУНКИ У ЗОТНИ МАЖБУРЛОВЧИ ЙЎҚ!

Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирортангиз дуо қилса, «агар хоҳласанг», демасин. Азму қарор ила сўрасин. (Ёлвориб) катта нарсаларни сўрасин. Чунки Аллоҳнинг бергани Унинг учун арзимас нарсадир», дедилар».

Шарҳ:
Қанча берса ҳам, Аллоҳ таоло учун арзимас нарса ҳисобланади. Шунинг учун Аллоҳ таолодан катта, улуғ нарсаларни астойдил, азму қарор билан, «Сўрайман, Аллоҳ беради» деган ишонч билан сўрайвериш керак.
«Сўраётган нарсам катта бўлиб кетмасмикан, оғир келиб қолмасмикан, шунча нарсани сўрайманми?» дейиш нотўғри бўлади, чунки берадиган Аллоҳ таолонинг Ўзи.
Аллоҳ, таоло ҳар бир махлуқоти нима сўраса, сўраганидан ортиқ қилиб бериб, бутун оламни тўлдириб юборса ҳам, мулкидан заррача нарса камаймайди.
Сўраш бандадан, бериш Аллоҳ таолодан. Банда азму қарор билан ва ихлос ила сўрасин, Аллоҳ таоло албатта беради.
♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
t.me/MEHROB_UZ

Читать полностью…

Mehrob.uz

Агар тилингнинг ортиқча сўзлашига эга бўла олмасанг! унда тизгининг жиловини шайтонга топширган бўласан.
Аз-Замахшарий.

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Читать полностью…

Mehrob.uz

Иброҳим сураси, 49-оят
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Эй Аллоҳим! Бошимиздан турли мусибат, офатларни даф эт, фитналардан омон сақла, ишларимизни ўнгла! Бугунги кунимизни барокатли қилгин! 🤲

🌷Хайрли тонг! 🌷

Каналга аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Читать полностью…

Mehrob.uz

Намоз вақтлари:
03.10.2023 - СЕШАНБА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

Mehrob.uz

🔴 LIVE

ОНЛАЙН МАВЛИДИ ШАРИФНИНГ НАВБАТДАГИ ДАРСИ

👇👇👇
https://instagram.com/mehrob.uz/live/17984101673410439?igshid=MzRlODBiNWFlZA==

Читать полностью…

Mehrob.uz

Изоҳ: Мўмин кишига шу дунёда етган дард ва синовлар унинг гуноҳларига каффорат бўлади. Шу жумладан, бошқа ҳадис ва оятларда банданинг астойдил тавбаси сабабли ҳам Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини мағфират қилиши айтилган. Аллоҳ таоло бандаларининг гуноҳларини кечириши тўғрисидаги муждаларнинг энг афзали Зумар сурасида келган: "(Эй Муҳаммад!) Ўз жонларига (гуноҳ билан) зулм қилган бандаларимга айтинг: "Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. Албатта, Унинг Ўзи Мағфиратли ва Раҳмлидир".
(Зумар сураси,53-оят.)

Муснади Кеший китобидан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

48. Бу, ер бошқа ерга ва осмонлар ҳам (бошқа осмонларга) алмаштириладиган ва у(одам)лар ёлғизу қаҳҳор Аллоҳ ҳузурида пайдо бўлишадиган Кунда бўлади.
Яъни, юқоридаги оятларда зикр қилинган ғолиблик ва интиқом олиш қиёмат куни содир бўлади. Ўша қиёмат кунининг даҳшатидан бизга ҳозир жуда ҳам улкан бўлиб кўриниб турган ер бошқача, умуман бошқа ерга айланиб қолади. Шунингдек, осмонлар ҳам ўзгариб кетади. Одамларнинг ҳаммаси Аллоҳ ҳузурида ҳисоб-китоб учун йиғиладилар. Ўшандай кунда Аллоҳ Пайғамбарларга ва уларга эргашган мўминларга нажот беради. Золим ва кофирлардан интиқом олади.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

БИРОР КИШИГА ИШ БУЮРСАНГ, ЎЗ ХОДИМИНГ БЎЛСА ҲАМ, ОСОН ҚИЛИБ АЙТ

Ҳазрат Ашраф Али Таҳонавий айтадилар: «Умуман олганда, одамлар бирор кишини ишга буюрсалар, гапни тўлиқ, мукаммал қилиб айтмай, чала гапирадилар. Кейин улар ишни кўнгилдагидек бажармаса, булар хафа бўлиб юришади. Шогирдлар, уйдагилар, ходимлар билан қилинадиган муносабатда бу ҳолат айниқса кўп учрайди. Адабнинг тақозоси шуки, бировга бир ишни буюраётган вақтда гапни мукаммал, очиқ ва осон йўл билан тушунтириш керак».

