mehrob_uz | Неотсортированное

Telegram-канал mehrob_uz - Mehrob.uz

254509

Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг www.mehrob.uz саҳифасининг расмий канали. Instagram:instagram.com/mehrob.uz Fecebook:fb.com/Mehrob.uz2 Tiktok:tiktok.com/@mehrob_uz Youtube:youtube.com/MehrobUz ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1153

Подписаться на канал

Mehrob.uz

#мавлид
😀ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ!

ЭРТАГА 02.10.2013й
15:00 ДА ОНЛАЙН МАВЛИДИ ШАРИФНИНГ НАВБАТДАГИ ДАРСИ БЎЛИБ ЎТАДИ


Дарс асносида Устоз Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг фикр-мулоҳазалари, ажойиб нукталаридан баҳраманд бўламиз иншоаллоҳ

📺Жонли эфир учун:👇
😀 Instagram

@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

МЕН ФАРЗАНДИМГА ОДОБ БЕРИШИНГИЗ УЧУН ЮБОРГАН ЭДИМ...
〰️○〰️○〰️○〰️○〰️○〰️
Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.
@MEHROB_UZ

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум байрамингиз муборак бўлсин устозим!

@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

“Ўқитувчилар ва мураббийлар“ байрами муборак бўлсин азиз устоз ва мураббийлар!

@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Намоз вақтлари:
01.10.2023 - ЯКШАНБА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

Mehrob.uz

ТАЗИМ СИЗГА АЗИЗ УСТОЗЛАР!

Ҳар йили Рабиул аввал ойи келиши билан севимли Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратларига оид фикр-мулоҳазалар муҳим мавзуга айланади. Шу ва қолаверса яқинлашиб келаётган 1 октябрь - «Устоз ва мураббийлар» байрами муносабати билан Устоз Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий Тошкент шаҳар «Кўкалдош» ўрта-махсус ислом билим юртига ташриф буюрдилар. Қалбларга таскин улашувчи мавлиди шарифдан сўнг, Устоз Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий яқинлашиб келаётган «Устоз ва мураббийлар» байрами билан бу ислом билим юртида беминнат фаолият олиб бораётган барча устозларни муборакбод этдилар. Тадбирнинг энг қувонарли томони эса Устоз Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг устозлари қолаверса бу миллатнинг устози бўлмиш Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари яна бир унвон «Турон фанлар академияси академиги» унвони билан тақдирланганликлари бўлди. Албатта устозларни эътироф этиш ҳар бир киши учун энг улуғ вазифа ҳисобланади. Бу унвонни Ҳазратнинг ўғиллари Исмоил Муҳаммад Юсуф домла қабул қилиб олдилар. Шунингдек бу унвон билан кўплаб мураттаб қориларнинг устози ва ”Кўкалдош” ўрта-махсус ислом билим юрти мудири Абдулҳаким қори Матқулов ҳам «Турон фанлар академияси академиги» унвони билан тақдирландилар. Аллоҳ таоло бу унвонларни устозларимиз учун хайрли ва бардавом қилсин. Беминнат берилган илм учун сизга ташаккур устозлар.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

#дуо
Каналга уланиш:👇
📲 t.me/mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

СAЛМОНИ ФОРСИЙНИНГ ЎГИТЛAРИ

"Мўмин киши худди шифокори ёнида юрган беморга ўхшайди. Беморнинг ёнида юрган табиб унинг дориларини билиб, кўнгли бир нарсани тусаганида: “Зинҳор буни ея кўрма! Мабодо есанг, сени ўлимга олиб боради!” дея огоҳлантириб турганидек, мўмин кишининг кўнгли ҳам кўп нарсаларни истаб қолганида Aллоҳ таоло уни зарарлиларидан қайтаради ва жонини олиб, жаннатга боргунига қадар назорат остида тутиб туради".

Каналга уланиш:👇
📲 t.me/mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

АЛЛОҲГА БЕРГАН СЎЗИДА ТУРГАН ЙИГИТ

Пайгамбар алайҳиссаломнинг хизматкори Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу амакиси ҳақида ҳикоя қилади:

