maruzalar | Неотсортированное

Telegram-канал maruzalar - MARUZALAR KANALI

6104

МАДИНА ИСЛОМ УНИВЕРСИТЕТИ БИТИРУВЧИЛАРИ: АБДУЛЛАТИФ ҚОРИ [ @Azzuz] ВА ЖАЛОЛИДДИН ДОМЛАНИНГ МАЪРУЗАЛАРИ КАНАЛИ. @zabardastulamolar @QalbNuriAbuHanifah @islomnuri @islomovozi @ilmtalabalari @qalam_biz

Подписаться на канал

MARUZALAR KANALI

♦️ Саҳл ибн Абдуллоҳдан: "Киши қачон ўзини аҳли сунна вал жамоада деб билади?" деб сўралганида шундай жавоб берди:

"Агар киши ўзида ўн хислатни топса:

- жамоатни тарк қилмаса;
- Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг асҳобларини сўкмаса;
- ушбу умматга қарши қилич кўтариб чиқмаса;
- қадарни ёлғонга чиқармаса;
- иймонда шак қилмаса;
- динда талашиб-тортишмаса;
- аҳли қиблага мансуб вафот этган кишининг жанозасини унинг гуноҳи сабабли тарк қилмаса;
- махсига масҳ тортишни тарк қилмаса;
- ҳар қандай золим ёки адолатли бошлиқ орқасида намоз ўқишни тарк қилмаса".


(Лолакоий, "Шарҳу усулул эътиқоди аҳлис суннати вал жамаати")

Эй сунний дўстим, хурсанд бўл!

Фузайл роҳимаҳуллоҳ айтади:
"Ислом ва суннатда вафот этганларга жаннат бўлсин! Агар киши шундай бўлса, (яъни сунний мусулмон бўлса) "машааллоҳ" дейишни кўпайтирсин".


(Лолакоий, "Усулул эътиқод")


Марвазий айтади: "Мен Имом Аҳмадга: "Ким исломда ва суннатда вафот этса, яхшилик узра вафот этади", дегандим у зот: "Жим бўл, ундай киши барча яхшиликлар узра вафот этади", дедилар".

("Сияру аъламин нубала", 11/296)


Авн ибн Салам Абу Жаъфар Куфий айтади: "Ким исломда ва суннатда вафот этса, унга барча яхшиликлар хушхабари берилади".

(Лолакоий, "Усулул эътиқод")


Имом Аҳмадга: "Эй Абу Абдуллоҳ, Аллоҳ сизни исломда тирилтирсин", дейилганида: "Суннатда ҳам", дедилар".

(Ибн Жавзий, "Маноқиб", 177)

@maruzalar

Читать полностью…

MARUZALAR KANALI

♦️ Аҳли сунна вал жамоа эътиқодида эканимни қандай биламан ва қандай етмиш икки адашган фирқадан нажот топиб, нажот топувчи фирқадан бўламан?

Имом Абдуллоҳ ибн Муборак роҳимаҳуллоҳ айтдилар:
"Етмиш икки фирқанинг асоси тўрт фирқадан иборат. Мана шу тўрт фирқадан етмиш икки фирқа озуқаланади.
1. Қадарийя;
2. Муржиа;
3. Шиа;
4. Хавориж.

-Кимки Абу Бакр, Умар, Усмон ва Али розияллоҳу анҳумларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан муқаддам қилса ва бошқа саҳобаларни фақат яхшилик билан ёдга олиб, уларнинг ҳаққига дуо қилса, шиаликдан тўла қутулибди.

-Кимки иймон - сўз ва амал, зиёда бўлади ва камаяди, деса, муржиаликдан тўла қутулибди.

-Кимки ҳар қандай яхши ва фожир имомнинг орқасидан намоз ўқилади, ҳар қандай халифа билан бирга жиҳод қилинади, деса ва султонга қарши қилич кўтариб чиқилмайди ва уларнинг ҳаққига дуои хайр қилинади, деса, хаворижликдан тўла қутулибди.

-Кимки тақдирнинг барчаси: яхшиси ҳам, ёмони ҳам Аллоҳ азза ва жалладан ва Аллоҳ хоҳлаган бандсини адаштиради, хоҳлаган бандасини ҳидоят қилади, деса, қадарийликдан тўла қутулибди.

Ундай киши суннат соҳибидир.


(Барбаҳорий, "Шарҳус сунна")

@maruzalar

Читать полностью…

MARUZALAR KANALI

🔈 Ҳайитдан кейинги ҳаёт.
🔹 9-қисм. 7-фасл.

🔹 ҲАЁТ САБОҚЛАРИ.

🔹 Ҳоким ва Аризачи аёл.

🔹 Муқояса учун мавзу.

🔸Маърузада тилга олинган нуқталар:
1937-йил қатағонлари, Абдулла Қодирий, "Ӯтган кунлар", Пирмат, Қушбеги, Қӯрбоши, Куч ишлатар тизим раҳбари, нотаниш Аризачи, Тарих қабристони, Ундовли сӯроқлар, Журналист Паҳлавон Содиқ, Индамай сурворган!, Сарой алангаси куйдиради, Қалампир.уз, Исмоил Дадажонов, Бирлик, Омон-омон замон, Эски паранжидаги заифа, Маҳкамадаги манзара, Ҳамма жойда кийимингга қарашади, Тапочка киёлмаймиз!, Хотиннинг орқасидан кун кӯриш, Таҳсинга сазовор тарих, Икки гуноҳсизнинг қонларига ботасиз!, Шӯролар, Шӯронамолар, Сталин котибаси, Советлар гражданиман, Кумушбиби, Дор остидан қайтар!, Аризачиларга бӯлган муносабат...

👤 #Жалолиддин домла.
⬇️ 6.6 Мб
🕒 14:24 мин
© @maruzalar

Читать полностью…

MARUZALAR KANALI

🔈 Қуръонга мафтун қалблар учун чиройли қироат.
🔹 Қалам сураси тиловати.
⬇️ 4.0 Мб
🕙 7:09 мин.
© @maruzalar

Читать полностью…

MARUZALAR KANALI

🔈 Ҳайитдан кейинги ҳаёт.
🔹 10-қисм.

ҲАЁТ САБОҚЛАРИ.

“Эшакнинг қулоғига танбур чалмоқ”. ёки “Хўкизнинг қулоғига танбур чертмоқ”.

Гапни тўғри англаш ҳам - санъат ва маҳорат!

🔸 Маърузада тилга олинган нуқталар:
Қуръон тиловати қоидалари, Нуктанамо ҳодиса, Мадиналик Абдулазиз қори, Имомга луқма бериш, Фитратда ӯтишига сабаб бӯладиган дуо, Девонаи Машраб ҳикояси, Ҳадис, Мақол, Матал, Шеърларни тартибини ӯзгартириш, Мақол ва Маталнинг фарқи, Тарвузи қӯлтиғидан тушди, Антарктидада тарвуз нима қилади, Қовун туширди, Қовоғидан қор ёғади, Туянинг думи ерга текканда, Қизил қор ёққанда, Хулоса, Юрт ҳаққига дуо, Жалолиддин домла китобларига ва маърузаларига раддия берувчиларга мурожаат...

👤 #Жалолиддин домла.
⬇️ 7.2 Мб
🕒 15:45 мин
© @maruzalar

Читать полностью…

MARUZALAR KANALI

🔈 Ҳайитдан кейинги ҳаёт.
🔹 9-қисм. 5-фасл.

🔹 ҲАЁТ САБОҚЛАРИ.

🔹 Бир парча қоғоз, бир сафҳа хат куч-қудрати.

🔸Маърузада тилга олинган нуқталар:
"Ӯтган кунлар" асаридан ибратли воқеалар, Ҳокимнинг маҳбусни сизлаб гапириши, Қора доғми ёки ялтираган оқми, Жаллод, Боғийлик, 15 йиллик қамоқ, Ноҳақ жазо, Отабек, Қодирий, Ҳозирги замон қамоқ азоблари, Кумушбиби, Бир парча қоғоз, Ҳушёр тингловчи...

👤 #Жалолиддин домла.
⬇️ 5.8 Мб
🕒 12:43 мин
© @maruzalar

Читать полностью…

MARUZALAR KANALI

🔈 Ҳайитдан кейинги ҳаёт.
🔹 9-қисм. 3-фасл.

ҲАЁТ САБОҚЛАРИ.

🔹 Изоҳталаб сурат.

🔹 Муқояса.

Ӯтган кунлар асаридан парчалар.

👤 #Жалолиддин домла.
⬇️ 5.2 Мб
🕒 11:23 мин
© @maruzalar

Читать полностью…

MARUZALAR KANALI

🔈 Ҳайитдан кейинги ҳаёт.
🔹 9-қисм. 1-фасл.

ҲАЁТ САБОҚЛАРИ.

🔹Қори болалар, қори қизлар, ибрат олинг ва эҳтиёт бўлинглар!

🔹Шунингдек, сиз азиз ота-оналар ҳам ибрат олинг, андоза олинг ва эҳтиёт бўлинглар!

🔹“Мулло қиз”, “математик қиз”, “қори қиз“, “тилшунос қиз”...

👤 #Жалолиддин домла.
⬇️ 2.2 Мб
🕒 4:49 мин
© @maruzalar

Читать полностью…

MARUZALAR KANALI

🔈Тинглаб баҳра олинг! Гӯзал қироат.
🔹 Воқеа сураси тиловати.
👤 Ҳанан Аттаки.
⬇️ 6.4 Мб
🕒 11:13 мин
© @maruzalar

Читать полностью…

MARUZALAR KANALI

🔈 Иймон ҳаловати ва лаззати ҳақида.
🔹 2-қисм.

🔹 Маърузада тилга олинган нуқталар:

Зоҳидлик, Иймон ҳаловати шартлари, Дунё матоҳлари, Билол розияллоҳу анҳу қиссалари, Иймон ҳарорати, Уқубат аччиғи, Куфрга қайтиш, Ҳаётий мисоллар, Аллоҳ учун яхши кӯриш, Нафси учун яхши кӯриш, Ҳар қандай ҳолатда ҳам мӯъмин бӯлиш, Умар розияллоҳу анҳу сӯзлари, Диндаги мусибат, Тақдирдан рози бӯлиш, "Мен Аллоҳдан хафаман", Ризқ, Амал, Ӯлим билан изма-из, Сабаблар, Ибодатдаги лаззат...

👤 #Абдуллатиф қори
⬇️ 5.9 Мб
🕒 12:52 мин.
© @maruzalar

Читать полностью…

MARUZALAR KANALI

🔈Тинглаб баҳра олинг! Гӯзал қироат.
🔹 Инсан сураси.
👤 Умар Ҳишам Ал-Арабий
⬇️ 3.9 Мб
🕒 6:58 мин
© @maruzalar

Читать полностью…

MARUZALAR KANALI

🔈 Ҳайитдан кейинги ҳаёт.
🔹 5-қисм.

1) МУРОЖААТНОМА:
1.Ҳузайфа ибнул Яман розияллоҳу анҳудан ворид бӯлган асар.
2.Тааввуз ёки Истиъоза дуоси.
3.Паӣғамбар (с.а.в) невараларига ӯргатган дуолари.
4.Қориларни ҳушёрликка ундайдиган ҳадиси шариф.
5.Етти ёшида олимлик даражасига етган пайғамбарзода ҳақида.



ЭЙ, ҚОРИЛАР ЖАМОАСИ!

🔹 Математика фанлар доктори, профессор Қори-Ниёзи қори бўлганми?

🔹 Қори-Ниёзийни нега «қори» деб аташган?

🔹 Маърузада тилга олинган нуқталар:

Убай қори Ҳусайнхон ӯғли, 11 ёшли қори, Кичкина риёзатчи чемпион, Полиглот- кӯп тилларни билувчи одам, Ҳузайфа ибнул Яман розияллоҳу анҳунинг қориларга мурожаатлари, Йӯлдан озган қорилар, Қуръон ва Математикани жамлаган қори...


👤 #Жалолиддин домла.
⬇️ 5.4 Мб
🕒 11:54 мин
© @maruzalar

Читать полностью…

MARUZALAR KANALI

🔈 Ҳайитдан кейинги ҳаёт.
🔹 4-қисмга илова. Тузатиш.

Ҳар қандай чопқир от ҳам қоқилади.
Йиқилиш айб эмас, ўрнидан турмай йиқилган жойида ётавериш айб.

👤 #Жалолиддин домла.
⬇️ 2.3 Мб
🕒 5:04 мин
© @maruzalar

Читать полностью…

MARUZALAR KANALI

♦️ Исломнинг яшовчанлиги ёки табиийлик ҳақида.

Ўта заиф, нимжон ниҳол тошни ёриб чиқади. Чунки у ўзининг табиий йўлидан юриб боради. Демак, табиийлик ила ниҳолдек нимжон мавжудот тошдек қаттиқ мавжудотни ёриб чиқа олади. Демак, табиийликни енгиб, маҳв этиб бўлмайди...

Энди Ислом динининг табиийлигини тарихнинг бир муддати туйнугидан қараб кўрайлик. Сталиннинг қатағон даврида бу динга қарши нималар қилинди:

- Қуръон ўқиркан. Отилсин!
- Дуо қиларкан. Отилсин!
- Уйидан Қуръон чиқди. Отилсин!
- Намоз ўқиркан. Отилсин!
- Худога ишонар экан. Отилсин! ...

Шу зайлда миллионлаб одамларнинг ёстиғи қуриди. Деярли режим нима деса, ҳаммасига кўнадиганларгина, режимни ўзларига Худо қилиб олганларгина қолди. Ундан кейинчи:

- Туғруқхонада сутлар аралаштирилди;
- Боғчада худосизлик сингдирилди;
- Мактабда худосизлик сингдирилди;
- Ҳунар-техника билим юртида ҳам;
- Институтда ҳам;
- Университетда ҳам;
- Жойларда атеизм мавзусида маърузалар ўқилди;
- Радио - телевидениеда ҳам худосизликка чақириқ;
- Газета - журналда ҳам;
- Кинода ҳам;
- Октябрят, комсомол, коммунист, партия аъзоси бўлишга тарғиботлар...

Режим нима деса, ҳаммасига кўнадиганлар билан мана шу тарзда ЯРИМ АСР "қайта тарбиялаш" ишлари олиб борилди.

Натижа нима бўлди?

Ярим асрдан кейин динга бирозгина эркинлик берилган эди, миллионлаб мусулмонларнинг ёстиғини қуритган қатағон ҳам, ундан кейинги ярим асрлик "қайта тарбиялаш" ишлари ҳам пучга чиқди. Табиийлик ўз кучини кўрсатди. Зўрлик ва зўравонлик билан тутиб турилган халқ ўзининг динига нақадар ташна эканини намоён этди. Юртимизнинг ҳамма тарафида минглаб, миллионлаб одамлар Исломни ўргана бошладилар...

Динимиз табиий бўлганидек, унинг қадам ташлаши ҳам табиийликни тақозо этади. Мақоламиз аввалида биз айтиб ўтган ниҳол ичкарида кучга тўлиб, сиртга чиқишга лойиқ бўлганидан кейингина тошни ёра бошлайди. Пайғамбар алайҳиссалом ва саҳобаи киромлар Макка даврида ана шу тош ортидаги ниҳолдек эдилар. Сиртга чиққунга қадар бир-бирини қувватлайдиган, бирлашган, жипслашган вужудга айланиб олган эдилар.

Кейинги пайтларда динимиз ўзининг ана шу табиий қадамларини бир маромда ташлаб бораётганининг гувоҳи бўлиб турибман. Айрим жиҳатлар эътибори билан ниҳолдек нимжон бу вужуднинг йўлини тошдек қаттиқ жисмлар ҳам тўса олмаётгани кундек кўриниб турибди. Тўғри, айрим диндошларимиз ўнинчи босқичда юз бериши мумкин бўлган ишларнинг биринчи босқичдаёқ амалга ошишини истаяптилар ва шунинг ортидан бироз иккиланиш, тушкунликка тушиш, ҳафсаланинг пир бўлиши, тарвузнинг қўлтиқдан тушиши каби ҳолатлар юз бериб турибди. Бу табиий бир ҳол. Зеро, динимиз ҳақ диндир. Унинг ҳар бир ҳукми ҳақдир. Ҳаққа интилиш эса табиийдир. Ноҳақликни кўриб сиқилиш ҳам табиийдир. Токайгача!!! деган нидолар ҳам табиийдир. Аммо шу охирги табиийлик ярасига сабр малҳамини суртиб, уни дарддан фориғ этиб, Исломнинг қадам ташлашидаги табиийликка сафарбар этиш мақсадга мувофиқдир.

Аллоҳ бизга ҳақни ҳақ қилиб кўрсатсин ва унга эргашишни насиб этсин. Ноҳақни ноҳақ қилиб кўрсатсин ва ундан тийилишни насиб қилсин.

Аллоҳ бизга дўстни дўст қилиб кўрсатсин ва унинг қадрига етишни насиб айласин. Душманни душман қилиб кўрсатсин ва унинг қўлида қўғирчоқ бўлиб қолишдан асрасин.


Муқим Маҳмуд.

Читать полностью…

MARUZALAR KANALI

🔈Исми жисмига монанд, момақалдироқдек гумбурлаган қори.
🔹 Мужадила сураси.
👤 Раад Муҳаммад Ал-Курди.
⬇️ 3.5 Мб
🕒 2:25 мин
© @maruzalar

Читать полностью…

MARUZALAR KANALI

🔈 Ҳаётингдан лаззат ол! Муҳаммад Арифий.
🔹 17-қисм.
🔹 Қалбларнинг калити
🔹 Бировнинг табиатини билиш унинг муаммосини ислоҳ қилиш учун муҳимдир.

🔸 Маърузада тилга олинган нуқталар:
Қаттиққӯл ва бахил ота мисоли, Одамларни ислоҳ қилиш усуллари, Бошлиқлар билан муомала сирлари, Қайнона ва келин, Эр ва хотин муаммолари ислоҳи...

👤 #Абдуллатиф қори
⬇️ 5.8 Мб
🕒 10:15 мин.
© @maruzalar

Читать полностью…

MARUZALAR KANALI

🔈 Ҳаётингдан лаззат ол! Муҳаммад Арифий.
🔹 16-қисм.

🔹 Муовия розияллоҳу анҳунинг бошқариш услублари.
🔹 Инсоннинг табиати ижтимоийдир.
🔹 Энг кучли одам ким?
🔹 Асабийлашиш оқибатлари.
🔹 Ислоҳ қилиш маҳорати.
🔹 Ғазаб қилма!

🔸 Маърузада тилга олинган нуқталар:
Мактабда тӯсатдан қилинган имтиҳон сабоқлари, Икки ӯқитувчининг икки хил услуби, Асабий турмуш ӯртоқ билан муомала, Ғазаб ва Талоқ, Асабийлик сабаблари, "Ӯзимни бир нарса қилиб қӯяман!", Ғазаб пайтида насиҳат бефойда, Одамови, Ота-онаси билан тиккама-тикка айтишадиган болалар, Сукут, Энг кӯп амирлик ва халифалик қилган саҳобий, Арқон услуби, Она ва қизлар, Муҳаммад Арифий, Қамоқ сабаблари, Насиҳат қилишнинг қулай вақти, Ӯзбек тӯйлари, Даъватчига маслаҳатлар...

👤 #Абдуллатиф қори
⬇️ 11.3 Мб
🕒 24:47 мин.
© @maruzalar

Читать полностью…

MARUZALAR KANALI

🔈 Ҳайитдан кейинги ҳаёт.
🔹 9-қисм. 6-фасл.

🔹 ҲАЁТ САБОҚЛАРИ.

🔹 Уч хил эксперимент.

🔹 Тарихимизнинг энг қора, энг кир кунлари бўлмиш кейинги “хон замонлари”дан лавҳалар.

🔹 «Ҳукмнома»

🔸Маърузада тилга олинган нуқталар:
Юрт ободлиги, Бозорлар-фаровонлик кӯзгуси, жағи очиқ жарчилар-журналистлар, аҳоли турмуш даражаси, маддоҳлар, моянахӯр мухбирлар, экперимент, юрт келажаги- мактаб ва мадрасаларда, Қӯрқинчли келажак, Абдуллоҳ Авлоний, пирамидачилар, Инсон ҳақ-ҳуқуқларини билиш учун эксперимент, Аршин Мололон, Амалдорларнинг муомаласига қаранг, "Ӯтган кунлар"асарининг Ҳукмнома фасли, Встать-суд идёт!, Нюрнберг процесси...

👤 #Жалолиддин домла.
⬇️ 6.8 Мб
🕒 14:50 мин
© @maruzalar

Читать полностью…

MARUZALAR KANALI

Биродарлар!
Кейинги пайтларда оддий нарсаларда ҳам "бунга фалондай фатво бериб юбориш керак", "ҳа, бу ўзи вожиб бўлиб қолди-ю", "домладан мустаҳаб деб фатво чиқартириб олсаммикан" каби ҳазил ва киноя, истеҳзо ва кулги аралаш сўзлар пайдо бўлмоқда.
Бу бениҳоя хатарли қадам бўлиб, буни айтаётган кишининг нияти қанчалик холис бўлишидан қатъи назар, унинг иймонига путур етказувчи, балки иймон аслига ҳам чанг солиш хавфи бўлган ёмон амал ҳисобланади. Негаки, исломий терминларни (ҳалол, ҳаром, вожиб, мустаҳаб, фатво ва ҳоказо) истеҳзо, кулги, киноя ўринларда ишлатиш мутлақо дуруст эмас.

Шариатга хос истилоҳлар ҳайбатининг тушишига бирор мусулмон йўл қўймаслиги керак.

Чунки, шаръий истилоҳлар Қуръону Суннат далиллари асосида ишлаб чиқилган Оллоҳ таоло шиорларидандир. Буларнинг ҳурмат этилиши, ҳайбатланиб турилиши вожиб эканига уламолар ижмо қилганлар.

Исломга хос шиорларни улуғлаш, улар ҳайбатини сақлаш эса, Ҳаж сураси оятларидан бирида айтилганидек, дилда тақво ўрнашганлигига далолат қилади. Акси бунинг аксига - қалбда ёмон касалликлар борлигига далолат қилади.
Шунинг учун, ёзаётган нарсаларимизда бу томонга қаттиқ эътибор қаратайлик, эҳтиёт бўлайлик.

Оллоҳ таоло барчамизни ислоҳ қилсин, қалбимизни иймон, ихлос, тақво билан зийнатласин, нифоқ, кибр, ҳасад, риё ва бошқа касалликлардан тозаласин.
Омин.

(Бу насиҳатнинг мумкин қадар кенг тарқалишига ҳисса қўшган кишини Оллоҳ ёрлақасин, охиратини обод қилсин).


Шайх Сайфуллоҳ Носир ҳафизаҳуллоҳ

Читать полностью…

MARUZALAR KANALI

🔈Тинглаб баҳра олинг! Гӯзал қироат.
🔹 Марям сураси тиловати.
👤 Раад Муҳаммад Ал-Курди.
⬇️ 12.7 Мб
🕒 27:56 мин
© @maruzalar

Читать полностью…

MARUZALAR KANALI

🔈 Ҳайитдан кейинги ҳаёт.
🔹 9-қисм. 4-фасл.

ҲАЁТ САБОҚЛАРИ.

🔹 Изоҳталаб сурат.

🔹 Муқояса.

🔹 Ўтмишдаги энг кир, энг қора кунлар.

🔹 Тарихимизга доғ бўлиб тушган энг ёмон иллат.

👤 #Жалолиддин домла.
⬇️ 5.9 Мб
🕒 13:02 мин
© @maruzalar

Читать полностью…

MARUZALAR KANALI

🔈 Ҳайитдан кейинги ҳаёт.
🔹 9-қисм. 2-фасл.

ҲАЁТ САБОҚЛАРИ.

🔹ОНА СУТИ БИЛАН КИРГАН ТАРБИЯ.

🔹 Таржимон, адабиётшунос олима Кибриё Қаҳҳорова ҳаётидан ибратли лавҳалар.

🔹 “Бола зеҳнининг энг ўткир пайти 3-4 яшарлигида бўлади”.

Бу олтин фурсатни бой берманг!!!

🔹 “Бебисмилло бунёд бўлган болалар”.

🔸 Маърузада тилга олинган нуқталар:
Муфтий Лутфулло махдум тарбия услублари, мулло Кибриё, Абжад ҳисоби, 12 ёшда олий маълумот, Ленинград дорулфунуни, Тил ва Тарбия, Тарбия оиладан бошланади, 5 миллион бола, 23 та боғча-фоҳишахона, 5 дақиқали видео, 1996 йилги гап, Болага она танлаш, Тарбиянинг 2-қисми чимилдиқдан бошланади, бебисмилло туғилганлар, мактабгача тарбия, Убай қори Ҳусайнхон ӯғли, детдом тарбиясини олган бола қандай?!...

👤 #Жалолиддин домла.
⬇️ 6.8 Мб
🕒 15:01 мин
© @maruzalar

Читать полностью…

MARUZALAR KANALI

🔈 Ҳайитдан кейинги ҳаёт.
🔹 8-қисм.

1) МУРОЖААТНОМА:

ЭЙ, ҚОРИЛАР ЖАМОАСИ!

🔹 «Аллоҳумма ла тамкур бина» — Илоҳо, бизга макр айлама.

🔹 Маърузада тилга олинган нуқталар:
Имом Заҳабий, Дуодаги олий тилаклар, Аллоҳнинг макридан огоҳ бӯлиш, Арқонни узун ташлаб қӯйилади, Маддоҳлар, Неъмат ва Ниқмат, Ҳаёт мактаби, Абдулмалик ибн Марвон, Абдуллоҳ ибн Умар сӯзлари, "Май билан бирга қон ҳам ичганман."...

👤 #Жалолиддин домла.
⬇️ 5.8 Мб
🕒 12:45 мин
© @maruzalar

Читать полностью…

MARUZALAR KANALI

🔈 Ҳайитдан кейинги ҳаёт.
🔹 7-қисм.

1) МУРОЖААТНОМА:

ЭЙ, ҚОРИЛАР ЖАМОАСИ!

🔹 Истиқомат йўлидаги тўсиқлар.
🔹 Йўлдаги офатлар.
🔹 «Аллоҳумма ла тамкур бина» — Илоҳо, бизга макр айлама.

🔹 Маърузада тилга олинган нуқталар:
Илмни чала қолдириш, Чаламулло, Илмга амал, Кибр, димоғдорлик, Ортиқча ҳавас, Мол-дунёга қаттиқ ҳирс қӯйиш, Мансаб-амал, Қори Ниёзий, Академик, "Калтак зарбидан айиқ ҳам мулло бӯлади", Большевиклар, "Ватанимнинг тикони Сулаймон тахтидан афзалдир", Самарқанд сайқали, Қори Ниёзийнинг дин борасидаги нохолис айтган сӯзлари, Ёш қориларга насиҳат-ғазал, Бӯлмасин фисқ аҳли сирдошинг сенинг...

👤 #Жалолиддин домла.
⬇️ 5.4 Мб
🕒 11:58 мин
© @maruzalar

Читать полностью…

MARUZALAR KANALI

🔈 Ҳайитдан кейинги ҳаёт.
🔹 6-қисм.

1) МУРОЖААТНОМА:

ЭЙ, ҚОРИЛАР ЖАМОАСИ!

ИСТИҚОМАТ ВА САБОТ.

🔹 Маърузада тилга олинган нуқталар:

Қуръон ва Суннатнинг орасини ажратувчилар,
Истиқоматга қандай эришилади?


👤 #Жалолиддин домла.
⬇️ 3.8 Мб
🕒 8:20 мин
© @maruzalar

Читать полностью…

MARUZALAR KANALI

🔈 Иймон ҳаловати ва лаззати ҳақида.
🔹 1-қисм.

🔹 Маърузада тилга олинган нуқталар:

Ибодатга лаззат берилишининг сабаблари, Иймон ҳаловатини топган саҳобий воқеаси, Мол-дунё роҳати ва ибодат роҳатини таққослаш, Зино, ароқ, наркотик моддалар "лаззати" ва хунук оқибатлари, Ҳалол ва Ҳаром...

👤 #Абдуллатиф қори
⬇️ 8.1 Мб
🕒 17:51 мин.
© @maruzalar

Читать полностью…

MARUZALAR KANALI

🔈2000-йилларнинг шов-шувли қориларидан гӯзал қироат.
🔹 Йасин сураси.
👤 Меҳмет Эмин Ай.
⬇️ 8.4 Мб
🕒 14:49 мин
© @maruzalar

Читать полностью…

MARUZALAR KANALI

🔈 Икки саҳобий ораларидаги тортишув қиссаси.

🔹 Маърузада тилга олинган нуқталар:
Ансорлар ва Муҳожирлар, Аллоҳ розилиги, Абу Бакр ва Робиъа ибн Каъб Ал-Асламий розияллоҳу анҳум, Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг антиқа шикояти, Тортишувнинг чиройли ечими, Пайғамбар(сав)дан ӯч олган саҳобий воқеаси, Ғазабни сӯндирувчи сӯз, Оилавий келишмовчиликлар ислоҳи, Мӯъминлар бир-бирига ака-укадир, Яхши дӯст фойдаси...

👤 #Абдуллатиф қори
⬇️ 7.5 Мб
🕒 33:06 мин.
© @maruzalar

Читать полностью…

MARUZALAR KANALI

🔈 Ҳайитдан кейинги ҳаёт.
🔹 4-қисм.

🔹 НУРАФШОН ТАРИХГА НАЗАР.
🔹 ТАБРИКНОМА!

🔹 Маърузада тилга олинган нуқталар:

Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳу- Аллоҳ ҳузурида исми зикр қилинган саҳобий, Қори ва Муқриъ, 11 ёшли чемпион, Убай қори Ҳусаӣнхон ӯғли, Табрикнома, Араб-Форс-Рус-Инглиз тиллари, 15 кунда тил ӯрганган ёш саҳобий- Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳу, Аваз Ӯтар ғазали, 3-хил кишига мурожаат.

👤 #Жалолиддин домла.
⬇️ 5.7 Мб
🕒 12:32 мин
© @maruzalar

Читать полностью…

MARUZALAR KANALI

🔈 Ҳайитдан кейинги ҳаёт.
🔹 3-қисм. (Навбатдан ташқари фавқулодда дарс.)

🔹 “БИР ТИЙИНГА ҚИММАТ ОДАМ, ТИЛЛОДАН ҚИММАТ ОДАМ”
🔹 У КИМ, БУ НИМА?
🔹 Боболар билан фахрланган авлодга болалари билан фахрланиш даври келмадими?!
🔹 11 ёшли чемпион, 11 ёшли қаҳрамон.

(Тақдим ва таъхир учун узр. Ушбу фавқулодда дарсдан сўнг дарсимизни қолган жойидан давом эттирамиз, иншааллоҳ.
Ушбу дарснинг 1-2-қисмлари ҳам бир оз кечикади.)


🔹 Маърузада тилга олинган нуқталар:
Одам Ато ва Момо Ҳаво, "Жаннатмакон" Ер, У ким, бу нима?, Илм-Фан, Тадқиқот ва Кашфиёт, Илм даркор, Дунёвий ва Диний билимлар, Қарамлик, Икки илмни жамлаш, Фахрланиш даври, "Олим бӯлма-Одам бӯлма-Отарчи бӯл!", 11 ёшли ворис, 11 ёшда 70 минг ҳадис, 11 ёшли чемпион, Убай ибн Ҳусаӣнхон.

👤 #Жалолиддин домла.
⬇️ 5.5 Мб
🕒 12:00 мин
© @maruzalar

Читать полностью…
Подписаться на канал