"Мажолис ҳакимул умма" китобидан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

ЗИРОАТ МАҲСУЛОТЛАРИ ЗАКОТИ

Ердан чиққан нарсалардан, агар уни оқин сув ёки ёмғир суғорган бўлса, ушр берилади.

Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳининг мазҳабларида ердан чиққан ҳар бир нарсадан закот олинади.

У кишининг ҳужжатлари:
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда:
«Ва Биз сизларга ердан чиқариб берган нарсалардан инфоқ қилинглар», деган (Бақара сураси, 267-оят).

У Зот бирини айтиб, иккинчисини қўймаган. Бир зироат маҳсулотини бошқасидан ажратмаган.

Аллоҳ таоло яна:
«Йиғим-терим куни ҳақини беринглар», деган (Анъом сураси, 141-оят).
Тўлиқ маълумот қуйидаги линкда
:👇👇👇
http://mehrob.uz/article/1255

Читать полностью…

Mehrob.uz

Қайта тирилиш

❓Савол: Бир–икки марта жума намозларида имом домла “қайта тирилиш” деб айтди. Қайта тирилиш ҳақида маълумот бера оласизми?

📩 Жавоб: Ислом ақидаси бўйича бу дунё инсон учун синов майдони холос. Ўлим инсоннинг бу фоний дунёдан боқий дунёга кўчишидир. Биз яшаётган дунёда ҳамма нарса бир кун келиб ниҳоясига етади. Адолатли Зот Аллоҳ таоло инсоният бу дунёда қилиб ўтган амалларининг мукофот ёки жазосини тўлиқ олиши учун уни қайта тирилтиради. Ўшанда танамиз ва руҳимиз бирлашиб худди ҳозирги кўринишига келади.
Қиёматда инсонларнинг қайта тирилиши бор эканига иймон келтириш динимиздаги энг катта асослардан бири бўлиб, уни инкор қилган киши мўмин ҳисобланмайди. Қуръони каримнинг йигирмадан ортиқ ўринда қайта тирилиш кунига ишониш Аллоҳ таолога ишониш билан ёнма–ён зикр қилинган ва мантиқий жиҳатдан унинг ҳақ экани исботланган.
👉 Давомини ўқинг!

"Фатволар тўплами" китобидан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Эй Одам фарзанди!
Йўл озиғини кўпроқ ғамла, чунки йўл олис. Аллоҳ учун қойим бўлишни канда қилма, негаки денгиз чуқур. Амалларни татбиқ қилинглар, чунки сирот кўприги нозик.
Имом Ғаззолий. "Қирқ ҳадиси қудсий"дан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

1877. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Менга дунёда аёллар, хушбўй нарсалар маҳбуб қилинди. Кўзимнинг қорачиғи намозда қилинди», дедилар».
Насаий, Аҳмад ва Ҳоким ривоят қилишган.

Шарҳ: Бошқа бир ривоятда «дунёнгиздан» де-йилган.
«Маҳбуб қилинди» дейилгани Аллоҳ маҳбуб қилди, дейилганидир. Аллоҳ таоло беҳудага Ўзининг охирги ва энг маҳбуб Пайғамбари, шариати қиёматгача боқий қоладиган Пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга ушбу уч нарсани маҳбуб қилмаган:
1. Аёллар.
Эркак зотининг ҳаётини аёлсиз тасаввур қилиш мумкинми?
Эркакнинг сокинлик манбаи аёл эмасми?
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда эркакларга хитоб қилиб:
«Ва Унинг оят–белгиларидан сизлар учун ўзингиздан жуфти ҳалоллар яратиб, сизларни улар ила сокинлик топадиган қилиб қўйганидир» деган.
Уламоларимиз аёлларимизни уйларнинг чироқлари, ободлиги, унсу улфати, болаларни ўстирувчилар каби кўплаб олижаноб сифатлар ила васф қиладилар.
Исломий оила ва жамиятда аёлларнинг қадр-қиймати юқорилиги ҳам шундан.
2. Хушбўй нарсалар.
Бу нарсалар ҳақида сал юқорироқда ҳам гапириб ўтдик. Хушбўй нарсалар хушвақтлик демакдир. Хушбўй нарсалар кишининг баҳри-дилини очади, кўнглини хуш қилади ва руҳни, жисм-ни тетиклаштиради. Ҳатто фаришталарни ҳам хурсанд қилади. Ёмон ҳидлардан фаришталар ҳам қочади.
3. Намоз.
Намоз ҳақида кўп гапирилди. Ҳар қанча гапирилса ҳам оз. Намоз Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўз қорачиғлари бўлганининг ўзи кифоя. Бу ибодат Исломнинг устунидир. У мўмин-мусулмон банданинг қалб қувончи, Роббисига юзлануви, Унга муножотидир.

