ХХI аср шоирлари ҳам шеъри босма ОАВда чиқса, хурсанд бўлади. "Ёшлар овози", "Маънавият сарчашмаси" (Бухоро) газеталари ҳамда "Шарқ юлдузи" журнали таҳририяти жамоаларига раҳмат айтамиз!
Читать полностью…Эски дафтарлардан
* * *
Ҳаёт мактабида мен битта толиб,
Тоғлар китобидан ўқидим хатлар.
Кўрдим, алп оғочлар қуйида қолиб,
Юксакда ўсаркан тубан дарахтлар.
Мансур Жумаев
Eski daftarlardan
* * *
Hayot maktabida men bitta tolib,
Togʻlar kitobidan oʻqidim xatlar.
Koʻrdim, alp ogʻochlar quyida qolib,
Yuksakda oʻsarkan tuban daraxtlar.
Mansur Jumayev
* * *
Sevdikmi, sevilmish ne desa, maqbul,
So‘ray qol, kiprigi naqshi islima.
Ko‘nglim-ku o‘zi bir Ka’bayi maqdur,
Ziyorat qilgaysan qachon, muslimam?!
Balki, ishq surasi kelar-ku manzur,
Balki, ishq oyati o‘zing – noriya.
Ko‘nglim-ku o‘zi bir Mus'hafi mansur,
Qiroat qilgaysan qachon, qoriyam?!
Mansur Jumayev
БИР САВОЛ
Бир кун тош ҳам тошга урилмайдими,
Ҳеч йўқ урилмоққа уринмайдими?!
Жоним, нигоҳимни ўғирлаган ким,
Қараб боқ кўзгуга, кўринмайдими?
Ҳамон кўнглингдан ҳол сўрганинг йўқми,
Ҳижрон ҳосилини ўрганинг йўқми?
Жоним, мен ўзимни йўқотиб қўйдим,
Кўнглинг томонларда кўрганинг йўқми?
Мансур Жумаев
* * *
Имтиҳон муддати тугаб бўлган тоб,
Топилган сингари энг тўғри жавоб;
Ота уй дарчасин ёпганинг чоғи,
Сезгандек қанчалар кенгдир қучоғи;
Мусофир тошларга кетгач туртиниб,
Бус-бутун туйгандек туққан юртини;
Чалғисин елкалаб келганда ажал,
Банданинг ёдига тушгандек амал;
Видо қўнғироғи чалинганда чол
Яшашдан муродин англаган мисол;
Кузга кирганида биз кезинган боғ,
Ногоҳ сезиб қолдим хайрлашар чоғ:
Зулайҳо ичмаган савган эканман,
Мен сени... мен Сени севган эканман!
© Мансур Жумаев
...Meros edi xatolar,
voris boʻlar boʻtam ham;
xato sabab jannatdan
quvilgandi Otam ham...
© Mansur JUMAYEV
P.S. videoni biz yasadik.
@katarsis_kundalik
КЕЧИККАН ИЗҲОР
Луқмон Бўрихон хотирасига
Миришкор чўлларда яшадим ҳалак,
Нишоний даштларда пахта ҳам тердим.
Қора оқшомларда пайкал оралаб
Изғир бўриларнинг изини кўрдим.
Саҳройи кузларнинг аччиқ тунида
Куҳлаб иситаркан қўл-кафтларимни,
Чиябўри увлаб юрган чўллардан
Ёқиб ўтиб келдим шеър дафтаримни.
Бўридан тўраган “Алфа”миз дуркун
Тўртта бола туғди, суйди аларни;
Лекин ўзи ғажиб еб қўйди бир кун
Итдан бўлган кучукчаларни.
Одам бўриларни кўрдим – бераҳм,
Бўри одамларни кўрдим алоҳа.
Итни вангиллатиб қочирган ваҳм –
Бўри тулумин ҳам кўрганман, оға.
Кўрдим бу ҳаётда турфа қиёфат,
Кўрдим бу ҳаётда ҳар сон бўрини.
Сизни учратгунча валекин фақат
Кўрмагандим сиздек Луқмон Бўрини!
Мансур Жумаев
#mehmon_mulohazalar
#танқид
Ҳеч эътибор берасизми, табиатда ҳаммаси жойида:
• ҳеч бир эшак отлар уюрига етакчи бўлишга уринмайди;
• ҳеч бир қўнғиз асалариларга бол йиғишдан ваъз ўқимайди;
• ҳеч бир тошбақа сиртлонларнинг тез чопиш салоҳиятини муҳокама қилмайди;
• ҳеч бир капалак ўзини чумолилардан кўра меҳнаткаш ҳисоблаб, лоф урмайди;
• ҳеч бир ит арслонга ақл ўргатмайди;
• ҳеч бир дарахт ўз мевасини ўзи емайди;
• ҳеч бир гул ўзи учун ифор сочмайди;
• ҳеч бир гиёҳ ўзи ўсган ернинг нобоплигидан шикоят қилмайди...
Одамлар орасида эса ҳамма нарса пала-партиш, ҳеч ким ўз ўрнида эмас:
• номуссизлар иффатлиларга ахлоқдан ўгит беради;
• мияси тузукроқ ишламайдиган одамлар оқилларга бош бўлиш ҳаракатида;
• ўғрилар тўғриларга адолатдан баҳс этади;
• ёлғончилар ҳақгўйларга ҳақиқатдан ваъз ўқийди;
• омилар зиёлиларга ақл ўргатади;
• билмайдиганлар билгичларни пойгакда қолдиради;
• ҳеч нарса яратмаганлар яратилганларга хўжайинлик қилади...
"Ахир улар самовот ва Ер мулклари ҳақида, Аллоҳ яратган нарсалар тўғрисида ва ажаллари яқинлашиб қолган бўлиши мумкинлиги хусусида ўйламайдиларми?!" ("Аъроф" сураси, 185-оят)
©️ Дилфуза КОМИЛ
ТАЪЗИЯ
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси жамоаси ва аъзолари Ўзбекистон халқ шоири, Ёзувчилар уюшмаси раиси Сирожиддин Саййидга онаси Холбиби Насриддин қизи Саидованинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдиради.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати
#retro
БОЛАЛИК
Қор жилғага айланиб,
кетди ҳаёт сойига:
кетаверди лойланиб
танимаган жойига.
Қорлигидан асар йўқ;
қайга етди, айтмайди...
...у қор бўлиб яшаган
чўққисига қайтмайди...
© Мансур Жумаев
BOLALIK
Qor jilgʻaga aylanib,
ketdi hayot soyiga:
ketaverdi loylanib
tanimagan joyiga.
Qorligidan asar yoʻq;
qayga yetdi, aytmaydi...
...u qor boʻlib yashagan
choʻqqisiga qaytmaydi...
© Mansur Jumayev
2011
Тўртликлар туркумидан
* * *
Попуклари кулоҳ дарвиш бўлганман,
Озод шамолларга таниш бўлганман.
Қандай унутайин, эй она дарё,
Най бўлишдан олдин қамиш бўлганман.
Мансур Жумаев
* * *
Popuklari kuloh darvish boʻlganman,
Ozod shamollarga tanish boʻlganman.
Qanday unutayın, ey ona daryo,
Nay boʻlishdan oldin qamish boʻlganman.
Mansur Jumayev
Тўртликлар туркумидан
* * *
Борларга тикилдим, йўқни кўрдим мен,
Юпунларга боқдим, тўқни кўрдим мен.
Қайданам кўксимга санчилди бу ишқ,
Камонни кўрмадим, ўқни кўрдим.
Мансур Жумаев
* * *
Borlarga tikildim, yoʻqni koʻrdim men,
Yupunlarga boqdim, toʻqni koʻrdim men.
Qaydanam koʻksimga sanchildi bu ishq,
Kamonni koʻrmadim, oʻqni koʻrdim men.
Mansur Jumayev
“ESINGDAMI AKA, YOZ OQSHOMLARI?”
She’r muallifi:
Mansur JUMAYEV
Tasvirchi:
Hojiakbar Nurmuhammedov
Ushbu she’r matnini va boshqa go’zal she’rlarni shoirning quyidagi telegram kanalidan topishingiz mumkin:
/channel/Mansur_Jumayev
Faqat bir shart:
chorlasam,
kirsang,
hasrat chekish yoʻq,
bu eshikdan, azizam,
kirish bordir,
chiqish yoʻq!
© Mansur Jumayev
@wwwesdalikuz
https://youtu.be/Y4BxHe79lj0?si=jL52m9XIXZ4SCqsp
Слушаем божественную музыку и великолепную песню! Интеллигентный, мудрый, обаятельный и вечно молодой Фаррух Зокиров так поёт:
АЙТ
Нега йигит қурби бўлиб жам,
Потирлайди юрак — мусичам,
Нега битган сатрларим ҳам
Кўз ёшига қорилади, айт?!
Нега нозу фироққа ёрсан?
Ағёрмисан ёки айёрсан?
Юрак ютиб ёнингга борсам,
Юрак нега ёрилади, айт?!
Ўзимни чин телба атадим,
Савол қолди тилимда қадим:
Юрагингга йўл тополмадим,
Унга қандай борилади, айт?!
2019
AYT
Nega yigit qurbi bo‘lib jam,
Potirlaydi yurak — musicham,
Nega bitgan satrlarim ham
Ko‘z yoshiga qoriladi, ayt?!
Nega noz-u firoqqa yorsan?
Ag‘yormisan yoki ayyorsan?
Yurak yutib yoningga borsam,
Yurak nega yoriladi, ayt?!
O‘zimni chin telba atadim,
Savol qoldi tilimda qadim:
Yuragingga yo‘l topolmadim,
Unga qanday boriladi, ayt?!
2019
##Ijtimoiy tarmoqlarda biz haqimizda.##
https://www.facebook.com/groups/2552274931572764/permalink/2892376694229251/?sfnsn=mo
* * *
Севдикми, севилмиш не деса, мақбул,
Сўрай қол, киприги нақши ислима.
Кўнглим-ку ўзи бир Каъбаи мақдур,
Зиёрат қилгайсан қачон, муслимам?!
Балки, ишқ сураси келар-ку манзур,
Балки, ишқ ояти ўзинг – нория.
Кўнглим-ку ўзи бир Мусҳафи мансур,
Қироат қилгайсан қачон, қориям?!
Мансур Жумаев
🎶 Шуҳрат Дарё
📝 Мансур Жумаев
Ўз овози ва услубига эга таниқли хонанда Шуҳрат Дарё ижро этган қўшиқ матни мана бундай:
* * *
Икки дунё ҳар бошда пойдор,
ҳар жуссада топган ифодат:
ҳар кўнгилда битта Худо бор,
ҳар қадамда битта ибодат.
Ҳар куртакда битта сано бор,
ҳар япроқда битта китобат;
ҳар гиёҳда битта дуо бор,
ҳар ёмғирда битта ижобат.
Ҳар киприкда битта имо бор,
ҳар абруда битта ишорат;
ҳар манглайда битта ҳумо бор,
ҳар юмруқда битта иморат.
Ҳар ёноқда битта ибо бор,
ҳар дудоқда битта муҳаббат;
ҳар қурсоқда битта Исо бор,
ҳар бешикда битта Муҳаммад.
Икки дунё ҳар бошда пойдор,
ҳар заррада улвий иродат:
ҳар кўнгилда битта Худо бор,
ҳар қадамда битта ибодат.
Мансур Жумаев
МАНСУР ЖУМАЕВ
ТАНГРИГА МАКТУБЛАР
1
Ёшларимни ёмғир айлаган,
сочларимни қор айлаган Зот,
бор ғамимни йўқ қила қолгин,
йўқдан мени бор айлаган Зот!
Эй, кўзимни айлаган соқий,
эй, сўзимни сор айлаган Зот,
шеърларимни шифо қил боқий,
шеърни менга кор айлаган Зот!
Ёр қил мени ёрга, ёронга,
ёр ишқини ёр айлаган Зот,
ёр сочини ёрнинг бўйнига
яшатгувчи дор айлаган Зот!
Яйратиб ёз дастурхонини,
қиш ўчоғин тор айлаган Зот;
синов учун мукофот бериб,
ўлпонини нор айлаган Зот!
Эй, бир қушга тикан тўн ёпиб,
насибасин мор айлаган Зот,
бор дардимни йўқ қила қолгин,
йўқдан мени бор айлаган Зот!
2
Фақат қонли ёшим бор — тўксам,
Сўзим бордир қарғасам, сўксам.
Бир жанггоҳга айланди дунё,
Бу жанггоҳда наҳот Сен йўқсан?!
Бошим шамси самога дўнди,
Ёшим қизил дарёга дўнди,
Балиқлари ютмасми энди,
Ўзим тузган дарёга чўксам?!
Қул, хожаю ҳукм асорат,
Иғво, фитна, уруш, разолат...
Ёки сўзим билан жазолат,
Ёки эшит, дардимни тўксам!
Огоҳмисан сонминг синовдан:
Ўтдан, сувдан, қишдан, қировдан?
Ё мақсадинг билдир бировдан,
Ё ўзимга аён қил йўқса!
Ҳануз менда кўзёш, дийдиё,
Сўз ила сўз қолди бериё...
Бир қиёмат кўтарди дунё,
Бу урҳода наҳот Сен йўқсан?!
3
Ёшимизни ёмғир айлаган,
Сочимизни қор айлаган Зот,
Дардимизни йўқ қила қолгин,
Йўқдан бизни бор айлаган Зот!
/channel/Mansur_Jumayev
НИГОҲИМДАГИ ЭЪЛОН
Кўзим –
кипригимга чандиб осилган
эълон ойнасидир севгим ёзилган.
Атомерос касбим – кўнгил бутловчи,
ўттиз йиллик стаж,
муҳр босилган.
Тилсим куйларимнинг шарҳи ўзингиз,
Тилсиз ўйларимнинг тарҳи ўзингиз.
Агар кўнглингизга дарз кетган бўлса,
Келинг!
Таъмирлайман.
Нархи – ўзингиз!
Мансур Жумаев
* * *
Кўзёш ярашмайди эркакка ҳарчанд,
дийдам қаттиқ дея нечук алдандим:
хаста онасининг бошида фарзанд
йиғлаганин кўриб кўзим намланди.
Бир оғриқ кезаркан икки очунда,
бўғзимни тирнади ёввойи ингроқ;
дўстим онасига ачинган кунда
мен ўз волидамга қилдим қўнғироқ...
Ногоҳ отасидан айрилди дўстим:
ҳар айрилиқ — ногоҳ,
ҳамма ғам — ногоҳ,
биров қон йиғлади,
биров қон қусди —
айрилиш дардидан бўлдим мен огоҳ.
Бир оғриқ кезаркан икки очунда,
дийдам юмшадими — тош қотган қадим,
дўстим отасидан айрилган кунда
ўз отамга умр сўраб йиғладим...
Бу боди болангни кечир, онажон,
улоққан ўғлингдан ўкинма, ота,
ҳарнечук ёдига туширса ал-он
ё ғам,
ё хасталик,
ё дард,
ё мотам.
Икки очундаги, эй, икки ҳабиб,
дийдам қотган бўлса, ўксиманг ҳайҳот,
боғбон гул остини юмшатган каби
юмшатиб турибди дийдамни ҳаёт.
Тошкент, 2020
© Мансур Жумаев
Koʻzyosh yarashmaydi erkakka harchand,
diydam qattiq deya nechuk aldandim:
xasta onasining boshida farzand
yigʻlaganin koʻrib koʻzim namlandi.
Bir ogʻriq kezarkan ikki ochunda,
boʻgʻzimni tirnadi yovvoyi ingroq;
doʻstim onasiga achingan kunda
men oʻz volidamga qildim qoʻngʻiroq...
Nogoh otasidan ayrildi doʻstim:
har ayriliq — nogoh,
hamma gʻam — nogoh,
birov qon yigʻladi,
birov qon qusdi —
ayrilish dardidan boʻldim men ogoh.
Bir ogʻriq kezarkan ikki ochunda,
diydam yumshadimi — tosh qotgan qadim,
doʻstim otasidan ayrilgan kunda
oʻz otamga umr soʻrab yigʻladim...
Bu bodi bolangni kechir, onajon,
uloqqan oʻgʻlingdan oʻkinma, ota,
har nechuk yodiga tushirsa al-on
yo gʻam,
yo xastalik,
yo dard,
yo motam.
Ikki ochundagi, ey, ikki habib,
diydam qotgan boʻlsa, oʻksimang hayhot,
bogʻbon gul ostini yumshatgan kabi
yumshatib turibdi diydamni hayot.
Toshkent, 2020
© Mansur Jumayev
Сирожиддин Саййид,
Ўзбекистон халқ шоири
ОНАМНИНГ КАЛИШЛАРИ
Бунча ҳам қаттиқ экан
Қисматнинг болишлари.
Кўз олдимдан кетмас ҳеч
Онамнинг калишлари.
Улар остонасида
Турар бир жуфт абгордай.
Кўзимга бутун дунё
Кўринади айбдордай.
Яшайдирман гарчи қўл,
Юзларини соғиниб.
Калишлари даҳлизда
Тураверар оғриниб.
Дардимни яширгайман
Онам ҳолим сўрганда.
Калишлари ва лекин
Барин билиб тургандай.
Гарчи тилсиз, забонсиз,
Хомуш, беозордайлар.
Бор дарду ҳижронимдан
Улар хабардордайлар.
Онамнинг кўзёшидан
Бўлса болишлари нам.
Назаримда кечалар
Йиғлар калишлари ҳам.
Улар ҳам гўё мени
Ўртаниб ўйлагайлар.
Бахту бахтсизлигимдан
Қиссалар сўйлагайлар.
Соғинчнинг деворлари
Ёмғирларда емрилган.
Улар ҳам онам каби
Йўлларимга термулган.
Мол йиғмадим мен, аммо
Сув сўрганга сой бердим.
Бир кўнглим бор эди, лек
Мен уни ҳам бой бердим.
Бу дунёда ниҳоят
Бир ҳикматни илғадим.
Калишларни юзимга
Босиб, келар йиғлагим.
Онамнинг калишлари...
Бир умрлик қарзимдай.
Патакларин кўзимга
Суртиб ўлсам арзигай.
1999
ЭРТАК ҲАҚИДА ЭРТАК
Болаликда қўймасдим омон:
– Эртак айтиб беринг, бувижон!
Бувим айтган эртакда доим
муродига етарди инсон.
Эртакдаги чўпон сингари
севиб қолдим мен ҳам беқарор,
севганимнинг эртаклардаги
маликадай кулгичлари бор.
Эртакдаги севги сингари
остин-устун бўлди еру кўк,
фақат...
фақат эртаклардаги
чўпон каби севилганим йўқ.
Тағин ҳижрон суриб келди от,
армон бу – кул остидаги чўғ.
Айбим менинг –
шаҳзода бўлиб,
кошонада туғилганим йўқ.
То муродга етмай афсонам
тугамасин дер эдим ҳаргиз.
– Эртак тамом! – деди жилмайиб
юрагимни ўғирлаган қиз.
Наҳот шундоқ тугар?
У ҳамон
юрагимни қайтиб бермаган...
Бувижоним менга ҳеч қачон,
бундай эртак айтиб бермаган.
© Мансур ЖУМАЕВ
ERTAK HAQIDA ERTAK
Bolalikda qoʻymasdim omon:
— Ertak aytib bering, buvijon!
Buvim aytgan ertakda doim
murodiga yetardi inson.
Ertakdagi choʻpon singari
sevib qoldim men ham beqaror,
sevganimning ertaklardagi
malikaday kulgichlari bor.
Ertakdagi sevgi singari
ostin-ustun boʻldi yer-u koʻk,
faqat...
faqat ertaklardagi
choʻpon kabi sevilganim yoʻq.
Tagʻin hijron surib keldi ot,
armon bu — kul ostidagi choʻgʻ.
Aybim mening —
shahzoda boʻlib,
koshonada tugʻilganim yoʻq.
To murodga yetmay afsonam
tugamasin der edim hargiz.
— Ertak tamom! — dedi jilmayib
yuragimni oʻgʻirlagan qiz.
Nahot shundoq tugar?
U hamon
yuragimni qaytib bermagan...
Buvijonim menga hech qachon
bunday ertak aytib bermagan.
© Mansur JUMAYEV
2012
ОЙНАВАНД ИДОРА ҲОВЛИСИДА
Йўлак супурарди рўмоллик аёл
қуёш тирик нурлар сочган паллада;
бир-бир ўтар эди бундан бемалол
йўғон бўйинлару баркаш каллалар.
Ҳожат қоғозларин ёқарди эркак
кун терак учини келганда излаб;
кириб-чиқар эди уйчага лак-лак
осилган қоринлар, кўпчиган юзлар.
Ажриқ юлар эди хаёлчан бола
ўйин бошлаганда эрка насимлар;
бир-бир қайтар эди беистиҳола
йўл-йўл бўйинбоғлар, тим қора шимлар...
Бир она, бир ота, бир бола маҳзун,
ризқини меҳнатдан жамлаган эди;
улар бир-бирини кўрмаслик учун
куннинг уч маҳалин танлаган эди.
Кимдир қарол эса, кимдир ўтинчи,
кимга гул тутади тақдир, кимга – хас...
менинг бошлиқлардан битта ўтинчим:
уччовин бирйўла чақирмаса бас.
Аёл эзилганин кўрмасин эркак,
эркак эгилганин кўрсатма, Худо;
ғурури синмасин фарзанднинг, фалак,
уни ишончидан этмагин жудо!
© Мансур ЖУМАЕВ
OYNAVAND IDORA HOVLISIDA
Yoʻlak supurardi roʻmollik ayol
quyosh tirik nurlar sochgan pallada;
bir-bir oʻtar edi bundan bemalol
yoʻgʻon boʻyinlar-u barkash kallalar.
Hojat qogʻozların yoqardi erkak
kun terak uchini kelganda izlab;
kirib-chiqar edi uychaga lak-lak
osilgan qorinlar, koʻpchigan yuzlar.
Ajriq yular edi xayolchan bola
oʻyin boshlaganda erka nasimlar;
bir-bir qaytar edi beistihola
yoʻl-yoʻl boʻyinbogʻlar, tim qora shimlar...
Bir ona, bir ota, bir bola mahzun,
rizqini mehnatdan jamlagan edi;
ular bir-birini koʻrmaslik uchun
kunning uch mahalin tanlagan edi.
Kimdir qarol esa, kimdir oʻtinchi,
kimga gul tutadi taqdir, kimga — xas...
mening boshliqlardan bitta oʻtinchim:
uchovin biryoʻla chaqirmasa bas.
Ayol ezilganin koʻrmasin erkak,
erkak egilganin koʻrsatma, Xudo;
gʻururi sinmasin farzandning, falak,
uni ishonchidan etmagin judo!
© Mansur JUMAYEV
2014
Тўртликлар туркумидан
* * *
Ҳануз гардишида айланар чархим,
Ҳануз сўрайди эл ўз дарди шарҳин.
Ўзинг ҳам киришинг даргумон бўлган
Жаннат билан уни овутма, шайхим!
Мансур Жумаев
* * *
Hanuz gardishida aylanar charxim,
Hanuz soʻraydi el oʻz dardi sharhin.
Oʻzing ham kirishing dargumon boʻlgan
Jannat bilan uni ovutma, shayxim!
Mansur Jumayev
"Vatanparvar" koʻrsatuvining bu galgi mehmoni sevimli shoirimiz Mansur Jumayev boʻldi. Sheʼrni SHOIRning oʻzi oʻqigan. Sizga yoqadi degan umiddamiz.
Читать полностью…* * *
Юрагимнинг ҳар тўрт бўлмасига
биттагина малакдан бўлак
ҳеч ким ҳануз яқин
йўлагани йўқ...
Юрагимнинг ҳар тўрт бўлмасида
ижарада турар у малак,
аммо ҳамон ижара ҳақин
тўлагани йўқ.
© Мансур Жумаев
* * *
Yuragimning har toʻrt boʻlmasiga
bittagina malakdan boʻlak
hech kim hanuz yaqin
yoʻlagani yoʻq.
Yuragimning har toʻrt boʻlmasida
ijarada turar u malak,
ammo hamon ijara haqin
toʻlagani yoʻq.
© Mansur Jumayev