♦️ Бугун асрдан кейин Бақиъ қабристонига бир муҳожир акамизни қўйдик. Унинг дунёда қолдириб кетадиган деярли ҳеч нарсаси йўқ эди.. Елкасига юк ортмай, енгилгина охиратга сафар қилди… Ҳаётининг охирги кунларини анча бетоб бўлиб, қийинчиликда ўтказди, Аллоҳ таоло ўзи гуноҳларига каффорат қилиб, Жаннат тўридан жой берсин.
Камсуқум ҳаёт кечирган бўлса-да, одамлар орзу қилса бўладиган хислатлари ҳам бор эди у кишининг. Анча ҳожатбарор, камбағаллар хизматига югурган, кўзи кулиб турадиган киши эди… Аллоҳ таоло ғариқи раҳмат қилган бўлсин. Одамлар кўзида кўримсиз бўлган бўлса-да, Аллоҳ ҳузурида улуғ мақомга эга бўлса не ажаб… Зеро, у томонда одам мартабаси мол-дунё, чиройли кўриниш, обру-шон билан эмас, қалбда қад кўтарган иймон, уни тасдиқлаган амал билан ўлчанади..
Қабр бошида турар экансиз, бир бўлак сурпга ўралган жасадни кўриб, дунё нақадар омонатлигини, шу билан бирга нақадар маккорлигини бир зум ҳис қиласиз… Қабрга қўйилаётганда дунёни эгаллаган бой одам билан бу муҳожир акамиз каби кишининг фарқи йўқлиги бир дам хаёлингизга келади: иккиси ҳам бир парча сурп билан бир бўлак ерга қўйилади… Лекин, қадамлар қабристондан узоқлашиб, дунё бозорига, ғала-ғовурига яқинлашганингиз сари бу туйғу узоқлашиб боради, худди қоронғиликка шўнғиган шарпадек хаёлингиздан кетади-қўяди…
Шунинг учун қабрларни тез-тез зиёрат қилиб туриш керак, токи бу туйғу тез-тез кўнгилга меҳмон бўлиб турсин, ўлимни эслатиб, охиратни ёдга тушириб турсин. Чунки, охират ёдини қилган одам дунё матоларининг ҳақиқий нархини англаб етади, охирати учун фойдали бўлган ишларни қилишга шошади…
Аллоҳ таоло оқибатимизни хайрли қилсин, дунёдан юк енгил бўлган ҳолда, эсон-омон ўтиб олишимизни насиб қилсин.
Мадинаи мунаввара, Бақиъ қабристони (1436/8/1 = 2015/05/19)
Шайх Д. Сайфуллоҳ Носир
@maruzalar
🔈 Рамазонга оид суҳбатлар.
🔹 33-суҳбат. 6-фасл
🔹 “Ҳаёсизга — ҳар кун ҳайит”
🔹 Бу дунёга нимага келдик?
Маърузада тилга олинган нуқталар: Товусдай мақтанувчилар, Ғарбдаги мақтанчоқлар, Маддоҳлар, Башарият тараққиёти, Илм-фан ва техника, Мусулмонлар ва Одамийлик, Жӯжани кузда санаймиз, Ор-номус, Озодлик Радиоси, Тезакни тиллога тенг қилиб кӯрсатадиган журналистлар, Ғарб оғуси, Кайфу-сафо, Ҳамма тӯқ-Оч йӯқ, Журму-жиноятлар, Торнадо-Цунамилар, Эътиқод, Адолат ғалабаси, Инсоф тантанаси, Иймон-даркор!, Қамчиқ довони, Қӯқон, Тошкент, Андижон, Испания, Ленин харитаси, Билмайман!
🔹 Тӯғри, сиз осмонда бургутдай учяпсиз, сувда балиқдай сузяпсиз, лекин Ерда одамдай яшаяпсизми?!
👤 #Жалолиддин домла.
⬇️ 6.8 Мб
🕒 14:59 мин
© @maruzalar
♦️ Салафлар замонида аёллар фарзандларини Аллоҳнинг исмини айтиб ва "улуғ инсон бўлиб етишсин" деган ниятда эмизар эдилар. Натижада у фарзанд олим ё қўмондон ё мужоҳидлардан бўлиб улғаярди.
Ҳозирги кунда эса аксар аёлларимиз «ухласин» деган ниятда эмизаяптилар...
Натижада уммат ухлаяпти...
@maruzalar
• Агар шайтон инсонни гуноҳга бошлашдан ожиз бўлса, уни ибодатдан чалғитади. Агар ибодатдан чалғитолмаса, унинг ниятини Аллоҳдан ўзгага буриб қўяди. Уни то Аллоҳнинг раҳматига етолмайдиган ҳолга келтирмагунича эринмай ҳаракат қилаверади.
Шайх Абдулазиз Тарифий
@maruzalar
🔈 Рамазонга оид суҳбатлар.
🔹 33-суҳбат. 5-фасл
{صم بكم عمي فهم لا يرجعون}
{صم بكم عمي فهم لا يعقلون]
{لَهُمْ قُلُوبٌ لَّا يَفْقَهُونَ بِهَا وَلَهُمْ أَعْيُنٌ لَّا يُبْصِرُونَ بِهَا وَلَهُمْ آذَانٌ لَّا يَسْمَعُونَ بِهَا ۚ أُولَٰئِكَ كَالْأَنْعَامِ بَلْ هُمْ أَضَلُّ ۚ أُولَٰئِكَ هُمُ الْغَافِلُونَ}
🔹 Кўз билан кўрган нарсангни ушлай олмаслик — кўрлик...
👤 #Жалолиддин домла.
⬇️ 6.8 Мб
🕒 14:52 мин
© @maruzalar
🔈Тинглаб, баҳра олинг! Гўзал қироат!
🔹 Муҳаммад сураси.
👤 Шайх Аҳмад Ал-Ажмий
⬇️ 4.3 Мб
🕒 12:31 мин
© @maruzalar
🔈Тинглаб, баҳра олинг! Гўзал қироат!
🔹 Фотиҳа сураси.
👤 Баҳодир Қори. Тошкент, 2002
⬇️ 0.8 Мб
🕒 0:57 мин
© @maruzalar
🌹ҚУРЪОН ҲАҚИДА ГЎЗАЛ ҚИССА🌹
Қуръон ўқишни тарк эмтайдиган бир киши бор эди, лекин ундан ҳеч нарса ёдламаган эди.
Бир кун кичкина ўғилчаси: Отажон бирон бир сура ёдламасдан, фақат ўқишингиздан нима фойда? деб сўради.
У: Мана бу идишини, денгиздаги сув билан тўлдириб келсанг айтаман, деди.
Бола: Бу идишни тўлдириш имконсиз, деди.
Ота: Сен ҳаракат қилиб кўр, деди.
Идиш кўмир ташиш учун ишлатиладиган ҳар тарафлари тешикли идиш эди. Бола идишни олиб денгизга кетти, ундан сув олиб тезлик билан отаси тарафга югурар эди, аммо идиш тешикли бўлгани учун унда сув турмас эди. Бола бир неча марта ҳаракат қилса ҳам идишга сув тўлдириб отасига олиб бораолмади. Охири чарчади ва отасига: Бу идишга сув тўлдириш имконсиз, чарчадим, деди.
Ота: Идишни ичига ҳеч этибор бердингми? деди.
Бола шу вақтда идишга эътибор берди. Идишни ичи кўмир қолдиқларидан тозаланиб қолинган эди.
Бола: Ха, отажон идишни ичи топ-тоза, ҳеч кўмирдан асар қолмабди, деди.
Ота: Қуръон қалбингни худди шундай тозалайди. Дунё ва унинг ишлари ўзини кирлари билан қалбингни тўлдиради. Қуръон денгиз суви кабидир. Ёдлашга қодир бўлмасанг ҳам, уни ўқиб туришинг қалб кирларни тозалаб, уни поклайди. Ёдлашга кучинг етмаслиги бахона бўлиб шайтон сени Қуръон ўқишликдан узоқлаштирмасин, деди.
•┈•• ❁ ✿ ❁ ••┈•
Телеграмда Исолм ва Ҳаёт каналига обуна бўлинг! ⬇️
/channel/Favaeds
🔈Тинглаб, баҳра олинг! Гўзал қироат!
🔹 Муъминун сураси тиловати.
👤 2000-йилларда Мишари бин Рошид Лаъфасийни машҳур қилган Қуръон тиловати альбомидан.
⬇️ 18.0 Мб
🕒 26:14 мин
© @maruzalar
🔈 Ҳаётингдан лаззат ол!
🔹 15-қисм.
🔹 Инсонлар Ер маъданларига ӯхшайди.
🔹 Қоида: Сиз ӯзингиз аралашиб юрган одамларни табиатини билсангизгина, уларнинг муҳаббатини касб қила оласиз!
👤 #Абдуллатиф қори
⬇️ 14.8 Мб
🕒 32:32 мин.
© @maruzalar
🔈Сувдай сокин ва гўзал қироат!
🔹 Зухруф сураси.
👤 Абдураҳман Сувайд
⬇️ 1.0 Мб
🕒 4:13 мин
© @maruzalar
«Ҳайқираман, тоғлар бағридан
Гумбурлаган садо келади.
Она Ернинг оташ қаъридан»
Ўликлардан нидо келади.
«Молимизни ортиб кетмадик,
Асқотмади, эссиз у пуллар.
Иймон қадрин англаб етмадик,
Қайтиш учун беркилган йўллар».
Эс борида, эй дониш инсон,
Эътиқодни маҳкам ушлагин.
Ер қаърида неча минг нодон
Азоб чекиб ётади ғамгин.
Сен шуларнинг бири бўлмагин,
Ақлу ҳушинг йиғиб ол тезроқ.
Сўнг телбадек йиғлаб, кулмагин,
Ҳаёт қисқа, вақт жуда озроқ.
Жалол.
@maruzalar
🔈 Рамазонга оид суҳбатлар.
🔹 33-суҳбат. 1-фасл.
Ҳайит тугади... Ҳаёт эса давом этади...
Ҳаёт нақадар ширин, нақадар тотли, гӯзал, лекин...
🔹 (Тузатиш: Нуҳ эмас, Нур сураси деб тушунилсин.)
🔹 (Аудио сифати учун узр сӯраймиз!)
👤 #Жалолиддин домла.
⬇️ 5.5 Мб
🕒 12:05 мин
© @maruzalar
🔈Қалбларни титратувчи гўзал қироат!
🔹 Анъом сурасидан парча.
👤Раад Муҳаммад Ал-Курди.
⬇️ 8.3 Мб
🕒 12:06 мин
© @maruzalar
🔈 Рамазонга оид суҳбатлар.
🔹 30-суҳбат.
واتقوا النار ولو بشق تمرة
“Яримта хурмо билан бўлса ҳам дўзах ўтидан сақланинглар!”
👤 #Жалолиддин домла.
⬇️ 3.1 Мб
🕒 6:55 мин
© @maruzalar
🔈Ҳашр сурасининг гўзал қироати!
👤 Қори Маҳмуд Ал-Табиб
⬇️ 2.2 Мб
🕒 4:49 мин
© @maruzalar
🔈Тинглаб, баҳра олинг! Гўзал қироат!
🔹 Бақара сураси. 1-37 оятлар
👤 Абдуллоҳ Қори. Алматы, 2009.
⬇️ 7.3 Мб
🕒 16:00 мин
© @maruzalar
🔈 Жумъа кунининг фазилатлари, ҳафтанинг бошқа кунларидан афзалликлари ҳақида.
👤 #Абдуллатиф қори
⬇️ 11.4 Мб
🕒 39:58 мин.
© @maruzalar
🔈Тинглаб, баҳра олинг! Гўзал қироат!
🔹 Фурқон сураси, 61-77 оятлар.
👤 Фаҳд Салим.
⬇️ 2.6 Мб
🕒 3:50 мин
© @maruzalar
Келинг, бир оз кулишайлик.
УЛГУРЖИ МАҲРЛИ ҚЎШАЛОҚ ТЎЙ. (Оптом савдо)
Эри ўлган бир бева хотиннинг ниҳоятда гўзал, қамарсиймо қизи бор экан.
Қизга кўпчилик харидор бўлади. Лекин ҳамма келган совчилар қиз остонасидан ноумид қайтадилар. Чунки она қизга 500 000 риёл маҳр белгилаб, бир риёл ҳам тушиб бермас экан. Ярим миллион риёлни эса ҳар кимнинг ҳам чўнтаги кўтаравермайди.
Қизга қаттиқ мафтун бўлган бир йигит бор будини жамлаб 200 000 риёл йиғибди. Сўнг дадасига ёрилиб, шу қизга рағбати борлигини ва бундан бошқа пули йўқлигини айтади.
- Ҳечқиси йўқ, пулни менга бер-чи, совчи бўлиб борамиз, гаплашамиз, — дейди ота.
- Лекин қизнинг онаси белгиланган 500 000 риёлдан бир тийин ҳам тушмас экан, — дейди ошиғи беқарор йигит.
- У ёғи билан ишинг бўлмасин. Умр савдосида ажойиботу ғаройиботлар бўп туради. Мен билан юр, нима рўй беришини ўзинг кўрасан, Аллоҳ осон қилсин.
Ота-бола совчиликка боришади.
- Хайрли тун, хоним. Гапимни бўлмайсиз деган умиддаман. Ўғлимнинг қизингизда кўнгли бор экан. Шунга қизингизни қўлини сўраб келдик. Мана бу 100 000 риёл маҳр, - дейди ота.
- Лекин...- деб тул хотин гапиришга оғиз жуфтлаган эди, киши унинг сўзини шарт кесиб:
- Мени бўлмай, сўзимни охиригача тинглашингизни сўрайман, - деди. Хотиннинг гапи оғзида қолди.
- Мана бу 100 000 маҳр эса ўзингизга. Сиз менга жуфти ҳалол бўлишингизни сўрайман, - дейди.
Авзойи бузилишни бошлаган хотин бирдан ўзгариб, очиқ юз ва табассум билан:
- Майли, ман розиман, оз бўлса ҳам Аллоҳ барака берсин. Тўйлар муборак, келинлар қутлуғ бўлсин, - дейди.
Бундан ҳайратланган одамлар:
- Белгиланган нарҳдан қандай тушиб бердингиз? - деб сўрашганда,
- Бўлак-бўлакнинг нарҳи бошқа, кўтара нарҳ бошқа, - деб жавоб беради.
Ана шунақа гаплар.
Тангликдан, оғир аҳволдан қутилиш учун тажрибакор раҳнамо даркор!
Яхши ниятларда ходимингиз Жалол таржима қилди.
Юзингиздан табассум аримасин.
@maruzalar
🔈 Рамазонга оид суҳбатлар.
🔹 33-суҳбат. 4-фасл.
• Эътиқод нима учун керак?
• Эътиқод ўзи нима?
👤 #Жалолиддин домла.
⬇️ 5.2 Мб
🕒 11:21 мин
© @maruzalar
🔈 Рамазонга оид суҳбатлар.
🔹 33-суҳбат. 3-фасл.
Ҳайит тугади... Ҳаёт эса давом этади...
«ҲАЁТ НАҚАДАР ШИРИН БЎЛМАСИН, ЭЪТИҚОДДАН КЕЧИБ ЯШАШГА АРЗИЙДИГАН ДАРАЖАДА БЕБАҲО ЭМАС!»
Шайх Алоуддин Мансур.
• Эътиқод нима учун керак?
• Инсон иймон-эътиқодга нечоғлиқ муҳтож?
• У иймон-эътиқодсиз яшолмайдими?
• Нима, иймон-эътиқод ошу нонми, сув билан ҳавоми?
👤 #Жалолиддин домла.
⬇️ 5.8 Мб
🕒 12:39 мин
© @maruzalar
🔈Тинглаб, баҳра олинг! Гўзал қироат!
🔹 Тоҳа сураси, 1-37 оятлар.
👤 2000-йилларда Мишари бин Рошид Лаъфасийни машҳур қилган Қуръон тиловати альбомидан.
⬇️ 2.6 Мб
🕒 3:54 мин
© @maruzalar
🔈Тинглаб, баҳра олинг! Гўзал қироат!
🔹 Воқеа сураси тиловати.
👤 Аҳмад Ал Убайд
⬇️ 10.0 Мб
🕒 12:06 мин
© @maruzalar
▪️ Биродарлар! Кейинги пайтларда кўп чиқишларда истеҳзолар, ўзгалар гуноҳини айтиб қочирим қилишлар, "номини айтмаяпманку" деган тасалли билан бошқалар тушган ҳол устидан, қилган гуноҳи ортидан кулишлар учрамоқда.
Ҳолбуки, Саҳиҳи Бухорийда келган бир нақлда ҳазрат Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу бундай дейдилар:
"Мўмин киши ўзининг гуноҳларини тоғдек билиб, гўё унинг остида тургандек, энди устига қулаб тушадигандек хавотирда туради. Мунофиқ ва фожир эса, гуноҳини худди бурнига қўнган пашшадек кўриб, бир кишт деса йўқ бўладигандек билади".
Бизнинг чин мўмин бўлишимизнинг, мунофиқ ва фожирдан бўлмаслигимизнинг асосий белгиларидан бири ҳам шу - ўзимиз қилаётган озгина гуноҳларни ҳам тоғдек билмоғимиз, бизни ҳалокатга етакламасмикан, деган қаттиқ қўрқув ва хавотирда турмоғимиз ҳамда ўзгалар қилаётган гуноҳларни истеҳзо ва масхара ила тилга олмаслигимиздир.
Жаннат бизга кафолат қилинмаганки, ўзимиз ҳақимизда бу даражада хотиржам бўлсак, бизга дўзах аҳлининг рўйхати топширилмаганки, ўзгалар гуноҳини бу қадар бемалоллик ила санашга журъат қилсак!
Ўзи биз киммиз?! Нимамизга бу қадар катта кетамиз?!
Огоҳ бўлайлик...
Ҳали тақдири номаълум бир нотавон қул эканимизни, охири мажҳул бир бечора банда эканимизни унутмайлик.
Қанча эрта ўзимизга келиб, ўз гуноҳимизга йиғласак, шунча ўзимизга фойда бўлади.
Яхшилар, азизлар, келинг, кундалик реал ҳаётда қилиб турган гуноҳларимиз устига бу виртуал ҳаётда ҳам гуноҳ қўшмайлик.
Оллоҳ таоло барчамизнинг гуноҳларимизни кечирсин, ўзининг гуноҳи билан машғул бўлиб, қилмишларига йиғлайдиган бахтли бандаларидан қилсин, қиёматда юзимиз ёруғ бўлсин.
Сайфуллоҳ Носир
🔈 Рамазонга оид суҳбатлар.
🔹 33-суҳбат. 2-фасл.
Ҳайит тугади... Ҳаёт эса давом этади...
«ҲАЁТ НАҚАДАР ШИРИН БЎЛМАСИН, ЭЪТИҚОДДАН КЕЧИБ ЯШАШГА АРЗИЙДИГАН ДАРАЖАДА БЕБАҲО ЭМАС!»
Шайх Алоуддин Мансур.
👤 #Жалолиддин домла.
⬇️ 5.5 Мб
🕒 12:00 мин
© @maruzalar
🔈Тинглаб, баҳра олинг! Гўзал қироат!
🔹 Анбиё сураси 83-90 оятлар.
⬇️ 2.9 Мб
🕒 3:08 мин
© @maruzalar
🔈 Рамазонга оид суҳбатлар.
🔹 32-суҳбат.
اللهم إنا نعوذ بك من الحور بعد الكور
🔹 Пастдан юқорига кўтарилиш яхши, акси ёмон!
🔹 Мардликдан сўнг номардлик ёмон!
👤 #Жалолиддин домла.
⬇️ 3.4 Мб
🕒 7:32 мин
© @maruzalar
Ҳаммага маълум бўлсинки, динни ўйинчоқ қилиш, Оллоҳ нозил қилган аҳкомлари ичида ҳаромлиги ҳаммага маълум бўлган нарсани онгли равишда ҳалол, ҳалолини эса ҳаром қилиб бериш куфрдир, диндан чиқишдир, Оллоҳ асрасин.
Динни пайғамбар алайҳиссаломга қандай келган бўлса, шундайича етказиш уламолар устидаги энг катта вазифадир.
Исломда ягона Оллоҳдан ўзгага сиғиниш, зино, рибо, ўғрилик каби жиноятлар қатъиян ҳаром этилган.
Оллоҳдан ўзгага ибодат қилса бўлаверади, зино қилиш дуруст, деган гап қанчалик куфр, қанчалик жиноят бўлса, "рибо (судхўрлик, фоизга кредит олиш) қилса бўлаверади, рибо ҳалол" дейиш ҳам, унга йўл очиб бериш ҳам шунчалик катта жиноятдир.
Динда ҳаромлиги ижмо билан собит бўлган нарсани ҳалол, ҳалоллиги ижмо билан маълум бўлган нарсани ҳаром қилиб беришдан эҳтиёт бўлайлик.
Шайх Сайфуллоҳ Носир ҳафизаҳуллоҳ
🔈 Рамазонга оид суҳбатлар.
🔹 29-суҳбат.
🔹 Қуёшнинг Ерда алами борми?
🔹 Нега мушук бекорга офтобга чиқмайди?
👤 #Жалолиддин домла.
⬇️ 3.3 Мб
🕒 7:11 мин
© @maruzalar