Ҳадис ва Ҳаёт китобидан.
Каналга аъзо бўлинг!
@mehrob_uz
👆👆👆

Читать полностью…

Mehrob.uz

«МИНОР» жоме масжидида Мавлиди шариф
22.09.2023
➖✨➖✨➖✨➖✨➖
🎙 Устоз Мубин қори ва Садриддин қори Ҳамидов

📲 t.me/mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу санади билан ривоят қилинган ҳадислар

8. Ибн Умардан ривоят қилинади:
"Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу жума куни хутба қилиб турганида, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан бир киши кириб келди. Умар унга баланд овозда: "Ҳозир қайси вақт?! (соат неча бўлди?)" деди. "Дарҳақиқат, мен бугун (иш билан) машғул бўлиб, жума азонини эшитганимдан кейингина уйимга қайтдим. Таҳоратдан бошқа иш қилганим йўқ (ғусл қилмай келавердим)", деб жавоб қилди. Умар: "Яна бир покланиш бор, ўзинг ҳам яхши биласан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ғусл қилишга буюрар эдилар", деди".

Муснади Кеший китобидан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Аёлингизни камчилигига кўз юминг!
____
🎙
Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.
Бизни кузатиб боринг!
t.me/mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

49. Ва у кунда жиноятчиларни кишанлар ила тўпланган ҳолларида кўрасан.
Яъни, золим, кофир, мушрик-жиноятчиларни кишанлаб бир-бирларига бирлаштириб тўпланган ҳолда кўрасан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Бало

Тақдир тақозоси билан йўқотган нарсаларинг сендан балони даф қилади, буни шундай деб бил! Бир улуғ зотдан “Тасаввуф нима?” деб сўрадилар. У шундай жавоб қайтарди:
“Сиқилган пайтда кўнгилда қувонч, фараҳнинг бўлиши!” Аллоҳ “Йўқотган нарсаларингизга ачинманг, ҳатто бўри келиб эчкингизни еса ҳам”, деди. Бу бало каттароқ балоларни даф этиш, бу зиён даҳшатлироқ зиёнларнинг олдини олиш учундир.

Жалолиддин Румий.
Каналга уланиш👇
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

#Биласизми?
Ота-онага яхшилик қилиш фарзанд учун саодатдир

1. Ота-онасига яхшилик қилиш туфайли фарзанднинг бошига тушган кулфатлари аритилади.
2. Ота-онага яхшилик қилиш фарзанднинг гуноҳи кабираларига каффорот бўлади.
3. Ота-онага яхшилик қилиш фарзанднинг ризқи кенг ва умри узун бўлишига сабаб бўлади.
4. Ота-онанинг дуосини олиш фарзанднинг дунё ва охирати обод бўлишига сабаб бўлади.
5. Ота-онага яхшилик қилиш фарзанднинг қилган амаллари қабул бўлишига ва гуноҳлари кечирилиб жаннатга киришига сабаб бўлади.

Ота-онага яхшилик қилиш асосан қуйидаги ишларни адо этиш билан бўлади:

1.Ота-онага холис ният билан яхшилик қилиш; Яъни улар дунёга келишларига сабаб бўлганлари учунгина эмас, балки Аллоҳ таоло буюргани учун яхшилик қилиш.
2.Ота-онани яхши кўриб улуғлаш;
3. Аллоҳга маъсият бўлмайдиган ўринларда уларга итоат этиш;
4.Ота-онага тавозеъли бўлиш;
5. Ота-она хурсанд бўладиган ишларни қилиш;
6. Ота-онадан олдин овқатланмаслик;
7. Ота-онанинг ҳузурига киришда ҳам, чиқишда ҳам салом бериш;
8. Ота-онанинг олдида овозини баландлатмаслик;
9. Ота-она учун молини сарфлаш;
10. Ота-она яхши кўрадиган кишиларга ҳам яхшилик қилиш;
11. Сафарга ота-онанинг дуоларини олиб чиқиш;
12. Ота-она шариатга мувофиқ қасам ичган бўлсалар уни адо этиш учун ҳаракат қилиш;
13. Ота-онанинг жаҳллари чиқадиган ишларни қилмаслик;
14. Ота-онани исмлари билан чақирмаслик;
15. Ота-онани камситадиган ишлардан сақланиш;
16. Ота-она вафот этганларидан сўнг ҳам уларнинг ҳақларини сақлаш.

Каналга уланиш!👇👇👇👇
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Фолбинлар эртага нима бўлишини биладими?
❓Савол: Фарзандим беморлиги сабаб уни табибга олиб борган эдим. Кейин билсам, у табиб эмас, фолбин экан. Қизимга қандайдир нарсаларни ўқиб, дам солгандай бўлдида, турмуш ўртоғим ҳақида сўз очиб, унинг умри ва ризқи тугаб бораётганини айтди. Агар у бир неча кун эримга дам солса, эримнинг умри узайиши, ризқи чақирилиши мумкинлигини айтди. Мен у билан суҳбат жараёнида хаёлимдан “Сен одам бўлсанг, буни қандай ҳам қила олардинг?” деб ишончсизлик қилсам, у хаёлимда ўйлаган гапларимни ҳам айтиб, ўзига ишонишим кераклигини таъкидлади. Ҳурматли устозлар, бундай вазиятда мен қандай йўл тутишим керак? Бу каби фолбинлар ёки бахшиларнинг гапига ишонса бўладими? Ростдан ҳам улар эртага нима бўлишини олдиндан биладими?

📩 Жавоб: Қуръони каримда бундай дейилган: «Айтинг: “Аллоҳдан бошқа осмонлар ва Ердаги бирор кимса ғайбни билмас”. Улар қачон қайта тирилишларини ҳам сеза олмаслар» (Намл сураси, 65-оят).
👉 Давомини албатта ўқинг

"Фатволар тўплами" китобидан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Сен яхшилик қилгувчи бўлгин!

🔻Бугун эҳсон қилдингизми?
UZCARD: 6262720197332284
BOBOSHER JUMAYEV

HUMO: 9860090105667720
BOBOSHER JUMAYEV

VISA: 4685970178005318
BOBOSHER JUMAYEV

Payme: MEHROB HIMMATI
Click: MEHROB HIMMATI
Paynet: MEHROB HIMMATI

Asia Alliance bank: "SAXOVAT" XAYRIYA JAMOAT FONDI 20212000905392419001
(МФО 01102)
ИНН 207339666

Унутманг, эҳсоннинг мукофоти фақат эҳсондир!
Instagram | Telegram

Читать полностью…

Mehrob.uz

МУҲАББАТ ПАЙҒАМБАРИ
____
🎙 Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.

⏳ Давомийлиги: 01:49 дақиқа.
📲   t.me/mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Иброҳим сураси, 48-оят
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
☘️ Хайрли тонг! ☘️

Барча ишларда ёрдам сўралувчи дуо

Я ҳаййу я қоййуум, бироҳматика астағийс, аслиҳ лий ша‘ний куллаҳ, ва лаа такилний ила нафсий торфата ъайн.

Эй (доимо) тирик, эй (доимо) қоим турувчи зот. Сенинг раҳматинг ила ёрдам сўрайман, менинг барча аҳволимни яхшила ва мени кўз очиб юмгунчалик фурсатга ҳам ўз нафсимга топшириб қўйма.

@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Намоз вақтлари:
02.10.2023 - ДУШАНБА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

Mehrob.uz

#мавлид
📣 ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ!

ЭРТАГА 02.10.2013й
15:00 ДА ОНЛАЙН МАВЛИДИ ШАРИФНИНГ НАВБАТДАГИ ДАРСИ БЎЛИБ ЎТАДИ

Дарс асносида Устоз Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг фикр-мулоҳазалари, ажойиб нутқларидан баҳраманд бўламиз иншоаллоҳ

🔴 Жонли эфир учун:👇
📷 Instagram

@mehrob_uz

Читать полностью…
Подписаться на канал