mazhabhanafiy | Неотсортированное

Telegram-канал mazhabhanafiy - Abu Hanifa

6730

Подписаться на канал

Abu Hanifa

Қоида: Буйруқларга қудрати етганича амал қилинади. Қайтариқлардан буткул тўхталади. Қурбим етмаяпти дейилмайди.

Татбиқ:

Оилада адолатли бўлиш бу шариятда қатъий буюрилган амал. Демак бунга қудрати етганича амал қилиши вожиб бўлади.

Аллоҳнинг ҳукмидан бошқа ҳукм билан ҳукм қилиш бу шариятда қатъий қайтарилган амал. Демак уни тарк қилиш вожиб бўлади. Қудратим етмади дейилмайди.

Бунга далил:

فَإِذَا أَمَرْتُكُمْ بِشَيْءٍ، فَأْتُوا مِنْهُ مَا اسْتَطَعْتُمْ، وَإِذَا نَهَيْتُكُمْ عَنْ شَيْءٍ ؛ فَدَعُوهُ

"Агар сизларга бирор нарсани буюрсам бас, уни қурбингиз етганича қилинглар. Агар сизларни бирор нарсадан қайтарсам бас уни тарк қилинглар." Ҳадис
Муслим ривояти


Abu Bakr Hanafiy

Читать полностью…

Abu Hanifa

Қуйидаги асар куфр содир бўлмаган муслмонни "мўъминмассан" дейиш ҳақида.
Бунақа одамни ОЛИМ ҳам, ОМИ ҳам такфир қилиши ҳаром.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтади:

حَرَّمَ اللَّهُ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ أَنْ يَقُولُوا لِمَنْ يَشْهَدُ أَنْ لَا إِلَهَ إِلا اللَّهُ لَسْتَ مُؤْمِناً، كَمَا حَرَّمَ عَلَيْهِمُ الْمَيْتَةَ.

«Аллоҳ таоло мўминларга «Ла илаҳа иллалоҳ», деб гувоҳлик берган кишини: «Сен – кофирсан!» деб айтишни худди ўлимтикни ҳаром қилганидек ҳаром қилди».

Аммо куфр зоҳир бўлган одамни кофир дейиш ҳаром эмас. Масалан мусулмонларнинг орасида яшайдиган одам ароқ ҳароммас деса, буни куфр эканини билган одамга (олим бўлсин, оми бўлсин) уни такфир қилиш ҳаром эмас.

НАТИЖАДА:

1. БУ КУФРДАН ТАВБА ҚИЛИШГА ЧАҚИРАДИ

2. ТАВБА ҚИЛМАСА ОРҚАСИДАН НАМОЗ ЎҚИМИДИ, СЎЙГАН ЖОНЛИҚИНИ ЕМИДИ ВА ҲОКАЗО

ОЧИҚ, ҲАММАГА МАЪЛУМ МАСЪАЛЛАРДА ТАКФИРНИ ОЛИМЛАРГА ХОСЛАШ ВА БОШҚА БИЛГАНЛАРГА ҲАРОМ ҚИЛИШ ХАТО ВА БУНГА ДАЛИЛ ЙЎҚ.

БИР КИШИ КУФРГА, РИДДАГА ТУШСА, УНГА РИДДА АҲКОМЛАРИНИ ТУШИРИШ УЧУН БУНГА 2 ТА АДОЛАТЛИ КИШИ ГУВОҲЛИК БЕРИШИ ЛОЗИМ БЎЛАДИ.

ФУҚАҲОЛАРИМИЗ БУ 2 ГУВОҲ КАТТА ОЛИМ БЎЛИШИ КЕРАК ДЕБ ШАРТ ҚЎЙИШМАГАН.

(ДАВОМИ БОР ИН ШАА АЛЛОҲ)

Abu Bakr Hanafiy

Читать полностью…

Abu Hanifa

Ўзбек сўпилари бир абдулҚодир ҳусайн исмлик сўпини гапларини таржтма қилиб тарқатиб юришибди. У аслида Аллоҳ ҳақида гапирганда одоб сақламай гапирадиган ақийдаси бузуқ бир зиндиқ.

Ундан қуйидаги масала ҳақида сўралди:

"Иҳёи улумид дин" китобида келадики, абу туроб муридларидан биридан сўради, абу язидни ал бистомийни кўрдингми?

Мурийди айтдики, мен абу язиддан машғулман.

Шунда абу туроб айтадики, ҳалок бўлгур! Абу язиддан сани нима машғул қилади?!

Мурийд: Аллоҳни (тушда) кўрдим.

абу туроб: Аллоҳ билан алданасанми?! Аллоҳга қасамки, сенга абу язидни бир марта кўришинг Аллоҳни 70 марта кўришингдан фойдалироқ.


абдулҚодир ҳусайндан сўралди. Бу гапни бирон одам айтиши ақлга сиғадими?!

Жавоб бердики,
"ҲА, БУ ГАПДА ҲЕЧҚАНДАЙ ҒУБОР ЙЎҚ. ВА У ОЧИҚ ОЙДИН ҲАҚҚДИР!"

