Тадаббур
Қуръоний қоида
📕 Аллоҳ таоло айтади: “Айт: «Агар нопокнинг кўплиги сени ажаблантирса ҳам, нопок пок билан тенг бўла олмас. Аллоҳга тақво қилинг, эй ақл эгалари! Шоядки, зафар топсангиз”, Моида сураси, 100 – оят.
Эй Расул (соллаллоҳу алайҳи васаллам), уларга айт, ҳар бир нарсада нопокнинг кўплиги сени ажаблантирса ҳам, нопок пок билан тенг бўла олмас. Чунки кўплик фазилатга далолат қилмайди. Нопокни тарк этиш ва покиза амалларни бажариш билан Аллоҳдан тақво қилинглар! Шоядки, жаннатга эришиш билан мукофотланурсизлар.
🔹“Аллоҳ покдан нопокни ажратиши учун ва нопокнинг ҳаммасини бир-бирининг устига тахлаб, бир уюм қилиб, жаҳаннамга ташлаши учун. Ана ўшалар зиён кўрувчилардир”, Анфол сураси, 37 – оят.
Шахслар, амаллар ва мол-мулклардан иборат нопок, хобисларни бир-бирларини устига тахлаб қўяди. Сўнгра уларни жаҳаннам оловининг ичига ташлайди. Ана ўшалар зиёнга учраганлардир. Аллоҳ бу ҳолдан паноҳ берсин! (“Мухтасарит тафсир”дан.
Эй инсон, (бугунги кунда дунёда) нопокнинг кўплиги ва уларнинг адади, сони сени ажаблантириб қўймасин.Чунки унинг кўп экани унинг яхши эканига, фазилатли эканига асло далолат қилмайди. Покнинг озгинаси ҳам нопокнинг кўпидан кўра яхшироқдир.
🔻Изоҳ: Аллоҳ таоло кофирларни у дунёда жаҳаннамга тўплайди, уларни пок–жаннати мўминлардан ажратиб олиш учун, худди ўтинни тахлагандек, бир-бирларининг устига тахлаб туриб, дўзахга ташлаш учун тўплайди. Ҳақиқий зиён кўрувчилар ана шулар бўлади. (“Тафсири Ҳилол”дан)
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДАГИ ИСМЛАР ҲАҚИДА
Ассалому алайкум! Ҳозирда кўплар телеграм саҳифаси ва бошқа ижтимоий тармоқларда исми ёзиши лозим бўлган ерларга Аллоҳу Акбар , Алҳамдулиллаҳ, Лаа Илаҳа иллаллоҳ ва бошқа номларни қўйиб олишябди. Мушкила шундаки бу исм билан номланган профил эгалари ёзятса “Аллоҳу Акбар печатает” яъни “Аллоҳ Буюк ёзябди” деган ёзув чиқади. Бунга сизларнинг устозларни муносабатини билмоқчи эдим.
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Тўғри мулоҳаза қилибсиз. Бундай ҳолатда ўзгартириб олиш керак. Валлоҳу аълам!
Розияллоҳу анҳум
📕 Менинг жаннатдаги ҳамроҳим Усмондир...
أشدُّ أُمَّتِي حياءً عُثمانُ بنُ عفَّانَ
🔹Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Усмон ибн Аффон умматимнинг энг ҳаёлисидир”, дедилар. Абу Нуъайм "Ҳилятул авлиё"да келтирган.
🔹 Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳунинг лақаблари Зиннурайн (икки нур соҳиби). Сабаби, у зот Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қизлари Руқайа ва унинг вафотидан кейин Умму Кулсумга уйланганлар.
🔹У зотнинг саховати
Табук ғазотида одамлар қийинчиликда қолишганида, Усмон розияллоҳу анҳу Шомга юборишга тайёрлаб қўйган икки юз туялик карвонини устидаги анжомлари билан, яна саккиз минг дирҳамни (кумуш танга) ҳам қўшиб, Аллоҳ йўлида эҳсон қилдилар. Сўнг яна юзта туяни эгар-жабдуқлари билан келтириб бердилар. Кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига минг динор (олтин танга) олиб келиб бердилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бугундан кейин Усмон нима қилса ҳам зарар қилмайди», дедилар. Имом Аҳмад, Ҳоким, Табароний ва бошқалар ривоят қилган.
فقال رسول الله صلى الله عليه وسلم : " اللهم ارض عن عثمان فإني عنه راض " .
🔹 Ибн Ҳишом ривоят қилади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Эй Аллоҳим! Мен Усмондан розиман, Сен ҳам рози бўл!" дедилар.
🔹 Усмон ибн Аффон саҳифалардан мусҳафларга нусха кўчиришга амр қилиб, Қуръони каримни жамланишида ҳамда масжиди Набавийни кенгайтиришда бош бўлганлар.
لكل نبي رفيق، ورفيقي- يعني في الجنة -عثمان
🔹Толҳа ибн Убайдуллоҳдан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир набийнинг ҳамроҳи бордир. Менинг жаннатдаги ҳамроҳим Усмондир», дедилар. Имом Термизий, Абу Яъло, Ибн Асокир, Ибн Можа ва бошқалар ривоят қилган.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
هل تعرف متى تفشل الأسرة.. ؟
- نفشل عندما: نقدر الغرباء أكثر من أولئك الذين يعيشون في منزلنا.:
- نفشل عندما: نكتب نصوص تكريم عظيمة ، أو نخطط لحفلة للأصدقاء أو القليل من المعارف ، وننسى تكريم عائلتنا كل يوم.
- نفشل عندما: الكأس الجميلة للزوار ، ولكن لمن في المنزل ، الكأس المكسور :
- نفشل عندما: نحاول جاهدًا إرضاء الآخرين ، لكن تقديم خدمة لأمي يعد عبئًا..
ن- فشل عندما: في دوائر الأصدقاء أو على وسائل التواصل الاجتماعي ، نظهر حبًا غير مشروط لعائلتنا ، لكن في المنزل نرفض إحضار كوب من الماء لهم.
الأسرة هي أعظم ثروة للبشر. دعنا نعتني بها.
🕌 Оила қачон дарз кетади, барбод бўлади, биласизми?
🔻Оила - қачонки уйимизда яшаётган яқинларимиздан кўра бегоналар ҳақида кўпроқ қайғура бошлаган вақтимизда барбод бўлади.
🔻Оила – қачонки оддий танишларимиз ва дўстларимиз учун турли ўтириш, кечаларни режалаб, турли табрикларни ёзсагу, ҳар куни оиламизни эҳтиром қилишни унутсак барбод бўлади.
🔻Оила – қачонки чиройли-чиройли идишларни, коса-пиёлаларни меҳмонларга чиқариб, уйдагиларимизга эса чети синган идишлар бўлса барбод бўлади.
🔻Оила – қачонки бошқаларни кўнглини олиш, рози қилишга уринсагу, онамизга хизмат қилишни беҳуда иш деб билганимизда барбод бўлади.
🔻Оила – қачонки дўстларимиз даврасида ёки ижтимоий тармоқларда оиламизга бўлган меҳр-муҳаббатимизни кўз-кўз қилсагу, уйда бир пиёла сув элтишгада ярамаганимизда барбод бўлади.
Оила инсон учун улкан давлат. Келинг, уларга ғамхўрлик қилайлик.
@arabicuz
#Муҳим
"ҲОЖИЛАРИМИЗ, СИЗ КАМТАР БЎЛИНГ, БАРЧАГА ИБРАТ БЎЛИНГ!
СИЗНИ КУТИБ ОЛАЁТГАНЛАРГА ҲАМ ТАЙИНЛАНГ... "
Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов
✅ Улашинг | @MuslimShosh
"Овқатимни есам, онам совға берардилар. Имтиҳондан ўтсам, отам тақдирлардилар.
Ўзингизга қилган яхшилигингиз учун дунёда фақат ота-онангизгина мукофотлайди".
@MubashshirAhmad
11752. Қисқа ва тушунарли дарс
Қуръони карим мисолида аёл киши уйидан ташқарида ишлаши учун қуйидаги ҳолатлар топилиши лозим:
1. Эркаклар билан аралаш ҳолда бўлмаслиги: “Чўпонлар қайтмагунларича, суғора олмаймиз,” Қосос сураси, 23 – оят.
2. Ишлашига эҳтиёж, зарурат бўлиши: “...отамиз эса қари чол», – дедилар.”, Қосос сураси, 23 – оят.
3. Ишламасликка бадийл, ўрни топилса тўхтатиш: “Иккисидан бири: «Эй отажон, уни ишга ёллаб ол. Чунки ишга ёлланадиган энг яхши кимса кучли ва ишончли кимсадир», – деди”, Қосос сураси, 26 – оят.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
Дунёда узоқ қолишимга ишонмайман. Лекин кўпчиликнинг кўнглига абадий қоладиган яхши эслатмаларни экканман деб орзу қиламан.
Читать полностью…Юртда барака йўқ.
Қурилиш қилиб, бозорга бордим. Тахта бозор. Усталар "5*3 река керак", деди. Бозордан река қарадим. Нархи 5500 сўм экан. Бир сотувчи айтди "ака, сизга 5*3 керакми? Булар 5*3 дегани билан шунча чиқмайди. Мана...", деб ўлчаб берди. Ҳақиқатда 4*2 экан. 5*3 олиш учун 6*4 деганидан олиш керак экан. Рози бўлиб, 6*4 олдим. Усталар бўйини 6 метрлик бўлсин деган эди. 6 метрлик сўрадим. "Мана", деб дарров юклашни бошлади. Бирдан каллага фикр келиб қолди. "ука, метрни олинг", дедимда ўлчадим. 6 метр деб сотилган река 5*70 экан. Ҳам энидан, ҳам бўйидан....
Юртда барака йўқ. Савдо йўқ. Қимматчилик...
Усталар билан ғишт уришга шартнома қилдим. Ғиштни урганидан эмас, машинада келганидан санар экан. Зилда келган ғиштни эринмай доналаб санадим. 5000 та дейилган ғиштдан инсофлиги 300 та, стандарти беш юзта кам келар экан. Уста шуни билгани учун урганидан эмас, келганида ҳисоб олар экан. Ҳам машинада келганидан, ҳам устадан олиб ейсиз.
Юртда барака йўқ. Савдо йўқ. Қимматчилик...
Усталар хаммаси "дом строй"га (қурилиш материаллари сотадиган катта дўкон) етаклайди. Усталар у ердан карта очиб олган. Пластикка ўхшаган. Уйни эгаси бориб савдо қилади. Устага ўн фоиз картасига пул келиб тушади.
Юртда барака йўқ. Қимматчилик...
Бир ака антифриз чиқардилар. Антифриз қоғозда ёзилгани каби -20 градус ва -40 градуслик чиқди. Бозордаги ҳамма маҳаллий антифриздан қиммат. Сабабини тушунмай, ҳамма антифризларни олиб келиб, -5 градус холодильникка қўйилган. Уч соатда ҳамма антифриз тахта бўлиб қолган. Ишлаб чиқарувчиларга ҳолат видеога олиб юборилган. Ҳожи акалар парвойига ҳам олмаган.
Юртда барака йўқ. Қимматчилик...
Ўртоғим бензин заправкада ишлайди. Энг инсофлик заправка ўнига бир литр, қолганлари икки литр урар экан. "Мени билганим урмайдигани йўқ", дейди. Ҳамма билар экан шундайлигини.
Юртда барака йўқ, ҳаммаёқ қимматчилик эмиш...
Бошқа бир танишимнинг иши порасиз, откатсиз битмас эмиш. Пора бермаса, давлат ташкилотлари олмас эмиш.
Айтишича, Юртда барака йўқ. Аввалгидай савдо йўқ эмиш.
Уйфурушларга уйингизни сотмоқчи эканлигингизни айтасиз. Бўлди, нақдга ўзимиз оламиз, деб баҳолайди. Табиийки, сиз қимматроқ нарх хоҳлайсиз. Уёғига тузоғига тушганингиз шу. Каналида эълон беради уйингиз сотилиши ҳақида. Сиз мижоз кутасиз. Уйингизни олмоқчи бўлган харидор уйфурушга телефон қилади. Уйфуруш у уй сотилганини, истаса, бошқа уй борлигини айтади. Сизга эса ҳамтовоғини жўнатади. Ҳамтовоқ уйингизни кўриб, дастлабки уйфуриш айтган нархдан анча паст баҳо айтади. Шу тариқа учинчиси, тўртинчиси келиб арзон нарх айтаверади. Тоқатингиз тоқ бўлиб, биринчи айтган нархингизга ўзингиз олиб қўя қолинг, дейсиз. Хўп, дейди деб ўйлайсизми? Содда бўлманг. Энди уйингизни биров олмаётганини. Бошида берганда, майли, деб олишини, ҳозир эса яна беш юз ёки минг арзонга олиб қолишини айтади. Пул зарурлигидан рози бўлиб юборасиз. Бу приёмни ҳаммага ҳам қилмайди. Пул зарур, "пожар" деган одамлар "жирний" мижоз.
Ҳа, айтганча, Жума куни маклер акаларимиз ишлашмайди. Дам олиш куни.
Бозорда кабелчилар бор. Давлат муассасаларига, қурилиш объектларига сим сотишади. Улгуржи. Заводдан кабелни олиб, чўзишади. Хато эшитмадингиз. Эшилади. 2*2.5 кабель, 2*2 ёки ундан хам камроққа, метри кўпроққа айланади. Заводнинг қадоғини қайтадан қилиб, сизга беришади. Бутун бошли катта заводлар қуриб, кабель сотиб ётишибди. Цехда қилинган, бирортаси айтилган талабга жавоб бермайдиган кабеллар. Лекин тонналаб, навбатга қўйиб сотишади. Откат бор экан, кабель сотилаверади.
Лекин Аввалгидай савдо йўқ. Барака йўқ экан.
Бу каби ишларнинг саноғи йўқ. Оддий сода бор. Совет давридан бери 500 гмлик қадоқда бўлар эди. Грами камайиб, камайиб, 250 гмга тушган. Билмаган "ҳақиқийси фалончида қиммат экан, мана бу арзон сотади", деб олаверади. Ичи тўла бўладиган гугурт ярим бўлиб қолган. Сантиметрлаб, миллиграмлаб урилаверади. Камаяверади.
Цементга қум қўшаётганлар, сутга сув қўшаётганлар ҳеч кимга сир бўлмай қолган.
#Oghuzhan Kokturk
@yaxshiilar
Агар эркак кишининг хотини учун мошинани эшигини очаётганини кўрсанг билгинки, ё аёл янги(янги келин) ёки мошина.
Читать полностью…Бошланган фазилатли Зулҳижжа ойи барчамизга, бутун мусулмон умматига хайр ва баракотга тўла ой бўлсин!
🕌 Зулҳижжа ойининг ўн кунлигида бажариш яхши саналган солиҳ амаллар
🕋 Ҳаж ва умра қилиш. (йўлга қодир бўлса)
🔻Биррул волидайн - ота-онага яхшилик қилиш.
🔻Қариндош-уруғлар билан алоқани яхшилаш - силаи раҳм.
🔻Тавба қилиш ва истиғфор айтиш.
🔻Қуръон ўқиш билан машғул бўлиш.
🔻Қурбонлик қилиш (ҳайит куни, қурби етса)
🔻Садақа бериш, эҳсон қилиш.
🔻Намозларни ўз вақтида адо этиш.
🔹Зулҳижжанинг аввалги ўн кунлигида нафл рўза тутиш ҳамда таҳлил, такбир ва ҳамд айтишни кўпайтириш тавсия этилади.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
Ҳақийқий маҳзунлик у-отангнинг:
"Ўзинга суян (ишон) мен доимий эмасман", дейишидир.
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтадилар:
"Ким Қуръони Каримни хатм қилса, унга ижобат бўладиган дуо бордир".
ЯХШИЛИК УНУТИЛМАЙДИ!
Қўрғонтепа тумани Юксалиш МФЙ Ҳидоят кўчаси 26-уйда истиқомат қилувчи 1997 йилда туғилган Азизова Ўғилой буйрак қуриши касаллиги билан курашмоқда. Бемор Тошкент шаҳридаги А.Воҳидов номидаги клиникига олиб борилди, кўриклар натижаси эса операция қилинмаса жуда ҳам оғир оқибатларга олиб келиши, ҳатто бемор вафот этиши эҳтомоли борлиги ҳам маълум бўлди. Беморнинг бир нафар оғил, бир нафар қизи онасиз қолмаслиги учун 80 млн миқдорда маблағ зарур ва бу учун ўз ёрдамингизни аямайсиз деган умиддамиз.
Ушбу оила ҳозирда яшаб турган ҳовлисини ҳам сотишга тайёр. Харид қилмоқчи бўлган инсонлар боғланиб маълумот олиши мумкин.
Албатта орамизда яхши иснонлар кўп, шу оила учун эҳсон қилишингизни ва мана шу видеолавҳани барчага улашиб эҳсон берувчилар сонини оширишингизни сўраб қоламиз. Зеро, Аллоҳ албатта эҳсон қилувчиларни хуш кўради!
💳 9860 1678 0261 7826 (HUMO) (Hamkorbank)
Axmadillo Azizov
💳 4231 2000 8046 8969 (VISA) (Hamkorbank)
Axmadillo Azizov
☎️ +998991903793
👉 @Uzb1000xilbozor
11808. Қуръон ўқилмайдиган, намоз кечиктириладиган, бекорчи куй-қўшиқлар тараладиган уй бўлса, у хонадон аҳли руқя -дам солдиришлари эмас, балки тавба қилмоқлари лозимдир.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
Онангизни йўқланг, одамлар!
Бозор тушинг, олинг тўртта нон,
Ён кўтарса писта, бодомлар.
Бунда сизга энг азиз меҳмон
Онангизни йўқланг, одамлар!
Деманг, дунё қўлимдан тутган,
Қўлим қўйса йўлимдан тутган,
Дунёни бир чет қўйиб, кутган,
Онангизни йўқланг, одамлар!
Кўнглин олинг хуш суҳбат қуриб,
Ҳажга боринг орқалаб юриб,
Токи тупроқ қучмасдан туриб,
Онангизни йўқланг, одамлар!
Важ бўлмасин кўклам, қишингиз,
Чала қолса қолсин ишингиз,
Ҳақдан кейин чин дўст кишингиз,
Онангизни йўқланг, одамлар!
Нафс ақлдан чиқмасин ғолиб,
Сўнгда юрманг пушмонда нолиб,
Ён ёрингиз, болангиз олиб,
Онангизни йўқланг, одамлар!
Банд даст дардда, ғамда чиниққан,
Соғинч сабаб ранги синиққан,
Сизни жони гаровда туққан,
Онангизни йўқланг, одамлар!
Онасиз тун оҳ урар қаранг,
Кун бош эгиб, жим юрар аранг,
Жон ўқ, тан ёй тортилмай таранг,
Онангизни йўқланг, одамлар!
Бўлса сизда иймон, ғурур, ор,
Меҳрингизга этманг бунча зор,
Бир куни соғ, беш куни бемор,
Онангизни йўқланг, одамлар!
Ҳеч тўхтамас соатнинг мили,
Ўтиб борар милларда йили,
Болангиздан қайтар ҳосили,
Онангизни йўқланг, одамлар!
Пул топилар, топилар сафо,
Ва лек билинг сафо бевафо,
Кекса жонга чектирмай жафо,
Онангизни йўқланг, одамлар!
Тулпордами ё юриб яёв,
Йўл-йўлакай ҳеч қурса бирров,
Арзин айтмас ҳокисор, баёв
Онангизни йўқланг, одамлар!
Куйга солсин байтимни бахши,
Она бутун борлиқнинг нақши,
Ҳамма ҳамма ҳаммадан яхши,
Онангизни йўқланг, одамлар!
Вақт йўқ деган сўзингиз чакки,
Байтим сизга бергувчи дакки,
Тунлар айтган алласи ҳаққи,
Онангизни йўқланг, одамлар!
(Марҳабо Каримова)
Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг.
Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.me/joinchat/AAAAAEim9rpbbJ9yYzZMxQ
Ассалому алайкум азиз диндошим. Кунларнинг султони-жума кунининг барокати ва файзидан Аллоҳ таоло ҳаммамизни манфаатлантирсин. Дуоларимизни Ўзи ижобат этсин.
Читать полностью…ҚАНДАЙ ЯШАМОҚДАСАН?
– Умидсизликка тушма! Умидсизлик Аллоҳнинг раҳматига ношукрлик бўлади.
– Ғазабланма!
Ғазаб фазилатларни барбод қилади.
– Кек сақлама!
Кек сақлаш ҳаётнинг гўзаллигини ўчириб юборади.
– Маҳзун бўлма!
Маҳзунлик жисмга ҳам, асабга ҳам талофат етказиб, чидаб бўлмас ғам-ғуссага гирифтор қилади.
– Атрофингдаги воқеаларга бепарво бўлма!
Бошқаларга самимий ҳамдард бўлиш – инсоний хусусиятлардандир.
– Ҳаргиз худбин бўла кўрма!
Бошқаларга яхшиликни раво кўриш (ийсор) инсоний фазилатларнинг энг гўзалидир.
– Қўлга кирита олмаган нарсангга маҳзун бўлма!
Агар у пешонангга ёзилган бўлса, албатта насиб қилади.
«Бизга Аллоҳ ёзиб қўйган нарсадан ўзгаси зинҳор етмайди»
(Тавба сураси, 51-оят)
Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг.
Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.me/joinchat/AAAAAEim9rpbbJ9yYzZMxQ
#улашинг
Арафа кунининг фазилати
"Қуёш чиққан куннинг энг яхшиси Арафа кунидир", деганлар Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам. Бу кун фазилатда тенгсиз бир кун. Унда инсониятга юборилган энг сўнги рисолат, энг охирги дин тамомига етказилган. Динни тугал қилиш учун ва буни эълон қилиш учун Раб таоло айнан шу кунни танлаган.
"Бирор-бир кунда Аллоҳ таоло Арафа кунидагичалик кўп эркак ёки аёл бандани дўзахдан озод қилмайди... ".
Дуоларнинг энг афзали ҳам Арафа кунининг дуосидир. Шу боис, бу кунни дуо, истиғфор, тоат ва зикр ҳамда яқинлар, қариндош-уруғ ва дўсту ёр қалбига хурсандчилик олиб кириш каби савобли ишлар билан ғанимат билиш мақсадга мувофиқ.
Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) марҳамат қилиб дедилар: дуоларнинг афзали (фазилатда энг кучлиси) Арафа кунидаги дуодир. Ва мен ва мендан аввалги (барча) пайғамбарлар айтган энг яхши сўз: "Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу. Лаҳу-л-мулку ва лаҳу-л-ҳамду ва ҳува ъалаа кулли шайъин қодийр"дир (Молик, Термизий ва Аҳмад ривоятлари).
Ториқ ибн Шиҳоб ҳикоя қилади: бир куни яҳудийлар Умар разияллоҳу анҳуга шундай дейишди: "сизлар бир оятни тиловат қиласизлар, агар у бизга нозил бўлганда эди, ҳеч иккиланмай, ўша оят нозил бўлган кунни ўзимиз учун байрам қилиб олган бўлардик". Шундай дея улар Моида сурасининг учинчи оятини айтишди. Шунда Умар разияллоҳу анҳу шундай дедилар: "албатта, мен у оятнинг қайси пайт нозил бўлгани, қаерда нозил бўлгани ва у нозил бўлар экан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қаерда бўлганликларини аниқ биламан. У Арафа куни нозил бўлди. У нозил бўлаётганда Аллоҳга қасамки, биз жума куни Арафада эдик".
Бу кунда замоннинг фазилати, маконнинг фазилати, куннинг фазилати ва макиннинг (мазкур маконга йиғилган зотлар) фазилати ва буюк сафар ниҳоясининг фазилати жам бўлган. Бу кунда 24 йил давом этган буюк рисола, буюк калом, қайсики, тоғлар ҳам кўтаришга қўрққан калом якунига етказилган. Йигирма тўрт йил инсониятни нур ва раҳматга чулғаб турган ваҳийлар силсиласидаги сўнги ҳалқа зарб қилинган.
Набий алайҳиссалом марҳамат қиладилар (мазмуни): "Арафа кунининг рўзаси бир йил олдинги ва бир йил кейинги гуноҳларга каффорат бўлишини Аллоҳдан умид қиламан" (имом Муслим ривояти).
Ушбу ҳадиси шарифга мувофиқ, ҳаж қилмаётганлар учун арафа куни рўза тутиш мустаҳабдир.
Арафа кунининг фазли, ундаги дуоларнинг фазли фақатгина Арафот тоғига йиғилган ҳожилар учун хос эмас, балки, барча мусулмонларни ўз ичига олади.
Ҳадиси шарифларда Набий алайҳиссалом: "Арафа куни, наҳр куни ва ташриқ кунлари биз аҳли Исломнинг байрамимиз бўлади", дея марҳамат қилганлар. Ҳадисни сунан эгалари ривоят қилишган.
© Алишер Султонходжаев
@MubashshirAhmad
Агар қадаминг орқага қайтса қўрқма. Чунки қувват билан олдинга отилиши учун камоннинг ўқи орқага қайтади.
Читать полностью…Одамларни бизларга гапиришларидан ман қила олмаймиз. Лекин уларнинг гапларидан тасирланмасликка қодирмиз. Чунки ақлларимизнинг калитлари ўзимизда, уларнинг қўлларида эмас.
Читать полностью…Албатта Аллоҳ таоло сенга зулм қилган, сени йиғлатган ва сенга қаҳр қилган кишиларни унутмайди. Бир кун келиб ҳақлар қайтарилишига ишон.
Читать полностью…Қанча хўрозлар борки мени қичқириғим сабабли тонг отади деб ишонади. Қанча одамлар борки менсиз ҳаёт тўҳтаб қолади деб ўйлайди.
Читать полностью…Ҳар қанча аччиқ бўлса ҳам ҳақиқатни айтмасдан жим турма. Агар оғзинга юган солсанг, елканга эгар қўядилар.
Азиз диндошим зулҳижжа ойи, шу ойнинг биринчи ўн кунлиги ва шу ўн кунликнинг биринчи жумасини Аллоҳ таоло барчамизга муборак қилсин.
Қўлингда таом билан чумчуққа яқинлашганингда унинг сендан қочаётганидан таъажжубланма. Чунки қушлар баъзи инсонларга қарши ўлароқ нондан кўра озодлик қимматроқ эканига ишонишади.
Читать полностью…Кечикаётган ризқлар, бутун ҳаётинг давомида орзу қилганингдан ҳам гўзал шаклда сенга етиб келади.
Читать полностью…11726. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бир киши ўзининг соч шокиласига ва кийимига маҳлиё бўлиб юриб бораётганда, бирдан уни ер ютиб юборди. Энди у қиёмат қоим бўлгунча пастга тушиб бораверади», дедилар».
Икки шайх ривоят қилган.
🔻Шарҳ: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ўтган умматлардан бир киши ўзининг чиройига, кийимига зеб бериб кеккайгани қандоқ оқибат ила тугаганини ажойиб васф қилиб бериш ила биз мусулмонларни ўша шахсга ўхшашдан қайтармоқдалар. Мазкур бадбахтликка гирифтор бўлган одам сочини ҳавас билан ўстирган экан. Унинг сочи елкасига тушиб турар, Кийимни ҳам бошқаларга кўз-кўз қилиш учун танлаб кийган экан. У кунлардан бир кун «…ўзининг соч шокиласига ва кийимига маҳлиё бўлиб юриб бораётганда бирдан уни ер ютиб юборди». Бунга ўхшаш нобакорларни, ўзини ўзгалардан арзимаган нарса ила устун қўядиганларни, кийими ила манманлик ва мутакаббирлик қиладиганларни ер ҳам ўз устида олиб турмай ютиб юборишга тайёр экан.
Аммо ер уни ютиши билан иш битиб қолмайди. Балки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларидек, энди у қиёмат қоим бўлгунича пастга тушиб бораверади.
Яъни, у қиёматгача ер ютиш азобини чекиб, қийналиб туради. Қиёмат куни эса, унинг ҳоли қандай бўлишини Аллоҳ таоло-нинг Ўзи белгилайди. Ким ана ўша ҳолга учрамай деса, зинҳор манманлик қилмасин. (“Ҳадис ва ҳаёт”дан)
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube