Қуръондан фалонча ёдладим, дема. Тек қўй, одамлар сенда Қуръонни кўришсин. Очга таом, яланғочга кийим бер. Етимга раҳму шафқат, тойилганга эса бағрикенглик қил.
Мухтожга ёрдам қил, хаммага табассум ила боқ...
Қуръон ёдлашда қаергача етиб борганинг эмас, Қуръон сенинг қаеринггача етиб боргани муҳим.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
#bugunning_muhim_mavzusi №15
📚БИР МАЗҲАБГА ЭРГАШИШ ШАРТ ЭМАСМИ?
🎙Ҳабибуллоҳ домла Жўрабоев – Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво маркази мутахассиси, Тошкент ислом институти ўқитувчиси
▶️ Кўрсатувнинг тўлиғи қуйидаги ҳаволаларда:
📱 telegram (HD), 🎞 youtube (HD)
🔗 t.me/oliymahad – диний-маърифий канал!
🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Дуо ибодатдир
إذارأيت المرء يكثر من قول
" اللهم إني أسألك الفردوس الأعلى من الجنة بلا حساب ولاسابق عذاب "
فاعلم إن الله قد كتبها له ...
ابن القيم
لنجعلها في دعواتنا اليومية حتى يكتبها الله لنا ان شاء الله
اللهم ارزقنى وأحبتي الفردوس الأعلى من الجنة من غير حساب ولاسابق عذاب برحمتك يا ارحم الراحمين
📜 “Агар бир кишини ушбу: “Аллоҳумма инний аc’алукал Фирдавсал аълаа минал жаннати билаа ҳисаабин ва лаа сабиқу ъазабин” дуосини кўп айтаётганини кўрсанг, билгинки албатта Аллоҳ таоло унга ушбуни битиб қўйибди...
Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ.
(Аллоҳим, мен Сендан жаннатдаги олий Фирдавс жаннатини ҳисоб-китобсиз, азобга йўлиқмаган ҳолда насиб этмоғингни сўрайман)”.
Иншааллоҳ, Аллоҳ таоло бизни мана шундай бандалардан этишини кундалик дуоларимизда сўрайлик!
“Аллоҳуммарзуқний, ва аҳиббатиял Фирдавсил аълаа минал жаннати мин ғойри ҳисаабин ва лаа саабиқу ъазаабин, бироҳматика я арҳамар роҳимийн”.
Аллоҳим, мени ва яқинларимни жаннатдаги олий Фирдавс жаннати билан ҳисоб-китобсиз, азобга йўлиқмаган ҳолда насиб этгин, ризқлантиргин! Раҳматинг билан эй раҳмлиларнинг раҳмлиси!
Изоҳ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «...Агар сўрасанглар, Аллоҳдан Фирдавс жаннатини сўранглар. Чунки у жаннатнинг ўртасида ва жаннатнинг энг тепасида. Унинг устида Раҳмоннинг арши бор. Ундан жаннат дарёлари оқиб чиқади», дедилар.
Имом Бухорий, Аҳмад, Ибн Ҳиббонлар ривоят қилишган.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
Аллоҳим Юнус алайҳиссаломга балиқнинг қорнида нажот берганинг каби фарзандларимизни ҳам барча ёмонликлардан омон қил.
Читать полностью…Соллаллоҳу алайҳи васаллам
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ҳар бир набийнинг шаксиз қабул бўладиган дуоси бўлади. Барча набийлар ўша дуоларини (бу дунёда) қилиб бўлдилар. Мен ўз дуоимни қиёмат куни умматимга шафоат бўлиши учун беркитиб қўйганман. У менинг умматимдан Аллоҳга ҳеч нарсани ширк қилмай ўлганларга албатта етгувчидир».
Икки шайх ва Термизий ривоят қилганлар.
("Ҳадис ва ҳаёт"дан).
Аллоҳим бизларни суюкли Росулимиз соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга қил.
Бугунги куннинг файзу баракотидан насиб эт.
ЖУМА айёмингиз муборак бўлсин.