Натижада, уни аҳлу сунна уламоларидан бири АбдурРоҳман Димишқийя ҳафизоҳуллоҳ шу гапи билан риддага тушганига гувоҳлик бердилар.

Биродарлар сўпиларга қўшилиб риддаларга тушиб, диндан чиқиб кетишдан эҳтиёт бўлайлик.


Abu Bakr Hanafiy

Читать полностью…

Abu Hanifa

Ҳанафийларнинг энг буюк китобларидан бири "Мажмаъул анҳур" китобида Шайхийзода ал Ҳанафий роҳимаҳуллоҳ айтадилар:

Мунтақо китобида келади, аёл киши фитнага олиб бормаслиги учун юзини очишдан манъ қилинади. БИЗНИНГ ФАСОД КЎПАЙИБ КЕТГАНИ УЧУН ЗАМОНИМИЗДА МАНЪ ҚИЛИШ ВОЖИБ, ФАРЗДИР.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: "Ҳур аёлнинг бутун бадани авратдир. Битта кўзи (очиш) зарурат бўлгани учун истисно қилинади." Шайхийзоданинг гаплари тугади.


Бу Ҳанафий олим 1657 йилларда яшаб ўтганлар. Шаръий ҳукуматнинг қозиси бўлганлар. Бу гаплар намоз ўқимаганлар, рўза тутмаганлар, маст қилувчи ичганлар жазоланадиган, солиҳлар кўп бўлган пайт айтилган.

Энди кимдир бизнинг давримизда фасод йўқ демасин...

Жоҳил, демократ муллаларнинг фикрига кўра аёл юзини ёпиши фитна эмиш.

Лекин ҳақийқий ХАНАФИЙ уламолар эса, аёл юзини очиб юриши фитнага олиб боради, деганларини мана кўряпсиз...


Abu Bakr Hanafiy

t.me/mazhabhanafiy

Читать полностью…

Abu Hanifa

Ҳанафий олимлардан Ибн Обидийн машҳур китобларида ҳаж бўлимида айтадилар:

"(Эҳромдаги аёл)юзини бегоналардан юзига ёпишмайдиган, тегмайдиган нарсани ташлаб қўйиб ёпади. Ва бунга ижмоъ бор дейилган."

Abu Bakr Hanafiy

t.me/mazhabhanafiy

Читать полностью…

Abu Hanifa

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Биродарлар, Тақоббалаллоҳу минна ва минкум солиҳал аъмал!

Аллоҳ солиҳ амалларимизни қабул қилсин!

Байрам муборак!

Abu Bakr Hanafiy

Читать полностью…

Abu Hanifa

Рамазон ойида кўпчилик бебахра қоладиган ибодат турларидан бири - Кофирларни лаънатлашликдир.

وعن داود بن الحصين عن عبدالرحمن بن هُرْمز قال: سمعته يقول: ما أدركت الناس إلاّ وهم يلعنون الكفرة في شهر رمضان.

Довуд ибн Хусойн, Абдурроҳман ибн Хурмуздан ривоят қилиб айтадики: " Абдурроҳманни шундай деяётганини эшитдим: "Рамазон ойида қай инсонларни кўрсам, албатта улар намозларида кофирларни лаънатлашётган бўлардидар".

1303 - ( وعن الأعرج ) : من مشاهير التابعين ( قال : ما أدركنا الناس ) ، أي : الصحابة وكبراء التابعين ، ( إلا وهم يلعنون الكفرة في رمضان )


Катта ва машхур тобеъинлардан Аърож: "Рамазон ойида қачонки сахобалар ва катта тобеъинларни кўрсак, албатта улар намозларида кофирларни лаънатлашётган бўлардидар".

Жазарийни зикр қилишича бу таровихдан кейинги витрда бўлиб, дуоларнинг базилари қуйидагича:

عن ابن مسعود " اللهم اغفر لنا وللمؤمنين والمؤمنات والمسلمين والمسلمات ، وألف بين قلوبهم ، وأصلح ذات بينهم ، وانصرهم على عدوهم ، اللهم العن الكفرة الذين يصدون عن سبيلك ويكذبون رسلك ، ويقاتلون أولياءك ، اللهم خالف بين كلمتهم ، وزلزل أقدامهم ، وأنزل بهم بأسك الذي لا ترده عن القوم المجرمين".

Маъноси: " Аллохим! Бизларни, Мўмин ва мўминаларни, муслим ва муслималарни мағфират. Қалбларини бир бирига улфат қил. Уларни ўрталарини ислоҳ қил. Душманларига қарши уларга нусрат бер. Аллохим! Сени йўлингдан (динигга амал қилишдан) тўсадиган, Пайғамбарларингни ёлғончи қиладиган, сени авлиёларингга (уламоларга) жанг қиладиганларни лаънатлагин. Аллохим уларнинг калималарини (бирлигини) бир бирига тескари қилиб қўй, қадамларини тойилтир, жиноятчи қавмларга бериладиган шиддатли азобингни улар устига туширгин".

