mehrob_uz | Неотсортированное

Telegram-канал mehrob_uz - Mehrob.uz

254509

Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг www.mehrob.uz саҳифасининг расмий канали. Instagram:instagram.com/mehrob.uz Fecebook:fb.com/Mehrob.uz2 Tiktok:tiktok.com/@mehrob_uz Youtube:youtube.com/MehrobUz ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1153

Подписаться на канал

Mehrob.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
💐
Жума муборак! 💐

Читать полностью…

Mehrob.uz

ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

🔸 Жума учун ғусл қилиш.

🔸 Хушбўй нарсалар суртиш.

🔸 Чиройли кийимлар кийиш.

🔸 Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.

🔸 Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.

🔸 Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.

🔸 Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.

🔸 Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.

🔸 Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.

🔸 Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.

🔸 Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.

🔸 Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
!!!
MEHROB.UZ Ижтимоий саҳифалари:👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
🕊 Жума муборак! 🕊

Читать полностью…

Mehrob.uz

ОЗ АМАЛ ҚИЛГАН НАФСНИ МАЛОМАТ ҚИЛИШ ҲАҚИДА

Аллоҳ таоло айтди:

وَلَا أُقْسِمُ بِالنَّفْسِ اللَّوَّامَةِ

Яна маломатчи нафс билан қасамёд этурманки, (қиёмат куни қайта тирилиб, ҳисоб-китоб қилинурсиз)! (Қиёмат сураси, 2-оят).

Абу Зар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси қудсийда Пайғамбар алайҳиссалом:
«Эй бандаларим, бу амалларингизни (номаи аъмолингизга) сақлаб қўяман, сўнг уларни сизларга тўлиқ қайтариб бераман. Ким (номаи аъмолида) яхшилик топса, Аллоҳга ҳамд айтсин, ким бундан бошқа нарса топса, фақат ўзинигина маломат қилсин!»
(Қудусий ҳадис. Имом Муслим ривояти)

Нафс маломати уни ҳавойи нафсдан қутулишига василадир.

"Шажаротул маориф" китобидан.

Mehrob.uz ижтимоий саҳифалари:👇👇👇
Telegram | Facebook| Instagram| YouTube

Читать полностью…

Mehrob.uz

Қиёмат қачон бўлади?

❓Савол: Интернетда 1 февраль куни осмондан қандайдир тош тушар экан, қиёмат бўлар экан, дейишяпти. Ҳаттоки, масжидга қатнайдиган, диндан хабари бор одам ҳам тайёргарликни кўринглар, деяпти. Шу гап тўғрими?

📩Жавоб:
Қиёмат қачон бўлишини Аллоҳ таолодан бошқа ҳеч ким билмайди. Қиёмат қачон бўлишини сўраганларга Пайғамбаримиз алайҳиссалом қандай жавоб беришлари кераклигини Аллоҳ таоло очиқ–ойдин ояти каримада ўргатган. Жумладан Қуръони каримда бундай дейилади:
«Одамлар сиздан Қиёмат (қачон бўлиши) ҳақида сўрайдилар. “У ҳақдаги маълумот фақат Аллоҳнинг ҳузуридадир”, деб айтинг!..» (Аҳзоб сураси, 63-оят).
Қиёмат қачондир бўлишига иймон келтирганмиз, лекин қайнан қайси кунда бўлиши ҳақидаги маълумотни Аллоҳ таоло сир тутган, ҳатто унинг вақтини ўз пайғамбарлари ва фаришталаридан ҳам яширган.

👉 Давомини ўқинг!

"Фатволар тўплами" китобидан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Бир шоир ўқиди бемаза ғазал,
Дедиким, алифсиз ёздим, бу аъло.
Дедимки, энг юксак санъат бўлурди,
Шеъринг сўзлари ҳам бўлмаса асло.

