🔈 Нисо сураси тафсири.
🔹 97-101 оятлар.
🔹Аллоҳ йӯлида қилинган ҳижрат ва унинг мукофоти.
🔹Дамрот Ибну Қайс (р.а) қиссаси.
🔹Фитна хавфи бӯлганда ва сафарда намозни қаср қилиб ӯқиш ҳақида.
🔹Аллоҳнинг садақаси.
👤 #Абдуллатиф қори
⬇️ 16.9 Мб
🕒 30:52 мин.
© @maruzalar
🔉 УЛУҒ АЙЁМ СУҲБАТЛАРИ.
🔹 17-СУҲБАТ.
🔹ИСТИСМОР-2
🔹 ИЛМДОР, ПУЛДОР, АМАЛДОР, ТОЖДОР.
🔹Саволлар, Саволлар, Саволлар.
👤 #Жалолиддин домла
⬇️ 5.9 Мб
🕑 12:54 мин
© @maruzalar
🔈 Мӯъминнинг узун умри яхшилиги ҳақида.
🔹 • Узун орзу-ҳавас қилишнинг ёмонлиги.
🔹 • Ёши катта мӯъмин кишини улуғлаш Аллоҳни улуғлашдир.
🔹 • Ҳадислардан намуналар.
🔹 • Хасталик каффоротлари.
🔹 • Ӯлимни орзу қилмаслик ҳақида.
🔹• Жаннатга "кампирлар" кирмайди!
🔹• Фарзанднинг отасига қиладиган энг катта яхшилиги.
👤 #Абдуллатиф қори
⬇️ 12.2 Мб
🕒 26:38 мин.
© @maruzalar
🔉 УЛУҒ АЙЁМ СУҲБАТЛАРИ.
🔹 16-СУҲБАТ.
🔹 ИСТИСМОР
🔹“Хайрли ишнинг кечи йўқ”.
🔹Жаннатга олиб борувчи тўртта гўзал хислат.
🔹Дунё ва Охират тижоратида жуда катта фойда кўрган бир улуғ тадбиркор ва диндор тажрибасидан намуна.
🔹«Ҳамма намоз ўқийверса, ишни ким қилади, подани ким боқади?!»
👤 #Жалолиддин домла
⬇️ 7.7 Мб
🕑 16:49 мин
© @maruzalar
🔉 УЛУҒ АЙЁМ СУҲБАТЛАРИ.
🔹 14-СУҲБАТ.
🔹Зулҳижжа ойининг аввалги ўн кунига оид
🔹 ЯНГИЛАНИШ, ПОКЛАНИШ, ИСТИСМОР.
🔹ИККИНЧИ ЭСЛАТМА
🔹«Айтсам тилим куяди, айтмасам дилим. (мақол.)
👤 #Жалолиддин домла
⬇️ 4.9Мб
🕑 10:52 мин
© @maruzalar
🔉 УЛУҒ АЙЁМ СУҲБАТЛАРИ.
🔹 13-СУҲБАТ.
🔹Зулҳижжа ойининг аввалги ўн кунига оид
🔹 ЯНГИЛАНИШ, ПОКЛАНИШ, ИСТИСМОР.
🔹БИРИНЧИ ЭСЛАТМА
🔹Мен огоҳлантирдим, бир нарса бўлса, айб ўзингда.
🔹ЎЗИНГДАН КЎР!
🔹Зеро қадимгилар:
قد أعذر من أنذر و قد أنصف من حذر
дейишган. Узрга ўрин йўқ!..
👤 #Жалолиддин домла
⬇️ 4.3 Мб
🕑 9:29 мин
© @maruzalar
✨Ассалому алайкум, ҳурматли каналимиз мухлислари !
✨Қурбон ҳайитингиз муборак бўлсин! Бу ҳайит сиз азизларнинг аҳли оилаларингизга ҳам қувончли ва баракотли бўлсин.
✨@maruzalar
🔉 УЛУҒ АЙЁМ СУҲБАТЛАРИ.
🔹ЭНГ ЯХШИ КУНДАГИ ЭНГ ЯХШИ ДУО
🔹Зулҳижжа ойининг аввалги ўн кунига оид
🔹 10-СУҲБАТ.
🔹 ЯНГИЛАНИШ, ПОКЛАНИШ, ИСТИСМОР.
لا إله الا الله وحده لا شريك له
له الملك وله الحمد
و هو على كل شيء قدير
👤 #Жалолиддин домла
⬇️ 3.1 Мб
🕑 6:47 мин
© @maruzalar
🔉 УЛУҒ АЙЁМ СУҲБАТЛАРИ.
🔹БУГУН ЗУЛҲИЖЖА ОЙИНИНГ 8-КУНИ.
🔹БУГУН ЯВМУТ ТАРВИЯ.
🔹 8-СУҲБАТ.
🔹 ЯНГИЛАНИШ, ПОКЛАНИШ, ИСТИСМОР.
👤 #Жалолиддин домла
⬇️ 2.8 Мб
🕑 6:10 мин
© @maruzalar
♦️ Мусулмон биродарим, муслима синглим;
Арафа кунига қандай тайёргарлик кўрдингиз?
Бу кун Аллоҳ таоло Арафот аҳли билан фаришталарга фахрланиб, мақтанадиган кун.
- Бу кун дўзахдан озод қилиш куни.
- Бу кунда Аллоҳнинг бандаларига берган раҳматини кўриб шайтон эзилиб, ҳасрат чекадиган кун.
- Бу кун Раҳмат ва гуноҳлар кечириладиган кун.
- Бу кун тавба, йиғи, Аллоҳга ёлбориб кўз ёш тўкадиган кун.
- Бу кун дуо қилинадиган ва дуо ижобат бўладиган кун.
- Бу кун Аллоҳ таоло динни комил қилган, бу умматга неъматини тўла қилган ва уларга Исломни дин деб рози бўлган кун.
Аллоҳ таоло айтади: «Бугун сизларга динингизни комил қилдим, неъматимни бенуқсон, тўкис қилиб бердим ва сизлар учун (фақат) исломни дин қилиб танладим» (Моида: 3).
Бу ояти карима Арафот кунида нозил бўлганди.
@maruzalar
♦️ АРАФА КУНИ РЕЖАСИ.
(«Яхшиликка далолат қилувчи уни қилувчи кабидир». Улашинг! Ажрингизни олинг!)
1⃣ - Арафа кечаси барвақт ухланг!
2⃣ - Эртаси куни "саҳарлик" қилиб рўза тутиш учун эрта тонгдан ўйғонинг!
3⃣ - Ҳеч бўлмаса 4 ракат таҳажжуд намозини ўқинг! Бошингизни саждага қўйиб, дунё ва охират яхшилигини сўранг! Шундай кунларга етказганига ҳамдлар айтинг!
4⃣ - Бомдод вақти киргунча «Саҳарларда Аллоҳга истиғфор айтадиган кишилар» (Оли Имрон: 18- оят) дан бўлиш учун истиғфор (гуноҳларни кечиришини сўраш) билан машғул бўлинг!
5⃣ - Бомдод азонидан беш дақиқа олдин сиз намозга тайёр бўлинг! Тасаввур қилинг, таҳоратингизнинг охири томчиси билан таҳорат аъзоларингизнинг барчасидан гуноҳларингиз оқиб тушиб кетяпди.
6⃣ - Таҳоратдан сўнг айтиладиган дуони айтинг!
7⃣ - Бомдодни ўқинг! Саломдан кейиноқ "такбири ташриқ"ни айтинг!
8⃣ - Сўнг жойнамозда қуёш чиққунга қадар Қуръон, тонгги дуолар, зикрлар билан машғул бўлинг! Кун чиқиб 15 дақиқа ўтгандан сўнг...
9⃣ - Ҳаж ва Умра савоби ёзилиши учун "Шуруқ намози"ни ўқинг!
🔟 - Кейин иккисидан бирини танланг; Агар ухламасдан шу кунни ўтказа олсангиз, ухламанг! Ҳар сониянгизни ғанимат билиб зикр, дуолар қилинг. Ва ижобатига ишонинг!
1⃣1⃣ - Ёки Аллоҳга ибодат қилиш учун куч тўплаш нияти ила бир соат ухлаб дам олинг!
1⃣2⃣ - Сўнг... уйғониб таҳорат олинг! Энг ози тўрт ракъат Зуҳо намозини ўқинг! Такбир, зикр, тиловатни, айниқса: «Лаа илаҳа иллаллоҳу Ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ, Лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва Ҳува аъла кулли шайъин Қодийр» ни кўпайтиринг!
1⃣3⃣ - Пешин намозини ўқинг! Такбир айтинг! Қуръондан бироз тиловат қилинг!
1⃣4⃣ - Агар ҳаж қилаётган бўлсангиз "Арафа хутбаси"ни жон қулоғингиз билан эшитинг.
1⃣5⃣ - Асрни ўқинг. Такбир айтиб кечқурунги зикр, дуоларни қилинг.
1⃣6⃣ - Шом намозига бир соат қолганда, Қуръон ўқишни бошланг! Хушуъ ила дуолар қилинг! Дунёда заиф, ночор қолган мусулмон ака - ука, опа - сингилларингиз ҳақларига ҳам дуо қилишни унутманг!
1⃣7⃣ - «Эй Раббим, шу куннинг қуёши ботар экан, мени жаҳаннамдан озод бўлиб, жаннати дейилган бандаларинг қаторига ёзгин», деб дуо қилинг!
1⃣8⃣ - Шомга азон айтилишига озгина қолди. Дуо қилиб қолинг! Ёдингизда бўлсин, рўзадорнинг дуоси албатта ижобат бўлади. Азон айтилди. Оғзингизни очинг!
1⃣9⃣ - Аллоҳ сизни солиҳ амалларга муваффақ айласин! Дуоларингиз қабул бўлишини биз ҳам сўраб қоламиз!
2⃣0⃣ - Бу хатни аҳлу оилангиз, яқинларингиз ва жаннатда бирга бўлишни истаган инсонларингизга улашинг!
@maruzalar
🔉 УЛУҒ АЙЁМ СУҲБАТЛАРИ.
Зулҳижжа ойининг аввалги ўн кунига оид
🔹 4-СУҲБАТ.
🔹 ЯНГИЛАНИШ, ПОКЛАНИШ, ИСТИСМОР.
🔹МУҲАББАТ ВА ИШТИЁҚ.
👤 #Жалолиддин домла
⬇️ 3.7Мб
🕑 8:16 мин
© @maruzalar
🔉 УЛУҒ АЙЁМ СУҲБАТЛАРИ.
Зулҳижжа ойининг аввалги ўн кунига оид
🔹 4-СУҲБАТ.
🔹 ЯНГИЛАНИШ, ПОКЛАНИШ, ИСТИСМОР.
🔹Дам ғанимат, дўстлар, одам ғанимат, дўстлар...
🔹 «70 кўпми, 1000 ми?»
👤 #Жалолиддин домла
⬇️ 6.4 Мб
🕑 14:10 мин
© @maruzalar
♦️ Рамазоннинг қазосини Зулҳижжанинг ўн кунида тутиб бериш мустаҳабдир. Рўзадор учун қазо ва ўн кунликдаги рўзанинг ажри бўлиши умид қилинади. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу: "Рамазоннинг қазосини тутиб беришимда мен учун ушбу ўн кундан суюмлироқ кунлар йўқ", дедилар.
Шайх Абдулазиз Тарифий
🔉 УЛУҒ АЙЁМ СУҲБАТЛАРИ.
(Зулҳижжа ойининг аввалги ўн кунига оид)
🔹 1-СУҲБАТ.
🔹 ЯНГИЛАНИШ, ПОКЛАНИШ, ИСТИСМОР.
(Улуғ мавсум бошлангани боис аввалги силсилани вақтинча тўхтатиб турамиз).
👤 #Жалолиддин домла
⬇️ 3.6 Мб
🕑 7:55 мин
© @maruzalar
🔈 Ҳаётингдан лаззат ол! Муҳаммад Арифий.
🔹 19-қисм.
🔹 Муомала қилаётган одамларнинг исмини
ёдингизда сақлаб қолинг!
🔹Муомала сирлари.
🔹Инсон ҳар қанча муваффақиятли бӯлса ҳам
барибир мақтовга муҳтож.
🔹Саҳобалар ҳаётидан ибратли воқеалар.
🔹Меҳмон ва Касал кӯриш одоблари.
👤 #Абдуллатиф қори
⬇️ 13.2 Мб
🕒 29:00 мин.
© @maruzalar
♦️ Охирги вақтларда одамларни намозхон-бенамозга, иймонли-иймонсизга ажратииш орқали низо ва адоватга сабаб бўлмоқда, деб айрим кишиларни айбдор қилишга уринишлар юзага чиқиб қолмоқда.
Шуни яхши англашимиз керакки, Оллоҳ таоло ҳузурида куфр, ширк, мунофиқлик, бенамозлик каби иллатлар қотиллик, ўғрилик, ғарлик, судхўрлик, порахўрлик каби жиноятлардан-да каттароқ гуноҳ, оғирроқ жиноятдир.
Шунинг учун ҳам намозхонни бенамоздан, мўминни мунофиқдан, мусулмонни кофирдан, тақволини фосиқдан, покдомонни зинокордан, олимни жоҳилдан шариат ажратиб қўйган, пайғамбар алайҳиссаломга нозил бўлган Қуръони карим ажратиб қўйган.
Бу соғлом ақл ҳамда мантиқий хулоса натижаси ҳам бўлиб, буни инкор этиш мантиқсизликдир. Бу тақсимни ўзаро айирмачилик, низо ва адоватга омил деб кўриш эса, гапнинг индаллосини айтганда, юзсизлик ва мусулмонлар устидан кулишдир.
Йўқса, қайси мантиқ билан ақлли одам Оллоҳ ажратиб қўйган, мусулмонлар аниқ билган нарсани инкор этиб, тескарисини илгари суради?!
Бундай фикрни олға сураётганлар мусулмонлар юртида, жамиятда ахлоқсизлик, динсизлик, бузуқлик ҳукм суришини истаётган, одамларни ИСЛОМ мезони билан ўлчамаслик тарафдорлари бўлган тубан кимсалардир.
Улардан эҳтиёт бўлиш, уларнинг ноғорасига ўйнамаслик керак.
Сайфуллоҳ Носир
🔈 Ҳаётингдан лаззат ол! Муҳаммад Арифий.
🔹 18-қисм.
🔹 Бошқаларга бефарқ эмаслигингизни билдириб қӯйинг!
👤 #Абдуллатиф қори
⬇️ 7.3 Мб
🕒 25:32 мин.
© @maruzalar
🔉 УЛУҒ АЙЁМ СУҲБАТЛАРИ.
🔹 15-СУҲБАТ.
🔹Зулҳижжа ойининг аввалги ўн кунига оид
🔹 ЯНГИЛАНИШ, ПОКЛАНИШ, ИСТИСМОР.
🔹 УЧИНЧИ ЭСЛАТМА
الدين النصيحة...
🔹ДИН ХОЛИСЛИКДАН ИБОРАТ...
🔹“Султонга насиҳат”нинг маъноси ва унга айрим мисоллар.
👤 #Жалолиддин домла
⬇️ 6.0 Мб
🕑 13:07 мин
© @maruzalar
📣 ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!!!
Муҳтарам биродарлар, ака-укалар ва опа-сингиллар!
• 1-сентябр 2017 йил Қурбон ҳайити куни "ҚАЛАМ" жамияти расман очилганини эълон қиламиз.
• Мақсадимиз бугун интернетдан фойдаланаётган дунё ўзбекларини бир-бирлари билан мулоқотини йўлга қўйишдир.
• Бундай мулоқот уларнинг ўрталарида кўплаб ўзаро манфаатли ҳамкорликларга йўл очади деган умиддамиз.
• Камчиликларимиз бисёр, аммо уларни аста-секин бартараф этиб борамиз.
• Барчангизни ҳамкорликка даъват қиламиз!
• Қуйидаги линклар орқали "ҚАЛАМ" нинг интернетдаги манзилларига ташриф буюринг ва каналларимизга қўшилинг:
🔉 УЛУҒ АЙЁМ СУҲБАТЛАРИ.
🔹 12-СУҲБАТ.
🔹Зулҳижжа ойининг аввалги ўн кунига оид
🔹 ЯНГИЛАНИШ, ПОКЛАНИШ, ИСТИСМОР.
🔹 ҚЎШАЛОҚ БАЙРАМ
🔹1-Мавзу: Табрикнома.
🔹 2-Мавзу: Эслатма.
👤 #Жалолиддин домла
⬇️ 5.5 Мб
🕑 12:04 мин
© @maruzalar
🔉 УЛУҒ АЙЁМ СУҲБАТЛАРИ.
🔹Арафа куни бажариладиган амаллар.
🔹 11-СУҲБАТ.
🔹Зулҳижжа ойининг аввалги ўн кунига оид
🔹 ЯНГИЛАНИШ, ПОКЛАНИШ, ИСТИСМОР.
👤 #Жалолиддин домла
⬇️ 4.0 Мб
🕑 8:48 мин
© @maruzalar
🔉 УЛУҒ АЙЁМ СУҲБАТЛАРИ.
🔹Зулҳижжа ойининг аввалги ўн кунига оид
🔹 9-СУҲБАТ.
🔹 ЯНГИЛАНИШ, ПОКЛАНИШ, ИСТИСМОР.
🔹Ё илм билан гапир ёки иззатингни билиб, яхшиликча жим ўтир!
إما تكلم بعلم أو اسكت بحلم
👤 #Жалолиддин домла
⬇️ 3.5 Мб
🕑 7:50 мин
© @maruzalar
🔉 УЛУҒ АЙЁМ СУҲБАТЛАРИ.
🔹Зулҳижжа ойининг аввалги ўн кунига оид
🔹 7-СУҲБАТ.
🔹 ЯНГИЛАНИШ, ПОКЛАНИШ, ИСТИСМОР.
🔹Агар сизда 3 хислат топилса...
👤 #Жалолиддин домла
⬇️ 5.8 Мб
🕑 12:50 мин
© @maruzalar
🔉 УЛУҒ АЙЁМ СУҲБАТЛАРИ.
🔹Зулҳижжа ойининг аввалги ўн кунига оид
🔹 6-СУҲБАТ.
🔹 ЯНГИЛАНИШ, ПОКЛАНИШ, ИСТИСМОР.
🔹Ҳужжат-далилингиз борми?
🔹Далилсиз даъво — пуч даъво!
🔹«Қуруқ қошиқ оғиз йиртар»
والدعاوى مالم يقيموا عليها
بينات أصحابها أدعياء
🔸Маърузада тилга олинган нуқталар:
Биз-ҳақ, Ӯзгалар-ноҳақ, Биз кӯрдик- Бошқалар кӯрмасин, Инқилоб-Ленин-Партия, Удалить файл, Алихӯжа-Хӯжаали, Ӯзбек неча марта озодликка чиққан?, Бир қориндан тушган эгизаклардек ӯхшаш газеталар, Вақт-одил ҳакам, Бизни кӯра олмайдиганлар, Ватангадолар, Донишқишлоқ латифалари, Биров қилиб меҳнатни, биров обрӯ олади, Матмусанинг "ударник" хотини, Гапнинг индаллоси, Отахон, бу доллар эмас картонку, Сизни алдашибди!, Динингиз қалбаки экан, Сизни алдашибди!, Ҳақиқий мусибат, Биз шиа эмас, сунниймиз, деб суннатга қарши чиққанлар, "Биз буни олмаймиз!", Хаворижлар даъвоси, Аллоҳнинг "ошиқлари", Қалби "пок" нопоклар...
👤 #Жалолиддин домла
⬇️ 6.2 Мб
🕑 13:34 мин
© @maruzalar
🔈 Ҳаётингдан лаззат ол! Муҳаммад Арифий.
🔹 17-қисм. 2-бӯлим.
🔹 Муомалада инсонларнинг ҳис-туйғуларига риоя қилишлик.
🔹 Пайғамбар с.а.в. ва саҳобалари р.а. ӯртасида содир бӯлган ибратли воқеалар.
🔸 Маърузада тилга олинган нуқталар:
Ҳаёт босқичларидаги ҳолатлар, Эридан ажраган аёл мисолида аёлларга насиҳат, Мақтанчоқлик ва Ҳасад, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар, Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг оталари шаҳодати воқеаси, Саъд ибн Убода розияллоҳу анҳунинг гаплари, "Бугун қасд олинадиган кун эмас, балки марҳамат куни!"...
👤 #Абдуллатиф қори
⬇️ 6.2 Мб
🕒 18:05 мин.
© @maruzalar
"Иш бор жойда хато бор" дейдилар.
4-суҳбатда Фотир сурасидаги 37-оятда تذكر ни يتذكر деб ўқилган экан.
Шуни оғзаки тўғрилашнинг имкони бўлмагани учун ёзма равишда жўнатиляпти.
{أَوَلَمْ نُعَمِّرْكُم مَّا يَتَذَكَّرُ فِيهِ مَن تَذَكَّرَ وَجَاءَكُمُ النَّذِيرُ ۖ فَذُوقُوا فَمَا لِلظَّالِمِينَ مِن نَّصِيرٍ}
Жалолхон акадан
🔉 УЛУҒ АЙЁМ СУҲБАТЛАРИ.
🔹 3-СУҲБАТ.
Зулҳижжа ойининг аввалги ўн кунига оид
🔹 ЯНГИЛАНИШ, ПОКЛАНИШ, ИСТИСМОР.
🔹ОЛТИН ФУРСАТ.
👤 #Жалолиддин домла
⬇️ 2.9 Мб
🕑 6:23 мин
© @maruzalar
🔉 УЛУҒ АЙЁМ СУҲБАТЛАРИ.
🔹 Зулҳижжа ойининг аввалги ўн кунига оид.
🔹 2-СУҲБАТ.
🔹 ЯНГИЛАНИШ, ПОКЛАНИШ, ИСТИСМОР.
🔹Сиз мароқ билан гапиринг, шунда сизни ҳам мароқ билан тинглашади.
👤 #Жалолиддин домла
⬇️ 5.8 Мб
🕑 12:39 мин
© @maruzalar
♦️ Ассалому алайкум ҳурматли каналимиз иштирокчилари!
Мана бугун қуёш ботиши билан Зулҳижжа ойи киради.
Бу ойнинг қандай фазилати бор?
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
«Ҳеч қайси кунда қилинган солиҳ амал ушбу ўн кунда қилинган солиҳ амалчалик Аллоҳга суюкли эмас».
«Ё Расулуллоҳ, Аллоҳ йўлидаги жиҳод ҳамми?» сўрашди саҳобалар.
«Ҳа, Аллоҳ йўлидаги жиҳод ҳам! Фақат моли-ю жони билан (жиҳодга) чиқиб, ҳеч нарсасиз қайтган киши (яъни моли ҳам, жони ҳам ўша ерда қолиб, ўзи шаҳид бўлган киши) бундан мустасно», дедилар.
(Имом Бухорий ривояти).
Бу ҳадиси шарифга диққат қилсак, Аллоҳ таоло мўъмин бандаларини яхши кўргани ва уларни Ўзига яқин бўлишлари мақсадида уларга фойдаланиб қолишлари учун ибодат мавсумларини қилиб қўйибди. Бу мавсумлардан омма мусулмонлар фойдалана оладилар. Бу фазилатли кунларни Рамазон ойининг охирги ўн кечаларидан (Қадр кечасидан ташқари) ҳам афзалроқ дейишади.
Бу кунларни қандай ўтказамиз?
Юқоридаги ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам таъкидлаганларидек, ҳар қандай солиҳ амалларни қилишимиз ва бу борада вақтлардан унумли фойдаланиб қолиш лозим экан. Ҳар бир қилишимиз мумкин бўлган амални гарчи кўзимизга кичик кўринса ҳам шу кунларда қилиб қолишимиз ғанимат.
Қуръон ўқиш, Аллоҳни ёдга олиш, намоз ўқиш, рўза тутиш, ота-онага яхшилик қилиш, садақa-эҳсон қилиш, касалларни кўргани бориш, бева-бечораларнинг ҳолидан хабар олиш, қўйингки ихлос билан барча фарз ва нафл ибодатларнинг қай бирини қиладиган бўлсак, бунинг эвазига улкан ажрлар ваъда қилиняпти.
Зулҳижжанинг 10 куни Қурбон ҳайити куни.
Бу куни кўпчилик мусулмонлар Аллоҳга қурбонлик сўйиш билан ибодат қиладилар. Қурбонлик қилмоқчи бўлганларга эса қуйидаги ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг баъзи тавсиялари бор.
Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
«Ўн кунлик кирса ва сизлардан бирон киши қурбонлик қилмоқчи бўлса, сочи ва баданидан (тук, тирноқ каби) бирон нарсани олмасин»
(Имом Муслим ривояти).
Бир ривоятда: «Сочи ва тирноқларини олишдан тийилсин» (Имом Муслим ривояти).
Бу кунларда Аллоҳ таолони улуғлаб кўп такбир айтишга тарғиб қилинади:
Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар.
Ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар. Аллоҳу акбар валиллаҳил ҳамд.
Аллоҳ таоло барча мусулмонларга бу кунларни Аллоҳни рози қиладиган амаллар билан ўтказишни муяссар қилсин!
Ҳурмат билан «Марузалар» канали мутасаддилари.
@maruzalar