mehrob_uz | Неотсортированное

Telegram-канал mehrob_uz - Mehrob.uz

254509

Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг www.mehrob.uz саҳифасининг расмий канали. Instagram:instagram.com/mehrob.uz Fecebook:fb.com/Mehrob.uz2 Tiktok:tiktok.com/@mehrob_uz Youtube:youtube.com/MehrobUz ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1153

Подписаться на канал

Mehrob.uz

Азиз бўлиб қолишни истасанг, қадрингни билмайдиганлардан узоқ бўл.

Аҳмад Холид Тавфиқ

@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

#Аёлларга_50_насиҳат
🧕🏻Солиҳ салафлар аёл фитнаси ҳақида

Имом Заҳабий Суфён ибн Уяйнадан, у Али ибн Зиёддан, у эса Саъид ибн Мусаййибдан ривоят қилади: “Шайтон ҳеч қайси томондан адаштира олмаса, аёллар томонидан келади”.
84 ёшга кирган, бир кўзи ожиз Саъид: “Мени аёллардан кўра қўрқитадиган нарса йўқ”, дер эди.
“Сияру аъламун нубало” китобидан олинди.

Изоҳ:
Бу ерда гуноҳга чақирувчи, фитнага сабаб бўлувчи аёллар назарда тутилган. Иффатли ва солиҳа аёллар булар сирасига кирмайди.
“Жуда қўрқиб кетганимдан, хотинимнинг олдига югуриб келдим, дейдиган одамни учратиш қийин. Бироқ Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламда шундай ҳолат бўлган. У зотнинг ҳузурларига Жаброил алайҳиссалом ваҳий олиб келган. Шунда у зот қаттиқ қўрқиб кетганларидан Хадижа онамизнинг ҳузурларига шошиб борганлар. Чунки Хадижа розияллоҳу анҳо буюк аёллардан бири эди.
Эй ёшлар, ишонинг!
Ҳар гал ўзингизга ҳалол бўлмаган аёлга қарашдан тийилсангиз, гўёки қутичага бир тилло танга қўйган бўласиз. Ушбу қутини никоҳингиз куни очсангиз, унда икки юз минг тилло жамғармангиз бўлади!
Инсон кўзини номаҳрамларга қарашдан тийса, ўзига муносиб умр йўлдоши, бахтли оила, кўзни қувонтирадиган, йўқлигида шарафини ҳимоя қиладиган иффатли завжа, итоаткор рафиқа насиб қилинади.
Ахир шундай аёл билан оила қуриш икки юз минг тиллога тенг эмасми?
Муҳаммад Ротиб Наблусий.
***
Шаъбий айтадилар:
“Қози Шурайҳнинг ҳузурида эдим. Бир хотин сафарга кетган эридан шикоят қилиб, кўп йиғлади. “Аллоҳ ислоҳ қилсин Бу аёлнинг ҳаққи поймол бўлибди, мазлум экан, дедим. Қози Шурайҳ: “Буни сенга ким айтди дедилар. “Йиғлаб, кўз ёши қилганидан билдим, дедим. Қози Шурайҳ: “Аввал ишнинг ҳақиқатини билиб, кейин гапиргин. Юсуфнинг ака-укалари ҳам қилар ишни қилиб қўйиб, кечқурун отасининг олдига йиғлаб келишган-ку”, дедилар.
***
Бир аёл олим зотга: “Фарзандларимнинг уйқуси жуда қаттиқ, уларни бомдодга уйғота олмаяпман, нима қилай деди. Олим зот: “Уйингизда дазмол ёниқ қолиб кетиб, уйга ўт кетса нима қиласиз?” деб сўради. Аёл: “Ҳаммани уйғотаман”, деди. Олим: “Уйқуси қаттиқ деяпсиз-ку” деган эди, аёл: “Бўйнидан тортиб бўлса ҳам уйғотаман” деди. Шунда олим: “Бy дунёнинг оловидан қутқарар экансиз, охиратнинг оловидан ҳам қутқаринг-да!” деди.
***
Тўлғоқ азоби 42 та суяк сингандаги оғриққа тенг бўлиб, тириклай ёниб кетгандаги оғриқдан кейинги ўринда турар экан.
Аллоҳим, фарзандини дунёга келтираётган аёлларимизни жаннатга мушарраф қилгин!

Ҳазрати Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан аёлларга 50 насиҳат. китобмдан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

«ТУҲМАТДАН ЭҲТИЁТ БЎЛ!»

Туҳмат остида қолинадиган ишлардан узоқ бўлиш. Шундай қилсанг, мусулмонларнинг кўнглини хавотирдан, тилини эса ғийбатдан асрайсан. Чунки бирор киши бошқаларнинг гуноҳ қилишига сабабчи бўлса, ўзи ҳам гуноҳга шерик ҳисобланади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобалардан сўрадилар: “Ўз ота-онасини сўкганнинг ҳоли нима бўлади?". Саҳобалар: "Ким шундай қила олади, эй Расулуллоҳ?" дегач, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бошқаларнинг ота-онасини сўккан киши, дедилар, – бошқаларнинг ота-онасини сўкканида ўз ота-онасини сўккан бўлади”. Мўминларнинг амири ҳазрат Умар (розияллоҳу анҳу) бундай деганлар: “Туҳматга қоладиган жойда ўтирган киши унга ёмон кўз билан қараганларни айбламаслиги керак". Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рамазон ойи якунида мўминлар онаси ҳазрат Сафия билан масжидда гаплашаётган эдилар. Ўша ердан икки киши ўтди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларни чақирдилар. “Эй фалон киши! Бу – менинг жуфти ҳалолим Сафия!” дедилар. “Ё Расулуллоҳ! - дедилар улар, - бошқа киши ҳақида ёмон ҳаёлга боришимиз мумкин. Лекин сиз ҳақингизда шубҳага борилмайди!” Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар: "Шайтон инсоннинг танасида қондек айланади”. Ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу йўл устида бир аёл билан гаплашиб турган эркакни кўрдилар. Уни койидилар. У эса: "Эй мўминлар амири! Бу аёл – менинг жуфти ҳалолим!" деди. "Нега сизлар ҳеч ким кўрмайдиган жойда гаплашмайсизлар?" деди ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу.

«Ҳалол ва Ҳаром» китобидан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

🌙 💐 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 🕋 💐

🌷🕊🍃 Яхши амал жаннатга йўлак,
🌷🕊🍃 Савобларнинг совғаси бўлак.
🌷🕊🍃 Чин юракдан билдирай тилак,
🌷🕊🍃 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ БЎЛСИН МУБОРАК!

ЖУМА ТОНГИДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО
🤲
أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ
«Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар.
Ибн Сунний ривояти.

Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.

🌹🍃ЖУМА МУБОРАК!🍃🌹

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🕊
Жума муборак! 🕊

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🕊
Жума муборак! 🕊

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🕊
Жума муборак! 🕊

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🕊
Жума муборак! 🕊

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🕊
Жума муборак! 🕊

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Читать полностью…

Mehrob.uz

Абдуллоҳ ибн Абу Авфо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Жума куни менга салавотни кўпайтиринглар. Албатта, менга етказилур ва мен эшитурман», – дедилар».
Шофеъий ва Ибн Можа ривоят қилишган.

“Кимки менга бир бора салавот айтса, Аллоҳ унга ўнта салавот айтади. Кимки менга ўнта салавот айтса, Аллоҳ унга у юзта салавот айтади. Кимки менга юзта салавот айтса, Аллоҳ уни нифоқ ва дўзахдан озод деб ёзиб қўяди ва қиёмат кунида шаҳидлар билан бирга қилади.

☘️✨🌸 Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ъала Муҳаммад ва ъала олиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн!

🍀✨🌸 Бу маълумотни яқинларингизга ҳам улашинг, кўп саловот ва салом айтилишига сабабчи бўлинг.
👉Эслатиш мўъминларга манфаат берур.

♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
!!!
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Намоз вақтлари:
17.11.2023 - ЖУМА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

Mehrob.uz

Кинначиликни бўйнимга олишим керакми?

❓Савол: Бувим раҳматли одамларни қамчи ва нон билан даволар эди. Бир табиб мулла менга табиблик ва қамчини сен бўйнингга олишинг керак, деяпти. Яқинларим олмасанг, ҳаётинг қийинлашади, демоқда. Айтинг-чи, бу қанчалик тўғри ёки нотўғри?

📩 Жавоб: Афсуски, бундай ҳолатлар тез-тез эшитилиб туради. Сиз айтган ҳолатларда жинлардан фойдаланиб, одамларни гўёки даволаш назарда тутилади. Фалончи фалон ишни бўйнингга олишинг керак. Олмасанг, у бўлади, бу бўлади. Касал бўласан, қийналасан, деган сафсаталар билан қўрқитадиганлар бор. Кимдир қамчи билан, кимдир нон билан, яна кимдир боболари ва момолари билан даволашни даъво қилади. Умуман олганда, буларнинг барчаси жинкашлик ҳисобланади. Яъни бу турдаги “дам солувчилар” жинлардан ёрдам оладилар. Жинлардан ёрдам олиш учун эса олдин уларга итоат қилиш талаб қилинади.
👉 Давомини ўқинг!

"Фатволар тўплами" китобидан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Инсон икки сабаб-ла ўзгаради:
1) унга тоқатидан ортиқча нарса юкланса;
2) айбидан кўра кўпроқ азият етказилса.


Уильям Шекспир.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Дўстингизни дуо қилинг

➖✨➖✨➖✨➖✨➖
Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.
@MEHROB_UZ

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ҳижр сураси, 22-оят
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

☘️❄️ ХАЙРЛИ ТОНГ! ❄️☘️

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйдан чиқаётиб:
🤲 «Бисмиллаҳи, таваккалту ъалаллоҳи. Аллоҳумма инний аъуузу бика ан адилла ав удалла ав азилла ав узалла ав азлима ав узлама ав ажҳала ав йужҳала ъалаййа», деган дуони ўқир эдилар».

Маъноси: Аллоҳ номи билан. Аллоҳга таваккал қилдим. Эй Роббим, адашиш ёки адаштирилишдан, тойилиш ёки тойилтирилишдан, зулм қилиш ёки зулм кўришдан, жоҳиллик қилиш ёки менга нисбатан жоҳиллик қилинишидан Сендан паноҳ сўрайман.

Каналга аъзо бўлинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Читать полностью…

Mehrob.uz

Намоз вақтлари:
18.11.2023 - ШАНБА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

Mehrob.uz

🟢 LIVE
Жонли эфир

ДИНИМИЗДА ЙЎЛДАН ФОЙДАЛАНИШ ҲАҚҚИ ВА ОДОБЛАРИ

➖✨➖✨➖✨➖✨➖
Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий

Youtube:👇
https://www.youtube.com/watch?v=u_LQOayGQlU

Facebook: 👇
https://www.facebook.com/Mehrob.uz2

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

💐 Саййид-ул айём
(кунлар саййиди), ҳажжул Масокин (мискинлар ҳажи) бўлмиш Жума айёми муборак бўлсин!

Каналга аъзо бўлиш: 👇
📲 https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🕊
Жума муборак! 🕊

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🕊
Жума муборак! 🕊

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🕊
Жума муборак! 🕊

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🕊
Жума муборак! 🕊

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🕊
Жума муборак! 🕊

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Читать полностью…

Mehrob.uz

ЖУМА ОДОБЛАРИ

"Жумъа" сўзи арабча бўлиб, "жамлаш" деган маънони англатади. Чунки бу кунда мусулмонлар жамланиб, жума намозини ўқийдилар. Жума куни инсоният тариҳида ўта муҳим ҳодисалар бўлиб ўтган. Буларни эслаш, улуғлаш, улуғ неъмат деб билиш учун ҳам бу кун байрам қилинади, тўпланиб ибодат, дуо, зикр ва илтижолар адо этилади.

Аллоҳ таоло Жумъа сурасида марҳамат қилади:
"Эй иймон келтиргнлар! Жума куни, намозга нидо қилинган пайтда Аллоҳнинг зикрига шошилинг ва савдони қўйинг. Агар билсангиз, ана шу ўзингиз учун яхшидир" (9-оят).
Бу ояти каримада жума намозининг фарзлигини таъқидлаб келгандир.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Қуёш чиққан кунинг энг яхшиси жума кунидир. Унда Одам халқ қилинди. Унда у жаннатга киритилди. Унда у жаннатдан чиқарилди. Қиёмат ҳам фақат жума куни қоим бўлур", дедилар".
Муслим, Абу Довуд, Термизий ва Насаий ривоят қилганлар.

Абу Довуд қуйидагиларни зиёда қилган:
"Унда унинг (Одамнинг) тавбаси қабул қилинди. Унда у вафот қилди. Унда қиёмат қоим бўлур. Жума куни ҳамма жониворлар тонг отгандан то қуёш чиққунча(қиёмат) соатини қўрқинч ила кутиб турурлар. Фақат жин ва инс бундан мустасно".

Ҳафта кунларнинг улуғи, мискинларнинг ҳажи бўлмиш жума кунининг одоблари, жумладан, қуйидагилардан иборат:

• Жумага тайёрланиш олдиндан, пайшанба кунидан бошланади.

Покиза киймлар ва сепиладиган хушбўйликлар тайёрланади. Қалб дунё ташвишлардан фориғ қилиниб, зикр ва ибодатга ҳозирланади. Жума кечаси (яъни пайшанба кунги кечада) зикр, тиловат, тавба ва истиғфорлар қилиниб, нафл намозлар адо этилади.

• Жума куни ният билан ғусл қилинади.

Ҳафса розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ҳар бир эҳтилом бўлувчига жумага бориш лозимдир. Ҳар бир жумага борувчига ғусл лозимдир", дедилар".
Абу Довуд ва Насаий ривоят қилганлар.
👉 Давомини ўқинг

@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

👤«Раҳим ота» масжиди имом ноиби Азимжон домла Каримов.

Эҳсон амалларнинг энг гўзалидир.


Улуғларимиздан бири шундай деганлар: «Мискин, бечора одам бой, эҳсон қилувчи одамни яхши кўриб қолса, ажабланма. Агар тескариси бўлиб, бой одам бечора одамни яхши кўриб қолишлигидан ажаблан».

Азиз биродарим нимага қодирсиз, шунга яраша эҳсон қилинг. Эҳсоннинг миқдори йўқдир.

Фақатгина қилган гўзал амалларимиз орқали Аллоҳ ризолигига эришамиз. Аллоҳ эҳсон қилувчи бандаларини севувчидир.

Эҳсон қилиш учун: 💳
UZCARD: 6262720197332284
BOBOSHER JUMAYEV

HUMO: 9860090105667720
BOBOSHER JUMAYEV

VISA: 4685970178005318
BOBOSHER JUMAYEV

Payme: MEHROB HIMMATI
Click:     MEHROB HIMMATI
Paynet: MEHROB HIMMATI

Asia Alliance bank: "SAXOVAT" XAYRIYA JAMOAT FONDI 20212000905392419001
(МФО 01102)
ИНН 207339666

Унутманг, эҳсоннинг мукофоти фақат эҳсондир!
@mehrob_himmati

Читать полностью…

Mehrob.uz

Вақт ва ёшлик қадри

👇💐👇💐👇💐👇
Ёшлик ҳақида сўраламиз
https://www.youtube.com/watch?v=Moi7rTTuo70&t=212s

Читать полностью…

Mehrob.uz

Эй фарзанд! Кам е, кам гапир, кам ухла. Оч қолмагунча тановул қилма. Зарурат туғилгандагина гапир. Уйқу ғалаба қилмагунча ухлама. Бироз ухла, зеро, шундан сўнг ибодатинг хушуъ ила бўлгай.
Баҳоуддин Нақшбанд ҳазратлари.

@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

“МЕН УЛАРДАНМАНМИ?”

Пайғамбар алайҳиссаломнинг завжаи мутаҳораларидан Умму Салама розияллоҳу анҳодан ўрганганимизга кўра: Дастлабки мусулмонлардан бўлган Абдурраҳмон ибн Авф бир куни унинг ёнига борди ва:
- Онажон! Қурайш халқининг энг бадавлати менман. Далаларимдан бирини қирқ минг дирҳамга сотдим. Бунчалик кўп мол-давлатга соҳиб бўлмоғим мени маҳв этишидан қўрқа бошладим, - деди. Умму Салама онамиз унга бундай деди:
— Ўғлим, молингни эҳтиёж соҳибларига мўл-мўл тарқатишингни тавсия қиламан. Чунки Расули акром соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: "Мен ораларидан айрилганимдан сўнгра баъзи саҳобаларим мени асло кўра олмаслар”, деганларини эшитган эдим. Буни эшитган Абдурраҳмон ибн Авф қаттиқ даҳшатга тушди. У ердан чиқиб тўғри ҳазрати Умарнинг олдига борди ва унга Умму Салама онамиздан эшитганларини гапириб берди. Ҳазрати Умар буни эшитар-эшитмас, Умму Салама онамизнинг зиёратига югуриб борди ва унга:
– Аллоҳ ризоси учун менга айтинг, Пайғамбар алайҳиссаломни кўрмайдиганлар орасида мен ҳам борманми? - деб сўради.Умму Салама онамиз унга бундай жавоб берди:
— Йўқ, сиз улардан эмассиз. Бироқ сиздан кейин ҳеч бир кимсанинг бу мавзудаги саволига жавоб бермайман, - деди.

«Саҳобадан 101 хотира» китобидан.

@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

22. Биз шамолларни урчитувчилар этиб юбордик. Бас, осмондан сув тушириб, у ила сизларни сероб қилдик. Сизлар уни тўплаб олувчи эмассиз.
Яъни, Биз шамолларни ўлчов билан булутларни урчитувчи, бир-бирига қўшиб сув ҳосил қилувчи этиб юбордик. Асосан, ёмғирнинг ёғишига шамоллар сабаб бўлади. Улар маълум қоидаларга кўра эсади. Пайдо бўлган булутларнинг бир-бирлари ила қўшилишларидан сув ҳосил бўлади. Ана шундан кейин осмондан сув тушади, ёмғир ёғади. Аллоҳ таоло у сув билан ер юзини, одамларни сероб қилади. Деярли ҳамма ризқ осмондан тушган шу сувга боғлиқ бўлади. Инсон эса, Аллоҳ тайёр ҳолда унга осмондан тушириб берган сувни тўплаб олишга ҳам қодир эмас. Уни тўплашни ҳам булоқ, қудуқ, анҳор, ер ости кўллари ва бошқа воситалар орқали Аллоҳ таолонинг Ўзи амалга оширади.
@mehrob_uz

Читать полностью…
Подписаться на канал