maruzalar | Неотсортированное

Telegram-канал maruzalar - MARUZALAR KANALI

6104

МАДИНА ИСЛОМ УНИВЕРСИТЕТИ БИТИРУВЧИЛАРИ: АБДУЛЛАТИФ ҚОРИ [ @Azzuz] ВА ЖАЛОЛИДДИН ДОМЛАНИНГ МАЪРУЗАЛАРИ КАНАЛИ. @zabardastulamolar @QalbNuriAbuHanifah @islomnuri @islomovozi @ilmtalabalari @qalam_biz

Подписаться на канал

MARUZALAR KANALI

♦️ Мусулмон одам Қуръон ўқишни билмайман, мусҳафдан тиловат қилиш қўлимдан келмайди, дейиши узр бўлмайди. Ўз Яратувчисининг каломини индирган тилида ҳеч бўлмаса ўқиб қўйишни ўрганишга вақт топмаслиги уятли ҳол. Ўрганмаганлар ҳозирдан ўрганишга ҳаракат қилишлари зарур. Ижтимоий тармоқларда ўргатувчи дастурлар, видеолар ҳозир етарли даражада.

Шайх Сайфуллоҳ Носир ҳафизаҳуллоҳ.

Читать полностью…

MARUZALAR KANALI

Айтилмоқчи бўлган нуқталар сероб. Назаримда муҳим деб билганларимни санаб ўтдим. Оллоҳ таоло барчамизни бу улуғ ойни муносиб ўтказишга муваффақ қилсин. Омин.

Шайх Сайфуллоҳ Носир ҳафизаҳуллоҳ.

Читать полностью…

MARUZALAR KANALI

🔈 Ақоқиё, асал, седана — бутун бошли дорихона.
🔹 4-қисм.
🔹 Табиий табобат сари.
🔹 Озуқалар ичига яширинган фойдалар.
🔹 Қачонгача меҳрибон Раббингиздан қочиб юрасиз?!..
👤 #Жалолиддин домла.
⬇️ 2.5 Мб
🕝5:39 мин.
© @maruzalar

Читать полностью…

MARUZALAR KANALI

♦️ Гуноҳкорларни шарманда қилманглар. Зеро, ҳаммамиз Аллоҳнинг пардаси остида яшаймиз. Агар У Зот пардани кўтарса, ҳаммамиз шарманда бўламиз. Гуноҳларимиз ҳам, тойишларимиз ҳам нақадар кўп!

Яхшиси унинг ўзига алоҳида насиҳат қилинглар. Насиҳатни ҳам ўзингларни юқори олишу уни паст кўриш билан эмас, муҳаббатдан келиб чиқиб қилинглар.


"Шарманда эмас, насиҳат қилинг. Шикаст эмас, танбеҳ беринг. Ўз тоатингизга керилманг. Ўзганинг гуноҳи устидан кулманг".

Ибн Қаййим (Аллоҳ у кишини раҳмат қилсин) шундай дейди:

Қай бир банда биродарини бирон гуноҳи учун айблайдиган бўлса, ўзи ҳам ўша гуноҳга мубтало бўлмай қолмайди. Кимнингдир бирон гуноҳидан воқиф бўлсангиз, Аллоҳ уни ҳам, бизларни ҳам кечирсин, деб айтинг.


Шундай экан, одамларни кузатманг, гуноҳ қилишларини пойламанг, яширганларини ошкор қилманг, жосус бўлманг.

Ўз устингизда ишланг. Айбларингизни ислоҳ айланг. Зеро, сиз ўзгалар гуноҳига эмас, ўзингизга жавоб берасиз. Аллоҳ уларга сиздан ҳам ва ҳатто ўзларидан ҳам Раҳмлироқ.

Биронтасининг гуноҳ қилаётганини кўрсангиз, унга берган балодан мени саломат айлагани учун Аллоҳга ҳамд бўлсин, Парвардигорим, уларни ислоҳ, бизни эса собитқадам айла, деб айтинг.

Покиза динимизнинг гуноҳкорларга нисбатан қандай муносабатда бўлиш ҳақидаги таълимоти мана шу бўлиб турган бир пайтда биродарига йўқ жойдан айб ахтараётган одам ким бўлди? Сизни ҳам, бизни ҳам шундай одам бўлиб қолишдан Аллоҳ асрасин. Салафларнинг бир-биримизни айбламаслик учун етмиш хил баҳона қидириш ҳақидаги васиятларини эсдан чиқармайлик. Бу гап Жаъфар Содиқ ва Муҳаммад ибн Сириндан ривоят қилинган.

Читать полностью…

MARUZALAR KANALI

🔈Гӯзал қироат.
🔹 Анбиё сураси тиловати.
👤 Қори Мужаҳид Халидий
⬇️ 5.5 Мб
🕙 6:01 мин.
© @maruzalar

Читать полностью…

MARUZALAR KANALI

🔈 Ақоқиё, асал, седана — бутун бошли дорихона.
🔹 2-қисм.
🔹 Табиий табобат сари.
🔹 Қарилик ғамини ёшликда енг!
🔹Ақоқиё — табиат қўйнидаги хазиналардан бири.
🔹 (Ақоқиё араб тилида الصمغ العربي)
🔹 (Рус тилида - Гуммиарабик.)
🔹 (Инглиз тилида - Gum arabic.)
👤 #Жалолиддин домла.
⬇️ 3.7 Мб
🕝8:12 мин.
© @maruzalar

Читать полностью…

MARUZALAR KANALI

♦️ Шайхулислом Ибн Таймия роҳимаҳуллоҳ дедилар:

‎قَالَ سَ‍‍َٔاوِيٓ إِلَىٰ جَبَلٖ يَعۡصِمُنِي مِنَ ٱلۡمَآءِۚ

"У (ўғли) деди: «Мен ўзимни сувдан сақлайдиган бирон тоғнинг устига чиқиб кетажакман». (Ҳуд: 43)

Бу - АҚЛ.

‎قَالَ لَا عَاصِمَ ٱلۡيَوۡمَ مِنۡ أَمۡرِ ٱللَّهِ إِلَّا مَن رَّحِمَۚ

"(Нуҳ) айтди: «Бугун Аллоҳнинг (кофирларни ҳалок қилиш ҳақидаги) амридан сақлагувчи йўқдир, магар Ўзи раҳм қилган кишиларнигина (сақлар)». (Ҳуд: 43)

Бу - ВАҲИЙ.

‎وَحَالَ بَيۡنَهُمَا ٱلۡمَوۡجُ فَكَانَ مِنَ ٱلۡمُغۡرَقِينَ

(Шу пайт) ўрталарини тўлқин тўсиб қўйди-да, (ўғил) ғарқ қилинувчилардан бўлиб қолди". (Ҳуд: 43)

Бу эса НАТИЖА.

Ақлини Китоб ва саҳиҳ Суннатдан муқаддам қиладиган ҳар қандай кимса ҳавои нафс ва бидъат денгизи зулматларига ғарқ бўлади. Кимки ўзининг ақли билан шариатга қарши чиқишга одатланса, қалбида иймон ўрнашмайди".

("Даръу таъарудил ақли ван нақли", 1/185)

@maruzalar

Читать полностью…

MARUZALAR KANALI

🔈Гӯзал қироат.
🔹 Маъориж сураси тиловати.
👤 Қори: Саъуд Ал-Файез.
⬇️ 3.5 Мб
🕙 5:12 мин.
© @maruzalar

Читать полностью…

MARUZALAR KANALI

♦️ Ислом умматини ер юзидан йўқ қилмоқчи бўлиб тунни кунга улаб ишлаётган душманлар қаршисида мусулмонларни бирлаштириш вазифаси Оллоҳ таоло фарз қилиб қўйган энг муҳим буйруқлардан бири ҳисобланади. Бу буйруқни бажаришга барча мусулмонлар, хусусан, илм аҳли, илм толиблари маъмурдирлар.