Абдураҳмон Жомий ҳикматларидан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

НИМА УЧУН ДУОДА САБР СЎРАЛМАЙДИ

➖✨➖✨➖✨➖✨➖
Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.
@MEHROB_UZ

Читать полностью…

Mehrob.uz

47. Сен, Аллоҳ Пайғамбарларига берган ваъдасига хилоф қилувчи, деб гумон қилма. Албатта, Аллоҳ азиз ва интиқом эгасидир.
Яъни, золим-кофирларнинг макри ўтмайди. Аллоҳ Пайғамбарларига нима ваъда берса, ўшанинг, албатта, бўлиши муқаррар. Шунинг учун:
«Сен, Аллоҳ Пайғамбарларига берган ваъдасига хилоф қилувчи, деб гумон қилма».
У, албатта, Пайғамбарларига ва уларга эргашган мўмин-мусулмонларга фатҳу нусрат беради. Золим ва кофирларни эса, ҳалок қилиб, расвосини чиқаради. Чунки:
«Албатта, Аллоҳ азиз ва интиқом эгасидир».
У ҳамманинг устидан ғолибдир. Шу азизлик-ғолиблик сифати ила Пайғамбарларга ва мўминларга нусрат беради. Ҳамда интиқом олувчи сифати ила золим ва кофирлардан интиқом олади. Ўша ишлар:
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Расулуллоҳ салоллоҳу алайҳи ва саллам билдирдиларки:
— Қиёмат куни ҳар бир кўзнинг йиғлаши муқаррардир, булардан фақатгина уч кўз мустасно. Булар:
1 - Аллоҳдан қўрқиб йиғлаган кўз,
2 - Аллоҳ ҳаром қилган нарсаларни кўрганда юмилган кўз,
3 - Аллоҳ йўлида, Аллоҳ учун ухламай, очиқ ётган кўз.


Дейдиларки:
Уч нарса қалбни ғам-ғусса билан тўлдиради:
1 - Таажжубли бўлмаган нарсадан кулмоқ,
2 - Очиқмасдан овқат емоқ,
3 - Кераксиз ерда сўз сарфламоқ.

«Мукошафатул қулуб» китобидан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

#Дуо
Балони даф этиб офиятни жалб этувчи дуо

Дуонинг арабча матни:
اللهم إنّي أسألك العافية في الدّنيا والآخرة ، اللهم إنّي أسألك العفو و العافية في ديني و دنياي و أهلي و مالي، اللهم استر عوراتي و آمن روعاتي، اللهم احفظني من بين يديّ و من خلفي و عن يميني و عن شمالي و من فوقي و أعوذ بعظمتك أن أغتال من تحتي

Ўқилиши: Аллооҳумма инний ас‘алукал аафията фид-дуня вал аахироҳ. Аллооҳумма инний ас‘алукал ъафва вал ъаафията фий дийний ва дуня˜я ва аҳлий ва малий. Аллооҳуммастур ъавротий ва аамин ровъаатий, аллооҳуммаҳфазний мин байни ядайя ва мин холфий ва ъан ямийний ва ъан шимаалий ва мин фавқий, ва аъуузу биъазоматика ан уғтаала мин таҳтий.

Маъноси: Эй Аллоҳ! Сендан Дунё ва охират офиятини сўрайман. Эй Аллоҳ! Сендан диним, дунёйим, аҳлим ва молимда афв ва офиятни беришлигингни сўрайман. Эй Аллоҳ! Менинг авратларимни (айбларимни) яширгин ва қўрқувимдан омонлик бергин. Эй Аллоҳ! Мени олдимдан, орқамдан, ўнг ва чап тарафимдан, устимдан алданиб қолишдан Сендан паноҳ тилайман. Ва Сенинг азаматинг ила остимдан ҳалок қилинишимдан (яъни, ер ютиб ҳалок бўлишимдан) паноҳ тилайман.

Абу Довуд 4412 – р, ибн Можа 3861 – р, Аҳмад 4554 – рақам ривояти.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

Mehrob.uz

Болаларга покиза луқма едиринглар!
➖➖➖➖➖➖➖➖➖
🎙 Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.

@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

ИСЛОМДА МОТАМ ТУТИШ БОРМИ?

Аёл саҳобалардан Зайнаб бинти Абу Салама розияллоҳу анҳумо ҳикоя қилади:

Пайғамбар алайҳиссаломнинг завжалари бўлган онам Умму Ҳабиба розияллоҳу анҳонинг отаси Абу Суфён вафот этганида кўнгил сўраш учун зиёратига борган эдим. Онам ичида сафрон ёки бошқа бир нарса бўлган муаттар ҳидли нарса истади ва ундан олдин бир жорияга, кейин эса ўзининг ёноқларига сурди. Кейин эса бундай деди:
– Аллоҳга қасамки, менинг муаттар ҳидга ҳеч қандай эҳтиёжим йўқ. Фақат Пайғамбар алайҳиссаломнинг минбарда турганларида бундай деганларини эшитдим: "Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган аёл ўлган киши учун уч кундан ортиқ мотам тутмайди. Фақат эри учун тўрт ой ўн кун аза тута олади". Ушбу хушбўйликни шунинг учун сурдим. Зайнаб бинти Абу Салама сўзида бундай давом этди:
- Кейинроқ бир куни Пайғамбар алайҳиссаломнинг завжаларидан Зайнаб бинти Жаҳш розияллоху анҳонинг зиёратига борган эдим. Ўша кунларда унинг яқинларидан бири вафот этганди. Зайнаб бинти Жахш хушбўйлик сўраб сурди ва бундай деди: "Аллоҳга қасамки, менинг муаттар ҳидли нарсани суришга асло эҳтиёжим йўқ. Фақат Пайғамбар алайҳиссаломнинг минбарда туриб бундай деганларини эшитган эдим: “Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган аёл ўлган киши учун уч кундан ортиқ мотам тутмайди. Фақат эри учун тўрт ой ўн кун аза тута олади”. Бу хушбўйликни шунинг учун сурдим”, деди.

«Саҳобадан 101 хотира» китобидан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

ЭГАСИГА МУКОФОТ БЕРАДИГАН ХУЛҚ

➖✨➖✨➖✨➖✨➖
Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.
@MEHROB_UZ

Читать полностью…

Mehrob.uz

46. Дарҳақиқат, улар ўз макрларини қилдилар. Ҳолбуки, уларнинг макрлари, гарчи макрларидан тоғлар заволга учрайдиган бўлса ҳам, Аллоҳнинг ҳузуридадир.
Кофир-мушриклар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга, мўминларга, динга қарши қўлларидан келган барча макрларни қилдилар. Аммо уларнинг макрлари ҳар қанча кучли ва таъсирли, ҳатто тоғларни йўқ қилиб юборадиган даражада бўлмасин, ҳеч нарса қила олмайдилар. Чунки уларнинг барча макрлари Аллоҳ таолонинг ҳузуридадир. У зот ҳаммасини кўриб, билиб, ихота қилиб туради. Ўзи хоҳлаганича тасарруф қилади.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Аллоҳ таоло уч ўринда банданинг жим туришини яхши кўради.

Зайд ибн Арқам розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Албатта, Аллоҳ азза ва жалла бандасининг уч ўринда жим туришини яхши кўради: Қуръон тиловати пайтида, душман устига бостириб бориш пайтида ва жаноза пайтида”.

Табароний ривояти.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

ХОТАМУЛ АНБИЁНИНГ СИФАТЛАРИ

(У зот) ҳеч бир ихтилофсиз барча пайғамбарларнинг имомидирлар ва барча (ёмон сифатлардан) холи бандаларнинг нуқсонсиз тожидирлар.

Ўший раҳматуллоҳи алайҳ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сифатларини баён қилишда давом этиб, у зотни пайғамбарларнинг имоми, улуғ афиф бандаларнинг тожи дея васф қилган. Бу васфдан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қиёмат кунида барча пайғамбарлардан муқаддам туришларига ҳам ишора бор. Бу ҳақида қуйидаги ривоят келган:

Абу Саиддан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мен қиёмат кунида Одам боласининг саййидиман, лекин мақтаниш эмас. Ҳамд байроғи менинг қўлимда бўлади, лекин мақтаниш эмас. Ўша кунда Одамми, ундан бошқасими, менинг байроғим остида бўлмаган бирор пайғамбар бўлмайди. Мен ер унинг устидан ёриладиган биринчи кишиман, лекин мақтаниш эмас” , – дедилар”. “Сунани Термизий”да келган.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам “Барча афиф бандаларнинг тожидирлар” дея васф қилинди. Афиф инсонлар деганда қалблари нафсий иллатлардан холи бўлган олимлар, шаҳидлар ва бошқа тақводор мўминлар тушунилади. Тож безак турларининг ичида энг кўзга кўриниб турадиган ва энг қиймати юксак бўлганидек, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам афиф инсонларнинг энг кўзга кўриниб турадигани ва энг қийматлисидирлар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўриш иймон тақозоси ҳисобланади. Яъни Ислом динини бино деб тасаввур қилинадиган бўлса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўриш ўша бинони тутиб турадиган пойдевор мақомидаги тушунча ҳисобланади. Бу ҳақида у зотнинг ўзлари шундай хабар берганлар:

Абу Саиддан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мен қиёмат кунидаги Одам боласининг саййидиман, лекин мақтаниш эмас” , – дедилар”. Бухорий ривоят қилган. Саййидул башарга салавот ва саломлар бўлсин.

«Эътиқод дурдоналари»

@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
💐
Жума муборак! 💐

Читать полностью…

Mehrob.uz

САЛОВАТ АЙТИНГ!

Саловот сўзининг луғавий маъноси – дуо қилиш демакдир. Биз уммати Муҳаммадийя Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтишимиз зарурлиги ҳақида Аллоҳ субҳонаҳу ва таъоло Қуръони каримнинг “Ахзоб” сурасида шундай марҳамат қилади:
“Албатта, Аллоҳ ва унинг фаришталари пайғамбарга саловот айтурлар. Эй имон келтирганлар, сиз ҳам унга саловот айтинг ва салом юборинг”.
(Аҳзоб сураси 56 – оят. Тафсири ҳилол 21 ж. 97 –бет).

Аллоҳ субҳонаҳу ва таъолонинг саловот айтиши – раҳмати ва розилигидир. Фаришталарнинг саловот айтишлари – банданинг ҳаққига дуо айтиб истиғфор сўрашларидир. Умматнинг саловот айтиши эса – дуо ҳамда таъзим бажо айлашдир.

Абу Толҳа розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: “Мен бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хузурларига кирганимда у зотни хурсанд ҳолларида топдим ва – Ё Росулаллоҳ! Бугунги кундан бошқа бирор кунда сизни бунчалик хурсанд ҳолда кўрганимни билмайман – дедим. Шунда у зот – “Нима мени ман қила оладики Жаброил (алайҳиссалом) менинг хузуримдан хозиргина менга хушхабар бериб чиқиб кетди. Айтдики: “Албатта, ҳар бир бандаки менга битта саловот айтса, унинг учун ўнта ҳасанот (савоб) ёзилгай ва ундан ўнта саййиот (гуноҳ) ўчирилгай ва унинг даражаси ўнтага кўтарилгай. Банда қандай айтса, менга у шундай ҳолида кўрсатилгай ва у банда дуо қилган мислича ўзига қайтарилгай" – дедилар”.
(Мусоннаф Абдурраззоқ 2 ж. 214 – бет. 3113 – рақам ривояти).


“Ал-Ҳизбул Аъзам вал-вирдул афхом” китобидан.

@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Намоз вақтлари:
29.09.2023 - ЖУМА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

Mehrob.uz

ЮЗГА УРИЛМАЙДИ

Тобеин олимлардан Ҳилол ибн Ёсаф ал-Ашжаий ҳикоя қилади:

Асҳоби киромдан Сувайд ибн Муқаррин розияллоҳу анҳунинг уйида газлама билан савдо қилардик. Орамизда инжиқ ва баджаҳл бир чол ҳам бор
эди. Бир куни ўша одам жориясини бир шапалоқ урди. Сувайд ибн Муқарриннинг ўша кунга қадар жаҳли чиққанини кўрмаган эдим. У қарияга бундай деди: “Жориянинг юзидан бошқа урадиган жой топа олмадингми? Юзга уришнинг ҳаром эканини билмайсанми? Ҳазрати Пайғамбар даврида биз Муқаррин ўғиллари етти ака-ука эдик. Бир жориямиз ҳам бор эди. Кичик укамиз ўша жориянинг юзига бир шапалоқ урди. Шунда Пайғамбаримиз ўша жорияни дарҳол озод қилишимизни амр қилдилар. Расули акромга бизнинг ўша жориядан бошқа хизматчимиз йўқлигини айтдилар. Буни эшитганларидан сўнг: “У ҳолда ҳозирча унинг хизматидан фойдаланиб турсинлар, унга эҳтиёжлари қолмагани заҳоти озод қилсинлар”, дедилар”.

«Саҳобадан 101 хотира» китобидан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

#Аёлларга_50_насиҳат
🧕🏻 Ислом даврида аёллар (02) Давоми...

"(Бу) – сизларнинг орзуларинг билан ҳам эмас, аҳли китобларнинг орзулари билан ҳам (эришадиган нарса) эмасдир. Кимки ёмонлик қилса, ўша (ёмонлик) билан жазоланур. Ўзига Аллоҳдан ўзга на бирор дўст топади ва на бирор ёрдамчи. Кимки, у хоҳ эркак бўлсин, хоҳ аёл – мўминлик ҳолида савобли ишлар қилса, айнан улар жаннатга кирурлар ва уларга хурмонинг думича ҳам зулм қилинмагай". (Нисо сураси, 123—124-оятлар.)

"Эркакми ё аёлми – кимда-ким мўмин бўлган ҳолида бирор эзгу иш қилса, бас, Биз унга пок ҳаёт бахш этурмиз ва уларни ўзлари қилиб ўтган амалларининг чиройлиги баробаридаги мукофот билан тақдирлаймиз". (Наҳл сураси, 97-оят.)

"Мўминлар ва мўминалар бир-бирларига дўстдирлар: (одамларни) яхшиликка буюрадилар, ёмонликдан қайтарадилар, намоз(лар)ни мукаммал адо этадилар, закотни берадилар ҳамда Аллоҳ ва (Унинг) Расулига итоат этадилар. Айнан ўшаларга Аллоҳ марҳамат кўрсатур. Албатта, Аллоҳ қудратли ва ҳикматлидир. Аллоҳ мўминлар ва мўминаларга остидан анҳорлар оқиб турадиган, мангу яшайдиган жаннат (боғ)ларидаги пок масканларни ваъда қилди. Аллоҳнинг ризоси эса, (ҳаммасидан) каттароқдир. Ана шу(лар) улкан ютуқдир". (Тавба сураси, 71-72-оятлар.)

“Мазкур оятлар орқали Ислом дини ҳақ ва вазифалар борасида аёл ва эркакни тенг ҳуқуқли деб таъкидлади. Улар орасидаги тафовутлар табиатлари ва яратилиш ғояларига кўрадир. Аллоҳ Таоло марҳамат қилади:
"Қасамёд этаман, ўраб келаётган кечага, ёришиб келаётган кундузга, эркак ва аёлни яратган зотгаки, албатта, сизларнинг саъй-ҳаракатларингиз турличадир!"
(Лайл сураси, 1—4-оятлар.)

"Эркаклар хотинлар устидан (оила бошлиғи сифатида доимий) қоим турувчилардир. Сабаб – Аллоҳ уларнинг бирлари (эркаклар)ни бирлари (аёллар)дан (баъзи хусусиятларда) ортиқ қилгани ва (эркаклар ўз оиласига) ўз мол-мулкларидан сарф қилиб туришларидир. (Аёллар ичида) солиҳалари – бу (Аллоҳга) итоатли, ғойибга Аллоҳ сақлаганича ҳимоятли (яъни, эрларининг сирлари, мулклари ва обрўларини сақловчи)лардир. Хотинларнинг итоатсизлигидан қўрқсангиз, аввало уларга насиҳат қилингиз, сўнг (бу таъсир қилмаса,) уларни ётоқларда тарк этингиз, сўнгра (бу ҳам кор қилмаса) уларни (мажруҳ бўлмагудек даражада) урингиз. Аммо сизларга итоат қилсалар, уларга қарши (бошқача) йўл ахтармангизлар. Албатта, Аллоҳ жуда олий ва улуғ зотдир". (Нисо сураси, 34-оят.)
(Изоҳ: Бу ояти каримада оила тотувлиги қанчалик аҳамиятга эга эканлиги кўрсатилган. Фақат фавқулодда юз берадиган баъзи вазиятларда аёлни тарбия қилиш усулларидан фойдаланиш тавсия этилади. Баъзи кишилар оятда “уринглар” дейилган, деб уни суи истеъмол қилишга уринадилар. Бу айни хатодир. Ҳар қандай оилавий можарони тинчлик йўли билан оқилона ҳал қилиш мумкин.)

давоми бор Ислом даврида аёллар...

Ҳазрати Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан аёлларга 50 насиҳат. китобмдан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

РАҲМАТ ПАЙҒАМБАРИНИНГ СИЙРАТИ

Бир куни ҳазрати Умар ҳазрати Пайғамбарнинг хонаи саодатига келди. Уйнинг ичига бир кўз ташлади. Ҳар томон бўш эди. Хонада хурмо япроқларидан тайёрланган бир бўйра (тўшак) бор эди. Ҳазрати пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам шунинг устида ёстанган эдилар. Қуруқ бўйра ҳазрати пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак таналарида из қолдирганди. Бир бурчакда эса бир оз арпа уни бор бўлиб, унинг ёнида мешга куйиб осиб қўйилган сув идиш бор эди. Ҳамма буюмлар шу қадар эди!.. Арабистон ярим ороли ҳазрати пайғамбарга бўйин эгган бир дамда ул зотнинг дунёга оид моллари шундан иборат эди, холос. Ҳазрати Умар буни кўргач, андуҳ чекди. Ўзини тута олмади, кўзларидан ёшлар оқа бошлади. Ҳазрати Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Нега йиғлаяпсан, эй Умар?” дея сўрадилар. У киши: “Нечун йиғламайин, эй Расулуллоҳ! Қайсар ва Кисро дунë неъматлари ичида сузмоқда. Расулуллоҳ бўлса қуруқ бир бўйра устида яшайдими?” Ҳазрати пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳазрати Умарнинг кўнглини хуш қилиб: “Эй Умар! Кисро ва Қайсар дунё неъматларидан завқларини олсинлар, сафоларини сурсинлар. Бизга эса охират неъмати етарлидир!” дедилар. Яна шу мисолга ўхшаш бир ҳодисада: “Дунё менинг нимамга керак? Дунё мен учун мисоли, ёз куни йўлга чиқиб, бир дарахтнинг остида ухлаган, кейин ўз йўлида давом этган кимсага ўхшайди”, дея марҳамат қилган Расулуллоҳнинг сийрати
комил бир сийрат эди.

«Раҳмат Пайғамбаридан раҳмат шаббодалари»
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Иброҳим сураси, 47-оят
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум!
Хайрли тонг!

Бугунги кунингиз кечаги кунингиздан хайрли, файзли, манфаатли ва баракалироқ бўлсин азизлар!

🌱💐🌱💐 ☘️ 💐🌱💐🌱

✅Каналга аъзо бўлинг⤵️
T.me/mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Намоз вақтлари:
28.09.2023 - ПАЙШАНБА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

Mehrob.uz

❓Саволим қуйидагича: нима учун Аллоҳ таоло Қуръони каримдаги баъзи сураларида “Биз” деб мурожаат қилади? Шуни тушунтириб берсангиз, илтимос.

📩 Қуръони карим араб тилида нозил бўлган. Унда Аллоҳ таоло “Мен” деб айтган ўринлар ҳам, “Биз” деб айтган ўринлар ҳам мавжуд. Масалан:
“Дарҳақиқат, Мен – Аллоҳдирман! Мендан ўзга илоҳ йўқ! Бас, Менгагина ибодат қил ва Мени эслаганингда намозни адо эт!” (20, 14).
“Албатта, Биз (барча жонзотни) тирилтирурмиз ва ўлдирурмиз. Қайтиш эса Бизнинг ҳузуримизгадир” (50, 43).
Араб тилидан яхши хабардор киши биладики, агар бирор шахс ўзининг шаъни ва мартабаси улуғлигини ифодаламоқчи бўлса, олмошни бирлик шаклида эмас, кўплик шаклида келтиради. Яъни “мен” эмас, “биз” деб гапиради. Аллоҳ таоло энг олий, энг юксак сифатлар эгаси бўлган Буюк Зотдир. Аллоҳ истаса, “Мен”, дейди, “истаса, “Биз”, дейди. Бироқ Аллоҳнинг “Биз” дейиши ваҳдониятига зид эмас. Яъни шериги борлигини билдирмайди. Зеро, Аллоҳ таоло Ўз зоти ва исми сифатларида яккаю ягона Илоҳдир.

@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

5. Абу Бакр Сиддиқдан ривоят қилинади:

"У: "Эй Аллоҳнинг Расули! Менга намозимда ўқиб юрадиган бир дуо ўргатинг", деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Аллоҳим, мен ўз жонимга жуда ҳам кўп зулм қилдим. Аниқки, гуноҳларни сендан бошқа ҳеч ким мағфират қилмайди. Мени ўз ҳузурингдан бўлган мағфират билан кечиргин! Менга раҳм қилгин! Дарҳақиқат, Сен ниҳоятда мағфиратли ва ниҳоятда раҳмлидирсан!
деб айтгин", дедилар".

Муснади Кеший китобидан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

#Аёлларга_50_насиҳат
🧕🏻 Ислом даврида аёллар (01)

Ислом дини келгандан сўнг қўлидан тортиб олинган аёлларнинг ҳақ-ҳуқуқлари яна ўзларига қайтариб берилди. Босим, зўрлаш, қийноқларга барҳам берилди. Ислом дини эркак ва аёл ўртасида тақво ва солиҳ амалдан бошқа ҳеч қандай фарқ йўқлигини тушунтириш билан уларни тенг ҳуқуқли деб эълон қилди. Бундай ҳукмлар Қуръони каримда қуйидаги шаклда ўз ифодасини топди:
"Албатта, муслим ва муслималар, мўмин ва мўминалар, итоатли эркаклар ва итоатли аёллар, ростгўй эркаклар ва ростгўй аёллар, сабрли эркаклар ва сабрли аёллар, тавозеъли (камтар) эркаклар ва тавозеъли аёллар, садақа қилувчи эркаклар ва садақа қилувчи аёллар, рўза тутувчи эркаклар ва рўза тутувчи аёллар, авратларини (ҳаромдан) сақловчи эркаклар ва (авратларини ҳаромдан) сақловчи аёллар, Аллоҳни кўп зикр қилувчи эркаклар ва (Аллоҳни кўп) зикр қилувчи аёллар – улар учун Аллоҳ мағфират ва улуғ мукофот (яъни, жаннат)ни тайёрлаб қўйгандир". (Аҳзоб сураси, 35-оят.)
“Эй инсонлар, дарҳақиқат, Биз сизларни бир эркак (Одам) ва бир аёл (Ҳавво)дан яратдик ҳамда бир-бирларингиз билан танишишларингиз учун сизларни (турли-туман) халқлар ва қабила (элат)лар қилиб қўйдик. Албатта, Аллоҳ наздида (энг азиз-у) мукаррамроғингиз тақводорроғингиздир. Албатта, Аллоҳ билувчи ва хабардор зотдир". (Ҳужурот сураси, 13-оят.)
"Улар туриб ҳам, ўтириб ҳам, ётиб ҳам Аллоҳни зикр этадилар ва осмонлар-у Ернинг яратилиши ҳақида фикр юритадилар: “Эй, Раббимиз! Бу (коинот)ни беҳуда яратмагансан. Сен (айблардан) пок зотдирсан. Бас, бизни дўзах азобидан сақлагин!
(Изоҳ: Яъни ақл эгалари бўлмиш мусулмонлар имкониятларига қараб намозларни тик ҳолда, ўтириб, унга ҳам ожиз бўлсалар, ётган ҳолда имо-ишора билан ўқийверадилар. Бошқа бир тафсири шуки, бу ердаги зикрдан мақсад намоз эмас, балки Аллоҳни ёд этиш, дуо ва илтижо, тасбеҳ каби зикрлардир.)
Эй, Раббимиз! Кимни Сен дўзахга киргизсанг, албатта, уни хор қилган бўлурсан. Золимларга эса ёрдамчилар йўқдир.
Эй, Раббимиз! Биз “Раббингизга иймон келтиринг деб, иймонга чорлаган жарчи (Муҳаммад)ни эшитдик ва дарҳол имон келтирдик. Раббимиз Гуноҳларимизни кечир, хатоларимизни ўчир ва бизларни солиҳ кишилар қаторида вафот эттир!
Эй, Раббимиз Яна бизларга пайғамбарларинг воситаси ила ваъда қилган нарсаларингни ато эт ва бизларни қиёмат кунида шармисор қилмагин Албатта, Сен ваъдага хилоф қилмагайсан.
(Изоҳ: Бу оятдаги “пайғамбарларингга” деган сўзни пайғамбарларингга иймон келтирганимизга қилган ваъданг ёки уларнинг тили билан вазда қилган савобларингни ато эт, деб тушуниш ҳам мумкин.)

Бас, Парвардигорлари уларни (дуоларини) ижобат этиб, (деди:) “Албатта, Мен сизлардан амал қилувчининг – хоҳ эркак бўлсин ва хоҳ аёл бўлсин – амалини зое қилмасман. Ўз (ватанларидан) ҳижрат қилган, (юртларидан) бадарға қилинган, Менинг йўлимда азият чеккан, жанг қилган ва қатл этилганларнинг гуноҳларини каффорат қилурман ва Аллоҳнинг мукофоти сифатида уларни остиларидан анҳорлар оқиб турадиган, абадий яшаладиган жаннат (боғлари)га киргизурман. Аллоҳнинг ҳузурида эса, (янада) яхшироқ савоб (бордир). (Оли Имрон сураси, 191—195-оятлар.)
(Изоҳ: Яъни қилган хайрли ишларининг савобини албатта ато қилурман. Умму Салама (р.а.) Расулуллоҳдан: “Нима учун Аллоҳ таоло ҳижрат қилган эркакларни мақтайверади, лекин аёлларни мақтамайди? – деб сўраганларида шу оят нозил қилинган".
давоми бор Ислом даврида аёллар...

Ҳазрати Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан аёлларга 50 насиҳат. китобмдан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Иброҳим сураси, 46-оят
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум!
Хайрли тонг!

✨ 💐 ✨ 💐 ✨ 💐

Янги кун муборак бўлсин азиз биродарим! Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин!

☘️ ХАЙРЛИ ТОНГ! ☘️
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Читать полностью…

Mehrob.uz

Намоз вақтлари:
27.09.2023 - ЧОРШАНБА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…
Подписаться на канал