mehrob_uz | Неотсортированное

Telegram-канал mehrob_uz - Mehrob.uz

254509

Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг www.mehrob.uz саҳифасининг расмий канали. Instagram:instagram.com/mehrob.uz Fecebook:fb.com/Mehrob.uz2 Tiktok:tiktok.com/@mehrob_uz Youtube:youtube.com/MehrobUz ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1153

Подписаться на канал

Mehrob.uz

#Ташриф
ЖАНУБИЙ КОРЕЯЛИК ИМОМ ЮРТИМИЗДА


Бугун, 13 ноябрь куни пойтахтимиздаги «Минор» жоме масжидига Жанубий Кореянинг Чеонгжу шаҳридаги «Чеонгжу» ислом маркази мусулмонлар жамоати бош имоми Др. Шайх Айман Турк ташриф буюрдилар.
Меҳмонни «Минор» жоме масжиди имом-хатиби, Др. Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий кутиб олдилар.
Суҳбатда меҳмон Чеонгжу шаҳрида маҳаллий аҳоли ҳамда юртдошларимизнинг Исломга муҳаббатини алоҳида таъкидлаб ўтдилар.
Др. Шайх Айман Турк билан Др. Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий анча йиллар олдин танишган. Икки уламонинг маърифий алоқалари "Устоз–шогирд" анъанасига айланиб кетди. Др. Шайх Айман Турк Др. Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийдан Имом Бухорий ҳазратларининг «Саҳиҳул Бухорий» асари бўйича таълим олиб келарди.
Бугунги учрашувнинг аҳамиятли жиҳати шундаки, Др. Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий Др. Шайх Айман Туркка «Саҳиҳул Бухорий» асари ижозасини бердилар.
Кўтаринки руҳда ўтган учрашув сўнгида икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик ҳамда Жанубий Кореяда меҳнат қилаётган азиз ватандошларимиз касб-корига хайр-барака сўраб дуолар қилинди.
Эслатиб ўтамиз, Др. Шайх Айман Турк Чеонгжуда уч мингга яқин ўзбек, қозоқ, қирғиз ҳамда тожик миллатига мансуб мусулмонларга маънавий-маърифий мавзуларда мавъизалар қилиб беради.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Талоқ берганда қандай йўл тутилади
➖️➖️➖️➖️➖️➖️➖️➖️

🎙 Др. Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий

🕌"Минор" жоме масжиди имом-хатиби
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

108. Ана ўшаларнинг қалблари, қулоқлари ва кўзларига Аллоҳ муҳр босгандир. Ана ўшалар ғофиллардир.
Яъни, улар ғафлат босган бандалардир. Улар бирон нарсани ибрат кўзи билан кўриб, ибрат қулоғи билан эшитиб, ибрат қалби ила идрок эта олмайдилар. Аллоҳ уларнинг қалб, қулоқ ва кўзларига муҳр босиб жазолагандир.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Барча баҳра оладиган нур

Башарият муаллими, ҳидоят нури, аввалгилару охиргилар саййиди Набийимиз Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи ва саллам нафақат саҳобалар, балки уларнинг фарзандларини ҳам тарбияладилар.
Бу ҳам буюк Ислом тарихининг порлоқ ва нурли саҳифаларидан бири бўлиб қолди. Бу тарих аввалгилар ва охиргиларнинг кўзларини қамаштирадиган тарихдир. Улар оламлар учун қуёш бўлдилар.
Ҳақиқат ва ҳақдан баҳс юритадиган ҳар бир киши абадул абад бу нурдан баҳра олади.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

КЕЧҚУРУН ОЯТУЛ КУРСИЙНИ ЎҚИШ ФАЗИЛАТИ

عَنْ عَلِي رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَلَى أَعْوَادِ الْمِنْبَرِ يَقُولُ: "مَنْ قَرَأَ آيَةَ الْكُرْسِي فِي دُبُرِ كُلِّ صَلاَةٍ لَمْ يَمْنَعْهُ مِنْ دُخُولِ الْجَنَّةَ إِلاَّ الْمَوْتَ وَمَنْ قَرَأَهَا حِيْنَ يَأْخُذُ مَضْجَعَهُ آمَنَهُ اللهُ عَلَى دَارِهِ وَدَارِ جَارِهِ وَأَهْلِ دُوَيْرَاتِ حَوْلِهِ". (رَوَاهُ الْبَيْهَقِيُّ فِي "شعب الْإِيْمَانِ".)

Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу ривоят қилади: «Жаноби Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам минбарда туриб айтганларини эшитдим: “Ким ҳар намознинг ортидан Оятул Курсийни ўқиса, уни жаннатга киришдан фақат ўлим тўсиб туради. Ким тўшакка ётишдан олдин Оятул Курсийни ўқиса, унинг (ўқиган кишининг) ҳовлиси ва қўшнисининг ҳовлиси ҳамда унинг аҳли атрофидагилари Аллоҳнинг омонатида бўлади”, дедилар» (Имом Байҳақий “Шуъабул ийман”).
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Эркакнинг кийими - аёлнинг юзи
➖️➖️➖️➖️➖️➖️➖️➖️

🎙 Др. Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий

🕌"Минор" жоме масжиди имом-хатиби
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

107. Бу уларнинг дунё ҳаётини охиратдан устун қўйганлари сабабидандир. Албатта, Аллоҳ кофир қавмларни ҳидоят этмас.
Яъни, ўша муртадларга ҳаёти дунёни охиратдан юқори қўйиб, иймонни тарк этиб куфрга қайтганлари учун азоблар берилади.
«Албатта, Аллоҳ кофир қавмларни ҳидоят этмас».
Ўша муртадлар ҳидоятдан маҳрум қилиш билан ҳам жазоланадилар.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

#Расулуллоҳ_мўъжизалари
184-мўъжиза
Тўрт юз қирқ киши озгина хурмодан ейишди ва хурмо шундайлигича қолди

Дукайн ибн Саид Хасъамийдан ривоят қилинади:
«Биз тўрт юз қирқ киши эдик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига келиб, у кишидан таом сўрадик. У зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам Умар розияллоҳу анҳуга: “Туриб, уларга таом беринг”, дедилар. Умар: “Эй Аллоҳнинг расули менда ўзимга тўрт ойга етадиган хурмодан бошқа ҳеч нарса йўқ”, деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Туриб, уларга таом беринг”, дедилар. Умар розияллоҳу анҳу: “Бош устига”, деб ўрнидан турди.
Биз Умар билан унинг хонасига бордик, калитни олиб чиқиб, уй эшигини очди. Уйда худди ётган туядек келадиган баландликда хурмо бор эди. Умар: “Олинг”, деди. Биз ҳаммамиз хоҳлаганимизча олдик. Мен энг охири олиб, хурмога қараганимда, гўё биз хурмодан бирорта ҳам олмагандек, асл ҳолича турарди».

@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

“НИМА УЧУН АЛЛОҲГА ҲАМД АЙТИШИМ КЕРАК?!”

Осмонлару ерни Яратган Зотнинг қаршисига маъсиятлар ила чиқа кўрманг, ғазабига тоқатингиз, иқобига сабрингиз ва азобига қудратингиз етмайди.

Доктор Абдул Муҳсин Аҳмад ўзининг бир қариндоши билан бўлган воқеани айтиб берди. Воқеага кўра бир йигит укасига доим “Аллоҳга ҳамд айтгин” деса, укаси: “Нима учун Аллоҳга ҳамд айтишим керак? – дер, Яратганга бўйин эггиси келмасди.

Ахир унинг бу гапини оламлар Рабби бўлган Зот эшитиб турибди! Аллоҳ уни икки оёғи билан юрғизиб қўйибди, қанча одамлар юра олишмайди. Неча-неча инсонлар кўриш неъматидан мосуво бўлганида, унинг кўзлари кўриб турибди.