Ота қизнинг ҳаётида такрорланмас кишидир. Унинг ўрнини бирор киши боса олмайди, на ака-ука ва на эр, ҳатто фарзанд ҳам.
Умрнинг совуқ тунларида ота омонлик соҳилидир.
Айман Ёғий
@MubashshirAhmad
12101. Пайғамбарларнинг Қуръонда келган дуоларидан
1. Одам алайҳиссаломнинг дуоси: “Роббана золамна анфусана ва иллам тағфирлана ва тарҳамна ланакунанна минал хосирийн”.
(Роббимиз, бизлар ўз жонимизга жабр-зулм қилдик. Агар бизни мағфират қилмасанг ва бизга раҳм қилмасанг, шубҳасиз, зиён кўргувчилардан бўлиб қоламиз)
2. Нуҳ алайҳиссаломнинг дуоси: “Роббиғфирлий вали валидаййя, ва лиман дахала байтия мўъминан, валил мўъминийна вал мўъминаат”.
"Роббим, мени мағфират қилгин, менинг ота-онамни ҳам ва уйимга мўмин бўлиб кирганларни ва мўминлару мўминаларни ҳам".
3. Айюб алайҳиссаломнинг дуоси: “Робби, инний массанияз зурру, ва анта арҳамур роҳимийн”
(Роббим), мени бало ушлади, Сен эса раҳм-шафқат қилувчиларнинг раҳмлироғисан).
4. Шуайб алайҳиссаломнинг дуоси:
“Роббанафтаҳ байнана ва байна қовмина бил ҳаққи ва анта хойрул фатиҳин”.
(Роббимиз! Биз билан қавмимиз ўртасини ҳақ ила очгин. Сен очувчиларнинг яхшисидирсан)
Эрини гапини қулоққа олмайдиган аёллар 😁👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEC3FZ6kdZ99w4BwBg
ЭЧКИЭМАРНИНГ КЎЗЛАРИ
Бир кишига дўстлари эчкиэмар совға килишди. У бу ноёб мавжудотни парвариш қила бошлади. Кунларнинг бирида кутилмаганда эчкиэмар унинг бармоғидан тишлаб олди. Жон аччиғида бу махлуқни йўқотмоқчи бўлди, лекин жониворнинг кўзларига кўзи тушди-ю, бўшашиб, ғазаби босилди. Эчкиэмар гўёки унга садоқат тўла нигоҳлари билан маҳзун боқиб «Кечиринг, хўжайин» деяётгандай туюлди. Жонивор кун бўйи унинг ортидан эргашиб бир қадам ҳам нари кетмади. Хўжайин шундай содиқ дўстини йўқотмоқчи бўлганлигини ўйлаб, бироз хижолат ҳам бўлди. Эрталаб уйғониб қараса, «дўсти» тун бўйи ёнидан жилмай, ундан кўз узмай, ғамгин нигоҳлари билан унга қараб турганини кўрди. Ва қандай ажойиб, ғамхўр ҳайвони борлигини ўйлаб суюнди. Унинг бу мамнунлигини кечаги жароҳатланган бармоғининг шишиб, чидаб бўлмас оғриқ бериши бузар эди. Эчкиэмарини ёнига олиб, шифокор кўригига борди. У ерда маълум бўлишича, эчкиэмарнинг бу тури заҳарли ҳисобланиб, заҳари кучсиз бўлганлиги сабабли ўлжа бирданига ўлмайди. Шунинг учун бу махлуқлар ўлжани аввал тишлаб, кейин унинг ўлишини кутиб туришар экан...
Кўзларингизга боқиб, ортингиздан эргашадиган, ўтирсангиз, атрофингизда тикка турадиганларга кўп ҳам ишонаверманг, улар шунчаки пайтини пойлаб, жисмингизни парчалашни кутаётган бўлишлари мумкин...
☪️ ОКТЯБРЬ ОЙИ УЧУН Рейсларимиз ОЧИЛДИ.☪️
📆 Сафар давомийлиги
14 кун
Октябрь ойи учун жойлар сони чекланган.
27-октябрь Наманган орқали.
Нархи 1175$
✈️
Савобларга тўла сафарда сизга йўлбошчи бўлиб, Умра амалларни бекаму-кўст адо этишингизда сизга ёрдам берамиз! Иншаа Аллох 🤲
💳 Умра визаси
🎫 Авиачипталар
🏢 Қулай ва Шинам меҳмонхоналар
🚌 Транспорт хизматлар
🍽 Мадинада 2 маҳал тансиқ таом
🍽 Маккада 2 маҳал тансиқ таом
🙎♂️ Малакали йўл бошчи.
💊 Тиббий хизмат
🕋 🤲 🕋 Макка ва Мадина зиёратлари
🔴 "Рожиҳий" масжидига зиёрат
🔎 Кузатиш ва кутиб олиш хизматлари мавжуд.
🎁 Ва бир қанча Хадиялар
🔔 3 кишидан ортиқ оилаликларга чегирмалар бор
🤲 сафар олдидан дарслар бўлиб ўтади.
📆 барча қулайликларга эга.
🪪 хизматлар лицензияга эга.
Сиз ҳам Умра зиёратига бориш ниятингиз бўлса дарҳол бизга боғланинг!
Биз билан орзуларингизни амалга оширинг!
Ва ўз жойингизни банд қилинг.
Давлатимиз томонидан янги жорий килинадиган лицензия жорий килинганидан сўнг сафарга чиқилади.
Мурожаат қилинг: ✉️
📞 +998935005352
📞 +998997254401
🔗 Телеграм:
🤵 @alitech5352
Хурмо гулчанглари нима?
Хурмо гулчанглари сарғиш ёки оқ рангга эга бўлиши мумкин бўлган хурмо дарахтининг гулчанглари бўлиб, ундан майда кукун йигиб олинади ва хурмо гулчанглари Б гуруҳи витаминлари, антиоксидантлар ва бета-каротинларга бой доривордир
Эркак хурмо дарахтининг гулчанги (уруғлиги)нинг фоидалари;
1.Жинсий истакни рағбатлантириш ва бепуштликни даволаш
Хурмо гулчангларини истеъмол қилиш икки жуфтнинг жинсий истагини кучайтиришга ёрдам беради, шунингдек, сперматозоидларнинг соғлиғини яхшилашга ёрдам беради ва аёлларда овуляция жараёнини кучайтиради ва хурмо гулчангларидан фойдаланиш умуман репродуктив тизимнинг функцияларини яхшилайди ва бу нарса ўтказилган кўплаб тадқиқотлар билан тасдиқланган.
2. Соғлом ҳомиладорлик ва осон туғилишга ёрдам беради
Хурмо гулчанглари ҳомиладорликнинг соғлиғини яхшилашда ижобий рол ўйнайди, шунингдек, овуляция билан боғлиқ муаммолардан азият чекадиган аёлларда биринчи навбатда ҳомиладорлик эҳтимолини оширади.
Хурмо гулчанглари ҳомиладор аёлни ҳомиладорлик даврида зарур енергия билан таъминлашга ёрдам беради, шунингдек, бачадон шиллиқ қаватини мустаҳкамлашга ва туғиш жараёнини осонлаштиришга ёрдам беради.
Туғишдан кейин эса уни истеъмол қилиш аёлнинг туғиш пайтида йўқолган қонини қоплаш учун кўпроқ қон ишлаб чиқаришга ёрдам беради.
3. Ундан ташқари терининг эрта қаришликка даводир
Қўллаш усули:
50 грам хурмо кукунини бир кило тоза асалга қўшиб яхшилаб аралаштирилади, ҳосил бўлган аралашмадан эрталаб наҳорга ва уйқудан олдин бир ош қошиқдан эркак ва аёл ҳам истемол қилиши мумкин.
#Табрик
1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни! 🎉
Ушбу кун муносабати билан юртимиздаги барча ўқитувчи ва мураббийларни чин дилдан самимий муборакбод этамиз!
Aзиз Устозлар, илм йўлидаги шижоатингиз, метин иродангиз, тоғдек сабрингиз, билим уммонидаги сабоғингиз доимо сарбаланд бўлсин! Сиҳат-саломатлик, оилавий хотиржамлик, тинчлик ва фаровон ҳаёт ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин!
Касб байрамингиз муборак бўлсин ҳурматли устозлар!
Агар сенга зарарни хоҳласалару лекин Аллоҳ сенинг манфаатингни хоҳласа, уларнинг зарарларини сенга манфаатли қилиб қўяди.
Читать полностью…•Қизим қалбимнинг меваси.
•Аллоҳга қасамки, ҳеч ким бемор бўлганингда парвариш қилишда, ўлганингда ортингдан яхшиликлар билан эслашда, махзун вақтингда юпатишда қизларчалик бўлмайди.
©Амр ибн Ос разияллоҳу анҳу.
Ноябрь ойи учун.
Саудия Подшохлигига саёхат.
📆 Сафар давомийлиги
14 кун
Ноябрь ойи учун жойлар сони чекланган.
22- ноябрь.
30-ноябрь.
Нархи 1100$
Бизнинг хизматлар
💳 саёхат визаси
🎫 Авиачипталар
🏢 Қулай ва Шинам меҳмонхоналар
🚌 Транспорт хизматлар
🍽 Мадинада 2 маҳал тансиқ таом
🍽 Маккада 2 маҳал тансиқ таом
🙎♂️ Малакали йўл бошчи.
💊 Тиббий хизмат
🕋 🤲 🕋 Макка ва Мадина саёхатлари.
🔴 "Рожиҳий" масжидига саёхат.
🔎 Кузатиш ва кутиб олиш хизматлари мавжуд.
🎁 Ва бир қанча Хадиялар
🔔 3 кишидан ортиқ оилаликларга чегирмалар бор
🤲 кетиш олдидан олдидан дарслар бўлиб ўтади.
📆 барча қулайликларга эга.
Сиз ҳам бориш ниятингиз бўлса дарҳол бизга боғланинг!
Биз билан орзуларингизни амалга оширинг!
Ва ўз жойингизни банд қилинг.
Мурожаат қилинг: ✉️
📞 +998935005352
📞 +998997254401
🔗 Телеграм:
👱♂ @alitech5352
12127. Ҳотим Асом раҳимаҳуллоҳ айтади: "Одамларни бир-бирларини айблаётган, бир-бирларини ғийбат қилаётганларини кўрдим. Билдимки, бу ҳасад (одамлардаги) мол-дунёга, нуфуз, обрўга ва илмга бўлар экан.
Аллоҳ таолонинг ушбу ояти ҳақида тааммул қилдим: “Уларнинг ҳаёти дунёдаги маишат-тирикчиликларини ҳам уларнинг ўрталарида Биз Ўзимиз тақсимлаганмиз”, Зухруф сураси, 32-оят.
Ризқнинг тақсимоти Аллоҳ томонидан эканини билганимдан сўнг, бирор кишига асло ҳасад қилмадим.
“Мухтасару минҳажул қосидийн”дан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
Бошқаларнинг бахтиёрлиги сенга зарар бермайди. Уларнинг Бой Бўлишлари Сенинг Ризқингни Камайтирмайди.(Ҳасад ва гина кудуратлардан) Покиза бўлиб яша. Ўзинга орзу қилган нарсаларни бошқалар учун ҳам орзу қил.
Читать полностью…Фузайл ибн Иёз қ.с. айтадилар:
Мен сабрни ёш боладан ўргандим.
Бир куни масжидга кетаётганимда, бир уйдан онаси жазолаётган боланинг бақираётган товуши эшитилди ва бола эшикни очиб, кўчага қочиб чиқди.
Бола уйдан чиқиб кетганидан кейин, боланинг кўз олдида она эшикни маҳкамлаб қўйди. Мен масжиддан қайтаётганимда эса бола бироз йиғлаб, эшик остонасида ухлаб қолибди. Бу ҳолатни кўрган онанинг кўнгли юмшаб, боласини кечириб, боласига эшикни очди.
Бу воқеани гапириб бериб Фузайл ибн Иёз йиғлаб юбордилар, хаттоки соқоллари хўл бўлди ва:
- “Агар банда Меҳрибон Аллоҳнинг эшигида шунчалик сабр қилганда, албатта Аллоҳ ҳеч шак-шубҳасиз ва куттирмасдан Ўз эшигини ўша бандасига очган бўларди” - дедилар.
Сабр ешиги ёнида турган инсоннинг зафари Аллоҳнинг изни ила яқиндир!
@hikmatlartoplami
Сиздан бу гўзалликни қаердан олгансиз деб сўрашса, Аллоҳдан ҳаё қиладиган юзлардан деб айтинг.
Читать полностью…Ассалому алайкум азиз диндошим. Бугунги куннинг файзу баракотидан Аллоҳ таоло барчамизни манфаатлантирсин. Бугунги кунни билиб-билмасдан қилган хато ва камчиликларимизга каффарот айласин. Бир жумани Маккада яна бир жумани Мадинада ўқишни насиб этсин.
Читать полностью…Ассаламу алайкум!
☎️+998916181118
Саволлар: @zeromaxmebel
Биз билан бирга бўлинг
@mebel_remont_zeromax
Қалбимга ўқ келиб текканда ўлмадим. Лекин ким отганини кўрганимда ўлиб бўлдим.
@hikmatlartoplami
Ассалому алайкум хайрли кун азиз диндошим. Аллоҳ таоло сизни ва оила аъзоларингизни бугунги жума кунининг баракотларидан баҳраманд этсин. Барча эзгу ниятларингиз амалга ошишида Ўзи мададкор бўлсин.
Читать полностью…#Видео
#бидъат
🎙Бидъатнинг таърифи ва ҳукми
Абдувоҳид домла Аҳмадалиев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси
12070. Ўта қийматли ўтириш нима?
Уламолар айтишади: “Фарз намозлардан сўнг (ўрнидан туриб кетмасдан жойнамоз устида) ўтириш Аллоҳ азза ва жалланинг бандага раҳмати тушадиган энг улуғ вақтлардандир. Туришга шошилма...
Аллоҳга истиғфор айт.
Аллоҳга тасбеҳ айт..
Аллоҳга ҳамд айт...
Таҳлил ва такбир айт...
Намознинг зикрларини ўқи...
Оятал курсийни ўқи...
Унутмагинги, сен шу ҳолда Раҳмоннинг зиёфатидасан...
“Фориғ бўлсанг, (ибодатга) урингин. Ва фақат Роббингга рағбат қилгин”, Зуҳо сураси, 7-8- оятлар.
Ибн Баттол раҳимаҳуллоҳ айтади: “Кимнинг гуноҳи кўп бўлиб, ҳеч бир машаққатсиз Аллоҳ уларни ўчириб юборишини истаса, намоздан сўнг жойнамозида қолишни лозим тутсин. Сўнг (ўтирган ҳолида) дуоларни кўпайтирсин, бас, ана шунда малоикалар унинг ҳаққига истиғфор айтурлар. Ана шу ҳеч бир баҳоси бўлмаган қимматли ўтиришдир.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
Ҳеч кимга кўр-кўрона ишонма. Чунки қўйлар бўридан хавфсирайдилару лекин охирида уларни чўпон сўйиб ейди.
Читать полностью…12066. Набавий васият
Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у деди: “Халилим соллаллоҳу алайҳи васаллам менга васият қилдилар: “Аллоҳга бирон нарсада ширк келтирма, агар қийма-қийма қилиб ташлансанг ҳам, ўтга солиб ёқилсанг ҳам.
-Фарз намозини қасддан тарк қилма. Ким фарз намозини қасддан тарк қилса, унда Аллоҳнинг зиммаси қолмайди.
- Хамр (ароқ) ичма, чунки хамр барча ёмонликларнинг калитидир...”.
Ибн Можа ва Бухорийнинг «Адаб»даги ривояти.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube