marifat_uz | Неотсортированное

Telegram-канал marifat_uz - Ma'rifat_uz

693

Салохиддин домла Дарвишевнинг расмий-диний маърифий канали. Мурожаат учун : @bekabdulloh

Подписаться на канал

Ma'rifat_uz

Ўзбекистондаги ўтказилган сўровномадаги ачинарли натижа...
•┈•┈•┈•┈• ❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

✅ @marifat_uz

Читать полностью…

Ma'rifat_uz

- Бу дунёда бахтли, саодатли ҳаёт кечириш учун нима қилиш керак?

©Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

•┈•┈•┈•┈• ❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

✅ @marifat_uz

Читать полностью…

Ma'rifat_uz

АЖАЛ ЯҚИНЛАШМОҚДА!

– Машғулот кўплигидан охири кўринмаяпти.

– Нафс кейин бажарарман, деб муҳлат қўйишдан тўхтамаяпти.

– Эртага тавба қиларман.....

– Эртадан намозни ўз вақтида мукаммал ўқишни бошлайман.

– Эртадан суннат (нафл) намозларни ўқишни бошлайман.

– Эртадан Қуръон вазифамни давом эттираман.

– Эртага....эртага...., деб айтиб турганида тўсатдан ажал келиб, жонини олиб кетади.

Шунда у:
"Токи улардан бирига ўлим келган чоғда: «Эй Роббим, мени (ҳаётга) қайтаргин. Шоядки тарк қилган нарсамда солиҳ амал қилсам», дер. Йўқ! Албатта, бу (қуруқ) сўз бўлиб, у айтгувчи, холос. Уларнинг ортида қайта тириладиган кунларигача тўсиқ бордир", деб қолур".
(Мўъминун сураси, 99-100 оятлар)

- Эртанг учун бугунданоқ амал қилиб қол, чунки ажал қачон келишини билмайсанку?!

Аллоҳим бизларни огоҳ бандаларингдан қил! 🤲

•┈•┈•┈• ❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

✅ Бизни кузатишда давом этинг ва
♻️ Яқинларингизга хам улашинг
🕌 Илм тарқатишда шерик бўлинг
✔️ Каналга аъзо бўлинг 👇👇👇

@marifat_uz 📌

https://t.me/joinchat/AAAAAFW7c_r1Obvo4yBOQQ

Читать полностью…

Ma'rifat_uz

Бизда баъзилар сояси тугул ўзларини ҳам топтап ташлашади

Читать полностью…

Ma'rifat_uz

Уларни қўйинг ўз холига☝🏻🌙

Ёш оилаларни ажрашишгача олиб бораётган қайнона, қайноталарга юборинг

•┈•┈•┈•┈• ❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

✅ @marifat_uz

Читать полностью…

Ma'rifat_uz

Смотрите "TAJVID FANI 17-DARS | Mad muttasil" на YouTube
https://youtu.be/-MrI8JrVZTE

Читать полностью…

Ma'rifat_uz

Зуҳо намози

Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
- “Кимки ўн икки ракаат зуҳо намози ўқиса, Аллоҳ унга жаннатда олтиндан бир қаср бино қилгайдир”.
(Имом Термизий, Ибн Можа, Байҳақий, Табароний ривояти)


•┈•┈•┈•┈• ❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

✅ @marifat_uz

Читать полностью…

Ma'rifat_uz

✨✨​#ҳайрли_оқшом

Қишнинг совуққина тунида иссиққина меҳр юрагингизни иситсин . Сизни севувчи инсонлар борлигини унутманг. Ажиб хотиралар ,беғубор туйғулар ҳамроҳингиз бўлсин .

✨✨ Тунингиз хайрли ўтсин ...
Сиз азизлар б/н @Zeromax_1110

Эртагача ...

Гуруппамизга обуна бўлиш 👇
@mebel_remont_qorasuv

Читать полностью…

Ma'rifat_uz

Бу лаҳзалар лаззатини, завқу шавқини бунда яшаб кўрганлар билади!

Фарзандлари Қуръонни тўла ёдлаган ота-оналарнинг севинч ёшлари.

Аллоҳим, бизларни ҳам шундай севинч онларига муваффақ ва муяссар қил!

┉┅━❀🍃💐🍃❀━┅┉

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

⬇️Линкни босиб каналга обуна бўлинг!⬇️
https://t.me/joinchat/AAAAAELi2eW8-l_E750HDg

Читать полностью…

Ma'rifat_uz

https://youtu.be/5Lu9DYezVzY

Читать полностью…

Ma'rifat_uz

Бир ишчи дорихонага бориб, сотувчидан "Сизда цемент учун малҳам борми?" деб сўради.

Сотувчи уни масхара қилиб, "Бор, бизда тош ва темир учун ҳам малҳам бор. Хориждан келтирилган, сифатлисини истайсизми ёки ўзимизда чиққан, оддийсиними?" деди.

Ишчи "Менга хорижда ишлаб чиқарилган, сифатлисини беринг" деди.

Сотувчи масхара оҳангида "Униси қиммат-да" дедию, қаҳқаҳа отиб кулворди.

Ишчи сотувчига қўлларини кўрсатиб, "Мен цемент билан ишлайдиган ишчиман. Қўллларимга цемент қолдиқлари ёпишиб, дағал бўлиб қолгани учун кичкина қизимнинг юзини силай олмаяпман. Агар сизда шу дағалликнинг кетишига сабаб бўладиган малҳам бўлса, берсангиз. Пулини бир амаллаб тўлайман" деди.

Бу гапни эшитган сотувчи жим бўлиб қолди, ишчининг олдида ўзини ҳақир санади. Чунки у анчадан бери фарзандларини бағрига босмаган, эркалатмаган эди.

Чинакам фақирлик ҳамёнларнинг бўшлиги эмас, балки қалбларнинг бўшлигидир.

Читать полностью…

Ma'rifat_uz

#Мутафаккирлар

Муваффақият ва муваффақиятсизлик Аллоҳнинг ҳузуридаги сирлардир. Ҳар қандай муваффақиятсизлик ҳам Аллоҳнинг жазоси эмас!

Мустафо Маҳмуд

@Mubashshirahmad

Читать полностью…

Ma'rifat_uz

Намозингни вақтида ўқимасанг юрагинг сиқиладиган бўлиб қолсин, омийн!

Бобомнинг дуоларидан

P. S. Намоз динимизнинг энг муҳим амали бўлгани учун, шу постни ҳар йили такрорлайман. Мусулмонман, десангиз-у, агар уни ўқимасангиз, ҳақиқатда юрагингиз сиқиладиган бўлиб қолсин! ☺️


@Mubashshirahmad

Читать полностью…

Ma'rifat_uz

Муҳаммад Айюб Хомидов Шайх Хазратлари роҳимаҳуллоҳнинг энг олди шогирдларидан. Бизнинг маъҳаддаги устозимиз. Бир гапни гапирсалар ҳужжати билан гапирадилар.
Ҳозирги кунда ижтимоий тармоқларда кўп тарқатилаётган:
«Жума куни қиёмат бўладиган кун,у кун билан табриклаб бўлмайди»,деганларга юборсак мақсадга мувофиқ бўлади иншаАллоҳ.

Читать полностью…

Ma'rifat_uz

@nashriyott, Содда ифода келтираман

Ақида илми:
кимга ибодат қилишни ўргатади

Шариат илми:
қандай ибодат қилишни ўргатади

Тариқат илми:
нима учун ибодат қилишни ўрагатади

Бу учаласи исломни ўқ томирлари. Бири кесилса, қолганлари ишламайди.

Читать полностью…

Ma'rifat_uz

Қалб қорайса, инсон фақат ўзини ўйлайдиган худбин бўлиб қолади.

•┈•┈•┈•┈• ❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

✅ @marifat_uz

Читать полностью…

Ma'rifat_uz

#ҳайрли\_тонг\_ошиқлар

☘🌹АССАЛАМУ АЛАЙКУМ!🌹☘

🌞Тонгни Роббимизнинг каломи - Қуръон оятларини эшитиб бошланг! Қалбларингиз бир ором олсинчи☺️

🌺Бугунги кун давомида Аллоҳ таоло барчамизга:

🍃 Яхшилик эшикларини,🚪

🍃 Омонлик эшикларини,🚪

🍃 Соғлик эшикларини,🚪

🍃 Неъмат эшикларини,🚪

🍃 Барака эшикларини,🚪

🍃 Куч-қувват эшикларини,🚪

🍃 Дўстлик эшикларини,🚪

🍃 Раҳмат эшикларини,🚪

🍃 Ризқ эшикларини,🚪

🍃 Илм эшикларини,🚪

🍃 Мағфират эшикларини,🚪

🍃 Муҳаббат эшикларини 🚪

🌸 Жаннат эшикларини сиз учун очсин!🚪

☀️ ХАЙРЛИ КУН!

💝🌸АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ!
💝🌸
════════════════
•┈•┈•┈•┈• ❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

✅ @marifat_uz

Читать полностью…

Ma'rifat_uz

Бекорга айтмаган "Қари билгани - пари билмайди" деб. Онахон барака топсинлар ҳақ сўзни ўргатилар 👇

https://telegram.me/joinchat/AAAAAEC3FZ6kdZ99w4BwBg

Читать полностью…

Ma'rifat_uz

Таъсирли ҳикоя.

Мени бир туям бор эди, кунлардан бир куни мени жуда ғазаблантирди, ҳеч ҳам менга бўйин суммади сўнгра мен туяни шу даражада урдимки ҳатто орқа томонидан аҳлат(нажосати) чиқиб кетди, мен бунга ҳам қониқмай нажосатини олиб бурнига суртдим. Туя менга бўйин сунадиган бўлиб қолди, мен унга дойим қаттиқ муомала қилар эдим. Кунлардан бир куни туялардан хабари бор бир дўстим менга айтиб қолди: «Туянг ўзини ажойиб тутябди, сени доим кузатябди, уйга кирганингда, уйдан чиққанингда сени кузатябди , ўзингга эхтиёт бўл» деди. Мен ўша кеча туяхонани ёнига ўзимга жой солиб ётдим, сўнг туяга билдирмай ҳудди биров ётгандай жойимга кўрпачани қўйиб ўзим уйга кириб кетдим уйни ичидан туяни кузата бошладим. У жойимга билдирмай секин келиб сўнг жойимга чиқиб оёқлари билан жуда қаттиқ тепди, сўнг уйига қайтиб кетганидан сўнг уйдан чиқиб уни чақирдим у мени кўргач бурнидан қаттиқ нафас чиқариб қаттиқ ғазабланиб югуриб охири ёнига йиқилди, эрталаб уни ўлик ҳолатида топдим.
Бу ҳикояни дўстларимга айтиб бердим, улар туяни юрагини очиб кўришни айтишди сўнг туяни қорнини ёриб юрагини кўрсак қаттиқ ғазабдан ёрилиб кетган экан.

Ҳа, бу бир ҳайвон, инсонга зулм қилинса қандай бўлар экан?! Сизга индамай юргани билан уни ҳам ҳеч бўлмаса ўша туяни юрагичалик юраги бор, у ҳам ҳафа бўлади, қалби оғрийди, ғазабланади бир кун келиб сабр косаси тўлади.

Аллоҳ таъало мазлум гарчи кофир бўлса ҳам ундан зулмини олиб беради.

Аллоҳ барчаларимизни кабира гуноҳи бўлган Зулмдан сақласин
.

Читать полностью…

Ma'rifat_uz

Зам – Зам

Замзам қудуғи ер сатхидан таҳминан 13 метр пастда жойлашган. Қизиғи шунда-ки, ундан сониясига 8000 литр тезликда сув тортиб олинганида унинг сатхи деярли 50 метр пастга тушиб кетади. Сув олиш тўхтатилганида эса 11 дақиқадан сўнг у яна эски сатхига қайтиб олади. Аниқроқ ҳисоб-китоб қиладиган бўлсак, қудуқдан дақиқасига 480 000 литр, соатига 28 800 000 литр, суткасига 691 200 000 литр сув олинади. Энди Исмоил алайҳиссалом даврларидан бери қанча сув чиққанини тасаввур қилиб кўринг.
Қанча сув олинмасин, у яна 11 дақиқада ўзини тиклаб олади. Олимлар фикрига кўра, Замзамнинг булоғи тўхтамай сув чиқариб юборса, ер юзи сув остида қолиши мумкин экан. Ҳолбуки Замзам сўзининг ўзи ҳам Хожар онамиз айтган “зимом” сўзидан келиб чиққан бўлиб, тўхташ деган маънони англатади.

•┈•┈•┈• ❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

✅ Бизни кузатишда давом этинг ва
♻️ Яқинларингизга хам улашинг
🕌 Илм тарқатишда шерик бўлинг
✔️ Каналга аъзо бўлинг 👇👇👇

@marifat_uz 📌

https://t.me/joinchat/AAAAAFW7c_r1Obvo4yBOQQ

Читать полностью…

Ma'rifat_uz

Янги қурилаётган уйларни, мана шундай ускуна билан уйни қанчалик мустахкам қурилганини билиш мумкин. 👇

https://telegram.me/joinchat/AAAAAEC3FZ6kdZ99w4BwBg

Читать полностью…

Ma'rifat_uz

Бургутнинг боласи

Бу жараён жудаям ҳайратланарли кечади. У дарахт ёки бирор бутадан кичик шохча синдириб олади, уни тумшуғида тутганча баландга кўтарилади ва тумшуғидаги шохча билан айлана бошлайди. Атрофида нар бургутлар йиғилиб парвоз этади. Шу пайт у тумшуғидаги шохчани тушириб юборади ва кузатади. Бургутлардан бири шохчани тутиб олиб, оҳисталик билан унга олиб келиб топширади. У эса шохчани олиб, уни яна ташлаб юборади. Бургут яна тутиб олади, яна унга қайтаради. У эса яна ташлаб юборади... Ва бу ҳолат жуда ҳам кўп марта такрорланади. Агар нар бургут маълум муддат давомида ва бир неча марта тушириб юборилган шохчани ҳар сафар тутиб келтириб берса, бургут ўша нар бургутни танлайди ва улар бирга яшай бошлайди.
Хўш, ушбу ҳаракатларда қандай маъно яширин? Буни уларнинг кейинги ҳаётидан тушуниб оласиз...
Улар биргаликда тоғ чўққисига кўтарилади, мустаҳкам ўсимлик пояларидан ин қуради ва иккала бургут ҳам танасидан ўз тумшуғи билан патларини юлиб, инларини тўлдиради, барча тешикларни ёпиб, уяни юмшоқ ва шинам маконга айлантиради. Она бургут бу ерга тухум қўяди ва иккаласи полапон бургутчалар дунёга келишини кута бошлайди. Бургутчалар тухумдан чиққач(улар жуда кичкина, заиф ва яланғоч ҳолатда бўлади), ота-онаси уларни то бироз қувватга киргунича парваришлайди. Қанотлари билан ёмғирдан, қуёш нурларидан асрайди, уларга сув, озуқа ташийди, ва бургутчалар аста катта бўлиб боради. Уларнинг патлари ўсиб, қанотлари ва думлари бақувватлашади. Ҳали бироз кичик бўлса-да, уларни пат қоплайди. Шу пайт ота ва она бургут вақт келганини англайди...
Ота бургут уя четига қўниб олиб, инни қанотлари, тумшуғи билан уриб силкитади. Қизиқ, нима учун? Чунки, у уядан ҳамма пат ва пухни тушириб юбориши, бошида ўзлари шох-шаббадан ясаган скелетнигина қолдириши керак. Полапонлар эса, ушбу қаттиқ, ноқулай уяда ўтиришар экан, нима бўлаётганини тушунишмайди ҳам: ахир ота-оналари уларга жуда ғамхўр ва меҳрибон эди-ку. Бу орада она бургут қаердандир кичик бир балиқчани тутиб келиб, атайин полапонлари кўриб туриши учун, уядан, чамаси, беш метр узоқликка қўниб олиб, уни аста майдалаб ея бошлайди. Полапонлар уяда туриб чуғурлаб, ўзича шикоят қилиб бақира бошлайди. Ахир, илгари бундай эмасди-ку... Ота-онаси уларга емиш берарди, сув берарди. Энди эса ҳаммаси тамом бўлди: инлари қаттиқ ва ноқулай, ота-онаси эса уларга озуқа ҳам бермаяпти.
Нима қилиш керак? Ахир оч қолишди-ку. Индан чиқишга ҳаракат қилиш керакмикин?
Шундай қилиб, полапонлар аста ҳаракатга кела бошлайди ва илгари ҳеч қачон уриниб ҳам кўрмаган ҳаракатларни бажаради. Агар ота-оналари уларни эркалатишда давом этаверишса, улар кейинроқ ҳам ҳаракат қилишга журъат қилмаган бўлармиди...
Полапонлар уяларидан судралиб чиқа бошлайди. Оҳ, мана, кичиккина полапон тушиб кетмоқда, ахир уя тоғ четида, ноқулай харсанглар орасида жойлашган-ку. Полапон аввал силлиқ харсанг узра бироз сирғалиб, кейин жарликка томон қулайди. Ва шу пайт, қачонлардир она бургут улоқтирган шохчаларни тутиб келтирган ота бургут ёрдамга шошади. У ўзини катта тезликда пастга отиб елкасига полапончасини қўндириб қайтади.
Бу ҳол бир неча марта такрорланади. Полапон ноқулай уя ва силлиқ харсангдан пастга томон қулайверади, ота бургут уни тутиб келаверади.
Бургутларнинг бирорта полапони ушбу жараёнда ҳалок бўлмас экан.
Ва, ахийри, қулашларнинг қайси биридадир полапон бургутча ҳаракат қила бошлайди. У ўз қанотларини ёйиб, шамол ёрдамида парвоз қила бошлайди. Шу тарзда бургутлар полапонларини учишга ўргатишади. Кейин эса, уларни ўзлари билан бирга олиб, озуқа топишни ўргатишади.
Бу биз учун фарзандларимизни тарбиялашимизда ажойиб ўрнакдир. Уларни иссиққина уяда эркалатиб олиб ўтирмаслик жуда ҳам муҳим! Улар ўзлари балиқ тута олиш ҳолатига етганларида ҳам, уларни балиқ билан таъминлайвермаслик нақадар зарур! Лекин, ўз кучимизни, вақтимизни, ақлимизни, билим ва кўникмаларимизни ишга солиб, ғамхўрлик билан, биз уларга учишни ўргатмоғимиз лозим! Она бургут шохчани улоқтириш орқали ўз фарзандаларига ота танлаши бежиз эмас. Ахир у фарзандлари халок бўлишини хоҳламайди. Шундоғам, бургутларнинг полапони бир-иккита бўлади, холос. Кўп эмас...

Читать полностью…

Ma'rifat_uz

7647. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Сизлар менга олти нарсанинг кафолатини беринглар, мен сизларга жаннатнинг кафолатини бераман”, дедилар.
1. Гапирганда рост сўзланглар.
2. Ваъда берсангиз, устидан чиқинглар.
3. Омонат қўйилса, хиёнат қилманглар.
4. Фаржларингизни сақланглар.
5. Кўзларингизни (номаҳрамдан) асранглар.
6. Қўлларингизни тийинглар.

Имом Аҳмад ривояти.

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | vk

Читать полностью…

Ma'rifat_uz

Мана шу видеога кўзим тушиб, ўйлаганларим:

Афсуски, баъзи биродарларимиз, айниқса ёшлар орасида бугунги фитна-бўлинишларни янги деб ўйлайдиганлар бор. Билмайдиларки, тарих ўзини такрорлайди.
Муфтий яхшироқ бўлса, парчаланиш бўлмасди, фитна бўлмасди, дейдилар. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфдек муфтийимиз бор эди, фитначилар эса фитналаридан тўхтамаганлар.
Имомлар яхшироқ бўлса, жасоратлироқ бўлса, фитна бўлмасди дейдилар. Имомлар жасоратли бўлган, қаранг, давлат гербини “Аллоҳу акбар” зикри билан тўсиб қўядиган даражада қўрқмас бўлишган экан. Ҳозир шуни тасаввур қила оласизми? Бироқ фитначилар фитнадан тўхтамаганлар...

Тўхтамайдилар ҳам! Ҳадисларда айтилганидек, аҳмоқлар ва ёш-яланг шошқалоқ ақлсизларни ўзларига эргаштириб, янги - янги фитналар уруғини экаверадилар. Уммат эса заифлашиб бораверади... Аллоҳ инсоф берсин!

@MahmudUsmon

Читать полностью…

Ma'rifat_uz

https://youtu.be/54jlLBb8WQw

Читать полностью…

Ma'rifat_uz

Бу қалблар ажойибда. Ортида қолган ўнларча қалбларга қиё боқмас. Аммо бир табассум ортидан саргардон.
Қалблар Қўлида бўлган Зотга ҳамд ва мақтовлар бўлсин!


@Mubashshirahmad

Читать полностью…

Ma'rifat_uz

Куз фаслида тўкилмаган барг бошқа барглар кўзига хиёнаткор, дарахт кўзига вафодор ва фасллар кўзига эса исёнкор бўлиб кўринади.

Ҳолатга ҳамма ўз томонидан боқади.


Максим Горький

@Mubashshirahmad

Читать полностью…

Ma'rifat_uz

🍃🌺🕋АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН🕋🌺🍃

•☝️🌹Азизларим Роббимнинг марҳамати ўлароқ берилган бу кунда ЖУМА барчамизга муборак бўлсин!

•🍀Илоҳим ҳар бирингизнинг кўнглингиз ХОТИРЖАМЛИКни,
•🍀Юзингиз ТАБАССУМни,
•🍀Хонадонингиз БАРАКАни,
•🍀Ҳамёнингиз ДАРОМАДни,
•🍀Қалбингиз ИЙМОНни,
•🍀Танингиз САЛОМАТЛИКни,
•🍀Юрагингиз МЕҲРни,
•🍀Жигарингиз ОҚИБАТни ЙУҚОТМАСИН!

•🤲Илоҳим, кунингиз мазмунли ва файзли, яхши амалларга бой ўтсин!

•🌸Тортиқ бўлсин сизга дуо-
•🌸саломлар
•🌸Дуода энг гўзал ширин
•🌸каломлар.
•🌸Илоҳо уйингиз нурларга
•🌸тўлсин,
•🌸ЖУМА айёмингиз муборак
•🌸бўлсин!

🌙•🌹АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🌹•🌙

•┈•┈•┈• ❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

✅ Бизни кузатишда давом этинг ва
♻️ Яқинларингизга хам улашинг
🕌 Илм тарқатишда шерик бўлинг
✔️ Каналга аъзо бўлинг 👇👇👇

@marifat_uz 📌

https://t.me/joinchat/AAAAAFW7c_r1Obvo4yBOQQ

Читать полностью…

Ma'rifat_uz

Жума муборак кунми ёки қиёмат бўладиган ваҳимали кунми? Мухаммад Айюб домла Хомидов




Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.me/joinchat/AAAAAEim9rpbbJ9yYzZMxQ

Читать полностью…

Ma'rifat_uz

#Тезкор #Тарқатинг

Андижонлик Дехқонова Мақсудахон 1967 йилда туғилган. Андижон шаҳридаги РШТТЁМ (Обл больница) да ётибди. Қонга муҳтожлиги сабаб аҳволи жуда оғирлашиб қолди. Мақсудахон опанинг ҳаётини сақлаб қолиш учун зудлик билан қон керак экан.

Сизлардан илтимос, савоб учун кўнгиллилар қон беринглар. Бу орқали Мақсудахон опанинг ҳаётини сақлаб қолиш билан бирга, бир оиланинг дуогўйи фарзандлари бағрида соғлом бўлишига ҳам ҳисса қўшган бўласиз.

Фарзандининг телефон рақами: +998932526766

Фарзандлари телефонларингизни интизорлик билан кутмоқда...

Қон берувчиларнинг ёнида фуқаролик паспорти бўлиши шарт.

Агар қон беришга имконингиз бўлмаса, онанинг ҳаётини сақлаб қолиш учун хабарни тарқатишга ёрдам беринглар.

👇👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEFEJl4QHB-bTX67HA

Читать полностью…
Подписаться на канал