Вақт ўтиб йигит автоҳалокатга учрайди. Унинг аъзолари қаттиқ шикастланади. Операциядан сўнг доктор Абдул Муҳсин Аҳмад уни бир умр ногирон бўлиб қолганлигини, танасининг ярми ишламаслигини, аниқроғи, бир ўлимдан қолганлигини айтади.

Аллоҳ буюк! Унинг неъматлари чексиз. Биз бандалар доим шукрда бўлмоғимиз лозим. Зеро, Аллоҳ таоло айтади: «...Албатта, Унинг ушлаши аламли ва шиддатлидир» (Ҳуд сураси, 102-оят.).

Тасаввур қилинг, борди-ю, сиз дўзахийлардан бўлсангиз, у ердаги азобга чидай оласизми?! Албатта, йўқ.

Шундай экан Аллоҳга тавба қилинг! У Зотга хуш келмайдиган ишлардан қайтинг. Солиҳ амаллар ила Раббингизга яқинлашинг. Аллоҳ берган неъматларга шукр қилинг. Гуноҳ ва маъсиятнинг кичиклигига қараманг. Аллоҳнинг буюклигини назарингиздан қочирманг.

Аллоҳ буюк! У Зот сизни кутилмаганда ушламасидан аввал қалбингизни қўрқув ила тўлдиринг. Қазоингиз яқинлашмасидан аввал покланинг. Ўлим келгандаги пушаймондан наф йўқ ва бунинг учун имкон берилмас...

Ҳассон Шамсий ПОШО,
“Жаннат бўстонидаги оилавий оқшомлар” китобидан.

@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Нафл намозларида қироат қилишнинг ҳукми

❓Савол: Таҳажжуд намозини тўрт ракат ўқийдиган бўлсам, суннат намози каби ўқийманми ёки фарз намози каби учинчи ва тўртинчи ракатда замсура кўшмасдан ўқийманми?


📩 Жавоб: Нафл намозининг ҳамма ракатида қироат қилиш фарз. Чунки тўрт ракатли нафл намозида ҳар бир жуфт алоҳида намоз ҳисобланади. Бу ҳақда фиқҳий китобларимизда бундай дейилган:
"Такбири таҳрима, қиём ва тўрт ракатли намозларнинг аввалги жуфтлигида, витр ҳамда нафл намозларининг ҳар бир ракатида қироат қилиш – намознинг фарзларидандир" ("Мухтасарул виқоя" китоби).
Тўрт ракатли фарз намозларининг аввалги жуфтлигида қироат қилиш фарз. Учинчи ва тўртинчи ракатида суннатдир.
Хоҳласа, қироат қилиши, хоҳласа, тасбеҳ айтиши ёки тасбеҳ миқдорича сукут қилиши ҳам мумкин. Валлоҳу аълам.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Солиҳа аёл - диннинг ярмидир!
➖️➖️➖️➖️➖️➖️➖️➖️


🎙 Др. Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий

🕌"Минор" жоме масжиди имом-хатиби
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Неъматни йўққа чиқаришда зулмдан кўра тезроқ нарса йўқ.

Изоҳ. Оллоҳ ато этган неъматларни йўққа чиқарувчи сабаблар кўп. Бу сабабларга турлича номлар қўйиш мумкин: ношукрлик, исроф, ёлғон, зино, ўғирлик, борингки, ҳаром қилинган барча ишлар. Гарчи бу феълларнинг ҳаммасида зулм аломати яширин бўлса-да, уларнинг ҳеч бири «зулм» сўзи англатган маънони ифодалай олмайди. Аслида, шунинг учун ҳам бу феълларнинг ҳар бирига алоҳида ном танланган. Демак ношукрлик, исроф, ёлғон, зино, ўғирлик ва бошқа барча ҳаром қилинган ишлар неъматни йўққа чиқаради, лекин зулмчалик тез эмас. Зулмнинг таъсири шу даражада тезки, агар уни ўлчашнинг имкони бўлса, мазлумнинг ижобат бўлган дуоси қадар деган бўлар эдик.
Шеър:
Домига тортур инсонни замон, бас
Ақлинг шоширмасин мансаб-мартаба.
Қилди бир қоқилиш неъматни абас,
Ўзгаришлар учун бордир бир сабаб.

“Унвонул баён”дан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Яхши кўрган нарсангнинг озига ёмон кўрган нарсангнинг кўпига сабр қилиш билан етасан.

Изоҳ. Яхши кўрган нарсангнинг озгинасига эришиш учун жуда кўп ўзинг ёмон кўрадиган нарсаларга сабр қилишинг керак.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

ШОШҚАЛОҚ БЎЛМА!

Эй, шошқалоқ ва хом одам! Ҳар қандай тепа жойга ҳам зина билан, поғонама-поғона, бирма-бир босиб чиқилади .Ҳатто қозонни ҳам ўчоқда аста-аста қайнатиш лозим. Вақирлаб қайнаган қозонда пишган овқатда хайр бўлмайди. Ҳақ таоло коинотни бир мартада «Бўл!» дейиш билан яратишга ожиз, деб ўйлайсанми? Оламнинг яратилиши нима учун олти босқичда давом этди?Боланинг дунёга келиши учун нега тўққиз ой керак? Уни бир онда яратишга Аллоҳнинг кучи етмайдими? Ҳақнинг одати аста-аста яратишдир. Оддий майса бир ойда унади. Гул ўстиришни хоҳлаган киши эса бир йил кутиши керак.

Мавлоно Румий.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

УЙҚУНИ ИБОДАТГА АЙЛАНТИРИНГ

Бир ҳадиси шарифда шундай дейилади: “Ким бир ўринга ётиб, унда Аллоҳ таолони зикр қилмаса, унга Аллоҳдан бир қасос-азоб бўлади” (Имом Абу Довуд ривояти).
Яъни, ким ўринга ётса, шу ётган бутун вақт ичида бирор марта ҳам Аллоҳни зикр қилмаса, у ҳолда бу ётиш қиёмат куни унинг учун ҳасратга сабаб бўлади, ўша кун мен ётган эдим, лекин унда Аллоҳни зикр қилмадим, деб афсус чекади. Чунки, у на ухлаётганда дуо ўқиди ва на уйғонганда. Шунинг учун Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам, ухлашдан олдин ҳам, уйғонганда ҳам зикр қилиб ол, деганлар. Дарҳақиқат, зикр қилиб ухлаш мўминлик белгисидир. Кофир ҳам ухлайди, мўмин ҳам ухлайди. Лекин кофир ғафлатда ухлайди, Аллоҳни зикр қилмайди. Мўмин эса Аллоҳнинг ёди ва зикри билан ухлайди. Шунинг учун унинг бутун уйқуси ибодатга айланиб кетади.

“Насиҳатлар гулдастаси”дан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Талоқ берганда қандай йўл тутилади
➖️➖️➖️➖️➖️➖️➖️➖️

🎙 Др. Шайх Саййид  Раҳматуллоҳ Термизий

🕌"Минор" жоме масжиди имом-хатиби
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

ЁМОНЛИКНИ ГЎЗАЛ МУОМАЛА БИЛАН ДАФ ҚИЛИНГ!

Пайғамбаримиз алайҳиссаломга Абу Жаҳл кўп азият берарди. Шунинг учун у зот Абу Жаҳлдан нафратланиб, уни кўришни истамайдилар. Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз алайҳиссаломга уни кечиришни ва афв этишни буюрди:
«Сиз (ёмонликни) гўзалроқ (муомала) билан даф қилинг! (Шунда) бирдан сиз билан ўрталарингизда адоват бўлган кимса қайноқ (қалин) дўстдек бўлиб қолур».

“Тафсири Насафий”да бундай дейилади: “Яхшилик ва ёмонлик бир-бирига зиддир. Сиз ёмонликни яхшироқ нарса билан даф қилинг. Яъни, душманни кечириш яхшилик бўлса, унга лутф эҳсон айлашингиз ундан-да яхшироқ бўлади”.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтади: “Ғазаб келганида сабрли ва ҳалим бўлиш ёмонлик қилган кишини афв этишдир”.

Имом Мужоҳид раҳимаҳуллоҳ оят тафсирида бундай деган: “Ёмон кўрган киши билан учрашганида салом бериш, рўбарў келса, қўл бериб кўришиш ёмонликни гўзалроқ муомала билан даф этишдир”.

Ёмонликни гўзал муомала билан даф қилсангиз, сизга адовати бўлган кимса яқин дўст бўлиб қолади. «Унга фақат сабрли зотларгина эришурлар, унга фақат улуғ насиба эгасигина эришур».

Яхши сўз ва чиройли муомала билан ёмонликни даф этиш фазилати охиратда буюк насибаси бор бандаларгагина берилади. Ибн Аббос розияллоҳу анҳу “улуғ насиба”дан мурод савобдир, деган.

📚“Мўминларга шифо ва раҳмат”дан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум!

🍃 🎋 🌷 🌾 🌷 🎋 🍃

Янги кун муборак бўлсин азиз биродарим! Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин!

💐 ХАЙРЛИ ТОНГ! 💐
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Читать полностью…

Mehrob.uz

Намоз вақтлари:
13.11.2024 -ЧОРШАНБА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

Mehrob.uz

@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Одам учта нарсанинг қадрини доим кечикиб билади. Ёшлик. Соғлиқ. Тинчлик.

Дўстни хўрлаш — гуноҳ. Умр йўлдошини хўрлаш юз ҳисса гуноҳ. Ота-онани хўрлаш минг ҳисса гуноҳ. Гўдакни хўрлаш - чексиз гуноҳ.... Иш кўплиги-ю, вақт йўқлигидан нолиманг. Вақт кўплиги-ю, иш йўқлигидан қўрқинг. Одамни абгор қиладиган нарса бекорчилик. Ҳатто булбул ҳам бола очганидан кейин сайрашни бас қилиб, полапонларига емиш ташийди. Эрталаб турганингда, кундузи юрганингда, кечаси ухлаганингда ҳеч қаеринг оғримаса, шунинг ўзи бахт! Ақл билан мансабга эришиш мумкин. Мансаб билан ақлга эришиб бўлмайди. Дунёда мукаммал нарса йўқ. Ҳатто Муҳаббат деб аталмиш олий туйғуда ҳам адолатсизлик бор. Ким қаттикроқ севса, ўша кўпроқ изтироб чекади. Инсоннинг баҳоси бу дунёда ўзи олгани билан эмас, ўзидан қолгани билан белгиланади.

Ўткир Ҳошимов.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум ва рахматуллоҳи ва баракатуҳ.

💐 ХАЙРЛИ ТОНГ 💐

#Дуо Аллоҳнинг мукаммал калималари билан Унинг ғазабидан, азобидан, бандаларининг ёмонлигидан, шайтон васваса қилиб, менинг ҳузуримда ҳозир бўлишидан паноҳ тилайман.

✅Каналга аъзо бўлинг📲⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Читать полностью…

Mehrob.uz

Намоз вақтлари:
12.11.2024 - СЕШАНБА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

Mehrob.uz

СЕН ЯХШИЛИК ҚИЛГУВЧИ БЎЛГИН!

🌱🌙🌱🌙🌱🌙🌱🌙🌱

Эҳсон қилиш учун: 🌙
HUMO: 9860090105667720
BOBOSHER JUMAYEV

UZCARD: 6262720197332284
BOBOSHER JUMAYEV

VISA: 4685970178005318
BOBOSHER JUMAYEV

Payme: MEHROB HIMMATI
Click:     MEHROB HIMMATI
Paynet: MEHROB HIMMATI

"SAXOVAT" XAYRIYA JAMOAT FONDI
Asia Alliance bank:
Ҳ/р: 20212000505392419001
(МФО 01095)
ИНН 207339666


Яхшилик қилинг! Албатта Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севади! (Бақара, 195)
⤵️Яқинларингизга улашинг
👍 Instagram 👍 Telegram

Читать полностью…

Mehrob.uz

Инсонларнинг энг ақли қисқаси – ўзидан пастларга зулм қиладигани. Кечиришга энг лойиқ одам жазолашга қудрати етган одамдир.

Изоҳ. «ўзидан пастларга» деган иборани турли маънода тушуниш мумкин: жисмоний жиҳатдан кучсизроқ; мол-давлати камроқ; мавқе-мартабаси пастроқ; ақлий даражаси тубанроқ. Демак ушбу ҳолатлар сабабли ўзидан пастроқ мақомдаги кишиларга зулм ўтказиш, яъни уларнинг ҳаққига, ҳаддига тажовуз қилиш – ақли қисқаликнинг белгиси.
Нега? Сабаби, айни вазиятда зулмга лойиқ кўрилган киши узрлидир. Зулм ўтказмоқчи кишида эса бу узрни англаш имкони бор. Балки айни имкон туфайли унинг мақоми баландроқ. Ўзаро фарқни кўриб, билиб туриб, ато этилган бу устунликдан тубанроқ тушиш соғлом ақл тақозоси эмас. Шунинг учун айтиляпти: кимки бировни жазолашга қанчалик қодир бўлса, у шунчалик кечиримли бўлишга лойиқ кишидир.

“Унвонул баён”дан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Солиҳа аёл - диннинг ярмидир!
➖️➖️➖️➖️➖️➖️➖️➖️

🎙 Др. Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий

🕌"Минор" жоме масжиди имом-хатиби
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

106. Ким иймондан сўнг Аллоҳга куфр келтирса, – қалби иймон ила ором топа туриб зўрланганлар бундан мустасно, – ким кўксини куфрга очса, бас, уларга Аллоҳдан ғазаб бор. Уларга улкан азоб бор.
Ислом дини янги келган даврда Макка кофирлари оз сонли мусулмонларни мисли кўрилмаган қийноқларга, азоб-уқубатларга солдилар. Кофирларнинг бу ишлардан кўзлаган бирдан-бир мақсадлари мўминларни иймондан қайтариб яна кофир қилиш эди. Аммо мусулмонлар бу азобларга сабр қилиш билан инсоният тарихи саҳифаларига олтин ҳарфлар билан ёзиладиган намуналар кўрсатдилар. Мушриклар Ҳазрати Билол розияллоҳу анҳуни турли йўллар билан азобладилар. Мисол учун у кишини шиддатли иссиқ пайтида чалқанча ётқизиб, кўксиларига кун иссиғида қизиб турган оғир харсанг тошлар қўйиб, ё диндан қайтишни, ёки шу ҳолатда ўлиб кетишни таклиф этдилар. Ҳазрати Билол эса: «Аҳад, Аҳад» деган сўзларни такрорладилар, холос. Давомини ўқинг!
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қайси бирингиз оиласи тинч, тани соғ ва бир кунлик ризқи бор ҳолда тонг оттирса, гўёки бутун дунёни қўлга киритибди», дедилар.

АЛЛОҲ БУГУНГИ КУНИНГИЗНИ БАРОКАТЛИ ҚИЛСИН!

🌸 ХАЙРЛИ ТОНГ! 🌸
Каналга обуна бўлинг!
📲 MEHROB.UZ
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Читать полностью…

Mehrob.uz

Намоз вақтлари:
11.11.2024 - ДУШАНБА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

Mehrob.uz

📌"SHERZODXON QUDRATXO'JA BILAN..." loyihasining bu galgi mehmoni Shayx Sayyid Rahmatulloh Termiziy🔥

📆Yakshanba | 18:00da
📺"RTV" da o'tkazib yubormang!

@renessanstv

Читать полностью…
Подписаться на канал