Амаким Анас ибн Надр розияллоҳу анҳу Пайғамбар алайҳиссалом билан бирга Бадр жангида қатнашмаган эди. Бу унга жуда ҳам оғир келди. Шу сабабли бир куни Расули акромга бундай деди:
-Эй Аллоҳнинг Расули! Мушриклар билан қилган биринчи жангингизда қатнаша олмадим. Агар Аллоҳ таоло улар билан бўладиган навбатдаги жангда изн берса, ана ўшанда улар нималар қилишимни кўражаклар, - деди. Яна бошқа нималар қила олишини гапиришдан тортинди. Кейинчалик Уҳуд жанги бошланганида амаким Пайғамбар алайҳиссалом билан бу жангда қатнашди. Ушбу жангда мусулмонлар сафи пароканда бўлганида амаким биродарларига қасд этиб: "Раббим! Мусулмонлар қилган ишлари сабабли узр сўрайман. Мушрикларнинг қилган ишларидан эса узоқ эканимни арз қиламан”, деди ва қиличини чиқариб, тўғри душманнинг устига бостириб бораверди. Шу чоқда Саъд ибн Муоз билан юзма-юз бўлди. У ҳам чекинаëтганлар орасида эди. Амаким унга:"Қаёққа кетаяпсан Саъд? Ана жаннат! Каъбанинг Раббисига қасам ичаманки, Уҳуд тоғининг этагидан жаннатнинг ҳиди келяпти", деди. Жанг тугаганидан сўнг Саъд ибн Муоз Пайғамбар алайҳиссаломга бу ҳодисани сўзлаб бераркан, "Ё Расулуллоҳ! Мен унинг қилганини қила олмадим”, деб қанчалик хижолат бўлганини билдирди. Анас ибн Молик сўзларини бундай давом эттирди:
– Амаким, тўғри душманнинг устига бостириб борди ва ниҳоят шаҳид бўлди. Уни топганимизда вужудида саксондан ортиқ қилич, найза ва ўқ яраси бор эди. Макка мушриклари амакимнинг баъзи аъзоларини кесиб олгандилар. Шунинг учун уни ҳеч ким таний олмади. Аммам Рубаййиъ бинти Надр уни танасидаги холдан ёки бармоқ учларидан таниди. Ўйлашимизча, мана бу оят амаким ва амаким кабилар ҳақида нозил бўлган:

“Мўминлар орасида Аллоҳга берган аҳдига содиқ кишилар бордир. Бас, улардан ўз назрига вафо қилгани (шаҳид бўлгани) ва улардан (шаҳид бўлишни) кутаётгани бордир. Улар (аҳду паймонларини) ўзгартирганлари йўқ” (Аҳзоб сураси, 23-оят).

«Саҳобадан 101 хотира» китобидан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

ИККИ ТАРИҚАТ ИЖОЗАСИ

ҲИНДИСТОН УЛУҒЛАРИ ТАШРИФ БУЮРДИ

Бугун, 29 сентябрь куни «Минор» жоме масжидида, Раббиул аввал ойига муносиб ҳақиқий хурсандчилик бўлди. Ҳиндистондан устозимизнинг шайхлари Шайхул ҳадис ва Ашрафул улум жомеаси раиси Ҳазрати Мавлано Муфтий Холид Сайфуллоҳ Соҳиб Гангуҳий Қосимий Нақшбандий  Дамат Баракатуҳум ташриф буюрдилар. Шайх Муфтий Холид Сайфуллоҳ Нақшбандия тариқадининг икки силсила санадидан ва Чистия тариқатининг силсила санадидан Устозимиз Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийга ижоза бердилар. Устозимиз бу икки буюк тариқат силсила санадини қабул қилдилар. Аллоҳ таолодан устозимизга муршидлик масъулияти йўлида сабот тилаймиз!
Шунингдек, меҳмонларга юртимизнинг муборак қадамжолари ҳақида маълумотлар берилиб, зиёрат асносида уларга ҳамроҳлик, иззат-икром кўрсатиш бизга шараф экани таъкидланди.

Читать полностью…

Mehrob.uz

🔴 LIVE

ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ОДОБИ
________________
Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий

Youtube:👇
https://www.youtube.com/watch?v=6rNEUUfsSPY

Facebook: 👇
https://www.facebook.com/Mehrob.uz2

Instagram:👇
https://instagram.com/mehrob.uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

💐 Саййид-ул айём
(кунлар саййиди), ҳажжул Масокин (мискинлар ҳажи) бўлмиш Жума айёми муборак бўлсин!

Каналга аъзо бўлиш: 👇
📲 https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
💐
Жума муборак! 💐

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
💐
Жума муборак! 💐

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
💐
Жума муборак! 💐

Читать полностью…

Mehrob.uz

ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ

Устоз Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ҳамда Меҳроб.уз жамоаси Сурхондарё вилояти Шеробод тумани Чуқуркўл қишлоғи «Абдулвоҳид домла» жоме масжиди имом ноиби Абдуссамад қори домланинг падари бузрукворлари Ислом ҳожи отанинг вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва барча яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.
Марҳум дин ғамида жонкуярлиги билан қишлоқ аҳлига ибрат-намуна кўрсатган инсон эдилар.
Ҳақ таоло марҳумни бу дунёда қилган барча эзгу амаллари ажрини борган жойдарига нур қилиб сочиб, Ўз раҳматига дохил айласин.

Иннã лиллãҳи ва иннã илайҳи рожиъƴн.

Читать полностью…

Mehrob.uz

УСТОЗ – МИСЛИ ЁНИБ ТУРГАН ШАМ

Илм олиш ва уни тарқатиш юксак савобли иш экани тўғрисида Қуръони Каримда, ҳадиси шарифда кўплаб оят ва ҳадислар келгандир. Шулардан бирида Пайғамбаримиз (с.а.в.) илм тарқатувчиларга яъни устозларга шундай таъриф бериб, улар эришадиган савобларнинг жуда катта экани ҳақида қуйидагича баён қилганлар.

Имом Байҳақий ва Абу Яълолар Анас ибн Молик (р.а.) ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз (с.а.в.):

«Сизларга саҳийлар саҳийсининг хабарини берайми? Саҳийларнинг саҳийси Аллоҳдир. Мен одам боласининг энг саҳийсиман. Мендан кейин сиздан энг саҳийингиз, илм ўрганиб, илмини тарқатган одамдир. У қиёмат куни ёлғиз ўзи бир уммат бўлган ҳолида тирилтирилади», деганлар. Инсоннинг ота-онаси унинг туғилишига, устоз эса уни юксалиб, комил инсон бўлиб етишишига улкан ҳисса қўшади. Устозларни улуғлаш, уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш халқимизнинг азалий қадриятларидандир. 1-октябрь «Устоз ва мураббийлар» куни муносабати билан Mehrob.uz ижодий жамоаси ва қолаверса жамики шогирдлар номидан Устозимиз Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийни бу улуғ байрам билан муборакбод этамиз. Бу миллат инсонларининг ҳақ йўлда адашмаслигини ўйлаб ўз илмингиз ва билмингизни беминнат бераётганингиз, буюк устозларнинг юксак қадриятларини маҳкам тутиб, шогирдларингизга шу илмни улашаётганингиз учун сизга ташаккур айтамиз. Аллоҳ таолодан сизга соғлик, оилавий тинчлик, бу юрт учун холис хизматингизда куч-қувват сўраб қоламиз. Беминнат берилаётган илм учун раҳмат сизга Устоз!

Читать полностью…

Mehrob.uz

“Ўқитувчилар ва мураббийлар“ байрами муборак бўлсин азиз устоз ва мураббийлар!

@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Таъсирли гаплар экан!
Дўст ҳақида имкон қадар яхши гумонда бўлинг.

Толҳа ибн Абдурроҳман ибн Авф ўз замонасида Қурайшнинг энг саховатли кишиси эди.
Бир куни унга хотини:
- "Сизнинг биродарларингиздек пасткаш инсонларни кўрмаганман” - деди.
У:
- Нима учун бундай деяпсан?” - деди.
Хотини:
- Агар сиз бойиб кетсангиз, улар сиздан ажралишмайди, агар сиз камбағал бўлиб қолсангиз, (хабар олиб) келишмайди” - деди.
Толҳа хотинига қараб:
- Аллоҳга қасамки, бу уларнинг мукаррам хулқ соҳиблари эканидандир. Уларга саховат кўрсатишга имконимиз бор пайтда келишади, агар уларнинг ҳаққини адо қилишдан ожиз бўлиб қолсак, (бизни безовта қилиб, хижолатга қўймаслик учун) келишмайди” - деб жавоб берди.
Имом Мовардий ушбу қиссага қўшимча қилиб шундай дейди:
- Унинг олийжаноблик билан қилган таъвилини қаранг! Биродарларининг хунук ишларидан яхшиликни гумон қиляпти, хиёнатларини эса вафо деб таъвил қиляпти. Аллоҳга қасамки, бу – соғлом қалбнинг дунёда роҳат, охиратда эса муваффақият эканига далолат қилади. Бу ҳам жаннатга кириш сабабларидан биридир!!!

Салаф солиҳлардан бири:
“Агар дўстларимдан бирининг соқолидан хамр (яъни вино) томиб турганини кўрсам, унга сепиб юборилгандир, деб ўйлайман, агар унинг тоғнинг тепасида туриб олиб: “أَنَا رَبُّكُمُ الْأَعْلَى” (яъни, мен сизларнинг олий Роббингизман), деётганини кўрсам, Қуръон оятини ўқиётган бўлса керак, деб гумон қиламан.” - деган экан.

Уламолар айтадилар:
“Аллоҳга қасамки, бандага ўзининг амалидаги ниятини билиши қийинку, қандай қилиб у халойиқнинг ниятини билишга имкон топа олади?”.

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу айтганлар:
“Биродаринг оғзидан чиққан сўздан бирорта яхшиликни гумон қилишга имконинг бўлса, у сўздан ёмонликни гумон қилмагин!”.

Ибн Сийрин роҳматуллоҳи алайҳи айтганлар:
“Биродаринг ҳақида бирон нарса эшитсанг, унинг узрини қидир. Агар унга узр топа олмасанг, “Балки мен билмайдиган узри бордир” - дегин”.

Каналга уланиш учун👇
@MEHROB_UZ

Читать полностью…

Mehrob.uz

Изоҳ: Мўмин кишига шу дунёда етган дард ва синовлар унинг гуноҳларига каффорат бўлади. Шу жумладан, бошқа ҳадис ва оятларда банданинг астойдил тавбаси сабабли ҳам Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини мағфират қилиши айтилган. Аллоҳ таоло бандаларининг гуноҳларини кечириши тўғрисидаги муждаларнинг энг афзали Зумар сурасида келган: "(Эй Муҳаммад!) Ўз жонларига (гуноҳ билан) зулм қилган бандаларимга айтинг: "Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. Албатта, Унинг Ўзи Мағфиратли ва Раҳмлидир".
(Зумар сураси,53-оят.)

Муснади Кеший китобидан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Қайта тирилиш

❓Савол: Бир–икки марта жума намозларида имом домла “қайта тирилиш” деб айтди. Қайта тирилиш ҳақида маълумот бера оласизми?

📩 Жавоб: Ислом ақидаси бўйича бу дунё инсон учун синов майдони холос. Ўлим инсоннинг бу фоний дунёдан боқий дунёга кўчишидир. Биз яшаётган дунёда ҳамма нарса бир кун келиб ниҳоясига етади. Адолатли Зот Аллоҳ таоло инсоният бу дунёда қилиб ўтган амалларининг мукофот ёки жазосини тўлиқ олиши учун уни қайта тирилтиради. Ўшанда танамиз ва руҳимиз бирлашиб худди ҳозирги кўринишига келади.
Қиёматда инсонларнинг қайта тирилиши бор эканига иймон келтириш динимиздаги энг катта асослардан бири бўлиб, уни инкор қилган киши мўмин ҳисобланмайди. Қуръони каримнинг йигирмадан ортиқ ўринда қайта тирилиш кунига ишониш Аллоҳ таолога ишониш билан ёнма–ён зикр қилинган ва мантиқий жиҳатдан унинг ҳақ экани исботланган.
👉 Давомини ўқинг!

"Фатволар тўплами" китобидан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

"Сукут аломати ризо" битта жойда ишлайди

➖✨➖✨➖✨➖✨➖
Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.
@MEHROB_UZ

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум!

☘️ Жаннатнинг хушбўйларидан бўлинг баҳраманд. 💐
☘️ Дуодадир сиз учун қалбим ҳар соат.💐
☘️ Дуоларим Парвардигор этсин ижобат.💐
☘️ Хонадонни тарк этмасин файзу-барокат!
💐

Хайрли тонг!

Каналга аъзо бўлиш: 👇
📲 T.me/Mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Намоз вақтлари:
30.09.2023 - ШАНБА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

Mehrob.uz

Изоҳ: Ислом шариатида рибо – судхўрлик ҳаром қилинган. "Рибо" луғатда зиёда маъносини англатади. Шариатда эса молни молга алмаштиришда эвазсиз ортиқча мол олишга айтилади. Бизнинг тилимизда "рибо" сўзи судхўрлик деб таржима қилиб келинган. Яхшироқ тушуниш, маънонинг Қуръони каримдагига янада яқинроқ бўлиши учун айтиш керакки, араб тилида "рибо" сўзи зиёда бўлди, кўпайди маъносини англатади. Шариатда эса қарз берувчи қарздордан маълум вақт муқобилига асл мол устига оладиган зиёда рибодир.
👉 Давомини ўқиш учун линк устидабосинг

Муснади Кеший китобидан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

🌙 💐 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 🕋 💐


ЖУМА ТОНГИДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО 🤲

أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ
«Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар.
Ибн Сунний ривояти.

Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.

🌹🍃ЖУМА МУБОРАК!🍃🌹

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🕊
Жума муборак! 🕊

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
💐
Жума муборак! 💐

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
💐
Жума муборак! 💐

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
💐
Жума муборак! 💐

Читать полностью…
Подписаться на канал