Бошқа ривоятга кўра дуо қуйидагича:


اللَّهُمَّ قَاتِلِ الْكَفَرَةَ الَّذِينَ يَصُدُّونَ عَنْ سَبِيلِكَ وَيُكَذِّبُونَ رُسُلَكَ، وَلَا يُؤْمِنُونَ بِوَعْدِكَ، وَخَالِفْ بَيْنَ كَلِمَتِهِمْ، وَأَلْقِ فِي قُلُوبِهِمُ الرُّعْبَ، وَأَلْقِ عَلَيْهِمْ رِجْزَكَ وَعَذَابَكَ، إِلَهَ الْحَقِّ

Аллоҳим! Сени йўлингдан тўсадиган ва Пайғамбарларингни ёлғонга чиқарадиган ва вадангга ишонмайдиган кофирларни ўлдиргин. Уларнинг бирлигини буз, қалбларига қўрқув ва ваҳима сол, Уларга ғазабингни ёғдир ва уларни аламли азобга торт, эй Ҳаққ Роббим!»

Ибн Ҳузайма «Саҳиҳ»


Бироқ мазхаб имомлари бу ибодатни рамазоннинг қайси қисмида адо қилиниши борасида ихтилоф қилишди. Бу масалада Имом Моликнинг қовли рожих бўлиб бу рамазоннинг иккинчи ярмидадир.

6339 - وروى ابن نافع ، عن مالك أنه سئل عن لعن الكفرة في رمضان : في أول الشهر أم في آخره ؟ فقال مالك : كانوا يلعنون الكفرة في رمضان في النصف منه حتى ينسلخ رمضان .

Нофеъ айтади: "Имом Моликдан рамазонда кофирларни лаънатлаш хақида сўралди. Ойнинг аввалидами ёки ярмидан кейинми?.

Молик: " Сахобалар, кофирларни рамазоннинг ярмидан кейин то ой битгунча лаънатлашарди" деб жавоб бердилар.

Молик ибн Анас раҳимаҳуллоҳ бунинг кайфияти борасида дедиларки:

«يَقْنُتُ فِي النِّصْفِ مِنْ رَمَضَانَ يَعْنِي الْإِمَامَ، وَيَلْعَنُ الْكَفَرَةَ، وَيُؤَمِّنُ مَنْ خَلْفَهُ».

Имом Рамазоннинг иккинчи ярмида,( Таровихдан кейин витрда) Қунут дуосини ўқиб кофирларни лаънатлайди орқадаги муқтадийлар эса "амин" деб туради".


Хақни билиб, унга эргашмайдиган кофирларга қиёматгача Аллоҳнинг лаънати бўлсин. Аллоҳумма Амийн.


AbdurRohman

Читать полностью…

Abu Hanifa

Ҳанафий мазҳаби олимлари НАВРЎЗ ҳақида.

Ўзбекистон муллаларини ҳанафий мазҳабига умуман алоқаси йўқ.

Наврўз нишонласа бўлаверади деётган муллалардан шу гапни китобдан ўқиб беришини талаб қилинглар.

Бирон китобдан ўқиб бера олишмайди.


t.me/mazhabhanafiy

Читать полностью…

Abu Hanifa

8 чи март куни кофирлар ўйлаб топган бир байрам.

Бу кунда қанчадан қанча зинолар содир бўлади.

Фосиқлар учрашишади.

Ҳаром ичимликлар ичилади.

Фосиқ, кофир эркак аёллар рақсларга тушишади.

Наҳотки, бир мўъмин киши шундай бир ҳаром ишлар қилинадиган кун билан онасини, опа синглисини, аёлини табрикласа...


©Abu Bakr Hanafiy

t.me/mazhabhanafiy

Читать полностью…

Abu Hanifa

Ибн Муборак роҳимахуллоҳга айтилдики: "Насиҳат қиладиган кишилар борми?"... Ибн Муборак роҳимахуллоҳ эса: "Сен насиҳатни қабул қиладиган кишиларни биласанми?" деб жавоб берган эканлар.

Тўғри ҳолис насиҳат қилиш қийин, уни тўғри қабул қилиш эса унданда қийин.

Умар ибнул-Хаттоб родияллоҳу анҳу "Насихатни суймайдиган қавмда" яхшилик йўқ'' деганлар.

Инсонлар насиҳатга муҳтож, лекин буни ўзлари билмайдилар. Аллоҳ аҳволларимизни ислоҳ қилсин.

©Abu Bakr Hanafiy

Читать полностью…

Abu Hanifa

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан:

Инсонларни энг кўп жаннатга киритадиган амаллар ҳақида сўралди.
Шунда айтдилар:

"Аллоҳдан тақво қилиш ва гўзал хулқ."

Термизий ривояти.

Ибнул Қоййим роҳимаҳуллоҳ айтадилар:

"Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тақво ва гўзал хулқни бир жойга жамлаб зикр қилдилар. Чунки, тақво Аллоҳ ва бандаси орасини ислоҳ қилади. Ҳусни хулқ эса, банда ва махлуқлар орасини ислоҳ қилади..."

"Ахлоқ ҳақидаги ҳадислар" китобидан

t.me/arabiy_til1

Читать полностью…

Abu Hanifa

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

{یَحۡسَبُونَ كُلَّ صَیۡحَةٍ عَلَیۡهِمۡۚ هُمُ ٱلۡعَدُوُّ فَٱحۡذَرۡهُمۡۚ قَـٰتَلَهُمُ ٱللَّهُۖ أَنَّىٰ یُؤۡفَكُونَ}

"(Мунофиқлар, кофирлар) ҳар бир овозни ўзларига қарши деб ўйлайдилар. Ана ўшалар душмандирлар. Улардан эҳтиёт бўлинг. Аллоҳ уларни йўқ қилсин! Қаерга бурилиб кетяптилар?!"

Мунафиқун 4


Исломда илм ўрганиш ва тарқатиш бу ибодатдир.

Кофирлар эса, тиш тирноқлари билан бу ибодатдан тўсишга уринмоқдалар. Чунки, агар мусулмонларда диёнат кучайса, уларга бўй сунмай қўядилар.Фақат Аллоҳнинг шариати остида яшашни орзу қилиб қоладилар.

Шунинг учун бу дин душманлари дин илмларидан одамларни тўсишга қаттиқ ҳаракат қиладилар. Судлайдилар, қамайдилар ва ҳоказо...

Бу ашъарийлик ёки мотрудийлик ёки "ваҳҳобий"лик билан алоқадор эмас. Бу Ислом дини билан алоқадор. Яъни Исломга алоқадор бир илмни ўргатсангиз сиз бу дин душманлари кўзида жиноятчисиз. Бунга араб алифбосини ўргатгани учун ёши катта аёлни судлашгани мисол бўлади.

Эй мусулмонлар, душманимизни танийлик ва улардан эҳтиёт бўлайлик. Дин ўргатаётганлар, диний бир илмни тарқатаётганлар бизнинг душманимиз эмас. Аксинча, опа синглимиз, дўстимиз, диндошимиздир.

Динимизга амал қила оладиган жойларга ҳижрат қилайлик.

إِنَّ ٱلَّذِینَ تَوَفَّىٰهُمُ ٱلۡمَلَـٰۤىِٕكَةُ ظَالِمِیۤ أَنفُسِهِمۡ قَالُوا۟ فِیمَ كُنتُمۡۖ قَالُوا۟ كُنَّا مُسۡتَضۡعَفِینَ فِی ٱلۡأَرۡضِۚ قَالُوۤا۟ أَلَمۡ تَكُنۡ أَرۡضُ ٱللَّهِ وَ ٰ⁠سِعَةࣰ فَتُهَاجِرُوا۟ فِیهَاۚ فَأُو۟لَـٰۤىِٕكَ مَأۡوَىٰهُمۡ جَهَنَّمُۖ وَسَاۤءَتۡ مَصِیرًا﴾ [النساء ٩٧]

Албатта, (мусулмонлар билан бирга ҳижрат қилмасдан кофирлар қўл остида яшашга рози бўлиш билан) ўз жонларига жабр қилган кимсаларнинг жонларини олиш чоғида фаришталар уларга: «Қандай ҳолда яшадингиз?», деганларида: «Биз бу Ерда чорасиз бечоралар эдик», дедилар. (Шунда фаришталар): «Ҳижрат қилсанглар Аллоҳнинг Ери кенг эди-ку?! (Нега дину иймонларингиз йўлида бу юртдан ҳижрат қилмадинглар?)», дейишди. Бундайларнинг жонлари жаҳаннамдир. Қандай ёмон жойдир у!

    ( Нисо  : оят 97 )


©Abu Bakr Hanafiy

Читать полностью…

Abu Hanifa

7. #Ҳадис.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Албатта, Росулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:

"Умра (кейинги) Умрагача (икки умранинг) орасидаги (кичик) гуноҳларга каффорат бўлади.
Мақбул Ҳажнинг мукофоти фақат Жаннатдир."


Муттафақун алайҳ

t.me/arabiy_til1

Читать полностью…

Abu Hanifa

Шофеъий мазҳаби йирик алломаларидан бири, буюк тарихчи Имом Заҳабий роҳимаҳуллоҳ кофирларнинг байрамларини нишонлаган кишига хитоб қилиб айтадилар:

"Улар (насронийлар) бизнинг қўлимиз остимизда хорлар.

Байрамларимизда бизга шерик бўлмайдилар ва байрамларимизда бизга ўзларини ўхшатмайдилар. Ва (ҳеч нарсани) биз қилгандек қилмайдилар.

Сен қиёмат куни пайғамбарингнинг юзига суннатига хилоф қила туриб, кофир, адашган, дин душманларининг амалини қила туриб қайси юз билан қарайсан?!"

(تشبه الخسيس بأهل الخميس)


Abu Aisha

t.me/arabiy_til1

Читать полностью…

Abu Hanifa

عن عمر رضي الله عنه أنه قال :

( اجتنبوا أعداء الله في عيدهم )

Умар розияллоҳ анҳудан ривоят қилинади. Айтадилар:

"АЛЛОҲНИНГ ДУШМАНЛАРИДАН БАЙРАМЛАРИДА ЧЕТЛАНИНГЛАР."

(Байҳақий ривояти)

t.me/mazhabhanafiy

Читать полностью…

Abu Hanifa

Шарият ўрнига одамларнинг куфр қонунларини ҳоким қилаётган президентлар ва оиласига адолат қила олмаётган одам бир хилми?!

Аллоҳнинг ҳукми билан ҳукм қилмай кофирларнинг ҳукми билан ҳукм қилаётганларни оиласида адолат қила олмаётган кишига қиёс қилишибди.

Бу ботил қиёс. Чунки иккаласини орасида фарқ бор.

Орасида фарқ бор қиёс фосид ва ботил қиёс ҳисобланади.

Фарқлар:

1. Тоғут Аллоҳнинг ҳукми ўрнига куфр қонунлар билан бошқаряпти. Масалан:

Демократик ҳукмда:

1. Хохлаган киши хохлаган динига киради ёки чиқади.
Исломда эса Исломдан чиқиш ҳаром, куфрр.

2. Фарзларни ихтиёрий нарса. Хохлаган қилади хохламаган маломат қилинмайди, мажбурланмайди. Мажбурламоқчи бўлганлар жазоланади. Бу ижмоан куфр.

Исломда эса, фарзларни бажарилиши қатъан талаб қилинади. Бажармаганлар жазоланади.

3. Ҳаромлар, куфрларни қилиш демократияда мубоҳ. Қилганга маломат қилинмайди. Жазоланмайди. Бу эса ижмоан куфр.

Исломда ҳаромлар қатъан тарк қилиш талаб қилинади. Қилган маломат қилинади.


4. Демократияда куфр гапларни гапириш, Аллоҳга, Оятларига, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам га, (чегарадан чиқмасдан) ҳазл ҳузл гаплар гапириши жоиз нарса.

Бу эса ижмоан куфр.

Исломда эса буларни қилганлар диндан чиқади. Тавба қилмаса жазоланади.
Бунақа кўплаб мисолларни келтириш мумкин.

ЭНДИ АЁЛИГА АДОЛАТ ҚИЛА ОЛМАЁТГАН ЭР ЭСА, У БУНАҚА КУФР ҚОНУНЛАРНИ ҲОКИМ ҚИЛМАЯПТИ.

Агар фаразан бир эрга аёли ёки қайнотаси оилангда ғарбликларнинг одатдарини жорий қиласан, аёлинг ҳижоб кийишини ихтиёрий қилиб қўясан, намоз ўқишини ихтиёрий қилиб қўясан, хамр ичишини ихтиёрий қилиб қўясан, динни инкор қилишиниям ихтиёрий қилиб қўясан деб шарт қўйса, бунга мажбурман деб шунақа ҳолатда ихтиёр бериб яшаса, мана буни қиёс қилса бўлади.

2. Аллоҳнинг ҳукмидан бошқа куфр ҳукмлар билан ҳукм қилиш шариятда КУФР дейилган.

Оиласида адолат қилмаслик куфр дейилмаган.


Мана шу фарқлар эътиборга олинмагани учун ҳам бунақа ботил қиёслар қилиняпти.

Аллоҳ таоло уламоларимизга тавфиқ берсин. Хатоларини тўғирласин!


Abu Bakr Hanafiy

Читать полностью…

Abu Hanifa

Ҳанафийларнинг фатово китобларидан "ал фатава аз зоҳарийя" китобида келади:

"Лаа ҳавла ва лаа қуввата" қорин тўйдирмиди деса,


Ёки нонни ўрнига ўтмиди деса,

Ёки "лаа ҳавла" товоқда овқат бўлмиди деса,

Буларнинг ҳаммасида кофир бўлади.

Ҳанафийларнинг "Ал муҳийт ал бурҳоний" фатово китобида келади:

Ҳудди шунингдек шу гапларни тасбеҳ, лаа илааҳа Иллаллоҳ калималари бн айтса ҳам кофир бўлади.

Ёки "қачонгача субҳаналлоҳ дейсан" деса, ҳам кофир бўлади.

Бадрур Рошийд ал-ханафийнинг "алфозул куфр" китобидан.


Abu Bakr Hanafiy

t.me/mazhabhanafiy

Читать полностью…

Abu Hanifa

Аёл киши юзини ёпиши вожиблигига ижмоъ нақл қилган уламолар:

1. Имом Ибнул Мунзир
2. Ибну Рушд ал ҳафийд
3. Ибн Абдил Барр
4. Ал Муваффақ ибн Қудома
5. Ал Вазир ибн Ҳубайро
6. Ибн Таймия
7. Ибнул Қоййим
8. Абул ҳасан ибн ал Қоттон
9. Ибну Муфлиҳ
10. Ибну Рослан
11. Рамазон бутий
12. Ҳофиз ибн Ҳажар
13. Бадруддин Айний
14. Имом жувайний
15. Муҳаммад ибн Шиҳаб аш Шафиъий
16. Аз Зарқоний
17. Муҳаммад ибн Абдил Ваҳҳаб
18. Шавконий
19. Абут Тоййиб шамсулҳаққ Ободий
20. Убайдуллоҳ муборакфурий
21. Абул Аъла ал мавдудий
22. Бакр Абу Зайд
23. Иззуддин ал баянуний
24. Муҳаммад ибн Абдиллаҳ ал жародий
25. Муҳаммад Фуад ал Барозий
26. Имом Нававий
27. Муҳаммад ибн Иброҳим
28. АбдулАзиз ибн Халаф
29. Муҳаммад адийб
30. Муҳммад Авалий ибнул мунзир
31. Юсуф ибн Абдил Ҳадий
32. Ибнул Музоффар
33. Ас Саҳаронфурий
34. Ал Муборакфурий Муҳаммад
35. Ҳамуд ибн Абдиллаҳ ат Тувайжирий
36. Абдуллоҳ ибн Абдил Азиз ал анқарий
37. Ибн Обидийн
38. Муҳаммад ибн Иброҳим алвазийр ан Наззор
39. Муҳаммад шафиъ ал Ҳанафий
40. Абу Ҳомид ғозалий
41. Абул Аббос ал қосталланий
42. Ал Мавзиъий аш Шафиъий
43. АбдулАзиз ибн Боз

Манбаъ:
(الاستيعاب فيما قيل في الحجاب)


Abu Bakr Hanafiy

t.me/mazhabhanafiy

Читать полностью…

Abu Hanifa

Ҳанафий мазҳаби олимларидан муфассир Абул Барокат Насафий роҳимаҳуллоҳ

"Эй пайғамбар, жуфтларингизга ва қизларингизга ва мўъминларнинг аёлларига айтинг устларига жилбобларини ташлаб олсинлар", оятининг тафсирида айтадилар:

"Яъни жилбоблари билан юзларини ва ёнларини ёпсинлар....

Исломни бошида ҳур ва чўриларнинг кийимларида фарқи йўқ эди. Ҳур аёллар ҳам ҳир кўйлак ва рўмолда чиқаверишар эдилар. Ёш йигитлар ҳурмозорларда, боғларда чўриларга ҳожатга чиққанларида тегажолик қилишар эди. Баъзида чўри деб ўйлаб ҳур аёлларгаям тегиб қўяр эдилар.

Шунинг учун ҳам ҳур аёллар ёпинчиқларни кийиб, БОШЛАРИНИ ВА ЮЗЛАРИНИ ЁПИБ чўрилардан фарқли кийинишга БУЮРИЛДИЛАР." (Насафийнинг гаплари тугади.)

Эй мусулмон, бу хоин муллаларга динингизни ишонманг.

Бу тафсири насафийлар ўзбекистонда ўқилади. Шу китобдан дарс берадиган муллаларни кўзини лўқ қилиб "юзни ёпиш Исломда йўқ", деб жар солаётганини кўрдим...

Бу дажжол, каззобларга динингизни ишонманг.


Abu Bakr Hanafiy

t.me/mazhabhanafiy

Читать полностью…

Abu Hanifa

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Биродарлар, бугун кечаси Тошкент вақти билан соат 22 : 10 да "араб тили дарсликлари" китобидан 2 чи қисмини такрорини бошлимиз ин шаа Аллоҳ.

Abu Aisha

t.me/arabiy_til1

Читать полностью…

Abu Hanifa

Шу кунларда Росулуллоҳ Соллалоҳу алайҳи ва салламни тушда кўрдим, ундай дедилар, бундай дедилар, фалончига салом айтдилар дейдиганлар кўпайди.

Аслида тушда Росулуллоҳ Соллалоҳу алайҳи ва салламни кўриш ҳақида, шайтон у зотнинг шаклларига кира олмаслиги ҳақида далиллар келган.

Лекин у тушда гапиришлари ҳақида, шайтон у зот бўлиб гапириши мумкинмас деган далил келмаган.

Шунинг учун туш соҳибларига айтамиз. Умматни оят ва ҳадислардан, суннатлардан чалғитиб ундай дедилар,бундай дедилар деб тарқатманглар.

Зеро тушдан бирон аҳком олинмаслигига уламоларнинг ижмоъси бор.

قد ذكر النووي في شرح مسلم عن القاضي عياض في الاحتجاج بما يراه النائم في منامه قوله: "لا يبطل بسببه - أي المنام - سُنة ثبتت، ولا يثبت به سنة لم تثبت، وهذا بإجماع العلماء". وقال ـ النووي ـ: "أما الرؤية فجاء بها النصُّ فلا يمكن للشيطان أن يتمثل به صلى الله عليه وسلم، أما ما وراء الرؤية كالكلام وغيره، فلم يأتِ فيه نصٌ يمنع أن يكون الشيطانُ ألقى في سمع النائم وتلاعبَ به"


Имом Нававий роҳимаҳуллоҳ "саҳиҳу муслим"нинг шарҳида Қози Иёз роҳимаҳуллоҳнинг тушда кўрган нарсани ҳужжат қилиш ҳақидаги гапларини нақл қиладилар:

"Туш сабабли бор суннат йўқ бўлмайди ва йўқ суннат бор қилинмайди. Бунга уламоларнинг ижмоъси бор." (Қози Иёзнинг гапи тугади)

Имом Нававий роҳимаҳуллоҳ айтадилар:

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламни тушда кўришлик ҳақида далил келган. Шайтон росулуллоҳ Соллалоҳу алайҳи ва салламнинг шаклларига кира олмайди.

Тушда кўришдан бошқаси, гапириш ва шу кабилар ҳақида эса, шайтон уйқудаги одамнинг қулоғига росулуллоҳ Соллалоҳу алайҳи ва саллам гапиргандек эшиттиришидан ва уни ўйнашидан манъ қиладиган далил келмаган."

Abu Aisha

Читать полностью…

Abu Hanifa

"Хуласо" китобида айтилади:

"Агар рофизий (шия) икки шайхни (яъни Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анхумони) сўкса ва лаънатласа, у КОФИРДИР."

Фатово ал баззозийя китобидан.


Abu Bakr Hanafiy

Читать полностью…

Abu Hanifa

Ҳинафий олимлари НАВРЎЗ ҳақида

Мулло Али ал Қори роҳимаҳуллоҳ айтадилар:
"Хулоса китобида келадики, ким наврўз кунида бирон мажусийга бир дона тухум совға қилса кофир бўлади. Яъни, чунки бу куфрга ёрдам бериш ҳисобланади. Ёки ўша совға беришида кофирларга ўхшаш ҳисобланади.
(Бу гапни танқид қилиб Али ал Қори айтадилар) бу гапдан ким НАВРЎЗ кунида муслмонга совға берса кофир бўлмиди деган гап келиб чиқади.
Бу гапда назар бор. ( Яъни ўйлаб кўрилса бу гап хато)
Чунки (муслмонга совға берса ҳам) кофирларга ўхшашлик мавжуд. (Яъни, наврўз кунида муслмонга совға берса ҳам кофир бўлиши тўғрироқ деган фикрни кучли санаяпдилар.)

Лекин наврўзни қасд қилмасдан совғаси ўша кунга тўғри келиб қолса (кофир бўлмайди.)
Фатово ас суғрода келадики,
Ким НАВРЎЗ куни одатда сотиб олмайдиган нарсасини сотиб олса. Бу билан наврўзни улуғлашни қасд қилса кофир бўлади.
Чунки у кофирларни байрамини улуғлади."

Ҳанафийликни даъво қилувчилар, бу куфрдан сақланайлик ва қариндошларимизни қутқарайлик.


Abu Bakr Hanafiy

t.me/mazhabhanafiy

Читать полностью…

Abu Hanifa

Аллоҳ таоло Ўзининг хос бандалари ҳақида гапириш асносида айтади:

وَٱلَّذِینَ لَا یَشۡهَدُونَ ٱلزُّورَ وَإِذَا مَرُّوا۟ بِٱللَّغۡوِ مَرُّوا۟ كِرَامࣰا ۝٧

"Ва БОТИЛНИ гувоҳи бўлмайдиган ва лағвни олдидан ўтишса, ўз қадр қимматини билган ҳолда ўтишади."

Қуртубий роҳимаҳуллоҳ тафсир китобларида бу оятдаги "ботил" сўзини Ибн Аббос розияллоҳу анҳу
Мушрикларнинг байрамлари деб тафсир қилганини айтадилар.

Демак, эй мусулмон, кофирлар ўйлаб топган ботилларга гувоҳ бўлма.

Лағвни, қўшиқ, мусиқаларнинг олдидан ўтсанг қадр қимматингни билиб ўтгин.

Натижада кейинги оятларда зикр қилинган Роҳманнинг бандаларига ваъда қилинган ажрларга эришасан:

أُو۟لَـٰۤىِٕكَ یُجۡزَوۡنَ ٱلۡغُرۡفَةَ بِمَا صَبَرُوا۟ وَیُلَقَّوۡنَ فِیهَا تَحِیَّةࣰ وَسَلَـٰمًا﴾ [الفرقان ٧٥]

"Ана ўшалар сабр қилганлари учун жаннат билан мукофотланадилар. Ва унда таҳийя ва саломдан бошқа нарсага йўлиқмаслар."

Яъни Аллоҳ бу дунёда ботил сўзларни эшитмаганлари каби уларни ботил сўзлар эшитилмайдиган жаннатлар билан мукофотлайди.


8 чи март бу кофирлар ўйлаб топган ботил байрам.

Бу ботилдан юз ўгириб Роҳманнинг бандалари сафига қўшилайлик.


Abu Bakr Hanafiy

t.me/mazhabhanafiy

Читать полностью…

Abu Hanifa

صحيح مسلم

2155 ( 38 ) عن جابر بن عبد الله ، قال : أتيت النبي صلى الله عليه وسلم، فدعوت، فقال النبي صلى الله عليه وسلم : " من هذا ؟ " قلت : أنا. قال : فخرج وهو يقول : " أنا، أنا "

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Айтдилар:

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам (уйларига) келдим ва уларни чақирдим. Шунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам "ким у" дедилар.
"Мен", дедим. "Мен, мен деган ҳолларида чиқиб келдилар.

Муслим ривояти.

Яъни Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам "ким у" дейилганда "мен" деб ноаниқ жавоб берилишини ёқтирмадилар. Шу ҳадисга кўра бу амал (ким у дейилганда "мен" дейиш) макруҳ ҳисобланади.

Мен фалончи деб кимлигини билдириши керак бўлади.

t.me/arabiy_til1

Читать полностью…

Abu Hanifa

"إن المؤمن يقول قليلا، ويعمل كثيرا،

وإن المنافق يتكلم كثيرا، ويعمل قليلا"

[الأوزاعي]

"Албатта, мўъмин киши кам гапиради ва кўп амал қилади.

Мунофиқ эса, кўп гапиради ва кам амал қилади."

Имом Авзоъий роҳимаҳуллоҳ

t.me/arabiy_til1

Читать полностью…

Abu Hanifa

8. #Ҳадис.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Албатта, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:

"Эснаш шайтондандир. Агар бирортангиз эснаса, имкон қадар қайтарсин."

Муттафақун алайҳ

t.me/arabiy_til1

Читать полностью…

Abu Hanifa

6. Ҳадис.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Албатта, Росулуллоҳ соллалоҳу алийҳи ва саллам айтдилар:

"Ким Рамазон ойида (Аллоҳ савоблар беришига) иймон келтириб ва ажр талаб қилиб (кечалари) қоим бўлса, унинг ўтган гуноҳлари кечирилади."

Муттафақун алайҳ

t.me/arabiy_til1

Читать полностью…

Abu Hanifa

#янгилик

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

"Сийратга саёҳат" дарслигимиз ин шаа Аллоҳ 1443-ҳижрий, 25-жумадал аввал (29-декабр) кунидан телеграм орқали жонлий эшиттиришимизни бошлаймиз.

Аллоҳдан собитлик ва охиратимиз учун фойдали қилишини сўраб қоламиз...

©Абу Иброҳийм

@muvahhidlar_madrasa

Читать полностью…

Abu Hanifa

Янги йил бу кофирларнинг байрами. Кофирларнинг байрамларини нишонлаш ҳарои эканлигига уламоларимиз иттифоқ қилишган.

Оятда Аллоҳ таоло айтади:


وَٱلَّذِينَ لَا يَشۡهَدُونَ ٱلزُّورَ وَإِذَا مَرُّواْ بِٱللَّغۡوِ مَرُّواْ كِرَامًۭا

"Улар (яъни, Раҳмоннинг суюкли бандалари) ёлғон гувоҳлик бермаслар ва лағв (беҳуда сўз ё амал) олдидан ўтган вақтларида, олижаноблик билан (яъни, ундан юз ўгирган ҳолларида) ўтурлар."

Фурфон 72

قال أبوالعالية، وطاوس، ومحمد ابن سيرين، والضحاك، والربيع بن أنس، وغيرهم: هي أعياد المشركين. (ابن كثير 6/130)

Бу оятдаги "Лағв" сўзини Абул Олия, Товус, Муҳаммад ибн Сийрийн, Зоҳҳак ва бошқа Робиъ ибн Анас ва бошқа салаф уламоларимиз МУШРИКЛАРНИНГ БАЙРАМЛАРИ" деб тафсир қилганлар.

БИРОДАРЛАР, КОФИРЛАРНИНГ БАЙРАМЛАРИДАН ЮЗ ЎГИРИБ РОҲМАННИНГ ХОС БАНДАЛАРИДАН БЎЛАЙЛИК.


   قال رسو الله صلى الله عليه وسلم:

"من تشبه بقوم فهو منهم "

. (رواه أبو داود 4031)

Росулуллоҳ солаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
"Ким ўзини бирон қавмга ўхшатса, у ўшалардандир."

(Абу Давуд ривояти)

Биродарлар, кофирларнинг байрамларини нишонлаб улардан бўлиб қолмайлик...

قال عبد الله بن عمرو بن العاص:
"من بنى بأرض المشركين وصنع نيروزهم ومهرجاناتهم وتشبه بهم حتى يموت حشر معهم يوم القيامة"
(رواه البيهقي)
Абдуллоҳ Ибн Амр ибн ал Ос родияллоҳу анҳума айтадилар:

"Ким мушрикларнинг ерида яшаса ва уларнинг НАЙРЎЗ ва МЕҲРИЖОН байрамларини қилса ва ўлгунча (яъни тавба қилмасдан) уларга ўзини ўхшатса, қиёмат куни ўшалар билан бир жойда тўпланади."
Байҳақий ривояти

Биродарлар, кофирларнинг байрамларини нишонлаб, уларга ўзимизни ўхшатиб қиёматда улар билан бир жойга тўпланиб азобланишдан қўрқайлик.


Аллоҳ ҳаммамизни бу куфр байрамларидан ҳазар қиладиган бандаларидан қилсин!


Abu Aisha

t.me/arabiy_til1

Читать полностью…
Подписаться на канал