Шайх Сайфуллоҳ Носир ҳафизаҳуллоҳ

Читать полностью…

MARUZALAR KANALI

🔈 Баҳор айёми...
🔹 7-кечиккан қисми.
🔹 Табиатдаги ўзгаришларда ибрат бор.
🔹 Тушкунликка тушманг, ноумид бўлманг!
👤 #Жалолиддин домла.
⬇️ 5.4 Мб
🕝11:49 мин.
© @maruzalar

Читать полностью…

MARUZALAR KANALI

🔈 Нисо сураси тафсири.
🔹 60-64 оятлар.
🔹Умар розияллоҳу анҳу ва мунофиқ киши воқеаси.
👤 #Абдуллатиф қори
⬇️ 11.4 Мб
🕒 25:01 мин.
© @maruzalar

Читать полностью…

MARUZALAR KANALI

🔈 Истироҳатда Истифода.
▪️ 16-Истифода (Фойда).
▪️Кимга эргашаётганингизни ва кимларнинг кетидан кетаётанингизни биласизми?
▪️Кўр-кўрона тақлид ва тобеликнинг ёмон оқибатлари.
👤 #Жалолиддин домла
⬇️ 5.3 Мб
🕒 11:43 мин.
© @maruzalar

Читать полностью…

MARUZALAR KANALI

🔈 Тинглаб, баҳра олинг!
🔹 Мунафиқун сураси тиловати.
👤 #Саад Ал-Ғомидий
⬇️ 2.3 Мб
🕒 3:21 мин.
© @maruzalar

Читать полностью…

MARUZALAR KANALI

🔈 Истироҳатда Истифода.
▪️ 14-Истифода (Фойда).
▪️Инсон ҳаётида "катта"лар ӯрни катта.
▪️"Катта"лар масъулияти оғир.
👤 #Жалолиддин домла
⬇️ 2.2 Мб
🕒 4:54 мин.
© @maruzalar

Читать полностью…

MARUZALAR KANALI

🔈 Нисо сураси тафсири.
🔹 54-57 оятлар.
👤 #Абдуллатиф қори
⬇️ 7.4 Мб
🕒 16:12 мин.
© @maruzalar

Читать полностью…

MARUZALAR KANALI

🔈 Ақоқиё, асал, седана — бутун бошли дорихона.
🔹 5-қисм.
🔹 Табиий табобат сари.
🔹 Табобат манбалари: Тажриба ва Ваҳий.
🔹 Ҳам озуқа, ҳам дори-дармон:
1-Асал ва лимон.
2-Асал ва седана.
3-Асал, ёнғоқ ва лимон.
4-Қустул баҳрий.
5-Занжабил.
6-Ҳулба.(рус тилида "хельба, хильбе, пажитник".)
7-Сут ва анжир қоқиси.
8-Оқ редиска ва лимон.
9-Заътар ва унинг шифобахш суви ҳамда мойи.
10- Ҳаббатур рашод.
11-Зарчава.(арабчада: كركم, русчада:Куркума)

👤 #Жалолиддин домла.
⬇️ 4.1 Мб
🕝9:09 мин.
© @maruzalar

Читать полностью…

MARUZALAR KANALI

♦️ Рамазонга тайёргарлик қандай кетаяпти?

Одатда, катта бир оламшумул йиғин (сайил, мусобақа ва ҳк.)га олдиндан ҳар томонлама тайёргарлик кўрилади, унинг муваффақиятли, фойдали ўтиши учун бор имконият ишга солинади. Рамазондек муҳим бир мавсумга тайёрланиш қай даражада бўлаяпти?

Ҳар бир киши ўзига ўзи шу саволни бериши, рўзани фойдали ўтказиши учун бор имконидаги чораларни кўриши лозим. Умрлар Оллоҳ қўлида. Балки бу рамазон унинг учун охиргисидир, ким билсин...


Рамазон фойдали кечиши учун баъзи муҳим тавсиялар:

1. Ниятни тўғрилаш. Киши рўзани фақат охирати учун, Оллоҳ ҳузурида даражага эга бўлиш учун, тақвоси, Ҳақ таолодан қўрқинчи зиёда бўлиши учун тутиши зарурлигини ёддан чиқармаслик керак. Рамазон озиш учун, чиниқиш учун тутиладиган жисмоний риёзат эмас.

2. Овқатланиш. Таомни мўъмин киши ҳар доим ҳам, хусусан, рамазонда меъёрида қилиши, ортиқча исрофгарчиликка йўл қўйиш ҳаромлигини эсда тутиши керак. Рамазон овқат, емак-ичмакда кимўзди қилиш учун эмас, балки бунинг тамоман акси - тоат-ибодатда, Оллоҳнинг каломини ким кўп тиловат қилишда, ким ортиқ садақа, ифторлик бериш, намоз ўқиш, эътикофда туриш, етим-есир, бева-бечораларга мурувват ва бошқа эзгуликларни қилишда от чоптириш учундир. Вақтини овқат турини кўпайтириш, еб-ичишга сарфловчилар рамазондек буюк мавсумни беҳуда ўтказувчи, беҳуда ўтказувчигина эмас, ўз зарарига ишловчи бахтсиз кимсалардир. Шундай бахтиқаро кишилардан бўлиб қолишдан Оллоҳ асрасин.

3. Рамазони каримни ҳар бир шахс шахсан ўзи Қуръони каримни иложи борича кўпроқ тиловат қилиб ўтказишга ҳаракат қилсин. Салафларимиз Рамазон келса, ҳамма Қуръон тиловатига шўнғир эди. Оддий кунларда ҳафтада бир, ўн кунда бир, ойда бир хатм қилиб юрувчилар бу муборак ой кириши билан тез-тез хатм қилишга киришар эдилар. Кўпчилик икки-уч кунда бир хатм қилишга эришсалар, Оллоҳ ёрлақаган кишилар ҳар куни бир бор ўқиб тугатар эдилар. Баъзи мўътабар зотлар кунда икки маҳал хатм қилишга улгурар эдилар. Имом Абу Ҳанифа ва имом Шофеий раҳимаҳумаллоҳ ва бошқалардан бу нарса таржимаи ҳолларида айтиб ўтилган. Мусулмон одам Қуръон ўқишни билмайман, мусҳафдан тиловат қилиш қўлимдан келмайди, дейиши узр бўлмайди. Ўз Яратувчисининг каломини индирган тилида ҳеч бўлмаса ўқиб қўйишни ўрганишга вақт топмаслиги уятли ҳол. Ўрганмаганлар ҳозирдан ўрганишга ҳаракат қилишлари зарур. Ижтимоий тармоқларда ўргатувчи дастурлар, видеолар ҳозир етарли даражада.

4. Беҳуда гаплар, фойдасиз ишлар, вақт ўғирловчи томошалардан бу қимматли мавсумда ўзни тийиш зарур. Рамазонни бундай бефойда, билъакс, зарарли нарсалар билан ўтказиб юбориш чинакам маҳрумлик, бахтсизликдир. Бундай ҳолга тушиб қолмасликка қаттиқ ҳаракат қилайлик.

5. Ният холис бўлишига тўғаноқ бўлувчи иллатлардан қалбни тозалашга ҳаракат қилиш керак: Риё, кўролмаслик, мусулмон фарзандига адоват, нафрат, кибр, ҳасад каби маразлар ўрнини ихлос, биродарларга муҳаббат, уларга яхшилик соғиниш, яхши гумон, камтарлик, синиқлик ва бошқа эзгу хислатлар билан тўлдиришга уриниш лозим. Қуръонни кўп тиловат қилиш бу ўринда жуда катта ёрдамчи бўлади.

6. Ҳар бир киши қўл остидагилардан ҳар доим масъул. Рамазонда эса бу масъулият янада ошади. Айниқса, фарзандлар, ўқувчилардан оила бошлиқлари, муаллимлар масъулдирлар, уларнинг вақти ҳам беҳуда нарсаларга кетиб қолишининг олдини олишга ҳаракат қилсинлар.

7. Эркаклар аёлларидан "бугун нима пиширдинг?" деб эмас, "бугун неча пора ўқидинг? Нима эзгулик қилдинг" деб сўрашлари мақсадга мувофиқ бўлади.

8. Рамазонда ишлайдиганлар устидан масъул бўлганлар Оллоҳдан қўрқсинлар. Бу ойда ишларини енгиллатишга ҳаракат қилсинлар, иложи бўлса, масъулларга мурожаат қилиб иш соатларини бироз қисқартиришга эришсалар нур устига нур бўлади. Пайғамбар алайҳиссалом "Ким бир мўмин бошидан мушкулини аритса, Оллоҳ таоло қиёматда унинг мушкулини аритади" дейдилар. Рўзадор мушкулини осон қилиб, унга енгиллик беришдан ҳам афзалроқ яна қандай хислат бўлиши мумкин?

9. Чин қалбдан тавба ва истиғфорга машғул бўлиш. Тоатидан маҳрум қилиб, беҳуда ишларга машғул қилиб қўйишдан паноҳ сўраб ўтказиш зарур.
Валлоҳу аълам.

Читать полностью…

MARUZALAR KANALI

🔈 Нисо сураси тафсири.
🔹 83-87 оятлар.
👤 #Абдуллатиф қори
⬇️ 15.3 Мб
🕒 33:28 мин.
© @maruzalar

Читать полностью…

MARUZALAR KANALI

🔈 Ақоқиё, асал, седана — бутун бошли дорихона.
🔹 3-қисм.
🔹 Табиий табобат сари.
🔹 Ер мўъжизалари.
🔹 Инсон танасидаги заҳматкаш аъзолар.
👤 #Жалолиддин домла.
⬇️ 3.4 Мб
🕝7:32 мин.
© @maruzalar

Читать полностью…

MARUZALAR KANALI

🗝 ЁМОНЛИКЛАР КАЛИТИ

Менинг туғишгандек қадрдон дўстим бор эди. Ўтган ҳафта бахтсиз ҳодиса – автоҳалокатда тўсатдан вафот этди. Аллоҳ гуноҳларини кечирсин, раҳматига олсин!
Аммо ғалати муаммо бор эди....

Читать полностью…

MARUZALAR KANALI

🔈 Нисо сураси тафсири.
🔹 76-82 оятлар.
👤 #Абдуллатиф қори
⬇️ 15.7 Мб
🕒 34:26 мин.
© @maruzalar

Читать полностью…

MARUZALAR KANALI

🔈 Ақоқиё, асал, седана — бутун бошли дорихона.
🔹 9-қисм. (навбатдан ташқари)
🔹 Малоикалар тавсия қилган муолажа тури.
🔹 Фаришталар ундаган даво...
🔹 Бугун — Шаъбоннинг 15- кечаси...
🔹 Бугун — Жума оқшоми...
👤 #Жалолиддин домла.
⬇️ 7.1 Мб
🕝15:30 мин.
© @maruzalar

Читать полностью…

MARUZALAR KANALI

🔈 Ақоқиё, асал, седана — бутун бошли дорихона.
🔹 1-қисм.
🔹 Табиий табобат сари.
👤 #Жалолиддин домла.
⬇️ 6.8 Мб
🕝15:02 мин.
© @maruzalar

Читать полностью…

MARUZALAR KANALI

🔈 Нисо сураси тафсири.
🔹 66-74 оятлар.
👤 #Абдуллатиф қори
⬇️ 17.7 Мб
🕒 38:46 мин.
© @maruzalar

Читать полностью…

MARUZALAR KANALI

♦️ Бугун Шаъбоннинг 15-кечаси.

Унинг фазилати ҳақида турли "ҳадис"лар келган. Мутахассис олимларнинг фикрича, бу кеча ҳақидаги ривоятларнинг аксари саҳиҳ эмас.

Аммо "Аллоҳ таоло шаъбоннинг 15 кечасида бандаларига боқиб, ҳаммани мағфират қилади, илло икки кишини мағфират қилмайди. Улардан биринчиси: мушрик.
Иккинчиси: мушоҳин", деган мазмунда Ибн Можа Сунанида ҳадис келган экан.

Мушрик Аллоҳга ширк келтирган киши. Ширкнинг турлари эса кўп. Қабрларга, бут ва санамларга сиғиниш, азиз-авлиёлардан мадад сўраш, уларга атаб жонлиқлар сўйиш ва хкз.

Мушоҳин арабча калима. Унинг маъносини уламолар ҳар хил изоҳлашган.

Баъзилар "мушоҳин" деб бидъатчига айтилади, деган.

Баъзилар кўнглида мусулмонга нисбатан адовати бор, кек сақлайдиган, хусуматлашиб юрадиган киши, дейишган.

Шунга кўра, ҳам бидъатдан, ҳам кўнгли қораликдан, мусулмонга нисбатан кекдан, адоват қилишдан умуман узоқ бўлиш лозим.

Кек — дилдаги аччиқ алам, ўч олиш ҳисси.

Бу кечани бизнинг юртларда
"бароат", "барот" кечаси деб атаб, ҳар хил ибодатлар қилишади.

Бу кечани лайлатул қадрдек улуғлаб, ибодат қилиб чиқишади.

Буларнинг бари нотуғри.

Аллоҳ раҳмат ва мағфиратига ноил бўлишни истаган киши учта нарсадан ўзини покласин.

1-Ширк.

2-Бидъат.

3-Мўмин-муслмонга нисбатан кек-адоват.


@maruzalar

Читать полностью…

MARUZALAR KANALI

Тинглаб, баҳра олинг!

Читать полностью…

MARUZALAR KANALI

🔈 Истироҳатда Истифода.
▪️ 15-Истифода (Фойда).
▪️Инсон ҳаётида "катта"лар ӯрни катта. (давоми)
▪️"Катта"лар масъулияти оғир. (давоми)
👤 #Жалолиддин домла
⬇️ 5.3 Мб
🕒 11:44 мин.
© @maruzalar

Читать полностью…

MARUZALAR KANALI

🔈 Нисо сураси тафсири.
🔹 58,59-оятлар.
👤 #Абдуллатиф қори
⬇️ 7.8 Мб
🕒 17:02 мин.
© @maruzalar

Читать полностью…

MARUZALAR KANALI

🔈 Истироҳатда Истифода.
▪️ 13-Истифода (Фойда).
▪️Занжирбанд олимлар.
▪️Тӯғри сӯз туққанга ёқмас.
👤 #Жалолиддин домла
⬇️ 7.2 Мб
🕒 15:51 мин.
© @maruzalar

Читать полностью…

MARUZALAR KANALI

♦️ Имом Ибн Қоййим роҳимаҳуллоҳ дедилар:

"Мукофот ва жазо яхшилик ва ёмонлик туридан бўлиши жиҳатидан ўша амалнинг ўзига ўхшаган бўлади:

• "Ким бир мусулмоннинг айбини яширса, Аллоҳ унинг айбини яширади..."

• "Ким бир қийналган кишининг оғини енгил қилса, Аллоҳ дунё ва охиратда унинг оғини енгил қилади..."

• "Ким бир мўминдан дунё ғамларидан бир ғамни аритса, Аллоҳ ундан Қиёмат кунининг ғамларидан бир ғамни аритади..."

• "Ким бир надомат қилувчини кечирса, Аллоҳ Қиёмат куни унинг хатосини кечиради.."

• "Ким биродаридан айб қидирса, Аллоҳ уни айбдор қилади..."

• "Ким бир мусулмонга зарар етказса, Аллоҳ унга зарар етказади..."

• "Ким қийинлаштирса, Аллоҳ унга қийинлаштиради..."

• "Ким бир мусулмонни унга ёрдам бериш вожиб бўлган ўринда ёрдамсиз ташлаб қўйса, Аллоҳ унинг ўзини ёрдамга муҳтож бўлган ўринда ёрдамсиз ташлаб қўяди..."

• "Ким осонлаштирса, Аллоҳ унга осонлаштиради..."

• "Раҳм қилувчиларга Раҳмон раҳм қилади, дарҳақиқат Аллоҳ бандаларидан раҳм қилувчиларига раҳм қилади..."

• "Ким инфоқ қилса, Аллоҳ унга инфоқ қилади..."

• "Ким ўзининг ҳаққидан кечса, Аллоҳ у учун Ўз ҳаққидан кечади..."

• "Ким кечирса, Аллоҳ уни кечиради..."

Ушбулар Аллоҳнинг қонуни, қадари, ваҳийси, савоби ва иқоби бўлиб, барчаси ушбу асос (мукофот ва жазо яхшилик ва ёмонлик туридан бўлиши) устига барпо бўлади.

("Иъламул муваққиъин", 1/150)


@maruzalar

Читать полностью…
Подписаться на канал